PHPWord

 

 

 

مِن أَحْكَامِ الصِّيَام

 

 

 

 

РЎЗА АҲКОМЛАРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийдаги диний ишлар бошқармасининг илмий қўмитаси

Биринчи бўлим

Рўзанинг маъноси ва Рамазон рўзасини тутиш фарзлиги ҳақида

Биринчи: Рўзанинг маъноси:

Рўза тонг отгандан бошлаб то қуёш бот-гунга қадар рўзани очиб юборувчи нарсалар-дан тийилиш билан Аллоҳ таолога ибодат қилишдир.

Иккинчи: Рамазон рўзасининг фарзлиги:

Рамазон рўзаси Ислом арконларидан бири. Мусулмоннинг дини фақат у орқали қоим бўлади. Рўзанинг вақти ва кўриниши ҳар хил бўлса ҳам, у барча умматларга фарз қилинган. Аллоҳ таоло айтади:

يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ١٨٣

«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан ав-валгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлса-ларингиз» [Бақара: 183].

Рўзанинг фарзлигига Қуръони карим, сун-нат ва ижмо далолат қилган: Қуръондан да-лил Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи:

يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ ١٨٣ أَيَّامٗا مَّعۡدُودَٰتٖۚ

«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан ав-валгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлса-ларингиз. Саноқли кунлар» [Бақара: 183-184].

Суннатдан далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари: «Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг пайғамбари деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб боришдир».1

Ижмога келсак, бутун мусулмонлар Рама-зонда рўза фарз эканига ва ким рўза тутиш фарзлигини инкор қилса, кофир бўлишига ижмо қилишган.

Иккинчи бўлим

Рамазон ойининг фазилатлари

Бу ойнинг улуғ хусусиятлари ва бошқа ойлардан ажралиб турадиган фазилатлари бор. Улардан:

1. Қуръони карим шу ойда нозил бўлган. Аллоҳ таоло айтади:

شَهۡرُ رَمَضَانَ ٱلَّذِيٓ أُنزِلَ فِيهِ ٱلۡقُرۡءَانُ

«Рамазон ойики, унда Қуръон туширилган-дир» [Бақара 185].

2. Солиҳ амаллар кўплиги боис унда жаннат эшиклари очилади.

3. Маъсият ва гуноҳлар озайгани учун дўзах эшиклари ёпилади.

Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг қуйидаги сўзларида ворид бўлган: «Агар Рамазон келса, жаннат эшиклари очила-ди, дўзах эшиклари эса ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади».2

4. Унинг фазилатларидан: Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўз-лари: «Одам боласи қандай яхши амал қилма-син ўндан то етти юз ҳиссагача кўпайтириб савоб ёзилади. Аллоҳ таоло айтди: «Лекин рўзаси мен учундир. Рўзадор таомини, шаро-бини ва шаҳватини Мен сабабли тарк қилади. Мен Ўзим уни мукофотлайман». Рўза қалқон! Рўзадор учун иккита хурсандчилик бор. Би-ринчиси рўзасини очганида, икккинчиси Раб-бига йўлиққанида. Рўзадорнинг оғзидаги ҳи-дининг ўзгариб қолиши Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир».3 Рўзанинг савоби сон билан чекланмаган.

5. Ихлос бошқа ибодатлардан кўра рўзада кўпроқ. Чунки Аллоҳ таоло: «Рўзадор таоми-ни, шаробини ва шаҳватини Мен сабабли тарк қилади», деган.4

6. Аллоҳ таоло рўзадорлар учун жаннатда алоҳида эшик қилди. У Раййон эшиги бўлиб, унга рўзадорлардан бошқа ҳеч ким кирмайди.

7. Рўзадорнинг дуоси ижобат бўлади. Чун-ки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадорнинг ифтор пайтида қайтарилмай-диган дуоси бор», деганлар.5

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳ-дан савоб умид қилиб тутадиган бўлса, унинг ўтган гуноҳларининг барчаси кечирилади», деганлар.6

Мусулмон киши ажру савобга эга бўлиш ва гуноҳи кечирилиши учун рўзани иймон ва савоб умидида тутиши лозим.

Учинчи бўлим

Рамазон ойи кириши нима билан собит бўлиши ҳақида

Рамазон ойи кириши икки ишнинг бири билан собит бўлади:

1. Ҳилол (янги ой) кўриш билан, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Бас, агар сизларга (само) булутли бўлиб қолса, унда ойнинг ҳисобини қилинг-лар!» деганлар.7 Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Янги ойни кўргунча рўза тутманг-лар, янги ойни кўргунча рўзани очманглар!» деганлар.8

2. Агар янги ойни кўрмасалар Шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлиқлайдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ой йигирма тўққиз тун. Янги ойни кўрмагунча рўза тутманглар! Агар осмон булутли бўлиб қолса, ўттиз кун қилиб тўлиқланглар», деган-лар.9

Тўртинчи бўлим

Рўзага ният қилиш

Ҳар бир амал тўғри бўлиши учун унга ният қилиш шарт. Рамазон рўзасини тундан бош-лаб ният қилиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бомдоддан олдин рўзага ният қилмаган киши учун рўза йўқдир», деганлар.10

Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ: «Кимки эртанги кун Рамазон эканини билса ва рўза тутишни хоҳласа, у рўзага ният қилган бўлиб ҳисобланади. У ниятни хоҳ тил билан айтган бўлсин, хоҳ айтмаган бўлсин, фарқи йўқ. Одатда барча мусулмонлар рўзага шун-дай ният қиладилар».11

Бешинчи бўлим

Рўза ким учун фарз?

Рўза ҳар бир мусулмон, балоғатга етган ва ақли жойида бўлган киши учун фарз.

Агар соғ-саломат ва муқим бўлса, ўша вақт-да ўташи фарз. Агар касал бўлса, (соғайгунга қадар кечиктириб, соғайгач) қазосини ўташи фарз.

Агар соғ-саломат ҳолида мусофир бўлса, рў-за тутиш ёки тутмаслик ўз ихтиёрида. Рўза тутмаслик афзалроқ.

Рўза тутиш кофирга фарз эмас ва унинг рўзаси (агар тутса ҳам) саҳиҳ бўлмайди. Агар ой асносида тавба қилса, ойнинг қолганини тутади. Кофирлик давридаги рўзасини тутиб бериши шарт эмас.

Ёш бола рўза тутиши фарз эмас. Ақли етадиган боланинг рўзаси дуруст бўлади, лекин унинг ҳаққида нафл ўрнига ўтади.

Ақли жойида бўлмаган кишининг рўза ту-тиши фарз эмас. Агар жиннилик пайтида рўза тутса ўтмайди. Чунки унинг нияти йўқ.

Олтинчи бўлим

Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

Рамазон ойи рўзасини тутмасликка рўхсат берилганлар қуйидагилар:

1. Рўза тутиши қийин бўлган бемор. Бундай кишилар рўза тутмаслиги мустаҳаб.

2. Рамазон ойи кирганда ёки Рамазонда сафарга чиққан киши. Сафарнинг масофаси саксон километр ёки ундан ошиқроқ бўлиши керак.

3. Ҳайз ва нифос кўрган аёл ҳайз ва нифос пайтида рўза тутиши ҳаром. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо: «Биз шунга (ҳайз ва нифосга) йўлиқардик. Рўзанинг қазосини ўташга буюрилар эдик ва намознинг қазосини ўқишга буюрилмас эдик», деганлар.12

4. Шифо топиши умид қилинмайдиган дои-мий хасталикка чалинган, касаллиги сабабли рўза тутишга мутлақо қодир бўлмаган киши. У ҳар бир тутилмаган кун учун бир мискинни тўйдиради — ярим соъ буғдой ёки шу каби бошқа таом беради. Унга қазосини ўташи фарз эмас.

5. Жуда кексайиб рўза тутишга қодир бўл-май қолган қария. У ҳар бир тутилмаган кун учун бир мискинни таомлантиради. Қазосини ўташи фарз эмас.

6. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар агар рўза тутиш ўзларига ёки болаларига зарар бўли-шидан қўрқсалар, рўза тутмасликка рухсат берилган. Кейинчалик рўзаларининг қазоси-ни ўташлари фарз бўлади. Агар фақат болала-рига зарар етишидан қўрқиб рўза тутмасалар, унда улар қазосини ўташ билан бирга ҳар бир тутилмаган кун учун бир мискинни таомлан-тиришлари ҳам лозим бўлади.

Еттинчи бўлим

Рўзани бузувчи нарсалар

1. Жимоъ: (жинсий алоқа қилиш)

Рамазон кундузида жимоъ қилган киши-нинг рўзаси бузилади. Кунининг қолган қис-мида ҳеч нарса емаслиги ва истиғфор айтиб тавба қилиши керак. Жимоъ қилган кунининг қазосини ва каффоратини ўташи керак. Унинг каффорати: қул озод қилиш. Агар топа олмаса, икки ой узлуксиз рўза тутади. Икки ой рўза тута олмаса, олтмиш мискинни тўйдиради. Ҳар бир мискинга ярим соъ бўғдой ёки шу каби ўша шаҳарнинг таомларидан беради.

2. Ўпиш, бевосита яқинлик, ўзини ўзи қонириш (истимно) ёки такрор-такрор қараш сабабли маний тушиши.

Агар рўзадор ушбу сабаблардан бири туфайли маний чиқарса, рўзаси бузилади. У куннинг қолган қисмини овқат ва ичимлик-дан тийилиб ўтказиши, кейинчалик ўша кун-нинг қазосини ўташи лозим. Лекин унга каф-форат лозим эмас. Шу билан бирга, у тавба қилиши, пушаймон бўлиши, истиғфор айтиши ва шаҳватни қўзғатувчи бундай нарсалардан узоқ бўлиши керак. Чунки у буюк ибодатни адо этмоқда.

3. Атайлаб еб ичиш.

4. Рўзадор ҳижома, томирдан қон олиш ёки қон топшириш мақсадида қон чиқариши.

Бу масаладаги асос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари: «Ҳи-жома қилувчининг ҳам ҳижома қилинганнинг ҳам рўзаси бузилди»13

Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳижома рўзани бузади деган сўз Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Ибн Хузайма, Ибн Мунзир ва шу каби кўп ҳадис фуқаҳоларининг сўзидир».14

Аммо рўзадорнинг қони тасодифан чиқса, масалан, бурнидан қон келса, жароҳати қона-са, тишини ювганда қон келса ёки шунга ўх-шаш ҳолатлар содир бўлса, бу рўзага таъсир қилмайди.

5. Қайт қилиш, қусиш:

Бу ошқозондаги овқат ёки ичимликни қасддан оғиз орқали чиқаришдир. Лекин агар у ўзини тута олмай қайт қилса ва қайт ўз-ўзидан чиқса, бу рўзасига таъсир қилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўз-ўзидан қайт қилса, қазосини ўтамайди. Ким атайлаб қусса, қазосини ўта-син», деганлар.15

Саккизинчи бўлим

Рўзанинг мустаҳаблари

1. Саҳарлик қилиш. Чунки Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис-да: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилинглар! Саҳарликда барака бор», деганлар.16

2. Бомдод вақти киришидан қўрқилмайди-ган вақтгача саҳарликни кечиктириш.

3. Қуёш ботиши билан ифторликка шоши-лиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам: «Умматим саҳарликни кечиктириб, иф-торни тезлатар экан, доимо яхшиликда бўла-дилар», деганлар.17

4. Янги етилган хурмо билан оғиз очиш мустаҳаб. Агар топмаса қуруқ ҳурмо билан, агар уни ҳам топмаса, сув билан оғиз очиш мустаҳаб. Чунки Анас разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишларидан олдин бир нечта янги етилган хурмога оғиз очар эдилар. Агар янги етилганлари бўлмаса, қуруқ ҳурмоларга, агар у ҳам бўлмаса бир неча хўплам сув ичиб оғиз очардилар», деган.18

5. Рўзадор оғиз очиш пайтида хоҳлаган дуо-лари билан дуо қилиши мустаҳаб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадорнинг ифтор пайтида қайтарилмайдиган дуоси бор», деганлар.19

6. Турли хил ибодатларни кўпайтириш. Ма-салан: Қуръон ўқиш, Аллоҳнинг зикри, тунги намоз, таровеҳ намози, равотиб суннатлар, садақа ва яхшилик йўлида ҳаракат қилиш. Чунки яхшиликлар ёмонликларни кетказади.

Тўққизинчи бўлим

Эслатмалар

Рўзадор инсон ёлғон, ғийбат, ёмон сўзлар-ни ишлатиш каби нарсалардан четланиши лозим. Агар уни бирорта ҳақоратласа ёки сўкса: «Мен рўзадорман», десин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўза қалқон. Беодоблик ва жоҳиллик қилма-син. Агар бирор кимса у билан урушса ёки сўкса: «Мен рўзадорман», деб икки марта айт-син!», дедилар.20

Рўзадор учун ман қилинган ишлардан бири: оғиз чайқаш ва бурнига сув тортишда ҳаддан ташқари муболаға қилишдир. Чунки бу ҳолатда сув унинг томоғига етиб бориши мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бурунга сув олишда муболаға қил, фақат рў-задор бўлганингда бундай қилма», деганлар.21

Мисвок рўзага таъсир ўтказмайди. Аксин-ча, рўзадор ва рўза эмас одам куннинг боши ва охирида мисвок ишлатиши мустаҳаб ва унга рағбатлантирилган. Мана шу тўғрироқ сўз.

Ўнинчи бўлим

Рамазон қазоси

Ким Рамазонда оғиз очишга рўхсат берил-ган шаръий узрлар ёки жимоъ ва шу каби мумкин эмас нарсалар билан оғиз очса, қазо-сини ўташи фарз. Чунки Аллоҳ таоло:

فَعِدَّةٞ مِّنۡ أَيَّامٍ أُخَرَ

«Бас, саноғини бошқа кунларда тутади», деган. [Бақара: 184].

Зиммасидаги нарсадан қутилиш учун қазосини ўташга шошилиши, кетма кет тути-ши мустаҳаб. Чунки қазосини ўташ, вақтида қилиш ўрнига ўтади. Қазонинг вақти эса кен-гайтирилган.

Шунингдек, у қазо рўзаларини алоҳида-алоҳида тутса ҳам бўлади. Лекин агар Шаъ-бондан унинг зиммасидаги рўзалар миқдо-рига тенг вақтгина қолган бўлса, уни узлуксиз тутиши вожиб бўлади. Чунки вақт тор бўлиб қолган. Шунингдек, ҳеч қандай узрсиз уни кейинги Рамазондан кейинга қолдириш жоиз эмас.

Кимки қазо рўзасини кейинги Рамазондан кейинга қолдирса, унинг икки ҳолати бор:

Агар у шаръий узр сабабли кечиктирса, масалан, касаллик кейинги Рамазонгача да-вом этса, у ҳолда фақат қазо рўзасини тутиши лозим бўлади.

Агар у қазо рўзасини ҳеч қандай узрсиз кечиктирса, у ҳолда қазо тутиш билан бирга ҳар бир кун учун шу юртда истеъмол қилина-диган асосий озиқ-овқатдан ярим соъ билан бир мискинни таомлантириши ҳам вожиб бўлади.

Қазоси бор кишининг нафл рўза тутиши ҳақида: Кимнинг Рамазондан қазо рўзаси бор бўлса, аввал уни тутиб сўнгра нафл рўза тутиши афзал. Лекин агар нафл рўзанинг вақти ўтиб кетадиган бўлса, масалан, Арафа ёки Ошуро рўзаси каби, у ҳолда аввал уларни тутиши мумкин. Чунки қазонинг вақти кенг, Арафа ва Ошуро рўзаларининг вақти эса бел-гиланган. Аммо Шаввол ойининг олти кунлик нафл рўзасини қазо рўзаларини ўташдан ол-дин тутиши мумкин эмас.22

Мавжуд имконият доирасида шуни йиғиш мумкин бўлди. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у Зотнинг оилалари ва саҳобаларига Аллоҳ тао-лонинг салавоту саломи бўлсин! Аллоҳ уларга кўплаб салом ва баракот йўлласин!

Биринчи бўлим: Рўзанинг маъноси ва Рамазон ойининг рўзасини тутиш фарзлиги ҳақида 2

Иккинчи бўлим: Рамазон ойининг фазилатлари 4

Учинчи бўлим: Рамазон ойи кириши нима билан собит бўлиши ҳақида. 6

Тўртинчи бўлим: Рўзага ният қилиш 7

Бешинчи бўлим: Рўза ким учун фарз? 8

Олтинчи бўлим: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган? 9

Еттинчи бўлим: Рўзани бузувчи нарсалар 11

Саккизинчи бўлим: Рўзанинг мустаҳаблари 13

Тўққизинчи бўлим: Эслатмалар 15

Ўнинчи бўлим: Рамазон қазоси 176


Муттафақун алайҳ. Бухорий ва Муслим ривояти.

Насоий «Сунани Кубро» китоби.

Юқоридаги манба.

Ибн Можа ривояти.

Муттафақун алайҳ. Бухорий ва Муслим ривояти.

Имом Аҳмад «Муснад» асари, Насоий «Сунани Кубро» асари.

Муттафақун алайҳ. Бухорий ва Муслим ривояти.

Мутафаққун алайҳ. Бухорий ва Муслим ривояти

Насоий «Кубро» асари.

Фатово Ал-Кубро.

Имом Муслим ривояти.

Бухорий ривояти ва Имом Аҳмад «Муснад» асарида ривоят қилган.

Мажмуъул Фатово.

Аҳмад ва Термизий ривояти.

Муттафақун алайҳ. Бухорий ва Муслим ривояти.

Аҳмад «Муснад» китобида ривоят қилган.

Абу Довуд ривояти.

Ибн Можа ривояти.

Бухорий ривояти.

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Баъзи уламолар жоиз деб айтишган. (Таржимондан)

Муттафақун алайҳ. Бухорий ва Муслим ривояти.