Аёллардан келадиган табий қонларга оид рисола (Ўзбек)

«Аёллардан келадиган табий қонларга оид рисола» шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин раҳимаҳуллоҳ томонидан, аёллардаги табиий қонлар — ҳайз, истиҳоза ва нифос масалаларини пухта илмий таҳлил қилиб ёзилган рисоладир. Муслима аёл бу масалаларда ҳотиржам бўлиши ва ҳидоят топиши учун Қуръони карим ва саҳиҳ суннатга таянилган ҳолда, уламоларнинг сўзлари жуда пухта баён қилинган ва ҳолатлар орасидаги нозик фарқлар тушунтирилган.

  • earth Тил
    (Ўзбек)
  • earth Муаллиф:
    الشيخ محمد بن صالح العثيمين
PHPWord

 

رِسَالَةٌ فِي الدِّمَاءِ الطَّبِيعِيَّةِ لِلنِّسَاءِ

Аёллардан келадиган табий қонларга оид рисола

بِقَلَمِ فَضِيلَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ

مُحَمَّدِ بْنِ صَالِحٍ العُثَيْمِينِ

غَفَرَ اللَّهُ لَهُ وَلِوَالِدَيْهِ وَلِلمُسْلِمِينَ

 

Шайх Аллома

Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин

Аллоҳ у кишини, ота оналарини ва барча

мусулмонларни мағфират айласин!

 


بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ

Муқаддима

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, Ундан мадад сўраймиз, У Зотга истиғфор айтамиз ва тавба қиламиз. Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи йўқ, У адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқ. Шериксиз ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари, деб гувоҳлик бераман. Набиййимиз Муҳаммад-га, аҳли оилаларига, асҳобларига ҳамда қиёмат-гача уларга яхшилик билан эргашганларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

Аммо баъд:

Аёлларга хос бўлган – ҳайз, истиҳоза, нифос қонлари масаласи изоҳталаб бўлган ҳамда ҳукмларини ўрганишга ва бу хусусдаги уламо-лар сўзларининг тўғрисини хатосидан ажратиб олишга муҳтож бўлган муҳим масалалардан-дир. Улар ўртасини таққослаш, саҳиҳ ва заифи-ни ажратиб олиш учун эса, албатта, Китобу суннатга асосланиш лозим.

1. Чунки Қуръон ва суннат Аллоҳ таолонинг аҳкомлари барпо бўладиган асосий икки манба-дир. У аҳкомлар орқали бандалар Аллоҳга ибодат қиладилар ва зиммаларига юкланган амалларни бажарадилар.

2. Китобу суннатга суянишда қалб хотир-жамлиги, дил шодлиги, нафс поклиги ва масъу-лиятдан холи бўлиш бор.

3. Китобу Суннатдан бошқаси далил бўлмай-ди, аксинча, унга далил келтирилади.

Чунки фақат Аллоҳ таолонинг каломи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳужжат бўлади. Шунингдек, аҳли илмлардан бўлган саҳобаларнинг сўзи ҳам Китобу суннатга зид келмаслиги  ва бошқа саҳобанинг сўзи унга зид келмаслиги шарти билан ҳужжат бўла олади. Агар Китобу суннатда саҳобийнинг сўзига зид келадиган нарса бўлса, албатта, Китобу суннат сўзини олиш вожиб бўлади. Агар бир саҳобийнинг сўзи бошқасининг сўзига зид келаётган бўлса, икки сўз ўртасини солиштириш ва улардан тўғриро-ғини олиш вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا﴾

«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхши ва чиройлироқ ечимдир» [Нисо: 59].

Бу қисқа рисола ушбу қонлар ва уларнинг ҳукмларига оид эҳтиёж сезилган масалаларни қамраб олган бўлиб, қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

Биринчи бўлим: Ҳайзнинг маноси ва унинг ҳикмати.

Иккинчи бўлим: Ҳайз кўриш даври ва унинг муддати.

Учинчи бўлим: Ҳайзга тааллуқли кутилма-ган ўзгаришлар.

Тўртинчи бўлим: Ҳайзнинг ҳукмлари.

Бешинчи бўлим: Истиҳоза ва унинг ҳукми.

Олтинчи бўлим: Нифос ва унинг ҳукмлари.

Еттинчи бўлим: Ҳайзни тўхтатадиган ёки келтирадиган, ҳомиланинг олдини оладиган ёки ҳомилани туширадиган дориларнинг ҳук-ми.

Биринчи бўлим: Ҳайзнинг маноси ва унинг ҳикмати

Ҳайз луғатда «оқиш» ва «қуйилиш» маъноси-ни англатади.

Шаръий истилоҳда эса – маълум вақтларда, бирон сабабсиз, аёл кишидан табиий ҳолда келадиган қонга айтилади. У табиий қон бўлиб, унинг касаллик, жароҳат, бола туғиш ё ташлаш каби сабаблари бўлмайди. Табиий қон бўлгани учун ҳам у ҳар бир аёлнинг ҳолати, шароити ва муҳитига қараб турлича бўлади. Шунинг учун аёллар бу борада ўзаро фарқланадилар.

Ҳайздаги ҳикмат шуки, она қорнида вужудга келувчи ҳомила ташқи оламдагилар озиқлана-диган йўл билан озиқлана олмайди, энг меҳри-бон кишиси ҳам унга бирон озуқа етказиб бера олмайди. Шу боис Аллоҳ таоло аёл кишида қон ажралмаларини қилдики, у билан ҳомила она-нинг қорнида ейиш-ичиш ва ҳазм қилишга эҳтиёж сезмаган ҳолда озиқланади. Киндик йўли орқали қон ҳомиланинг томирларига сизиб киради ва у шу билан озиқланади. Энг яхши яратувчи Аллоҳ нақадар буюкдир!

Ҳайзнинг ҳикмати шу бўлиб, шунинг учун аёл киши ҳомиладор бўлганида ҳайз келиши тўхтайди, фақат нодир ҳолатларгина бундан мустасно. Шунингдек, эмизикли аёлларнинг ҳайз кўрадигани кам бўлади. Хусусан эмизиш даврининг бошларида ҳайз кўрмайди.

Иккинчи бўлим: Ҳайз кўриш даври ва унинг муддати

Бу бўлимда икки нарса ҳақида сўз боради.

Биринчи: Ҳайз кўриш ёши ҳақида.

Иккинчи: Ҳайзнинг муддати, яъни неча кун-лиги ҳақида.

Биринчи: Одатта ҳайз кўриш 12-50 ёш ораси-да бўлади. Амммо аёл ўзининг ҳолати, шароити, муҳитига қараб бу ёшдан аввал ёки кейин ҳам ҳайз кўриши мумкин.

Уламолар: «Аёлнинг ҳайзи келадиган муайян ёш борми ва ундан олдин ва кейин келадиган қонни ҳайз эмас, фосид қон деб белгилайдиган ҳад борми деган масалада ихтилоф қилган-лар.

Доримий бу ихтилофларни зикр қилгандан сўнг шундай дейди: «Менимча, буларнинг ҳам-маси хато. Чунки буларнинг ҳаммаси қоннинг келишига боғлиқ. У қайси ҳолат ва қайси ёшда келишидан қатъий назар уни ҳайз дейиш лозим. Валлоҳу аълам».1

Доримий айтган мана шу гап тўғри. Шайхул Ислом Ибн Таймия ҳам шу фикрни танлаган.2 Аёл қачон ҳайз кўрса, гарчи 9 ёшга етмаган ёки 50 ёшдан ўтган бўлса ҳам у ҳайз кўрган ҳисобланаверади.  Бунинг сабаби шуки, ҳайз ҳукмларини Аллоҳ ва Расули қоннинг келишига боғладилар ва бунинг учун муайян ёшни белгилаб бермадилар. Демак, бу масалада ҳукмлар унга боғлиқ бўлган мавжудликка қайтиш вожиб. Муайян ёшга чеклаш эса Китоб ёки суннатдан далил келтиришга муҳтож, ҳолбуки улардан далил йўқ.

Иккинчи: Ҳайзнинг муддати, яъни неча кун-лиги ҳақида.

Бу масалада ҳам олимлар олтита ёки еттита ҳар хил сўзларни айтганлар. Ибнул Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Баъзи уламолар

«Ҳайзнинг энг кам ёки энг кўп муддати чегараланмайди», деган3

Бу сўз ҳам Доримийнинг юқоридаги сўзига ўхшайди ва шайхул Ислом Ибн Таймиянинг ихтиёри ҳам шудир. Бу тўғри, чунки бунга Қуръон, суннат ва қиёс ҳужжат бўлади.

Биринчи далил: Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи:

﴿وَيَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡمَحِيضِۖ قُلۡ هُوَ أَذٗى فَٱعۡتَزِلُواْ ٱلنِّسَآءَ فِي ٱلۡمَحِيضِ وَلَا تَقۡرَبُوهُنَّ حَتَّىٰ يَطۡهُرۡنَۖ...﴾

«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланма-гунларича уларга яқинлашмангиз [Бақара: 222].

Аллоҳ таоло таъқиқнинг ниҳоясини покликка боғлади, уни бир кеча-кундуз, 3 кун ёки 15 кун қилмади. Ҳукмни ҳайзнинг бор ёки йўқлигига боғлаб қўйди. Демак, қачон ҳайз мавжуд бўлса, ҳукм собит бўлади. Қачон ундан пок бўлса, унинг ҳукмлари зойилдир.

Иккинчи далил: Имом Муслимнинг Саҳиҳида собит бўлган ҳадис: Оиша разияллоҳу анҳо умрада ҳайз кўриб қолганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: 

«افْعَلِي مَا يَفْعَلُ الْحَاجُّ، غَيْرَ أَنْ لَا تَطُوفِي بِالْبَيْتِ حَتَّى تَطْهُرِي». قَالَتْ: فَلَمَّا كَانَ يَوْمُ النَّحْرِ طَهُرَتْ، فَأَفَاضَتْ.

«Ҳожилар қилаётган амалларни сиз ҳам қилаверинг, фақат то пок бўлгунингизга қадар Байтуллоҳни тавоф қилмай туринг», дедилар. Оиша разияллоҳу анҳо айтади: «Қурбонлик куни пок бўлдим».4

Саҳиҳайнда келтирилишича Набий соллал-лоҳу алайҳи ва саллам уларга:

«انتَظِرِي فَإِذَا طَهُرْتِ فَاخْرُجِي إِلَى التَّنْعِيمِ».

«Кутиб туринг, агар пок бўлсангиз Танъимга (яъни эҳромга кириладиган ўрин, Макка ҳара-мининг ташқарисига) чиқинг», дедилар.5 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам монеълик ниҳоя-сини покликка боғладилар ва ниҳояни муайян вақтга белгиламадилар. Бу эса ҳайзни бор-йўқлигига қараб ҳукм жорий бўлишига далилдир.

Учинчи ҳужжатБу масала хусусида сўз юритган фақиҳлар айтган тафсилот ва ўлчов-лар, уни баён қилишга қаттиқ эҳтиёж бўлишига қарамасдан на Аллоҳ таолонинг китоби ва на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг суннатида ворид бўлмаганАгар бу маса-лалар банда учун тушуниб, Аллоҳга ибодат қилишда амал қилиши лозим бўлган нарсалар-дан бўлганида эди, Аллоҳ ва Расули ҳар бир кишига очиқ-равшан баён қилган бўлар эди. Чунки намоз, рўза, никоҳ, талоқ ва мерос каби унга боғлиқ аҳкомлар жуда ҳам муҳим. Худди Аллоҳ ва Расули намозларнинг сони, вақтлари, рукуъ ва саждаларини баён қилгани-дек, закотнинг моллари, нисоблари миқдори, кимларга берилиши, рўзанинг муддати ва вақтини баён қилганидек, ҳаж ва ундан бошқа амалларни, ҳатто ейиш-ичиш, ухлаш, жимоъ, мажлис, уйга кириш-чиқиш, қазои ҳожат одоблари ва ҳаттоки ҳожатда нечта кесак билан покланишгача, хуллас бандалари учун неъма-тини тўла ва динини комил қилиб берган нарсалари жумласидан бўлган ишларнинг каттаю кичигини баён қилиб берганидек баён қилиб берган бўлар эди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ...﴾

«Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, Китобни — Қуръонни нозил қилдик» [Наҳл: 89].

﴿...مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَـكِن تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلَّ شَيْءٍ...﴾

«Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганни тасдиқлаш ва ҳар бир нарсани батафсил қилиш, ҳидоят ҳамда иймон келтир-ганлар учун раҳматдир» [Юсуф: 111].

Демак, Аллоҳ таолонинг Китобида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларида фуқаҳолар келтирган тафсилот ва ўлчовлар йўқ экан, ҳайз масаласида уларга суянилмайди, балки шаръий ҳукмлар унинг бор-йўқлигига боғлиқ қилиб қўйилган «ҳайз» атамасиниг ўзига суянилади. Китобу суннатда бир нарса зикр қилинмаслиги, унинг муҳим эмаслигига далилдир. Бу қоидани билиш ҳозиргига ўхшаш бошқа масалаларда ҳам фойда беради. Чунки шаръий ҳукмлар фақат Аллоҳ-нинг Китоби, Расулининг суннатлари, маълум ижмоъ ёки саҳиҳ қиёсдан келтирилган далил билангина собит бўлади. Шайхул Ислом Ибн Таймия ўзининг бир қоидасида айтган: «Шунингдек, "ҳайз" атамасига Аллоҳ таоло Китобу суннатда бир қанча ҳукмларни боғлади ва унинг ози ёки кўпи ва икки ҳайз орасидаги покликни муайян муддатга чекламади. Ҳолбу-ки умматнинг бунга қаттиқ эҳтиёжи бор эди. Луғат эса оз ёки кўп миқдор ўртасини ажратмайди. Шунинг учун кимки уни маълум миқ-дорга чекласа, Китоб ва суннатга зид иш тутибди».6

Тўртинчи далилСаҳиҳ қиёс. Яъни, Аллоҳ таоло ҳайзнинг кўнгилсиз-нопок эканини иллат-сабаб қилиб кўрсатди. Демак, қачон ҳайз мавжуд бўлса, нопоклик ҳам мавжуд ва унинг биринчи куни билан иккинчи куни орасида ёки учинчи куни билан тўртинчи куни орасида фарқ йўқ. Ўн олтинчи кун билан ўн бешинчи кун ўртасида, ўн саккизинчи кун билан ўн еттинчи кун ўртасида ҳам фарқ йўқ.  Ҳайзми ҳайз, нопокликми нопокликИллат ҳар иккала кунда ҳам баб-баробар мавжуд. Шундай экан, иллатда баробар бўлган икки кун ўртасини ҳукмда ажратиш қандай тўғри бўлсин?!  Бу саҳиҳ қиёсга хилоф эмасми?! Бу икки кунни иллатда баробар бўлгани учун ҳукмда ҳам баробар қилиш саҳиҳ қиёс бўлмайдими?!

Бешинчи далил: Муддатни чекловчиларнинг сўзлари турлича ва беқарор экани. Бу эса ушбу масалада унга суяниладиган ҳужжатнинг йўқлигига далолат қилади. Булар тўғри ҳам, хато ҳам бўлиши мумкин бўлган ижтиҳодий ҳукмлар бўлиб, улардан бири бошқасидан кўра эргашишга лойиқроқ эмас. Ихтилоф пайтида эса, фақат Қуръон ва суннатга қайтиш лозим бўлади.

Ҳайзнинг кўп ё озига чеклов йўқ деган сўзнинг кучли ва рожиҳ сўз экани маълум бўлгач, аёл жароҳат ёки бошқа бирон сабабсиз табиий қон кўрса, бу унинг ёшидан ва қон кўрган кунлари сонидан қатъий назар ҳайз қонидир. Агар қон аёлда тўхтовсиз ва давомий бўлса ёки тўхтаганда ҳам бир ой давомида бир-икки кунгина тўхтайдиган бўлса, у истиҳоза бўлади. Иншааллоҳ, истиҳозанинг баёни ва ҳукмлари ҳақида ҳам маълумот берилади.

Шайхул Ислом Ибн Таймия айтади: «Асл-асос шуки, бачадондан келадиган қон то унинг истиҳоза экани аниқ бўлмагунча, ҳайз деб ҳисобланади».7

Яна айтади: «Қон келар экан, агар унинг томир ёки жароҳат қони экани билинмаса, у ҳайздир».8

Бу сўз ҳужжат томонидан олиб қараганда кучли сўздир. Шунингдек, у чекловчилар айт-ган сўзга нисбатан фаҳм-идрокка яқинроқ, амал ва татбиққа қулайроқ. Шунинг учун бу сўз Ислом дини руҳига ва унинг енгиллик ва қулайликка қурилган қоидасига мувофиқ бўлгани учун ҳам қабул қилишга лойиқроқ. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَمَا جَعَلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلدِّينِ مِنۡ حَرَجٖ...﴾

«Унинг Ўзи сизларни (шу муқаддас дин учун) сайлади ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади» [Ҳаж: 78].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«إِنَّ الدِّينَ يُسْرٌ وَلَنْ يُشَادَّ الدِّينَ أَحَدٌ إِلَّا غَلَبَهُ فَسَدِّدُوا وَقَارِبُوا وَأَبْشِرُوا».

«Албатта, дин енгилдир. Кимда-ким уни (ўзи учун) оғирлаштирса, дин уни албатта мағлуб қилгай. Шундай экан, (амалда) ўртача бўлинг-лар, (имкон қадар мукаммалликка) яқинла-шинглар, (ажр-савоблар билан) хушнуд бўлинг-лар». Бухорий ривояти9.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг ахлоқларидан:

«أَنَّهُ مَا خُيِّرَ بَيْنَ أَمْرَيْنِ إِلَّا اخْتَارَ أَيْسَرَهُمَا مَا لَمْ يَكُنْ إِثْمًا».

«У зотга икки ишдан бирини танлаш ихтиёри берилса, гуноҳ бўлмаса, улардан енгилини танлар эдилар».10

Ҳомиладор аёлнинг ҳайзи:

Аёл киши ҳомиладор бўлгач, аксар ҳолларда ҳайзи тўхтайди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Аёллар ҳомиладорликни ҳайз тўхтаганидан биладилар», деганлар.11

Агар аёл кўз ёришидан бир оз, яъни 2 ё 3 кун илгари қон кўрса ва оғриқ ҳам бўлса, у нифосдир. Агар кўз ёришидан анча илгари бўлса ёки кўз ёришига яқин бўлса-ю, оғриқ бўлмаса, у нифос эмас. Энди бу ҳолат ҳайз ҳукмлари татбиқ қилинадиган ҳайзми ёки ҳайз ҳукмлари татбиқ қилинмайдиган бошқа қон-ми? 

Бунда ҳам аҳли илмлар орасида ихтилоф бор. Тўғриси шуки, агар қон аёлнинг одатий ҳайзида бўладиган сифатда бўлса, у ҳайздир. Бунга асос, унинг ҳайз бўлишига монеъ бўладиган сабабнинг йўқлигидир. Китоб ва суннатда ҳомиладорнинг ҳайз кўриши мумкин эмаслиги айтилмаган.

Имом Молик 12 ва Шофеъийнинг 13 мазҳабида ҳам шундай. Шайхул Ислом Ибн Таймияниг ихтиёри ҳам шу. Ихтиёрот китоби: 30-саҳифада: «Байҳақий Аҳмаддан ривоят қилиб, унинг шу фикрга қайтганини айтган», деган.

Шунга биноан ҳомиладорнинг ҳайзи ҳомила-дор эмаснинг ҳайзидек кўрилади, фақат иккита масалада фарқли бўлади:

Биринчи: Талоқ масаласида.

Ҳомиласиз аёлни ҳайз ҳолатида талоқ қилиш ҳаром, ҳомиладорни ҳайз ҳолатида талоқ қилиш ҳаром эмас. Чунки ҳомиласи йўқ аёлни ҳайзлигида талоқ қилиш Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига зид:

﴿...فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ...﴾

«Эй пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўмин-лар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар улар-нинг иддаларида (яъни поклик пайтлари-да) талоқ қилинглар ва идда сананглар» [Талоқ: 1].

Аммо ҳомиладор аёлни ҳайз ҳолида талоқ қилиш бу оятга зид эмас. Чунки ким ҳомила-дорни талоқ қилса иддаси билан талоқ қилган бўлади. Ҳайзми, покми, унинг иддаси унинг ҳомиласига боғлиқдир. Шунинг учун ҳомила-дорни жимоъдан кейин талоқ қилиш ҳам ҳаром бўлмайди.

Иккинчи: Бошқа ҳайз кўрган аёлларга нисба-тан ҳомиладор ҳайз кўрса иддаси тугамайди. Чунки ҳомиладор аёл ҳайз кўрадими, йўқми, унинг иддаси кўз ёриши билангина ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло айтади

﴿...وَأُوْلاَتُ الأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ...﴾

«Ҳомиладорларнинг (идда) муддатлари ҳо-милаларини қўйишлари (яъни кўз ёришлари-дир [Талоқ: 4].

Учинчи бўлим: Ҳайзга тааллуқли кутилмаган ўзгаришлар ҳакида

Ҳайзга тааллуқли кутилмаган ўзгаришлар турлича:

1. Кўплик ё камлик. Яъни, масалан, аёлнинг одати олти кун бўлади ва қон еттинчи кун ҳам давом этади. Ёки одати етти кун бўлса, олтинчи кунда пок бўлиб қолади.

2. Эрта келиши ёки кечикиши. Масалан, одати ойнинг охирида бўла туриб ҳайзни ойнинг аввалида кўради. Ёки одати ойнинг аввалида бўлса да, охирида кўриб қолади.

Аҳли илмлар бу икки хил ҳукмда ҳар хил фикрлар билдиришган. Тўғрироғи: Аёл қачон қон кўрса у ҳайздир, қачон ундан пок бўлса у покдир, одатидан ошиб кетган ёки кам бўлган бўлса ҳам, олдин келган ёки кейин келган бўлса ҳам, барибир ҳайздир. Бунга илгариги бўлим-ларда далиллар келтирилди. Шариат ҳайзнинг ҳукмларини унинг мавжудлигига боғлаб қўйди.

Бу имом Шофеъийнинг мазҳаби14 ҳамда шайхул Ислом Ибн Таймиянинг ихтиёридир.15 «Муғний» муаллифи буни қувватлаган ва қўшимча қилиб шундай деган: «Агарда одат мазкур усулга кўра эътиборли бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматла-рига буни баён қилган бўлардилар ва унинг баёнини кечиктиришлари асло жоиз бўлмасди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлла-ри ёки бошқа аёлларнинг бунинг баёнига давомий эҳтиёжлари тушгани боис уни баён қилишдан ғафлатда қолишлари мумкин эмас эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина истиҳоза аёлни зикр қилганларида-гина ҳайзнинг одати ва тафсилотини зикр қил-ганлар, бошқа ўринларда зикр қилмаганлар». 16

3. Сариқлик ё хиралик. Яъни қон худди жароҳат сувига ўхшаган сарғиш ёки қора ва сариқлик билан аралашган хира рангли бўлади. Агар бу ҳолат ҳайз асносида бўлса ёки ҳайздан пок бўлишига боғлиқ бўлса, у ҳайздир ва унга ҳайзнинг ҳукмлари татбиқ бўлади. Агар пок бўлганидан кейин бўлса, у ҳайз эмас. Умму Атийя разияллоҳу анҳо айтадилар:  «Пок бўлганимиздан кейинги сариқлик ва хиралик-ни эътиборга олмас эдик». Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.17 Бу ҳадисни Бухорий ҳам «пок бўлгандан кейин» деган сўзларисиз ривоят қилган, лекин шу ҳадисни «Ҳайздан бошқа кундаги сариқлик ва хиралик», деган бобда келтирган. 18

«Фатҳул Борий»да ушбу ҳадис шарҳида айтилган: «Бу билан Имом Бухорий илгари айтиб ўтилган Оиша разияллоҳу анҳонинг: «оқ суюқликни кўрмагунингизча» ҳадиси билан шу бобда зикр қилинган Умму Атийянинг ҳадиси ўртасини жамланишига ишора қилмоқда. Сабаби, Оишанинг ҳадиси ҳайз кунларидаги сариқлик ва хираликни кўрганликка, Умму Атийянинг айтганлари эса ундан бошқасига маҳмул».19

Бухорий бу бобдан илгари келтирган Оишанинг ҳадисида ишора қилинган нарса шу эдики, аёллар ҳайзнинг асари қолдими, қолмадими, билиш учун Оиша разияллоҳу анҳо олдига келишар, аёлнинг пахтаси (латтаси)да сариқлик бўлса, Оиша разияллоҳу анҳо:20 «То оқ суюқликни кўрмагунингларча шошилманг-лар», дердилар.21

Оқ суюқлик – ҳайз тўхтаган пайтда бачадон-дан келадиган оқ сувдир.

4. Ҳайздаги узилиш. Яъни, бир куни қон кўради, кейинги куни эса тоза бўлади — шу ҳолат навбатма-навбат такрорланади. Бу ҳам икки ҳолатдан иборат:

Биринчи ҳолат: Аёлда ҳар доим шу ҳолат давомий бўлса, у истиҳоза қони бўлиб, унга истиҳозанинг ҳукми татбиқ қилинади.

Иккинчи ҳолат: Бу ҳолат аёлда давомий бўлмайди, баъзи вақт қон келиб қолади ва тўла поклик вақти ҳам бўлади. Уламолар бу поклик хусусида, яъни у поклик бўладими ёки унга ҳайз ҳукмлари жорий қилинадими, деган масалада турли фикрлар билдиришган.

Шофеъийдан ривоят қилинган икки қавл-нинг тўғрироғида: «Ҳайз ҳукмлари жорий қилинади ва ҳайз бўлади» деган.22. Шайхул Ислом Ибн Таймийя, «Фоиқ» соҳиби ҳамда23 Абу Ҳанифанинг мазҳабидаги ихтиёр ҳам шу.24

Сабаби, бу ерда оқ суюқлик кўринмаяпти. Агар уни поклик дейилса, ундан илгаригиси бир ҳайз, кейингиси алоҳида бир ҳайз бўлиб қолаяпти. Бу қавлни ҳеч ким айтмаган, агар айтадиган бўлса, талоқ тушган бўлса, идда ҳайздан покланишга боғлиқ бўлгани учун 5 кунда идда тугаб қолган бўлар эди. Шунингдек, агар уни поклик деб қаралса, ҳар 2 кунда ғусл қилиш машаққати ва бошқа малоллик ҳосил бўлган бўларди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу шариатда ҳараж ва машаққат йўқ.

Ҳанбалий мазҳабидаги машҳур қавл шуки: Қон ҳайз, қоннинг узилиши эса покликдир, магар поклик билан ҳайзни жамлаганда ҳайзнинг энг кўп муддатидан ўтиб кетса, истиҳоза бўлади.25

«Муғний» соҳиби айтади: «Нифос ҳақидаги гапда айтиб ўтган ривоятимизга биноан ҳайз орасидаги поклик бир кундан кам бўлса, поклик эмас, унинг бир кундан кам бўлишига аҳамият берилмайди. Бу тўғри фикр, иншаaллоҳ. Чунки, қон бир келиб, бир тўхтайди. Ҳар пок бўлганда ғусл қилиш вожиб дейиладиган бўлса, ҳар соатда ғусл қилиш қийин ва Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига зид:

﴿...وَمَا جَعَلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلدِّينِ مِنۡ حَرَجٖ...﴾

«Унинг Ўзи сизларни (шу муқаддас дин учунсайлади ва бу динда сизларга бирон ҳараж-танглик қилмади» [Ҳаж: 78].

Шунга биноан, қоннинг тўхташи бир кундан кам бўлса ва у одатининг охирига тўғри келиб қолиши ёки оқ суюқликни кўриши каби покликка далолат қиладиган нарса кўрилмаса, у поклик бўлмайди». 26

«Муғний» соҳибининг бу сўзи икки қавл ўртасидаги мўътадил сўздир. Аллоҳ билувчи.

5. Қондаги қуруқлик. Бунда аёлнинг қони қуриб, қон эмас фақат намликни кўради. Бу агар ҳайз асносида бўлса ёки тоза бўлишига яқин ҳолатда бўлса, ҳайз ҳисобланади. Агар тоза бўлганидан сўнг кўрса, у ҳайз эмас.  Чунки у ҳайздан пок бўлгандан кейинги сариқлик ва хиралик каби бўлгани учун унинг ҳукмини олади.

Тўртинчи бўлим: Ҳайзнинг ҳукмлари ҳақида

Ҳайзнинг йигирмадан зиёд ҳукмлари бўлиб, улардан кўпроқ эҳтиёж тушадиганларини ай-тиб ўтамиз:

Биринчи: Ҳайзли аёл фарз бўлсин, нафл бўлсин намоз ўқиши мумкин эмас. Ўқиса ҳам намози намоз бўлмайди. Фақат ҳайзининг аввали ёки охирида тўла бир ракат намоз ўқий оладиган вақтни топган бўлиши унга ўша намозни фарз қилади.

Яъни, масалан, аёл қуёш ботганидан сўнг бир ракат намоз ўқиш мумкин бўлган вақт ўтгач ҳайз кўриб қолди. Энди у пок бўлганидан кейин ўша куннинг шом намози қазосини ўқиши фарз. Чунки ҳайз кўришидан илгари бир ракат миқдорича вақт бор эди.

Ёки, кун чиқишига бир ракат миқдорича вақт қолганда ҳайзидан тоза бўлди. Энди у пок бўлгандан кейин бомдод намозининг қазосини ўқиши фарз бўлади, чунки у бир ракатга улгурадиган вақтда ҳайзидан пок эди. 

Агар ҳайз кўрган аёл комил бир ракатга улгурадиган вақтда тоза бўлмаса, унга у намоз фарз эмас. Бунга мисол, биринчи мисолдаги каби қуёш ботгандан бир лаҳза ўтиши билан ҳайз кўрса, ёки иккинчи мисолдаги каби қуёш чиқишидан бир лаҳза олдин покланса,  унга у намоз фарз эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

«مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصَّلَاةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلَاةَ».

«Ким намознинг бир ракатига етишган бўлса, ўша намозга етишибди». Муттафақун алайҳи.27

Бунинг маъноси шуки, ким бир ракатдан камига етишиб қолса, у ўша намозга етишмаган бўлиб ҳисобланади.

Бу ерда бир масала туғилади: агар аср намози вақтидан бир ракатга етишса, унга аср намози билан бирга пешин намози ҳам вожиб бўладими? Ёки хуфтон намозининг бир ракат вақтига етишса, унга шом намози ҳам вожиб бўладими?

Бу масалада уламолар орасида турли фикр-лар бор. Тўғриси шуки, у аёлга фақат етиб келган намози вожиб бўлади. Демак юқоридаги ҳолатда фақат аср ва хуфтон фарз бўлади холос. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْعَصْرِ قَبْلَ أَنْ تَغْرُبَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الْعَصْرَ».

«Ким қуёш ботишидан илгари асрнинг бир ракатига улгурса, дархақиқат асрга улгурибди», деганлар. Муттафақун алайҳ.28

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бас у пешин ва асрга етишган бўлади», демадилар.

Шунингдек, унга пешиннинг фарзлиги зикр қилинмади. Аслзимма бароати. Бу Абу Ҳанифа ва Моликнинг мазҳаби бўлиб, Шарҳул-Муҳаззабда бу қавл улар иккаласидан нақл қилинган.29

Аммо ҳайз кўрган аёл зикр, тасбеҳ, такбир, таҳмид, еб-ичиш ва бошқа нарсаларни бошла-ганда бисмиллоҳни айтиши, ҳадис ва фиқҳ китобларини ўрганиши, дуо қилиш, омин дейиш, Қуръон тинглаш каби ишларнинг биронтасидан ман қилинмайди. Саҳиҳайн ва бошқаларда собит бўлган ҳадисда:

«أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَتَّكِئُ فِي حِجْرِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا وَهِيَ حَائِضٌ فَيَقْرَأُ الْقُرْآنَ».

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша разияллоҳу анҳонинг тиззаларига ҳайзлик ҳолида бош қўйиб Қуръон ўқиганлари айтилган.30

Яна Саҳиҳайнда Умму Атийя разияллоҳу ан-ҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганлар:

«يَخْرُجُ الْعَوَاتِقُ وَذَوَاتُ الْخُدُورِ وَالْحُيَّضُ -يَعْنِي: إِلَى صَلَاةِ الْعِيدَيْنِ- وَلْيَشْهَدْنَ الْخَيْرَ، وَدَعْوَةَ الْمُؤْمِنِينَ، وَيَعْتَزِلُ الْحُيَّضُ الْمُصَلَّى».

«Ёш қизлар, келинчаклар ва ҳайзли аёллар икки ҳайит намозига чиқсинлар ва яхшиликка, мўминларнинг дуоларига ҳозир бўлсинлар. Ҳайзлилар намозгоҳдан четда турсинлар».31

Ҳайздаги аёлнинг Қуръонни ўзи ўқиши масаласига келсак, агар кўз югуртириб ёки дилидан ўтказиб, яъни тил билан айтмасдан ўқиса, зарари йўқ. Масалан, мусҳаф ёки лавҳни қўйиб, оятларга қараб ичида ўқийди. Имом Нававий «Муҳаззаб»нинг шарҳида: «Ҳеч бир хилофсиз жоиз», деган.32

Аммо тил билан ўқиши жумҳур уламолар фикрига кўра жоиз эмасИмом Бухорий33, Ибн Жарир Табарий34 ва Ибн Мунзир35 эса: «Жоиз», деганлар. Имом Моликдан ва Имом Шофеъий-нинг олдинги мазҳабидан ҳам нақл қилинган.36 Бу «Фатҳул Борий»да улардан нақл қилинган.37

Бухорий Иброҳим Нахаъийни сўзини таълиқ қилиб: «Оятни ўқишлигида ҳеч бир зарар йўқ», деб келтирган. 38

Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ «Мажмуъул Фатово» (Ибн Қосим тўплами)да айтадилар: Уни Қуръондан ман этишга суннат-дан ҳеч қандай далил йўқ.

«لَا تَقْرَأُ الحَاِئُض وَلَا الجُنُبُ شَيْئًا مِنَ الْقُرْآنِ».

Чунки «Ҳайз кўрган аёл ва жунуб Қуръонни ўқимайди»,39 деган ҳадис ҳадисшунос олимлар иттифоқи билан заиф ҳадисдир.40

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ҳам аёллар ҳайз кўрардилар, агар уларга намозга ўхшаб Қуръон ўқиш ҳам мумкин бўлмаганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига баён қилиб берган бўлардилар, уммаҳотул мўмининлар ўрганиб, таълим берган бўлардилар ва бу одамлар орасида тарқалган бўларди. Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундан қайтарганликлари етиб келмаган экан, уни ҳаром қилиб қўйиши-миз жоиз эмас. Ўша даврда ҳам ҳайзнинг кўп бўлиши қарамасдан ундан қайтармаган экан-лар, демак ҳайз кўрган аёлнинг Қуръон ўқиши ҳаром бўлмайди».41

Аҳли илмларнинг бу масаладаги фикрлари-ни билганимиздан сўнг айтиш мумкинки: Ҳайз кўрган аёлга Қуръони каримни тил билан нутқ қилиб ўқимаслиги афзалроқ, магар шунга эҳтиёж бўлган пайтдагина мумкин. Масалан, муаллима бўлса, таълим олувчиларга талқин қилиб беришга эҳтиёж бўлади. Ёки таълим олувчи аёл ўқиганини текширтириб олиш учун ўқиб эшиттириши ва шу каби ҳолатлар.

Иккинчи: Ҳайз кўрган аёлга фарз ва нафл рўза тутиши ҳаром, бундай рўза саҳиҳ бўлмай-ди, лекин фарз рўзанинг қазосини ўтаб бериши фарз. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо:

«كَانَ يُصِيبُنَا ذَلِكَ -تَعْنِي: الْحَيْضَ- فَنُؤْمَرُ بِقَضَاءِ الصَّوْمِ وَلَا نُؤْمَرُ بِقَضَاءِ الصَّلَاةِ».

«Биз ҳайз кўрардик, шунда рўзанинг қазосини тутишга буюрилардик, намознинг қазосини ўқишга буюрилмас эдик», даганлар. Муттафақун алайҳ.42

Агар аёл рўзадор ҳолида қуёш ботишига бир лаҳза қолган бўлсада ҳайз кўриб қолса, рўзаси бузилади ва агар фарз рўза бўлса, ке-йин қазосини тутиб бериши вожиб бўлади. Агар ҳайз қонининг ҳаракатини қуёш ботишидан илгари сезса, лекин қуёш ботганидан кейин ташқарига чиқса, унинг рўзаси комил бўлади ва саҳиҳ қавлга кўра бузилмайди. Чунки қон ташқарига чиқмагунча шаръан эътиборга олинмайди

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёл киши эркак киши тушида кўрадиган нарсани кўрса, унга ҳам ғусл вожибмидеб сўралганла-рида:

قال: «نَعَمْ إِذَا هِيَ رَأَتِ الْمَاءَ».

«Ҳа, агар сувни кўрса», деб жавоб берганлар.43 Ҳукмни манийни ташқарида кўришга боғлиқ қилдилар, ичида ҳаракатланганини сезишга эмас. Шу каби, ҳайзнинг ҳукми ҳам олдиндан сезиш билан эмас, уни ташқарида кўриш билан татбиқ бўлади.

У бомдод вақти кирганда ҳайз ҳолатида бўлса, бомдоддан кейин бир лаҳза ўтиши билан покланса ҳам, унинг ўша кунги рўзаси дуруст бўлмайди.

Агар бомдоддан бироз илгари тоза бўлса ва рўзага ният қилса, бомдод вақти киргандан кейин ғусл қилса ҳам рўзаси дуруст бўлаверади. Бу худди жунуб киши ғусл қилмаган ҳолида рўзани ният қилса, рўзаси дуруст бўлишига ўхшаш ҳолатдир.  Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда айтилади:

«كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصْبِحُ جُنُبًا مِنْ جِمَاعٍ غَيْرِ احْتِلَامٍ ثُمَّ يَصُومُ فِي رَمَضَانَ».

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда эҳтилом сабабли эмас, жимоъ сабабли жунуб бўлган ҳолда тонг оттирар, сўнг рўза тутар эдилар». Муттафақун алайҳ.44

Учинчи: Байтуллоҳни тавоф қилиш: Ҳайз кўрган аёл Байтуллоҳни фарз бўлсин, нафл бўлсин тавоф қилиши мумкин эмас, агар қилса яроқли бўлмайди. Аммо қолган амаллар, яъни Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, Арафотда туриш, Муздалифа ва Минода тунаш, тош отиш каби ҳаж ва умра амалларини бажариш ҳаром эмасОиша разияллоҳу анҳо ҳайз кўриб қолганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар

«افْعَلِي مَا يَفْعَلُ الْحَاجُّ غَيْرَ أَلَّا تَطُوفِي بِالْبَيْتِ حَتَّى تَطْهُرِي».

«Ҳожилар қилаётган барча амалларни қилаверинг, лекин то тоза бўлгунингизгача Байтни тавоф қилманг».45

Шунга биноан, аёл киши пок ҳолида тавоф қилган бўлса, тавофни қилиб бўлишига ёки саъй асносида ҳайзи келса, бунинг амалларга ҳеч қандай зарари йўқ. (Чунки у тавофни пок ҳолатида қилди, саъйни эса ҳозиргина зикр қилганимиздек ҳайз ҳолатида ҳам қилса бўлаверади. Чунки Сафо ва Марва Масжидул Ҳаромдан ташқарида ҳисобланади.)

Тўртинчи: Ҳайз кўрган аёлдан видолашув тавофи соқитдир: Агар аёл ҳаж ва умра амалларини тўла бажарса, сўнг юртига қайтишидан илгари ҳайз кўриб қолса ва жўнаб кетгунича ҳайздан покланмаса, у видолашув тавофисиз жўнаб кетаверади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтдилар

«أُمِرَ النَّاسُ أَنْ يَكُونَ آخِرُ عَهْدِهِمْ بِالْبَيْتِ، إِلَّا أَنَّهُ خُفِّفَ عَنِ الْمَرْأَةِ الْحَائِضِ».

«Одамлар охирги ишлари Байтуллоҳ билан видолашув бўлишига буюрилдилар, фақат ҳайз кўрган аёлдан бу нарса енгиллатилди». Муттафақун алайҳ.46

Ҳайз аёлга видолашув вақтида Масжидул Ҳаром эшигига келиб дуо қилиш мустаҳаб эмас. Чунки бу нарса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинмаган. Ибодатлар эса ворид бўлган далилга асосланади. Аксинча, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган хабар бунинг хилофини тақозо қилади. Сафия разияллоҳу анҳонинг қиссасида, у Ифоза тавофидан сўнг ҳайз кўрганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга:

«فَلْتَنْفِرْ إِذَنْ».

«Ундай бўлса йўлга чиқаверсин», деганлар. Муттафақун алайҳи.47

Масжид эшиги ёнига келишга буюрмадилар. Агар шундай қилиш диндан бўлганда, албатта, айтган бўлар эдилар. Аммо ҳаж ва умра тавофи ундан соқит бўлмайди; балки пок бўлгач, Каъбани тавоф қилади.

Бешинчи: Масжидда туриш: Ҳайз кўрган аёл масжидда туриши ҳаромдир, ҳатто ҳайит намозгоҳида туриши ҳам мумкин эмас. Умму Атийя разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда: у зот Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганлар:

«يَخْرُجُ الْعَوَاتِقُ وَذَوَاتُ الْخُدُورِ وَالْحُيَّضُ».

«Ҳайит намозгоҳига ўсмир қизлар, келин-лар, ҳайз кўрганлар чиқади.

 

«يَعْتَزِلُ الْحُيَّضُ الْمُصَلَّى».

«Ҳайзли аёллар намозгоҳдан четланади-лар». Муттафақун алайҳи.48

Олтинчи: Жинсий яқинлик: Эри унга яқин-лик қилиши, аёл ҳам унга имкон бериши ҳаром. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَيَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡمَحِيضِۖ قُلۡ هُوَ أَذٗى فَٱعۡتَزِلُواْ ٱلنِّسَآءَ فِي ٱلۡمَحِيضِ وَلَا تَقۡرَبُوهُنَّ حَتَّىٰ يَطۡهُرۡنَۖ...﴾

«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланма-гунларича уларга яқинлашмангиз!»  [Бақара: 222].

Оятдаги «маҳийз» сўзидан мурод, ҳайз пайти ва ўрни, яъни айоллар жинсий аъзоси. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай деганлар:

«اصْنَعُوا كُلَّ شَيْءٍ إِلَّا النِّكَاحَ».

«Қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаве-ринглар». Муслим ривояти.49

Мусулмонлар ҳайзли аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳаром эканига иттифоқ қилган-лар.

Бунинг ман қилинганига Аллоҳ таолонинг китоби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳамда мусулмонлар-нинг ижмоълари далолат қилиб турган ҳолда, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишининг бу мункар ишга қўл уриши ҳалол эмас. Ким шундай қилса, Аллоҳ ва Расулига қарши чиққан ва мўминлардан бошқаларнинг йўлларига эргашиб кетганлардан бўлади. Имом Нававий «ал-Мажмуъ шарҳул-муҳаззаб»да айтади:  (2-жилд, 374-бет) «Имом Шофеъий: «Ким бу ишни қилса гуноҳи кабирага қўл урибди», бизнинг асҳобларимиз ва бошқалар: «Ким ҳайз кўрган аёл билан яқинлик қилишни ҳалол санаса, уни кофир деб ҳукм қилинади», деганлар».

Аллоҳга ҳамд бўлсинки, жимоъсиз ҳам шаҳватни синдирадиган нарсаларга рухсат берилган. Масалан, ўпиш, қучоқлаш, мубошара (жинсий аъзодан бошқа ўринлардан лаззат олиш) – бироқ киндик ва тизза орасидан бирон тўсиқ ортидан фойдаланиш афзал. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо айтганлар

«كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُنِي فَأَتَّزِرُ فَيُبَاشِرُنِي وَأَنَا حَائِضٌ».

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайзлик пайтимда мени изор кийишга буюрар, мен изор кийиб олгач, мени мубошара қилар эдилар». Муттафақун алайҳи.50

Еттинчи: Талоқ: Эрга хотинини ҳайзли ҳоли-да талоқ қилиш ҳаромдир. Аллоҳ таоло айтади

﴿يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاء فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ...﴾

«Эй пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўмин-лараёлларингизни талоқ қилсангизлар улар-нинг иддаларида (яъни поклик пайтлари-даталоқ қилинглар» [Талоқ: 1].

Яъни, талоқ қилингандан кейин маълум бир иддани бошлай оладиган ҳолда бўлсинлар. Зеро, бу ҳомиладорни талоқ қилиш ёки ҳайздан покланганни жимоъ қилмасдан туриб талоқ қилиш билан бўлади. Чунки аёл ҳайз ҳолатида талоқ қилинса, у ҳолда идда муддати бошлан-майди. Чунки у талоқ қилинган ҳайз куни иддадан ҳисобланмайди. Агар ҳайздан поклан-ган аёлни жимоъдан сўнг талоқ қилса, унинг ҳам бошлайдиган иддаси маълум бўлмай қолади. Зеро, бу жимоъдан ҳомиладор бўлган бўлса, ҳомиладорнинг иддасини ўташи ёки ҳомиладор бўлмаган бўлса, ҳайзнинг иддасини ўташи аниқ бўлмайди. Демак, идданинг турига ишонч ҳосил бўлмайдиган ҳолатда талоқ қилиш ҳаром.

Ҳайзли аёлни ҳайз пайтида талоқ қилиш олдинги оятга кўра ҳаромдир. Саҳиҳайн ва бошқа ҳадис тўпламларида Ибн Умарнинг ҳадиси собит бўлган: Ибн Умар аёлини ҳайзли ҳолида талоқ қилганида Умар разияллоҳу анҳу буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан ғазабландилар ва:

«مُرْهُ فَلْيُرَاجِعْهَا ثُمَّ لِيُمْسِكْهَا حَتَّى تَطْهُرَ، ثُمَّ تَحِيضَ، ثُمَّ تَطْهُرَ، ثُمَّ إِنْ شَاءَ أَمْسَكَ بَعْدُ، وَإِنْ شَاءَ طَلَّقَ قَبْلَ أَنْ يَمَسَّ، فَتِلْكَ الْعِدَّةُ الَّتِي أَمَرَ اللَّهُ أَنْ تُطَلَّقَ لَهَا النِّسَاءُ».

«Унга айт, аёлини қайтариб олсин, сўнг ҳайздан тоза бўлгунича кутсин, сўнг кейинги ҳайзни кўради, сўнг тоза бўлади. Шундан кейин агар хоҳласа олиб қолсин, хоҳламаса жимоъ қилмай туриб талоқ қилсин. Аллоҳ таоло, аёлларни талоқ қилишга буюрган идда мана шу», дедилар. 51

Агар киши аёлини ҳайзли ҳолида талоқ қилса, у гуноҳкор бўлади, Аллоҳга тавба қилиши ва аёлини қайтариб олиб, Аллоҳ ва Расулининг буйруқларига мувофиқ шаръий талоқ қилиши керак. Қайтариб олганидан кейин уни талоқ қилган ҳайзидан пок бўлгу-нича кутади. Кейин иккинчи марта ҳайзли бўлади. Сўнг пок бўлгач, истаса уни олиб қолади, истаса жимоъ қилмасдан туриб талоқ қилади.

Ҳайз пайтида талоқ қилиш ҳаромлигидан учта ҳолат истисно этилади:

1. Талоқ аёл билан (биринчи бор) холи қо-лишдан ёки уни жимоъ қилмасдан олдин бўлса, уни ҳайзли ҳолида талоқ қилиш ҳаром эмас. Чунки бу идда ўталмайдиган ҳолдир ва бу Аллоҳ таолонинг қуйдаги сўзига зид эмас:

﴿...فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ...﴾

«...уларни иддаларида талоқ қилинглар...» [Талоқ: 1].

2. Агар ҳайз ҳомиладорлик пайтида бўлса, шу ҳолда талоқ бериш ҳам ҳаром эмас. Бунинг сабаби айтиб ўтилди.

3. Агар талоқ бир эвазга кўра (яъни, хулъ) бўлса ҳайзли ҳолда талоқ қилиш ҳаром эмас.

Масалан: эр-хотин орасида уруш-жанжал ва иттифоқсизлик бўлса, эр уни талоқ қилиш учун эваз олса, бунда аёл ҳайзли бўлса ҳам жоиз бўлаверади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Собит ибн Қайс ибн Шам-моснинг хотини Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг элчиси, мен ундан хулқ-атвор ва дин жиҳатидан ҳеч айб топмайман. Лекин Исломда куфрни ёмон кўраман», деди. Шунда Пайғамбар саллал-лоҳу алайҳи ва саллам:

«أَتَرُدِّينَ عَلَيْهِ حَدِيقَتَهُ؟»

«Унга (маҳр қилиб берган) боғини қайтариб берасанми?», дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«اقْبَلِ الْحَدِيقَةَ وَطَلِّقْهَا تَطْلِيقَةً».

«Боғни қабул қил ва уни бир талоқ ила талоқ қил», дедилар. Бухорий ривояти.52

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у аёлдан ҳайз ҳолатидами ёки покми сўрамадилар. Чунки бу талоқ аёл киши томонидан ўзини халос қилиш учун сўралган эди. Шунинг учун у қандай ҳолатдалигидан қатъий назар ҳожат учун жоиз бўлади.

Муғнийда (7/52) шу ҳадисни ҳайз ҳолида хулънинг (яъни бирон эваз муқобилига талоқ қилишнинг) жоиз эканига далил қилиб олиб келган ва шундай деган: «Зеро, ҳайз айолни талоқ қилиш мумкин эмаслиги аёлга идданинг чўзилиб кетишидан келадиган зарар туфайли эди. Хулъда эса, аёл ўзи ёқтирмаган киши билан ёстиқдош бўлиш ва ёмон турмушдан етадиган зарар, идданинг чўзилиб кетишидаги зарардан каттароқШу боис иккала зарардан каттароғи-ни кичигироғи билан даф этиш жоиз бўл-ди.  Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ сўраган аёлдан унинг ҳолати ҳақида сўрамадилар».

Аёлнинг ҳайзли ҳолида никоҳлаб олиниши-да зарар йўқ, чунки аслҳалолликдир ва бу ҳолда никоҳ қилишни ман этадиган далил йўқ. Лекин эрни ҳайзли келинчак ҳузурига кири-тишда ҳолатга қаралади, агар яқинлик қилиб қўйиш хавфи бўлмаса, зарари йўқ. Акс ҳолда, ҳаром ишга тушиб қолмаслиги учун то пок бўлгунича кирмаслиги лозим.

Саккизинчи: Талоқ иддаси “ҳайз” билан ҳисоб қилиниши: Агар киши аёли билан қўшилганидан ёки у билан холи қолганидан сўнг талоқ қилса, аёл ҳайз кўрувчи бўлса ва ҳомиладор бўлмаса, тўла уч ҳайз муддатда идда сақлаши вожиб. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَٱلۡمُطَلَّقَٰتُ يَتَرَبَّصۡنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلَٰثَةَ قُرُوٓءٖۚ...﴾

 «Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида ўзларини кузатадилар» [Бақара: 228].

Агар ҳомиладор бўлса, иддаси то кўз ёригунча давом этади, муддат хоҳ узоқ бўлсин, хоҳ қисқа бўлсин, фарқи йўқ. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَأُوْلَاتُ الأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ...﴾

«Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўйишларидир» [Талоқ: 4].

Агар ҳайз кўрмайдиган, яъни ҳали ёш, ҳайз кўриши бошланмаган ёки ҳайздан қолган катта ёшли ёки бачадон олиб ташлангани ё шу каби бошқа сабаблар туфайли ҳайз кўрмайдиган бўлса, унинг иддаси 3 ойдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِن نِّسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ...﴾

«Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгани сабаблиҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусидашубҳалансангизлар, басуларнинг иддалари уч ойдир, яна (ҳали-ҳанузҳайз кўр-маган(қизлар)нинг (иддалари ҳам уч ойдир [Талоқ: 4].

Агарда ҳайз кўрадиган аёл бўлса-ю, маълум сабаблар туфайли, масалан, касаллик ёки эмизиш сабабли ҳайзи келмай турган бўлса, то ҳайз келгунча муддат чўзилиб кетса ҳам идда ҳисобида қолаверади. Қачонки сабаби кетса, яъни касалдан тузалгач ёки эмизиш тугагач ҳам ҳайз келмаса, бунда сабаб кетганидан бошлаб тўла бир йил идда сақлайди. Мана шу шаръий қоидаларга тўғри келадиган саҳиҳ қавлдир. Чунки сабаб кўтарилгач ҳам ҳайз келмаса, у маълум сабабсиз ҳайздан қолган ҳисобланади. Шунинг учун тўла бир йил идда сақлайди. Яъни, ҳомиладорликнинг энг кўп муддатини олиниб, эҳтиёт бобидан 9 ой ва идда учун 3 ой иддада бўлади.

Агар талоқ никоҳдан кейин, тегиниш ва холи қолишдан олдин бўлса, бу ҳолда мутлақо идда йўқ. Аллоҳ таоло айтади

﴿يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِن قَبْلِ أَن تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا...﴾

«Эй иймон келтирганлар, қачон мўминалар-ни никоҳлаб олиб, кейин уларга қўл теккизмай талоқ қилсангиз, сизлар учун уларнинг зимма-сида санайдиган идда бўлмас...» [Аҳзоб: 49].

Тўққизинчи: Бачадоннинг ҳомиладан холи-лигига ҳукм қилиш: Бунинг бир неча ҳолатлари бор, ҳар сафар бачадоннинг тозаланишига ҳукм чиқариш зарур бўлганда бу ҳукмга эҳтиёж туғилади. Унинг масалалари:

Ҳомиласи меросхўр бўлиши мумкин бўлган аёлнинг бирон кишиси ўлди, у аёлнинг эри бор. Эри бу аёлни то ҳайз кўргунича ёки ҳомиласи бор-йўқлиги аниқ бўлгунича жимоъ қилмайди. Агар ҳомиладорлиги аниқланса, ҳомиланинг мерос қолдирувчининг ўлими пайтида борлиги ва мерос олишига ҳукм қиламиз. Агар ҳайз кўрса, ҳайз сабаб бачадон холи эканига ҳукм қилганимиз учун меросхўр эмаслигига ҳукм қиламиз.

Ўнинчи: Ғуслнинг вожиблиги.

Ҳайз кўрган аёл тоза бўлгач бутун баданини ювиб ғусл қилиши фарз. Чунки Набий соллал-лоҳу алайҳи ва саллам Фотима бинт Аби Ҳубайшга айтганлар:

«فَإِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ فَدَعِي الصَّلَاةَ، وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْتَسِلِي وَصَلِّي».

«Агар ҳайз келса намозни ўқимай тур, агар кетса ғусл қилиб намозни ўқи». Бухорий ривояти.53

Ғуслдаги фарз энг камида бир бор бутун баданини то сочлари остигача ювишдир. Афза-ли эса, Асмо бинт Шакал Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳайздан тоза бўлган аёлнинг ғусли ҳақида сўраганида У зотнинг айтган жавобларидир

«تَأْخُذُ إِحْدَاكُنَّ مَاءَهَا وَسِدْرَتَهَا فَتَطَهَّرُ فَتُحْسِنُ الطُّهُورَ، ثُمَّ تَصُبُّ عَلَى رَأْسِهَا فَتَدْلُكُهُ دَلْكًا شَدِيدًا، حَتَّى تَبْلُغَ شُؤُونَ رَأْسِهَا، ثُمَّ تَصُبُّ عَلَيْهَا الْمَاءَ، ثُمَّ تَأْخُذُ فِرْصَةً مُمَسَّكَةً -أَيْ: قِطْعَةَ قُمَاشٍ فِيهَا مِسْكٌ- فَتَطَهَّرُ بِهَا».

«Бирингиз сувини ва сидрини олади ва яхшилаб таҳорат олади кейин бошига сув қуяди ва яхшилаб ишқалайди, токи сочлари остигача етсин, сўнг бутун баданига сув қуяди, сўнг мушк билан хушбўй қилинган бир бўлак матони олиб, шу билан тозаланади», дедилар Асмо: «У билан қандай тозаланади?», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: таажжубдан

«سُبْحَانَ اللَّهِ!».

«Субҳааналлоҳ!», дедилар. Шунда Оиша ра-зияллоҳу анҳо унга: «Уни қон теккан жойларга суртасан», дедилар. Муслим ривояти.54

Ўрилган сочни ёзиш шарт эмас, фақат остига сув етмай қолишидан қўрқиладиган даражада қаттиқ ўрилган бўлсагина ёзилади. Саҳиҳи Муслимда келган ҳадисда айтилишича, Умму Салама разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: «Мен сочимни ўриб юраман, жанобатдан ғусл қилганда уни ёзаманми?» яна бир ривоятда: «Жанобат ва ҳайз ғуслида», дейилган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«لَا، إِنَّمَا يَكْفِيكِ أَنْ تَحْثِيَ عَلَى رَأْسِكِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ ثُمَّ تُفِيضِينَ عَلَيْكِ الْمَاءَ فَتَطْهُرِينَ».

«Йўқ, балки бошингдан уч ҳовуч сув қуйишинг кифоя, сўнг устингдан сув қуйиб ювинасан».55

Агар ҳайзли аёл намоз вақти асносида тоза бўлса, намозни ўз вақтида адо қилишга улгуриш учун ювинишга шошилиши лозим. Сафарда бўлиб, олдида сув бўлмаса ёки сув бору ишлатса зарар етишидан қўрқса ёки сув зарар қиладиган касаллиги бўлса, ғусл қилиш ўрнига таяммум қилади, ювинишдан тўсиб турган сабаб кетиши билан ювиниб олади.

Баъзи аёллар намоз вақти асносида тоза бўлган бўлади, лекин ҳозир тўла поклана олмайман деб, ювинишни бошқа вақтга кечиктиради. Бу ҳужжат ҳам, узр ҳам бўлолмайди. Чунки у ғуслдаги фарзнинг энг камига чекланиб, намозни ўз вақтида адо қилиши лозим. Кейин вақт бемалол бўлганда яхшилаб ювиниб олаверади.

Бешинчи бўлим: Истиҳоза ва унинг ҳукмлари ҳақида

Истиҳозааёл кишида ҳеч тўхтамайдиган ёки оз муддат, бир-икки кун тўхтаб, яна давом этадиган қондир.

Биринчи ҳолат: яъни ҳеч тўхтамайдиган, ойлаб, ҳатто йиллаб давом этадиган истиҳозага далил Саҳиҳи Бухорийда Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисдир: «Фотима бинт Аби Ҳубайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:

«يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي لَا أَطْهُرُ».

«Ё Расулуллоҳ, мен ҳеч пок бўлмайман», деди. Бошқа бир ривоятда:

«أَسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ».

«Истиҳоза бўлиб, пок бўлмайман», деди.56

Иккинчи ҳолат: яъни қон кам тўхтайдиган ҳолатга далил: Ҳамна бинт Жаҳш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб:

«يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي أَسْتَحَاضُ حَيْضَةً كَثِيرَةً شَدِيدَةً».

«Ё Расулуллоҳ, мен қаттиқ истиҳоза бўла-ман», деди. (Ҳадис... Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Тирмизий ривояти57. Саҳиҳ деб саналган. Имом Аҳмаддан уни саҳиҳ санагани, Бухорийдан эса ҳасан санагани нақл қилинган).58

Истиҳозанинг аҳволлари:

Мустаҳоза – яъни узлуксиз қон кўрадиган аёлнинг учта ҳолати бор:

Биринчи ҳолат: Истиҳозалигидан илгариги маълум ҳайз кунларининг бўлиши. Ўша кунла-ри келганда унга ҳайзнинг ҳукмлари татбиқ бўлади, бошқа кунларда эса истиҳоза ҳисобла-ниб, унга мустаҳозанинг ҳукмлари татбиқ эти-лади.

Бунга мисол: Бир аёл ҳар ойнинг бошида 6 кун ҳайз кўрарди, сўнг давомий қон кўрадиган мустаҳоза бўлиб қолди. Ҳар ойнинг бошидан 6 кунни унинг ҳайзи деб белгиланади, қолган кунлар эса истиҳозага ҳисоб қилинади. Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда айтилади: Фотима бинт Ҳубайш: «Ё Расулуллоҳ, мен мустаҳозаман, тоза бўлмайман, намоз ўқимайманми?» деб сўради. 

«لَا، إِنَّ ذَلِكَ عِرْقٌ، وَلَكِنْ دَعِي الصَّلَاةَ قَدْرَ الْأَيَّامِ الَّتِي كُنْتِ تَحِيضِينَ فِيهَا ثُمَّ اغْتَسِلِي وَصَلِّي».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жавобан: «Йўқ, бу томирдан (келувчи қондир), илгари ҳайз кўрадиган кунларинг миқдорида намоз ўқима, сўнг ювиниб намоз ўқийвер», дедилар. Имом Бухорий ривояти.59

Саҳиҳи Муслимда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳабиба бинти Жаҳшга: 

«امْكُثِي قَدْرَ مَا كَانَتْ تَحْبِسُكِ حَيْضَتُكِ ثُمَّ اغْتَسِلِي وَصَلِّي».

«Истиҳозадан аввал ҳайзинг сени неча кун намоздан тўсган бўлса, шунча кун кутиб тур, сўнг ювиниб ўқийвер», дедилар.60

Шунга кўра, ҳайз кунлари маълум бўлган мустаҳоза ўша кунлари миқдорида ўтиради, сўнг ювиниб намозини ўқийверади, кейинги қонга парво қилмайди.

Иккинчи ҳолат: Истиҳоза бўлишидан илгари маълум ҳайз кунларининг бўлмаслиги, яъни бошидаёқ биринчи кўрган қони истиҳоза бўлиб давом этиши. Бу аёл келаётган қоннинг ўзгаришига қараб амал қилади. Қоннинг қоралиги ё ғализлиги ё ҳидига қараб, ҳайз қони деб эътибор қилиниб, унга ҳайзнинг ҳукмлари татбиқ этилади. Бундан бошқа ҳолатда эса истиҳоза деб ҳисобланиб, унга истиҳозанинг ҳукмлари татбиқ қилинади

Бунга мисол, бир аёл биринчи бор қон кўргандаёқ давомий қон кўрди, лекин ойнинг 10 кунида қорароқ, қолган кунларда эса қизилроқ ёки 10 кун қуйиқроқ, қолганида оддий ёки 10 кун ҳидли, қолганида ҳидсиз қон кўрди. Ўша ғализроқ ё қорароқ ё ҳидлироқ кунларни ҳайз деб олиб, қолган кунларни истиҳоза деб ҳисоблайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима бинти Аби Ҳубайшга шундай дедилар:

«إِذَا كَانَ دَمُ الْحَيْضَةِ فَإِنَّهُ أَسْوَدُ يُعْرَفُ، فَإِذَا كَانَ ذَلِكَ فَأَمْسِكِي عَنِ الصَّلَاةِ فَإِذَا كَانَ الْآخَرُ فَتَوَضَّئِي وَصَلِّي؛ فَإِنَّمَا هُوَ عِرْقٌ».

«Агар ҳайз қони бўлса, у қорароқлигидан билинади. Агар шундай бўлса намоздан тийилиб тур, бошқача бўлса таҳорат олиб намоз ўқи. Чунки у томир(дан келган қондир)». Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган ва Ибн Ҳиббон ва Ҳоким саҳиҳ санаган.61

Ушбу ҳадиснинг санади ва матни баҳсталаб бўлса-да, аҳли илмлар шунга амал қилганлар. Мустаҳозанинг ҳайз кунларини белгилашда аксар аёлларнинг одатини эътиборга олишдан кўра мазкур ҳадисга чеклаш яхшироқдир.

Учинчи ҳолат: Маълум бир ҳайз кунларининг бўлмаслиги ва қонда аниқ фарқ ҳам билинмас-лиги. Яъни қон кўришни бошлаганидан қони бир хил кўринишда ёки турли сифатларда-ю, лекин у сифатлар билан қонни ҳайз деб белгилаб бўлмайди. Бундай ҳолатда аксар аёлларнинг одатига амал қилади. Яъни, қон кўрган муддатининг биринчи кунидан бошлаб 6 ёки 7 кунни ҳайз деб, қолган кунлари эса истиҳоза деб ҳисобланади.

Бунга мисол, қон кўришни ойнинг бешинчи кунида бошлади ва у тўхтовсиз давом этиб, уни ҳайз эканини ажратадиган ранги ҳам, ёки бошқа сифати йўқ эди. Бу аёл ҳар ойнинг бешинчи кунидан бошлаб 6 ёки 7 кунни ҳайз деб белгилайди.  Ҳамна бинти Жаҳш разиялло-ҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, мен жуда қаттиқ ва кўп истиҳоза бўламан. Бу мени намоз ва рўзадан тўсади. Шу ҳақда нима дейсиз?», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«أَنْعَتُ لَكِ (أَصِفُ لَكِ اسْتِعْـمَال) الْكُرْسُفَ (وهُـوَ القُطْنُ) تَضَعِينَهُ عَلَى الْفَرْجِ، فَإِنَّهُ يُذْهِبُ الدَّمَ».

«Сенга матони (яъни пахтани) қандай ишлатишни айтиб бераман. Уни фаржга қўясан, шу қонни тўхтатади».  У: «Бу ундан кўра кўп-роқ», деди. Шунда:

«إِنَّمَا هَذَا رَكْضَةٌ مِنْ رَكَضَاتِ الشَّيْطَانِ، فَتَحَيَّضِي سِتَّةَ أَيَّامٍ أَوْ سَبْعَةً فِي عِلْمِ اللَّهِ تَعَالَى، ثُمَّ اغْتَسِلِي حَتَّى إِذَا رَأَيْتِ أَنَّكِ قَدْ طَهُرْتِ وَاسْتَنْقَيْتِ فَصَلِّي أَرْبَعًا وَعِشْرِينَ أَوْ ثَلَاثًا وَعِشْرِينَ لَيْلَةً وَأَيَّامَهَا وَصُومِي».

«Бу шайтоннинг зарбасидир. Аллоҳ таоло (унинг қайси бири тўғри эканини) билган 6 ёки 7 кунни ҳайз деб олгин, сўнг ювингин. Тоза бўлганингга ва покланганингга аниқ ишонч ҳосил қилсанг, (6 кун бўлса) 24 ё (7 кун бўлса) 23 кун намоз ўқи ва рўза тут», дедилар. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Тирмизий ривоят қилган ва Тирмизий уни саҳиҳ санаган62, шунингдек, Имом Аҳмаддан уни саҳиҳ санагани, Имом Бухорийдан эса уни ҳасан санагани нақл қилинган.63

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг 6 ё 7 кун деган сўзлари ихтиёр бериш учун эмас, балки ижтиҳод учун эди. Яъни, аёл хилқатда ўзига ўхшаш ёки ёш жиҳатидан ўзига яқин, ўзининг ҳолатига ўхшашроқ бўлган аёлларга, шунингдек қонининг ҳайзга ўхшай-диган ҳолатига ва шу кабиларга қарайди, 6 кун бўлишига яқинроқ деб билса 6 кунни, 7 кун бўлишига яқинроқ билса 7 кунни ҳайз деб олади.

 

Истиҳоза аёлга ўхшаб кетадиган аёлнинг ҳоли:

Гоҳо аёлнинг фаржидан қон келиб туришига олиб келадиган сабаблар вужудга келиб қолади. Масалан, бачадонида ёки ундан қуйироқ қисмларда жарроҳлик амалиёти қилиш каби ҳолат. Бу икки турли:

Биринчи турБачадонни бутунлай олиб ташлаш ёки қон келмайдиган қилиб тўсиб юбориш амалиёти қилингач, ҳайз кўрмаслиги аниқ бўлган аёлга истиҳоза ҳукмлари татбиқ бўлмайди. Ундай аёлнинг ҳукми ҳайздан поклангандан кейин сариқ ёки хира ранглик суюқлик ё рутубат кўрган аёл ҳукмида бўлади. Бу ҳолда намоз ва рўзани тарк қилмайди, жимоъдан қайтарилмайди ва бу қон учун ғусл вожиб бўлмайди. Лекин намоз пайтида қонни ювиш ва қонни тўсиш учун фаржга бирон матони тутиб олиш лозим бўлади. Сўнг намозга таҳорат қилади, таҳоратни намоз вақти кирганидан сўнггина олади. Агар нафл намозлар ўқимоқчи бўлса, ўқиш олдидан таҳорат қилади.

Иккинчи турЖарроҳлик амалиётидан ке-йин ҳайз кўрмай қолиши маълум бўлмаса, балки ҳайз кўриши мумкин бўлса, унинг ҳукми мустаҳозанинг ҳукмидек бўлади. Бунга юқорида зикр қилинган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима бинти Абу Ҳубайшга айтган сўзлари далил бўлади:

«إِنَّمَا ذَلِكَ عِرْقٌ وَلَيْسَ بِالْحَيْضَةِ، فَإِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ فَاتْرُكِي الصَّلَاةَ».

«Балки бу томир (қони), ҳайз эмас. Агар ҳайз муддати келса намоз ўқимай тур».64

«فَإِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ».

«Агар ҳайз муддати келса», деган сўзларидан маълум бўладики, ҳайзи келиб кетиб туриши мумкин бўлган аёлга мустаҳоза деб ҳукм қилинади. Аммо кимнинг ҳайзи келиши мумкин бўлмаса, унинг қони ҳар қандай ҳолатда томир қонидир.

Истиҳозанинг аҳкомлари:

Қон қачон ҳайз, қачон истиҳоза бўлади? Қачон унга ҳайз ҳукмлари татбиқ этилади-ю, қачон истиҳоза ҳукмлари татбиқ этилади? Буларнинг барчасини юқорида билиб олдик.

Ҳайзнинг муҳим ҳукмлари ҳам айтиб ўтилди.

Истиҳозанинг ҳукмлари ҳудди покликнинг ҳукмлари кабидир. Ҳайздан пок аёллар билан мустаҳоза орасида қуйидаги фарқлар мавжуд, холос:

1. Ҳар намозда таҳорат қилиш вожиблиги. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима бинти Абу Ҳубайшга:

«ثُمَّ تَوَضَّئِي لِكُلِّ صَلَاةٍ».

«Сўнг ҳар намозга таҳорат қил», деган сўзлари далил бўлади. Имом Бухорий «Қонни ювиш» бобида ривоят қилган. Бунинг маъноси ҳар бир намозга унинг вақти киргандан сўнг таҳорат қиладиНафл намозларга эса, ўқишни ирода қилган пайтда таҳорат қилади.

2. Қондан тозаланишТаҳорат қилишдан аввал қон теккан ўринларни ювади ва қонни тутиб туриш учун фаржга пахта ёки шунга мосланган боғлама қўйиб олади. Бунинг далили, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳамна бинти Жаҳш разияллоҳу анҳога айтган қуйдаги сўзларидир:

«أَنْعَتُ لَكِ الْكُرْسُفَ فَإِنَّهُ يُذْهِبُ الدَّمَ». قَالَتْ: فَإِنَّهُ أَكْثَرُ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَاتَّخِذِي ثَوْبًا». قَالَتْ: هُوَ أَكْثَرُ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَتَلَجَّمِي».

«Сенга матони (яъни пахтани) қандай ишлатишни айтиб бераман. Уни фаржга қўясан, шу қонни тўхтатади». У: «Бу ундан кўра кўп-роқ», деди. «Бирон хос кийим кийгин», дедилар. У: «Бу ундан кўра кўпроқ», деди. «Устидан бирон қалин нарсани маҳкамлаб ол», дедилар.

 Шундан кейин ҳам қон чиқадиган бўлса, зарари йўқ. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима бинти Абу Ҳубайшга шундай деганлар:

«اجْتَنِبِي الصَّلَاةَ أَيَّامَ حَيْضِكِ، ثُمَّ اغْتَسِلِي وَتَوَضَّئِي لِكُلِّ صَلَاةٍ، ثُمَّ صَلِّي، وَإِنْ قَطَرَ الدَّمُ عَلَى الْحَصِيرِ».

«Ҳайз кунларинг миқдорида намоз ўқимай тур, сўнгра ғусл қилгин ва ҳар бир намозга таҳорат ол, кейин намоз ўқийвер гарчи қон бўйрага томса ҳам». Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.65

3. Жинсий яқинликУламолар унинг жоизли хусусида турли фикрлар билдиришган. Тўғри-роғи унинг мутлақ жоизлигидир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида кўп-лаб, яъни ўнлаб аёллар мустаҳоза бўлганлар. Аллоҳ ва Расули уларни жимоъдан қайтарма-ган. Балки Аллоҳнинг Каломида:

﴿...فَاعْتَزِلُواْ النِّسَاء فِي الْمَحِيضِ...﴾

«Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четла-нингиз», дейилган. [Бақара: 222].

Бу оят ҳайздан бошқа ҳолатда аёллардан четланмасликка далилдир. Чунки бу ҳолатда аёлларга намоз жоиз, жинсий яқинлик эса  намоздан анча енгилдир. Мустаҳозанинг жимоъсини ҳайз кўрган аёлнинг жимоъсига қиёслаш тўғри эмас. Чунки яқинликни ҳаром дегувчилар ҳам ҳайз билан истиҳозани бир хил демайдилар. Шундай экан, фарқли нарсаларни бир-бирига қиёслаш нотўғри.

Олтинчи бўлим

Нифос ва унинг ҳукми ҳақида

Нифос – туғиш сабабли бачадондан келади-ган қон бўлиб, у туғишдан 2-3 кун аввал тўлғоқ билан ё кўз ёриш пайти ёки ундан кейин кела-ди.

Шайхул Ислом Ибн Таймия айтадилар: «Тўл-ғоқ тутган пайтда келган қон нифосдир» у икки-уч кунга боғлиқ эмас, унинг белгиси тўл-ғоқ. Акс ҳолда у нифос бўлмайди. Уламолар унинг муддати ҳақида турли фикрлар билди-ришган. Шайхул Ислом Ибн Таймия «Шариат соҳиби ҳукмларни боғлиқ қилган исмлар» рисоласида 39-бетда айтади: «Нифос кунлари-нинг оз-кўпига чегара йўқ. Мабодо аёл киши 40, 60 ёки 70 кундан кўпроқ қон кўриб, сўнг қони тўхтаса, у нифосдир. Лекин давом этаверса у фасод қондир. Шу пайтда ҳадисларда келган аксар муддат ҳисобланган 40 кунни чегара қилиб олинади».

Демак, шунга биноан агар қони 40 кундан ошиб кетса ва унинг шу муддатдан кейин тўхташ одати бўлса ёки тўхташга яқинлик аломатлари кўриниб қолса, тўхтагунича кутиб туради. Агар ундай бўлмаса 40 кун тўлгач юви-нади. Чунки 40 кун нифоснинг аксар мудда-тидир. Мабодо шу кунда унинг ҳайз даври бош-ланиб қолса ҳайзи тугагунича кутади. Шундан сўнг тўхтаса, мана шу унинг одати деб эътибор қилинади ва кейинги сафарларда шунга муво-фиқ иш тутади. Агар қон келиши давом этаверса, у мустаҳоза саналиб, мустаҳозанинг ҳукмларига амал қилади. Агар қон 40 кундан олдин тўхтаса, у покланган ҳисобланади. Ғусл қилиб намоз ўқийди, рўза тутади, эри у билан жимоъ қилаверади. Бироқ  бир кундан озроқ муддатда қони тўхтаса унинг ҳукми йўқ. «Муғний»да шундай дейилган.66

Аёл кишидан инсон шаклини олган ҳомила тушсагина нифос ҳукми татбиқ қилинади. Агар ҳомила илк ойларда тушган бўлса ва унда одам шакли аниқ билинмаган бўлса, у қон нифос қони эмас, аксинча, томир қони бўлиб, ҳукми мустаҳозанинг ҳукми кабидир. Одам шакли аниқ билинадиган муддатнинг энг ками ҳомила бошлангандан 80 кун, кўпроғи эса 90 кундан кейин бўлади.

Мажд ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аёл тўлғоқ оғриғидан олдин бир кун қон кўрса, унга эътибор бермайди. Тўлғоқ оғриғи-дан кейин қон кўрса, намоз ва рўзани тўхтата-ди. Кейин бола туғилгандан сўнг ҳолат кўрин-ганидан бошқача экани маълум бўлса, ўша (ўтказиб юборилган) ибодатларни қайтариб бажаради. Агар масала очиқ-ойдин бўлмаса (яъни ҳақиқий ҳолат аниқланмаса), унда зоҳир ҳукми бўйича давом этади ва қазо ўталмайди».67

Нифос аҳкомлари:

Нифоснинг ҳукмлари худди ҳайзнинг ҳукм-лари билан бир хил бўлиб, фақат қуйидагилар-да фарқ қилади:

1. Иддада: Талоқ нифосга боғлиқ бўлмайди. Чунки туғишдан аввалги талоқнинг иддаси туғиш биланоқ тугайди, нифоснинг тугаши билан эмас. Туғишдан кейинги талоқда эса, аввал айтиб ўтилганидек ҳайзнинг келиши кутилади.

2. Ийло муддатида: Бунда ҳайз кунлари ҳи-собга олинади, нифос кунлари эса ҳисобга олинмайди.

Ийло – киши аёлини ҳеч қачон жимоъ қилмасликка ёки тўрт ойдан зиёд яқинлик қилмасликка қасам ичишидир. Агар эр қасам ичса ва аёл жимоъни талаб қилса унга қаса-мидан бошлаб тўрт ой муддат берилади. Шу муддат тугаса жинсий яқинликка мажбур қилинади ёки аёлнинг талаби билан ажрашиб кетишга мажбур қилинади. Агар аёл шу муддат ичида нифос кўриб қолса, нифос кунлари эрнинг қасами муддатига ҳисоб қилинмайди. Ҳайзда эса аксинча, унинг кунлари эрга ҳисоб қилинади.

3. Балоғатга етиш ҳайз билан эътиборга олинади, нифос билан эмас. Чунки аёл ҳайз кўрмасдан илгари ҳомиладор бўлиши мумкин эмас. Демак, балоғатга етиш ҳомиладорликдан илгари келган ҳайз қони билан эътиборга олинади.

4. Аёлнинг ҳайз қони тўхтаб, сўнг ўзидаги одатда (яъни одатий ҳайз кунларида) яна қайтса, у албатта ҳайз ҳисобланади. Масалан, унинг ҳайз одати саккиз кун бўлса, тўрт кун қон кўради, сўнг икки кун тўхтайди, кейин еттинчи ва саккизинчи кунларда яна қон келса, бу қайтган қон, албатта, ҳайздир ва ҳайзга оид барча ҳукмлар унга тааллуқли бўлади. «Нифос қони қирқ кундан олдин тўхтаб, сўнгра қирқ кун ичида яна қайтса, бу қон шубҳали ҳисобланади. Шунинг учун, у аёл намозни ўқиши, рўзани эса вақтида тутиши лозим. Унга ҳайз кўрган аёлга ҳаром бўлган нарсалар ҳаром бўлади, фақатгина фарз амаллардан бундан мустасно. Кейин тозаланганидан кейин, бу қон даврида бажарган, ҳайз кўрган аёл қазосини ўташи шарт бўлган ишларини қазосини ўтайди. Ҳанбалий фуқаҳоларнинг машҳур сўзи шу».

(Яъни шубҳали қон бўлгани сабабли, намоз ва рўза каби вожиб амалларни бажаради, сўнгра қондан пок бўлгач ҳудди вожиб амалларни бажармагандай, ҳайз кўрган аёллар қазосини ўташи керак бўлган рўза каби амалларни бошидан қазосини ўтайди).68

Нифос қонининг қирқ кундан аввал қайтиб келиши. Нифос бўлиши мумкин бўлган муддат-да қайтадиган бўлса, нифос, акс ҳолда ҳайз, ам-мо давом этаверса истиҳоза ҳисобланади.

Бу Муғнийда69 имом Молик раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинган сўзга яқиндир. У ерда шундай дейилган: «Имом Молик шундай деган: «Нифос қони тўхтаганидан 2-3 кундан кейин қайтадан қон кўрадиган бўлса, нифос. Муддат ундан кўпроқ бўлса ҳайздир». Бу Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ихтиёр этган сўзнинг тақозосидир.

Аслида қон масалаларида шубҳали ҳеч нарса йўқ. Лекин шубҳа нисбий бир нарсадир. Одамларнинг билими ва тушуниш даражасига қараб фарқ қилади. Китоб ва суннатда эса ҳар бир нарса баён қилинган. Биринчисида қазо билангина қоплаш мумкин бўлган, тузатиб бўлмайдиган нуқсон бўлмаса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳеч кимни икки марта рўза тутишга ёки икки марта тавоф қилишга мажбур этмаган. Банда эса кучи ва қудратига қараб юклатилган вазифани адо этган бўлса, унинг зиммаси пок бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿لَا يُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَا...﴾

«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нар-сани юкламайди» [Бақара: 286].

﴿فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ...﴾

«Бас, қўлингиздан келганича Аллоҳдан қўр-қинглар...» [Тағобун: 16].

5. Агар аёл хайз даврида одатдагидан олдин покланса, эри у билан яқинлик қилиши макруҳ эмас. Аммо нифосда эса, агар аёл қирқ кундан олдин покланса, мазҳабдаги машҳур сўзга кўра, эри у билан яқинлик қилиши мақруҳ саналади. Тўғри фикр эса, бу ҳолатда яқинлик қилиш макруҳ эмас. Бу жумҳур уламоларнинг фикри-дир. Чункимакруҳшаръий ҳукм бўлиб, шаръий далилга муҳтож. Бу масалада имом Аҳмад Усмон ибн Абул Осдан келтирган ривоят-дан бошқа ҳеч нарса келмаган. Аёли унга 40 кундан илгари яқинлашганида: «Менга яқин-лашма», деган эди.70

Бу макруҳликни тақозо қилмайди. Чунки Абул Ос унинг пок бўлганига ишонч ҳосил қилмаганидан эҳтиёт юзасидан хавф қилган бўлиши мумкин ёки жимоъ сабаб қон қўзғалиб кетишидан ташвиш қилган бўлиши мумкин. Ёки бошқа сабаблар бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Еттинчи фасл

Ҳайзни келтирадиган ёки тўсадиган ва ҳомилани туширадиган ёки олдини оладиган нарсаларни ишлатиш ҳақида

Аёлнинг ҳайзни тўсадиган нарсани ишлати-ши икки шарт билан жоиз:

1. Ўзига зарар етиши хавфи бўлмаслиги ке-рак. Агар зарар етишини билса ишлатиши жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَلَا تُلۡقُواْ بِأَيۡدِيكُمۡ إِلَى ٱلتَّهۡلُكَةِ...﴾

«Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг [Бақа-ра: 195].

﴿...وَلَا تَقۡتُلُوٓاْ أَنفُسَكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ بِكُمۡ رَحِيمٗا﴾

«Ўзингизни ўлдирмангиз! Аллоҳ сизларга раҳмли бўлган Зотдир» [Нисо: 29].

2. Агар бу эрга тааллуқли бўлса, эрнинг рухсати билан бўлиши лозим. Яъни агар аёл нафақаси эр зиммасига вожиб бўладиган идда-да ўтирган бўлса, эрнинг рухсатисиз муддатни чўзиш ва нафақасини ошириш учун ҳайзни тўсадиган нарсани ишлатиши мумкин эмас. Шунингдек, ҳайзни тўсадиган нарса ҳомилани ҳам тўсиши аниқ бўлса, бунда ҳам эрнинг рухсати зарур. Жоизлиги собит бўлган тақдир-да ҳам бундай нарсаларни фақат зарурат бўл-гандагина ишлатиш афзал. Чунки табиийлик-дан узоқлашиш саломатликнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

Ҳайзни келтирадиган нарсаларни ишлатиш ҳам икки шарт билан жоиз:

1. Фарзни адо қилмаслик учун қилинган ҳийла бўлмаслиги лозим. Масалан, Рамазонга яқин қолганда рўза тутмаслик ва намоз ўқимаслик ёки шу каби сабаблар учун.

2. Бу эрнинг рухсати билан бўлиши керак. Чунки ҳайз кўриши эрининг ундан тўла фойда-ланишига монелик қилади. Эрнинг ҳаққига моне бўладиган нарсани фақат унинг розилиги билангина ишлатиш жоиз. Агар талоқ қилинган бўлса ва талоғи ражъий бўлган ҳолда бу иши билан эридан уни қайтариб олиш ҳаққи бекор бўлишини тезлатган бўлиб қолади.

Ҳомилани олдини оладиган нарсаларни иш-латиш ҳам икки турга бўлинади:

1. Давомий равишда тўсиш жоиз эмас. Чунки бу ҳомиладорликни тўсади, натижада эса насл камаяди. Бу шариат соҳибининг Ислом Уммати-ни кўпайтиришдаги мақсадига хилофдир. Шу-нингдек, аёлнинг болалари бирин-кетин ўлиб, фарзандсиз ўзи ёлғиз қолмаслигига кафолат йўқ.

2. Вақтинча тўсиб туриш. Масалан, аёл тез ҳомиладор бўлиб қоладиган бўлса ва бу унга оғирлик қилса, ҳомиладорликни ҳар икки йил-да бир бўладиган қилиб тартиблаши мумкин. Фақат бунда эрнинг рухсати шарт. Шунингдек, ўзига зарар етмаслиги керак.  Далил шуки, На-бий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида саҳобалар аёллари ҳомиладор бўлмаслиги учун улардан азл қилишар ва бундан қайтарилмас эдилар.

Азл – жимоъ пайтида манийни ташқа-рига тўкишдир.71

Ҳомилани туширадиган нарсаларни тановул қилиш ҳам икки турга бўлинади:

1. Туширишдан мақсад йўқ қилиш бўлса ва ҳомилага руҳ (жон) киритилгандан сўнг бўлса, шубҳасиз, ҳаром. Чунки бу бир жонни ноҳақ ўлдириш ва бир инсонни йўқ қилиш бўлиб, Ки-тобу суннат ва мусулмонлар ижмоси (иттифо-қи) билан ҳаромдир. Агар руҳ киритилишидан илгари бўлса, унинг жоизлиги ҳақида олимлар турли фикрлар билдирганлар. Айримлари мум-кин, айримлари мумкин эмас деганлар, баъзи-лари ҳали алақа бўлмаган бўлса яъни, 40 кун-ликдан ўтмаган бўлса жоиз деса, баъзилари инсон хилқати аниқ бўлмаган бўлса жоиз, дей-дилар.

Яхшиси зарур ҳолатлардагина туширишдир. Масалан: она ҳомилани кўтара олмайдиган ка-сал ёки шунга ўхшаш ҳолатда бўлса. Шунда ҳам инсон шакли аниқ бўлмаган бўлса, жоиз бўлади. Аниқ бўлиб қолган бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

2. Туширишдан мақсад йўқ қилиш бўлмасли-ги. Ҳомиладорлик муддати охирлаб қолганда кўз ёришига яқинлашиб қолганда тушириш жоиз. Бунда ҳам, албатта, она ва болага зарар етмаслиги шарт. Ҳамда жарроҳлик амалиётига эҳтиёж тушмаслиги керак. Агар амалиёт ўтка-зишга эҳтиёж тушса, унда 4 ҳолат бор:

Биринчи ҳолат: Она ҳам, бола ҳам тирик бўлган ҳолда амалиёт фақат зарурат пайтида-гина жоиз бўлади. Чунки тана бандага омонат, унга хавф соладиган ишни қилмаслик керак. Кўпинча жарроҳлик амалиётида зарар йўқ дейилади-да, бироқ кейин зарари кўринади.

Иккинчи ҳолат: Она ҳам, бола ҳам ўлик бўл-ган ҳолда болани чиқариб олиш учун амалиёт қилиш бефойда бўлгани учун жоиз эмас.

Учинчи ҳолат: Она тирик, бола ўлик бўлган ҳолда уни чиқариб олиш учун жарроҳлик ама-лиёти ўтказиш жоиз. Агар онага зарар етиши хавфи бўлса, жоиз эмас. Аксарият ҳолларда агар ҳомила она қорнида ўлган бўлса, Аллоҳ била-ди-ю, амалиётсиз чиқмайди. Ҳомиланинг она қорнида узоқ туриб қолиши кейинги ҳомила-дорликдан тўсиб қўяди. Бу аёлнинг ўзига ҳам жабр бўлади. Агар собиқ эрдан иддада бўлса, ҳомила сабабли иддаси чўзилиб кетади.

Тўртинчи ҳолат: Она ўлик, бола тирик бўлган ҳолда боланинг яшаб кетишига умид бўлмаса, жарроҳлик амалиёти жоиз эмас.

Агар яшаб кетишига умид бўлса ва бир қисми чиққан бўлса, ёки чиқмаган бўлса ҳам қолгани-ни чиқариб олиш учун она қорнини ёриш мумкин. Баъзи олимлар ҳомилани чиқариб олиш учун она қорнини ёриш мумкин эмас, чунки бу мусла бўлади, дейишади. Аммо тўғри-роқ фикр шуки, ҳомила она қорнини ёришсиз чиқмайдиган бўлса, уни ёриш керак. Бу Ибн Ҳубайранинг «Инсоф» номли китобида айтган фикридир.72

Айтамизки, хусусан бизнинг бу давримизда жарроҳлик амалиёти мусла эмас. Чунки қорин ёрилиб, сўнг қайта тикилади. Қолаверса, тирик-нинг ҳурмати ўликнинг ҳурматидан каттароқ-дир. Шунингдек, бир бегуноҳ норасидани ҳало-катдан қутқариш вожиб.  Аллоҳу аълам.

Эслатма: Илгари айтилганидек, ҳомилани ту-шириш жоиз бўлган ҳолатларда ҳомила эгаси-дан, яъни эрдан рухсат бўлиши шарт.

Шу ўринда ёзишни мақсад қилган бу муҳим мавзумиз ниҳоясига етди. Биз масалаларнинг аслларига ва ўзгармас томонларига чекландик. Лекин унинг тармоқларига, майда-чуйда бўлак-ларига ва аёлларда бўладиган ҳолатларга ки-ришсак, у гўё соҳили кўринмас денгиздир. Аммо ақлли одам алоҳида-алоҳида масалаларни умумий қоидалар билан боғлайди, тармоқларни эса уларнинг асосига қайтаради ва масалаларни бир-бирига қиёслай олади.

Насиҳат

Муфтий фатво берувчи киши ёдда тутмоғи керак-ки, у Аллоҳ билан халқлар ўртасида пайғамбарлар олиб келган нарсаларни етказиш ва баён қилишда воситачи, у Қуръон ва суннатдаги илмларни етказишдан масъул. Зеро, банда бу икки асосни тушуниб, уларга амал қилишга мукаллафдир. Қуръон ва суннатга хилоф бўлган ҳар бир сўз хато бўлиб, гарчи унинг айтувчиси хатоси кечириладиган мужтаҳид бўлса ҳам, унга амал қилиш асло жоиз эмас, зотан у ижтиҳодига яраша ажр олаверади, аммо унинг хатосини билган олим киши уни қабул қилиши жоиз эмас.

Муфтий ниятини Аллоҳ таолога холис қилиши, юз бераётган ҳар бир воқеа-ҳодиса-ларда Унга суяниши ва У Зотдан собитлик, тавфиқ ва тўғриликни сўраши лозим.

Шунингдек, у асосий эътиборини Қуръон ва суннатга қаратиши, уларни ўқиб-изланиши ва Қуръон ва суннатни тушунишда аҳли илмлар-нинг сўзларидан фойдаланиши лозим.

Кўпинча қандайдир бир масала чиқса, инсон қодир бўлганича аҳли илмларнинг бу ҳақдаги сўзларини излайди, лекин кўнгил хотиржам бўладиган ҳукмни, гоҳида эса ўша масалани зикр қилган бирон ўринни топа олмайди. Шундай ҳолларда Қуръон ва суннатга мурожаат қилса, унинг ҳукми аниқ бўлиб ойдинлашади. Бу, албатта, унинг ихлоси, илми ва фаҳмига қараб бўлади.

Муфтий чигал масаланинг ҳукмини чиқа-ришга шошилмаслиги керак. Шошилишда қан-ча ҳукмларни чиқариб қўйиб, сўнг чуқурроқ текширгач, иш ойдинлашади, у хато қилганини англаб етади ва бундан пушаймон бўлади. Кўпинча берган фатвоси одамлар ичида ёйилиб кетганидан уни тузатишга қодир бўлмай қола-ди.

Агар одамлар муфтийни шошилмаслигини, фикрида мустаҳкамлигини билишса, унинг сўзига ишонадилар ва уни эътиборли санайди-лар. Агар шошқалоқлигини кўрсалар, шошқа-лоқ кўп хато қилувчи бўлганидан улар унинг фатволарига ишонмайдилар. Натижада у шош-қалоқлиги ва хатоси билан ўзини ҳам, бошқани ҳам ўзида бўлган илм ва тўғри масалалардан маҳрум қилади.

Аллоҳ таолодан бизни ва барча мусулмон биродарларимизни Ўзининг Тўғри йўлига ҳи-доят қилишини сўраймиз ва Ўз инояти билан бизни бошқаришини, Ўз риояти билан бизни тойилишлардан сақлашини сўраймиз. У буюк саховат эгасидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва У зотнинг оила ва асҳобларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин. Унинг неъмати билан яхши амаллар тамомига етадиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Ушбу рисола Аллоҳга муҳтож банда

Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин қалами билан 

14-Шаъбон 1392-ҳижрий сана жума чошгоҳи-да ниҳоясига етди.

 

 

***

 

Мундарижа

Биринчи бўлим: Ҳайзнинг маноси ва унинг ҳикмати 5

Иккинчи бўлим; Ҳайз кўриш даври ва унинг муддати 6

Учинчи бўлим: Ҳайзга тааллуқли кутилмаган ўзгаришлар ҳакида 18

Тўртинчи бўлим: Ҳайзнинг ҳукмлари ҳақида 24

Бешинчи бўлим: Истиҳоза ва унинг ҳукмлари ҳақида 48

Истиҳозанинг аҳволлари: 49

Истиҳоза аёлга ўхшаб кетадиган аёлнинг ҳоли: 54

Истиҳозанинг аҳкомлари: 56

Олтинчи бўлим 59

Нифос ва унинг ҳукми ҳақида 59

Нифос аҳкомлари: 62

Еттинчи фасл 66

Ҳайзни келтирадиган ёки тўсадиган ва ҳомилани туширадиган ёки олдини оладиган нарсаларни ишлатиш ҳақида 66

 

***

 


Бухорий ва Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

«Шариат уларга ҳукмларни боғлаган исмлар»  рисоласи.

Олдинги манба.

Олдинги манба.

Имом Бухорий ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Мажмуъул Фатово.

Ал-Авсат.

«Мўғний» китоби.

Ал-Мудаввана ва Ан-Наводир ваз-зиёдот.

Марвазийнинг «Фуқаҳолар ихтилофи» китоби ва «Ал-Авсат».

«Ал-Умм».

Мажмуъул Фатово.

«Мўғний».

Абу Довуд ривояти.

Имом Бухорий.

«Фатҳул Борий».

Имом Бухорий ривояти.

Имом Бухорий ривояти.

Ал-Умм.

«Инсоф» китобида улардан нақл қилинган.

Асл.

Муғний.

Муғний.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Ал-Мажмуъ Шарҳ ал-Муҳаззаб.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Ал-Мажмуъ.

Имом Бухорий, Ҳайз китоби, «Ҳайзли аёл Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча маносикни адо этади» боби.

Фатҳул Борий.

Ал-Авсат.

Ал-Мажмуъ.

ФатҳулБорий.

Имом Бухорий муаллақ келтирган.

Имом Тирмизий ривояти.

Термизийнинг «Илал» китоби, Байҳақийнинг «Сунанул кубро» китоби, Ибн Абдулҳақнинг «Аҳкомуш шаръийя» китоби, Зайлаъийнинг «Насбур-Роя» китоби.

Мажмуъул-Фатово (26/191).

Имом Бухорий (321) ва имом Муслим (335).

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Тирмизий ривояти.

Имом Тирмизий ривояти.

Имом Бухорий ривояти.

Имом Муслим Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

имом Абу Довуд , Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким.

Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Тирмизий ривояти.

Сунан Тирмизий ривояти.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа, «Таҳорат ва унинг суннатлари китоби, қон узлуксиз давом этишидан олдин ҳайз кунларини санаб олган мустаҳоза ҳақидаги боб»да Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

Муғний.

Кашшоф ал-Қиноъ.

Муғний.

Мўғний.

Муғний (2/252), Абдурраззоқ «Мусаннаф» китобида (1202), Ибн Абу Шайба «Мусаннаф» китобида(17450), Имом Доримий «Сунан» (990), Ибн Жоруд «Мунтақо» (118).

Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

«Инсоф» китоби.

Доримийнинг «Ҳайз масалалари бўйича ҳайрон қолган аёл аҳкомлари» китоби.