Танланган ҳадислар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон ойи рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади», дедилар. [Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 38]
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қойим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар. [Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 35]
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади». [Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ]