PHPWord

 

 

مَا لَا يَسَعُ المُسْلِمَ جَهْلُهُ

 

 

Ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган илмлар

 

 

 

 

 

 

 

اللَّجْنَةُ العِلْمِيَّةُ

بِرِئَاسَةِ الشُّؤُونِ الدِّينِيَّةِ بِالمَسْجِدِ الحَرَامِ وَالمَسْجِدِ النَّبَوِيِّ

 

Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийдаги диний ишлар бошқармасининг илмий қўмитаси

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муқаддима

Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамдлар ва оламларга раҳмат қилиб юборилган Зотга, аҳли оилаларига, асҳобларига ҳамда қиёмат кунига-ча суннатлари ва йўлларига эргашганларга са-лавоту саломлар бўлсин.

Қўлингиздаги ушбу рисола мусулмон киши ақидаси, ибодати ҳамда муомаласида муҳтож бўладиган энг муҳим илмларни ўз ичига олган. Бу рисолани икки "Ҳарами шарифнинг" зиёрат-чиларига атаб, улар ўз динлари ҳақида илм ва маърифатга эга бўлишлари учун жамладик. Карим ва Маннон Аллоҳ таолодан бу китобни фоидали, солиҳ амаллар қаторида қабул ва Ўзи-нинг юзи учун холис қилишини сўраб қоламиз. Албатта, У сўралганларнинг энг яхшиси ва умид қилинганларнинг энг саҳийсидир.

Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийдаги диний ишлар бошқармасининг илмий қўмита-си

Биринчи қисм

Ақидага оид масалалар

Биринчи бўлим: Исломнинг маъноси ва арконлари

ИсломАллоҳ таолони ягона деб Унга тас-лим бўлиш, У Зотга итоат ила бўйсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан покланиш демакдир.

Исломнинг беш рукни бор:

Биринчи: Тавҳид калимаси. Яъни: «Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-расулуллоҳ», деб, гувоҳлик бериш.

Маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқ ва Муҳаммад Унинг расулидир.

Иккинчи: Намозни тўкис адо этиш.

Учинчи: Закот бериш.

Тўртинчи: Рамазон ойида рўза тутиш.

Бешинчи: Йўлга қодир бўлган инсон ҳаж қилиши.

Тавҳиднинг аҳамияти

Билингки, Аллоҳ таоло махлуқотларни Ўзи-гагина ибодат қилишлари ҳамда Унга бирор нарсани шерик қилмасликлари учун яратди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا خَلَقۡتُ ٱلۡجِنَّ وَٱلۡإِنسَ إِلَّا لِيَعۡبُدُونِ ٥٦

«Инсу жинни фақат Менга ибодат қилишла-ри учунгина яратдим» [Зориёт: 56].

Бу (оятда зикр қилинган) ибодатни фақатги-на илм орқали билиш мумкин. Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَٱعۡلَمۡ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لِذَنۢبِكَ وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِۗ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مُتَقَلَّبَكُمۡ وَمَثۡوَىٰكُمۡ ١٩

«Бас, билинг: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазо-вор зот йўқ, ўзингизнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилини-шини сўранг. Аллоҳ сизларнинг кезар жойла-рингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур» [Муҳаммад: 19].

Оят сўз ва амалдан олдин илм билан бошланди. Мусулмон киши ўрганиши керак бўлган энг муҳим нарса — Аллоҳ таолонинг тавҳиди. Чунки тавҳид — диннинг асоси ва ўзагидир. Дин фақатгина тавҳид орқали барпо бўлади ҳамда мусулмон киши буюрилган энг аввалги ва охирги буйруқ ҳам шудир. Мусулмон киши билиши ва амал қилиши вожиб бўлган Исломнинг беш арконининг биринчиси тавҳид-дир. Абдулоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламни шундай деганларини эшитдим:

«بُنِيَ الإسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أنْ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وأنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإقَامِ الصَّلَاةِ، وَإيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ البَيْتِ، وصَوْمِ رَمَضَانَ».

«Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳ-дан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳ-лик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб бориш ва Рамазон рўзасини тутишдир».1

Мусулмон киши тавҳиднинг маъносини би-лиши лозим.

Унинг маъноси эса: Аллоҳни ибодатда якка-лашдир. Шундай экан, Аллоҳнинг ибодатида на фариштани ва на пайғамбарни шерик қилмас-лик керак.

 

 

 

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг маъноси

Қалби билан жазм қилган ҳолда Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ бирор зот йўқлигига иқрор бўлишдир. Шунинг учун дуо, қўрқув, умид, таваккул ва шу каби ибодатларнинг барча турини ёлғиз Аллоҳга сарфлайди.

Бу шаҳодат қуйидаги икки рукн билангина амалга ошади:

Биринчи: Аллоҳдан ўзга барча бут-санамлар, олиҳалар ва тоғутларнинг илоҳлигини инкор этиш.

Иккинчи: Ҳақиқий ибодатга лойиқ Зот ва илоҳ фақатгина Аллоҳ эканини тасдиқлаш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб пайғамбар юборганмиз» [Наҳл: 36].

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг шартлари

Биринчи: Жаҳолатга зид бўлмиш илм.

Иккинчи: Шак-шубҳага зид бўлмиш ишонч.

Учинчи: Ширкга зид ихлос.

Тўртинчи: Ёлғонга зид сидқ.

Бешинчи: Нафратга зид муҳаббат.

Олтинчи: Тарк қилишга зид бўлмиш эрга-шиш.

Еттинчи: Рад қилишга зид қабул қилмоқ.

Саккизинчи: Аллоҳдан ўзга ибодат қили-наётган барча (соҳта) олиҳаларга куфр келти-риш (уларда илоҳлик сифати йўқ деб эътиқод қилиш).

Юқорида зикр қилинган шартларга амал қилиш лозим. Баъзи бир уламолар бу шартлар-ни қуйидаги икки мисрада жамлаганлар:

Илм, ишонч, ихлос, сидқ, муҳаббат, итоат ва сунг қабул.

Охиргиси Ҳақ илоҳдан ўзгасига бўлма қул.

Шаҳодат калимаси ёлғиз Аллоҳга ихлос ила ибодат қилиш орқали амалга ошади. Аллоҳдан ўзгага дуо, таваккул ва умид қилмайди. У Зотдан ўзгага намоз ҳам ўқимайди, жонлиқ ҳам сўймайди.

Баъзи инсонларнинг қабрларни тавоф қи-либ, қабрда ётган ўликлардан ёрдам сўрашлари ибодатдаги ширкдир. Бу нарсадан инсон аввало ўзи эҳтиёт бўлиши сўнгра бошқаларни ҳам огоҳлантириши лозим. Чунки бу Аллоҳни қўйиб, бут-санамлар, тошлар ва дарахталарга сиғинадиган мушрикларнинг қиладиган ишла-ри билан бир хил. Ушбу ширкдан огоҳлантириш ва қайтариш учун китоблар нозил қилинган ва пайғамбарлар юборилган.

«Муҳаммадур расулуллоҳ», деб гувоҳлик беришнинг маъноси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ишларида итоат қилиш, айтган хабарларини тасдиқлаш, қайтарган қайтариқ-ларидан тийилиш ҳамда Аллоҳга фақатгина У зот кўрсатганларидек ибодат қилиш. Шундай қилиб, мусулмон киши Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Қураший ал-Ҳошимий Аллоҳнинг жин ва инслардан ташкил топган барча бандаларига юборган расули деб тасдиқлайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلۡ يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا...﴾

«Айтинг: «Эй одамлар, албатта, мен сизлар-нинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман» [Аъроф: 158].

Аллоҳ таоло У зотни Ўз динини тарқатиши ва бандаларни тўғри йўлга чақириши учун юбор-ди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا كَآفَّةٗ لِّلنَّاسِ بَشِيرٗا وَنَذِيرٗا وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ ٢٨

«Сизни барча одамларга хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмайдилар» [Сабаъ: 28].

﴿‌وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا رَحۡمَةٗ لِّلۡعَٰلَمِينَ ١٠٧

«Биз сизни фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» [Анбиё: 107].

Бу шаҳодат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда рубубият хусусиятидан бирор нарса йўқлиги ҳамда коинотни бошқаришда бирорта тасарруфга эга эмаслар деб эътиқод қилишни тақазо қилади. Аксинча, У киши ибодат қилин-майдиган банда ва ёлғонга чиқарилмайдиган пайғамбардир. Шунингдек, Аллоҳ таоло хоҳла-маса ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам на фоида ва на зарар бера олмайдилар. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌قُل لَّآ أَقُولُ لَكُمۡ عِندِي خَزَآئِنُ ٱللَّهِ وَلَآ أَعۡلَمُ ٱلۡغَيۡبَ وَلَآ أَقُولُ لَكُمۡ إِنِّي مَلَكٌۖ إِنۡ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰٓ إِلَيَّ...﴾

«Айтинг: «Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳ-нинг хазиналари мавжуд», демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Яна сизларга: «Мен фариш-таман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсагагина эргашурман» [Анъом: 50].

Иккинчи бўлим: Иймоннинг маъноси ва арконлари

Иймон — қалб билан иқрор бўлиш, тил билан нутқ қилиш ҳамда қалб ва аъзолар билан амал қилишдир. Иймон тоат-ибодат билан зиёда бўлади ва гуноҳ-маъсият билан камаяди.

Иймон ибодатлар тўғри ва қабул бўлиши учун шарт ҳисобланади. Куфр ва ширк эса ибодатларнинг ҳабата бўлишига сабабдир. Таҳоратсиз намоз қабул қилинмагани каби, иймонсиз ибодат ҳам қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَن يَعۡمَلۡ مِنَ ٱلصَّٰلِحَٰتِ مِن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَأُوْلَٰٓئِكَ يَدۡخُلُونَ ٱلۡجَنَّةَ وَلَا يُظۡلَمُونَ نَقِيرٗا ١٢٤

«Эркакми, аёлми — ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирур-лар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас» [Нисо: 124].

Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло ширк амаллар-ни ҳабата қилишини баёнлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَقَدۡ أُوحِيَ إِلَيۡكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكَ لَئِنۡ أَشۡرَكۡتَ لَيَحۡبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٦٥

«Батаҳқиқ, сизга ва сиздан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиёнкорлардан бўлур-сан», деб ваҳий қилинган» [Зумар: 65].

Иймоннинг олти рукни бор: Аллоҳга, фариш-таларига, китобларига, пайғамбарларига, охи-рат куни ҳамда тақдирнинг яхшию ёмонлигига иймон келтириш.

 

 

Аллоҳ таолога иймон келтириш уч нарсани ўз ичига олади

1. Аллоҳнинг Рабб эканига иймон келтириш.

Аллоҳнинг Рабб эканига иймон келтириш: У Зотга хос ишларда, яъни, яратиш, ризқ бериш, тирилтириш ҳамда ўлдириш каби сифатларда Уни яккалаш демакдир. Аллоҳдан ўзга яратув-чи, ризқ берувчи, тирилтирувчи ҳамда ўлдирув-чи йўқ ва коинотда тасарруф қилувчи ҳам фақат Унинг Ўзидир.

Махлуқотлар орасидан Аллоҳнинг рубубия-тини инкор қилувчи бирорта банда топилма-ган. Магарам, Фиръавн сингари айтган гапига ўзи ҳам ишонмайдиган баъзи бир кимсалар учраб қолиши мумкин. Фиръавн ўз қавмига шундай деб айтган эди:

﴿‌...أَنَا ‌رَبُّكُمُ ‌الْأَعْلَى﴾

«Мен сизларнинг энг олий Раббингиздир-ман» [Назиат: 24].

Аммо у (Фиръавн)бу сўзни ички эътиқоди-дан (чин қалбдан) келиб чиқиб айтмаган. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом Фиръавнга айтган гапларини Қуръонда келтиради:

﴿‌قَالَ لَقَدۡ عَلِمۡتَ مَآ أَنزَلَ هَٰٓؤُلَآءِ إِلَّا رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ بَصَآئِرَ وَإِنِّي لَأَظُنُّكَ يَٰفِرۡعَوۡنُ مَثۡبُورٗا 102﴾

«У (Мусо): «Анавиларни кўзни очгувчи қилиб осмонлару ернинг Раббидан ўзга ҳеч бир Зот туширмаганини яхши биласан. Албатта, мен сени, эй Фиръавн, ҳалок бўлгувчисан деб ўйлайман», деди» [Исро: 102].

Бошқа сурада эса шундай дейди:

﴿‌وَجَحَدُوا بِهَا وَاسْتَيْقَنَتْهَا أَنْفُسُهُمْ ظُلْمًا وَعُلُوًّا... ﴾

«Ўзлари аниқ билиб турсалар-да, золимлик ва такаббурлик қилиб, уларни инкор этдилар...» [Намл: 14].

Чунки бу махлуқотларнинг (яратилганлар-нинг), албатта, яратувчиси бўлиши керак. Саба-би улар ўзларини ўзлари ярата олмайдилар. Чунки нарса ўзини ўзи яратмайди ва тўсаттан пайдо бўлиб ҳам қолмайди. Ҳар бир содир бўлган нарсанинг, албатта, содир қилувчиси бўлиши лозим. Чунки борлиқ бу шаклда гўзал, тартиб-интизомли бўлиши унинг тасодифан пайдо бўлишини инкор қилади. Шундай экан, демак, бу махлуқотларнинг яратувчиси бор. У ҳам бўлса, оламларнинг Рабби Аллоҳ таолодир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ٣٥ أَمۡ خَلَقُواْ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۚ بَل لَّا يُوقِنُونَ ٣٦

«Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратувчи-сиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?! Балки осмонлару ерни яратгандирлар? Йўқ, ишонмайдилар» [Тур: 35, 36].

Мушриклар (жоҳилият даврида) Аллоҳ таолонинг улуҳият тавҳидида ширк қилсалар ҳам, рубубият тавҳидини тасдиқлар эдилар. Аммо бу эътиқодлари уларни Исломга киргиз-мади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсага қарамасдан уларни "мушрик" деб атадилар, уларга қарши урушдилар ҳамда уларнинг қонлари ва молларини ҳалол қилди-лар. Чунки улар ибодатда ширк келтирган эдилар. Бас, улар Аллоҳни қўйиб, Унинг ўрнига санамлар, тошлар ва фаришталарга ибодат қилдилар.

2. Аллоҳ таолонинг илоҳ эканига иймон келтириш:

Аллоҳ таолонинг илоҳ эканига иймон келти-риш — Унинг шериксиз, ҳақиқий илоҳ эканига ишонишдир.

Илоҳ — уни яхши кўриб, улуғлаб, унга ҳоки-сор бўлиб ибодат қилинган (маъбуд) демакдир.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌وَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ ١٦٣

«Илоҳингиз ягона илоҳдир. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У Раҳмон ва Раҳимдир» [Бақара: 163].

Аллоҳ билан бирга бошқа нарсаларга ҳам ибодат қилган кимсанинг улуҳият тавҳидига иймони ботилдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلۡبَٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡكَبِيرُ ٦٢

«Чунки, Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса, ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир» [Ҳаж: 62].

Шунинг учун Нуҳ алайҳиссаломдан тортиб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарлар ўз қавмларини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва Ундан ўзгага ибодат қилмасликка чақириб келишган. Аллоҳ таоло мушрикларнинг У Зот билан бирга бошқа олиҳаларга ибодат қилиш-лари, улардан ёрдам ва нажот сўрашларини ботил эканлигини икки ақлий далил билан исботлаган:

Биринчи: Аллоҳ таолонинг ўрнига илоҳ ту-тиб олинган бу нарсаларда илоҳликнинг бирор бир хусусияти йўқ. Улар ярата олмайдилар, аксинча, ўзлари яратилганлар. Уларга ибодат қилган кишига зарар ҳам, фоида ҳам бера олмайдилар. Улар на ҳаёт, на ўлим ва на қайта тирилтиришга эга эмаслар. Аллоҳ таоло айта-ди:

﴿وَٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةٗ لَّا يَخۡلُقُونَ شَيۡـٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ وَلَا يَمۡلِكُونَ لِأَنفُسِهِمۡ ضَرّٗا وَلَا نَفۡعٗا وَلَا يَمۡلِكُونَ مَوۡتٗا وَلَا حَيَوٰةٗ وَلَا نُشُورٗا ٣

«У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайди-ган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар» [Фурқон: 3].

Иккинчи: Ўша мушриклар Аллоҳ таолонинг яратиш ва бошқариш бобида шериксиз ягона эканига иқрор бўлган эдилар. Бу эса уларнинг Рубубият бобида Аллоҳ таолони яккалаганлари каби Улуҳият бобида ҳам Уни яккалашлари лозим эканини тақозо қилади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُل لِّمَنِ ٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِيهَآ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٨٤ سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ٨٥ قُلۡ مَن رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ ٱلسَّبۡعِ وَرَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡعَظِيمِ ٨٦ سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ ٨٧ قُلْ مَنْ بِيَدِهِ مَلَكُوتُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ يُجِيرُ وَلَا يُجَارُ عَلَيْهِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ ٨٨ سَيَقُولُونَ لِلَّهِ قُلْ فَأَنَّى تُسْحَرُونَ ٨٩

«Сиз: «Агар билсангиз, ер ва ундаги кимса-лар кимникидирдеб айтинг. Улар: «Аллоҳни-кидир», дерлар. Сиз: «Наҳотки эслатма олмасан-гиз?!» деб айтинг. Сиз: «Етти осмоннинг Рабби ким? Улуғ аршнинг Рабби кимдеб айтинг. Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сиз: «Наҳотки қўрқмасангиз?!» деб айтинг. Сиз: «Агар билсан-гиз (айтинг-чи), ҳар бир нарсанинг мулки қўли-да бўлган, Ўзи ҳимоя қиладиган ва Ундан ҳимоя қилинмайдиган Зот ким?!» деб айтинг. Улар: «Аллоҳдир», дерлар. Сиз: «Қандоқ ҳам сеҳрлан-моқдасиз-а?!» деб айтинг» [Мўминун: 84-89].

Агар Рубубият бобида Аллоҳни яккаласалар, демак, ибодатда ҳам Уни яккалашлари ва Унга бирор нарсани шерик қилмасликлари лозим.

3. Исм ва сифатларга иймон келтириш:

Аллоҳ Ўз китобида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида исбот қилган исм ва сифатларни Аллоҳ таолога лойиқ тарзда, ўзгартимасдан, йўққа чиқармасдан, кайфият бермасдан ва уни бирор нарсага ўхшатмасдан иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌وَلِلَّهِ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ فَٱدۡعُوهُ بِهَاۖ وَذَرُواْ ٱلَّذِينَ يُلۡحِدُونَ فِيٓ أَسۡمَٰٓئِهِۦۚ سَيُجۡزَوۡنَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٨٠

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг ва Унинг исмларидан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар» [Аъроф: 180].

 

﴿‌...لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ﴾

«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчидир» [Шўро: 11].

Ширк уч турга бўлинади:

1. Катта ширк.

2. Кичик ширк.

3. Яширин ширк.

Катта ширк

Қоидаси: Аллоҳга хос бўлган хусусиятларда Аллоҳдан бошқасини У Зотга тенглаштириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌إِذۡ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٩٨

«Чунки, сизларни Раббул оламийнга тенг-лаштирардик» [Шуаро: 98].

Бу эса барча ибодатларни ёки дуо, истиғоса, назр ва сўйишлик каби баъзи ибодатларни Аллоҳдан бошқага сарфлашни ўз ичига олади.

Шунингдек, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалоллаб олиш, ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиш ёки Аллоҳ вожиб қилган баъзи ишларни соқит қилиш каби нарсаларни ўз ичига олади. Масалан, зино, ароқ ичиш, ота-онага оқ бўлиш ва рибо каби динда ҳаромлиги барчага маълум бўлган амалларни ҳалоллаб олиш.

Шунингдек, Аллоҳ ҳалол қилган покиза нарсаларни ҳаром қилиш ёки Аллоҳ вожиб қилган амални соқит қилиш каби амаллар катта ширк жумласидан. Масалан: «намоз, рўза ёки закот вожиб эмас», деб эътиқод қилиш.

Катта ширк амалини қилиб (тавба қилмай) вафот этган одамнинг амали ҳабата бўлади ва у дўзахда абадий қолади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌...وَلَوۡ أَشۡرَكُواْ لَحَبِطَ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ﴾

«Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишла-ри, албатта, бехуда кетадир» [Анъом: 88].

Ширкда вафот этган одамни Аллоҳ таоло кечирмайди ва жаннат унга ҳаром бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُ...﴾

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилиши-ни кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур» [Нисо: 48].

Яна шундай марҳамат қилади:

﴿...إِنَّهُۥ مَن يُشۡرِكۡ بِٱللَّهِ فَقَدۡ حَرَّمَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ ٱلۡجَنَّةَ وَمَأۡوَىٰهُ ٱلنَّارُ...﴾

«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир» [Моида: 72].

Кичик ширк

Шариатда ширк номи билан аталган, аммо катта ширк бўлмаган амаллар. Масалан, Аллоҳ-дан бошқа каъба, пайғамбарлар ва омонат каби нарсаларга қасам ичиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«مَنْ حَلَفَ بِغَيرِ اللهِ فَقَدْ كَفَرَ أَو أَشرَكَ».

«Ким Аллоҳнинг номидан бошқа билан қасам ичса, куфр ёки ширк келтирибди».2

Кичик ширк бу ишни қилган одамнинг қалбига қараб катта ширкга айланиши ҳам мумкин. Агар қасам ичган одам унинг номи билан қасам ичган пайғамбар ёки шайхини Аллоҳдек кўрса, Аллоҳ ўрнига У ибодатга сазовор деб билса ёки коинотни бошқаришда ҳиссаси бор деб эътиқод қилса, у катта ширкка айланади. Аммо қасам ичган одам бу нарсалар-ни эътиқод қилмаса ва фақат ўрганиб қолгани учун айтса, кичик ширк қилган бўлади. Бу ҳолатлар одамлар орасида кўп учрайди. Тав-ҳидни муҳофаза қилиш учун бундай амалларга эътиборли бўлишимиз ва ундан огоҳлантири-шимиз зарур.

Яширин ширк

У қалбдаги риёдан ҳосил бўлувчи ширкдир. Одамлар кўришлари учун намоз ва Қуръон ўқиган ёки одамлар мақташи учун зикр ва садақа қилган одам бунга мисол бўла олади. Бу ширк ихлос билан қилинган амалларни эмас, риё аралашган амалларнигина ҳабата қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«الشِّرْكُ فِي هَذِهِ الْأُمَّةِ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلَةِ السَّودَاءِ عَلَى الصَّفَاةِ السَّودَاءِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ، وَكَفَّارَتُهُ أَنْ يَقُولَ: "اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ».

«Бу умматдаги ширк зулматли тунда, қора тошнинг устида ўрмалаб кетаётган қора чумолининг изига ўхшайди. Унинг каффорати эса, «Аллоҳим, Сенга ўзим билган ҳолда бирор нарсани ширк келтиришимдан паноҳ ва билмасдан қилган гуноҳларимни кечиришинг-ни сўрайман», деб дуо қилиш.3

Куфрнинг турлари

Биринчи тур: катта куфр

Катта куфржаҳаннамда абадий қолдирув-чидир. Катта куфрнинг беш тури бор:

1. Ёлғонга чиқариш куфри:

Бу — пайғамбарни ёлғончи деб эътиқод қи-лиш. Кофирларнинг орасида бундай куфр жуда ҳам оз. Чунки Аллоҳ таоло пайғамбарларини очиқ-ойдин ҳужжатлар билан қўллаб-қувватла-ган. Шунинг учун ўша кофирларнинг ҳолатлари Аллоҳ таоло айтгани каби:

﴿‌وَجَحَدُوا ‌بِهَا ‌وَاسْتَيْقَنَتْهَا أَنْفُسُهُمْ ظُلْمًا وَعُلُوًّا...﴾

«Ўзлари аниқ билиб турсалар-да, золимлик ва такаббурлик қилиб, уларни инкор этдилар...» [Наҳл: 14].

2. Юз ўгириш ва такаббурлик куфри:

Бу Иблиснинг куфрига ўхшайди. Чунки Иб-лис Аллоҳнинг амрини инкор қилмади, аксин-ча, юз ўгириш ва такаббурлик билан қарши олди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ وَٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ ٣٤

«Эсланг, фаришталарга: «Одамга сажда қи-линглар!» деганимиз захоти сажда қилдилар, магар иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди» [Бақара: 34].

3. Бош тортиш куфри:

Яьни қулоғи ва қалби билан ҳаққа эргашишдан юз ўгиради. У ҳаққа қараб ҳам қўймайди, эътибор ҳам бермайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِـَٔايَٰتِ رَبِّهِۦ ثُمَّ أَعۡرَضَ عَنۡهَآۚ إِنَّا مِنَ ٱلۡمُجۡرِمِينَ مُنتَقِمُونَ ٢٢

«Раббининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчидирмиз» [Сажда: 22].

Жузъий бош тортиш, масалан, диндаги баъзи вожиботлар, жумладан, рўза ва ҳаж аҳкомла-рини ўрганишдан бош тортиш эса куфр эмас, аксинча, фисқдур.

4. Шубҳа куфри:

Бу ҳақда иккиланиш, унга яқинан ишонмас-лик билан бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَدَخَلَ جَنَّتَهُ وَهُوَ ظَالِمٌ لِنَفْسِهِ قَالَ مَا أَظُنُّ أَنْ تَبِيدَ هَذِهِ أَبَدًا ٣٥ وَمَا أَظُنُّ السَّاعَةَ قَائِمَةً وَلَئِنْ رُدِدْتُ إِلَى رَبِّي لَأَجِدَنَّ خَيْرًا مِنْهَا مُنْقَلَبًا ٣٦

«У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: «Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлади, деб ўйламасман. Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Раббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», деди» [Каҳф: 35, 36].

5. Нифоқ куфри:

Бу тили билан иймонни изҳор қилиб, қалби-да эса ҳақни инкор қилишни яшириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِينَ ٨

«Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар» [Бақара: 8].

Юқорида зикр қилинган куфр турларининг барчаси диндан чиқарувчидир.

Иккинчи тур: кичик куфр.

Бу куфр жаҳаннамда абадий қолишни тақозо қилмайди. Кичик куфр — Қуръон ва суннатда куфр (сўзи) "алиф" ва "лом"сиз накира (белги-сиз) тарзда ворид бўлган куфр туридир. Бунга мисоллар талайгина. Улардан: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«اثْنَتَانِ فِي النَّاسِ هُمَا بِهِمْ كُفْرٌ: الطَّعْنُ فِي النَّسَبِ، وَالنِّيَاحَةُ عَلَى المَيِّتِ».

«Одамларда икки нарса бор, иккаласи куфр амаллардандир: насабни обрусизлантириш ва маййитга (қийқириб) йиғлаш», дедилар.4

2. Фаришталарга иймон келтириш

Фаришталар ғайб оламидир. Аллоҳ таоло фаришталарни нурдан яратган, улар фақатгина Аллоҳга ибодат қиладилар, уларда рубубият ва улуҳият сифатларидан бирор бир хусусият йўқ, Аллоҳга исён қилмайдилар, буюрилган ишла-рини бажарадилар ва уларнинг сони Аллоҳдан Ўзга ҳеч ким санай олмайдиган даражада жуда ҳам кўп.

Фаришталарга иймон келтириш тўрт нарса-ни ўз ичига олади:

1. Уларнинг мавжуд эканига ишониш.

2. Улардан исмлари орқали таниганларимиз-га исмлари билан ишониш. Масалан: Жаброил, Мийкоил, Исрофил ва бошқалар. Исмларини билмаганларимизга умумий иймон келтира-миз.

3. Китоб ва суннатда ворид бўлган фаришта-ларнинг сифатларига иймон келтириш.

Масалан, Жаброил алайҳиссаломнинг си-фатлари. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброилни Аллоҳ таоло қандай яратган бўлса шундай, яъни, олти юз қаноти уфуқни тўсиб қолган ҳолида кўрганлар.

4. Уларнинг бизга маълум бўлган амалларига иймон келтириш. Мисол учун, Аллоҳ таолога тасбеҳ айтишлари ва эртаю кеч, чарчамай, ма-лолланмай Унга ибодат қилишлари.

Масалан, Жаброил – ваҳий омонати юкла-тилган фаришта.

Исрофил – сурга нафх қилиш (пуфлаш) вази-фаси юклатилган фаришта.

Ўлим фариштаси – ўлим вақтида руҳларни қабз қилувчи фаришта.

Молик – дўзах посбони.

Ризвон – жаннат посбони ва бошқалар.

3. Китобларга иймон келтириш

Китоблардан мурод: Аллоҳ таоло Ўз пайғам-барларига одамлар икки даргоҳда саодатга эри-шишлари учун ҳидоят ва раҳмат қилиб нозил қилган самовий китоблардир.

Китобларга иймон келтириш тўрт нарсани ўз ичига олади:

1. Улар ҳақиқатан Аллоҳнинг ҳузуридан но-зил бўлганига ишониш.

2. Исмиларини билган китобларимизга исм-лари билан иймон келтириш.

Масалан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган Қуръони карим, Мусо алайҳиссаломга нозил бўлган Таврот, Исо алайҳиссаломга нозил бўлган Инжил ва Довуд алайҳиссаломга нозил бўлган Забур кабилар.

Аммо исмларини билмаган китобларимизга умумий иймон келтирамиз.

3. Хабарларини тасдиқлаш. Қуръони карим ва олдинги китобларнинг ўзгартирилмаган хабарлари ҳам шулар жумласидан.

4. Насх қилинмаган (ҳукми ўчирилмаган) аҳкомларига амал қилиш, уларга рози бўлиш ва гарчи ҳикматини англамасак ҳам унга таслим бўлиш. Олдинги китобларнинг барчаси (ҳукми) Қуръони карим нозил қилингандан сўнг насх бўлган (ўчирилган). Олдинги китобларнинг бирортасига токи у саҳиҳ бўлиб, уни Қуръони карим ёки Пайғамбар суннати тасдиқламагуни-ча амал қилиш жоиз эмас.

4. Пайғамбарларга иймон келтириш

Расул (Пайғамбар) — унга шариат ваҳий қилинган ва уни бошқаларга етказишга бую-рилган одам. Расулларнинг энг биринчиси Нуҳ алайҳиссалом, охиргиси эса Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам. Улар яратилган одамдирлар. Уларда рубубият ва улуҳият хусу-сиятларидан бирорта хусусият йўқ.

Пайғамбарларга иймон келтириш тўрт нар-сани ўз ичига олади:

1. Уларнинг рисолатлари ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг ҳузуридан эканига ишониш. Ким уларнинг биттасига кофир бўлса, дарҳақиқат, пайғамбарларнинг барчасига кофир бўлган ҳисобланади.

2. Исмини билган пайғамбарларга исмлари билан иймон келтириш. Масалан, Муҳаммад, Иброҳим, Мусо, Исо ва Нуҳ алайҳимуссаломлар. Булар (Улул Азм) азму-матонат соҳиби бўлган пайғамбарлар.

Уларнинг исмларини билмаганларимизга умумий тарзда иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلٗا مِّن قَبۡلِكَ مِنۡهُم مَّن قَصَصۡنَا عَلَيۡكَ وَمِنۡهُم مَّن لَّمۡ نَقۡصُصۡ عَلَيۡكَ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз сиздан олдин ҳам Пайғамбар-лар юборганмиз. Улардан кимнингдир қиссаси-ни сизга айтдик ва улардан кимнингдир қисса-сини сизга айтмадик...» [Ғофир: 78].

3. Пайғамбарлардан ишончли турда етиб келган хабарларни тасдиқлаш.

4. Бизга юборилган Пайғамбарнинг шариа-тига амал қилиш. Яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларига.

 

 

5. Охират кунига иймон келтириш

Охират куни — одамлар ҳисоб-китоб қилина-диган ва шунга яраша жазо ёки мукофот оладиган кун. Охират куни (охирги кун) деб аталишининг сабаби: Охират кунидан сўнг бошқа кун бўлмайди. Жаннат аҳли жаннатдан, дўзах аҳли эса дўзахдан ўрин топадилар.

Охират кунига иймон келтириш уч нарсани ўз ичига олади:

А) Қайта тирилишга иймон келтириш.

Қайта тирилиш: сурга иккинчи марта чалин-ган вақтда ўликларнинг қайта қабрларидан тирилишлари. Одамлар оламларнинг Рабби Аллоҳ таолонинг ҳузурида ялангоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолларида тик турадилар. Аллоҳ таоло айтади:

﴿كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍ نُعِيدُهُ ‌وَعْدًا ‌عَلَيْنَا إِنَّا كُنَّا فَاعِلِينَ ١٠٤

«Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албат-та, Биз буни қилгувчимиз» [Анбиё: 104].

Б) Ҳисоб-китоб ва жазога иймон келтириш.

Яъни, инсон қилган амали ҳисоб-китоб қили-нади ва шунга яраша мукофот ёки жазо олади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ إِلَيۡنَآ إِيَابَهُمۡ ٢٥ ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا حِسَابَهُم ٢٦

«Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир. Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!» [Ғошия: 25, 26].

В) Жаннат ва дўзахга иймон келтириш.

Жаннат ва дўзах бандаларнинг охиратда абадий қоладиган ўринлари.

Жаннат — Аллоҳ таоло тақводор мўмин бандаларининг қилган ибодатлари ва Аллоҳ ва Унинг расулига қилган итоатлари эвазига тайёрлаб қўйган неъмат ховлисидир. Жаннатда кўз кўрмаган, қулоқ уқмаган ва хаёлга ҳам келмаган нарсалар бор. Дўзах эса...

Дўзах азоб даргоҳидир. Аллоҳ таоло дўзахни Ўзига кофир бўлган ва пайғамбарига осий бўлган кофирлар учун тайёрлаб қўйган. У ерда ақлбовар қилмайдиган азоб ва қийноқ турлари бор

6. Тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтириш

Тақдирдан мурод: Аллоҳ таоло Ўзининг аза-лий илми орқали, ҳикмати тақозо қилган ҳолда нима бўлишини битиб қўйганидир.

Тақдирга иймон келтириш тўрт нарсани ўз ичига олади:

1. Илм: Аллоҳ таолонинг илми нима бўлган ҳамда нима бўлиши ва қандай бўлишини уму-ман ва батафсил, қадимдан ва абадий билишига иймон келтириш. Аллоҳ таоло содир бўлмаган, агар бўлганда ҳам қандай бўлишини биладиган Зот. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌وَلَوۡ رُدُّواْ لَعَادُواْ لِمَا نُهُواْ عَنۡهُ ...﴾

«Агар улар (бу дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар...» [Анъом: 28].

2. Ёзиш: Аллоҳ таоло қиёматга қадар барча нарсаларнинг миқдорини ёзиб қўйганига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ذَٰلِكَ فِي كِتَٰبٍۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ٧٠

«Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва, албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсизми?!» [Ҳаж: 70].

3. Машиъат (хоҳиш): Бу дунёда бирор нарса Аллоҳнинг хоҳиш-истагисиз бўлмаслигига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَرَبُّكَ يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُ وَيَخۡتَارُ ...﴾

«Ва Раббинг хоҳлаганини яратиб, хоҳлагани-ни ихтиёр қилур...» [Қасос: 68].

Инсонда эса Аллоҳнинг хоҳиши остидан чиқа олмайдиган хоҳиши бор. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٢٩

«Оламларнинг Рабби Аллоҳ хоҳламаса, сиз-лар хоҳлай олмассизлар» [Таквир: 29].

4. Яратиш: яъни бандалар ва уларнинг яхши-ю ёмон амалларини Аллоҳ таоло яратганига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ ٦٢

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» [Зумар: 62].

Бу мартабалар қуйидаги байтда бир ўринда жамланган:

Мавломизнинг илмидир

ёзмоқдир ва хоҳламоқ

Сўнг эса яратиш

у ҳам бўлса бор қилмоқ

Учинчи бўлим: Эҳсон

Эҳсонда битта рукн бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолони кўриб турганингдек Унга ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг ҳам, У сени кўриб турибди деб ибодат қилишинг.

Яъни, банда қиладиган ибодатини Аллоҳ-нинг ҳузурида тургандек бажариши. Бу эса қурқув ва тавбани тамомий қилишни тақозо қилади. Ибодатни эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатганлари каби қилишга ундайди.

Эҳсон икки даражадан иборат. Муҳсинлар эҳсон бобида ҳар хил икки мақомдалар:

Биринчи мақом: энг юқориси – мушоҳада мақоми.

Мушоҳада – банда Аллоҳ таолони кўриб тургандек амал қилиши, қалби нурли бўлиши ва ғайб олами унга худди кўриб тургандек ҳолда бўлиши.

Иккинчи мақом: ихлос ва кузатиш мақоми. Яъни Аллоҳ таоло кўриб турганини сезиб амал қилишдир. Агар шундай қилса, ихлосли банда-лардан бўлади.

Тўртинчи бўлим: Аҳли сунна вал жамоанинг асослари ҳақида қисқача маълумот

Биринчи: Зоҳиру ботинда Қуръон ва суннат-га эргашиш. Бирор кишининг сўзини Аллоҳ ва расулининг сўзидан устун қўймаслик.

Иккинчи: Қалблари ва тилларини Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига нисбатан саломат сақлаш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг ҳақли халифа Абу Бакр сўнгра Умар сўнгра Усмон сўнгра Али разияллоҳу анҳумлар деб эътиқод қилиш.

Учинчи: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтларини яхши кўриш ва дўст тутиш. Аҳли байтидан мурод: хоссатан уларнинг солиҳлари.

Тўртинчи: Бошчи ва ҳокимлар, гарчи зулм қилсалар ҳам, уларга қарши қўзғалон қилмас-лик. Уларга салоҳият ва офият сўраб дуо қилиш. Уларга қарши дуо қилмаслик. Агар гуноҳ ва маъсиятга буюришмаса, уларга итоат қилиш Аллоҳ таолога итоат қилиш демакдир. Агар гуноҳга буюрсалар, уларга итоат қилинмайди, аммо яхшилик бобида итоат қилиш ҳаққига эга бўлиб қолаверадилар.

Бешинчи: Авлиёларнинг кароматларини тас-диқлаш.

Каромат – Аллоҳ таоло авлиёларнинг қўли-дан содир қилган ноодатий нарсалар.

Олтинчи: Хаворижлар каби мусулмонларни кабира ва оддий гуноҳлар билан кофирга чиқармайдилар.

Аксинча, гуноҳ маъсият содир бўлса ҳам иймондаги биродарлик ўз ҳолида собит қолаве-ради. Гуноҳкор бандани "Иймони билан мўмин, гуноҳи билан фосиқ", деб атайдилар.

 

 

 

Иккинчи қисм

Ибодатга оид масалалар

Биринчи бўлим: Таҳорат

Таҳорат сўзи луғатда: тозалик, ҳиссий ва маънавий кирлардан пок бўлиш деган маънони англатади.

Шариатда эса: таҳоратсизликни кўтариш ва нажосатнинг йўқ бўлишини англатади. Таҳорат намознинг калитидир. Шу боис, ҳар бир мусулмон учун таҳорат бобини ўрганиш муҳим дин ишларидан бўлиб ҳисобланади.

Биринчи: сувнинг турлари:

1. Тоҳур (ўзи ҳам тоза таҳоратсизликни ҳам кўтара олади) – у билан таҳорат олса бўлади. Ўз яратилиш хилқатида қолганми ёки йўқми фарқи йўқ. Ёмғир, дарё ва денгизларнинг сувлари шулар жумласидан. Ёки у сувга тоза бўлган бирор нарса тушиб қолган бўлса ва сувдан сувлик исмини олиб қўймаган бўлса у ҳам жоиз.

2. Нажас сув – у билан таҳорат олиш жоиз эмас. Нажас сув таҳоратсизликни кўтармайди ва нажосатни ҳам кетирмайди.

Нажас сув – нажосат орқали ранги, ҳиди ёки таъми ўзгарган сув.

Иккинчи: Нажосат

Нажосат – белгиланган айни ифлос нарса. Нажосатнинг жинси намозга моне бўлади. Тана, жой ва кийимда сийдик, ахлат, қон ва шу каби нарсалар бўлиши шулар жумласидан.

Нарсалардаги асл ҳукм – мубоҳ ва тоза бўлишидир. Кимда ким бирор нарсанинг нажосат эканини даъво қилса, ундан далил келтириши талаб қилинади. Гарчи жирканч бўлса ҳам, инсоннинг бурнидан чиққан суюқлик, оққан тер суви ёки эшакнинг терлагани нажосат эмас, аксинча, пок бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир нажас ифлос, тескари эмас. (Яъни ҳар бир ифлос нарса нажас эмас)

Нажосат уч даражага бўлинади:

1. Оғир нажосат:

Масалан, ит ялаган идишдаги нажосат. Бундай нажосат теккан идишнинг тозалаш йўли: етти марта ювиш. Биринчисини тупроқ билан, қолганини эса сув билан ювиш.

2. Енгил нажосат:

Масалан, кийим ёки шунга ўхшаш нарсаларга эмизикли ёш боланинг сийдиги тегиши.

Тозалаш йўли: нажосат теккан ерни қоплайдиган даражада сув сепиш кифоя, уни сиқиш ёки ишқалаш шарт эмас.

3. Ўртача нажосат:

Масалан, ер ёки кийимга одамнинг сийдиги, ахлати ва бошқа шунга ўхшаш нажосатлар тегиши. Тозалаш йўли: агар кўзга кўринса нажосатнинг айнини йўқ қилиш ва сув ёки тозалаш воситалари орқали нажосат ўрнини тозалаш.

Далиллар нажосат эканига далолат қилган нарсалар:

1. Одам сийдиги ва ахлати.

2. Мазий ва вадий.5

3. Гўшти истеъмол қилинмайдиган ҳайвон-ларнинг чиқиндиси.

4. Ҳайз ва нифос қони.

5. Итнинг сўлаги.

6. Ўлимтик. Ундан мустасно қилинувчи нарсалар:

А) Ўлган инсон.

Б) Балиқ ва чигиртка ўлимтиги.

В) Суюқ қони йўқ ўлимтик: пашша, чумоли, ари ва шу кабиларнинг ўлимтиги.

Г) Ўлимтикнинг суяги, шохи, тирноғи, жуни ва пати.

Бундай нажосатни тозалаш усули қуйидагича:

1. Сув – у нажосатларни тозалаш бобидаги асл восита. Сувдан бошқасига (сабабсиз) ўтил-майди.

2. Шариат нажосатларнинг айнини тозалаш-да олиб келган нарсалар (йўллар):

А) Ўлимтикнинг териси уни ошлаш орқали тоза бўлади.

Б) Ит ялаган идишни етти марта, аввал туп-роқ билан сўнгра сув билан ювиш орқали тоза бўлади.

В) Ҳайз қони теккан кийимни ишқалаш, сув билан сиқиб ташлаш ва сув тўкиш орқали бўлади. Ундан кейин ҳам қоннинг асорати қолса, зарар қилмайди.

Г) Аёллар кийимининг этагига тегадиган нажосат пок ерга тегиши билан тоза бўлади.

Д) Эмизикли (ўғил) боланинг сийдиги тек-кан кийимни унга сув сепиш билан, қиз боланики эса ўша ерни ювиш билан тоза бўлади.

Е) Мазий текккан кийим ўша теккан жойга сув қуйиш орқали тоза бўлади.

Ж) Поябзалнинг остига теккан нажосат уни ерга ишқалаш билан тоза бўлади.

З) Ерга теккан нажосат унинг устига бир челак сув тўкилиши ёки қуёш ва шамол сабабидан қуриб асорати йўқ бўлиб кетиши билан тоза бўлади.

Учинчи бўлим: Таҳоратсиз киши қилиши мумкин бўлмаган ишлар

Кичик ёки катта таҳорати йўқ одамга ҳаром қилинган ишлар:

1. Фарз ёки нафл намозларни ўқиш. Ибн Умар разиллоҳу анҳумодан келган ҳадисда, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар:

«لَا يَقْبَلُ اللَّهُ صَلَاةً بِغَيْرِ طُهُورٍ».

«Аллоҳ таоло таҳоратсиз ўқилган намозни қабул қилмайди».6

2. Мусҳафни ушлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Хазмга ёзган мактуб-ларида шундай дейилган:

«لَا يَمَسُّ الْقُرْآنَ إِلَّا طَاهِرٌ».

«Қуръонни фақатгина тоза (таҳоратли) одам ушлайди».7

3. Байтуллоҳни тавоф қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«الطَّوَافُ بِالْبَيْتِ صَلَاةٌ، إِلَّا أَنَّ اللَّهَ أَبَاحَ فِيهِ الْكَلَامَ».

«Байтуллоҳни тавоф қилиш намоздир, фақатгина Аллоҳ унда (тавофда) гапиришни мубоҳ қилди», деганлар.8 Дарҳақиқат, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавоф учун таҳорат олганлари ва ҳайз аёлни токи поклан-магунча тавофдан тийилишга буюрганлари ҳадисларда собит бўлган.

Катта тахоратсизлик (жунуб) қилган одамга бажариши ман қилинган нарсалар:

1. Қуръон ўқиш. Али разиллоҳу анҳудан во-рид бўлган хадисга биноан: «Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламни жанобатдан бошқа ҳеч нарса Қуръон ўқишларидан тўсиб қўя олмаган».9

2. Масжидда таҳоратсиз қолиш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقۡرَبُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَنتُمۡ سُكَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَعۡلَمُواْ مَا تَقُولُونَ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّىٰ تَغۡتَسِلُواْ...﴾

«Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда–то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагу-нингизча, намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингизда ҳам то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли» [Нисо: 43].

Жанобатдаги киши таҳорат олса, масжидда қолиши жоиз бўлади. Шунингдек, жанобатдаги киши масжиддан шунчаки ўтиб кетиши ҳам жоиздир.

Тўртинчи бўлим: Ҳожат ўташнинг одоблари

Ҳожат ўташ вақтида қуйидаги амаллар мустаҳаб:

1. Ҳожат ўташда одамлардан узоқ бўлиш ва улардан яшириниш.

Ҳожатхонага киришдан олдин қуйидаги дуони ўқиш:

«اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ».

«Аллооҳумма, инний аъуузу бика минал-хубси вал-хобааис».10

Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ беришингни сўрай-ман».

Ҳожат ўташ вақтида вожиб бўладиган нарсалар:

1. Сийдикдан сақланиш.

2. Авратни тўсиш.

Ҳожат ўташ вақтида ҳаром қилинган амаллалар:

1. Қибла томонга юзланиб ёки унга орқа ўгириб ўтириш.

2. Одамлар юрадиган йўл ва жамоат жойларда ҳожат ўташ.

3. Кўлмакдаги сувга бавл қилиш.

Ҳожат ўташ вақтида макруҳ саналган амаллар:

1. Олатни ўнг қўл билан ушлаш.

2. Ўнг қўл билан истинжо қилиш ёки тоза-лаш.

3. Гапириш. Хоссатан Аллоҳни зикр қилиш.

Бешинчи бўлим: Истинжо ва истижмор аҳкомлари

Истинжо – нажосат чиқадиган ўриндан нажо-сатнинг асарини сув билан йўқотиш.

Истижмор – нажосат чиқадиган ўриндан на-жосатнинг асарини сувсиз, тош ва қоғоз каби нарсалар орқали йўқотиш.

Нима билан истижмор қилса бўлади ва қандай шартлари бор:

1. Мубоҳ бўлиши.

2. Тоза бўлиши.

3. Тозаловчи бўлиши.

4. Суяк ёки тезак бўлмаслиги.

5. Ҳурматга сазовор нарса бўлмаслиги.

Масалан, Аллоҳнинг исми ёзилган вароқ ва бошқалар.

Истижмор билан кифояланишнинг икки шарти бор:

1. Ахлат одатдаги жойидан бошқа жойга сур-талиб кетмаслиги.

2. Уч ёки ундан кўпроқ тозаловчи тошлар билан бўлиши.

Олтинчи: Таҳорат аҳкомлари

Учта ибодатга таҳорат олиш фарз:

1. Намоз. У фарз бўладими ёки нафл бўлади-ми фарқи йўқ.

2. Қуръонни ушлаш.

3. Тавоф қилиш.

Таҳоратнинг шартлари:

1. Ислом.

2. Ақл.

3. Тамйиз (ажрата олишлик сифати).

4. Ният: ниятнинг ўрни қалб, ниятни талаф-фуз қилиш эса бидъатдир. Ҳар бир таҳорат қилишни истаган инсон ният қилган бўлиб ҳисобланади. Лекин таҳорат аъзоларини салқинлаш ёки тозалаш мақсадида ювиш таҳоратга ўтмайди.

5. Ниятнинг бардавом бўлиши. Яъни, таҳора-ти комил бўлмагунча уни тўхтатмаслик.

6. Таҳоратни бузадиган омилларнинг тўхта-ши. Лекин доимий сийдик оқиб турадиган одам ва истиҳоза бўлган аёл бундан мустасно.

7. Ҳожатини ўтаган одам истинжо ёки истиж-мор қилиши.

8. Таҳорат олинадиган сувнинг тоза ва ишлатишга жоиз бўлиши.

9. Таҳорат қилиниши керак бўлган аъзолар-нинг терисига сув етиб боришини тўсадиган омиллардан халос бўлиш.

10. (Сийдик томиб турадиган ёки истиҳоза каби) касалликка йўлиққанлар учун намоз вақтининг кириши.

Таҳоратнинг фарзлари:

1. Юзни ювиш. Оғизни чайқаш ва бурунни қоқиш ҳам шунинг жумласидандир.

2. Қўлни тирсак билан қўшиб ювиш.

3. Бошнинг барча қисмига масҳ тортиш. Бунга қулоқлар ҳам киради.

4. Оёқларни тўпиқлар билан қўшиб ювиш.

5. Ювиладиган аъзоларни тартиб билан ювиш.

6. Узлуксизлик. Ювиладиган аъзоларнинг орасида кўп вақт ўткизмасдан ювиш.

Таҳоратнинг сифати:

1. Бисмиллоҳни айтиш.

2. Кафтларни уч марта ювиш.

3. Юзни уч марта ювиш, оғиз ва бурунни чайиш ҳам шунинг жумласидан. (Яъни оғиз ва бурунни ҳам уч мартадан чаямиз)

4. Қўлни тирсаккача уч марта ювиш ва ўнг қўлдан бошлаш.

5. Бошга қулоқ билан қўшиб масҳ тортиш.

6. Оёқларни тўпиқ билан қўшиб уч марта ювиш ва ўнг оёқдан бошлаш.

Таҳоратни бузувчи нарсалар:

1. Икки авратдан чиқадиган, сийдик, ел ва ахлат каби нарсалар.

2. Танадан нажас нарсанинг кўп чиқиши.

3. Уйқу ёки бошқа нарса сабабли ақл кетиши.

4. Қўл билан олд ёки орқа авратга бевосита тегиш.

5. Тўя гўштини истеъмол қилиш.

6. Диндан қайтиб кетиш. Аллоҳ барчамизга бундан офият берсин.

Еттинчи: Маҳси ва пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми

Биринчи: Маҳси — тери ва шу каби нарсадан тикил-ган оёқ кийим.

Иккинчи: Пайпоқ — жун, пахта ёки шу каби-лардан ясалган оёқ кийим.

Бу икккаласига масҳ тортишнинг шартлари:

1. Таҳоратни тўлиқ олгандан кейин кийиш.

2. Оёқни тўпиқлари билан қўшиб ёпиши.

3. Тоза бўлиши.

4. Масҳ белгиланган муддат ичида бўлиши.

5. Масҳ тортиш ғусл учун эмас, аксинча, таҳо-рат учун бўлиши.

6. Маҳси ва шунга ўхшаш нарсалар мубоҳ бў-лиши. Агар маҳси (бировдан) тортиб олинган бўлса ёки (эркаклар учун ҳаром бўлган) ипакдан тикилган бўлса, унда унга масҳ тортиш жоиз эмас. Чунки ҳаром қилинган нарса рухсат орқали мубоҳ бўлмайди.

Масҳ тортиш муддати:

Муқим учун бир кун ва бир тун, мусофир учун эса, уч кун ва уч тун.

Масҳ тортишнинг кўриниши:

Қўлни сув билан намлаб, маҳси ёки пай-поқнинг устги қисмига оёқ бармоқларидан тор-тиб то болдиргача бир марта суртилади.

Масҳни бузувчи нарсалар:

1. Масҳ муддатининг тугаши.

2. Пайпоқлардан бирини ёки иккаласини ҳам ечиш.

3. Жунуб бўлиш.

Маҳсига масҳ тортишнинг ҳукми:

Маҳсига масҳ тортиш рухсат. У маҳсини ечиб оёқни ювишдан афзалроқ. Чунки У Аллоҳ таолонинг рухсатини олиш, Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва бидъат соҳибларига хилоф қилишдир.

Учинчи: Гипс, боғич ва ёпишқоқ матолар ус-тига масҳ тортиш:

Жабийра — синган суяклар устидан тортила-диган гипс ва таёқ каби нарсалар.

Асийба — жароҳат ва куйган тери устидан ўраладиган мато ва шу кабилар.

Ласиқ — жароҳат ёки терида чиққан ҳуснбу-зарга ўхшаш нарсаларни даволаш учун ёпишти-риладиган мато.

Уларнинг устидан масҳ тортишнинг ҳукми:

Агар олиб ташлаш мумкин бўлмаса ва эҳтиёж ўрнидан бошқасига ўтиб кетмаган равишда бўлса, жоиз.

Агар унга зарурат қолмаса ёки ечишда зарар ёки машаққат бўлмаса, масҳ тортиш жоиз эмас.

Гипс ва шу кабилар устидан масҳ тортиш-нинг кўриниши:

Атрофлари ювилади ва устига тўлиқ масҳ тортилади. Таҳорат ўрнидан бошқа ўринга масҳ тортилмайди.

Саккизинчи: Таяммум аҳкомлари

Таяммум — таҳорат мақсадида, махсус кўри-нишда тоза ер жинси билан юз ва икки кафтни силаш.

Ҳукми: Сув йўқ бўлса ёки бор бўла туриб, уни ишла-тишга қодир бўлмаса, ғусл ва таҳорат ўринла-рида таяммум олиш вожиб.

Таяммум жорий қилинишининг ҳикмати:

Таяммум — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг хусусиятларидан. Олдинги умматларда таяммум деган тушунча бўлмаган. Аллоҳ таоло бу умматга енгиллик ва яхшилик қилиб таяммумни жорий қилди.

Таяммум жоиз бўладиган ҳолатлар:

1. Мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар сувни қидирса-ю топмаса.

2. Агар унда ичиш ёки таом пишириш учун суви бўлса-ю, лекин, таҳорат олиши сабабли кейинчалик чанқаши ёки бошқа одамлар ва ҳайвонлар зарар кўриши кутилса.

3. Сувни ишлатиши сабабидан танасига ка-саллик етишидан ёки соғайиши кечикишидан қўрқса.

4. Агар жойидан жила олмайдиган касаллик сабабли сувни ишлата олмаса ва уни таҳорат олдириб қўйишга бирор киши йўқ бўлиб, намоз вақтининг чиқиб кетишидан қўрқса.

5. Совуқ сувни иситиш учун ҳеч нарсаси йўқ бўлиб, уни ишлатиш сабабли совуқ ўтишидан қўрқса.

Таяммумнинг сифати:

Қўлининг бармоқларини очган ҳолда туп-роққа уради. Бармоқларининг ички қисми билан юзини ва икки кафтини силайди. Юз ва икки кафтига тўлиқ ҳолда таяммум тортади.

Таяммумни бузувчи нарсалар:

1. Агар сув йўқлиги сабабли таяммум олган бўлса, сувнинг топилиши ёки сувни ишлатишга қодир бўлмаганлиги сабабли таяммум олган бўлса, ишлатишга қодир бўлиши.

2. Таҳоратни бузувчи ёки жанобат, ҳайз ва нифос каби ғуслни вожиб қилувчи нарсалар.

Сувни ишлата олмаган ва таяммум қила олмаган кишининг ҳукми:

Агар бир инсонда на суви ва на тупроғи бўлмаса ёки терисига сув ёки тупроқ тегизиш мумкин бўлмаса, ҳолатига қараб таҳоратсиз ва таяммумсиз намоз ўқийди. Чунки Аллоҳ таоло инсонга тоқати етмаган нарсани юкламайди. Агар у инсон кейинчалик сув ёки тупроқ топса ёки у иккаласини ишлатишга қодир бўлса, ўтган намозларини қайта ўқимайди. Чунки у ўзига буюрилган ишни тўлиқ бажарди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ...﴾

«Аллоҳдан қўлингиздан келгунича тақво қилинг» [Тағобун: 16].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«إِذَا أَمَرْتُكُمْ بِأَمْرٍ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ».

«Агар сизларни бир ишга буюрсам, уни қў-лингиздан келгунича бажаринг».11

Фоида: агар жанобат туфайли таяммум олса сўнгра сув топса, ғусл олиши лозим.

Тўққизинчи: Ҳайз ва нифос аҳкомлари

Биринчи: Ҳайз

Ҳайз, бачадондан муълум бир вақтда туша-диган табий қон. Кўпинча бир ойда олти ёки етти кун келади. Озайиб ёки кўпайиб туриши ҳам мумкин. Аёл кишининг (ҳайз келадиган) ойи Аллоҳ таолонинг берган табиатига муно-сиб узайиб ёки қисқариб туриши мумкин.

Ҳайз кўрган аёлга оид аҳкомлар:

1. Ҳайз кўрган аёл ҳайз вақтида намоз ҳам ўқимайди ва рўза ҳам тутмайди. Агар ўқиса ҳам ўтмайди.

2. Ҳайз кўрган аёл намозни эмас, рўзанинг қазосини ўтаб беради.

3. Ҳайз кўрган аёлга Байтуллоҳни тавоф қи-лиши, Қуръон ўқиши ва масжидда ўтириши жоиз эмас.

4. Ҳайзи тугамагунча эри унга аврати (фарж) орқали яқинлик қилиши жоиз эмас.

5. Ҳайз кўрган аёлнинг эри уни ўпиши ёки бошқа жойлари билан роҳатланиши жоиз, фақат фаржига жинсий алоқа қилиши мумкин эмас.

6. Ҳайз кўрган аёлнинг эри аёлини шу ҳола-тида талоқ қилиши жоиз эмас.

Тозалик қоннинг тўхташи. Агар қон тўхта-са, ҳайзининг муддати тугаган бўлиб, унга ғусл қилиш вожиб бўлади. Сўнгра ҳайзи сабабли ман қилинган ишларини қилаверади.

Агар тоза бўлганидан сўнг жигар ёки сариқ рангли бирор нарса кўрса, унга эътибор бер-майди.

Иккинчи: Нифос

Нифос — аёл кишининг бачадонидан туғиш сабабидан тушадиган қон. У ҳомиладорлик вақ-тида қамалиб қолган қон.

Нифос ҳам ҳайз сингари, эри аёлининг авра-тига яқинлик қилмаган ҳолда ундан роҳатла-ниши мумкин.

Нифос сабабли ҳаром бўладиган нарсалар: фаржига яқинлик қилиш, намоз ва рўзанинг ҳаром бўлиши, талоқ, тавоф қилиш, Қуръон ўқиш ва масжидда қолиш. Нифос тугагандан сўнг ҳайз кўрган аёл каби ғусл олиш вожиб.

Нифоси тугаган аёл қазо бўлган намозларни эмас, рўзаларинигина ўтаб беради.

Нифоснинг энг кўп муддати — қирқ кун. Агар нифос қони қирқ кундан олдин тугаса, демак, нифоси тугабди. У ғусл қилиб, намоз ўқийве-ради ва унга нифоси сабабли ман қилинган нарсалар жоиз бўлади.

Иккинчи бўлим: Намоз

Биринчи: Азон ва иқома аҳкомлари

Азон ҳижратнинг биринчи йили жорий қи-линган. Жорий қилинишининг сабаби: мусул-монларга намоз вақтларини билиш қийинлаш-гандан сўнг намоз вақтини билдириб туради-ган бирорта белги қилишни истадилар. Абдул-лоҳ ибн Зайд тушларида азонни кўрдилар ва ваҳий буни тасдиқлади.

Азон — намоз вақтининг кирганини билди-риш.

Иқома — намозни ўқиш вақти кирганини билдириш.

Беш вақт намоз учун азон ва иқома айтиш эркаклар жамоатига нисбатан фарзи кифоядир. У иккаласи Ислом шиорларидан ҳисобланиб, уларни йўққа чиқариш жоиз эмас.

Азоннинг шартлари:

1. Муаззин эркак киши бўлиши.

2. Тартиб билан айтилиши.

3. Азон кетма-кет бўлиши.

4. Намоз вақти киргандан сўнг айтилиши. Бомдод ва жума намозларининг биринчи азони бундан мустасно.

Азоннинг суннатлари:

1. Икки кўрсаткич бармоғини қулоқларига қўйиш.

2. Намоз вақти кириши билан айтиш.

3. «Ҳайя ъалас-солаҳ» ва «ҳайя ъалал-фа-лаҳ»да ўнг ва чап томонларга қараш.

4. Чиройли овоз соҳиби бўлиши.

5. Қисқартириб ёки чўзиб юбормасдан шо-шилмай айтиш.

6. Азоннинг ҳар бир жумласида тўхташ.

7. Азон айтаётганда қиблага юзланиш.

Азон Билол разиллоҳу анҳу Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида айтгани каби ўн беш жумладан иборат.

Азон лафзлари

«Аллоҳу акбар» тўрт марта.

«Ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаллоҳ» икки марта.

«Ашҳаду анна Муҳаммадар-расулуллоҳ» икки марта.

«Ҳайя аълас-солааҳ» икки марта.

«Ҳайя ъалал-фалааҳ» икки марта.

«Аллоҳу акбар» икки марта.

Сўнгра «Лаа илааҳа иллаллоҳ» билан якунлайди.

Бомдод намозининг азонида «Ҳайя ъалал-фалаҳ»дан кейин «Ассолаату хойрун минан-навм», деб икки марта қўшади. Чунки кўпинча бу пайтда одамлар ухлаётган бўлади.

Иқома ўн бир жумладан ташкил топган бўлиб, уларни тезроқ айтади. Чунки у намоз ўқиш вақти ҳақида билдирув бўлиб, унда чўзиб ўтиришга ҳожат йўқ.

Қоматнинг айтилиши

«Аллоҳу акбар» икки марта.

«Ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаллоҳ» бир марта.

«Ашҳаду анна Муҳаммадар-расулуллоҳ» бир марта.

«Ҳайя ъалас-солааҳ» бир марта.

«Ҳайя ъалал-фалааҳ» бир марта.

«Қод қоматис-солааҳ» икки марта.

«Аллоҳу акбар» икки марта.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» бир марта.

Азонни эшитган одам муаззиннинг ортидан такрорлаши мустаҳаб. Илло «Ҳайя ъалас-солаҳ» ва «Ҳайя ъалал-фалаҳ»да «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», деб айтади. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади. Ундан сўнг шундай дейди:

«اللهمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ القَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ».

«Аллооҳумма, Робба ҳаазиҳид-даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қооимаҳ, аати Муҳамма-данил васийлата валфадийлаҳ, вабъасҳу ма-қооман маҳмууданил-лазий ваъадтаҳ. Иннака лаа тухлифул мийъаад».12

Маъноси: Аллоҳим, бу тўлиқ дуонинг ва турган намозларнинг Рабби! Муҳаммадга васи-лат ва фазилат ато эт. Ва уни Ўзинг ваъда қилган мақталган мақомда тирилтир. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан.

Сўнг айтади:

«رَضِيتُ بِاللَّهِ رَبًّا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ ﷺ نَبِيًّا».

«Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислаами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама набийяан».13

Маъноси: Аллоҳни Раббим, Исломни диним ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Набиййим деб рози бўлдим.

Азон айтилгандан сўнг масжиддан ўзрсиз ёки қайтиб келиш ниятисиз чиқиб кетиш ҳа-ром.

Икки намозни бирлаштириб ўқиган вақтида битта азон ва иккита иқома айтади.

Иккинчи: Намознинг ўрни ва фазилати

НамозИслом динида гувоҳликдан кейинги энг муҳим рукн бўлиб, динда ўзгача ўринга эга. Чунки Аллоҳ таоло намозни Расулуллоҳга меърож кечаси, Ўзининг ҳузурида фарз қилган. Бу эса намоз фарзлигига ва Аллоҳнинг наздида қанчалик улуғ эканига далолат қилади.

Намознинг фазилати ва ҳар бир инсонга фарз экани ҳақида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Намознинг фарзлиги Ислом динида барчага маълум.

Намознинг фарзлиги ҳамда унинг аҳамияти ҳақида Қуръон ва суннатда бир қанча далиллар собит бўлган. Улардан:

1. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ كِتَٰبٗا مَّوۡقُوتٗا﴾

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» [Нисо: 103].

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам баён қилган вақтларда фарз бўлган.

Бошқа оятда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ...﴾

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўкис адо этишга ва закотни беришга буюрил-ган эдилар...» [Баййина: 5].

3. Яна бошқа оятда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ...﴾

«Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо этиб, закотни (ҳақдорларга) ато этсалар, у ҳолда диндаги биродарларингиздирлар» [Тав-ба: 11].

4. Жобир разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكُ الصَّلَاةِ».

«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намоз-ни тарк қилишгина бор».14

5. Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қили-нади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«العَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمُ الصَّلَاةُ، فَمَن تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ».

«Биз ва кофирларнинг ўртамизни ажратиб турадиган нарса намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса, дарҳақиқат, кофир бўлибди».15

Уламолар намозни инкор қилган кишининг кофир эканига ижмо қилганлар. Аммо намозни дангасалик ва ялқовлик билан тарк қилган киши эса, тўғрироқ сўзга кўра кофирдир. Юқо-рида зикр қилган ҳадисимиз ва саҳобаларнинг ижмоси бунга яққол далил. (Таржимондан: Бу мавзуда катта ихтилоф бор. Жумҳур уламолар «кофир эмас», деганлар ва ўзларининг кучли далилларини олиб келганлар. Тўғрироқ фикрга кўра, кофир деб эмас, фосиқ деб ҳукм берилади, Аллоҳу аълам. Лекин инсон ўзи учун бу нарса-дан қаттиқ қўрқиши керак. Чунки намозни тарк қилган инсон кўп ҳолларда куфр ёки ширк амални қилиб қўйиши катта эҳтимол.)

Учинчи: Намознинг шартлари

1. Намоз вақтининг кириши:

Аллоҳ таоло айтади:

﴿...إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ كِتَٰبٗا مَّوۡقُوتٗا﴾

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» [Нисо: 103].

Яъни, белгиланган вақтларда фарз қилин-ган.

Фарз қилинган намозларнинг вақтари қуйи-дагича:

А) Бомдод: субҳи содиқ чиқишидан (тонг отгандан) то қуёш чиққунигача.

Б) Пешин: қуёш ўртадан ботиш томонга қараб оғишидан то ҳар бир нарсанинг сояси-нинг узунлиги ўзига баробар келгунича.

В) Аср: пешин вақти тугагандан қуёш сар-ғайишигача. Зарурат вақти эса то қуёш ботгун-гача.

Г) Шом: қуёш ботишидан то ботиш томон-даги қизил шафақ йўқ бўлгунича.

Д) Хуфтон: шом намозининг тугашидан то тун ярмигача.

2. Авратни тўсиш:

Аврат — танадаги тўсилиши керак бўлган, очиқ қолиши хунук бўлган ва уяладиган ўрин. Эркак кишининг аврати — киндигидан то тиз-засигача бўлган ўрин.

Аёл кишининг аврати — намозда юзидан бошқа барча ўрни. Номаҳрам эркакларнинг олдида эса юзини ҳам тўсади.

3. Нажосатдан четланиш:

Нажосат — шариатда белгиланган ифлослик бўлиб, у намознинг сиҳҳатига монеълик қила-ди. Улар сийдик, ахлат ва қон каби, бадан, кийим ва ерда бўладиган нарсалар.

4. Қиблага юзланиш:

Қибла — Каъбаи мушаррафадир. Одамлар у томонга юзлангани учун «қибла» деб аталади.

Қиблага юзланмасдан ўқилган намоз тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَحَيۡثُ مَا كُنتُمۡ فَوَلُّواْ وُجُوهَكُمۡ شَطۡرَهُ...﴾

«Қаерда бўлсангиз ҳам (намозда) қибла то-монга юзланинг» [Бақара: 144].

5. Ният: Ният луғатда: қасд қилиш деган маънони билдиради. Шариатда: Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун бир ибодатни қилишга азм қилиш демакдир. Ниятнинг ўрни қалб. Ният талаффуз қилинмайди, аксинча, талаффуз қи-лиш бидъатдир.

Тўртинчи: Намознинг рукнлари

Намознинг ўн тўрт рукни бор:

Биринчи рукн: Қудрати етса тик туриш.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌...وَقُومُواْ لِلَّهِ قَٰنِتِينَ﴾

«Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг» [Бақара: 238].

Имрон разияллоҳу анҳудан марфуъ келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«صَلِّ قَائِمًا، فَإِن لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِدًا، فَإِن لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ».

«Туриб намоз ўқи. Агар қўлингдан келмаса ўтириб ўқи. Агар ўтириб ҳам ўқий олмасанг, ётиб ўқи!»16

Агар касаллик сабабли туриб ўқий олмаса, ҳолатига қараб ўтириб ёки ётиб ўқийди. Туриш-дан қўрққан ёки яланғоч инсонлар ҳам касал ҳукмида бўлиб, эҳтиёж тўғилса, ўтириб ёки ётиб ўқиши жоиз. Шунингдек, масжиднинг имоми туришдан ожиз бўлиб ўтириб ўқиса, унинг орқасидан эргашиб ўқиган одамга ҳам узр берилади. Агар имом ўтириб ўқиса, ортидаги одамлар ҳам ўтириб ўқийдилар. Нафл намозларни туришга қодир бўлса ҳам, ўтириб ўқиш жоиз. Лекин ажр-савоби туриб ўқиган одамникидан озроқ бўлади.

Иккинчи рукн: Такбири таҳрима

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«ثُمَّ اسْتَقْبِلِ الْقِبْلَةَ، وَكَبِّرْ».

«Сўнгра қибла томонга юзлан ва такбир (таҳрим) айт!»17

Такбири таҳриманинг айтилиши «Аллоҳу акбар», деб айтишдир. Бошқа сийға унинг ўрнига ўтмайди.

Учинчи рукн: Фотиҳа сурасини ўқиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«لَا صَلَاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ».

«Фотихани ўқимаган одамнинг намози йўқ».18

Тўртинчи рукн: Ҳар бир ракатда рукуъ қилиш:

Аллоҳ таоло айтади:

﴿يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ارْكَعُوا وَاسْجُدُوا...﴾

«Эй мўъминлар, рукуъ қилингиз ва сажда қилингиз» [Ҳаж: 77].

Бешинчи ва олтинчи рукнлар:

Рукуъдан тик туриш ва рукуъдан олдин тургани каби тўғри туриш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсада барда-вом бўлганлар.

Шунингдек, намозини нотўғри ўқиган одам-га шундай деганлар:

«ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا».

«Сўнгра кўтарил ва тик тур!»19

Еттинчи рукн: Еттита аъзо билан сажда қилиш

Улар: пешона ва бурун ҳам шунинг жумла-сидан, икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам айтадилар:

«أُمِرْنَا أَنْ نَسْجُدَ عَلَى سَبْعَةِ أَعْظُمٍ: الجَبْهَةِ، وَأَشَارَ بِيدِهِ عَلَى أَنْفِهِ، وَالكَفَّيْنِ، وَالرُّكْبَتَيْنِ، وَأَطْرَافِ القَدَمَيْنِ».

«Етти суяк устига сажда қилишга буюрил-дик: пешона (пешоналари ва бурунларига ишора қилдилар), икки кафт, икки тизза ва икки оёқнинг учлари».20

Саккизинчи рукн: Саждадан туриш ва икки сажда ўртасида ўтириш

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«كَانَ النَّبِيُّ ﷺ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ السَّجْدَةِ، لَمْ يَسْجُدْ حَتَّى يَسْتَوِيَ جَالِسًا».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар саждадан бошларини кўтарсалар токи текис ўтирмагунларича иккинчи саждага кет-мас эдилар».21

Тўққизинчи рукн: Ҳар бир рукнни хотир-жамлик билан бажариш

Яъни, оз бўлса ҳам сокинликни сақлаш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозини нотўғри ўқиган кишига:

«حَتَّى تَطْمَئِنَّ».

«Сокин бўлгунингча....», деганлар.22

Ўнинчи ва ўн биринчи рукнлар:

Охирги ташаҳҳуд ва ташаҳҳуд учун ўтириш. Ибн Масъуд разяллоҳу анҳудан марфуъ тарзда ривоят қилинади:

«إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ».

«Агар бирортангиз намоз ўқиса «Аттаҳий-йаату лиллаҳи вас-солаваату ват-тоййибаат. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳма-туллоҳи ва баракотуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деб айтсин».23

Маъноси: «Саломлар, намозлар ва тоййиба-покиза сўзу амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий, сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракот-лари бўлсин! Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераман-ки, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ҳамда расулидир».

Ўн иккинчи рукн: Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш.

Айтилиши:

«اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ».

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад».24 Бун-дан ошгани эса суннат.

Ўн учинчи рукн: Рукнларни тартиб билан бажа-риш

Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам рукнларни тартиб билан бажарганлар. Яна бошқа ўринда:

«صَلُّوا كَمَا رَأَيْتُمُونِي أُصَلِّي».

«Менинг намоз ўқиётганимни кўрганин-гиздек намоз ўқинглар!» деганлар.25 Намозини нотўғри ўқиган одамга "Сўнгра" сўзи билан тартибли бажаришни ўргатганлар.

Ўн тўртинчи рукн: Салом бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

««وَخِتَامُهَا التَّسْلِيمُ».

«Намознинг охири салом беришдир».

Яна бошқа ҳадисларида:

«وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ».

«Намоз сабабли ҳаром қилинган нарсалар-нинг ҳалол бўлиши салом беришдир», деган-лар.26

Бешинчи: Намоз вожиботлари

Улар саккизта:

1. Такбири таҳримадан бошқа барча такбир-лар.

2. Рукуъда бир марта «Субаҳана роббиял ъазийм», деб айтиш. Уч марта айтиш суннат ва комилликнинг энг озидир. Энг кўпи ўн марта.

3. Рукуъдан турганда "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ"ни имом ҳам, иқтидо қилган ҳам айтиши.

4. Рукуъдан тик турган ҳолида «Роббанаа ва-лакал ҳамд», деб айтиши.

5. Саждада бир марта «Субаҳана роббиял-аълаа», деб айтиш. Уч марта айтиш эса суннат.

6. Икки сажда ўртасида «Роббиғфирлий» деб бир марта айтиш. Уч марта айтиш суннат.

7. Биринчи ташаҳҳуд:

Айтилиши:

«التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ، وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ».

«Аттаҳиййаату лиллаҳи вас-солаваату ват-тоййибаат. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набий-йу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».27

Маъноси: «Саломлар, намозлар ва тоййиба-покиза сўзу амаллар Аллоҳ учундир. Ё Набий, сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракот-лари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин! Гувоҳлик бераман-ки, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ҳамда расулидир».

8. Биринчи ташаҳҳуд учун ўтириш.

 

Олтинчи: Намоз суннатлари

Намоз суннатларини тарк қилиш билан намоз ботил бўлмайди. Намоз суннатлари икки қисмга бўлинади: қавлий ва феълий.

Биринчи: қавлий (айтиладиган) суннатлар:

1. Истифтоҳ дуосини айтиш. Унинг бир неча тури бор, улардан:

«سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالى جَدُّكَ، وَلا إِلٰهَ غَيْرُكَ».

«Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмук ва таъаалаа жаддук ва лаа илааҳа ғойрук».28

Маъноси: «Аллоҳим, Сен айбу нуқсонлардан поксан. Сенинг ҳамдинг ила тасбеҳ айтдим. Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олий ва Сендан ўзга барҳақ илоҳ йўқ».

2. Фотиҳани ўқишдан олдин истиъозани ай-тиш. Айтилиши: «Аъузу биллаҳи минаш-шайто-нир рожийм».

3. Қироат қилишдан олдин басмалани айтиш. Айтилиши: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм».

4. Рукуъ ва сажда тасбеҳларининг биттадан кўп айтилиши.

5. Қуйидаги дуонинг биттадан кўп айтили-ши:

«رَبِّ اغْفِرْ لِي».

«Роббиғфирлий».

Маъноси: Раббим мени мағфират айла.

Икки сажда ўртасида.

6. Ушбу:

«مَلْءَ السَّمَاوَاتِ، وَمَلْءَ الْأَرْضِ، وَمَلْءَ مَا بَيْنَهُمَا، وَمَلْءَ مَا شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدُ».

«Осмонлар миқдорича, ер миқдорича, улар-нинг орасидаги нарсалар миқдорича ва булар-дан кейин Ўзинг хоҳлаган нарса миқдорича»:

«رَبَّنَا ولَكَ الحَمْدُ».

«Роббанаа валакалҳамд»,29дан кейини айтиш.

7. Фотиҳадан кейин қироат қилиш.

8. Қуйидаги дуони ўқиш:

«اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَمِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ».

«Аллоҳумма инни аъузу бика мин ъазаби Жаҳааннама ва мин ъазабил-қобр ва мин фитнатил-маҳйа вал-мамаат ва мин шарри фитнатил масиҳид-дажжаал».30

Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнаси-дан ҳамда масиҳи Дажжол фитнасининг ёмон-лигидан паноҳ беришингни сўрайман». Охирги ташаҳҳудда бундан бошқа дуоларни ўқиш.

Иккинчи: Феълий суннатлар

1. Тўрт ўринда икки қўлни икки елка ёки қулоқ баробарида кўтариш:

А) Такбири таҳримада.

Б) Рукуъга кетишда.

В) Рукуъдан кўтарилгандан сўнг.

Г) Учинчи ракатга кўтарилиш пайтида.

2. Рукуъдан олдин ва кейин ўнг қўлни чап қўл устига ва иккаласини кўкрак устига қўйиш.

3. Сажда ўрнига қараб туриш.

4. Сажда вақтида икки мушакни икки ёндан узоқлаштириб туриш.

5. Сажда вақтида қоринни икки сондан узоқлаштириб туриш.

6. Уч ва тўрт ракатли намозларнинг охирги ташаҳудидан бошқа ташаҳҳудда ифтирош қи-либ ўтириш.

7. Уч ва тўрт ракатли намозларнинг охирги ташаҳуддида таваррук ҳолида ўтириш.

Еттинчи: Намознинг сифати

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турсалар қиблага юзланиб, қўлларини бармоқларининг ичини қиблага қаратган ҳолда кўтариб, шундай дер эдилар:

«اللهُ أَكْبَرُ».

«Аллоҳу акбар».

2. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўларини ушлаб, у иккаласини кўкракларига қўяр эдилар.

3. Сўнгра истифтоҳ дуосини ўқирдилар, аммо, бир дуода бардавом бўлмаганлар. Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган барча истифтоҳ дуолари билан бошлаш жоиз. Улардан:

«سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالى جَدُّكَ، وَلا إِلٰهَ غَيْرُكَ».

«Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмук ва таъаалаа жаддук ва лаа илааҳа ғойрук».

Маъноси: «Аллоҳим, Сен айбу нуқсонлардан поксан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олий ва Сендан ўзга барҳақ илоҳ йўқдир».

4. Сўнгра:

«أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ، بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ».

«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейди.

5. Сўнгра Фотиҳа сурасини ўқийди ва тугатганида "Амийн" деб айтади.

6. Сўнгра қодир бўлганича Қуръон ўқийди. Бомдод намозида ва шом билан хуфтоннинг аввалги икки ракатида қироатни жаҳрий (билдириб) ўқийди. Қолган ўринларда эса махфий қироат қилади. Барча намозларнинг биринчи ракатини иккинчи ракатидан узунроқ қилиб ўқийди.

7. Сўнгра такбири таҳримада кўтаргани каби қўлларини кўтаради. Сўнгра «Аллоҳу акбар», деб, рукуъга кетади, қўл бармоқларини ёйган ҳолда қўлини тиззасига маҳкам қўйиб, бели ва бошини текис ушлайди. Сўнг айтади:

«سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ» مرةً.

«Субҳаана Роббиял ъазийм» (бир марта).

Маъноси: Улуғ Раббим нуқсонлардан покдир. Тўлиқ бўлишининг энг қуйи даражаси уч мартадир.

8. Сўнгра бошини:

«سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ».

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб кўтара-ди.

Маъноси: Аллоҳ Ҳамд айтган кишини эшита-ди. (яъни ҳамдини ижобат қилади).

Рукуъ қилишдан олдин қўлини қандай кўтарган бўлса, (тургандан кейин ҳам) шундай кўтаради.

9. Рукуъдан кўтарилгач шундай деб айтади:

«اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ، حَمْدًا كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ، مَلْءَ السَّمَاءِ، وَمَلْءَ الْأَرْضِ، وَمَلْءَ مَا بَيْنَهُمَا، وَمَلْءَ مَا شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدُ، أَهْلَ الثَّنَاءِ وَالْمَجْدِ، أَحَقُّ مَا قَالَ الْعَبْدُ، وَكُلُّنَا لَكَ عَبْدٌ، لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ».

«Роббанаа ва лакал-ҳамд, ҳамдан касийрон тоййибан мубаарокан фийҳи, милаъс-самаа-ваати ва милаъл-арди, ва милъа маа шиъта мин шайъин баъд. Аҳлус-санааи вал мажд. Аҳаққу маа қолал ъабду ва куллунаа лака ъабдун. Лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал эадди минкал жадду».31 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу туришни узайтирар эдилар.

10. Сўнгра такбир айтиб, саждага йиқилади, лекин қўлини кўтармайди. Пешонаси, бурни, икки кафти, икки тиззаси ва икки қадамнинг учлари билан сажда қилади. Қўли ва оёғининг бармоқ учларини қибла томонга қаратади. Саждада текис туриб, пешонаси ва бурнини ерга яхшилаб теккизади. Икки кафтини эса ерга теккизиб, тирсакларини кўтариб, икки биқини-дан, қорнини сонларидан, сонларини эса икки болдиридан узоқлаштиради ва бир марта шун-дай дейди:

«سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى».

«Субҳаана Роббиял Аълаа».

Маъноси: Олий Раббим нуқсонлардан пок-дир.

Тўлиқ бўлишининг энг ками учта. Ворид бўлган дуолар билан дуо қилади.

11. Сўнгра «Аллоҳу акбар», деб, бошини кўтаради. Чап оёғини тўшаб унинг устига ўти-ради ва ўнг оёғини тўғрилаб тик қўяди. Икки қўлини сонлари устига қўйиб шундай дейди:

«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاجْبُرْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِي».

«Аллоҳуммағфирлий варҳамний важбурний ваҳдиний варзуқний».32

Маъноси: Эй Аллоҳ, мени мағфират айла, менга раҳм қил, (ишларимни) ўнгла, мени ҳидоят эт ва ризқ ато эт.

12. Сўнгра такбир айтиб, сажда қилади. Иккинчисида ҳам биринчисида қилган амалла-рини бажаради.

13. Сўнг «Аллоҳу Акбар», деб такбир айтиб, бошини кўтаради ва оёқ учларига таяниб, тиззаси ва сонларига суянган ҳолда ўрнидан туради.

14. Тик тургач, тиловат қила бошлайди. Иккинчи ракатда ҳам, худди биринчи ракатда қилган амалларини бажаради.

15. Сўнгра биринчи ташаҳҳуд учун икки сажда орасида ўтиргани каби ифтирош ҳолати-да ўтиради. Ўнг қўлини ўнг сони устига, чап қўлини эса чап сони устига қўяди. Қўлининг бош бармоғининг учини ўрта бармоғининг учига ҳалқа қилган ҳолда тутади. Кўрсаткич бармоғини ишора қилган ҳолда кўтариб, унга қараб ўтиради. Сўнг айтади:

«التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ».

«Аттаҳиййату лиллаҳи вас-солаваату ват-тоййибаат. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набий-йу ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».

Маъноси: «Саломлар, намозлар ва тоййиба-покиза сўзу амаллар Аллоҳ учундир. Ё Набий, сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотла-ри бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин! Гувоҳлик бераман-ки, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва элчисидир». Бу ўринда қисқароқ ўтиради.

16. Сўнгра такбир айтиб тик туради ва учин-чи ҳамда тўртинчи ракатларни ўқийди. Уларни биринчи ва иккинчи ракатларга қараганда ен-гилроқ қилади ва уларда Фотиҳа сураси билан кифояланади.

17. Сўнгра иккинчи ташаҳҳудга таваррук ҳо-лида ўтиради.

Таваррук — чап оёқни тўшаб, ўнг оёқни тик тутиб, ўнг томондан иккаласини чиқариб икки ён бошни ерга қўйиб ўтириш.

18. Биринчи ташаҳҳудда айтгани каби «Атта-ҳиёт»ни айтади. Сўнг ушбу дуони қўшади:

«اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ».

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳий-ма ва ъалаа аали Иброҳийма, иннака ҳамийдун-мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳий-ма ва ъалаа аали Иброҳийма иннака ҳамийдун-мажийд».

Маъноси: «Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳам-мадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен Ҳамидсан ва Мажидсан. Ибро-ҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен Ҳамидсан ва Мажидсан».

19. Аллоҳдан жаҳаннам азоби, қабр азоби, ҳаёт ва мамот фитнаси ҳамда Дажжол фитнаси-дан паноҳ беришини сўрайди. Ва китоб ва суннатда ворид бўлган дуолардан хоҳлаганини айтади.

20. Сўнгра ўнг томонига шундай деб салом беради:

«السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ».

«Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ». Чап томонига ҳам шундай деб салом беради. Салом беришини қибла томонга қараб турганида бошлаб, ўгирилиб битгандан сўнг тўхтатади.

Саккизинчи: Намоздаги макруҳ амаллар

1. Заруратсиз бурилиш.

2. Осмонга қараш.

3. Заруратсиз кўзни юмиш.

4. Саждада икки тирсакни ерга теккизиш.

5. Бурун ва оғизни заруратсиз тўсиб олиш.

6. Ҳожатга боргиси келиб ёки овқатни хоҳлаб турган вақтда намоз ўқиш.

7. Сажда қилганда пешонага ёпишиб қолган нарсаларни намоз вақтида силаб олиб ташлаш. Аммо намоздан кейин шу ишни қилса зарари йўқ.

8. Қиём вақтида заруратсиз девор ёки шунга ўхшаш нарсаларга суяниб туриш.

Тўққизинчи: Намозни бузувчи амаллар

1. Еб-ичиш.

2. Намозга тегишли бўлмаган гапларни гапи-риш.

3. Кулиш ва қаҳқаҳа отиш.

4. Намознинг арконлари ёки вожиботлари-дан бирортасини атайин тарк қилиш.

5. Бирорта рукн ёки ракатни атайлаб қўшиш.

6. Атайлаб имомдан олдин салом бериш.

7. Намоз жинсидан бўлмаган, заруратсиз ҳа-ракатларни узлуксиз бажариш.

8. Намоз шартларига қарши бирорта ишни бажариш: таҳорат бузилиши, атайлаб авратни очиш, зарурат бўлмаса ҳам қибладан бошқа томонга бурилиш ва ниятни узиш каби амал-лар.

Ўнинчи: Саждаи саҳв

Саҳв сўзи луғатда унутиш деган маънони билдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам намозда унутиб қолганлар. Чунки унутиш инсон табиатида бор нарса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унутишлари Аллоҳ таолонинг бу умматга Унинг буйруқла-рини унутишганда нима қилишларини ўрга-тиш учун қилган инъомидир.

Саждаи саҳв қилиш жорий қилинган сабаблар (ўринлар):

1. Биринчи ҳолат:

Намозда зиёда содир бўлиши. Феълий амалларда ёки сўзларда зиёда содир бўлиши мумкин:

А) Амаллардаги зиёда: агар зиёда қилинган амал намоз жинсидан бўлса: эсдан чиқиб ўтириш ўрнида туриш, туриш ўрнида ўтириш ва ошиқча рукуъ ёки сажда қилиш каби ҳолатларда саждаи саҳв қилинади.

Б) Сўзлардаги зиёда: рукуъ ёки сажда вақти-да қироат қилиш.

Агар шу каби ишлар содир бўлса, саждаи саҳв қилиш мустаҳаб. (Вожиб деган сўз тўғрироқ, Аллоҳу аълам.)

2. Иккинчи ҳолат:

Намоздан бирор нарсани эсдан чиқариб камайтириб ўқиш, қуйидаги икки нарса билан бўлади:

А) Рукн тарк қилиниши: агар тарк қилинган рукн такбири таҳрима бўлса, аслида намозга кирмаган бўлади ва саждаи саҳв қилиши унга фоида бермайди. Агар унутган нарсаси такбир таҳримадан бошқа рукн бўлса ва кейинги ракатнинг қироатини бошлашдан олдин эсласа, ўша рукнга қайтиб, тартиб билан бажариши фарз бўлади.

Агар иккинчи ракатнинг қироатини бошла-ган бўлса, у ҳолда, рукн тарк қилинган ракат ботил бўлиб, кейинги ракат аввалги ракатнинг ўрнига ўтади.

Б) Вожибни тарк қилиш: биринчи ташаҳҳуд-ни унутиш ёки рукуъдаги тасбеҳни унутиш каби амаллар. Бундай ҳолатда саждаи саҳв қилади.

3. Учинчи ҳолат: Шак-шубҳа

Масалан: пешин намозини уч ёки тўрт ракат ўқигани ҳақида шубҳа қилиш. Бундай ҳолатда қуйидагича йўл тутади:

А) Агар унда ғолиб гумон бўлса, шунга амал қилади ва саҗдаи саҳв қилади. (Яъни, масалан 70% тўртинчи ракатдаман деб ўйласа ва 30% учинчи ракатдаман деб ўйласа, унда тўртинчи ракатдаман деб эътиқод қиладида яна бир ракат қўшмай намозида давом этади. Энди бунинг зидди рўй берса, 70% учинчи ракатдаман деб ўйласа, унда бир ракат қўшади.)

Б) Агар унда (қайси ҳол тўғрилиги) ғолиб гумон пайдо бўлмаса, у ҳолда аниқ неча ракат ўқиганини эсласа, амал қилади ва саҗдаи саҳв қилади. (яъни аниқ икки ракат ўқигани эсида, лекин учинчи ракатдами тўртинчи ракатдами эсида йўқ, ундай ҳолда аниқ икки ракат ўқиганини ҳисоблайди ва ҳозир учинчи ракат деб намозини давом эттиради.)

Агар шубҳа намозни битиргандан сўнг бўлса ёки кўп шубҳа қилувчи (васваса ҳолати) бўлса, буларнинг бирортасига эътибор бермайди.

Фоида: Агар намозда нуқсон рўй берса ёки шубҳа бўлсаю, лекин тўғрироқ гумони бўлмаса, саломдан олдин саждаи саҳв қилади. Агар намозда зиёда рўй берса ёки тўғрироқ гумонга амал қилса, саломдан кейин саждаи саҳв қила-ди. Бу мавзуда танлов кенг, ҳеч қандай муаммо йўқ, иншааллоҳ.

Ўн биринчи: Намоз ўқишдан қайтарилган вақтлар

Ҳар қандай вақтда намоз ўқиш жоизлиги бу борадаги асл ҳукмдир. Аммо шариатимизда намоз ўқиш ҳаром қилинган вақтлар бор. Улар қуйидагича:

1. Бомдод намозидан сўнг қуёш ердан бир найза баландликка кўтарилгунича.

2. Қуёш осмоннинг қоқ ўртасига келиб то завол вақтига етгунча. (Яъни пешин вақти киргунча) Бу ман қилинган энг қисқа вақт.

3. Аср намозидан то қуёш ботгунига қадар. Бу ман қилинган вақтларнинг энг узуни.

Ман қилинган вақтда ўқилиши жоиз бўлган (истисно қилинган) намозлар.

1. Ўтиб кетган қазо намозларни ўқиш.

2. Сабабли намозлар. Масалан: таҳийятул масжид, тавофнинг икки ракати, кусуф ва жаноза намозлари.

3. Бомдод намозидан сўнг унинг суннатини ўқиш.

 

Ўн иккинчи: Жамоат намози

Бу Ислом дининг энг олий шиорларидан бири. Жамоат намозидан мурод — масжиддаги жамоат. Беш маҳал намозни масжидда жамоат билан ўқиш энг буюк тоат-ибодат ва Ислом-нинг энг улуғ шиорларидан бири эканига барча мусулмонлар иттифоқ қилганлар.

1. Жамоат намозининг ҳукми:

Муқим ёки мусофир, омонликда ёки хатарда бўлишидан қатъий назар қодир бўлган эркак-ларга беш маҳал намозни масжидда жамоат билан ўқиш вожибдир. . .

Китоб ва суннат ҳамда асрлар оша келаётган мусулмонларнинг амалий кўрсатмалари, жа-моат намозининг вожиб эканига далолат қилади.

Қуръондан: Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَإِذَا كُنتَ فِيهِمۡ فَأَقَمۡتَ لَهُمُ ٱلصَّلَوٰةَ فَلۡتَقُمۡ طَآئِفَةٞ مِّنۡهُم مَّعَكَ...﴾

«Қачон сиз мўминлар орасида бўлиб, намозда уларга имомлик қилсангиз, улардан бир тоифаси сиз билан намозга қуролланиб турсинлар...» [Нисо: 102].

Оятдаги жамоат намозига далолат қилувчи очиқ далил шуки, мусулмонларга ҳаттоки қурқув ҳолатида ҳам жамоат намозини тарк қилишга рухсат берилмади. Агар жамоат намо-зи вожиб бўлмаганда эди, унинг вожиблик даражасидан тушишига қурқув (уруш) узри муносиброқ бўлар эди. Жамоат намозини тарк қилиш ва унга ялқовлик қилиш, мунофиқлар-нинг сифатларидан биридир.

Суннатдан: бунга далолат қилувчи ҳадислар кўп. Улардан:

Саҳиҳ Муслимда ворид бўлганки:

«أَنَّ رَجُلًا أَعْمَى قَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، لَيْسَ لِي قَائِدٌ يَقُودُنِي إِلَى الْمَسْجِدِ، فَسَأَلَهُ أَنْ يُرَخِّصَ لَهُ أَنْ يُصَلِّيَ فِي بَيْتِهِ، فَرَخَّصَ لَهُ، فَلَمَّا وَلَّى دَعَاهُ فَقَالَ: «هَلْ تَسْمَعُ النِّدَاءَ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَأَجِبْ».

Кўзи ожиз киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ! Мени масжидга етаклаб келгувчи бирор кишим йўқ», деди. Сўнгра Расулуллоҳдан уйида намоз ўқишга рухсат сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рухсат бердилар. Ортга ўгирилиб кетаркан, олдиларига чақирди-лар ва сўрадилар: «Азонни эшитасанми?». У «Ҳа», деб жавоб берди. Шунда унга қараб «Азон-га жавоб бер!» дедилар.33

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўзи ожиз бўлиши ва қийинчиликка учрашига қарамасдан масжидга жамоат намози учун ке-лишга буюрдилар. Бу эса, жамоат намозининг вожиб эканига далолат қилади.

2. Жамоат намозига қандай етишиб қолиш мумкинлиги ҳақида:

Имом билан бир ракат ўқишга улгурган киши жамоат намозига етишган бўлиб ҳисобла-нади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصَّلَاةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلَاةَ».

«Ким намознинг бир ракатига етишса, дарҳ-ақиқат, намозга етишибди».34

3. Ракатга қандай етишилади?

Ракатга рукуъга етишиш билан етишилади. Агар кечикиб келган одам имомига рукуъ қилган ҳолида етишса, такбири таҳрима айти-ши ва иккинчи марта такбир айтиб рукуъга кетиши лозим. Агар турган ҳолида такбири таҳрима билан кифояланса, рукуъ такбирининг ўрнини босади.

4. Инсонни жамоат намозидан озод қилувчи узрлар:

1. Жума ёки жамоат намозига боришга машаққат туғдирадиган касаллик.

2. Икки томондан келувчи ҳожатни қайтариб туриш. У иккаласи сабабли намозда хушуънинг юқолиши ва баданга зарар етиши келиб чиқа-ди.

3. Инсон оч бўлиб турганида таом ҳозир бўлиши. Аммо инсон бу нарсани жамоатдан қолиш учун ҳийла қилиб одат тутиб олмаслиги керак.

4. Инсон ўзининг нафси, моли ёки бошқа нар-сасига очиқ-ойдин хатар бўлиши.

Ўн учинчи: Қўрқув намози

Қурқув намози мубоҳ уруш пайтида жоиз қилинган амал. Масалан, кофирлар, исёнчилар ва йўл тўсарларга қарши урушган вақтда.

﴿...إِنۡ خِفۡتُمۡ أَن يَفۡتِنَكُمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ...﴾

«Ер юзида сафар қилиб юрганингизда куфр келтирган кимсаларнинг фитна қилишларидан хавфсирасангизлар, намозингизни қаср қилиб ўқисангиз, сизга гуноҳ йўқдир» [Нисо: 101].

Урушиш жоиз бўлганларни юқорида зикр қилинганларга қиёс қиламиз.

Хавф намози икки шарт билан машруъ бў-лади:

1. У билан урушиш жоиз бўлган душман бў-лиши.

2. Намоз вақтида мусулмонларга ҳужум қилиниш хавфи бўлиши.

Хавф намозининг ўқилиши

Хавф намозининг бир қанча кўриниши мав-жуд. Уларнинг энг машҳури Саҳл разияллоҳу анҳунинг ҳадисида келган сифат:

«أَنَّ طَائِفَةً صَفَّتْ مَعَ النَّبِي ﷺ، وَطَائِفَةً وِجَاهَ العَدُوِّ، فَصَلَّى بِالَّتِي مَعَهُ رَكْعَةً، ثُمَّ ثَبَتَ قَائِمًا، وَأَتَمُّوا لِأَنْفُسِهِمْ، ثُمَّ انْصَرَفُوا، وَصَفُّوا وِجَاهَ العَدُوِّ، وَجَاءَتِ الطَّائِفَةُ الأُخْرَى، فَصَلَّى بِهِمُ الرَّكْعَةَ الَّتِي بَقِيَتْ مِنْ صَلَاتِهِ، ثُمَّ ثَبَتَ جَالِسًا، وَأَتَمُّوا لِأَنْفُسِهِمْ، ثُمَّ سَلَّمَ بِهِمْ».

«Бир гуруҳ саҳобалар Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам билан бирга, иккинчи гуруҳ эса душман қаршисида саф тортди. У зот ўзлари билан бирга бўлганларга бир ракат ўқиб бердилар. Кейин туриб (кутиб) турдилар, улар ўзлари тугатиб олишди. Сўнгра улар бориб, душман қаршисида саф тортишди. Бошқа бир гуруҳ келди ва У зот уларга қолган бир ракатни ўқиб бердилар. Сўнгра ўтириб кутдилар, улар ўзлари тугатиб олишди. Кейин улар билан бирга салом бердилар».35

Хавф намозидан қуйидаги фоидаларни олишимиз мумкин:

1. Намоз, айниқса, жамоат намозининг Ис-ломдаги ўрни. Чунки у шундай қийин ҳолатда ҳам тарк қилинмади.

2. Бу умматдан тангликни йўқ қилиш, ша-риатнинг кенглиги ҳамда барча замон ва маконларга муносиблиги.

3. Ислом шариатининг комиллиги ва унинг ҳар қандай ҳолатларга муносиб нарсаларни жорий қилганлиги.

Ўн тўртинчи: Жума намози

Биринчи: Жума намозининг ҳукми:

Жума намози балоғатга етган, ақли жойида бўлган муқим эркаклар учун фарзи айндир.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوۡمِ ٱلۡجُمُعَةِ فَٱسۡعَوۡاْ إِلَىٰ ذِكۡرِ ٱللَّهِ وَذَرُواْ ٱلۡبَيۡعَۚ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٩

«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намоз-га нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир» [Жума: 9].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«لَيَنْتَهِيَنَّ أَقْوَامٌ عَنْ وَدْعِهِمُ الْجُمُعَاتِ، أَوْ لَيَخْتِمَنَّ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ، ثُمَّ لَيَكُونُنَّ مِنَ الْغَافِلِينَ».

«Одамлар жумани тарк қилишларини ташлайдилар ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳир босади. Сўнгра, албатта, ғофиллардан бўлурлар».36

Иккинчи: Жума намози тўғри бўлишининг шартлари:

1. Вақт: Жума намозининг вақти пешин на-мозининг вақтидир. Пешин намозининг вақти-дан олдин ёки кейин ўқиш мумкин эмас.

2. Жума намозига жамоатнинг ҳозир бўлиши. Жамоатнинг энг ками, тўғрироқ сўзга кўра, учтадир. Жума намози бир ёки икки киши билан дуруст бўлмайди.

3. Уйлар цемент, тош ёки лойдан қурилган бўлишидан қатъий назар, жума намозини ўқийдиган одамлар ўша ерда одатда бино деб аталадиган уйларда яшайдиган муқим одамлар бўлиши керак. Шунинг учун, чодирларда яшаб, бир жойни макон тутмайдиган, аксинча, ҳай-вонларини боқиш учун бир жойдан иккинчи жойга доимо кўчиб юрадиган одамлардан жума намози тўғри бўлмайди.

4. Намоздан олдин икки хутба қилиниши. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсада бардавом бўлганлар.

Учинчи: Жума намозидаги хутбанинг рукни:

1. Аллоҳга ҳамд ва икки шаҳодат калимасини айтиш.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш.

3. Аллоҳга тақво қилишни васият қилиш.

4. Қуръондан бирор оятни ўқиш.

5. Маъруза қилиш.

Тўртинчи: Хутбанинг мустаҳаб амаллари:

1. Минбарда хутба қилиш.

2. Икки хутба орасида қисқа муддатга ўти-риш.

3. Мусулмонлар ва уларнинг бошчилари ҳақ-қига дуо қилиш.

4. Хутбани қисқароқ қилиш.

5. Хатиб минбарга чиққанда одамларга салом бериши.

Бешинчи: Жума кунидаги мустаҳаб амал-лар:

1. Мисвок ишлатиш.

2. Агар иложи бўлса хушбўйланиш.

3. Жума намозига бориш учун эртароқ уйдан чиқиш.

4. Масжидга уловда эмас, пиёда бориш.

5. Имомга яқинроқ бўлиш.

6. Дуо қилиш.

7. Каҳф сурасини ўқиш.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш.

 

Олтинчи: Жума намозига борганда қайтарилган амаллар:

1. Жума кунида имом хутба қилаётган вақтда гапириш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«إِذَا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ: أَنصِتْ، وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ، فَقَدْ لَغُوتَ».

«Жума куни имом хутба қилаётган пайтда ёнингдаги кишига "жим ўтир" десанг ҳам беҳу-да сўз сўзлаган бўласан!» деганлар.37

2. Одамлар орасидан отлаб ўтиш. Магарам, имом бўлса ёки олдинроқда жой бўлса-ю унга етиш фақат отлаб ўтиш билан мумкин бўлса, бундан мустасно.

Жумага етишиб қолиш

Ким имомнинг иккинчи ракатининг рукуъ пайтида етишиб қолса, дарҳақиқат, намозга етишган бўлади ва икки ракатини тўлиқлаб қўяди. Агар иккинчи ракатга етиша олмай қолса, жума намозига етиша олмаган бўлиб, жуманинг ўрнига тўрт ракат пешин намозини ўқийди. Шунингдек, жума намозини уйқу ёки бошқа нарса сабабидан ўтқизиб юборган одам ҳам жума эмас пешин ўқийди.

Ўн бешинчи: Узрли инсонларнинг намози

Биринчи: Касал одамнинг намози:

1. Касал инсон намозини қўлидан келгунича ўқиши лозим. Токи ақли жойида экан, намозни вақтидан кечиктириши жоиз эмас.

Касал одам намозни қандай ўқийди?

1. Касал одам машаққат ва зарарсиз туришга қудрати етса, туриши ва рукуъ, сажда қилиши фарз.

2. Агар туришга қудрати етса, лекин рукуъ ва сажда қила олмаса, турган ҳолида ишора қилиб рукуъ, ўтирган ҳолида сажда қилади.

3. Агар туриб намоз ўқий олмаса, ўтирган ҳолида ўқийди. Бу бобдаги суннат шуки, тараббуъ ҳолида ўтиради, рукуъга ишора қилиб қўлидан келгунича эгилади ва қўлидан келса ерга сажда қилади. Агар сажда қилишга кучи етмаса, рукуъдан пастроқ қилиб саждага ишора қилган ҳолда эгилади.

4. Агар ўтириб ҳам намоз ўқий олмаса, қибла томон юзланиб, ёнбошлаб ўқийди. Ўнг томонга ёнбошлаш чап томонга ёнбошлашдан афзал. Рукуъ ва сажда қилганда эса ишора қилади.

5. Агар ёнбошлаб ётишга қудрати етмаса, осмонга қараб ётади, оёқларини қиблага қараб узатади ва рукуъ, саждада имо-ишора қилади.

6. Агар рукуъ ва саждада бадани билан ишора қилишга қудрати етмаса, боши билан имо-ишора қилади. Агар бунга ҳам қийналса, имо-ишора қилиш унинг зиммасидан соқит бўлади ва намознинг амалларини қалби билан бажаради. Ётган ҳолида намознинг рукуъ ва сажда каби амалларини ният қилиб, зикрла-рини айтади.

7. Касал инсон намознинг шартларидан қўлидан келганини бажаради: қиблага қараш, сув билан таҳорат олиш, ожиз бўлса, таяммум қилиш ва нажосатдан покланиш. Агар булардан бирортасини қила олмаса, унинг зиммасидан соқит бўлади, ўз ҳолида ўқийди ва намозни ўз вақтидан кечиктирмайди.

8. Касал киши қиём ва рукуъ ўрнида тараб-буъ ҳолида, қолган ўринларда эса ифтирош ҳолида ўтириши суннат.

Иккинчи: Мусофирнинг намози:

1. Узрли кишилардан яна бири мусофирдир. Унга сафари чоғида тўрт ракатли намозларни икки ракат қилиб қисқартириб ўқиши машруъ. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَإِذَا ضَرَبۡتُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَلَيۡسَ عَلَيۡكُمۡ جُنَاحٌ أَن تَقۡصُرُواْ مِنَ ٱلصَّلَوٰةِ...﴾

«Ер юзида жавлон урганингизда, куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан хавф қилсангиз, намозни қаср қилиб адо этмоғингиз-да гуноҳ йўқдир» [Нисо: 101].

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу дедилар:

«خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ ﷺ مِنَ الْمَدِينَةِ إِلَى مَكَّةَ، فَكَانَ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ رَكْعَتَيْنِ، حَتَّى رَجَعْنَا إِلَى الْمَدِينَةِ».

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан (Видолашув ҳажида) Мадинадан Маккага йўлга чиқдик. Мадинага қайтгунча намозни икки ракат икки ракатдан ўқидик».38

Мусофир намозни қаср қилишни яшаб тур-ган шаҳрининг охирги уйларидан чиқиб кетиши билан бошлайди. Чунки Аллоҳ таоло қаср қилишни ер юзида сайр қилганлар учун мубоҳ қилган. Яшаб турган шаҳридан чиқиши-дан олдин сайр қилувчи ҳам, мусофир ҳам бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни қаср қилишни сафарга отлан-ганларидагина бошлаганлар.

2. Мусофирнинг борадиган жойи 80 кило-метр бўлса, унга намозларини қаср қилиб ўқиши жоиз бўлади. (Уламолар орасида бу борасида катта ихтилоф бор)

3. Мусофир яшайдиган (чиққан) шаҳрига қайтгунича намозларни қаср қилиши жоиз.

4. Агар мусофир бирор шаҳарни кўзласа ва у ерда қолишни истаса, унинг уч ҳолати мавжуд:

А) Агар борган жойида тўрт кундан кўпроқ қолишни истаса, биринчи куниданоқ намозлар-ни тўлиқ ўқийди ва мусофирга берилган рухсатларни олмайди.

Б) Агар тўрт кун ёки ундан камроқ муддатга қолишни истаса, мусофирнинг ҳукмини олган ҳолда намозларини қаср қилиб ўқиши жоиз бўлади.

В) Агар маълум муддатга қолишни ният қилмаса, аксинча, бир кун ёки ўн кун қолиши мумкин бўлса, даволаниш ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли (қанча муддат қолишини) билмаса, шаҳрига қайтгунича намозларни қаср қилиши мумкин. Гарчи муддат тўрт кундан ошиқ бўлса ҳам.

5. Агар мусофир одам муқим имомнинг орти-да намоз ўқиса намозини тўлиқ ўқийди, гарчи охирги ташаҳҳудга етишиб қолган бўлса ҳам.

6. Агар муқим киши намозини қаср қилиб ўқиган одамнинг ортида эргашиб намоз ўқиган бўлса, мусофир салом берганидан кейин туриб намозини тўлиқлаши лозим.

Ўн олтинчи: Икки ҳайит намози

Мусулмонларнинг ҳайитлари Раббоний бай-рамлардир. Улар байрамларини ўзлари тузиб олмаганлар, аксинча, Аллоҳ таоло уларга ша-риат қилиб берган. Мусулмонлар учун фақат иккита байрам бор холос: Фитр (рўза) ҳайити ва Азҳо (қурбонлик) ҳайити. Кофирларнинг бай-рамлари ёки одамлар томонидан ўйлаб топил-ган бидъий байрамлардан фарқли ўлароқ, бу икки байрам Аллоҳ томонидан жорий қилин-ган.

Икки ҳайит намозининг ҳукми:

Икки ҳайит намозининг ҳукми — фарзи кифоядир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам ва тўғри йўлдаги халифалар бу намозда бардавом бўлганлар. Бу диннинг зоҳирий шиорларидан биридир.

Ҳайит намозининг вақти: қуёш чиқишидан найза қадрича кўтарилганидан (тақрибан ўн беш, йигирма дақиқа) то завол вақтигача.

Икки ҳайит намозининг ўқилиши:

1. Биринчи ракатда такбири таҳрима айтади. Сўнгра истифтоҳ дуосини ўқийди ва олти марта такбир айтади. Ҳар бир такбир айтганда икки қўлини кўтаради ва ҳар бирининг ўртасида Аллоҳга ҳамд ва сано ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади. Сўнгра истиъоза ва басмалани айтиб, қироатга киришади.

2. Иккинчи ракатга кўтарилгандан сўнг беш марта такбир айтади. Сўнгра истиъоза ва басмалани айтиб, қироатга киришади. Биринчи ракатда Фотиҳадан сўнг Аъло сурасини, иккин-чи ракатда эса Ғошия сурасини ўқиш мустаҳаб.

3. Имом салом бергандан сўнг минбарга кўтарилиб, икки хутба айтади ва жума хутбаси-да қилгани каби икки хутба ўртасида бир оз ўтиради.

Ҳайит намозининг суннатлари:

А) Ғусл қилиш.

Б) Тозаланиш ва хушбўйланиш.

В) Фитр ҳайитига чиқишдан олдин таомла-ниб чиқиш, Қурбон ҳайитида намоздан кейин сўйган жонлиғидан таомланиш.

Г) Намозга пиёда чиқиш.

Д) Бир йўлдан бориб, бошқа йўлдан қайтиш.

Е) Имомдан бошқалар намоз ўқиладиган жойга эртароқ боришлари.

Такбир айтиш:

Икки ҳайит кечаси, Зул Ҳижжанинг ўн куни ва ташриқ кунлари такбир айтиш суннатдир. Бу такбир икки хил бўлади:

Биринчи тур: Мутлақ такбир айтиш.

Мутлақ такбир — бир вақт билан белгилан-маган такбирдир.

1. Фитр ҳайитида ҳайит кечасидан то ҳайит намози бошланунига қадар айтилади.

2. Қурбон ҳайитида Зул Ҳижжанинг биринчи тунидан то ташриқ кунларининг охиригача ай-тилади.

Иккинчи тур: Муқаййад (белгиланган) такбир.

Муқаййад такбир — фарз намозлари орти-дан айтилувчи такбир.

1. Эҳромда бўлмаган киши Арафа кунининг бомдот вақтидан то ташриқ кунларининг охи-ригача такбир айтади.

2. Эҳромдаги киши ҳайит кунининг пешин намозидан то ташриқ кунларининг охиригача такбир айтади.

Ўн еттинчи: Кусуф намози.

Хусуф ва Кусуфнинг маъноси:

Хусуф — тунда ойнинг нури тўлиқ ёки нисба-тан йўқолиши. (Яъни ой тутилиши)

Кусуф — кундузи қуёшнинг ёруғлиги тўлиқ ёки нисбатан йўқолиши. (Яъни қуёш тутили-ши)

Кусуф намозининг ҳукми:

Кусуф намозининг ҳукми таъкидланган сун-натдир. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз даврларида қуёш тутилган вақтда намоз ўқишлари ва бу ишга (Кусуф на-мозини ўқишга) буюрганлари ҳақида уламо-ларнинг ижмоълари далилдир.

Вақти: Қуёш ёки ой тутилган вақтдан то яна яққол кўрингунига қадар.

Ўқилиш тартиби: Намоз икки ракат жаҳрий қироат қилиниб, қуйидаги шаклда ўқилади:

1. Такбири таҳрима айтилади, истифтоҳ дуо-си ўқилади, истиъоза ва басмала айтилади. Намозни Фотиҳа сураси билан бошлайди сўнгра узун қироат қилади.

2. Узун рукуъ қилади.

3. Рукуъдан бошини кўтаради ва "Самиъал-лоҳу лиман ҳамидаҳ", дейди. Сўнгра Фотиҳани ўқиб, олдингисидан қисқароқ қилиб қироат қилади.

4. Сўнгра биринчи рукуъга қараганда қисқа-роқ қилиб узун рукуъ қилади.

5. Сўнгра бошини "Самиъаллоҳу лиман ҳами-даҳ", деб кўтаради.

6. Сўнгра иккита узун сажда қилади.

7. Кейин иккинчи ракатга туради, биринчи ракатда нима қилган бўлса, ўша амалларни бажаради ва олдинги ракатдан қисқароқ қилиб ўқийди.

Суннатлари:

1. Намозни жамоат билан ўқилишини билди-риб нидо қилиш.

2. Жамоат билан бирга ўқиш.

3. Намознинг қироати, рукуъ ва саждаларини узунроқ бажариш.

4. Иккинчи ракат биринчи ракатдан қисқа-роқ бўлиши.

5. Намоздан сўнг маъруза қилиш, тоат-ибо-датларга ундаш ва гуноҳ ишларни бажаришдан огоҳлантириш.

6. Дуо, тавба-тазарруъ, истиғфор ва садақани кўпайтириш.

Ўн саккизинчи: Истисқо (ёмғир сўраш) намози

Истисқо — қаҳадчилик пайтида Аллоҳ таоло-дан ёмғир ёғдириши орқали сув беришини сўраш.

Истисқо намозининг ўқилиш пайти:

Итисқо намози ерда қаҳадчилик содир бўлиб, ёмғир ёғмай қўйган ва сув йўқлигидан зарар кўриб, Рабб таолога ҳокисорлик билан сув тилаб, дуо қилишдан бошқа чора қолмаган вақтда ўқилади.

1. Баъзида жамоат билан, баъзида ёлғиз на-моз ўқилади.

2. Баъзида Жума кунида имом хутба вақтида дуо қилиши ва одамларнинг "Омин" дейишлари орқали ҳам сўралади.

3. Баъзида намоз ва хутбасиз, хоҳлаган вақтида дуо қилиш орқали бўлади.

Истисқо намозининг ҳукми:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгани учун, сабабли ўринда суннати муаккададир. Абдуллоҳ ибн Зайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«خَرَجَ النَّبِيُّ ﷺ إِلَى الْمُصَلَّى، فَاسْتَسْقَى، وَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ، وَقَلَبَ رِدَاءَهُ، وَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозгоҳга чиқдилар, қиблага юзландилар, ридоларини тескари кийдилар ва икки ракат намоз ўқидилар».39

Истисқо намозининг ўқилиши:

Истисқо намозининг ўрни ҳайит намозининг ўрнидир. Истисқо намозини ҳайит намози ўқи-ладиган жойда ўқиш мустаҳаб. Истисқо намоз-нинг аҳкомлари ҳайт намозининг аҳкомларига ўхшайди: рукуъларнинг сонлари, қироатни жаҳрий қилиш, хутбадан олдин ўқилиши, завоид такбиротлари ва уларни қироатдан олдин қилиниши кабилар. Икки ҳайит намози-да айтганимиз каби... Бир марта хутба қилина-ди.

Ўн тўққизинчи: Жаноза аҳкомлари

Биринчи: Ўлим талвасасида ётган киши-нинг олдига борган одамга тегишли амаллар:

1. Ўлим талвасасида ётган одамга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини такрорлаб айтиб туриш суннат.

2. Уни қибла томонга қаратиш ҳам суннат.

3. Унинг кўзларини юмиш мустаҳаб.

4. Агар вафот этса, уни бошқаларнинг кўзи-дан мато билан тўсиш суннат.

5. Маййитни таййорлашда шошилиш лозим.

6. Қарзлари бўлса, уни ўташга шошилиш лозим.

7. Маййит ювилади ва кафанланади. Бу икки амал фарзи кифоядир (баъзилар бу ишни бажарса қолганларнинг зиммасидан соқит бўлади).

Иккинчи: Маййитга жаноза намозини ўқишга оид аҳкомлар.

Ҳукми: Фарзи кифоя.

Шартлари:

1. Қиблага қараб ўқиш.

2. Авратни тўсиш.

3. Нажосатдан четланиш.

4. Жаноза намозини ўқийдиган одам ва жано-за ўқиладиган маййитнинг пок бўлиши.

5. Жаноза ўқийдиган ва жаноза ўқиладиган инсоннинг мусулмон бўлиши.

6. Агар шаҳарда ўқилса, жанозага қатнашиш.

7. Жаноза ўқийдиган одамнинг балоғатга етган бўлиши.

Жаноза намозининг рукнлари:

1. Қиёмда тик туриш.

2. Тўрт марта такбир айтиш.

3. Фотиҳа сурасини ўқиш.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш.

5. Маййитнинг ҳаққига дуо қилиш.

6. Тартиб билан кетма-кет ўқиш.

7. Салом бериш.

Жаноза намозининг суннатлари:

1. Ҳар бир такбирда қўлни кўтариш.

2. Истиъоза ўқиш. (Яъни "Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм", деб айтиш)

3. Ўзи ва мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш.

4. Қироатни махфий қилиш.

5. Тўртинчи такбир ва салом ўртасида бир оз тўхтаб туриш.

6. Ўнг қўлни чап қўл устига, у иккаласини эса кўкрак устига қўйиш.

7. Салом берганда ўнг томонга қараш.

Ўқилиш тартиби:

Агар маййит эркак киши бўлса, имом унинг кўкрак томонига, агар аёл киши бўлса, ўртасига туради. Истиъоза билан бошлайди ва истифтоҳ дуосини ўқимасдан, бисмиллоҳни айтиб, Фоти-ҳа сурасини ўқийди.

Сўнгра такбир айтади ва Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади. Сўнгра суннатда келган дуолар билан маййит ҳаққига дуо қилади. Масалан, ҳадисда келган қуйидаги дуолар:

«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنثَانَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الإِيمَانِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الإِسْلَامِ، اللَّهُمَّ لَا تَحْرِمْنَا أَجْرَهُ، وَلَا تُضِلَّنَا بَعْدَهُ».

«Аллоҳуммағ-фир лиҳаййинаа ва маййити-наа, ва шааҳидинаа ва ғооибини, ва соғийринаа ва кабийринаа, ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳяйтаҳу миннаа фа аҳйиҳи ъалал иймаан, ва ман таваффайтаҳу миннаа фатаваффаҳу ъалал Ислаам. Аллоҳумма лаа таҳримнаа ажроҳ ва лаа тудилланаа баъдаҳ».40

Маъноси: Аллоҳим! Бизнинг тиригу ўликла-римизни, ҳозиру ғоибларимизни, каттаю кичи-гимизни ҳамда эркагу аёлимизни (гуноҳлари-ни) мағфират эт. Ё Аллоҳ! Агар биздан биронтамизни яшатадиган бўлсанг, уни иймон-да яшат. Жонини оладиган бўлсанг, мусулмон ҳолида ол. Ё Аллоҳ! Бунинг (маййитнинг) ажр-савобидан бизни маҳрум ва (ундан) кейин бизни Ўзинг адаштирма.

«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ، وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الْأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَارًا خَيْرًا مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلًا خَيْرًا مِنْ أَهْلِهِ، وَزَوْجًا خَيْرًا مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الْجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ».

«Аллоҳуммағфирлаҳу, варҳамҳу ва ъаафиҳи ваъфу ъанҳу ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхолаҳу. Вағсилҳу билмааи вас салжи вал барод. Ва наққиҳи минал хотооя камаа наққойтас-савбал абядо минад-данас. Ва абдил-ҳу дарон хойрон мин дариҳи, ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи, ва завжан хойрон мин завжиҳи ва адхилҳул жанната ва аъизҳу мин ъазабил қобр ва мин ъазаабин-наар».41

Маъноси: «Эй Аллоҳ, уни мағфират қил ва унга раҳм айла. Уни афв эт ва уни гуноҳлардан покла. Унинг борар жойини ширин айла. Унинг қабрини кенгайтир. Уни сув, қор ва муз билан юв. Уни гуноҳлардан оқ тўнни кирдан поклага-нингдек покла. Унга уйидан яхшироқ бир уйни, аҳлидан яхшироқ бир аҳлини ва турмуш ўртоғидан яхшироқ бир турмуш ўртоғини бер. Уни жаннатга киргиз ва уни қабр азобидан ва дўзах азобидан сақла». Сўнгра такбир айтади, бир оз туради ва ўнг томонига бир марта салом беради.

 


Учинчи бўлим: Закот

1. Закотнинг таърифи ва унинг Ислом динидаги ўрни

Закотнинг луғатдаги маъноси: Зиёда бўлиш ва ўсиш дамакдир.

Шариатдаги маъноси: Шариат белгилаб бер-ган, махсус одамларга топшириладиган маълум мол миқдори.

Закот Исломдаги учинчи рукн бўлиб, Қуръоннинг саксон икки ўрнида намоз билан бирга зикр қилинган. Бу эса закот Ислом дини-да катта ўринга эгалигига далолат қилади.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ...﴾

«Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг...» [Бақара: 43].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّـهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّـهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ».

«Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳ-дан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси ва пайғам-бари деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб бориш ва Рамазон рўзасини тутиш».42

Мусулмонлар (уламолари) закотнинг фарз экани, унинг фарз эканини инкор қилган киши кофир бўлиши ва унга қарши урушилишига ижмоъ қилишган.

2. Закотнинг фарз бўлиш шартлари

А) Қул эмас, ҳур, яъни озод инсон бўлиши керак. Чунки қулнинг закот чиқариши учун моли йўқ. Гарчи унинг қўлида моли бўлса ҳам, саййидига тегишли бўлади ва закотни саййиди чиқаради.

Б) Мусулмон бўлиш. Закот кофирга фарз эмас. Чунки закот қурбат ва ибодат. Кофир эса ибодат аҳлидан эмас.

В) Нисобга эгалик қилиш. Нисобга эгалик қилмаган одамга закот фарз бўлмайди.

Нисоб — шариат белгилаб берган маълум пул миқдори.

Г) Молга тамомий эгалик қилиш. Яъни, кишининг моли ўзининг тўлиқ тасарруфида бўлиши. Қўлида ёки тасарруфида бўлмаган мол учун закот чиқарилмайди.

Д) Молга бир ҳавл (бир йил) ўтиши. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда:

«لَا زَكَاةَ فِي مَالٍ حَتَّى يَحُولَ عَلَيْهِ الْحَوْلُ».

«Молга то бир йил тўлмагунча закот фарз бўлмайди», дейилган.43

3. Закоти берилиши керак бўлган моллар

А) Чорва моллари.

Чорва моллари: Туя, сигир ва қўй. Чорва молларга закот фарз бўлишининг икки шарти бор:

1. Улардан ишлатиб фойдаланиш учун эмас, аксинча, сут ва насл олиш учун бўлиши лозим.

2. Йилнинг асосий қисмини яйловда ўтлаб ўткизадиган бўлиши. Уйда ем-хашаги сотиб олиниб ёки йиғган ўт-ўлани билан боқила-диган чорва ҳайвонларда закот фарз эмас. Шунингдек, йилнинг барчаси ёки кўп қисмида яйловда боқилмайдиган ҳайвонларда ҳам закот йўқ.

4. Чорва ҳайвонларнинг нисоби:

1. Туянинг закоти:

Агар зикр қилинган шартлар мавжуд бўлса, ҳар беш туя учун бир қўй (бериш) фарз. Ўн туя учун иккита қўй, ўн беш туя учун учта қўй, йигирма туя учун эса тўртта қўй (бериш) фарз. Суннат ва ижмоъ шу нарсага далолат қилган. Агар туянинг сони йигирма бештага етса, битта "Бинти махоз" бериш фарз бўлади.

Бинти махоз — бир ёшга тўлиб, икки ёшга кетаётган туя. Агар "Бинти махоз" топилмаса, "Ибн лабун" берса ҳам бўлади.

Агар туяларнинг сони ўттиз олтитага етса, битта "Бинти лабун" бериш фарз бўлади.

Бинти лабун — икки ёшга тўлган туя.

Агар туяларининг сони қирқ олтига етса, бир "Ҳиққо" бериш фарз бўлади.

Ҳиққо — уч ёшга тўлган туя.

Агар туяларнинг сони олтмиш бирга етса, битта "Жазъа" бериш фарз бўлади.

Жазъа — тўрт ёшга тўлган туя.

Агар туяларинг сони етмиш олтига етса, иккита "Бинти лабун" бериш фарз бўлади.

Агар туяларнинг сони тўқсон бирга етса, иккита "Ҳиққо" бериш фарз бўлади.

Агар туяларнинг сони бир юз йигирматадан битта ошса ҳам учта "Бинти лабун" бериш фарз бўлади. Сўнгра ҳар бир қирқталикда битта "Бинти лабун", ҳар бир элликталикда битта "Ҳиққо" бериш фарз бўлади.

2. Сигирнинг закоти:

Агар юқорида зикр қилинган шартлар топилса, ҳар бир ўттизта сигир учун бир "Табийъ" фарз бўлади.

Табийъ — бир ёшга тўлган ва иккинчи йилга кирган сигир.

Ўттизтадан кам бўлган молда ҳеч қандай закот йўқ.

Агар қорамолнинг сони қирққа етса, бир "Мусинна" бериш фарз бўлади.

Мусинна — икки ёшга тўлган сигир.

Агар қорамолнинг сони қирқдан ошиб кетса, ҳар ўттиз сигир учун бир "Табийъ", қирқ сигир учун эса бир "Мусинна" бериш фарз бўлади.

3. Қўйнинг закоти:

Агар қўйларнинг сони қўй ёки эчки бўлиши-дан қатъий назар қирққа етса, бир қўй бериш фарз бўлади. Бериладиган қўй олти ойлик қўзи ёки бир ёшлик она эчки бўлиши мумкин.

Қўй ва эчкиларнинг сони қирқтадан камайса, уларга закот фарз бўлмайди. Агар қўйларнинг сони бир юз йигирма бирга етса, иккита қўй бериш фарз бўлади. Агар икки юз бирга етса, уч қўй фарз бўлади.

Сўнгра бу миқдордан сўнг белгиланган фарз ўз ўрнига тушади ва ҳар бир ошган юз қўйга битта қўй фарз бўлади.

Б) Ердан ундириладиган маҳсулотлар-нинг закоти:

Ердан ундириладиган маҳсулотлар икки турга бўлинади:

1) Донлар ва мева-чевалар.

2) Конлар (ер ости бойликлари).

Биринчи тур: Донлар ва мева-чевалар:

Бўғдой, арпа ва гурунч каби дон маҳсулотла-ридан ҳам закот чиқариш фарздир. Хурмо ва майиз каби қуруқ мевалардан ҳам закот чиқариш фарз. Бундан бошқа сабзавот ва ўсимликларда закот фарз эмас.

Дон ва мева-чеваларда закот фарз бўлиши-нинг шартлари:

1. Сақланадиган бўлиши: сақланмайдиган мевалар ва сабзавотларда закот йўқ.

2. Ўлчаб сотиладиган (макийл) бўлиши: санаб ёки тарозига солиниб сотиладиган тарвуз, пиёз ва анорга ўхшаган нарсаларда закот йўқ.

3. Нисобга етиши:

Нисоб — беш васақ. Бундан кам бўлган дон ва қуруқ меваларда закот йўқ.

4. Белгиланган нисоб закот фарз бўлган вақтда инсоннинг мулкида бўлиши.

Закот фарз бўлгандан сўнг унга эга бўлган кишига закот чиқариш фарз эмас. Масалан, йиғимдан сўнг сотиб олган ёки совға қилинган кишига закот чиқариш фарз эмас.

Закот фарз бўлиш вақти:

Дон ва мева-чеваларнинг салоҳияти (ишла-тишга лойиқлиги) зоҳир бўлиши билан унинг закоти фарз бўлади. Салоҳиятининг зоҳир бўлиши эса қуйидагича билинади:

А) Дон: қотиб, қаттиқлашган бўлса.

Б) Хурмо маҳсулотлари: қизарганда ёки сар-ғайганда.

В) Узум: ширин ва юмшоқ бўлганда.

Нисоби: Дон ва мева маҳсулотларининг нисоби беш васақ. Бир васақ олтмиш соъ. Шундай экан, нисоб 300 соъ бўлиб, деярли 900 килограммни ташкил этади.

Чиқарилиши фарз бўлган закотнинг миқдори:

Сарф-ҳаражатсиз, булоқ ва ёмғир сувлари билан суғорилган ердан олинган ҳосилнинг ўндан бири берилади.

Сарф-ҳаражат, атайин замонавий ускуналар ва ҳайвонлар орқали тортиб чиқариладиган сув билан суғорилган ердан олинган ҳосилдан ўндан бирининг ярими берилади.

Иккинчи тур: Конлар:

Ер остидан чиқариладиган нарсаларнинг бири конлардир. Конлар — ердан чиқарилган, аммо, унинг жинсидан бўлмаган нарсаларнинг тўплами. Масалан, тилло, кумуш, темир, қим-матбаҳо тошлар ва ҳоказо...

Уларда закотнинг фарз бўлиш вақти:

Агар унга эришса ва мулкига ўтса, дарҳол закотини чиқаради ва бир йил айланишини кутиб ўтирмайди. Унинг нисоби тилла ва кумушнинг нисоби бўлиб, унинг нархидан ўндан бирининг тўртдан бирини чиқаради. (Яъни қирқдан бири ёки икки ярим фойзи чиқарилади)

Учинчи тур: Пулнинг закоти:

Тилла, кумуш ва ҳозирги замондаги пулга ярайдиган варақларнинг барчаси пул дейи-лади. Бу пулларнинг закотини бериш фарздир. Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи:

﴿...وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ٣٤

«Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга алам-ли азобнинг башоратини беринг» [Тавба: 34].

Ҳадисда шундай дейилган:

«مَا مِنْ صَاحِبِ ذَهَبٍ وَلَا فِضَّةٍ لَا يُؤَدِّي فِيهَا حَقَّهَا؛ إِلَّا إِذَا كَانَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ صُفِّحَتْ لَهُ صَفَائِحُ مِنْ نَارٍ».

«Кимки олтин ёки кумушга эга бўлиб, унинг закотини бермаса, қиёмат куни у учун бу олтин ва кумушдан дўзах оловидан тайёрланган лавҳалар қилинади».44

Аҳли илмлар олтин ва кумушнинг закоти фарз эканига ижмоъ қилганлар. Нақд пуллар эса, олтин ва кумушнинг ҳукмидадир. Чунки нақд пулар муомалада олтин ва кумушнинг ўрнига ўтган.

Пуллардаги закотнинг нисоби ва ундаги фарз қилинган миқдор:

Пулларнинг нисоби олтин ва кумушнинг нисобидир. Чунки улар муомалада уларнинг ўрнида кўрилган. Агар пул олтин ёки кумуш-нинг бирортасининг нисобига етса, закоти фарз бўлади. Нақд пуллардаги нисоб кўпинча кумушнинг нисобига солиштирилади. Чунки кумуш олтиндан арзонроқ. Агар мусулмон киши (595) грамм кумуш миқдорида нақд пулга эга бўлса ва бир йил айланса, закот бериши фарз бўлади. Кумуш граммининг нархи вақти вақти билан ўзгариб туради. Кимда пули бўлса ва унинг нисобга етганини билмоқчи бўлса, кумуш сотган заргарлардан кумушнинг нархи-ни сўрайди, уни 595 га кўпайтиради ва чиққан сон нисоб ҳисобланади.

Фоида: Ким молининг закотини чиқармоқчи бўлса, нисоб миқдорини қирқка бўлади. Чиққан рақам — фарз қилинган закот миқдори бўлади.

Тўртинчи тур: тижорат молларининг закоти:

Тижорат моллари – фоида топиш учун сотиш ва сотиб олишга тайёрланган нарсалар.

Тижорат моллари – нақд пуллардан ташқари барча мол турларини, жумладан, машина, кийим, мато, темир ва ёғоч каби сотилиш учун таййорланган нарсларни ўз ичига олади.

Тижорат моллари закотининг шартлари:

1. Тижорат моллари сотиш ёки ижара орқали ўз тасарруфида бўлиши.

2. Уларни тижорат учун, фоида қозониш мақсадида мулкида олиб туриши. Чунки амал-лар ниятга боғлиқ. Тижорат эса амал ҳисоб-ланиб, бошқа амаллар каби ният қилиниши лозим.

3. Унинг қиймати икки турдаги пул (олтин ёки кумуш) нисоб миқдорига етган бўлиши.

4. Белгиланган муддатнинг (бир йил) айла-ниши.

Тижорат молларининг закотини чиқариш йўллари:

Тижорат моллари бир йил ўтганидан сўнг икки нақд пул (олтин ёки кумуш) билан ўлчанади, агар қиймати олтин ёки кумушнинг нисобига етган бўлса, қийматидан қирқдан бирини чиқаради.

Бешинчи тур: Фитр закоти:

Фитр закоти — Рамазон ойи тугаши билан бериладиган фарз садақадир. Ҳижратнинг ик-кинчи йили фарз қилинган.

Ҳукми: Фитр закотини бериш ҳайит куни ва унинг тунида ўзи ва оиласининг ҳожатидан ортиқча таомга эгалик қилган ҳар бир мусул-мон учун фарз. Ҳар бир эркак ва аёл, катта ва кичик, озод ва қул мусулмонларга фитр зако-тини бериш фарз. Қуйидаги ҳадис сўзимизнинг далили:

«فَرَضَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ زَكَاةَ الْفِطْرِ عَلَى الْعَبْدِ وَالْحُرِّ، وَالذَّكَرِ وَالْأُنثَى، وَالصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ، مِنَ الْمُسْلِمِينَ».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини қулга ҳам, эркин кишига ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам — мусулмонлардан ҳар бирининг зимма-сига фарз қилдилар».45

Фарз – лозим қилди ва вожиб қилди демак-дир.

Жорий қилинишининг ҳикмати:

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади:

«فَرَضَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ زَكَاةَ الْفِطْرِ؛ طُهْرَةً لِلصَّائِمِ مِنَ اللَّغْوِ وَالرَّفَثِ، وَطُعْمَةً لِلْمَسَاكِينِ».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорнинг рўзасидаги қилган бекорчи ва фаҳш сўзларидан тозалаш ҳамда мискинлар учун озуқа мақсадида фарз қил-дилар».46

Фитр закотининг фарз бўлиш ва чиқариш вақти:

Фитр закоти ҳайит тунининг қуёши ботиши билан фарз бўлади. Ҳайит куни намозга боришдан аввал чиқариш мустаҳаб. Ҳайит намозидан кечиктириб чиқариш жоиз эмас. Агар кечиктирса қазо сифатида чиқариш фарз бўлади ва белгиланган вақтдан кечиктиргани учун гуноҳкор бўлади.

Ҳайитдан бир ёки икки кун аввал чиқариш ҳам жоиз.

Фитр закотининг миқдори ва нима билан чиқарилиши:

Яшаб турган шаҳар аҳолисининг одатланган таомидан бир соъ чиқариши. Масалан, гурунч, хурмо, бўғдой ва шу каби нарсалар.

Бир соъ — тахминан уч килограм. Фитр зако-тини таомнинг қиймати нақд пул билан чиқа-риш жоиз эмас. Чунки бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари-га тескаридир.

Закотни чиқариш ва унинг эгалари

Закотни чиқариш вақти:

Агар закотнинг шартлари топилса ва вожиб бўлса, уни дарҳол чиқариш фарз. Уни зарурат-сиз кечиктириш мумкин эмас. Агар мол узоқда бўлса ва вакил қилиши учун ҳеч кими бўлмаса, кечиктиришда ҳараж йўқ.

Закотни чиқариш жойи:

Афзалроғи ўзи турган шаҳарда чиқармоғи. Мол турган шаҳардан бошқа жойга олиниб ке-тиши қуйидаги ҳолатларда жоиз:

А) Агар мол турган шаҳарда закотга муҳтож одам топилмаса.

Б) Бошқа шаҳарда закотга муҳтож бўлган яқин инсони бўлса.

В) Шаръий кўзланган бирор мақсад учун. Масалан, очлик кенг тарқалган ва сув босқин-лари кўп учрайдиган жойларга олиб ўтиш.

Далиллар умумий бўлгани учун ёш бола ва мажнуннинг молидан ҳам валийси закот чиқа-ради. Закотни ниятсиз чиқариб бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айта-дилар:

«إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ».

«Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳола-нади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси бўлади».47

Закот эгалари (ҳақдорлар):

Саккиз хил киши закотга ҳақли кишилар:

Биринчи тур: Фақирлар:

Фақирлар — уй-жой, овқат ва кийим-кечак каби асосий эҳтиёжларини таъминлай олмай-диган кишилар. Уларга берилувчи миқдор — ўзлари ва оилаларига етадиган бир йиллик даражада бўлади.

Иккинчи тур: Мискинлар:

Мискинлар — эҳтиёжлариниг асосий қисми-ни топадилар, аммо тўлиқ ўзларини таъминлай олмайдилар. Масалан, ойликка ишлайдиган, аммо, бир йиллик ҳаражатларига етказа олмайдиган одамлар.

Уларга берилувчи миқдор — ўзлари ва оила-ларининг бир йиллик эҳтиёжларини қоплаши.

Учинчи тур: Садақа ишида ишловчилар:

Садақа ишида ишловчилар — мусулмон бошчилари закотни тўплаш, уни сақлаш ва муҳтожларга етказишда тайинлаган кишилар.

Закотдан берилувчи миқдор — агар давлат томонидан ойлик олмасалар, қилган ишларига яраша бўлади.

Тўртинчи тур: Кўнгиллари улфат қилина-диганлар:

Улар — закот берилиши сабабидан Исломга кириши, иймони бақувват бўлиши ёки ёмонли-ги тийилиши умид қилинган инсонлар.

Закотдан бериладиган миқдор — у билан юқорида кўзланган мақсад амалга ошиши.

Бешинчи тур: Қул озод қилиш:

Бундан мақсад: оддий ва мукотаб қулларни озод қилиш.

Мукотаб — ўз жонини саййидидан сотиб олган қул. Бунга уруш асносида душман қўлига асир тушган мусулмонларни сотиб олиш ҳам киради.

Олтинчи тур: Қарздорлар: улар икки хил:

Биринчи: ўзи учун қарздор бўлган ва қарзини тўлашга имкони бўлмаган киши. Бу кишига қарзини узиши учун етадиган даражада закот берилади.

Иккинчи: бошқаларнинг орасини ислоҳ қилиш учун қарздор бўлган киши. Бу кишига гарчи бой бўлса ҳам қарзини ёпиш учун керак-ли даражада закот берилади.

Еттинчи тур: Аллоҳнинг йўлидагилар:

Аллоҳнинг йўлидагилардан мурод: Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчилардир.

Закот берилувчи миқдор — жанг учун керак-ли бўлган улов, қурол ва таомга етарли даража-да берилиши.

Саккизинчи тур: Йўл ўғли:

Йўл ўғли — йўлда нафақаси тугаган ёки ўғирланган ва шаҳрига қайтиб кетиши учун пули қолмаган мусофирдир.

Закотдан берилувчи миқдор — гарчи яшаб турган жойида бой ҳисобланса ҳам қайтиб кетишига етрали даражада берилиши.

Тўртинчи бўлим: Рўза

Рўза тутмоқ — бомдад вақтидан то қуёш бот-гунга қадар Аллоҳ таолога ибодат қилиш мақса-дида рўзани бузувчи нарсалардан тийилмоқ.

Рўза динда барчага маълум бўлган Ислом арконларининг бири, Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзи ва диндаги барчага маълум билим. Унинг фарз эканига Қуръон, суннат ва мусул-монлар ижмоъси далолат қилган.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌شَهۡرُ رَمَضَانَ ٱلَّذِيٓ أُنزِلَ فِيهِ ٱلۡقُرۡءَانُ هُدٗى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَٰتٖ مِّنَ ٱلۡهُدَىٰ وَٱلۡفُرۡقَانِۚ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ ٱلشَّهۡرَ فَلۡيَصُمۡهُ...﴾

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳам-да ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин» [Бақара: 185].

Рамазон рўзасини тутиш фарз бўлиш шартлари

1. Ислом: кофирнинг рўзаси дуруст бўлмай-ди.

2. Балоғатга етиш: ёш болага рўза тутиши вожиб эмас. Рўза ақли етган ёш боладан дуруст бўлади ва унинг ҳаққида нафл ҳисобланади.

3. Ақл: ақли жойида бўлмаган мажнунга рўза вожиб бўлмайди ва ундан содир бўлган рўза нияти бўлмагани учун дуруст бўлмайди.

4. Рўза тутишга қодир бўлиши. Шунингдек, рўза тутишга қодир бўлмаган касалга, мусофир-га вожиб бўлмайди ва узрлари йўқолганидан сўнг қазосини тутиб берадилар. (Яъни касал соғайгач ва мусофир қайтгач қазосини ўтаб беради) Аёлларга хос шартларидан: ҳайз ва нифос қонларидан пок бўлиш.

Рамазон ойи киргани икки ишдан бири би-лан маълум бўлади:

А) Рамазон ҳилолини кўриш билан. Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ».

«Уни (ҳилолни) кўрганларингизда рўза тутинглар ва уни кўрганларингизда ифтор қилинглар».48

Б) Агар Рамазон ойининг ҳилоли булут ёки чанг сабабли кўринмаса, Шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлиқлаш билан маълум бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«فَإِنْ غُمَّ عَلَيْكُمْ؛ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلَاثِينَ يَوْمًا».

«Агар (ҳилол) сизларга кўринмай қолса, Шаъбон ойини ўттиз кунга тўлиқланглар».49

Рўзадаги ният:

Рўза бошқа ибодатлар сингари ниятсиз дуруст бўлмайди. Фарз рўзага ният қилиш вақти бошқа рўзалардан фарқ қилади. Келинг батафсил кўриб чиқамиз:

Биринчи: Рамазон, қазо ва назр рўзаларига бомдод вақти киришидан олдин ният қилиш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«مَن لَمْ يُبَيِّتْ الصِّيَامَ مِنَ اللَّيْلِ فَلَا صِيَامَ لَهُ».

«Бомдоддан олдин рўзага ният қилмаган киши учун рўза йўқдир».50

Иккинчи: Нафл рўза, унга кундузи ният қилса ҳам дуруст бўлаверади. Шарти бомдод вақтидан кейин рўзани очувчи ҳеч нарса қилмаган бўлиши керак.

Рўзани бузувчи нарсалар:

Биринчи: Жимоъ: агар аёл киши билан яқинлик қилса, рўзаси бузулади ва шу куннинг рўзасини тутиб бериши керак бўлади. Қазосини ўташ билан бирга бир қул ҳам озод қилиши керак. Агар қул топа олмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиб бериши керак. Агар шаръий узр сабабли икки ой рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинни ўша шаҳарда урф бўлган таомдан ярим соъ билан таомлантириши керак.

Иккинчи: Манийнинг тушиши: ўпиш, ушлаш, ўзини қўли билан қондириш ёки қайта-қайта қараш орқали бўлиши мумкин. Унга каффорот эмас, фақатгина рўзанинг қазосини ўтаб бери-ши лозим бўлади. Чунки каффорот жимоъга тегишли. Аммо уйқусида иҳтилом орқали жунуб бўлган кишига ғуслдан бошқа ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки бу иш беихтиёр содир бўлди.

Учинчи: Атайлаб еб-ичиш:

Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَكُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَكُمُ ٱلۡخَيۡطُ ٱلۡأَبۡيَضُ مِنَ ٱلۡخَيۡطِ ٱلۡأَسۡوَدِ مِنَ ٱلۡفَجۡرِۖ ثُمَّ أَتِمُّواْ ٱلصِّيَامَ إِلَى ٱلَّيۡلِ...﴾

«Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача бата-мом қилинг» [Бақара: 187].

Унутиб қўйиб еб-ичган одамга эса ҳеч қандай ҳараж йўқ. Чунки ҳадисда шундай дейилган:

«مَن نَسِيَ وَهُوَ صَائِمٌ، فَأَكَلَ أَوْ شَرِبَ، فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ، فَإِنَّمَا أَطْعَمَهُ اللَّهُ وَسَقَاهُ».

«Ким рўзадор ҳолида унутиб еса ёки ичса, рўзасини давом эттирсин. Дарҳақиқат, Аллоҳ уни таомлантирибди ва суғорибди».51

Тўртинчи: Қасддан қайт қилиш (қусиш). Аммо ким беихтиёр қайт қилса, рўзасига зарар бермайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«مَنْ ذَرَعَهُ الْقَيءُ فَلَيْسَ عَلَيْهِ قَضَاءٌ، وَمَن اسْتَقَاءَ عَمْدًا فَلْيَقْضِ».

«Кимдан қайт (ўзи билмаган ҳолда) чиқиб кетса, унинг зиммасида қазо йўқ. Ким қасддан қайт қилса, қазо ўтасин».52

Бешинчи: Танадан қон чиқариш. Ҳижома қилиш, томирдан қон чиқариш ёки касалга қон бериш каби ишлардан қайси бири бўлишидан қатъий назар, рўзани бузади. Аммо таҳлил учун бир оз қон олишнинг рўзага зарари йўқ. Шу-нингдек, жароҳат, бурундан келган қон ёки тиш тушиши сабабли чиққан беихтиёр қонлар рўза-ни бузмайди.

Рамазонда рўза тутмаслиги жоиз бўлган шахслар:

Биринчи қисм: рўза тутмаслиги жоиз, лекин қазоси вожиб бўлган кишилар:

1. Шифо топиши умид қилинган, лекин рўза тутиш қийин ёки зарар кўриши мумкин бўлган бемор.

2. Мусофир, унинг сафари қийин ёки осон бўлишидан қатъий назар рўза тутмаслиги жоиз.

Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи:

﴿...وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوۡ عَلَىٰ سَفَرٖ فَعِدَّةٞ مِّنۡ أَيَّامٍ أُخَرَ...﴾

«Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунла-рининг) саноғини бошқа кунларда тутади» [Бақара: 185].

3. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл. Агар рўза сабабли ўзи ёки боласига зарар етса ёки қийин бўлса, беморнинг ҳукмида бўлади ва рўза тутмаслик жоиз бўлади. Лекин кейинчалик рўзанинг қазосини ўтаб бериши фарз.

4. Ҳайз ёки нифос кўрган аёлларга рўза тутмаслик вожиб бўлиб, бошқа кунлари рўзанинг қазосини тутиб беришлари лозим.

Иккинчи қисм: Рўза тутмаслиги жоиз ва рўза ўрнига каффорот берадиган шахслар:

1. Шифоси умид қилинмайдиган бемор.

2. Рўза тутишга қодир бўлмаган кекса киши.

Юқорида зикр қилинганлар рўза тутмайди-лар ва Рамазоннинг ҳар бир куни учун бир мискинни таомлантирадилар. Агар кекса одам ақлдан озиш даражасига етса, ундан таклиф кўтарилади ва рўза тутмаслигида ҳараж йўқ бўлиб, каффорот ҳам бермайди.

Қазо рўзаларни тутиш ва уни кечиктиришнинг ҳукми

Қазо рўзаларни кейинги Рамзонгача ўтаб бериш керак. Қазони ўташда шошилиш афзал. Кейинги Рамзондан ҳам ўтказиб юбориш эса жоиз эмас. Оиша разияллоҳу анҳо шундай дейдилар:

«كَانَ يَكُونُ عَلَيَّ الصَّوْمُ مِنْ رَمَضَانَ، فَمَا أَسْتَطِيعُ أَنْ أَقْضِيَ إِلَّا فِي شَعْبَانَ لِمَكَانِ رَسُولِ اللهِ ﷺ».

«Рамазон ойидан менинг зиммамда тутил-май қолган рўзалар бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бўлишим сабабли, фақат Шаъбон ойидагина қазосини ўтай олар эдим».53

Навбатдаги Рамазон кириб келгунча қазо рўзасини тутмаган киши икки хил ҳолатда бўлади:

1. Қазони шаръий узр сабабли кечиктириши. Масалан, кейинги Рамазонгача соғаймаган киши. Бундай ҳолатда фақатгина рўзанинг қазосини тутади.

2. Шаръий узрсиз кечиктирган киши. Бундай кишилар кечиктиргани учун гуноҳкор бўлиша-ди, тавба қилишлари ва қазоси билан бирга ҳар бир кун учун биттадан мискинни таомланти-ришлари керак бўлади.

Қазоси бор бўла туриб нафл рўза тутиш-нинг ҳукми:

Рамазондан қазоси бор кишилар нафл рўзадан олдин қазоларини тутишга шошилиш-лари афзал. Аммо нафл рўза вақти ўтиб кетади-ган Ошуро ва Арафа рўзаси каби рўза туридан бўлса, нафл рўзани тутиши жоиз. Чунки қазо-нинг вақти кенг. Шаввол ойининг олти кунлик рўзасини эса, фақтгина, қазодан кейин тутади.

Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар:

1. Икки ҳайит кунлари. Чунки у кунда рўза тутишдан қайтарилган.

2. Зул Ҳижжа ойидаги ташриқ кунлари. Фа-қатгина, ҳаждаги таматтуъ ва қирон қилган кишилар, агар сўйишликка жонлиқ топа олма-салар, рўза тутишлари жоиз бўлади.

Ташриқ кунлари — Зул Ҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир.

3. Шаъбоннинг ўттизинчи куни шак куни бўлиб, Рамазон ойи киргани маълум бўлмагани учун рўза тутиш жоиз эмас. Агар ўттизинчи туни булут ёки чанг сабабли ой кўринмай қолса, шак куни ҳисобланади ва рўза тутилмайди.

Рўза тутиш макруҳ бўлган ҳолатлар:

1. Ражаб ойини хослаб рўза тутиш.

2. Фақатгина жума кунида рўза тутиш. Чунки бундан қайтарилган. Агар жума кунидан бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутадиган бўлса, кароҳат ҳукми йўқолади.

Рўза тутиш суннат бўлган кунлар:

1. Шаввол ойининг олти куни.

2. Зул Ҳижжанинг тўққиз куни, бўлганда ҳам Арафа куни ҳожилардан бошқалар рўза тутиши суннати муаккада бўлиб, бу кунда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

3. Ҳар ойда уч кун рўза тутиш. Энг афзали "Бийз кунлари" рўза тутиш.

Бийз кунлари — ойнинг ўн учинчи, ўн тўр-тинчи ва ўн бешинчи кунлари.

4. Ҳар хафтанинг душанба ва пайшанба кун-лари рўза тутиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки кунда доимий рўза тутганлар. Чунки бу кунда бандаларнинг амал-лари кўтарилади.

Нафл рўзалар:

А) Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари: бир кун рўза тутиб бир кун тутмаслик.

Б) Муҳаррам ойи рўза тутиш мустаҳаб. Хусу-сан, Ошуро кунида тўққизинчи куни билан қўшиб рўза тутиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига кўра суннати муаккада:

«لَئِنْ بَقِيتُ إِلَى قَابِلٍ لَأَصُومَنَّ التَّاسِعَ».

«Агар кейнги йилгача тирик бўлсам, Муҳар-рамнинг тўққизинчи кунини қўшиб рўза тутаман».54 Бу рўза ўзидан олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Бешинчи бўлим: Ҳаж ва умра

Ҳажнинг луғавий маъноси: қасд қилмоқ демакдир. Шариатдаги маъноси: белгиланган вақтда махсус амалларни бажариш мақсадида Аллоҳнинг уйини қасд қилиш.

Умранинг луғатдаги маъноси: зиёрат демак-дир.

Шариатдаги маъноси эса: хоҳлаган вақтда махсус амалларни бажариш учун Аллоҳнинг уйини зиёрат қилиш.

Ҳаж Ислом динининг рукнларидан бири бўлиб, ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилинган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Видолашув ҳажида" бир марта ҳаж қилганлар.

Қодир бўлган кишига умрида бир марта ҳаж қилиш фарз, бир мартадан ошгани эса нафл ҳисобланади. Умра эса, кўплаган уламоларнинг сўзига кўра, вожибдир. Бунинг далили: Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аёлларга жиҳод фарзми?» деб, сўралганларида берган жавобларидир:

«نَعَمْ، عَلَيْهِنَّ جِهَادٌ لَا قِتَالَ فِيهِ: الْحَجُّ وَالْعُمْرَةُ».

«Ҳа, уларга урушсиз жиҳод вожибдир: Ҳаж ва умра».55

Ҳаж ва умранинг фарз бўлиш шартлари

1. Ислом

2. Ақл

3. Балоғатга етиш

4. Озодлик

5. Қудрати етиши

Аёл киши олтинчи шартга ҳам эга бўлиши лозим. У ҳам бўлса, сафар қилиши учун маҳрами бўлиши. Чунки аёл киши маҳрамсиз ҳаж ёки бошқа сафарга чиқиши жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«لَا تُسَافِرُ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ، وَلَا يَدْخُلُ عَلَيْهَا رَجُلٌ إِلَّا وَمَعَهَا مَحْرَمٌ».

«Аёл киши фақатгина маҳрами билан сафар қилади ва эркак киши унинг олдига фақат маҳрами бўлгандагина киради».56

Аёл кишининг маҳрами: турмуш ўртоғи ёки қуйидаги сабабларга кўра никоҳ қуриши абадий ҳаром бўлган кишилар.

Насаб: Акаси, отаси, амакиси, ака ёки укасининг ўғли ва тоғаси.

Мубоҳ сабаб: Сутдош акаси.

Қудачилик: Онасининг турмуш ўртоғи ёки турмуш ўртоғининг ўғли.

Қудрат етишидан мурод: Моддий ва жисмо-ний қудратидир. Яъни уловга миниш, сафар машаққатларини кўтара олиш, бориб келиши, болалари ва нафақаси унинг бўйнида бўлган кишиларга қолдиришига етадиган маблағи бўлиши.

Шунингдек, ҳажга бориб келишида ўзи ва моли учун йўлда хатар бўлмаслиги лозим.

Агар кишида моддий қудрати бўлса-ю, лекин ёши улғайган ёки шифоси умид қилинмайдиган касаллик билан касал бўлса, унинг ўрнига ҳаж амалларини бажарадиган бировни топиши ло-зим.

Бировнинг ўрнига ҳаж қиладиган кишида икки шарт топилиши лозим:

1. Мусулмон, ақилли, балоғатга етган бўли-ши. Яъни ҳожида топилиши керак бўлган шартлар.

2. Ўзи учун фарз бўлган ҳажни бажарган бўлиши.

Эҳром мийқотлари

Мийқотнинг луғатдаги маъноси: чегара демакдир. Шариатдаги маъноси эса: ибодат қилинадиган ўрин ва вақт.

Ҳажнинг замонга ва маконга тегишли мий-қотлари бор:

А) Замонга тегишли мийқотларни Аллоҳ тао-ло ушбу оятда зикр қилган:

﴿ٱلۡحَجُّ أَشۡهُرٞ مَّعۡلُومَٰتٞۚ فَمَن فَرَضَ فِيهِنَّ ٱلۡحَجَّ...﴾

«Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса...» [Бақара: 197].

Бу ойлар: Шаввол, Зул Қоъда ва Зул Ҳижжанинг ўн куни.

Б) Маконга тегишли мийқотлардан мурод: Ҳаж қилмоқчи бўлган ҳожи Маккага эҳромсиз ўтиши мумкин бўлмаган ҳудудлар. Улар қуйи-дагича:

1. Зул ҳулайфа: Мадина аҳлининг мийқоти.

2. Жуҳфа: Шом, Миср ва Мағриб аҳлининг мийқоти.

3. Қорнул манозил: Нажд аҳлининг мийқоти. Ҳозирги кунда у «Сайл» деб аталади.

4. Зоту ирқ: Ироқ аҳлининг мийқоти.

5. Яламлам: Яман аҳлининг мийқоти.

Кимнинг манзили бу мийқотнинг ичида бўлса, ҳаж ва умра учун уйидан эҳромга киради. Макка аҳли Маккадан эҳромга кирадилар ва мийқотга чиқиб киришга ҳожат йўқ. Аммо умрага келсак, энг яқин «ҳил» ҳудудига чиқиб у ердан эҳромга кирадилар (Яъни Ҳарам ҳудудидан чиқиб киради). Ким ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлса, юқорида зикр қилинган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белги-лаб берган мийқотларда эҳромга кириши лозим. Ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган киши бу мийқотлардан эҳромсиз ўтиши мумкин эмас.

Юқорида зикр қилинган мийқотлардан ўтаётган одам, агар ўша мийқот аҳлидан бўлмаса ҳам ундан эҳром билан ўтиши лозим. (Яъни ўзи Мисрдан бўлса, лекин Мадинага бориб ўша ердан эҳромга кирмоқчи бўлса, Мисрликлар мийқоти бошқа бўлишига қарамасдан Мадина томондан келгани учун Мадина мийқотидан эҳромга киради.)

Кимда ким Маккага йўл олса, лекин айтилган мийқотлардан қуруқлик, денгиз ёки ҳаво орқали ўтмаса, ўзига энг яқин мийқотга яқинлашганда эҳромга киради. (Яъни қайси мийқот унга яқин бўлса, ўшанга яқинлашганда, эҳромга киради. Ўша мийқотга бориши шарт эмас.) Чунки Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Йўлингизга энг яқинига (мийқотга) қаранг».57

Кимда ким ҳаж ёки умра қилиш учун самалёт орқали йўлга чиқса, самалёт мийқотга яқин-лашганида эҳромга кириши лозим. Самалёт аэропортга қўнишини кутиб эҳромни кечикти-риш жоиз эмас.

Эҳром

Эҳром — ҳаж ёки умра амалларини бажариш-га киришишни ният қилиш.

Ҳаждаги эҳром — ҳаж амалларига киришиш-ни ният қилиш.

Умрадаги эҳром — умра амалларига киришишни ният қилиш. Эҳромга фақатгина ҳаж ёки умрага ният қилиш билан киради. Шунчаки эҳром либосини кийиши билан киши эҳромга кира олмайди.

Эҳромнинг мустаҳаб амаллари:

1. Эҳромдан олдин бутун танани ювиш.

2. Эркак киши эҳром либосларига тегизмас-дан баданини хушбўйлаши.

3. Изори ва оёқ кийимининг оқ бўлиши.

4. Уловга минган ҳолида эҳромга кирса, қибла томонга юзланиши.

Нусукнинг (ҳаж амалларининг) турлари:

Эҳромдаги киши уч хил ҳаждан бирини танлаши мумкин. Улар:

1. Таматтуъ — ҳаж ойларида умрага ният қилиб эҳромга кириш, уни адо этгандан сўнг эҳромдан чиқиб, ҳаж вақти келгач ҳаж қилиш.

2. Ифрод — мийқотда фақатгина ҳажни ният қилиб эҳромга кириш ва ҳаж амаларини тамом-ламагунча эҳромда қолиш.

3. Қирон — ҳаж ва умрани бирга ният қилиш ёки умранинг ўзига ният қилиб, тавофга киришишдан олдин ҳаж мавсумининг кириб келиши. Бундай вазиятда умра ва ҳажни мийқотдан ёки умранинг тавофига киришиш-дан олдин ният қилади. Сўнгра ҳаж ва умра учун тавоф ҳамда саъй қилади.

Таматтуъ ва қирон турларини танлаган киши, агар Ҳаром масжидининг яшовчилари-дан бўлмаса, фидя бериши лозим.

Юқоридаги уч хил ҳажнинг энг афзали — Таматтуъ ҳажидир. Чунки Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини Таматтуъга буюрганлар.58 Ундан сўнг Қирон, чунки у ҳаж ва умрадир. Уларнинг энг охиргиси Ифрод тури.

В) Агар юқоридаги уч турдан бирини танла-са, ортидан дарҳол қуйидаги талбияни айтади:

«لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ».

«Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал-ҳамда ван-неъмата лака вал-мулк. Лаа шарийка лак!».59

Талбия айтиш суннат, унинг кўп айтилиши эса мустаҳабдир. Эркаклар жаҳрий, аёллар эса хуфёна айтадилар.

Талбиянинг вақти: эҳромга кириши билан бошлайди, охири эса қуйидагича:

Биринчи: умра қиладиган киши тавофга киришишдан олдин тўхтатади.

Иккинчи: ҳаж қилган киши ҳайит куни тош отаётган вақтда тўхтатади.

Эҳромда таъқиқланган нарсалар:

Биринчи: сочини қириш, қисқартириш ва баданнинг бирорта ўрнидан тукларни юлиш.

Иккинчи: қўл ёки оёқнинг тирноқларини узрсиз олиш ёки қисқартиш. Агар тирноқ синса ва уни олиб ташласа, унга фидя бериш лозим эмас.

Учинчи: эркак киши бошини ёпишиб туради-ган дўппи ва ғутра каби нарсалар билан ёпиши.

Тўртинчи: эркак киши танасининг барчаси ёки баъзисига тикилган кўйлак, салла ва шалварга ўхшаш кийимларни кийиши.

Тикилган кийим — атайин тана аъзосига мослаштириб тикилган маҳси, қўлқоп ва пайпоқ каби кийимлар. Аёл киши ёпиқ юришга муҳтож бўлгани учун эҳром вақтида хоҳлаган (ёпиқ) кийимларини кийиши мумкин. Фақат-гина ниқоб киймайди ва эркаклар яқинлашган-да юзини бошқа мато билан ёпиб олади ва икки қўлига қўлқоп ҳам киймайди.

Бешинчи: хушбўйланиш. Чунки эҳромдаги киши ҳашамат ва дунё зийнатидан узоқ бўлиши ҳамда охиратга юзланиши лозим.

Олтинчи: қуруқлик ҳайвонини ўлдириш ва овлаш. Эҳромдаги киши қуруқлик ҳайвонлари-ни овлаши, овлашга ёрдам бериши ва сўйиши жоиз эмас.

Эҳромдаги киши ўзи овлаган, у учун махсус овланган ёки овлашга ёрдам берган ўлжадан тановул қилиши жоиз эмас. Чунки бу ўлжалар эҳромдаги кишининг ҳаққида ўлимтик синга-ридир.

Денгиз ҳайвонини овлаш эҳромдаги киши учун жоиздир. Шунингдек, уй ҳайвонлари товуқ ва чорва ҳайвонларини сўйиши ҳам жоиз. Чунки улар ов саналмайди.

Еттинчи: ўзи ёки бошқа учун никоҳ ақдини тузиш ҳамда никоҳга гувоҳликка ўтиш.

Саккизинчи: жинсий алоқа қилиш. Агар биринчи таҳаллулдан аввал жинсий алоқа қилса, бажарилган амаллар йўққа чиқади. Унга амалларни батамом бажариши, кейинги йили адо этиши ва жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Агар биринчи таҳаллулдан кейин содир бўлса, бажарилган амаллар бузилмайди, лекин жон-лиқ сўйиши лозим бўлади.

Агар аёл киши ўзи рози бўлиб (жинсий алоқа) қилса, эркак кишига нима лозим бўлса унга ҳам шу нарса лозим бўлади.

Тўққизинчи: жинсий аъзодан бошқа жойга алоқа қилиш. Эҳромдаги киши аёл кишини шаҳват билан ушлаши мумкин эмас. Чунки бу жинсий алоқа қилишга олиб боради.

Умра

А) Умранинг рукнлари:

1. Эҳром.

2. Тавоф.

3. Саъй.

Б) Умранинг вожиботлари:

1. Юқорида зикр қилинган мийқотлардан бирида эҳромга кириш.

2. Сочни қириш ёки қисқартириш.

В) Умранинг сифати:

Умра қилётган киши биринчи бўлиб қора тошдан бошлаб етти марта тавоф қилади. Тавоф вақтида таҳоратли ва авратини тўсган ҳолда бўлиши лозим. Тавофни тўлиқ изтибоъ ҳолатида бажариши суннатдир.

Изтибоъ — ридонинг ўнг томонини елкаси-нинг остига киргизиб икки томонини чап елкасига ташлаб олишдир. Етти марта тавоф қилиб битгач, қайтадан ридоси билан икки елкасини ёпади ва изтибоъ қилмайди.

Қора тошга юзланади, имкони бўлса ўпади, имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Агар қора тошни ушлашнинг ҳам имкони бўлмаса, унга қўлини кўтариб бир мар-та "Аллоҳу акбар" дейди, қўлини ўпмайди ва тўхтамайди. Сўнгра тавофида давом этади, аввалги уч тавофда рамл қилмоғи суннатдир.

Рамл — майда қадам билан тез юриш.

Агар Рукнул ямонийнига етса, иложи бўлса ўнг қўли билан такбир айтмасдан ва ўпмасдан ушлайди, иложи бўлмаса ишора қилиши ҳам, такбир айтиши ҳам лозим эмас. Қора тош ва Рукнул ямонийнинг орасида шундай дейди:

﴿...رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِي ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٗ وَفِي ٱلۡأٓخِرَةِ حَسَنَةٗ وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ﴾

«Роббана аатина фиддунйа ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ, ва қинаа ъазабан-наар»

Маъноси: «Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин». [Бақара: 201].

Тавофни битиргандан сўнг Иброҳим мақоми ортида икки ракат намоз ўқийди. Агар у ерда ўқишнинг имкони бўлмаса, масжиднинг хоҳла-ган бошқа жойида ўқийверади. Биринчи ракатда Фотиҳадан сўнг "Кафирун" сурасини ўқиш суннат. Иккинчи ракатда эса Фотиҳадан сўнг "Ихлос" сурасини ўқиш суннат. Сўнгра саъй қилинадиган жойга боради, Сафо ва Марва тоғи ўртасида етти марта саъй қилади. Бориш бир шавт, қайтиш иккинчи шавт ҳисобланади. (Яъни Сафодан Марвага бориш биринчи, ундан қайтиш иккинчи шавт ва Марвага яна бориши учинчи шавт ҳисобланади.)

Саъйни Сафо тоғидан бошлайди. Тоғга чиқа-ди ёки яқинида туради. Чиқиш афзалроқ. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзини ўқийди:

﴿‌إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلۡمَرۡوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِ...﴾

«Иннас-Софа вал-Марвата мин шаъааирил-лаҳ»

Маъноси: «Сафо ва Марва (тоғлари) Аллоҳ-нинг ибодат қилинадиган ерларидир». [Бақара: 158].

Қиблага юзланиши, Аллоҳга ҳамд айтиши ва қуйидаги дуони ўқиши мустаҳаб:

«لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ، لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ».

«Лаа илааҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, йўҳйий ва йўмийт ваҳўва ъала кўлли шайъин қодийр, лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, анжаза ваъдаҳ ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ».60

Маъноси: Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди: бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди.

Сўнгра қўлларини кўтариб хоҳлаганча дуо қилади ҳамда бу зикр ва дуоларни уч мартадан бажаради. Сўнгра Марва томон юради, эркак киши биринчи белгига етгандан то иккинчи белгига қадар юришни тезлаштиради. Аммо аёллар икки белги орасида тезлашиши машруъ эмас, чунки у аврат ҳисобланади. Аёл кишига машруъ қилинган нарса, саъй пайтида фақат юришдир. Сўнгра Марванинг устига чиқади ёки яқинида туради, чиқиш афзалроқ. Марвада Сафо тоғида нима қилган бўлса, ўша ишларни бажаради. Фақатгина Сафода ўқилган қуйидаги оятни ўқимайди:

﴿‌إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلۡمَرۡوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِ...﴾

«Иннас-Софа вал-Марвата мин шаъааирил-лаҳ».

Бу оят фақатгина биринчи саъйда Сафо тоғи устида айтилади. Сўнгра юриш ўрнида юради, тезлашиш ўрнида тезлашади ва Сафога боради. Шундай қилиб бу ишни етти марта бажаради. Бориш бир шавт, қайтиш бир шавт ҳисоблана-ди. Саъй пайтида зикр ва дуоларни кўпайти-риши ва таҳоратли бўлиши мустаҳаб. Агар таҳоратсиз бажарса ҳам, саъй дуруст бўлавера-ди. Шунингдек, аёл киши тавофдан сўнг ҳайз ёки нифос кўрса ҳам саъй қилиши мумкин. Чунки саъйда таҳоратли бўлиш шарт эмас, аксинча, мустаҳаб.

Саъйни тамомлагач, сочини қиради ёки қисқартиради. Эркак киши учун қириш афзал-роқ.

Шундай қилиб умранинг амалларини якунлаган бўлади.

Ҳаж

А) Ҳажнинг рукнлари:

1. Эҳром.

2. Арафа тоғида туриш.

3. Ифоза тавофи.

4. Саъй қилиш.

Б) Ҳажнинг вожиботлари:

1. Мийқотдан эҳромга кириш.

2. Зул Ҳижжанинг тўққизинчи куни Арафа тоғида кундузи турган одам шом вақтигача туриши.

3. Зул Ҳижжанинг ўнинчи куни тун ярмигача Муздалифада тунаш.

4. Ташриқ кунларида Минода тунаш.

5. Жамаротда тош отиш.

6. Сочни қириш ёки қисқартириш.

7. Видолашув тавофи.

В) Ҳажнинг сифати:

Мусулмон киши мийқотга етган пайтида вақт қисқа бўлса ифрод ҳажига талбия айтади. Маккага келганида тавоф ва саъй қилади, тўққизинчи кунигача эҳромида қолади ва Арафа куни шомга қадар Арафада бўлади.

Сўнгра Арафадан талбия айтиб Муздалифага йўл олади. У ерда бомдод намозини ўқийди ва кун ёришгунча Аллоҳни зикр қилиб туради.

Кун ёришгач, қуёш чиқишидан олдин Мино-га боради, Жамротул Ақабада еттита тош отади ва сочини қиради ёки қисқартиради. Сочни қириш афзалроқ.

Сўнгра Ифоза тавофини қилади. Биринчи қилган саъйи кифоя қилади. Шундай қилиб ҳажи тўлиқ бўлади ва ҳажи сабабли ҳаром қилинган нарсалар ҳалол бўлади.

Агар шошилаётган бўлса унинг зиммасида ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари Жамаротларни отиш қолади. Ҳар бир Жамрага еттитадан тош отади, ҳар бир тош билан «Аллоҳу акбар», деб, такбир айтади. Аввало Масжидул-Хайф томонга яқин бўлган кичик Жамрадан бошлайди, сўнг ўрта Жамра, кейин эса охиргиси Ақаба Жамрасига тош отади. Ҳар бир Жамаротга еттитадан тош отилади. Агар ўн иккинчи кундан кейин қолишни истаса, ўн учинчи куни ҳам худди ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлар-даги каби Жамаротларга тош отади.

Тош отиш вақти: уч кун заволдан кейин. (Яъни Қуёш куннинг ўртасига етгандан кейин ботишга оғишни бошлаганда)

Агар ўн иккинчи кун қуёш ботишидан аввал кетмоқчи бўлса, унинг зарари йўқ. Аммо ўн учинчи кунга қолиб заволдан кейин кетиши афзал. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌...فَمَن تَعَجَّلَ فِي يَوۡمَيۡنِ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِ وَمَن تَأَخَّرَ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِۖ لِمَنِ ٱتَّقَىٰ...﴾

«Бас, ким икки кундан кейин шошилиб, кетса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Тақво килувчилар учун» [Бақара: 203].

Агар сафар қилишни истаса, етти марта видо-лашув тавофини бажаради ва саъй қилмайди.

Уч турдаги ҳажнинг энг афзали: Таматтуъ ҳажини ният қилиб эҳромга кириш, сўнг саккизинчи куни ҳажга талбия айтиш ва юқорида айтилган амалларни бажариш.

Агар умра ва ҳажни бирга қилишни ният қилиб эҳромга кирса, бунинг зарари йўқ. Бу турдаги ҳаж Қирон деб аталади. Қирон — ҳаж ва умрани бир тавоф ва саъй билан бирга ният қилиб эҳромга кириш.

Учинчи бўлим

Муомалага оид масалалар

Уламоларимиз ҳар бир киши ўзлаштириши керак бўлган илмларни бизга баёнлаб берган-лар. Ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган илмнинг миқдори ҳақида бизга хабар берганлар. Жумладан, тижоратда ишлайдиган одамнинг тижорат соҳасига тегишли илмларни ўзлаштириши. Инсон ўзи билмаган ҳолда рибо-га тушиб қолмаслиги учун бу илмларни ўргани-ши зарур. Баъзи бир саҳобалардан сўзимизни тасдиқловчи хабарлар ворид бўлган.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Бозоримизда диндаги (ҳалол ва ҳаром савдо масалалари ҳақида) тушунчаси бўлмаган одам савдо қилмасин».61

Али разияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким (ҳалол ва ҳаром савдоларни ўрганишдан олдин) ту-шунчасиз савдо қилса, рибога ўралиб қолибди, ўралиб қолибди, ўралиб қолдибди. Яьни, рибога аралашиб қолибди».62

Ибн Обидийн Алломийдан нақл қилиб шундай дейди: «Ҳар бир балоғатга етган эркак ва аёлга дин ва ҳидоят илмларини ўргангандан кейин таҳорат, ғусл, намоз, рўза илмини, нисоби етганлар учун закот илмини, қудрати етганлар учун эса ҳаж илмини ўрганиш фарздир. Савдогарларга савдо-сотиқ илмлари-ни, ҳунармандларга эса ўз касбларига оид илмларни ўрганиш фарз қилинган — токи улар барча муомалотларида ҳаром, шубҳали ва мак-руҳ ишлардан сақлансинлар».63

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Савдо-сотиқ, никоҳ ва уларга ўхшаш амаллар эса, аслида вожиб бўлмаган ишлардан ҳисоблана-ди; шунинг учун уларнинг шартларини билиб олмасдан туриб, уларга киришиш ҳаром».64

Қуйида шариатимизда ворид бўлган пулга оид муомалаларга тегишли қоидаларни сизга ҳавола қиламиз:

1. Соф фоидали ёки манфаати устун бўлган муомалаларнинг барчаси мубоҳдир.

Масалан: ҳалол нарсаларни сотиш, сотиб олиш, ижарага бериш ва шуфъа.65

2. Одамларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди-ган ва сақлайдиган барча ишлар мубоҳдир!

Масалан: Гаров ва гувоҳ қилиш.

3. Икки томоннинг фоидасига хизмат қила-диган барча ишлар мубоҳдир!

Масалан: Иқола, танлов ва савдодаги шарт-лар.

4. Одамларга зулм қиладиган, уларнинг молларини ботил йўл билан ўзлаштирадиган барча муомалалар ҳаромдир.

Масалан: Рибо, тортиб олиш ва иҳтикор.

5. Яхшиликда бир-бирига ёрдам берилишига хизмат қиладиган барча муомалалар мубоҳ!

Масалан: Қарз, ижара ва омонатга қўйиш.

6. Меҳнатсиз ва манфаатсиз ейиладиган пул-ларнинг барчаси ҳаром!

Масалан: Қимор ва рибо.

7. Одамларни алдаш ва жаҳолат устун бўлган барча муомалалар ҳаром!

Масалан: Ўзида бўлмаган ва белгисиз нарса-ни сотиш.

8. Ҳаромга ҳийла билан етиладиган муомала-лар ҳаром!

Масалан: Ийна савдоси.66

9. Аллоҳнинг тоатидан тўсувчи барча нарса ҳаром!

Масалан: Жума куни иккинчи азондан кейинги савдо.

10. Зарарли ёки мусулмон ўртасида адоватни уйғатадиган барча нарсалар ҳаром!

Масалан: Ҳаром нарсаларни сотиш ва бошқа одамнинг савдосининг устидан савдо қилиш.

Агар мусулмон кишига бирор нарса чигал бўлса, уни уламолардан сўраши лозим. Шундан кейингина у ишга қадам босиши ва шаръий ҳукмини билмагунича яқинига юламаслиги керак. Аллоҳ таоло айтади:

﴿‌...فَاسْأَلُوا ‌أَهْلَ ‌الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ﴾

«Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сў-ранг» [Наҳл: 43].

Жамламоқчи бўлган маълумотларимиз уш-булар эди. Аллоҳ таолодан бизларни фоидали илм ва солиҳ амал билан ризқлантиришини сўраймиз. Албатта, У Саҳий ва Карим Зот Пайғамбаримиз Муҳаммадга, У кишининг аҳли аёллари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

 

 

***

Мундарижа

 

Муқаддима 2

Биринчи қисм: 3

Ақидага оид масалалар 3

Биринчи бўлим: Исломнинг маъноси ва арконлари 3

Тавҳиднинг аҳамияти 3

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг маъноси 6

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг шартлари 6

«Муҳаммадур-расулуллоҳ», деб гувоҳлик беришнинг маъноси 8

Иккинчи бўлим: Иймоннинг маъноси ва арконлари 10

Аллоҳ таолога иймон келтириш уч нарсани ўз ичига олади: 12

1. Аллоҳнинг Рабб эканига иймон келтириш 12

2. Аллоҳ таолонинг илоҳ эканига иймон келтириш 15

3. Исм ва сифатларга иймон келтириш 18

2) Фаришталарга иймон келтириш 26

3) Китобларга иймон келтириш 28

4) Пайғамбарларга иймон келтириш 29

5) Охират кунига иймон келтириш 31

А) Қайта тирилишга иймон келтириш. 31

Б) Ҳисоб-китоб ва жазога иймон келтириш. 31

В) Жаннат ва дўзахга иймон келтириш: 32

6) Тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтириш: 33

Учинчи бўлим: Эҳсон 35

Тўртинчи бўлим: Аҳли сунна вал жамоанинг асослари ҳақида қисқача маълумот. 36

Иккинчи қисм: Ибодатга оид масалалар 38

Биринчи бўлим: Таҳорат 38

Биринчи: сувнинг турлари: 38

Иккинчи: Нажосат 39

Учинчи бўлим: Таҳоратсиз киши қилиши мумкин бўлмаган ишлар. 42

Тўртинчи бўлим: Ҳожат ўташнинг одоблари 45

Бешинчи бўлим: Истинжо ва истижмор аҳкомлари. 46

Олтинчи: Таҳорат аҳкомлари 47

Еттинчи: Маҳси ва пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми 50

Саккизинчи: Таяммум аҳкомлари 52

Тўққизинчи: Ҳайз ва нифос аҳкомлари 55

Иккинчи бўлим: Намоз 57

Биринчи: Азон ва иқома аҳкомлари 57

Иккинчи: Намознинг ўрни ва фазилати 62

Учинчи: Намознинг шартлари 65

Тўртинчи: Намознинг рукнлари 67

Бешинчи: Намоз вожиботлари 73

Олтинчи: Намоз суннатлари 75

Еттинчи: Намознинг сифати 78

Саккизинчи: Намоздаги макруҳ амаллар. 85

Тўққизинчи: Намозни бузувчи амаллар 86

Ўнинчи: Саждаи саҳв 86

Ўн биринчи: Намоз ўқишдан қайтарилган вақтлар 90

Ўн иккинчи: Жамоат намози 91

Ўн учинчи: Қўрқув намози 94

Хавф намозининг ўқилиши 95

Ўн тўртинчи: Жума намози 96

Жумага етишиб қолиш 100

Ўн бешинчи: Узрли инсонларнинг намози 101

Ўн олтинчи: Икки ҳайит намози 105

Ўн еттинчи: Кусуф намози. 108

Ўн саккизинчи: Истисқо (ёмғир сўраш) намози 110

Ўн тўққизинчи: Жаноза аҳкомлари 112

Учинчи бўлим: Закот 118

1. Закотнинг таърифи ва унинг Ислом динидаги ўрни 118

2. Закотнинг фарз бўлиш шартлари 119

3. Закоти берилиши керак бўлган моллар 120

Тўртинчи бўлим: Рўза 135

Рамазон рўзасини тутиш фарз бўлиш шартлари 136

Бешинчи бўлим: Ҳаж ва умра 146

Ҳаж ва умранинг фарз бўлиш шартлари 147

Эҳром мийқотлари 149

Эҳром 151

Умра 156

Ҳаж 161

Учинчи бўлим: 164

Муомалага оид масалалар 164

***

 


Имом Аҳмад ўзининг муснадида, Термизий ҳам ривоят қилган ва ҳадисни ҳасан деган.

Бухорий "Адабул муфрод" китобида, Аҳмад "Муснади"да, Зиё Мақдисий "Аҳадисул мухтааро"да ривоят қилган ва Албоний "Саҳийҳул жомеъус сағийр"да саҳиҳ деб атаган.

Муслим ва Аҳмад рақам билан ривоят қилган.

Мазий (жинсий) эркалатиш, эслаш ёки (жинсий) қарашлар ва шунга ўхшаш нарсалар оқибатида қатра бўлиб чиқадиган ва баъзида чиққани сезилмай қоладиган ранги йўқ, суюқ сув. Вадий сийдик ортидан ёки оғир нарса кўтариш оқибатида чиқадиган қуюқ оқ сув.

Имом Муслим ривоят қилган.

Имом Молик "Муватто" да, Доримий, Абдурраззоқ ўз мусаннафида ривоят қилган ва Албоний "Ирвоул ғалийл"да саҳиҳ деб атаган.

Насоий, Аҳмад, Албоний "Ирвоул ғалийл"да саҳиҳ деб атаган.

Ибн Можа (594), Ибн Ҳиббон (799) билан ривоят қилганлар ва Албоний "Термизийнинг заиф сунан ҳадислари" китобида (146) рақам билан заиф деб атаган.

Бухорий ва Муслим рақам билан ривоят қилганлар.

Бухорий (7288) ва Муслим (6066) рақам билан ривоят қилган.

Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни «Мажмуъул-фатово» китобларида шундай деб айтганлар: «Имом Байҳақий Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «аллазий ваъадтаҳ» сўзидан кейин «иннака лаа тухлифул-мийъаад», сўзини қўшиб яхши санад билан ривоят қилган.

Термизий ривояти.

Муслим ривоят қилган.

Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ, ғариб, деган. Албоний эса, «Тарғиб ва тарҳиб»да саҳиҳ деган.

Бухорий (1117) рақам билан ривоят қилган.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Бухорий (812) ва Муслим (490) рақамлар билан ривоят қилган.

Муслим (498) рақам билан ривоят қилган.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Термизий ривояти.

Бухорий ривояти.

Бухорий ривояти.

Бухорий ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Термизий (266) рақам билан ривоят қилган.

Муслим (588) рақам билан ривоят қилган.

Абу Довуд (5168) рақам билан ривоят қилган.

Термизий (284) рақам билан ривоят қилган.

Муслим (1484) рақам билан ривоят қилган.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Муслим (865) рақам билан ривоят қилган.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий (1081) ва Муслим (693) рақам билан ривоят қилган.

Бухорий (1012) ва Муслим (894) рақам билан ривоят қилган.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ва ҳадисни ҳасан, саҳиҳ деб атаган.

Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Ибн Можа ва Термизий ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Абу Довуд, Ибн Можа ривояти. Албоний "Саҳиҳи Абу Довуд"да саҳиҳ деб атаган.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ривояти.

Ахмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Муслим ривояти.

Аҳмад, Насоий ва Ибн Можа ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ривояти.

Муслим ривояти.

Бухорий ривояти.

Муслим ривояти.

Термизий ривоят қилган ва ҳадисни ҳасан деб атаган. Албоний ҳам ҳадисни ҳасан ҳадис деб атаган.

«Муғнил муҳтож» китоби.

Ҳошияту ибн Обидийн.

«Мажмуъ» китоби.

Шуфъа: Бир шерик ўз шеригининг улушини, молиявий бадал эвазига бошқа шахсга ўтган бўлса, ўша шахсдан олиб қўйиш ҳуқуқидир.

Ийна савдоси: инсон бошқа бировга бирор нарсани муддатли (насия) нархда сотиб, уни унга топширади, сўнгра ўша нарсани пулини олишдан олдин, ўша нархдан арзонроқ нархда нақдга қайта сотиб олишидир.

Имом Бухорий (8).