PHPWord

 

 

نُبذَةٌ فِي العَقِيدَةِ الإِسْلَامِيَّة (شَرْحُ أُصُولِ الإِيمَانِ)

Иймон асосларининг шарҳи

(Исломий эътиқод ҳақида илмий асар)

بِقَلَم فَضِيلَة الشَّيخ العَلَّامَة

مُحَمَّدِ بْنِ صَالِحٍ العُثَيمِين

غَفَرَ اللَّهُ لَهُ وَلِوَالِدَيْهِ وَلِلْمُسْلِمِين

 

Шайх аллома

Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин

Аллоҳ у кишини, ота оналарини ва барча мусулмонларни мағфират айласин!

 


بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Муқаддима

Барча мақтовлар Аллоҳ таологагина хосдир. Биз Унга ҳамду санолар айтиб тавба қиламиз, Ундан ёрдам ҳамда нафсимиз ва амалларимиз-нинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган бандани адаштирувчи, адаштир-ганини эса ҳидоятловчи йўқдир. «Шериксиз, ягона Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир», деб гувоҳлик бераман. У зотга, оилалари, саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган барчага Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин.

Тавҳид илми — илмларнинг энг шарафлиси, энг буюги ва энг зарурийсидир. Чунки у Аллоҳ таолони, Унинг исмлари, сифатлари ва банда-лар устидаги ҳаққини билиш демакдир.

Тавҳид илми — Аллоҳ сари бўлган йўлнинг калити ва шариатларнинг асосидир.

Шунинг учун ҳам пайғамбарлар тавҳидга даъват этишда якдил бўлдилар. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِيٓ إِلَيۡهِ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدُونِ ٢٥

«(Эй Расулуллоҳ), Биз сиздан илгари юбор-ган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Мендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, бас, Менгагина ибодат қи-линглар», деб ваҳий юборгандирмиз» [Анбиё: 25].

Аллоҳнинг яккалигига Унинг Ўзи, фаришта-лари ва илм аҳллари гувоҳлик бердилар. Аллоҳ таоло айтади:

﴿شَهِدَ ٱللَّهُ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ وَٱلۡمَلٰٓئِكَةُ وَأُوْلُواْ ٱلۡعِلۡمِ قَآئِمَۢا بِٱلۡقِسۡطِۚ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ١٨

«Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фариш-талар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз ва Ҳаким Зотдир» [Оли Имрон: 18].

Тавҳиднинг эътибори шу даражада бўлгани учун ҳам, ҳар бир мусулмон ўз динида яхши самара ва натижаларга эришиши учун уни ўрганишга, бошқаларга ўргатишга, тадаббур ва эътиқод қилишга катта эътибор бериши лозим. Аллоҳ Ўзи тавфиқ берувчи. (Муаллиф)

Ислом дини

Ислом — Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқали юборган, у билан динларни ниҳоясига етказган, бандаларига неъматларини комил қилган ва ундангина рози бўлган диндир. Шунинг учун, бандадан Исломдан бошқа дин қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَآ أَحَدٖ مِّن رِّجَالِكُمۡ وَلَٰكِن رَّسُولَ ٱللَّهِ وَخَاتَمَ ٱلنَّبِيِّـۧنَۗ وَكَانَ ٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٗا ٤٠

«Муҳаммад сизларнинг эр кишиларингиз-нинг биронтасининг отаси эмас. Балки, у Аллоҳ-нинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнгисидир» [Аҳзоб: 40].

﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗاۚ...﴾

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танла-дим» [Моида: 3].

﴿إِنَّ ٱلدِّينَ عِندَ ٱللَّهِ ٱلۡإِسۡلَٰمُ...﴾

«Аллоҳнинг ҳузуридаги (мақбул) дин, Исломдир» [Оли Имрон: 19].

﴿وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينٗا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٨٥

«Ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилин-майди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» [Оли Имрон: 85].

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло барча одамларга Ислом дини билангина ибодат қилишларини фарз қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай хитоб қилди:

﴿قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِيِّ ٱلۡأُمِّيِّ ٱلَّذِي يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ١٥٨

«Айтинг: «Эй одамлар, албатта, мен сизлар-нинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман. У шундай Зотки, осмонлар ва ер Унинг мулкидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ва Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз — шояд ҳидоят топурсиз» [Аъроф: 158].

Саҳиҳ Муслимда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَا يَسْمَعُ بِي أَحَدٌ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ يَهُودِيٌّ وَلَا نَصْرَانِيٌّ، ثُمَّ يَمُوتُ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ إِلَّا كَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ».

«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам-ки, ушбу умматдан на бир яҳудий ва на бир насроний менинг хабаримни эшитса-ю, кейин мен олиб келган динга иймон келтир-масдан вафот этса, албатта, жаҳаннам аҳлидан бўлади», дедилар.1

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динга иймон келтириш эса, қуруқ тил билан эмас, балки, уни қабул қилиш ва унга итоат этиш билан тасдиқлашдир. Шунинг учун ҳам, (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиси) Абу Толиб мўмин бўлмади. Зеро, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни тасдиқлаган ва: «Бу дин — барча динлар ичидаги энг яхши диндир», деб гувоҳлик берган эди.

Ислом дини — аввалги динлар ўз ичига олган барча салоҳиятларни кафолатлаш билан бирга, ҳар бир замон, ҳар бир макон ва ҳар бир халққа салоҳиятли бўлиши билан ажралиб туради. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб шундай деди:

﴿وَأَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَمُهَيۡمِنًا عَلَيۡهِ...﴾

«Ва Биз сизга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик» [Моида: 48].

Исломнинг барча замон, макон ва халқларга салоҳиятли эканининг маъноси: Уни қабул қилиш бирон замондаги халқлар манфаатига зид эмас. Балки, уларнинг салоҳияти, демак-дир. Унинг маъноси, баъзи одамлар тушунгани-дек, барча замон ва халққа бўйсунади, дегани эмас.

Ислом дини ҳақ дин бўлиб, Аллоҳ таоло уни маҳкам ушлаганларга ёрдам беришга ва уни бошқалар устидан ғолиб қилишга кафолат берган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ ٩

«У Зот, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам» [Софф: 9].

﴿وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡـٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ ٥٥

«Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтир-маслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир» [Нур: 55].

Ислом дини мукаммал эътиқод ва мукаммал шариатдан иборат.

1. Аллоҳ таолони яккалашга буюради ва ширкдан қайтаради.

2. Ростгўйликка буюриб, ёлғондан қайтаради.

3. У адолатга буюриб, адолатсизликдан қайтаради.

Адолат — ўхшаш нарсаларни тенг қилиш ва фарқли нарсаларни ажратишдир. Адолат баъзи одамлар айтганидек мутлақ тенглик эмас. Кимдир: «Ислом дини — тенглик дини», деб мутлақ тенгликни назарда тутса, бу нотўғри. Чунки фарқли нарсаларни тенглаштириш Ислом дини олиб келмайдиган зулм. Бу сўзни айтган инсон ҳеч қачон мақтовга лойиқ эмас.

4. Омонатни сақлашга буюриб, хиёнатдан қайтаради.

5. Вафога буюриб, жафодан қайтаради.

6. Ота-онага энг комил тарзда яхшилик қи-лишга буюради ва уларга оқ бўлишдан тияди.

7. Силайи раҳмга буюриб қариндош уруғчи-ликни узишдан қайтаради.

8. Қушничилик алоқаларини яхшилашга буюради ва уни бузишдан қайтаради.

Хуллас, Ислом барча фазилатли хулқлар ва эзгу ишларга буюриб, барча пасткашлик ва ёмон ишлардан қайтаради. Шунингдек, ҳар қандай солиҳ амалга буюриб, ҳар қандай ёмон амалдан қайтаради.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَٰنِ وَإِيتَآيِٕ ذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَيَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَآءِ وَٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡبَغۡيِۚ يَعِظُكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ ٩٠

«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилиш-га буюради ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтаради. У Зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилади» [Наҳл: 90].

Ислом рукнлари

Ислом рукнлари, яъни Ислом асосланадиган пойдеворлар, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадисда баён қилинганидек, бештадир:

«بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسَةٍ: عَلَى أَنْ يُوَحِّدَ اللَّه - وَفِي رِوَايَةٍ عَلَى خَمْسٍ -: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَصِيَامِ رَمَضَانَ، وَالْحَجِّ».

«Ислом беш устун устига қурилган: Аллоҳни яккалаш (бошқа бир ривоятда: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш), намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Рамазон ойи рўзасини тутиш ва ҳаж қилиш». Шунда бир киши: «Ҳаж ва Рамазон рўзасими?» деб сўради. Шунда Ибн Умар:

«لَا، صِيَامُ رَمَضَانَ، وَالْحَجُّ»

«Йўқ, Рамазон (ойи) рўзаси ва ҳаж», Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай эшитганман», дедилар.2

1. «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур-расулуллоҳ», деб гувоҳлик бериш – тил билан талаффуз ва қалб билан эътиқод қилиш демакдир. Гўё бу борадаги қатъий ишончи билан уни кўриб тургандай гувоҳлик беради.

Гувоҳлик берилган нарсалар кўп бўлсада, битта рукн деб саналди.

Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло динининг етказувчиси. У зотни банда ва пайғамбар деб гувоҳлик бериш «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» деган шаҳодатни тўлдирувчи бўлиб ҳисобланади.

Ёки бу икки шаҳодат амал саҳиҳ ва қабул бўлиши учун асос эканидир. Чунки амал Аллоҳга ихлос ва Расулуллоҳга эргашиш билангина тўғри ва қабул бўлади.

Демак, Аллоҳ таолога бўлган ихлос билан «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик бериш рўёб-га чиқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламга эргашиш билан «Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир», деб гувоҳлик бериш рўёбга чиқади.

Ушбу гувоҳлик самараларидан: қалб ва нафснинг махлуқларга қул бўлиш ва пайғам-барлардан бошқаларга эргашишдан озод бўли-шидир.

2. Намозни тўкис адо этишга келсак, намозни ўз вақтида узлуксиз ва мукаммал адо этиш билан Аллоҳ таолога қуллик қилиш.

Унинг самараларидан: бағри кенглик ва қувончга эришиш ҳамда беҳаёлик ва гуноҳ ишлардан тийилишдир.

3. Закотни беришга келсак, муайян миқдорга етган бойликдан муайян миқдорни бериш билан Аллоҳ таолога қуллик қилишдир.

Унинг самараларидан: нафсни разил хулқ ҳисобланмиш хасисликдан поклаш ҳамда Ислом ва мусулмонлар эҳтиёжини қондириш-дир.

4. Рамазон ойи рўзаси: Рамазон ойининг кундузида рўзани бузадиган барча нарсалардан тийилиш билан Аллоҳ таолога бўлган қулликни адо этишдир.

Унинг самараларидан: Инсон севимли нарсаларини Аллоҳнинг розилиги учун тарк қилиш билан нафсини чиниқтиришидир.

5. Ҳаж: ҳаж амалларини адо этиш орқали Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун Каъба-туллоҳга бориш.

Унинг самараларидан: Аллоҳ таолога итоат қилиш йўлида молиявий чиқим ва жисмоний кучни сарфлаш билан нафсни чиниқтиришдир. Шунинг учун ҳам ҳаж, Аллоҳ таоло йўлида қилинган жиҳод турларидан бири ҳисобланади.

Ушбу асосларга оид зикр этилган ва зикр этилмаган самаралар умматни пок ва соф Ислом умматига айлантиради; улар Аллоҳга ҳақ дин билан бўйсунадилар, махлуқотлар билан эса адолат ва ростлик асосида муомала қиладилар. Зеро, Исломнинг бундан бошқа қирралари, ушбу асослар ислоҳ бўлиши билангина ислоҳ бўлади. Умматнинг аҳволи динини қанчалик ислоҳ қилишига қараб ислоҳ бўлади. Диний ишларида қанча камчилик бўлса, умматнинг ҳолатларида ҳам шунча камчилик бўлади.

Бу сўзларнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлган одам, Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқисин:

﴿وَلَوۡ أَنَّ أَهۡلَ ٱلۡقُرَىٰٓ ءَامَنُواْ وَٱتَّقَوۡاْ لَفَتَحۡنَا عَلَيۡهِم بَرَكَٰتٖ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَٰكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذۡنَٰهُم بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ٩٦ أَفَأَمِنَ أَهۡلُ ٱلۡقُرَىٰٓ أَن يَأۡتِيَهُم بَأۡسُنَا بَيَٰتٗا وَهُمۡ نَآئِمُونَ ٩٧ أَوَأَمِنَ أَهۡلُ ٱلۡقُرَىٰٓ أَن يَأۡتِيَهُم بَأۡسُنَا ضُحٗى وَهُمۡ يَلۡعَبُونَ ٩٨ أَفَأَمِنُواْ مَكۡرَ ٱللَّهِۚ فَلَا يَأۡمَنُ مَكۡرَ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ ٩٩

«Агар қишлоқлар аҳли иймон келтирганла-рида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, улар-ни қилган касблари туфайли тутдик. Қишлоқ-лар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келишидан хотиржам бўлиб қолдиларми?! Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз чошгоҳ пайтида, ўйна-ётган ҳолларида келишидан хотиржам бўлиб қолдиларми?! Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб қолдиларми?! Аллоҳнинг макридан фа-қат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлур» [Аъроф: 96-99].

Ушбу ҳақиқатларни билмоқчи бўлган одам, ўтганларнинг тарихига назар солсин. Тарихда ақлли ва қалбини моғор қопламаган кишилар учун ибратлар бор. Ҳақиқатни билишга Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдам берсин.

Ислом ақидасининг асослари

Ислом дини – зикр қилиб ўтганимиздек, эътиқод ва шариатдан иборатдир. Биз Ислом шариатининг бир қиррасига ишора қилиб, шариат асоси деб саналган рукнларинигина эслатиб ўтдик, холос.

Энди, Ислом эътиқоди ҳақида сўз юритсак, унинг асослари: Аллоҳ таолога, Унинг фариш-талари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришдир.

Ушбу асосларни Аллоҳ таолонинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари баён қилган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деди:

﴿لَّيۡسَ ٱلۡبِرَّ أَن تُوَلُّواْ وُجُوهَكُمۡ قِبَلَ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ وَلَٰكِنَّ ٱلۡبِرَّ مَنۡ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ وَٱلۡكِتَٰبِ وَٱلنَّبِيِّـۧنَ...﴾

«Эзгулик — юзингизни мағриб ва машриққа

буришингиз эмас. Балки, эзгулик Аллоҳ таолога, охират кунига, фаришталарга, Қуръон-га ва пайғамбарларга иймон келтиришдир...» [Бақара: 177].

Тақдир ҳақида эса шундай деган:

﴿إِنَّا كُلَّ شَيۡءٍ خَلَقۡنَٰهُ بِقَدَرٖ ٤٩ وَمَآ أَمۡرُنَآ إِلَّا وَٰحِدَةٞ كَلَمۡحِۭ بِٱلۡبَصَرِ ٥٠

«Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик. Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур» [Қамар: 49, 50].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида иймон ҳақида савол берган Жаброил алайҳиссаломга жавоб бериб:

«الْإِيمَانُ: أَنْ تُؤْمِنَ بِاللَّهِ، وَمَلَائِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ، وَرُسُلِهِ، وَالْيَوْمِ الْآخِرِ، وَتُؤْمِنَ بِالْقَدَرِ: خَيْرِهِ وَشَرِّهِ».

«Иймон: Аллоҳ таолога, Унинг фариштала-ри, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига ишонишин-гиздир», дедилар.3

Аллоҳ таолага иймон келтириш

Аллоҳ таолога иймон келтириш тўрт масала-ни ўз ичига олади:

Биринчи масала: Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтириш.

Аллоҳ таолонинг мавжудлигига фитрат, ақл, шариат ва ҳиссий идрок далолат қилади.

1. Фитрат Аллоҳнинг мавжудлигига далолат қилишига келсак, ҳар бир мавжудот табиатан (фитратан) Ўз яратганига ишонувчи қилиб яратилган, бу ишонч олдиндан ўйлаш ёки таъ-лимсиз табиий ҳолда юзага келади. Фақатгина, қалбига шу фитратдан буриб қўювчи бирор нарса тушган шахсгина фитрат талабидан оғиб кетади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«مَا مِنْ مَوْلُودٍ إِلَّا يُولَدُ عَلَى الْفِطْرَةِ، فَأَبَوَاهُ يُهَوِّدَانِهِ أَوْ يُنَصِّرَانِهِ أَوْ يُمَجِّسَانِهِ».

«Ҳар бир чақалоқ фитратда туғилади. Сўнгра ота-онаси уни яҳудий, насроний ёки мажусий (қилиб тарбия) қилади».4

2. Аллоҳ таолонинг борлигига ақлнинг далолати: Махлуқотларнинг аввали-ю охирги-ларининг яратувчиси бўлиши керак. Чунки улар ўзларини ўзлари яратишлари ёки тасоди-фан яралган бўлишлари мумкин эмас.

Улар ўзларини ўзлари ярата олмайдилар, чунки ҳеч бир нарса ўзини ўзи ярата олмайди. Бунинг сабаби, у яралишидан аввал йўқ эди. Шундай экан, у қандай қилиб яратувчи бўла олсин?!

Махлуқлар тасодифан вужудга келиши ҳам мумкин эмас. Ҳар бир мавжуд нарсанинг вужудга келтирувчиси бўлиши керак. Чунки сабаблар ва сабаб қилинган нарсалар ҳамда коинотлар орасидаги хайратомуз низом, мос келувчи мувозанат ва боғлиқлик тасодифан вужудга келишини бутунлай инкор қилади. Чунки тасодифан пайдо бўлган нарсанинг вужудга келиши интизомсиз бўлгандан кейин, қандай қилиб яшаш ва ривожланиш ҳолатлари-да интизомли бўлсин?!

Махлуқлар ўзларини ўзлари вужудга келти-ра олмас ва тасодифан вужудга келмаган экан, демак, уларни вужудга келтирувчи Зот бор. У ҳам бўлса, Оламларнинг Рабби Аллоҳ таолодир.

Аллоҳ таоло бу ақлий далилни ва қатъий ҳужжатни «Тур» сурасида зикр қилиб деди:

﴿أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ٣٥

«Улар ҳеч нарсасиз яралдиларми? Ёки улар яратувчиларми?» [Тур: 35].

Аллоҳ таоло бу оятда уларнинг яратувчисиз яралмаганлари ҳамда ўзларини ўзлари яратмаганларини баён қилди. Натижада, уларнинг яратувчиси Аллоҳ таоло экани маълум бўлди.

Шу сабабдан, Жубайр ибн Мутъим разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Тур» сурасини қироат қилиб, шу оятларга етганларини эшитганида:

﴿أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ٣٥ أَمۡ خَلَقُواْ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۚ بَل لَّا يُوقِنُونَ ٣٦ أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَبِّكَ أَمۡ هُمُ ٱلۡمُصَۜيۡطِرُونَ ٣٧

«Улар ҳеч нарсасиз яралдиларми? Ёки улар ўзлари яратувчиларми? Ёки осмонлар ва ерни яратдиларми? Йўқ, улар ишонмаслар. Балки уларнинг ҳузурларида Раббингизнинг хазина-лари бордир, ёки улар ҳукмронмилар?!» [Тур: 35-37].

Ўша куни Жубайр разияллоҳу анҳу мушрик эди, шунда у: «Қалбим учиб кетаёзди. Ва бу, қалбимга иймон ўрнашган илк лаҳзалар эди», деди.5

Буни ойдинлаштириш учун бир мисол келтирсак: Бир киши сизга остидан анҳорлар оқиб ўтадиган бўстонлар билан ўралган, гиламлар тўшалган, сўрилар қўйилган ва энг чиройли безаклар билан безатилган муҳташам қаср бор, у ўзини ўзи қуриб олган ёки ўз-ўзидан тасодифан пайдо бўлган, деб айтса, сиз зудлик билан унинг сўзларини рад этишга, ёлғон ва бемаъни гап деб ҳукм қилишга шошиласиз. Шундай экан, ер, осмон ва сайёраларни ўз ичига олган ҳамда ҳайратомуз аҳволлари ва низоми бўлган ушбу муаззам коинот, ўзини ўзи яратиши ёки яратувчисиз тасодифан яралиши мумкинми?!

3. Аллоҳ таолонинг борлигига шариатнинг далолат қилиши: Барча самовий китоблар Аллоҳ таолонинг бор эканини баён қилади. Ушбу китоблар олиб келган бандаларнинг манфаатини кафолатловчи ҳукмлар, Ўз бандаларининг манфаатларини билувчи доно Рабб тарафидан эканига, улар олиб келган ва ҳозирги давр ҳақиқат деб гувоҳлик берган коинот ҳақидаги хабарлар, хабар берган нарсасини ярата оладиган Рабб бор эканига далолат қилади.

4. Сезги аъзолари Аллоҳ таолонинг бор эканига икки жиҳатдан далолат қилади:

Биз дуо қилувчиларнинг дуолари, мусибатланганларнинг ёрдам сўраб қилаётган дуолари ижобат бўлаётганини кўриб, эшитмоқ-дамиз. Мана шунинг ўзи Аллоҳ таолонинг бор эканига қатъий далилдир.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَنُوحًا إِذۡ نَادَىٰ مِن قَبۡلُ فَٱسۡتَجَبۡنَا لَهُۥ...﴾

«Нуҳ илгари дуо қилган эди, биз ижобат қилдик» [Анбиё: 76].

﴿إِذۡ تَسۡتَغِيثُونَ رَبَّكُمۡ فَٱسۡتَجَابَ لَكُمۡ...﴾

«Ўшанда Раббингиздан мадад тилаганин-гизда, У сизларга ижобат қилганди...» [Анфол: 9].

Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ» асарида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«إنَّ أعرابيًّا دَخَلَ يَوْمَ الجُمُعَةِ -والنَّبِيُّ صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ يَخْطُبُ- فقالَ: يا رسُولَ اللَّهِ، هَلَكَ المَالُ، وجَاعَ العِيَالُ، فَادْعُ اللَّهَ لنَا؛ فَرَفَعَ يَدَيْهِ ودَعَا، فَثَارَ السَّحَابُ أمثَالَ الجِبَالِ، فَلَمْ يَنْزِلْ عَنْ مِنْبَرِهِ حتَّى رَأَيْتُ المَطَرَ يَتَحَادَرُ عَنْ لِحْيَتِهِ».

«Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба ўқир эканлар, бир саҳройи кириб келди-да: «Эй Аллоҳнинг расули, моллар ҳалок бўлди, оилалар оч қолди. Аллоҳга дуо қилинг, биздан бу мусибатларни кўтарсин», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб, дуо қилдилар. Осмонда бир парча ҳам булут йўқ эди, дуо қилиб қўлларини туширмадилар ҳам-ки осмонда тоғ мисоли булутлар қўзғалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушмасларидан соқолларидан ёмғир оқиб тушар эди».6

Келгуси жума ўша саҳройи ёки бошқа бир одам ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг расули, бинолар вайрон бўлиб, моллар ҳалок бўлдику! Аллоҳ таолога дуо қилинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб:

«اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلَا عَلَيْنَا».

«Аллоҳим, бизга эмас, атрофларга ёғдир», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси тарафга (қўллари билан) ишора қилсалар, булутлар ўша тарафга парчаланиб, ёмғир тинди».7

Ҳозирги кунимизга қадар Аллоҳ таолога садоқат билан илтижо қилган ҳамда ижобат бўлиш шартларини тўла адо этган кишилар учун дуоларининг қабул бўлаётгани маълум-дир.

Иккинчи жиҳат: Пайғамбарларга берилган ва одамлар кўриб, эшитган ҳамда «мўъжиза» деб аталган нарсалар ҳам, пайғамбарларни юборган зот – Аллоҳ таолонинг бор эканига қатъий далилдир. Чунки мўъжизалар башар тоқатидан ташқари ҳамда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига мадад ва ёрдам бўлиши учун жорий қилган ҳодисалардир.

Бунинг мисоли Мусо алайҳиссаломнинг ҳассасидир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ҳассаси билан денгизни уришни амр этди. Мусо алайҳиссалом ҳассалари билан денгизни урди-лар. Денгиз қуп-қуруқ ер бўлиб, ўн иккига айри бўлинди. Йўлнинг икки четидаги сувлар тоғлар каби савлат тўкиб турар эди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡبَحۡرَۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرۡقٖ كَٱلطَّوۡدِ ٱلۡعَظِيمِ ٦٣

«Биз Мусога: «Ҳассангиз билан денгизни уринг!», деб ваҳий қилдик. (У урган эди), денгиз бўлинди. Ҳар бир тараф улкан тоғлардек эди» [Шуаро: 63].

Иккинчи мисол: Исо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг изни билан ўликларни тирилтириб, қабрлардан чиқарган пайтидаги мўъжизаси. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَأُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰ بِإِذۡنِ ٱللَّهِۖ...﴾

«... ва Аллоҳ таолонинг изни билан ўликларни тирилтираман» [Оли Имрон: 49].

﴿...وَإِذۡ تُخۡرِجُ ٱلۡمَوۡتَىٰ بِإِذۡنِيۖ...﴾

«...Менинг изним ила ўликларни чиқарга-нингни...» [Моида: 110].

Учинчи мисол: Қурайш қабиласи талаб қилганида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойга ишора қилганларида ой иккига бўлинган ва одамлар кўриб гувоҳ бўлган мўъжиза. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай дейди:

﴿ٱقۡتَرَبَتِ ٱلسَّاعَةُ وَٱنشَقَّ ٱلۡقَمَرُ ١ وَإِن يَرَوۡاْ ءَايَةٗ يُعۡرِضُواْ وَيَقُولُواْ سِحۡرٞ مُّسۡتَمِرّٞ ٢

«Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди. (Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди» [Қамар: 1-2].

Мана шу Аллоҳ таоло пайғамбарларига мадад ва ёрдам қилиб содир этган ҳиссий мўъжизалар Аллоҳ таолонинг борлигига қатъий далилдир.

Иккинчи масала: Аллоҳ таолонинг рубубиятига иймон келтириш, яъни, Аллоҳ таолони шериксиз ва ёрдамчисиз Рабб, деб ишониш.

Рабб — яратиш, мулк ва ҳукм Уники бўлган Зот. Бас, Аллоҳдан ўзга яратувчи йўқ, Ундан бошқа подшоҳ йўқ, ҳукм ҳам фақат Уникидир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ...﴾

«Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир» [Аъроф: 54].

﴿...ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡ لَهُ ٱلۡمُلۡكُۚ وَٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ مَا يَمۡلِكُونَ مِن قِطۡمِيرٍ﴾

«Ана шу Аллоҳ сизларнинг Раббингиздирки, мулк ёлғиз Уникидир. (Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса (хурмо данагига ёпишиб турадиган юпқа) пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар» [Фотир: 13].

Гапига ўзи ҳам ишонмасдан кибр қилиб айтганлардан бошқа ҳеч ким Аллоҳ таолонинг Рабб эканини инкор қилмаган. Улардан бири Фиръавн, у ўз қавмига:

﴿فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلۡأَعۡلَىٰ ٢٤

«Мен сизларнинг энг олий Раббингиздир-ман», деди» [Нозиъот: 24].

Яна шундай деган:

﴿...يٰٓأَيُّهَا ٱلۡمَلَأُ مَا عَلِمۡتُ لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرِي...﴾

«Эй халойиқ, мен сизлар учун ўзимдан бошқа илоҳ бор эканини билмайман!» [Қосос: 38]. 

Лекин бу сўзга ишониб айтмаган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَجَحَدُواْ بِهَا وَٱسۡتَيۡقَنَتۡهَآ أَنفُسُهُمۡ ظُلۡمٗا وَعُلُوّٗاۚ...﴾

«Ўзлари аниқ билиб турсалар-да, золимлик ва такаббурлик қилиб, уларни инкор этдилар» [Намл: 14].

Аллоҳ таоло Фиръавн ҳақида ҳикоя қилган оятда Мусо алайҳиссалом унга:

﴿...لَقَدۡ عَلِمۡتَ مَآ أَنزَلَ هَٰٓؤُلَآءِ إِلَّا رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ بَصَآئِرَ وَإِنِّي لَأَظُنُّكَ يَٰفِرۡعَوۡنُ مَثۡبُورٗا﴾

«У: «Ановиларни кўзни очувчи (далил) қилиб, осмонлару ернинг Раббидан ўзга ҳеч бир Зот туширмаганини яхши биласан. Албатта, мен сени, эй Фиръавн, ҳалок бўлгувчисан деб ўйлайман», деди» [Исро: 102].

Шунинг учун ҳам, мушриклар Аллоҳ таолога улуҳият бобида шерик қилсалар-да, Унинг рубубиятини тан олар эдилар. Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿قُل لِّمَنِ ٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِيهَآ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٨٤ سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ٨٥ قُلۡ مَن رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ ٱلسَّبۡعِ وَرَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡعَظِيمِ ٨٦ سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ ٨٧ قُلۡ مَنۢ بِيَدِهِۦمَلَكُوتُ كُلِّ شَيۡءٖ وَهُوَ يُجِيرُ وَلَا يُجَارُ عَلَيۡهِ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٨٨ سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ فَأَنَّىٰ تُسۡحَرُونَ ٨٩

«Сиз: «Агар билсангиз, Ер ва ундаги кимса-лар кимникидирдеб айтинг. «Аллоҳники-дир», дерлар. Сиз: «Наҳотки эслатма олмасан-гиз?!» денг. Сиз: «Етти осмоннинг Рабби ким? Улуғ аршнинг Рабби ким?» деб айтинг. Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сиз: «Наҳотки қўрқ-масангиз?!» деб айтинг. Сиз: «Агар билсангиз (айтинг-чи), ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлмиш, Ўзи ҳимоя қиладиган ва Ундан ҳимоя қилинмайдиган Зот ким?!» деб айтинг. «Аллоҳ-никидир», дерлар. Сиз: «Қандоқ ҳам сеҳрлан-моқдасиз-а?!» деб айтинг» [Мўминун: 84-89].

﴿وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡعَلِيمُ ٩

«Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган!» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни Азиз ва ўта илмли Зот яратган», дерлар» [Зухруф: 9].

﴿وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ ٨٧

«Агар сиз улардан ўзларини ким яратганини сўрасангиз, албатта, «Аллоҳ», дерлар. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!» [Зухруф: 87].

Аллоҳ таолонинг амри кавний ва шаръий амрларнинг барчасини ўз ичига олади. У Зот оламни Ўз ҳикматига кўра хоҳлагандай бошқаргани каби, ибодат ва муомалот ҳукмла-рини ҳам Ўз ҳикмати тақозоси асосида белги-лайди. Шунинг учун ҳам, ибодат ва муомалалар-да Аллоҳ таоло билан бирга бошқа бирор қонун чиқарувчи ёки ҳоким бор деган банда, иймони-нинг ҳақиқатини рўёбга чиқармаган мушрик бўлади.

Учинчи масала: Аллоҳ таолонинг улуҳиятига иймон келтириш.

Яъни, Аллоҳ таолонинг шериксиз ягона илоҳ эканига иймон келтириш.

«Илоҳ» «маълуҳ», яъни муҳаббат ва улуғлаш ила сиғиниладиган маъбуд демакдир.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ ١٦٣

«Сизларнинг илоҳингиз ягонадир. Раҳмон, Раҳийм Зотдан ўзга илоҳ йўқдир» [Бақара: 163].

﴿شَهِدَ ٱللَّهُ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَأُوْلُواْ ٱلۡعِلۡمِ قَآئِمَۢا بِٱلۡقِسۡطِۚ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ١٨

«Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фариш-талар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз ва Ҳаким Зотдир» [Оли Имрон: 18].

Ким Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ тутса ва унга ибодат қилса, Унинг илоҳлиги ботил-дир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلۡبَٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡكَبِيرُ ٦٢

«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса, ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир» [Ҳаж: 62].

У маъбудаларни илоҳлар деб аташ уларга ибодат қилиш ҳуқуқини бермайди. Аллоҳ таоло «Лот, Манот ва Уззо» ҳақида шундай дейди:

﴿إِنۡ هِيَ إِلَّآ أَسۡمَآءٞ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٍۚ...﴾

«У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)лар Рабби-ларидан ҳидоят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос» [Нажм: 23].

Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳиссаломнинг ўз қавмларига айтган гаплари ҳақида шундай дейди:

﴿...أَتُجَٰدِلُونَنِي فِيٓ أَسۡمَآءٖ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّا نَزَّلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٖۚ...﴾

«Ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида мен билан тортишасизларми?! (Уларнинг худолигига) Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган» [Аъроф: 71].

Юсуф алайҳиссалом зиндондаги икки ҳамроҳига шундай деганини ҳам келтиради:

﴿يَٰصَٰحِبَيِ ٱلسِّجۡنِ ءَأَرۡبَابٞ مُّتَفَرِّقُونَ خَيۡرٌ أَمِ ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ ٣٩ مَا تَعۡبُدُونَ مِن دُونِهِۦٓ إِلَّآ أَسۡمَآءٗ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٍۚ...﴾

«Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?» «Сизлар эса, У Зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар – бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирор ҳужжат туширмаган-ку?!» [Юсуф: 39-40].

Шунинг учун ҳам, барча пайғамбарлар ўз қавмларига шундай деб даъват қилар эдилар:

﴿...ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُ...﴾

«Аллоҳ таологагина ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан бошқа илоҳ йўқдир» [Аъроф: 59]. Бу даъватдан мушриклар юз ўгириб, Аллоҳ таолони қўйиб, махлуқларни олиҳа қилиб си-ғиндилар ва улардан ёрдам ва паноҳ сўрадилар.

Аллоҳ таоло мушрикларнинг олиҳаларини икки ақлий далил билан пучга чиқарди:

Биринчи далил: Мушрикларнинг олиҳалари-да улуҳият-илоҳликнинг асари ҳам йўқ. Зотан, ўзлари яралмиш бўлганидан ўзгани ярата ол-майдилар. Улар ўзларига ибодат қилаётган кимсаларга бирор фойда келтиришга ёки улар-дан зарарни кетказишга қодир эмаслар. Уларга ҳаёт ёки ўлим беришга ҳам, осмонлардаги бирор нарсага эга ҳам, шерик ҳам эмаслар.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةٗ لَّا يَخۡلُقُونَ شَيۡـٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ وَلَا يَمۡلِكُونَ لِأَنفُسِهِمۡ ضَرّٗا وَلَا نَفۡعٗا وَلَا يَمۡلِكُونَ مَوۡتٗا وَلَا حَيَوٰةٗ وَلَا نُشُورٗا ٣

«(Мушриклар эса) У Зотни қўйиб, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар» [Фурқон: 3].

﴿قُلِ ٱدۡعُواْ ٱلَّذِينَ زَعَمۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَمۡلِكُونَ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا لَهُمۡ فِيهِمَا مِن شِرۡكٖ وَمَا لَهُۥ مِنۡهُم مِّن ظَهِيرٖ ٢٢ وَلَا تَنفَعُ ٱلشَّفَٰعَةُ عِندَهُۥٓ إِلَّا لِمَنۡ أَذِنَ لَهُۥ...﴾

«Сиз: «Аллоҳдан ўзга гумон қилган (илоҳларингизга) дуо қилаверинглар-чи?! Улар осмонлару ерда зарра вазнича нарсага молик эмаслар. Уларга бу(икки)ларида шериклик ҳам йўқ. Ва У Зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ», деб айтинг. У Зотнинг ҳузурида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати ман-фаат бермас...» [Сабаъ: 22-23].

﴿أَيُشۡرِكُونَ مَا لَا يَخۡلُقُ شَيۡـٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ ١٩١ وَلَا يَسۡتَطِيعُونَ لَهُمۡ نَصۡرٗا وَلَآ أَنفُسَهُمۡ يَنصُرُونَ ١٩٢

«Мушриклар ҳеч нарсани яратмайдиган, ўзлари яраладиган, уларга ёрдам беришга қодир бўлмаган, ҳатто ўзларига ҳам ёрдам бера олмайдиган зотларни (Аллоҳ таолога) шерик қилаяптиларми?» [Аъроф: 191-192].

Агар олиҳаларнинг ҳоли шу бўлса, уларни олиҳа қилиб олиш, аҳмоқликнинг энг аҳмоқо-наси, ботилнинг энг ботилидир.

Иккинчи далил: Мушриклар Аллоҳ таолонинг Ўзигина барча нарсаларнинг Рабби, Яратувчиси эканини ва ҳар бир нарсанинг мулки Унинг қўлида эканини тан олар эдилар. Бу эса, У Зотни рубубиятда ягона деб тан олган-лари каби улуҳиятда хам тан олишни тақозо қилади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ ٢١ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ فِرَٰشٗا وَٱلسَّمَآءَ بِنَآءٗ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزۡقٗا لَّكُمۡۖ فَلَا تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادٗا وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٢٢

«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдинги-ларни яратган Раббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз. У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг» [Бақара: 21-22].

﴿وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ ٨٧

«Агар сиз улардан ўзларини ким яратганини сўрасангиз, албатта, «Аллоҳ», дерлар. Бас, қаёқ-қа бурилиб кетмоқдалар?!» [Зухруф: 87].

﴿قُلۡ مَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ أَمَّن يَمۡلِكُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَمَن يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَيُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّ وَمَن يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۚ فَسَيَقُولُونَ ٱللَّهُۚ فَقُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ ٣١ فَذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَاذَا بَعۡدَ ٱلۡحَقِّ إِلَّا ٱلضَّلَٰلُۖ فَأَنَّىٰ تُصۡرَفُونَ ٣٢

«Сиз: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқ-лантирур? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқарур? Ишнинг тадбирини ким қиладир?» деб айтинг. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сиз: «Тақво қилмайсизларми?» деб айтинг. Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Раббингиздир. Ҳақдан сўнг нима бўладир? Магар залолат бўладир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?» [Юнус: 31-32].

Тўртинчи масала: Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларига иймон келтириш:

Яъни, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида исбот этган исм ва сифатларни Аллоҳ таолога лойиқ тарзда, ҳеч бир ўзгарти-ришсиз, инкорсиз, кайфиятсиз ва ўхшатишсиз исбот этиш.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلِلَّهِ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ فَٱدۡعُوهُ بِهَاۖ وَذَرُواْ ٱلَّذِينَ يُلۡحِدُونَ فِيٓ أَسۡمٰٓئِهِۦۚ سَيُجۡزَوۡنَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٨٠

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша(исм)лар ила дуо қилинг ва Унинг исмлари-дан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар» [Аъроф: 180].

﴿...وَلَهُ ٱلۡمَثَلُ ٱلۡأَعۡلَىٰ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ﴾

«Осмонлару ердаги энг олий сифат Уники-дир. У Азиз ва Ҳаким Зотдир» [Рум: 27].

﴿...لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ﴾

«Ҳеч нарса Унга ўхшаш эмас. У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир» [Шуро: 11].

Бу масалада икки тоифа адашиб кетган:

Биринчи тоифа: Муъаттилалар. Улар Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларининг барчасини ёки баъзисини инкор этдилар ва: «Исм ва сифатларни Аллоҳ таоло учун исбот этиш, Аллоҳ таолони Ўз махлуқларига ўхшатишни тақозо қилади», деб даъво қилдилар. Бу бир неча сабабларга кўра асоссиздир:

Биринчи: Бу гумон ботил сабабларни тақозо қилади. Масалан: Аллоҳ таолонинг каломида зиддиятлар мавжудлигини тақозо қилади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Ўзи учун исм ва сифатларни исбот этиб, Унга бирор нарса ўхшамаслигини хабар берди. Агар исм-сифат-ларни исбот этиш ташбиҳни тақозо қилганда эди, Аллоҳ таолонинг каломида бир бирига зиддиятлар вужудга келиб, бир сўзи иккинчи-сини ёлғонга чиқарар эди.

Иккинчи: Икки нарса исм ёки сифатда бир хил бўлиши, уларнинг бир-бирига ўхшаш эканини тақозо қилмайди. Масалан: икки шахснинг эшитувчи, кўрувчи ва гапирувчи инсон эканини кўрасиз. Бироқ бу уларнинг инсоний маъноларда, эшитиш, кўриш ва гапи-ришда бир хил эканликларини тақозо этмайди.

Шунингдек, сиз қўли, оёғи ва кўзи бор кўплаб ҳайвонларни кўрасиз. Лекин, бу уларнинг бир хил бўлишлари керак эканини тақозо қилмай-ди.

Махлуқотларнинг исм ва сифатларда ўхшаш-лик бўла туриб, ўзаро фарқ бор экан, демак, Холиқ билан махлуқ ўртасида фарқнинг бўлиши очиқ-равшандир.

Иккинчи тоифа: Мушаббиҳалар. Бу тоифа Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини махлу-қотларга ташбиҳ қилиб (ўхшатиб) исбот этди-лар ва: «Бу, ваҳий тақозосидир. Чунки Аллоҳ таоло бандалар тушунадиган нарсалар билан уларга хитоб қилади», деб гумон қиладилар. Бу гумон ҳам, бир неча сабабларга кўра асоссиз-дир. Улардан:

Биринчи: Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларига ўхшашини ақл ва шариат инкор этади. Қуръон ва суннатдаги таълимотлар эса ботил нарса-ларни тақозо қилиши мумкин эмас.

Иккинчи: Аллоҳ таоло бандарларни маъ-нонинг асосини англайдиган тарзда хитоб қилган. Аммо ўша маънонинг ҳақиқати ва асл моҳиятини хоссатан, Зоти ва сифатларига тегишли бўлган нарсаларни Аллоҳ таоло Ўз илмига хос қилиб қўйгандир.

Агар Аллоҳ таоло Ўзининг «Самийъ» (эши-тувчи) эканини исбот этса, эшитиш маъно нуқтаи назаридан маълум (яъни, товушларни идрок этиш). Лекин, бунинг Аллоҳ таолонинг эшитишига нисбатан ҳақиқати номаълумдир. Чунки эшитиш ҳақиқати махлуқларда ҳам фарқли бўлади. Холиқ билан махлуқ ўртасидаги тафовут эса, ундан кўра каттароқ ва равшан-роқдир.

Агар Аллоҳ таоло Ўзининг Аршга кўтарилганини хабар берган бўлса, кўтарилиш-нинг маъноси маълум. Бироқ, Аллоҳ таолонинг Аршга кўтарилишининг кайфияти бандаларга номаълум. Зотан, кўтарилиш ҳақиқати махлу-қотда ҳам ўзаро фарқли бўлади. Қимирламай турган курсига кўтарилиш билан, асов туя устига кўтарилиш ўртасида катта фарқ бор. Шундай экан, Холиқ билан махлуқ ўртасидаги фарқ катта ва равшан бўлиши муқаррардир.

Биз баён қилгандек, Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг мўминлар учун улкан самара-лари бор. Улардан:

Биринчи: Бошқалардан хавф ва умид қидир-майдиган даражада Аллоҳ таолонинг ваҳдония-тини рўёбга чиқариш.

Иккинчи: Аллоҳ таолони гўзал исмлари ва олий сифатлари тақозо қилгандай тўлиқ яхши кўриш ва улуғлаш.

Учинчи: Буюрилган нарсаларни бажариш ва қайтарилган нарсалардан қайтиш билан Аллоҳ таолога ибодат қилиш.

Фаришталарга иймон келтириш

Фаришталар ғайб олами бўлиб, Аллоҳ таолога ибодат қилувчи бандалардир. Уларда улуҳият ва рубубият сифатлари йўқ. Аллоҳ таоло уларни нурдан яратиб, уларга Ўз амрига тамомий итоат қилиш ва амрини бажариш учун қувват берган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَمَنۡ عِندَهُۥ لَا يَسۡتَكۡبِرُونَ عَنۡ عِبَادَتِهِۦ وَلَا يَسۡتَحۡسِرُونَ ١٩ يُسَبِّحُونَ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَ لَا يَفۡتُرُونَ ٢٠

«Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаб-бурлик қилмаслар ва малол олмаслар, туну кун тасбеҳ айтарлар ва чарчамаслар» [Анбиё: 19-20].

Уларнинг сони шу даражада кўпки, ҳисобини Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. «Саҳи-ҳайн»да Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам меърожга олиб чиқилганла-рида «Байтул-маъмур»га олиб борилгани ва у ерда бир кунда етмиш минг фаришта намоз ўқиши, у ердан чиққанларидан сўнг, фаришта-ларнинг кўплигидан қайта кира олмасликлари баён қилинган.

Фаришталарга иймон келтириш тўрт маса-лани ўз ичига олади:

Биринчи масала: Фаришталарнинг борлиги-га ишониш.

Иккинчи масала: Бизларга исмлари баён қилинган фаришталарга муфассал, исми баён қилинмаган фаришталарга эса умумий тарзда иймон келтириш.

Учинчи масала: Фаришталарнинг бизга ха-бар берилган сифатларига иймон келтириш. Масалан: Жаброил алайҳиссаломнинг сифатла-ри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни яралган сифатлари билан, яъни олти юзта қаноти билан уфқни тўсиб турганини кўрган эдилар.

Фаришта гоҳо Аллоҳ таолонинг амри билан инсон шаклига ҳам киради. Масалан: Аллоҳ таоло амр қилганида Жаброил алайҳиссалом Марям алайҳассалом ҳузурига киришида комил инсон шаклини олган эди. Бундан ташқари, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар ҳузурида ўтирганларида тим қора сочли, оппоқ кийимда, сафар аломати кўринма-ган ва саҳобаларга нотаниш киши суратида келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтирди. Тиззаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига теккизди ва қўлларини сонларига қўйдида, Ислом, Иймон, Эҳсон ва Қиёмат куни ва унинг белгилари ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб берганла-ридан сўнг, кетди. Сўнгра, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам:

«هَذَا جِبْرِيلُ؛ أَتَاكُمْ يُعَلِّمُكُمْ دِينَكُمْ».

«У Жаброил эди. У сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди», дедилар.8

Шунингдек, Аллоҳ таоло Иброҳим ва Лут алаҳимассаломнинг олдига юборган фаришта-лар ҳам одам суратида эдилар.

Тўртинчи масала: Фаришталарнинг бизга хабар берилган ва Аллоҳ таолонинг амри билан адо этишадиган амалларига иймон келтириш. Масалан: Кечаю кундуз малолланмай, тинимсиз ибодат қилишлари.

Баъзиларининг ўзига хос амаллари ҳам бўли-ши мумкин.

Масалан: ваҳийга омонатдор Жаброил алайҳиссаломни Аллоҳ таоло пайғамбарларга элчи қилиб юборган.

Мийкоил алайҳиссалом эса, ёмғир ва ўсим-лик ишларига муваккал фаришта.

Исрофил алайҳиссалом Қиёмат қоим бўлиши ва бандаларнинг қайта тирилишлари пайтида сурга дам уришга вакил қилинган.

Малакул-мавт ўлим фариштаси эса, ўлим пайтида руҳларни олишга вакил қилинган.

Молик дўзахга масъул қилинган ва у дўзахнинг посбони.

Она қорнидаги ҳомилага вакил қилинган фаришта. Ҳомила тўрт ойлик бўлганида, Аллоҳ таоло бир фариштани юбориб, ҳомиланинг ризқи, ажали, амали, бахтли ёки бахтиқароли-гини ёзишга буюради.

Одамларнинг амалларини ёзиш ва сақлаш учун вакил қилинган фаришталар. Ҳар бир шахс учун тайинланган икки фаришта бўлиб, улар-нинг бири одамнинг ўнг, иккинчиси эса чап томонида бўлади.

Қабрга қўйилганидан сўнг ўликни сўроқ қи-лишга вакил қилинган фаришталар. Маййит-нинг олдига икки фаришта келиб, унинг дини, Рабби ва пайғамбари ҳақида сўрайдилар.

Фаришталарга иймон келтиришнинг улкан самаралари бор. Улардан:

Биринчи: Аллоҳ таолонинг буюклиги ва салтанатини билиш. Чунки махлуқнинг улкан-лиги Холиқнинг буюклигидан даракдир.

Иккинчи: Аллоҳ таолога одам фарзанди учун қилган иноятига шукр қилиш. Чунки Аллоҳ таоло уларни ҳимоя қиладиган, амалларини ёзадиган ва бундан ташқари бошқа манфаат-лари учун фаришталарни тайин қилган.

Учинчи: Фаришталарни Аллоҳ таолога қила-ётган ибодатлари учун яхши кўриш.

Баъзи калтафаҳм кишилар фаришталарнинг жисм эканини инкор этиб, улар: «Махлуқлар ичида яширинган хайрли кучлардан иборат», дедилар. Бу Аллоҳ таолонинг Қуръони, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва мусулмонларнинг ижмоъларини рад этишдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ فَاطِرِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ جَاعِلِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ رُسُلًا أُوْلِيٓ أَجۡنِحَةٖ مَّثۡنَىٰ وَثُلَٰثَ وَرُبَٰعَۚ...﴾

«Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин...» [Фотир: 1].

﴿وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذۡ يَتَوَفَّى ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَضۡرِبُونَ وُجُوهَهُمۡ وَأَدۡبَٰرَهُم...﴾

«Фаришталар куфр келтирганларнинг юз ва кетларига уриб, жонларини олаётган пайти-да...» [Анфол: 50].

﴿...وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذِ ٱلظَّٰلِمُونَ فِي غَمَرَٰتِ ٱلۡمَوۡتِ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ بَاسِطُوٓاْ أَيۡدِيهِمۡ أَخۡرِجُوٓاْ أَنفُسَكُمُۖ...﴾

«...Бу золимларни ўлим гирдобида қолган пайтларида ўлим фаришталари уларга қўлла-рини чўзиб: «Жонларингизни чиқарингиз!...» [Анъом: 93].

﴿...حَتَّىٰٓ إِذَا فُزِّعَ عَن قُلُوبِهِمۡ قَالُواْ مَاذَا قَالَ رَبُّكُمۡۖ قَالُواْ ٱلۡحَقَّۖ وَهُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡكَبِيرُ﴾

«То қалбларидан қўрқув кетгач: «Раббингиз нима деди?» дерлар. «Ҳақни», дерлар. У Олий ва Буюкдир» [Сабаъ: 23].

Аллоҳ таоло жаннат аҳли ҳақида айтадики:

﴿...وَٱلۡمَلٰٓئِكَةُ يَدۡخُلُونَ عَلَيۡهِم مِّن كُلِّ بَابٖ سَلَٰمٌ عَلَيۡكُم بِمَا صَبَرۡتُمۡۚ فَنِعۡمَ عُقۡبَى ٱلدَّارِ﴾

«...фаришталар ҳар эшикдан уларнинг олдига кириб: Сизларга сабр қилганингиз учун салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!» (дерлар)» [Раъд: 23-24].

Саҳих Бухорийда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам:

«إِذَا أَحَبَّ اللَّهُ الْعَبْدَ نَادَى جِبْرِيلَ: إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ فُلَانًا فَأَحْبِبْهُ، فَيُحِبُّهُ جِبْرِيلُ، فَيُنَادِي جِبْرِيلُ فِي أَهْلِ السَّمَاءِ: إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ فُلَانًا فَأَحِبُّوهُ، فَيُحِبُّهُ أَهْلُ السَّمَاءِ، ثُمَّ يُوضَعُ لَهُ الْقَبُولُ فِي الْأَرْضِ».

«Агар Аллоҳ бандасини яхши кўрса, Жаброил алайҳиссаломга: «Албатта, Аллоҳ фалон бандани яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўр», деб нидо қилади. Жаброил уни яхши кўради. Сўнгра Жаброил осмон аҳли орасида нидо қилади: «Албатта, Аллоҳ фалон бандани яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар». Шунда осмон аҳли уни яхши кўради. Сўнгра унга ерда қабул (маҳбублик) қўйилади», дедилар.9

Айни китобда яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

«إِذَا كَانَ يَوْمُ الْجُمُعَةِ كَانَ عَلَى كُلِّ بَابٍ مِنْ أَبْوَابِ الْمَسْجِدِ الْمَلَائِكَةُ يَكْتُبُونَ الْأَوَّلَ فَالْأَوَّلَ، فَإِذَا جَلَسَ الْإِمَامُ طَوَوْا الصُّحُفَ وَجَاءُوا يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ».

«Жума куни фаришталар масжиднинг барча эшиклари олдида, келаётган намозхонларни тартиб билан ёзиб турадилар. Имом (минбарга) ўтиргач саҳифаларни ёпиб, хутбани эшитиш учун келадилар».10

Ушбу хабарлар фаришталарнинг баъзи калта фаҳмлар ўйлаганидек, маънавий кучлар эмас, балки, жисмоний махлуқлар эканини очиқ кўрсатиб турибди. Мусулмонлар шу хабарларга биноан ижмоъ қилганлар.

Китобларга иймон келтириш

Китоблар: ёзилган таълимотлар мажмуаси-дир.

Бу ерда «китоблар» сўзидан Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарлари воситаси билан дунё ва охират бахт-саодатларига эришишлари учун бандаларига раҳмат ва ҳидоят қилиб туширган китоблари назарда тутилган.

Китобларга иймон келтириш тўрт масалани ўз ичига олади:

Биринчи масала: Уларни ҳақиқатан Аллоҳ таоло нозил қилинганига иймон келтириш.

Иккинчи масала: Номи маълум бўлган: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ту-ширилган Қуръони Карим, Мусо алайҳисса-ломга туширилган Таврот, Исо алайҳиссаломга туширилган Инжил ва Довуд алайҳиссаломга туширилган Забур сингари китобларга номла-ри билан иймон келтириш. Номлари билдирил-маган китобларга эса умумий тарзда иймон келтириш.

Учинчи масала: Улардаги ишончли хабарлар-ни тасдиқлаш. Масалан: Қуръон ҳамда олдинги китоблардаги ўзгартирилмаган хабарларни тасдиқлаш.

Тўртинчи масала: Бекор қилинмаган ҳукм-ларга амал қилиш. У ҳукмларнинг ҳикматини билсак хам, билмасак ҳам унга рози бўлиб итоат этиш. Аввалги китобларнинг барчаси Қуръони карим билан бекор қилинган. Аллоҳ таоло ай-тади:

﴿وَأَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَمُهَيۡمِنًا عَلَيۡهِۖ...﴾

«Сизга эса ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик» [Моида: 48]. Яъни: Улар устида ҳоким қилиб.

Шунинг учун ҳам, олдинги китоблар ичидаги ишончли ва Қуръон таъкидлаган ҳукмлардан бошқасига амал қилиш жоиз эмас.

Китобларга иймон келтириш қуйидаги катта самараларни беради:

Биринчи: Аллоҳ таолонинг бандаларига бўл-ган иноятини билиш. Зеро, Аллоҳ таоло барча халқларга тўғри йўлни кўрсатадиган Китоб нозил қилган.

Иккинчи: Аллоҳ таолонинг шариатидаги ҳикматларини билиш. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир халқнинг аҳволига муносиб шариатни юборган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...لِكُلّٖ جَعَلۡنَا مِنكُمۡ شِرۡعَةٗ وَمِنۡهَاجٗاۚ...﴾

«Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик» [Моида: 48].

Учинчиси: Аллоҳ таолонинг бу неъматларига шукроналар келтириш.

Пайғамбарларга иймон келтириш

«Пайғамбар» (расуллар) — юборилган, яъни бир нарсани етказиш учун жўнатилган элчининг кўплик сонидир.

Бу ерда зикр қилинган «русул» сўзидан мақсад, шариат ваҳий қилиниб, уни етказишга буюрилган инсон, яъни пайғамбарлардир.

Пайғамбарларнинг биринчиси Нуҳ алайҳис-салом, сўнгиси эса Муҳаммад соллаллоҳу алай-ҳи ва салламдир.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿ إِنَّآ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ كَمَآ أَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ نُوحٖ وَٱلنَّبِيِّـۧنَ مِنۢ بَعۡدِهِ...﴾

«Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбар-ларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик...» [Нисо: 163].

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган шафоат ҳақидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам айтадилар:

«ذُكِرَ أَنَّ النَّاسَ يَأْتُونَ إِلَى آدَمَ؛ لِيَشْفَعَ لَهُمْ، فَيَعْتَذِرُ إِلَيْهِمْ وَيَقُولُ: ائْتُوا نُوحًا أَوَّلَ رَسُولٍ بَعَثَهُ اللَّهُ» وذكر تمام الحديث.

«Одамлар шафоат сўраб Одам алайҳиссалом олдига келадилар. У улардан узр сўраб: «Сизлар Аллоҳ таоло биринчи расул қилиб юборган Нуҳнинг олдига боринглар!» дейди».11

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай марҳамат қилади:

﴿مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَآ أَحَدٖ مِّن رِّجَالِكُمۡ وَلَٰكِن رَّسُولَ ٱللَّهِ وَخَاتَمَ ٱلنَّبِيِّـۧنَۗ...﴾

«Муҳаммад эр кишиларингиздан биронтаси-нинг отаси эмас. Лекин у Аллоҳнинг Пайғамба-ри ва набийлар хотами (охиргиси)» [Аҳзоб: 40].

Аллоҳ таоло ҳар бир халқ ичида мустақил шариат билан ёки ўзидан аввалги пайғамбар олиб келган шариатни янгилаш учун пайғам-бар юборган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطّٰغُوتَۖ...﴾

«Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга бандалик қилинглар, шайтондан четланинглар», деб пай-ғамбар юбордик» [Наҳл: 36].

﴿...وَإِن مِّنۡ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِيهَا نَذِيرٞ﴾

«Бирон уммат йўқки, унда бир огоҳланти-рувчи ўтмаган бўлса» [Фотир: 24].

﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَا ٱلتَّوۡرَىٰةَ فِيهَا هُدٗى وَنُورٞۚ يَحۡكُمُ بِهَا ٱلنَّبِيُّونَ ٱلَّذِينَ أَسۡلَمُواْ لِلَّذِينَ هَادُواْ...﴾

«Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. Аллоҳга бўйсунувчи пайғамбарлар яҳу-дийларга у билан ҳукм қиладилар» [Моида: 44].

Пайғамбарлар: рубубият ва улуҳият сифат-лари йўқ яратилган инсондирлар. Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг саййиди ва Ўзининг ҳузури-да энг обрўлиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай дейди:

﴿قُل لَّآ أَمۡلِكُ لِنَفۡسِي نَفۡعٗا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۚ وَلَوۡ كُنتُ أَعۡلَمُ ٱلۡغَيۡبَ لَٱسۡتَكۡثَرۡتُ مِنَ ٱلۡخَيۡرِ وَمَا مَسَّنِيَ ٱلسُّوٓءُۚ إِنۡ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٞ وَبَشِيرٞ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ ١٨٨

«Айтинг: «Мен ўзимга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун огоҳлантир-гувчи ва хушхабар бергувчиман, холос» [Аъроф: 188].

﴿قُلۡ إِنِّي لَآ أَمۡلِكُ لَكُمۡ ضَرّٗا وَلَا رَشَدٗا ٢١ قُلۡ إِنِّي لَن يُجِيرَنِي مِنَ ٱللَّهِ أَحَدٞ وَلَنۡ أَجِدَ مِن دُونِهِۦ مُلۡتَحَدًا ٢٢

«Айтинг: «Албатта, мен сизларга на бир зиён ва на бир фойда беришга молик эмасман». Айтинг: «Албатта, мени ҳеч ким Аллоҳдан сақлаб қола олмас ва ҳаргиз Аллоҳдан ўзга па-ноҳ топа олмасман» [Жин: 21-22].

Пайғамбарларда касал бўлиш, еб-ичишга эҳтиёж, ўлиш ва бошқа барча башарий

хусусиятлари бор. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом Раббини сифатлагани ҳақида хабар бериб айтади:

﴿وَٱلَّذِي هُوَ يُطۡعِمُنِي وَيَسۡقِينِ ٧٩ وَإِذَا مَرِضۡتُ فَهُوَ يَشۡفِينِ ٨٠ وَٱلَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحۡيِينِ ٨١

«Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи. Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи. Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи» [Шуаро: 79-81].

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِثْلُكُمْ، أَنْسَى كَمَا تَنْسَوْنَ، فَإِذَا نَسِيتُ فَذَكِّرُونِي».

«Мен ҳам сизлар каби инсонман. Сизлар унутганингиздек унутаман, агар унутсам, эслатиб қўйинглар!»12

Аллоҳ таоло уларни энг олий мартабаларда Унга бандалик қилиш билан сифатлаган ва бу сифат улар ҳақида мақтов баёнида келтирил-ган. Аллоҳ таоло Нуҳ алаҳиссалом ҳақида шундай марҳамат қилади:

﴿...إِنَّهُۥ كَانَ عَبۡدٗا شَكُورٗا﴾

«У ҳар доим шукр қилувчи банда эди» [Исро: 3]. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида эса шундай деди:

﴿تَبَارَكَ ٱلَّذِي نَزَّلَ ٱلۡفُرۡقَانَ عَلَىٰ عَبۡدِهِۦ لِيَكُونَ لِلۡعَٰلَمِينَ نَذِيرًا 1﴾

«Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракот-ли, улуғдир» [Фурқон: 1].

Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб алайҳимуссалом ҳақида эса шундай деган:

﴿وَٱذۡكُرۡ عِبَٰدَنَآ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ أُوْلِي ٱلۡأَيۡدِي وَٱلۡأَبۡصَٰرِ ٤٥ إِنَّآ أَخۡلَصۡنَٰهُم بِخَالِصَةٖ ذِكۡرَى ٱلدَّارِ ٤٦ وَإِنَّهُمۡ عِندَنَا لَمِنَ ٱلۡمُصۡطَفَيۡنَ ٱلۡأَخۡيَارِ٤٧

«Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларни эсланг. Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди. Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган ахёрлардандир» [Сод: 45-47].

Аллоҳ таоло Исо ибн Марям ҳақида шундай дейди:

﴿إِنۡ هُوَ إِلَّا عَبۡدٌ أَنۡعَمۡنَا عَلَيۡهِ وَجَعَلۡنَٰهُ مَثَلٗا لِّبَنِيٓ إِسۡرٰٓءِيلَ ٥٩

«У фақат бир бандадир. Биз унга неъмат бердик ва уни Бани Исроилга мисол қилдик» [Зухруф: 59].

Пайғамбарларга иймон келтириш тўрт масалани ўз ичига олади:

Биринчи масала: Улар ҳақиқатда Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбарлар эканига иймон келтириш. Улардан биронтаси-нинг пайғамбарлигига кофир бўлган кимса, уларнинг барчасига кофир бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿كَذَّبَتۡ قَوۡمُ نُوحٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ١٠٥

«Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончига чи-қарди» [Шуъаро: 105].

У даврда Нуҳ алайҳиссаломдан ўзга пайғамбар йўқлигига қарамай, Аллоҳ таоло уларни барча пайғамамбарларни ёлғонга чиқаришга тенглади. Шунга биноан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар-лигини рад этиб, унга эргашмаган насроний-лар, Исо алайҳиссаломни рад этган ва унга эргашмаган каззобдирлар. Зеро, Исо алайҳисса-лом уларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида башорат берган эди. Башоратдан мурод, Аллоҳ уларни залолатдан ҳидоятга олиб чиқувчи пайғамбар қилиб юбориши демакдир.

Иккинчи масала: Исмлари маълум бўлган пайғамбарларга номлари билан иймон келти-риш. Масалан: Муҳаммад, Иброҳим, Исо, Мусо ва Нуҳ алайҳимуссалом.

Бу беш пайғамбарга «улул-азм» (матонат эгалари) деб аталади. Аллоҳ таоло уларни Қуръони каримнинг икки: «Аҳзоб» ва «Шўро» сураларида ёд этди:

﴿وَإِذۡ أَخَذۡنَا مِنَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مِيثَٰقَهُمۡ وَمِنكَ وَمِن نُّوحٖ وَإِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَى ٱبۡنِ مَرۡيَمَۖ وَأَخَذۡنَا مِنۡهُم مِّيثَٰقًا غَلِيظٗا ٧

«Набийлардан аҳду паймонларини олгани-мизни эсланг! Сиздан, Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан ва Исо ибн Марямдан ҳам. Биз улардан салмоқли аҳду паймон олдик» [Аҳзоб: 7].

﴿شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓۖ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ كَبُرَ عَلَى ٱلۡمُشۡرِكِينَ مَا تَدۡعُوهُمۡ إِلَيۡهِۚ ٱللَّهُ يَجۡتَبِيٓ إِلَيۡهِ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِيٓ إِلَيۡهِ مَن يُنِيبُ ١٣

«У Зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сизга ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Исоларга васият қилган нарсамизни шариат қилди. «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз», деди. Мушрикларга сиз уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Унгагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур» [Шўро: 13].

Аммо исми биз учун номаълум бўлган пайғамбарларнинг барчасига, умумий тарзда иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلٗا مِّن قَبۡلِكَ مِنۡهُم مَّن قَصَصۡنَا عَلَيۡكَ وَمِنۡهُم مَّن لَّمۡ نَقۡصُصۡ عَلَيۡكَۗ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз сиздан олдин ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Улардан кимнинг-дир қиссасини сизга айтиб бердик ва улардан кимнингдир қиссасини сизга айтиб бермадик» [Ғофир: 78].

Учинчи масала: Пайғамбарлардан ривоят қилинган саҳиҳ-ишончли хабарларни тасдиқ-лаш.

Тўртинчи масала: Шу пайғамбарлар ичидан барча инсонларга юборилган сўнгги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга амал қилиш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا ٦٥

«Йўқ, Раббингизга қасамки, сизни ўз орала-рида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қил-магунларича, кейин, чиқарган ҳукмингизга дилларида танглик топмасдан, бутунлай тас-лим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!» [Нисо: 65].

Пайғамбарларга иймон келтиришнинг буюк самаралари бор. Улардан:

Биринчи: Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳмати ва иноятини билиш. Чунки, У бандаларига Ўзининг йўлини кўрсатишлари ва Ўзига ибодат қилиш йўлларини баён қилиш-лари учун Ўз пайғамбарларини юборди. Зеро, ақл ўзидан ўзи буни била олмайди.

Иккинчи: Аллоҳ таолонинг бу буюк неъмати-га шукроналар келтириш.

Учинчи: Пайғамбарларни яхши кўриш, лойиқ бўлган тарзда улуғлаш ва сано айтиш. Чунки улар Аллоҳ таолога ибодат қилдилар. Унинг ваҳйини етказдилар ва бандаларига насиҳат қилдилар.

«Пайғамбарлар инсон наслидан эмас», деб гумон қилган ўжар кимсалар, ўз пайғамбарла-рини ёлғончига чиқардилар. Аллоҳ таоло бу гумонни эслатиб, унинг асоссиз эканини қуйидагича баён қилди:

﴿وَمَا مَنَعَ ٱلنَّاسَ أَن يُؤۡمِنُوٓاْ إِذۡ جَآءَهُمُ ٱلۡهُدَىٰٓ إِلَّآ أَن قَالُوٓاْ أَبَعَثَ ٱللَّهُ بَشَرٗا رَّسُولٗا ٩٤ قُل لَّوۡ كَانَ فِي ٱلۡأَرۡضِ مَلَٰٓئِكَةٞ يَمۡشُونَ مُطۡمَئِنِّينَ لَنَزَّلۡنَا عَلَيۡهِم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ مَلَكٗا رَّسُولٗا ٩٥

«Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришларидан манъ қилган нарса фақат, Аллоҳ башардан Пайғамбар юборадими, де-йишлари бўлди. Сиз айтинг: «Агар ер юзида фаришталар хотиржам юрганларида, уларга осмондан фаришта пайғамбар туширган бўлар эдик» [Исро: 94-95].

Аллоҳ таоло бу гумонни, модомики, ер аҳли инсон экан, инсон элчи юборилишини, агар ер аҳли фаришта бўлса, осмондан фаришта элчи юборишини уқтириб, пучга чиқарди. Шунинг-дек, Аллоҳ таоло пайғамбарларни рад этган кишиларнинг қуйидаги сўзларни айтганлари-ни ҳикоя қилди:

﴿...إِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا تُرِيدُونَ أَن تَصُدُّونَا عَمَّا كَانَ يَعۡبُدُ ءَابَآؤُنَا فَأۡتُونَا بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٖ ١٠ قَالَتۡ لَهُمۡ رُسُلُهُمۡ إِن نَّحۡنُ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَمُنُّ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۖ وَمَا كَانَ لَنَآ أَن نَّأۡتِيَكُم بِسُلۡطَٰنٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ...﴾

«Сиз бизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмассиз. Бизни оталаримиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтиринг». Пайғамбарлари уларга: «Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (Пайғамбарлик) инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнинг изни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қил-синлар». (Яъни, бу гапингиз тўғри. Биз фаришта ҳам ёки бошқа бир олий мақомли алоҳида зот ҳам эмасмиз. Бироқ бу дегани одам зотидан Пайғамбар бўлиши мумкин эмас деган гап эмас. Тўғри, биз башармиз.) [Иброҳим: 10-11].

Охират кунига иймон келтириш

Охират: одамлар ҳисоб бериш ва мукофотланиш учун қайта тириладиган Қиёмат кунидир.

Охират (охирги кун) деб номланишининг сабаби, жаннат аҳли жаннатдаги, жаҳаннам аҳли жаҳаннамдаги жойларини олганидан сўнг, (бу дунё кунлари каби фоний бўладиган) ҳеч қандай кун бўлмаслигидандир.

Охират кунига иймон келтириш уч масалани ўз ичига олади:

Биринчи масала: Қайта тирилишга ишониш. У сурга иккинчи марта дам урилганида ўликларни тирилтиришидир. У пайтда одамлар Оламлар Рабби учун ялангоёқ, кийимсиз-ялан-ғоч ва аъзолари бус-бутун хатна қилинмаган ҳолатда қабрлардан чиқиб келадилар. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...كَمَا بَدَأۡنَآ أَوَّلَ خَلۡقٖ نُّعِيدُهُۥۚ وَعۡدًا عَلَيۡنَآۚ إِنَّا كُنَّا فَٰعِلِينَ﴾

«Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албат-та, Биз буни қилгувчимиз» [Анбиё: 104].

Қайта тирилиш Қуръон, Суннат ва мусулмон-лар ижмоъси далолат қилган, ўзгармас ҳақи-қатдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ثُمَّ إِنَّكُم بَعۡدَ ذَٰلِكَ لَمَيِّتُونَ ١٥ ثُمَّ إِنَّكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ تُبۡعَثُونَ ١٦

«Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсизлар» [Мўминун: 15-16].

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«يُحْشَرُ النَّاسُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حُفَاةً عُرَاةً غُرْلًا».

«Одамлар Қиёмат кунида ялангоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолатларида (маҳшаргоҳ-га) жамланадилар».13 Муттафақун алайҳи.

Мусулмонлар ҳам қайта тирилишнинг ҳақ-лигини бир овоздан тасдиқ ижмоъ қилганлар. Қайта тирилиш – Аллоҳ таоло пайғамбарлар юбориб, бандаларга етказган топшириқ вази-фаларга биноан мукофотлаш ёки азоблаш учун бўлган ҳикматнинг тақозосидир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿أَفَحَسِبۡتُمۡ أَنَّمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ عَبَثٗا وَأَنَّكُمۡ إِلَيۡنَا لَا تُرۡجَعُونَ ١١٥

«Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳу-да бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳи-собласангиз?!» [Мўминун: 115].

Аллоҳ таоло ўз Набийи соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди:

﴿إِنَّ ٱلَّذِي فَرَضَ عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لَرَآدُّكَ إِلَىٰ مَعَادٖۚ...﴾

«Сизга Қуръонни фарз қилган Зот, албатта, сизни қайтар жойга қайтаргувчидир» [Қасос: 85].

Иккинчи масала: Ҳисоб ва жазога ишониш. Банда ўзининг қилган барча амаллари учун ҳисоб қилиниб, мукофот ёки жазо олади. Бунга Қуръон, Суннат ва мусулмонлар ижмоъси далолат қилади.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ إِلَيۡنَآ إِيَابَهُمۡ ٢٥ ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا حِسَابَهُم ٢٦

«Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир. Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Биздадир» [Ғошия: 25-26].

﴿مَن جَآءَ بِٱلۡحَسَنَةِ فَلَهُۥ عَشۡرُ أَمۡثَالِهَاۖ وَمَن جَآءَ بِٱلسَّيِّئَةِ فَلَا يُجۡزَىٰٓ إِلَّا مِثۡلَهَا وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ ١٦٠

«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас» [Анъом: 160].

﴿وَنَضَعُ ٱلۡمَوَٰزِينَ ٱلۡقِسۡطَ لِيَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ فَلَا تُظۡلَمُ نَفۡسٞ شَيۡـٔٗاۖ وَإِن كَانَ مِثۡقَالَ حَبَّةٖ مِّنۡ خَرۡدَلٍ أَتَيۡنَا بِهَاۗ وَكَفَىٰ بِنَا حَٰسِبِينَ ٤٧

«Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилин-мас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз» [Анбиё: 47].

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«إِنَّ اللَّهَ يُدْنِي الْمُؤْمِنَ، فَيَضَعُ عَلَيْهِ كَنَفَهُ - أَيْ سَتْرَهُ - وَيَسْتُرُهُ: فَيَقُولُ: أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ أَيْ رَبِّ، حَتَّى إِذَا قَرَّرَهُ بِذُنُوبِهِ، وَرَأَى فِي نَفْسِهِ أَنَّهُ هَلَكَ قَالَ: سَتَرْتُهَا عَلَيْكَ فِي الدُّنْيَا وَأَنَا أَغْفِرُهَا لَكَ الْيَوْمَ، فَيُعْطَى كِتَابَ حَسَنَاتِهِ، وَأَمَّا الْكُفَّارُ وَالْمُنَافِقُونَ فَيُنَادَى بِهِمْ عَلَى رُؤُوسِ الْخَلَائِقِ: هَؤُلَاءِ الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى رَبِّهِمْ، أَلَا لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ»

«Қиёмат куни Аллоҳ таоло мўминни Ўзига яқинлаштириб, бошқалардан тўсадида: «Фалон ва фалон гуноҳларингни биласанмидеб сўрайди. Банда: «Ҳа, Раббим», деб жавоб беради. Аллоҳ таоло барча гуноҳларига иқрор қилди-риб, банда ўз ҳалокатини кўрганида: «Бандам, Мен сенинг бу гуноҳларингни дунёда яширдим. Бугун эса, сен учун уларни кечираман», дейди-да, бандага яхшилик номаси ўнг тарафидан берилади. Аммо кофир ва мунофиқларга барча халойиқ олдида жар солиниб: «Анавилар Раббиларига ёлғон сўзладилар. Билингларки, золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», дейи-лади».14 Муттафақун алайҳи.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан со-бит бўлганки:

«أَنَّ مَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ فَعَمِلَهَا؛ كَتَبَهَا اللَّهُ عِنْدَهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ إِلَى سَبْعِ مِئَةِ ضِعْفٍ إِلَى أَضْعَافٍ كَثِيرَةٍ، وَأَنَّ مَنْ هَمَّ بِسَيِّئَةٍ فَعَمِلَهَا؛ كَتَبَهَا اللَّهُ سَيِّئَةً وَاحِدَةً».

«Ким яхшиликка қасд қилиб, уни қилса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтага қадар ва ундан бир неча баробар кўп савоб беради. Ким ёмонликка қасд қилса ва уни қилса, Аллоҳ унга битта ёмонлик ёзади».15

Қиёмат куни инсон қилган амаллари учун ҳисоб-китоб ва шунга яраша мукофот ёки жазо олишига мусулмонлар иттифоқ қилганлар. Бу илоҳий ҳикматнинг тақозосидир. Чунки Аллоҳ таоло китоблар нозил қилиб, пайғамбарлар юборди ва улар олиб келган нарсани қабул қилишни ҳамда амал қилиш фарз қилинган ўринларни бажаришни фарз қилди. Унга қарши чиққанларга қарши урушишни вожиб қилди ва уларнинг қонлари, зурриётлари, аёллари ва мол-дунёларини ҳалол қилди. Агар ҳисоб-китоб ҳам, мукофот-у жазо ҳам бўлмаганида, бу ишларнинг барчаси беҳуда бўлган бўларди. Аллоҳ бундай беҳуда ишни қилишдан пок Зотдир. Аллоҳ таоло қуйидаги оятда бу маъноларга ишора қилади:

﴿فَلَنَسۡـَٔلَنَّ ٱلَّذِينَ أُرۡسِلَ إِلَيۡهِمۡ وَلَنَسۡـَٔلَنَّ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٦ فَلَنَقُصَّنَّ عَلَيۡهِم بِعِلۡمٖۖ وَمَا كُنَّا غَآئِبِينَ ٧

«Бас, Биз, албатта, Пайғамбар юборилган-лардан ҳам ва албатта, Пайғамбарлардан ҳам сўрармиз. Бас, уларга илмий равишда қисса қилиб берурмиз. Ҳолбуки, Биз ғойиб бўлмаган эдик» [Аъроф: 6-7].

Учинчи масала: Жаннат ва жаҳаннамга ишониш ва бу иккиси бандаларнинг мангу қоладиган жойидир.

Жаннат Аллоҳ таоло иймон келтиришга буюрган нарсаларга иймон келтирган, Аллоҳ таолога ихлос ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан итоат қилган тақводор мўминларга тайёрлаб қўйилган неъ-матлар диёридир.

«مَا لَا عَيْنٌ رَأَتْ، وَلَا أُذُنٌ سَمِعَتْ، وَلَا خَطَرَ عَلَى قَلْبِ بَشَرٍ».

«Жаннатда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсоннинг хаёлига ҳам келмаган» анвойи турдаги неъматлар бор.16 Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ أُوْلٰٓئِكَ هُمۡ خَيۡرُ ٱلۡبَرِيَّةِ ٧ جَزَآؤُهُمۡ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّٰتُ عَدۡنٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ وَرَضُواْ عَنۡهُۚ ذَٰلِكَ لِمَنۡ خَشِيَ رَبَّهُۥ ٨

«Албатта, иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, ана ўшалар, халойиқ-нинг энг яхшиларидир. Уларнинг мукофотлари Раббилари ҳузуридаги остидан анҳорлар оқиб турган жаннат «адн»дир. У ерда абадул абад қолажаклар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам У зотдан рози бўлдилар. Бу Раббисидан қўрққанлар учундир» [Баййина: 7, 8].

﴿فَلَا تَعۡلَمُ نَفۡسٞ مَّآ أُخۡفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعۡيُنٖ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ١٧

«Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас» [Сажда: 17].

Жаҳаннам эса, пайғамбарларга иймон келтирмаган ва осий бўлган золим кофирлар учун Аллоҳ тайёрлаб қўйган, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган турли-туман қийноқлар маконидир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَٱتَّقُواْ ٱلنَّارَ ٱلَّتِيٓ أُعِدَّتۡ لِلۡكَٰفِرِينَ ١٣١

«Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинглар!» [Оли Имрон: 131].

﴿وَقُلِ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَن شَآءَ فَلۡيُؤۡمِن وَمَن شَآءَ فَلۡيَكۡفُرۡۚ إِنَّآ أَعۡتَدۡنَا لِلظَّٰلِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمۡ سُرَادِقُهَاۚ وَإِن يَسۡتَغِيثُواْ يُغَاثُواْ بِمَآءٖ كَٱلۡمُهۡلِ يَشۡوِي ٱلۡوُجُوهَۚ بِئۡسَ ٱلشَّرَابُ وَسَآءَتۡ مُرۡتَفَقًا ٢٩

«Сиз: «Бу ҳақ Раббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», деб айтинг. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўраса-лар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирув-чи сув билан «ёрдам» берилур. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» [Каҳф: 29].

﴿إِنَّ ٱللَّهَ لَعَنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ وَأَعَدَّ لَهُمۡ سَعِيرًا ٦٤ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ لَّا يَجِدُونَ وَلِيّٗا وَلَا نَصِيرٗا ٦٥ يَوۡمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمۡ فِي ٱلنَّارِ يَقُولُونَ يَٰلَيۡتَنَآ أَطَعۡنَا ٱللَّهَ وَأَطَعۡنَا ٱلرَّسُولَا۠ ٦٦

«Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни тайёрлаб қўйди. Улар унда аба-дий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бир ёрдамчи топа олмаслар. Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расу-лига итоат қилсак эди», дерлар» [Аҳзоб: 64-66].

Охират кунига иймон келтиришда улкан самаралар бор, улардан:

Биринчи: Охиратда бериладиган савоб уми-дида тоат-ибодатга рағбат ва жидду жаҳд қи-лиш.

Иккинчи: Охират жазосидан қўрқиб, гуноҳ қилмаслик ёки унга рози бўлмаслик.

Учинчи: Мўмин киши бу дунёда эриша олмаган неъматлар эвазига охират неъматлари ва савобларини умид қилиб, хотиржам бўлиши.

Кофирлар «мумкин эмас» деган гумон билан, ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор этди-лар.

Бу гумоннинг ботил эканига шаръий, ҳиссий ва ақлий далиллар бор.

Шаръий далиллар: Аллоҳ таолонинг қуйида-ги сўзи:

﴿زَعَمَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَن لَّن يُبۡعَثُواْۚ قُلۡ بَلَىٰ وَرَبِّي لَتُبۡعَثُنَّ ثُمَّ لَتُنَبَّؤُنَّ بِمَا عَمِلۡتُمۡۚ وَذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ٧

«Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилдилар. Сиз: «Ундоқ эмас, Раббим билан қасамки, албатта қайта тирилтирилур-сизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинурсизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир», деб айтинг» [Тағобун: 7].

Самовий китобларнинг барчаси қайта тирилиш ҳақ ва рост эканига иттифоқ қилган.

Ҳиссий далилларга келсак, Аллоҳ таоло бандаларига бу дунёда ҳам ўликларни қайта тирилтиришини кўрсатди. «Бақара» сурасида бунинг бешта мисоли бор. Улар:

Биринчи мисол: Мусо алайҳиссаломга қавми:

﴿...لَن نُّؤۡمِنَ لَكَ حَتَّىٰ نَرَى ٱللَّهَ جَهۡرَةٗ ...﴾

«...Аллоҳ таолони аниқ кўрмагунимизча сенга иймон келтирмаймиз...», деб айтганлари-да, [Бақара: 55]. Аллоҳ таоло уларни ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Бани Исроилга хитоб қилиб деди:

﴿وَإِذۡ قُلۡتُمۡ يَٰمُوسَىٰ لَن نُّؤۡمِنَ لَكَ حَتَّىٰ نَرَى ٱللَّهَ جَهۡرَةٗ فَأَخَذَتۡكُمُ ٱلصَّٰعِقَةُ وَأَنتُمۡ تَنظُرُونَ ٥٥ ثُمَّ بَعَثۡنَٰكُم مِّنۢ بَعۡدِ مَوۡتِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ٥٦

«Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагуни-мизча сенга ишонмаймиз», деганингизни, шунда сизни ўзингиз назар солиб турганингиз-да яшин урганини эсланг. Сўнгра ўлимингиздан кейин қайта тирилтирдик, шоядки шукр қил-сангиз» [Бақара: 55-56].

Иккинчи мисол: Бани Исроил ўзаро торти-шиб қолишгани ва қотиллик сабабли ўлдирил-ган ўлик қиссаси. Аллоҳ таоло Бани Исроилни сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни уришга буюриб, шундагина ўлик тирилиб, қотилни айтиб беришини хабар берди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَإِذۡ قَتَلۡتُمۡ نَفۡسٗا فَٱدّٰرَٰءۡتُمۡ فِيهَاۖ وَٱللَّهُ مُخۡرِجٞ مَّا كُنتُمۡ تَكۡتُمُونَ ٧٢ فَقُلۡنَا ٱضۡرِبُوهُ بِبَعۡضِهَاۚ كَذَٰلِكَ يُحۡيِ ٱللَّهُ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَيُرِيكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ٧٣

«Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақида ихтилофга тушганингизни эсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқаргувчидир. «Бас, уни у(сигир)нинг баъзи жойи билан уринг», дедик. Аллоҳ худди шундай қилиб ўликларни тирил-тиради ва оят-аломатларини сизга кўрсатади. Шоядки ақл ишлатсангиз» [Бақара: 72-73].

Учинчи мисол: Аллоҳ таоло ўз диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан минглаб кишиларни ўлдириб, сўнгра тирилтиргани ҳақидаги қисса. Аллоҳ таоло у ҳақда шундай дейди:

﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ خَرَجُواْ مِن دِيَٰرِهِمۡ وَهُمۡ أُلُوفٌ حَذَرَ ٱلۡمَوۡتِ فَقَالَ لَهُمُ ٱللَّهُ مُوتُواْ ثُمَّ أَحۡيَٰهُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَشۡكُرُونَ ٢٤٣

«Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларнинг (хабарини) билма-дингизми?! Бас, Аллоҳ уларга, ўлинг, деди. Сўнгра уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазл қилувчидир. Лекин кўп одам-лар шукр қилмаслар» [Бақара: 243].

Тўртинчи мисол: Хароб бўлган қишлоқдан ўтиб, Аллоҳ таолонинг бу қишлоқни қайта чиройли (файзли) қила олишига шубҳа қилган, натижада, Аллоҳ таоло уни ўлдириб, юз йил ўтгандан сўнг қайта тирилтирган инсон қисса-си. Аллоҳ таоло айтади:

﴿أَوۡ كَٱلَّذِي مَرَّ عَلَىٰ قَرۡيَةٖ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّىٰ يُحۡيِۦ هَٰذِهِ ٱللَّهُ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۖ فَأَمَاتَهُ ٱللَّهُ مِاْئَةَ عَامٖ ثُمَّ بَعَثَهُۥۖ قَالَ كَمۡ لَبِثۡتَۖ قَالَ لَبِثۡتُ يَوۡمًا أَوۡ بَعۡضَ يَوۡمٖۖ قَالَ بَل لَّبِثۡتَ مِاْئَةَ عَامٖ فَٱنظُرۡ إِلَىٰ طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمۡ يَتَسَنَّهۡۖ وَٱنظُرۡ إِلَىٰ حِمَارِكَ وَلِنَجۡعَلَكَ ءَايَةٗ لِّلنَّاسِۖ وَٱنظُرۡ إِلَى ٱلۡعِظَامِ كَيۡفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكۡسُوهَا لَحۡمٗاۚ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۥ قَالَ أَعۡلَمُ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٢٥٩

«Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингизми? У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилти-ради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. У Зот: «Қанча ёт-динг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У Зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларга назар сол, уларни қандоқ ҳаракатга соламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди. Унга равшан бўлганда: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди» [Бақара: 259].

Бешинчи мисол: Иброҳим алайҳиссалом қиссаси. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло-дан ўликларни қайта тирилтириши ҳақида сўради. Аллоҳ таоло тўртта қушни сўйиб, майдалаб, бир-бирига аралаштириб, сўнгра уларнинг бўлакларини атрофдаги тоғларга тарқатишга, сўнгра эса, уларни чақиришга буюрди. Уларни чақирганда бўлаклар бир-бирига бирикиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг олдиларига югуриб келди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِـۧمُ رَبِّ أَرِنِي كَيۡفَ تُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰۖ قَالَ أَوَلَمۡ تُؤۡمِنۖ قَالَ بَلَىٰ وَلَٰكِن لِّيَطۡمَئِنَّ قَلۡبِيۖ قَالَ فَخُذۡ أَرۡبَعَةٗ مِّنَ ٱلطَّيۡرِ فَصُرۡهُنَّ إِلَيۡكَ ثُمَّ ٱجۡعَلۡ عَلَىٰ كُلِّ جَبَلٖ مِّنۡهُنَّ جُزۡءٗا ثُمَّ ٱدۡعُهُنَّ يَأۡتِينَكَ سَعۡيٗاۚ وَٱعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ ٢٦٠

«Эсланг, Иброҳим: «Ё Раббим, менга ўлик-ларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У Зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Ишо-наман, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У Зот: «Тўртта қушни олгин-да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ Азиз ва Ҳаким Зот-дир», деди» [Бақара: 260].

Ушбу ҳиссий-воқеий мисоллар ўликларни тирилтириш имкониятларини яққол кўрсатиб турибди. Зеро, юқорида Аллоҳ таолонинг изни билан ўликларнинг тирилиши ва уларнинг қабрдан чиқарилишидаги Аллоҳ таолонинг Исо ибн Марямга берилган мўъжизасига ишора қилиб ўтилди.

Ақл ўликларни тирилтириш ҳақ эканига икки томонлама далолат қилади:

Биринчи: Ер, осмонлар ва уларнинг ўртаси-даги нарсаларни йўқдан бор қилиб яратган Аллоҳ, уларни яна қайта яратишдан ожиз бўлмас. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَهُوَ ٱلَّذِي يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ وَهُوَ أَهۡوَنُ عَلَيۡهِۚ...﴾

«У махлуқотни йўқдан бор қиладир, сўнгра уни яна қайтадан вужудга келтирадир, бу унга жуда осондир» [Рум: 27].

﴿...كَمَا بَدَأۡنَآ أَوَّلَ خَلۡقٖ نُّعِيدُهُۥۚ وَعۡدًا عَلَيۡنَآۚ إِنَّا كُنَّا فَٰعِلِينَ﴾

«Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албат-та, Биз буни қилгувчимиз» [Анбиё: 104]. Аллоҳ таоло чириган суякларни тирилтиришини ин-кор қилган кимсаларга раддия бериб деди:

﴿قُلۡ يُحۡيِيهَا ٱلَّذِيٓ أَنشَأَهَآ أَوَّلَ مَرَّةٖۖ وَهُوَ بِكُلِّ خَلۡقٍ عَلِيمٌ ٧٩

«Сиз: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтирур ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир», деб айтинг» [Ёсин: 79].

Иккинчи: Майса ва дарахтлари бўлмаган бўз ер ёмғир ёғиши билан ҳаракатланади ва одамлар учун қувонч бўлиб, тирик ям-яшил тусни олади. Ерни ўлганидан сўнг тирилтира оладиган Зот ўликларни қайта тирилтиришга албатта қодирдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦٓ أَنَّكَ تَرَى ٱلۡأَرۡضَ خَٰشِعَةٗ فَإِذَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡهَا ٱلۡمَآءَ ٱهۡتَزَّتۡ وَرَبَتۡۚ إِنَّ ٱلَّذِيٓ أَحۡيَاهَا لَمُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰٓۚ إِنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ ٣٩

«Яна Унинг оят-белгиларидан, ерни қақра-ган ҳолда кўришингиздир. Бас, Биз унинг усти-дан сув тушурсак, у қимирлар ва ўсадир. Уни тирилтирган Зот, албатта, ўликларни ҳам ти-рилтиргувчидир. Албатта, У Зот ҳар бир нарсага қодирдир» [Фуссилат: 39].

﴿وَنَزَّلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ مُّبَٰرَكٗا فَأَنۢبَتۡنَا بِهِۦ جَنَّٰتٖ وَحَبَّ ٱلۡحَصِيدِ ٩ وَٱلنَّخۡلَ بَاسِقَٰتٖ لَّهَا طَلۡعٞ نَّضِيدٞ ١٠ رِّزۡقٗا لِّلۡعِبَادِۖ وَأَحۡيَيۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ ٱلۡخُرُوجُ ١١

«Ва осмондан барака сувини туширдик, ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич мевали шингиллари бор хурмоларни ҳам. Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик» [Қоф: 9-11].

Охират кунига иймон келтириш ичига ўлим-дан сўнг бўладиган барча нарсаларга иймон келтириш ҳам киради.

А) Қабр синови, маййитнинг дафн қилинга-нидан сўнг Рабби, дини ва пайғамбари ҳақида сўроқ қилинишидир. Аллоҳ таоло бу синовда мўминларни мустаҳкам сўз билан собитқадам қилади. Шунинг учун ҳам мўмин: «Раббим Аллоҳ, диним Ислом ва пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам», деб айтади. Золимларни эса, Аллоҳ таоло адаштиради. Кофир: «А... а... билмайман», дейди. Мунофиқ ёки (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан) шубҳа қилган киши эса:

«Билмайман одамларнинг алла-нарсалар деганини эшитардим ва мен ҳам ўша сўзларни айтар эдим», дейди.

Б) Қабр азоблари ва неъматлари:

Қабр азоби мунофиқ ва кофирлар каби золимлар учун тайёрлаб қўйилгандир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذِ ٱلظَّٰلِمُونَ فِي غَمَرَٰتِ ٱلۡمَوۡتِ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ بَاسِطُوٓاْ أَيۡدِيهِمۡ أَخۡرِجُوٓاْ أَنفُسَكُمُۖ ٱلۡيَوۡمَ تُجۡزَوۡنَ عَذَابَ ٱلۡهُونِ بِمَا كُنتُمۡ تَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ غَيۡرَ ٱلۡحَقِّ وَكُنتُمۡ عَنۡ ءَايَٰتِهِۦ تَسۡتَكۡبِرُونَ﴾

«Золимларнинг ўлим талвасаси пайтларини, фаришталарнинг уларга қўл чўзиб: «Жонингиз-ни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», деган-даги ҳолларини кўрсангиз эди» [Анъом: 93].

Аллоҳ таоло Фиръавн хонадони ҳақида шундай дейди:

﴿ٱلنَّارُ يُعۡرَضُونَ عَلَيۡهَا غُدُوّٗا وَعَشِيّٗاۚ وَيَوۡمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ أَدۡخِلُوٓاْ ءَالَ فِرۡعَوۡنَ أَشَدَّ ٱلۡعَذَابِ ٤٦

«У оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. (Қиёмат) соати қоим бўлганида эса: «Фиръавн аҳлини энг ашаддий азобга киритинглар», дейилур» [Ғофир: 46].

Саҳиҳ Муслимда Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«فَلَوْلَا أَنْ لَا تَدَافَنُوا لَدَعَوْتُ اللَّهَ أَنْ يُسْمِعَكُمْ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ الَّذِي أَسْمَعُ مِنْهُ»

«(Вафот этганларни) дафн қилмай қўйишингиз (хавфи) бўлмаганида Аллоҳга дуо қилиб, мен эшитаётган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраган бўлар эдим», Сўнг У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга юзла-ниб,

«تَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنْ عَذَابِ النَّارِ».

«Дўзах азобидан Аллоҳдан паноҳ сўранг-лар», дедилар. «Дўзах азобидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз», дейишди.

«تَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ».

«Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ сўранглар», дедилар. «Қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз», дейишди.

«تَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنَ الْفِتَنِ، مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ».

У зот: «Аллоҳдан фитналарнинг ошкораси ва пинҳонасидан паноҳ сўранглар», дедилар. Улар: «Аллоҳдан, фитналарнинг ошкораси-ю яширинидан паноҳ сўраймиз», дейишди.

«تَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنْ فِتْنَةِ الدَّجَّالِ».

У зот: «Аллоҳдан Дажжол фитнасидан паноҳ сўранглар», дедилар. Улар: «Аллоҳдан Дажжол-нинг фитнасидан паноҳ сўраймиз», дедилар.17

Қабр неъматлари эса садоқатли мўминлар учун тайёрлаб қўйилгандир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ تَتَنَزَّلُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ أَلَّا تَخَافُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَبۡشِرُواْ بِٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ ٣٠

«Албатта, «Раббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақим бўлганларнинг устиларидан фариш-талар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар», дерлар» [Фуссилат: 30].

﴿فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ ٨٣ وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ ٨٤ وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ ٨٥ فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ ٨٦ تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٨٧ فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ ٨٨ فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ ٨٩

«Жонингиз ҳалқумга келганда ва сизлар ўша вақтда қараб турганингизда. Биз сизларга қараганда унга яқинроқмиз, лекин сизлар кўрмайсизлар. Агар сизлар ҳисоб китоб қилинмайдиган бўлсангизлар, У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз! Агар, у муқарраблардан бўлса, роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир» [Воқеа: 83-89].

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳу деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрида икки фариштанинг саволига жавоб берган мўмин ҳақида шундай дедилар:

«يُنَادِي مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: أَنْ صَدَقَ عَبْدِي، فَافْرِشُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَأَلْبِسُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى الْجَنَّةِ، قَالَ: فَيَأْتِيهِ مِنْ رَوْحِهَا وَطِيبِهَا، وَيُفْسَحُ لَهُ فِي قَبْرِهِ مَدَّ بَصَرِهِ».

«Осмондан ҳайқирувчи нидо қилади: «Бандам рост айтди. Бас, унга жаннатдан тўшак тўшатинг, жаннат (кийим)ларидан кийдиринг ва унга жаннат тарафга очиладиган бир дарвоза очинг». Шунда унга жаннатнинг шамоли ва хушбўйлиги келиб туради, қабри эса кўзи илғайдиган миқдорда кенгайтирилади». Аҳмад ва Абу Довуднинг узун ҳадисдаги ривоя-ти.18

Адашган баъзи қавмлар қабр азоби ва неъматларини: «Бу воқега мухолиф бўлгани учун мумкин эмас. Чунки, қабр очиб кўрилса, ўлик ўзининг аввалги ҳолатида турибди. Қабр эса, на кенгайибди ва на торайибди», деб гумон қилишиб, инкор этадилар.

Бу даъво шаръий, ҳиссий ва ақлий далиллар асосида ботилдир.

Шаръий далилларга келсак, қабр азоби ва неъматларига далолат қиладиган насслар (оят ва ҳадислар) юқорида айтиб ўтилди.

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қили-нади. У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинанинг баъзи бўстонларига чиқиб, қабрларида азобланаётган икки одамнинг ово-зини эшитдилар... ва:

«أَنَّ أَحَدَهُمَا كَانَ لَا يَسْتَتِرُ مِنَ الْبَوْلِ».

«Уларнинг бири пешобдан сақланмас» Бошқа бир ривоятда:

«مِنْ بَوْلِهِ».

«Ўзининг пешобидан»

«وَأَنَّ الْآخَرَ كَانَ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ».

«иккинчиси эса чақимчилик қилар эди», дедилар». Имом Муслим ривоятида эса:

«لَا يَسْتَنْزِهُ مِنَ الْبَوْلِ».

«Сийдикдан ўзини сақламас эди», дейилган.19

Аммо ҳис-туйғўга келсак: ухлаётган киши тушида ўзини кенг ва гўзал жойда неъматланиб юрганини ёки тор ва қўрқинчли жойда азоб чекканини кўради; ҳатто баъзан кўрганлари сабабли уйғониб ҳам кетади. Шунга қармай, у ўз ҳолатида хонасидаги тўшагида ётган бўлади. Уйқу ўлимнинг укасидир. Шу сабабдан Аллоҳ таоло уни «вафот» деб атаган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ٱللَّهُ يَتَوَفَّى ٱلۡأَنفُسَ حِينَ مَوۡتِهَا وَٱلَّتِي لَمۡ تَمُتۡ فِي مَنَامِهَاۖ فَيُمۡسِكُ ٱلَّتِي قَضَىٰ عَلَيۡهَا ٱلۡمَوۡتَ وَيُرۡسِلُ ٱلۡأُخۡرَىٰٓ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمًّى...﴾

«Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаган-ларини эса, уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганлари-ни маълум муддатгача қўйиб юборур» [Зумар: 42].

Уйқудаги одам тушида воқега мутаносиб нарсаларни кўради. Ҳатто, у Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламни ҳам ўз сифатлари билан кўриши мумкин. Зеро, Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрган киши У зотни айнан кўрган бўлади. Шундай бўлсада, ухлаётган одам кўрган нарсасидан жуда олисда, ўз хонасида кўрпасига ўраниб ётган бўлади. Бундай ишлар дунё ишларида мумкин экан, охират ишларида қандай мумкин бўлмасин?!

Аммо юқоридаги одамларнинг: «Қабрни очиб кўрилса, ўлик ўзининг аввалги ҳолатида турибди. Қабр на кенгайибди ва на торайибди», деган гумонларига бир неча хил жавоб бериш мумкин.

Биринчи жавоб: Шариат олиб келган хабар-ларга бундай ғализ шубҳалар билан қараш мумкин эмас. Агар ушбу сўзларни айтаётган кимсалар шариат олиб келган нарсалар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўрсалар эди, ушбу шубҳаларни ботил эканини ўзлари ҳам билиб олар эдилар. Бир шоир қуйидаги шеърларни айтиб тўғри сўзлаган, (маъноси):

Қанча-қанча айбловчи тўғри сўзни айблайди. Унинг офати ёмон фаҳмдан.

(Яъни: Тўғри сўзни айблайдиган қанча-қанча одам борки, унинг офати нотўғри тушунишдадир).

Иккинчи жавоб: Барзах ҳаёти ҳиссиёт аъзо-лари идрок эта олмайдиган ғайб ишларидан-дир. Агар уни ҳиссиёт аъзолари идрок эта олганда эди, ғайбга иймон келтиришни фой-даси йўқолар ҳамда ғайбга иймон келтирган ва иймон келтирмаган кимсалар баробар бўлар эдилар.

Учинчи жавоб: Қийноқ, неъматлар, қабрнинг кенглиги ва торлигини бошқалар эмас, маййит-нинг ўзи ҳис қилади. Ҳолбуки, уйқудаги одам тушида ўзининг тор ва қўрқинчли жойда ёки кенг ва роҳатбахш ўринда эканини кўради. Худди шу пайтда унинг ёнидагилар бу нарсаларни ҳис қилишмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан турганларида ваҳий нозил бўлар, буни саҳоба-лар эшитмас, фаришта баъзида инсон шаклида намоён бўлиб сўзлар, саҳобалар уни на кўришар ва на эшитишар эдилар.

Тўртинчи жавоб: Махлуқотларнинг идрок этиши Аллоҳ таоло берган имконият билан чекланган. Улар барча мавжудотларни идрок этиш имкониятига эга эмаслар. Шунинг учун ҳам, етти қават осмон, ер ва улар ўртасидаги барча нарсалар Аллоҳ таолога ҳамду тасбеҳлар айтадиларки, Аллоҳ таоло буни гоҳо Ўзи хоҳлаган бандасига эшиттиради. Шундай бўлсада, бу нарсалар биздан пардаланган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿تُسَبِّحُ لَهُ ٱلسَّمَٰوَٰتُ ٱلسَّبۡعُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِيهِنَّۚ وَإِن مِّن شَيۡءٍ إِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمۡدِهِۦ وَلَٰكِن لَّا تَفۡقَهُونَ تَسۡبِيحَهُمۡۚ...﴾

«Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбеҳ айтур. Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамассизлар» [Исро: 44].

Жин ва шайтонлар ер юзида юрадилар, би-роқ биз уларни хис этмаймиз. Уларнинг бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг ҳузурларига келиб, Қуръон тилова-тини сукут сақлаб эшитдилар ва ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар. Аллоҳ таоло бу тўғрисида шундай дейди:

﴿يَٰبَنِيٓ ءَادَمَ لَا يَفۡتِنَنَّكُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ كَمَآ أَخۡرَجَ أَبَوَيۡكُم مِّنَ ٱلۡجَنَّةِ يَنزِعُ عَنۡهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوۡءَٰتِهِمَآۚ إِنَّهُۥ يَرَىٰكُمۡ هُوَ وَقَبِيلُهُۥ مِنۡ حَيۡثُ لَا تَرَوۡنَهُمۡۗ إِنَّا جَعَلۡنَا ٱلشَّيَٰطِينَ أَوۡلِيَآءَ لِلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ ٢٧

«Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устлари-дан либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани-дек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни кўради, сиз эса улар-ни кўрмайсиз. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз» [Аъроф: 27].

Демак, махлуқотлар, модомики, барча нарсаларни идрок эта олмас эканлар, далиллар билан собит бўлган ғайб ишларини инкор этишлари мумкин эмас.

Тақдирга иймон келтириш

Тақдир — Аллоҳ таолонинг нарсаларни бў-лишидан аввал билиши ва Ўз ҳикмати тақозо-сига муносиб ўлароқ, бутун коинот учун қўйган ўлчовидир.

Тақдирга иймон келтириш тўрт масалани ўз ичига олади.

Биринчи масала: Аллоҳ таоло барча нарсани – умумий ва батафсил, азалдан абадий билувчи эканига иймон келтириш. Унга тааллуқли амаллар бўладими ёки бандаларининг амалла-ри бўладими, барчасини билиб туради деб иймон келтириш. (Яъни Аллоҳ таоло Ўзи нима қилишини ҳам, бандалар нима қилишини ҳам батафсил, азалдан билган ва бундан кейин ҳам абадий билади деб иймон келтириш.)

Иккинчи масала: Аллоҳ таоло барча нарсани «Лавҳул-Маҳфуз»га ёзиб қўйганига ишониш. Аллоҳ таоло бу икки нарса ҳақида шундай деди:

﴿أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ذَٰلِكَ فِي كِتَٰبٍۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ٧٠

«Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсизми?!» [Ҳаж: 70].

Саҳиҳ Муслимда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шун-дай деганларини эшитдим:

«كَتَبَ اللَّهُ مَقَادِيرَ الْخَلَائِقِ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ بِخَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ».

«Аллоҳ таоло махлуқотларнинг тақдирини ер ва осмонни яратишдан эллик минг йил аввал ёзиб қўйган».20

Учинчи масала: Барча нарсалар, улар хоҳ Аллоҳ таолонинг ишларига, хоҳ махлуқотлар-нинг ишларига тааллуқли бўлсин, Аллоҳ таоло-нинг хоҳиши билан бўлишига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَرَبُّكَ يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُ وَيَخۡتَارُۗ...﴾

«Ва Раббингиз хоҳлаганини яратиб, хоҳлага-нини ихтиёр қилур» [Қасос: 68].

﴿...وَيَفۡعَلُ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُ﴾

«Аллоҳ хоҳлаганини қилур» [Иброҳим: 27].

﴿هُوَ ٱلَّذِي يُصَوِّرُكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡحَامِ كَيۡفَ يَشَآءُۚ...﴾

«У сизларни бачадонларда хоҳлаган суратга соладиган Зотдир» [Оли Имрон: 6].

Бандаларнинг ишларига тааллуқли нарсалар ҳақида эса шундай дейди:

﴿...وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَسَلَّطَهُمۡ عَلَيۡكُمۡ فَلَقَٰتَلُوكُمۡۚ...﴾

«Аллоҳ хоҳлаганида, уларни сиздан устун қилиб қўярди ва улар сизларга қарши уруш қилардилар» [Нисо: 90].

﴿...وَلَوۡ شَآءَ رَبُّكَ مَا فَعَلُوهُۖ فَذَرۡهُمۡ وَمَا يَفۡتَرُون﴾

«Раббингиз хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган нарсалари ила ёлғиз қўйинг!» [Анъом: 112].

Тўртинчи масала: Барча мавжудотлар ўз зоти, сифатлари ва ҳаракатлари билан Аллоҳ таолонинг махлуқотларидир.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ ٦٢

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» [Зумар: 62].

﴿...وَخَلَقَ كُلَّ شَيۡءٖ فَقَدَّرَهُۥ تَقۡدِيرٗا﴾

«Ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир» [Фурқон: 2].

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган сўзларини келтириб, шундай марҳамат қилади:

﴿وَٱللَّهُ خَلَقَكُمۡ وَمَا تَعۡمَلُونَ ٩٦

«Ҳолбуки, сизни ҳам, қилган нарсаларингиз-ни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!» деди» [Соффот: 96].

Юқорида айтиб ўтганимиздек, тақдирга ий-мон келтириш банданинг ишларидаги ихтиёри, хоҳиши ёки қудрати бор эканини инкор этмай-ди. Чунки, шариат ва воқелик бунинг исботига далолат қилади.

Шариатнинг далолати:

Аллоҳ таоло хоҳиш ҳақида шундай дейди:

﴿...فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا﴾

«Бас, Ким хоҳласа, ўз Раббига қайтар йўл оладир» [Наба: 39].

﴿...فَأۡتُواْ حَرۡثَكُمۡ أَنَّىٰ شِئۡتُمۡۖ...﴾

«Бас, экинзорингизга хоҳлаганингиздай ке-линг» [Бақара: 223]. Яна У Зот қудрат ҳақида шундай дейди:

﴿فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ وَٱسۡمَعُواْ وَأَطِيعُواْ...﴾

«Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг» [Тағобун: 16].

﴿لَا يُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَهَا مَا كَسَبَتۡ وَعَلَيۡهَا مَا ٱكۡتَسَبَتۡۗ...﴾

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (Ҳар кимнинг) қил-ган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир» [Бақара: 286].

Воқеликнинг далолати: Ҳар бир инсон ўзи-нинг хоҳиши билан рўй бераётган бир ишни қилиш ёки қилмаслик, ўтириш, юриш каби ҳаракатлар билан титроқ сингари ўз хоҳиши-дан ташқари бўлган нарсалар ўртасини фарқ-лай оладиган хоҳиш ва қудрати бор эканини билади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَسۡتَقِيمَ ٢٨ وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٢٩

«Сизларнинг орангиздаги тўғри йўлда бўл-моқни хоҳлаган кишилар учун (бир эслатма-дир). Оламларнинг Рабби Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.) [Таквир: 28-29].

Чунки, барча коинот Аллоҳ таолонинг мулки. Унинг мулкида Унинг илми ва хоҳишисиз бирор нарса содир бўлмайди.

Сифатлаб ўтгандай тақдирга иймон келти-риш, бандаларга тарк этган фарзлари ёки қил-ган гуноҳлари учун ҳужжат бўлиб бермайди. Шунинг учун бу нарсаларга қадарни баҳона қилиш бир нечта жиҳатдан ботилдир:

Биринчи: Аллоҳ таоло айтади:

﴿سَيَقُولُ ٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْ لَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَآ أَشۡرَكۡنَا وَلَآ ءَابَآؤُنَا وَلَا حَرَّمۡنَا مِن شَيۡءٖۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ حَتَّىٰ ذَاقُواْ بَأۡسَنَاۗ قُلۡ هَلۡ عِندَكُم مِّنۡ عِلۡمٖ فَتُخۡرِجُوهُ لَنَآۖ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَإِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا تَخۡرُصُونَ ١٤٨

Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганда биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», дерлар. Улардан олдингилари ҳам азоби-мизни татигунларига қадар шунга ўхшаш ёл-ғонга чиқариб турганлар. Сиз: «Сизнинг ҳузу-рингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм–ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эр-гашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғон гапирмоқ-дасиз» деб айтинг» [Анъом: 148]. Уларнинг тақдир билан ҳужжат келтиришлари тўғри бўл-ганда эди, Аллоҳ таоло уларга азобини тоттир-маган бўлар эди.

Иккинчи: Аллоҳ таоло айтади:

﴿رُّسُلٗا مُّبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى ٱللَّهِ حُجَّةُۢ بَعۡدَ ٱلرُّسُلِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمٗا ١٦٥

«Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пай-ғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пай-ғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ Азиз ва Ҳаким бўлган Зот-дир» [Нисо: 165].

Агар тақдир Аллоҳ таолонинг ҳукмига мухолиф бўлган кимсалар учун ҳужжат бўлган-да эди, пайғамбарларни юбориш билан рад қилинмаган бўларди. Зеро, пайғамбар юборил-ганидан сўнг мухолиф бўлиш ҳам Аллоҳ таоло-нинг тақдири билан содир бўлади.

Учинчи: Имом Бухорий ва Имом Муслим (лафзи Бухорийники) Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا قَدْ كُتِبَ مَقْعَدُهُ مِنَ النَّارِ أَوْ مِنَ الْجَنَّةِ».

«Сизлардан ҳар бирингизнинг жаҳаннам ёки жаннатдаги жойи тақдирда ёзиб қўйилган», дедилар» Шунда қавмдан бир киши: «Унда (тақдирга) суяниб олмаймизми, ё Расулуллоҳ?» деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам:

«لَا، اعْمَلُوا فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ».

«Йўқ, амал қилингиз! Ҳар бир киши муяссар қилинган», дедилар» (Яъни жаннатий кишига жаннатга олиб борувчи амалларни қилиш осон қилиб қўйилган, дўзахий кишига эса, дўзахий-лар амалини қилиш осон қилиб қўйилган.) Сўнгра ушбу оятни ўқидилар:

﴿فَأَمَّا مَنۡ أَعۡطَىٰ وَٱتَّقَىٰ ٥

«Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камба-ғал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса...» [Лайл: 5]. Имом Муслим якка ўзи ривоят қилган лафзда:

«فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ لِمَا خُلِقَ لَهُ».

«Ҳар бир киши ўзи яратилган нарса учун муяссар қилинади», деганлар.21 Набий соллал-лоҳу алайҳи ва саллам амал қилишга буюриб, тақдирга суяниб олишдан қайтардилар.

Тўртинчи: Аллоҳ таоло бандани баъзи нарса-ларни қилиш, баъзи нарсаларни қилмасликка ҳамда уни қодир бўла оладиган нарсаларгагина буюрди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ وَٱسۡمَعُواْ وَأَطِيعُواْ...﴾

«Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қи-линг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг…» [Тағобун: 16].

﴿لَا يُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَاۚ...﴾

«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нар-сани юкламайди» [Бақара: 286].

Агар банда Аллоҳ таоло томонидан бирон ишни қилишга мажбур қилинса эди, унда тоқат қила олмайди-ган нарсалар юклатилган ва ундан халос бўла олмаган бўлар эди. Бу (тоқатидан ташқари нарсага мажбуран буюрилиши) ботил ишдир. Шунинг учун ҳам, билмасдан, унутиб ёки мажбурлаш оқибатида содир этган гуноҳидан банда масъул эмас.

Бешинчи: Аллоҳ таолонинг тақдири махфий сир бўлиб, тақдирдаги нарса содир бўлганида-гина ошкор бўлади. Банданинг қилмоқчи бўл-ган нарсасини хоҳлаши, шу нарсани қилишдан олдин содир бўлади. Демак, унинг бир нарсани хоҳлаши, Аллоҳ таолонинг тақдирини билиш-ликка асосланган эмас. Шунинг учун, тақдирни ҳужжат қилиб олиши бекор қилинади. Зеро, инсон билмаган нарсасини ҳужжат қила олмай-ди.

Олтинчи: Биз инсонни дунё ишларида то мақсадига етгунча ҳарис бўлиб ҳаракат қилаёт-ганини ва мақсадидан чалғитувчи барча нарса-дан бош тортаётганини, сўнгра шунча ҳаракат-дан кейин мақсадига ета олмаса тақдирни ҳужжат қилаётганини кўрамиз. Энди нима учун дин ишларига манфаат берадиган нарсаларни ташлаб, зарар берадиган нарсаларни қилиб тақдирни ҳужжат қилади? Дунё ишлари билан дин ишлари бир хил эмасми?

Келинг сизга буни ойдинлаштирувчи бир мисол келтириб берай:

Фараз қилингки, бир одамнинг олдида икки йўл бор. Йўлларнинг биринчиси бошбошдоқ-лик, қотиллик, обрўларни тўкиш, хатар ва очарчилик ҳукмрон бўлган шаҳарга, иккинчиси эса интизом, осудалик, фаровонлик, шахслар-нинг обрўлари ва мол-мулкини ҳимоя қилиш ҳукмрон бўлган шаҳар томон олиб боради. Хўш, у қайси йўлдан боради?

Шубҳасиз, у иккинчи йўлдан юради. Ақлли одам бошбошдоқлик ва хавф-хатар бўлган шаҳар томон юриб бунга тақдирни ҳужжат қи-лиши мумкин эмас. У ҳолда, нега у охират маса-ласида жаннат йўли ўрнига жаҳаннам йўлини танлаб, тақдирни баҳона қилади?

Иккинчи мисол: Бемор учун дори тайинла-нади-да, у уни хоҳламасада истеъмол қилади. Зарар қиладиган таомлар тақиқланади-да, у уларни хоҳласада истеъмол қилмайди. Зеро, бу ишларнинг барчаси шифо топиш ва соғлик илинжидадир. Унинг тақдирни ҳужжат қилиб, дорини истеъмол қилишдан бош тортиши ёки зарар қиладиган таомни истеъмол қилиши мумкин эмас. Шундай экан, нега инсон тақдир-ни ҳужжат қилиб, Аллоҳ ва Расули буюрган нарсаларни тарк қилади ёки Аллоҳ ва Расули таъқиқлаган ишларни қилади?!

Еттинчи: Аллоҳ таоло буюрган ибодатларни қилмаслиги ёки таъқиқлаган ишларни қилиш-га тақдирни ҳужжат қилаётган кишига бирор киши тажовуз қилиб, унинг мол-мулкини тор-тиб олиб, обрўларини тўкиб: «Мени маломат қилма! Менинг тажовузим Аллоҳ таолонинг тақдири билан бўлди», деса, у бу ҳужжатни қа-бул қилмайди. Банда тақдирни ҳужжат қилиб бировнинг ўзига тажовуз қилишини қабул қилмас экан, қандай қилиб тақдирни ўзи учун Аллоҳ таолонинг ҳаққига тажовуз қилишида ҳужжат қилади?!

Ривоят қилинадики, мўминларнинг амири Умар разияллоҳу анҳунинг ҳузурига ўғрилик қилган бир кишини олиб келдилар. Мўминлар амири унинг қўлини кесишга ҳукм қилди. Жиноятчи: «Эй амирулмўминийн, шошилманг, ахир мен Аллоҳ таолонинг тақдири билан ўғирладим-ку!», деганида, Умар разияллоҳу анҳу унга жавобан: «Биз ҳам Аллоҳ таолонинг тақдири билан (қўлингни) кесамиз», – дедилар.

Тақдирга иймон келтиришнинг улкан самаралари бор. Улардан:

Биринчи: Сабабларни бажариш пайтида сабабларга эмас, балки, Аллоҳ таолонинг Ўзигагина суяниш. Чунки барча нарса Аллоҳ таолонинг тақдири билан бўлади.

Иккинчи: Тақдирга иймон келтирган киши ўз мақсадига эришгач мағрурланмайди. Чунки бу эришиш Аллоҳ таолонинг тақдир қилиб қўйган яхшилик ва муваффақият сабаблари би-лан берган неъматидир. Ўзи билан мағрурлани-ши эса, ушбу неъматга бўлган шукрни унутти-ради.

Учинчи: Хотиржамлик ва Аллоҳ таолонинг жорий бўлган тақдиридан руҳининг лаззат олиши. Бунинг натижасида эса, инсон севимли нарсага эриша олмагани ёки ёқтирмаган нарса-ни содир бўлиши билан безовталанмайди. Чун-ки бу ер ва осмонлар мулки Унинг қўлида бўлган Аллоҳ таолонинг тақдири билан бўлган ва бўлиши муқаррар эди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿مَآ أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فِيٓ أَنفُسِكُمۡ إِلَّا فِي كِتَٰبٖ مِّن قَبۡلِ أَن نَّبۡرَأَهَآۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ٢٢ لِّكَيۡلَا تَأۡسَوۡاْ عَلَىٰ مَا فَاتَكُمۡ وَلَا تَفۡرَحُواْ بِمَآ ءَاتَىٰكُمۡۗ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخۡتَالٖ فَخُورٍ ٢٣

«Бирор мусибатни пайдо қилмасамиздан ол-дин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор муси-бат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир» [Ҳа-дид: 22, 23]. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«عَجَبًا لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ خَيْرٌ، وَلَيْسَ ذَاكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ».

«Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуз-дир. Ҳар бир иш унинг учун яхшиликдир. Бу нарса фақат мўмингагина хосдир. Унга хурсанд-чилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади. Унга танглик етса, сабр қила-ди ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади».22

Тақдир бобида икки тоифа адашиб кетган:

Биринчи тоифа Жабрийялар. Улар: «Инсон ўз амалларини қилишда мажбурланган бўлиб, унинг ўз ишларида хоҳиш ва қудрати йўқ», деб айтадилар.

Иккинчи тоифа – Қадарийялар. Улар: «Инсон ўз амалини қилишда хоҳиш ва қудрат билан мустақилдир. Унинг амалида Аллоҳ таолонинг хоҳиш ва қудратининг асари ҳам йўқдир», деб айтадилар.

Биринчи тоифа: Жабрийяларга шариат ва воқелик билан раддия берамиз.

Шариат билан раддия: Аллоҳ таоло банда учун ирода ҳамда хоҳишни исбот этиб, амални ҳам унга нисбат берди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...مِنكُم مَّن يُرِيدُ ٱلدُّنۡيَا وَمِنكُم مَّن يُرِيدُ ٱلۡأٓخِرَةَۚ...﴾

«Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор» [Оли Имрон: 152].

﴿وَقُلِ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَن شَآءَ فَلۡيُؤۡمِن وَمَن شَآءَ فَلۡيَكۡفُرۡۚ إِنَّآ أَعۡتَدۡنَا لِلظَّٰلِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمۡ سُرَادِقُهَاۚ...﴾

Сиз: «Бу ҳақ Раббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», деб айтинг. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз» [Каҳф: 29].

﴿مَّنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا فَلِنَفۡسِهِۦۖ وَمَنۡ أَسَآءَ فَعَلَيۡهَاۗ وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّٰمٖ لِّلۡعَبِيدِ٤٦

«Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Раббингиз бандаларга зулм қилгувчи эмас» [Фуссилат: 46].

Воқелик билан раддия: ҳар бир инсон ўз хоҳиши билан қилаётган ейиш, ичиш, савдо-сотиқ сингари ихтиёрий ишлари билан, ихтиёр-дан ташқари ҳароратининг кўтарилиши, тит-роқ босиш ва баландликдан йиқилиб тушиш сингари содир бўлган ишларнинг ўртасини фарқлай олади. Яъни у биринчи ҳолатда маж-бурланмай, ўз ихтиёри билан ҳаракат содир этган, иккинчи ҳолатда эса, содир бўлган нарса унинг хоҳишисиз ва ихтиёрисиз бўлгандир.

Иккинчи тоифа: Қадарийяларга ҳам шариат ва ақл билан раддия берамиз.

Шариат билан раддиямиз шуки, Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг Яратувчисидир. Ҳар бир нарса Унинг хоҳиши билан вужудга келади. Аллоҳ таоло ўзининг Китобида бандаларнинг амаллари ҳам Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан содир бўлишини баён қилиб, шундай деди:

﴿...وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا ٱقۡتَتَلَ ٱلَّذِينَ مِنۢ بَعۡدِهِم مِّنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ وَلَٰكِنِ ٱخۡتَلَفُواْ فَمِنۡهُم مَّنۡ ءَامَنَ وَمِنۡهُم مَّن كَفَرَۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا ٱقۡتَتَلُواْ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَفۡعَلُ مَا يُرِيدُ﴾

«Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқ-ойдин баёнотлар кел-ганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлага-нида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нима хоҳла-са, шуни қилади» [Бақара: 253].

﴿وَلَوۡ شِئۡنَا لَأٓتَيۡنَا كُلَّ نَفۡسٍ هُدَىٰهَا وَلَٰكِنۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ مِنِّي لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ ١٣

«Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан: «Албат-та, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдираман», деган сўз ҳақ бўлди» [Сажда: 13].

Ақл билан раддиямиз эса, бутун борлиқ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Инсон эса шу борлиқнинг бир қисмидир. Демак, у ҳам Аллоҳ таолонинг мулки. Зотан, қул ҳожасининг мул-кида ҳожанинг изни ва хоҳиши билангина та-сарруф қилиши мумкин.

Ислом ақидасининг мақсадлари

«Мақсад» сўзининг мазмуни кўп бўлиб, шулардан бири: «интилиш учун қўйилган ғоя ва қасд қилинган барча нарсадир».

Ислом эътиқодининг мақсад ва буюк ғояла-ри шу эътиқодни қабул қилишга асосланади. Бу ғоя ва мақсадлар кўп ва хилма хил бўлиб, улар-нинг баъзилари қуйидагилардир:

Биринчи: Ният ва ибодатни Аллоҳ таоло учун холис қилиш. Чунки, Аллоҳ таоло шериги бўл-маган яратувчи Холиқдир. Демак, мақсад ва ибодат Аллоҳ таолонинг Ўзи учунгина бўлиши фарздир.

Иккинчи: Қалб ушбу ақийдадан холи бўлган-лиги туфайли юзага келадиган тартибсиз ва чалкаш-чулкаш нарсалардан фикр ва ақлни тозалаш. Чунки кимнинг қалбида бу эътиқод бўлмаса, фақат ҳиссий нарсага ибодат қилувчи бандага айланади ёки ақидаларнинг адашувла-ри ва афсоналари орасида дарбадор бўлиб ада-шиб юради.

Учинчи: Фикрий ва руҳий роҳат.

Яъни руҳи безовта, фикри беқарор бўлмай-ди. Чунки, бу эътиқод мўминни ўз Яратувчи-сига боғлайди. Шунда у Аллоҳни бошқарувчи Рабб, қонун чиқарувчи Ҳоким деб рози бўлади. Қалби Аллоҳнинг тақдиридан тасалли топади, Ислом билан тўлади ва унинг ўрнига бадал из-ламайди.

Тўртинчи: Аллоҳ таолога ибодат қилишда ёки бандалар билан муомала қилишда ният ва амалнинг хурофотлардан саломат бўлиши. Чун-ки бу эътиқоднинг асосларидан бири – пайғам-барларга иймон келтириш бўлиб, ният ва амал-да уларнинг тўғри йўлларига эргашишни ҳам ўз ичига олади.

Бешинчи: Ишлардаги қатъият ва жиддият. Мўмин савоб умидида солиҳ амалларни қилиш учун ҳар бир фурсатни ғанимат билади ҳамда жазодан қўрқиб, гуноҳ содир этилаётган ўрин-лардан олис бўлади. Чунки, у қайта тирилиш ва амалларга лойиқ мукофот берилишига иймон келтиради.

Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلِكُلّٖ دَرَجَٰتٞ مِّمَّا عَمِلُواْۚ وَمَا رَبُّكَ بِغَٰفِلٍ عَمَّا يَعۡمَلُونَ ١٣٢

«Ҳар кимга қилганларига яраша даража бордир. Ва Раббингиз уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир» [Анъом: 132].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги сўзлари билан ушбу ғояга ундаган-лар:

«الْمُؤْمِنُ الْقَوِيُّ خَيْرٌ وَأَحَبُّ إِلَى اللَّهِ مِنَ الْمُؤْمِنِ الضَّعِيفِ، وَفِي كُلٍّ خَيْرٌ، احْرِصْ عَلَى مَا يَنْفَعُكَ، وَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ، وَلَا تَعْجِزْ، وَإِنْ أَصَابَكَ شَيْءٌ فَلَا تَقُلْ: لَوْ أَنِّي فَعَلْتُ كَذَا كَانَ كَذَا وَكَذَا، وَلَكِنْ قُلْ: قَدَّرَ اللَّهُ وَمَا شَاءَ فَعَلَ؛ فَإِنَّ (لَوْ) تَفْتَحُ عَمَلَ الشَّيْطَانِ»

«Кучли мўмин заиф мўминдан кўра яхшироқ ва Аллоҳга севимлироқдир. Уларнинг ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Ўзингизга фойдали бўлган нарсага ҳарис бўлинг ва Аллоҳ таолодан ёрдам сўранг, ожизлик қилманг! Агар бирор мусибат етса: «Агар ундай қилсам, бундай бўлар эди», деб айтманг. Чунки, «агар» сўзи шайтоннинг амал (йўл)ларини очади». Муслим ривояти.23

Олтинчи: Ўз динини ўрнатиш ва дин устун-ларини мустаҳкамлаш учун ўзидаги қадр-қим-матли бўлган барча нарсаларни фидо этадиган ва бунинг йўлида етадиган мусибатларга эъти-бор бермайдиган кучли умматни вужудга келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ ثُمَّ لَمۡ يَرۡتَابُواْ وَجَٰهَدُواْ بِأَمۡوَٰلِهِمۡ وَأَنفُسِهِمۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلصَّٰدِقُونَ ١٥

«Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлидан моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир» [Ҳужу-рот: 15].

Еттинчи: Шахс ва жамоаларни ислоҳ қилиш билан дунё ва охират бахт-саодатига ҳамда Аллоҳ таолонинг ажр ва савобларига эришиш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَلَنُحۡيِيَنَّهُۥ حَيَوٰةٗ طَيِّبَةٗۖ وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٩٧

«Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз» [Наҳл: 97].

Бу санаб ўтганларимиз Ислом эътиқодининг мақсад ва ғояларининг баъзилари, холос. Биз Аллоҳ таолодан бу мақсадларни ўзимиз ва барча мусулмонлар учун рўёбга чиқаришини тилаб қоламиз. Албатта У Зот карим ва саҳий-дир. Оламлар Рабби Аллоҳга таолога ҳамдлар бўлсин.

Набийимиз Муҳаммадга, У зотнинг оилалари ва барча асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоту саломи бўлсин.

Муаллифининг қалами билан тамом этилди.

Муҳаммад Солиҳ Усаймин

 

***

Мундарижа

 

Муқаддима 2

Ислом дини 4

Ислом рукнлари 10

Ислом ақидасининг асослари 15

Аллоҳ таолага иймон келтириш 17

Фаришталарга иймон келтир 40

Китобларга иймон келтириш 47

Пайғамбарларга иймон келтириш 50

Охират кунига иймон келтириш 61

Тақдирга иймон келтириш 88

Ислом ақидасининг мақсадлари 105

 

***

 


Имом Бухорий (8) ва имом Муслим (16).

Имом Муслим «Иймон» китоби (8) ва Абу Довуд «Суннат» китоби «Қадар» боби (4695).

Имом Бухорий (1292) ва имом Муслим (2658).

Имом Бухорий (4854).

Имом Бухорий (891).

Имом Бухорий (891) ва имом Муслим (897).

Имом Муслим ривояти (8).

Имом Бухорий (3037) ва имом Муслим (2637).

Имом Бухорий (887) ва имом Муслим (850).

Имом Бухорий (7410) ва имом Муслим (193).

Имом Бухорий (392) ва имом Муслим (572).

Имом Муслим (2859).

Имом Бухорий (2309) ва имом Муслим (2768).

Имом Муслим (131).

Имом Бухорий (4501) ва имом Муслим (2824).

Имом Муслим (2867).

Абу Довуд (4753) ва Аҳмад (18534).

Имом Бухорий (215).

Имом Муслим (2653).

Имом Бухорий (6605) ва имом Муслим (2647).

Имом Муслим (2999).

Имом Муслим (2664).

Имом Муслим (153).