الدروس المهمة لعامة الأمة (أوزبكي)

هذه الرسالة على صغر حجمها جمع المؤلف رحمه الله بين دفَّتَيها سائر العلوم الشرعية من أحكام الفقه الأكبر والفقه الأصغر، وما ينبغي أن يكون عليه المسلم من الأخلاق الشرعية والآداب الإسلامية، وختم هذه الرسالة بالتحذير من الشرك وأنواع المعاصي، فأتَت الرسالة بما ينبغي أن يكون عليه المسلم عقيدةً وعبادةً، وسلوكًا ومنهجًا. فهذه الرسالة اسم على مسمى؛ فهي بحقٍّ الدروس المهمة لعامة الأمة.

  • earth Тил
    (أوزبكي)
  • earth Муаллиф:
    الشيخ عبد العزيز بن باز
PHPWord

 

 

 

الدُّرُوسُ الْمُهِمَّةُ لِعَامَّةِ الْأُمَّةِ

 

 

УММАТ УЧУН МУҲИМ ДАРСЛАР

 

 

لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ

عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ

رَحِمَهُ اللهُ

 

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ

Муаллиф муқаддимаси

Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Оқибат тақводорларникидир. Набиййимиз Муҳаммадга, У кишининг аҳллари ва барча асхобларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

Аммо баъд:

Бу Ислом дини ҳақида омма уммат билиши керак бўлган қисқа рисола бўлиб уни: «Уммат учун муҳим дарслар», – деб номладим.

Аллоҳ таолодан бу рисолани мусулмонлар учун манфаатли қилишини ва мендан буни қабул қилишини сўрайман. Албатта, У Карим ва Саҳий Зотдир.

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Уммат учун муҳим дарслар1

 

 

Биринчи дарс

Фотиҳа ва қисқа суралар

Фотиҳа ва баъзи қисқа суралар. Масалан, Залзала сурасидан то Нас сурасигача бўлган сураларни устоздан эшитиб, унинг ортидан такрорлаб қироатини ўнглаб олиш, уларни ёдлаш ҳамда тушуниш керак бўлган ўринларни тушуниши керак.

Иккинчи дарс

Ислом арконлари

Исломнинг беш рукнининг баёни. Уларнинг биринчиси ва энг улуғи: «Лаа илааҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур расулуллоҳ» шаҳодатининг маъноларини шарҳлаш ва унинг шартларини баёнлаш лозим.

Унинг маъноси: «Ла илааҳа» - Аллоҳдан ўзга барча маъбудларни инкор қилиш, «иллаллоҳ» - шериксиз, ёлғиз Аллоҳга ибодатни собит қилиш демакдир. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг шартлари:

Жаҳолатга зид бўлмиш, илм

.

Ш

ак ва шубҳага зид бўлмиш, ишонч

.

 

Ш

ирк ва риёга зид бўлмиш, ихлос

.

Ё

лғонга зид бўлмиш, ростгўйлик

.

 

Н

афрат ва ёмон кўришга зид бўлмиш, муҳаббат

.

Т

арк қилиш (воз кечиш)га зид бўлмиш, бўйсуниш

.

 

Р

ад этишга зид бўлмиш, қабул

.

Аллоҳдан ўзга маъбудларга куфр келтиришдан иборат.

Бу шартларни икки байтда тўплаб шундай дейилган:

Иймоннинг шартларини қилурман сизга баён

Биринчиси англамоқ сўнгра яқин ва ихлос

Сидқидиллик, муҳаббат сўнгра таслим ва қабул

Ниҳояси Ундан ўзга бирортага бўлма қул

(Озгина ўзгартириш билан шеър таржима қилинди)

«Муҳаммадур-расулуллоҳ» шаҳодатини баёнлаш билан бирга мазмунини ҳам айтиш лозим. Унинг мазмуни: У кишининг хабарларини тасдиқлаш, буюрганларини бажариш, қайтарган ва тўсган нарсаларидан четланиш ҳамда Аллоҳ ва Расулининг шариати асосида ибодат қилиш. Сўнгра Исломнинг қолган рукнларини баёнлаш лозим. Улар: Намоз, закот, Рамазон рўзаси ва йўлга қодир бўлганлар Байтуллоҳни ҳаж қилиши.

 

 

Учинчи дарс

Иймон рукнлари

Улар олтита: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Қиёмат кунига ва қадарнинг яхшию ёмони Аллоҳданлигига иймон келтириш.

Тўртинчи дарс

Тавҳид ва ширкнинг турлари

Тавҳиднинг турларини баёнлаш. Улар учта: Рубубият тавҳиди, Улуҳият тавҳиди ва Асмои Сифат тавҳиди.

Рубубият тавҳиди: Аллоҳ таоло барча нарсанинг Яратувчиси, бошқариб турувчиси эканига ва бу нарсаларда унинг шериги йўқ эканига иймон келтириш.

Улуҳият тавҳиди: Аллоҳ таоло ҳақиқий илоҳ, маъбуд ҳамда бу бобда Унинг шериги йўқ демакдир. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг маъноси ҳам шу. Унинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ» деганидир. Намоз, рўза ва шу каби барча ибодатлар холис Аллоҳ таолога сарфланиши лозим. Улардан бирортасини бошқаларга сарфлаш мумкин эмас.

Исм ва сифатлар тавҳиди: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ суннатларида исбот этган исм ва сифатларни Аллоҳ таолога лойиқ бўлган суратда, ҳеч бир ўзгартиришсиз, инкорсиз, кайфиятсиз ва ўхшатишсиз исбот этиш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ١ ٱللَّهُ ٱلصَّمَدُ٢ لَمۡ يَلِدۡ وَلَمۡ يُولَدۡ ٣ وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ٤

«Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ — Cомаддир. У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган» [Ихлос: 1-4].

Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънода келган:

﴿...لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ﴾

«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчидир» [Шўро: 11].

Баъзи аҳли илмлар тавҳиднинг икки хил турга бўлишган. Улар исм ва сифатлар тавҳидини рубубият тавҳиди ичида зикр қилишган. Бу нарсада муаммо йўқ, чунки иккала қисмда ҳам мақсад маълум.

Ширкнинг уч хил қисми бор, улар: Катта ширк, кичик ширк ва махфий ширк.

Катта ширк: ким ушбу ширк устида ўлса, амали ҳабата бўлиши ва дўзахда абадий қолишини тақозо қилади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَلَوۡ أَشۡرَكُواْ لَحَبِطَ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ﴾

«Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетадир» [Анъом: 88]. Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿مَا كَانَ لِلۡمُشۡرِكِينَ أَن يَعۡمُرُواْ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ شَٰهِدِينَ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِم بِٱلۡكُفۡرِۚ أُوْلَٰٓئِكَ حَبِطَتۡ أَعۡمَٰلُهُمۡ وَفِي ٱلنَّارِ هُمۡ خَٰلِدُونَ١٧

«Мушрикларга, ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида, Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Ана ўшалар амаллари ҳабата бўлганлардир ва улар дўзахда абадий қолувчилардир» [Тавба: 17].

Ким ушбу ширк устида ўлса, мағфират этилмайди ва жаннат унга ҳаром бўлади. Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُ...﴾

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур» [Нисо: 48]. Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿...إِنَّهُۥ مَن يُشۡرِكۡ بِٱللَّهِ فَقَدۡ حَرَّمَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ ٱلۡجَنَّةَ وَمَأۡوَىٰهُ ٱلنَّارُۖ وَمَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ أَنصَارٖ﴾

«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир» [Моида: 72].

Унинг турларидан: ўликларга, санамларга дуо қилиш, улардан мадад сўраш, уларга атаб назр қилиш ва сўйлиқ сўйиш кабилар.

Кичик ширк: Қуръон ва суннат орқали ширк деб аталган, аммо, катта ширк жинсидан бўлмаган ширк. Масалан, баъзи амаллардаги риё, Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш, «Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди», деган сўз ва шунга ўхшаш амаллар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«أَخْوَفُ مَا أَخَافُ عَلَيْكُمْ الشِّرْكَ الَأصْغَرَ» فَسُئِلَ عَنْهُ، فَقَالَ: «الرِّيَاءُ»

«Сизлар учун энг қўрққан нарсам кичик ширк», деганлар, шунда у ҳақида сўралганларида : «Риё», деб жавоб бердилар.2

(Риёҳўжакўрсин учун амал қилиш) Имом Аҳмад, Табароний ва Байҳақий Маҳмуд ибн Лабийд Ансорий разияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қилганлар. Имом Табароний Маҳмуд ибн Лабийд Рофиъ ибн Хадиждан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилганини яхши санадлар билан ривоят қилган.

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ حَلَفَ بِشَيْءٍ دُونَ اللَّهِ فَقَدْ أَشْرَكَ».

«Ким Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичса, ширк келтирибди», дедилар.3 Имом Аҳмад саҳиҳ санад билан Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Имом Абу Довуд ва Тирмизий саҳиҳ санад билан Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ فَقَدْ كَفَرَ أَوْ أَشْرَكَ».

«Ким Аллоҳнинг номидан бошқа билан қасам ичса, куфр ёки ширк келтирибди».4 Яна айтадиларки:

«لا تَقُولُوا: مَا شَاءَ اللَّهُ وَشَاءَ فُلانٌ، وَلَكِنْ قُولُوا: مَا شَاءَ اللَّهُ ثُمَّ شَاءَ فُلانٌ»

«Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди», деманглар! Аксинча: «Аллоҳ сўнгра фалончи хоҳлагандай бўлибди», – денглар.5 Имом Абу Довуд саҳиҳ санад билан Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Ширкнинг бу тури инсонни муртад бўлиши ва дўзахда абадий қолишига сабабчи бўлмайди. Лекин у комил тавҳидга тескаридир.

Учинчи турига келсак: Махфий ширк. Унинг далили Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари:

«أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِمَا هُوَ أَخْوَفُ عَلَيْكُمْ عِنْدِي مِنَ المَسِيحِ الدَّجَّالِ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: «الشِّرْكُ الخَفِيُّ، يَقُومُ الرَّجُلُ فَيُصَلِّي فَيُزَيِّنُ صَلاتَهُ لِمَا يَرَى مِنْ نَظَرِ الرَّجُلِ إِلَيْهِ».

«Силар учун Масиҳ Дажжолдан кўра кўпроқ қўрқадиган нарса ҳақида хабар берайми дедилар. «Ҳа, айтинг, ё Расулуллоҳ» дедилар. «Махфий ширк, киши намозга туради, бошқа киши қараб тургани учун уни чиройли қилиб ўқийди», – дедилар.6 Имом Аҳмад муснадида Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Ширкни икки қисмга бўлса ҳам бўлади.

Катта ва кичик ширк. Махфий иккаласини ҳам ўз ичига олади. Катта ширкда мунофиқларнинг ширкига ўҳшаш амалларда махфий ширк учрайди. Чунки улар ботил ақийдаларини яширадилар ва бирор зиён етишидан қўрқиб ўзларини Исломга киргандай кўрсатадилар.

Кичик ширкда эса риё каби амалларда махфий ширк учрайди. Ҳудди юқоридаги Маҳмуд ибн Лабийд Ансорий ва Абу Саид разияллоҳу анҳумоларнинг ҳадисида зикр қилингани каби. Аллоҳ тавфиқ эгаси.

Бешинчи дарс

Эҳсон

Эҳсоннинг рукни: Аллоҳни кўриб тургандай ибодат қилиш. Агар уни кўриб тургандай ибодат қила олмасанг, У Зот сени кўриб турибди деб ибодат қилиш.

 

Олтинчи дарс

Намоз шартлари

Улар тўққизта:

Ислом, ақл, балоғат, таҳорат, нажосатни йўқ қилиш, авратни ёпиш, намоз вақти кириши, қиблага юзланиш ва ният.

Еттинчи дарс

Намоз арконлари

Улар ўн тўртта

Қодир бўлса тик туриш, такбири таҳрима, Фотиҳа сурасини ўқиш, рукуъ, рукуъдан тик туриш, етти аъзо билан сажда қилиш, саждадан бошини кўтариш, икки сажда орасида ўтириш, барча амалларда ҳотиржам бўлиш, рукнларни тартиб билан бажариш, охирги ташаҳҳуд ва унда ўтириш, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш ва икки томонга салом бериш.

Саккизинчи дарс:

Намоз вожиботлари

Улар саккизта:

Такбири таҳримадан ташқари қолган барча такбирлар, имом ҳолида ва ёлғиз намоз ўқиётган одам «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб айтиши, «Роббана ва лакал ҳамд», деб барча (имом ҳам мунфарид ҳам) айтиши, рукуъда «Субҳана роббиал ъазийм» деб, саждада эса «Субҳана роббиал аълаа» деб, икки сажда орасида «Раббиғфирлии» деб айтиш, биринчи ташаҳҳудни ўқиш ва унга ўтириш.

Тўққизинчи дарс

Ташаҳҳуднинг баёни

Шундай деб айтиш:

«Аттаҳиййату лиллаҳи, вас-солаваату, ваттоййибат. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййў ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайна ва ъалаа ъибаадиллаҳис соолиҳин. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ».

Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва расулидир.

Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деб салавот айтиб барака сўрайди: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийма, иннака ҳамийдун- мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийма иннака ҳамийдун-мажийд».

Маъноси: «Аллоҳим! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан».

Сўнгра охирги ташаҳҳудда жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайди. Сўнгра хоҳлаган дуосини қилади. Хослаб туриб асарларда ворид бўлганларни (дуолар) танлайди. Улардан:

«Аллоҳумма аъинни ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик. Аллоҳумма инни золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз-зунууба иллаа ант, фағфирлии мағфиротан мин ъиндик, варҳамнии иннака антал-ғофуурур-роҳийм».

Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр қилишга, Сенга шукр қилишга ва чиройли ибодат қилишга ёрдам бер. ! Албатта мен ўз нафсимга кўп зулмлар қилдим. Гуноҳларни ёлғиз Сенгина кечирувчисан. Мени Ўз марҳаматинг – Ўз томонингдан бўладиган мағфират билан кечир, раҳм эт! Албатта Сен кечирувчи ва раҳмли Зотдирсан.

Пешин, аср, шом ва ҳуфтон намозларида икки шаҳодатдан кейин учинчи ракатга туради. Туришидан олдин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва салом айтиш ҳадислар умумийлиги учун афзалроқ. Сўнгра учинчи ракатга туради.

Ўнинчи дарс

Намоз суннатлари

Улардан:

Истифтоҳ дуоси.

Тик турганда рукуъдан олдин ва кейин ўнг кафтни чап кафти устига қўйиб сўнгра иккаласини кўкрак устига қўйиш.

Биринчи такбир пайтида панжаларини бирлаштириб, букмасдан икки қўлини елка ёки қулоқлар миқдорича кўтариш. Рукуъга кетаётганда, ундан кўтарилаётганда ва биринчи ташаҳҳуддан учинчи ракатга тураётганда ҳам шундай қилиб қўлларини кўтаради

Рукуъ ва саждада бир мартадан ошиқ тас

-

биҳ

айтиш.

Рукуъдан тургач

:

«Роббанаа ва лакал ҳамд» сўзига зиёда қилинган қисми. Икки сажда ўртасида бир мартадан кўп мағфират сўраш.

Рукуъда бошни бел билан текис ушлаш.

Саждада тирсакларни икки ёндан, қорин

-

ни икки сондан, икки сонни болдирлардан узоқ тутиш.

Сажда пайтида икки билакни ердан кўта

-

риш.

Намозхон биринчи ташаҳҳудда ва икки сажда орасида чап оёғини тўшаб устига ўтириши ва ўнг оёғини қадаб туриши.

Уч ва тўрт ракатлик намозларнинг охир

-

ги ракатида таваррук ўтириш. Таваррук – Ён бошининг устига ўтириб чап оёғини ўнг оёғининг остига киргизиш ва ўнг оёғини қадаш демакдир.

Биринчи ва иккинчи ташаҳҳудга ўтирганда бошидан охиригача ишораи саббоба қилиш ва дуо пайтида қимирлатиш.

Биринчи ташаҳҳудда пайгамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилаларига ва Иброҳим алайҳиссалом ҳамда уларнинг оилаларига салавот ва салом айтиш.

Охирги ташаҳҳудда дуо қилиш.

Бомдод, жума, икки ҳайит, истисқо намозларида ҳамда шом ва ҳуфтон намозларининг биринчи икки ракатида овозини чиқариб қироат қилиш.

Пешин ва аср намозларида ҳамда шомнинг учинчи, ҳуфтоннинг эса охирги икки ракатида овозни чиқармай қироат қилиш.

Фотиҳадан кейин қироат қилиш.

Зикр қилганларимиздан ташқари бошқа суннатларга ҳам риоя қилиш. Улардан: имом, маъмум, ёлғиз намоз ўқиётган одам «Роббана ва лакал ҳамд» деган калиманинг қолган қисмини айтиши, бу суннат амал. Яна улардан: рукуъ пайтида икки қўл бармоқларининг орасини очиб тизза устига қўйиш.

Ўн биринчи дарс

Намозни бузувчи нарсалар

Улар саккизта:

Қасддан, атайлаб гапириш. Эсидан чиқиб ёки билмасдан гапириш намозни бузмайди.

Кулиш.

Ейиш.

Ичиш.

Аврат очилиши.

Қибла томондан ошиқча бурилиш.

Намозда қайта-қайта беҳуда кўп қимирла

-

моқ.

Таҳорат бузилиши.

Ўн иккинчи дарс

Таҳорат шартлари

Улар ўнта:

Ислом, ақл, балоғат, ният, таҳоратни тамомлагунга қадар ниятни бузмаслик, таҳоратни вожиб қиладиган нарсалар бўлмаслиги, таҳоратдан олдин истинжо ёки истижмор қилиши (яъни, ҳожат чиқадиган ўринни тозалаши), пок ва ишлатиш жоиз бўлган сув бўлиши, терига сув етишидан тўсадиган нарсаларни йўқ қилиш ва кимдан ҳар доим нажосат чиқиб турадиган бўлса ҳар намоз вақтида янгидан таҳорат олиши.

Ўн учинчи дарс

Таҳорат фарзлари

Улар олтита:

Юзни ювиш, оғизни чайқаш ва бурун қоқиш ҳам шунинг жумласидан.

Икки қўлни тирсак билан бирга ювиш

.

Б

ошга тўлиқ масҳ тортиш, қулоқлар ҳам шунга киради.

Икки оёқни ошиқ билан бирга ювиш

.

Т

артибли

у

злуксиз олиш(таҳоратни тамомий бир вақтда олиш).

Таҳоратнинг суннатлари эса: юз, икки қўл ва икки оёқни уч марта ювиш, оғиз чайқаш бурун чайиш ҳам шу бобдан. Бир марта ювиш эса фарз. Бошга масҳни такрорлаш эса мустаҳаб эмас.

Ўн тўртинчи дарс

Таҳоратни бузувчи нарсалар

Улар олтита:

Олди ва орқа авратдан чиққан нарса, жасаддан чиққан нажосат, ухлаш ва шу кабилар билан ақл кетиши, олди ёки орқа авратни тўсиқсиз ушлаш, туя гўштини ейиш ва Ислом динидан чиқиш (муртад бўлиш). Аллоҳ бундан бизга паноҳ берсин.

Муҳим танбеҳ: Маййитни ювишга келсак, тўғрироқ сўз таҳоратни бузмайди деган сўз. Очиқ-ойдин далил бўлмагани учун аксар аҳли илмларнинг сўзи ҳам шу. Лекин ювувчининг қўли маййитнинг фаржига бирор тўсиқсиз тегиб кетса, таҳорат олиши вожиб бўлади.

Ювувчи маййитнинг фаржини ушлашга эҳтиёж тўғилса, фақат латта орқали ушлаши керак. Латта ва шу кабиларсиз ушлаш мумкин эмас. Шу билан бирга аёл кишини шаҳват билан ёки шаҳватсиз ушласа ва ундан бирор нарса чиқмаса, уламоларнинг тўғрироқ сўзига кўра таҳорати бузилмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи аёлларини ўпиб намозга чиқганлар ва таҳорат олмаганлар.

Аллоҳ таолонинг Моида ва Нисо сураларидаги оятларига келсак:

﴿...أَوۡ لَٰمَسۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ...﴾

«Ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у» [Нисо: 43], [Моида: 6].

Бундан мурод уламоларнинг тўғрироқ сўзига кўра жимоъ қилишдир. Бу Ибн Аббос ва бир нечта салаф ва халаф уламоларнинг фатвоси. Аллоҳ ўзи тавфиқ берувчи.

Ўн бешинчи дарс

Ҳар бир мусулмон киши шариатимизда жореъ қилинган хулқлар билан зийнатланиши

Улардан: Сидқ, омонат, иффат, ҳаё, шижоат, саҳийлик, вафо, Аллоҳ ҳаром қилган барча нарсадан пок бўлиш, яхши қўшничилик, қўлдан келгунча эҳтиёжи бор инсонга ёрдам бериш ҳамда Китоб ва суннат ундаган бошқа яхши хулқлар.

 

Ўн олтинчи дарс

Исломий одоблар билан зийнатланиш.

Улардан: Салом бериш, табассум, ўнг қўл билан еб-ичиш, иш бошида Аллоҳнинг исмини айтиш, иш битгач ҳамд айтиш, акса урган инсон ҳамд айтса, «Ярҳамукаллоҳ», деб айтиш, касални зиёрат қилиш, намоз ва дафн учун жанозага эргашиш. Масжид ва манзилга кириш ва чиқишдаги, сафардаги одоблар. Ота-она, қариндошлар, қўшнилар, катталар ва кичиклар билан бўлган одоблар. Бола кўрган инсонни табриклаш, оила қураётганларга барака тилаш, мусибат етганга таъзия билдириш ва шу каби кийим кийиш, ечиш ва оёқ кийим кийишдаги бошқа одоблар.

Ўн еттинчи дарс

Ширк ва бошқа маъсиятлардан огоҳлантириш

Улардан еттита ҳалок қилувчилардир (кабоирлар). Улар: Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр-жоду, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибохўрлик, етимни молини ейиш, жангда душманга йўлиққанда орқага қочиш, номусли ва ғофила мўминаларни зинода айблаш.

Яна улардан: ота-онага оқ бўлиш, қариндош уруғчиликни узиш, ёлғон гувоҳлик, ёлғон қасам, қўшнига озор бериш. Одамларнинг қонлари, моллари ва обрўларига зулм етказиш. Маст қиладиган ичимлик ичиш, қимор ўйнаш, ғийбат ва гап ташиш каби Аллоҳ ва расули қайтарган кўп ишлар.

Ўн саккизинчи дарс

Маййитни тайёрлаш, жанозасини ўқиш ва дафн қилиш

Келинг сизга буни батафсил айтиб берай:

Аввало: Ўлими олдидан талқин қилиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига кўра ўлим талвасасидаги инсонга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини талқин қилиш машруъ:

«لَقِّنُوا مَوْتَاكُمْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ»

«Маййитларингизга (ўлими олдидагиларга) «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини талқин қилинглар»7 Имом Муслим саҳиҳида ривоят қилган. Бу ҳадисдаги (موتى) сўзидан мурод: ўлиш аломатлари зоҳир бўлган киши.

Иккинчи: Агар ўлгани аниқ бўлса, кўзи юмилиб жағи боғланади. Чунки суннатда шундай ворид бўлган.

Учинчи: Урушда ўлган шаҳиддан ташқари барча мусулмон маййитни ювиш вожиб.

Жиҳотда шаҳид бўлганлар ювинтирилмайди ва унга жаноза ҳам ўқилмайди. Аксинча, ўз кийимларида дафн қилинади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳудда шаҳид бўлганларни ювмаганлар ва жаноза ҳам ўқимаганлар.

Тўртинчи: Маййитни ювиш сифати.

Аврати беркитилади. Сўнгра озгина кўтарилиб секин қорнини сиқади. Сўнгра ювувчи қўлига бирор латта олиб нажосат чиққан бўлса, тозалайди. Сўнгра намозга таҳорат олгандай таҳорат олдиради. Сўнгра бошини ва соқолини сув ва сидр билан ювади. Сўнгра ўнг томонини сўнгра эса чап томонини ювади. Сўнгра шу тарзда икки уч марта ювинтиради. Ҳар сафар қўли билан қорнини озгина сиқиб пасга тушуради. Агар бирор нарса чиқса, ювади ва ўша ўринни пахта ёки шу каби нарса билан тўсиб қўяди. Агар ёпилмаса, лой билан ёки табиблар ихтиро қилган нарсалар билан ёпиб қўйилади.

Сўнгра бошидан таҳорат олдиради. Агар уч марта билан тоза бўлмаса, беш ёки етти мартагача ювинтирилади. Сажда аъзоларига ва эгса бўладиган (яъни қўлтиқ ости, тизза орқаси ва шу каби) бўғинларига мушк суртади. Агар бутун баданига мушк суртса ҳам яхши. Кафанига хушбуй нарсалар тутатади. Агар мўйлаби ёки тирноқлари ўсган бўлса олади, олмаса ҳам бўлаверади. Сочини ёймайди, қовуқсуппачаси қирилмайди, хатна қилинмайди. Аёл кишининг сочини учта ўрим қилиб орқага ташлаб қўйилади.

Бешинчи: Маййитни кафанлаш.

Киши учта оқ матога кафанланиши, уларнинг орасида кўйлак ҳам салла ҳам бўлмаслиги афзал. Ҳудди Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кафанланганлари каби ўралади. Агар кўйлак, изор кийгизилиб унинг устидан ўралса ҳам жоиз.

Аёл киши бешта матода кафанланади: диръ (кўйлак), химор (рўмол), изор (белдан пасга кийиладиган кийим ва яна бошқа (бутун баданини ўрайдиган) иккита кийим.

Ёш бола бир қават матодан уч қават матогача кафан кийгизилади. Кичкина қизча эса, кўйлак ва иккита мато билан ўралади.

Барчанинг ҳаққида маййитнинг барча қисмини ёпадиган мато билан ёпиш вожиб. Ҳудди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгандай агар маййит эҳром кийган бўлса, сув ва сидр билан ювинтирилади. Изор ва ридосида кафанга ўралади. Боши ҳам, юзи ҳам ўралмайди ҳамда хушбўйлик сепилмайди. Чунки у Қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилтирилади. Агар аёл эҳром кийган бўлса, бошқалардай кафанланади лекин хушбўйлик сепилмайди, юзи ниқоб билан ёпилмайди ва қўлига қўлқоп кийгизилмайди. Лекин ўралган кафани билан юзи ва қўли ёпилади. Ҳудди (оддий) аёл кишининг қандай кафан қилинишини зикр қилганимиздай кафанланади.

Олтинчи: Ювинтириш, жанозасини ўқиш ва дафн қилиш учун энг ҳақли инсон.

Ювишга, жанозасини ўқишга ва дафн қилишга энг ҳақли одам маййитнинг васият қилган одамидир. Сўнгра отаси сўнгра бобоси сўнгра кишига энг яқин ота томондан бўлган қариндошлари.

Аёлни ювишга нисбатан энг авло одам васият қилган одами. Сўнгра онаси сўнгра момоси сўнгра аёллардан энг яқинлари. Эри хотин бир-бирини ювиши жоиз. Чунки Сиддиқ разияллоҳу анҳуни аёллари ювганлар. Али разияллоҳу анҳу аёллари Фотима разияллоҳу анҳони ювганлар.

Еттинчи: Маййитга намоз ўқиш сифати

Тўрт марта такбир айтади. Биринчи такбирдан сўнг «Фотиҳа» сурасини ўқийди, агар у билан бирор қисқа сура ёки бир икки оят ўқиса ҳам яхши. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан шу ҳақида ҳадис ворид бўлган. Сўнгра яна такбир айтади ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ташаҳҳудда ўтирганда салавот айтгандай салавот айтади. Сўнгра учинчи марта такбир айтади ва шундай дейди: «Аллоҳуммағ-фир лиҳаййинаа ва маййитинаа, ва шааҳидинаа ва ғооибини, ва соғийринаа ва кабийринаа, ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳяйтаҳуу миннаа фа аҳйиҳии ъалал Ислаам, ва ман таваффайтаҳуу миннаа фатаваффаҳуу ъалал иймаан. Аллоҳуммағ-фирлаҳу вар-ҳамҳу ва ъаафиҳи ваъ-фу ъанҳу, ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мадхолаҳу вағсилҳу бил-мааи вас-салжи вал барод, ва наққиҳи миналхотоояя камаа юнаққоссавбул-абяду минад-данас. Ва абдилҳу даарон хойрон мин даариҳ, ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳ. Ва адхилҳул-жанната ва аъизҳу мин ъазаабил-қобр ва ъазаабиннаар. Вафсаҳлаҳуу фии қобриҳ ва гаввир лаҳуу фииҳ. Аллоҳумма лаа таҳримнаа ажроҳ ва лаа тудилланаа баъдаҳ».

Маъноси: Аллоҳим! Бизнинг тиригу ўликларимизни, ҳозиру ғоибларимизни, каттаю кичигимизни ҳамда эркагу аёлимизни (гуноҳларини) мағфират эт. Ё Аллоҳ! Агар биздан биронтамизни яшатадиган бўлсанг, уни исломда яшат. Жонини оладиган бўлсанг, иймони билан ол. Ё Аллоҳ! Уни мағфират эт, раҳм қил. Унга офият ато эт, афв эт. Унинг насибасини (чиройли) улуғ қил. Кирар жойини кенг қил. Уни сув, қор ва дўл билан юв. Оппоқ либосни кирлигидан тозалаганинг каби уни хатолардан покла. Унга ўз уйидан яхшироқ бўлган уй, аҳлидан ҳам яхшироқ аҳл ва аёлидан яхшироқ аёл-жуфт ато қил. Уни жаннатга киргиз ва қабр ва дўзах азобидан асра.

Ё Аллоҳ! Бунинг (маййитнинг) ажр-савобидан бизни маҳрум айлама ва (ундан) кейин бизни Ўзинг адаштирма. Сўнгра тўртинчи марта такбир айтади ва бир марта ўнг томонига салом беради.

Ҳар бир такбирда қўл кўтариши мустаҳаб. Агар маййит аёл бўлса, «Аллоҳум-мағфир лаҳаа...» деб айтилади. (Яъни дуо араб тилида ўқилганда аёл жинсига оид олмошлар қўйилиб ўқилади.) Агар иккита одам бўлса, «Аллоҳум-мағфирлаҳумаа...», дейилади. (Яъни, иккилик сийғасида айтилади) Агар иккитадан кўп маййит бўлса, «Аллоҳум-мағфирлаҳум...» деб кўплик сийғада айтилади. Агар ёш бола бўлса, унга мағфират тилаш ўрнига қуйидаги дуо ўқилади. «Аллоҳим! Уни ота-онаси учун ажр-мукофот, захира ҳамда шафоати қабул бўладиган шафоатчи қил. Ё Аллоҳ, шу гўдак сабабли уларнинг тарозиларини оғир, ажру-мукофотларини улуғ қил. Уни солиҳ мўминлар қаторига қўш. Иброҳимнинг кафолатида (кафиллигида) қил. Ўз раҳматинг билан уни жаҳаннам азобидан сақла».

Имом эркак кишининг бош томонида, аёл кишининг ўртасида туриши суннат. Агар эркак ва аёлнинг жанозаси бирга бўлиб қолса, имомнинг олдига аввал эркак сўнгра аёл қўйилади. Агар ёш бола ҳам бўлса, ёш бола аёл кишидан олдин эркакдан кийин қўйилади. Агар ёш қизча бўлса, аёлдан кейин қўйилади. Ёш боланинг боши катта эркак боши билан ёнма-ён бўлади. Аёл кишининг ўртаси эркак бошининг ёнига қўйилади. Ёш қизча ва катта аёлнинг бошлари ҳам ёнма-ён қўйилади. Жаноза ўқувчиларнинг барчаси имомнинг орқасида туриб ўқийдилар. Агар бирорта сафга сиғмаса ва жой топмаса, имомнинг ўнг томонига келиб туради.

Сккизинчи: Маййитни дафн қилиш сифати.

Киши ўртасига етган миқдорда чуқур қилиш машруъ. Қибла томонга лаҳд қилинади ва маййит лаҳдга ўнг томони билан қўйилиб кафан боғлари ечилади ва олинмайди, аксинча ўша ерда қолдиради. Эркак бўладими аёлми юзи очилмайди. Сўнгра устига ғишт терилади. Устидан тупроқ тушмаслиги учун лой қилинади. Агар ғиш топилмаса, тахта, тош ёки ёғоч кабилар билан тупроқни тўсиш учун ёпилади. Ўша пайтда: «Бисмиллаҳ, ъалаа миллати Расулиллаҳ», – дейиш мустаҳаб. Ер сатҳидан бир қарич баландроқ қилиниб қўйилади. Иложи бўлса, устига майда тошлар ташланиб устидан сув қуйилади.

Дафн қилгани келганлар қабр устида туриб маййит ҳаққига дуо қилишлари машруъ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййитни дафн қилгач қабр олдида туриб:

«اسْتَغْفِرُوا لِأَخِيكُمْ، وَاسْأَلُوا لَهُ التَّثْبِيتَ، فَإِنَّهُ الْآنَ يُسْأَلُ».

«Биродарингизга истиғфор айтинг, унга собитқадамлик сўранг! У ҳозир сўралади».8

Тўўқизинчи: Маййитга жаноза ўқимаган одам маййит дафн қилингач жаноза ўқиши жоиз.

Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Лекин маййит вафот этганига бир ойдан ошмаган бўлиши керак. Лекин муддат ундан кўп бўлса, унга жаноза ўқиш жоиз эмас. Чунки маййит ўлгач бир ойдан ошиқ вақтдан кейин жаноза ўқилгани Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган.

Ўнинчи: Маййитнинг аҳли одамларга овқат таёрлашлари мумкин эмас! Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«كُنَّا نَعُدُّ الِاجْتِمَاعَ إِلَى أَهْلِ الْمَيِّتِ وَصَنْعَةَ الطَّعَامِ بَعْدَ الدَّفْنِ مِنَ النِّيَاحَة»

«Маййитни дафн қилгач унинг аҳли олдида йиғилишни ва овқат қилишни (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган) ниёҳа бобидан, деб ҳисоблар эдик». (НиёҳаАллоҳга ёқмайдиган, тақдирга қарши чиқадиган ҳаром сўзларни айтиб бақириб йиғлаш)9 Имом Аҳмад яхши санад билан ривоят қилган.

Лекин жаназа аҳли ёки меҳмонларига овқат тайёрлаб бериш жоиз. Қариндошлари, қўшнилари овқат тайёрлаб бериши машруъ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаъфар ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг Шомдаги ўлим хабари келганда, оилаларини Жаъфар разияллоҳу анҳунинг оиласига овқат тайёрлаб беришга буюриб шундай деганлар:

«إِنَّهُ أَتَاهُمْ مَا يَشْغَلُهُمْ».

«Уларни машғул қиладиган мусибат келди».10

Маййит аҳли уларга берилган овқатга қўшниларини ёки шу кабиларни чақириши жоиз. У учун маълум бир вақт белгилаш шариатда ворид бўлмаган.

Ўн биринчи: Аёл киши маййитга уч кундан ошиқ мотам тутиши мумкин эмас, магарам, эри бундан мустасно.

Аёл киши эридан бошқа ҳеч кимга уч кундан ошиқ вақт мотам тутиши мумкин эмас. Эрига эса, тўрт ой ва ўн кун мотам тутиши вожиб. Агар ҳомиладор бўлса, хомиласини қўйгунча аза тутади. Чунки саҳиҳ суннатда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу нарса ворид бўлган. (Айтиб ўтиш керакки, мотам ёки аза тутиш шариат кўрсатгандай бўлиши лозим! Бизнинг диёримиздаги шариат қайтарган азадан йироқ бўлиши керак)

Эркак киши эса, бирорта қариндошига ёки бошқа бировга мотам тутиши мумкин эмас.

Ўн иккинчи: Эркаклар қабрдагилар хаққига дуо қилиши, раҳм тилаши, ўлим ва ундан кейинги ҳодисаларни эслаш учун баъзи баъзида қабрларни зиёрат қилиб туриши машруъ қилинган.

Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«زُورُوا الْقُبُورَ، فَإِنَّهَا تُذَكِّرُكُمُ الْآخِرَةَ».

«Қабрларни зиёрат қилинглар, албатта, у сизларга охиратни эслатади», деганлар.11 Имом Муслим ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига агар қабрларни зиёрат қилсалар шундай дейишни ўргатар эдилар:

«السَّلَامُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللَّهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، نَسْأَلُ اللَّهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ، يَرْحَمُ اللَّهُ الْمُتَقَدِّمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ».

«Мўмин ва мусулмонлардан иборат бўлган эй диёр (қабристон) аҳли, сизларга салом бўлсин! Биз Аллоҳ хоҳласа, (бир куни) сизларнинг ёнингизга келамиз. (Биздан аввал ўтганларни ҳам, кейин ўтганларни ҳам Аллоҳ раҳмат қилсин). Аллоҳдан ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият тилаймиз».12

Аммо аёллар қабрларни зиёрат қилмайдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни лаънатлаганлар. Сабаби зиёрат қилсалар фитна ва сабрсизлик рўй бериши мумкин. Уларга қабристонгача жанозага эргашиш ҳам жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бу ишдан қайтарганлар. Масжидда ёки ташқарида жаноза ўқиш эса эркагу аёлга машруъ.

Бу жамламоқчи бўлган нарсаларимизнинг охири. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, У киши-нинг аҳли аёллари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Мундарижа

Муаллиф муқаддимаси 2

Биринчи дарс: 2

Фотиҳа ва қисқа суралар 2

Иккинчи дарс: Ислом арконлари 3

Учинчи дарс: 5

Иймон рукнлари 5

Тўртинчи дарс: 5

Тавҳид ва ширкнинг турлари 5

Бешинчи дарс: 11

Эҳсон 11

Олтинчи дарс: 11

Намоз шартлари 11

Еттинчи дарс: 12

Намоз арконлари 12

Саккизинчи дарс: 12

Намоз вожиботлари 12

Тўққизинчи дарс: 13

Ташаҳҳуднинг баёни 13

Ўнинчи дарс: 15

Намоз суннатлари 15

Ўн биринчи дарс: 18

Намозни бузувчи нарсалар 18

Ўн иккинчи дарс: 18

Таҳорат шартлари 18

Ўн учинчи дарс: 19

Таҳорат фарзлари 19

Ўн тўртинчи дарс: 20

Таҳоратни бузувчи нарсалар 20

Ўн бешинчи дарс: 21

Ҳар бир мусулмон киши шариатимизда жореъ қилинган хулқлар билан зийнатланиши. 21

Ўн олтинчи дарс: 22

Исломий одоблар билан зийнатланиш. 22

Ўн еттинчи дарс: 22

Ширк ва бошқа маъсиятлардан огоҳлантириш. 22

Ўн саккизинчи дарс: 23

Маййитни тайёрлаш, жанозасини ўқиш ва дафн қилиш 23

 

***


Имом Аҳмад (5/428), Табароний Кабирда (4/338), Байҳақий «Шуъаб» китобида (14/355), Мажмуъ аз-Завоидда 1/121: «имом Аҳмад ривояти, рижоллари саҳиҳ», дейилган.

Имом Аҳмад (1/47).

Абу Довуд 3251 ва Тирмизий 1535.

Имом Абу Довуд 4980 ва имом Аҳмад (5/384).

Имом Ибн Можа 4204 ва имом Аҳмад (3/30).

Имом Муслим «Жаназалар» китоби 916-917.

Имом Абу Довуд 3221 ва Ҳоким (3/399).

Ибн Можа 1612 ва имом Аҳмад (2/204).

Имом Муслим 976, имом Насоий 2034, имом Абу Довуд 3234, Ибн Можа 1569 ва имом Аҳмад (2/441).

Ибн Можа 1569 ва Шайх Албоний саҳиҳ деган.

Имом Муслим 975.

Шайхнинг «Фатволар мажмуаси ва турли мақолалар» китобининг учинчи қисмидаги 288-298 гача бўлган бетларда нашр қилинган.