Танланган Қуръон оятлари
Ўз жонларига жабр қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Аллоҳ ҳамма гуноҳларни мағфират этади. Дарҳақиқат, У кечиримли, раҳмли зотдир».
Эй одамлар, сизларни ва сизлардан олдингиларни яратган Парвардигорингизга ибодат қилинглар. Шояд тақво қилсангизлар.
Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгуликка, қариндошларга яхшилик қилишга буюради. Бузуқликдан, гуноҳдан ва зулмдан эса қайтаради. Сизларга насиҳат қилади. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар.
Рум сураси “Эй мўминлар, кечқурун шом ва хуфтон вақтида, тонгда бомдод вақтида, аср ва пешин вақтида Аллоҳга тасбеҳ айтиб, Уни шерик, жуфт ва фарзанддан покланг” (Рум, 17).
Наҳл сураси “Раббингизнинг динига ҳикмат ва чиройли насиҳатлар ила даъват қилинг. Одамлар билан гўзал тарзда юмшоқлик ва мулойимлик билан мунозара қилинг. Шубҳасиз, Раббингиз Ўзининг йўлидан адашган кимсаларни ҳам яхши билади, ҳидоят топувчи кишиларни ҳам яхши билади” (Наҳл, 125).
Зориёт сураси “Мен инсу жинни фақат ёлғиз Ўзимга ибодат қилинишлари учун яратдим” (Зориёт, 56).
Тоҳа сураси “Оилангизни намозга буюринг ва намозни адо этишда сабрли бўлинг! Биз сиздан мол-мулк сўрамаймиз. Сизга Биз ризқ ва мол-мулк ато этамиз. Дунёда ҳам, охиратда ҳам яхши оқибат тақводорлар учундир” (Тоҳа, 132).
Марям сураси “Аллоҳ осмонлару ернинг ва улар орасидаги барча мавжудотнинг Рабби бўлган Аллоҳдир. Бас, фақат Унга ибодат қилинг. Унга тоат-ибодат қилишда сабрли бўлинг. Аллоҳ зотида, исмларида, сифатларида, ишларида ўхшаши йўқ Зотдир” (Марям, 65).
Исро сураси “Бу Қуръон одамларни йўлларнинг энг яхшиси бўлмиш Исломга бошлайди. У Аллоҳ буюрган амалларни қиладиган мўминларга улкан савоблар ҳақида хушхабар беради” (Исро, 9).
Фотир сураси “Эй одамлар, сизлар ҳар бир ишда Аллоҳга муҳтожсиз. Бир лаҳза ҳам Ундан беҳожат бўлолмайсиз. Аллоҳ таоло эса одамлардан ва барча махлуқотларидан беҳожатдир. Аллоҳ мақтовга сазовордир” (Фотир, 15).