حُكْمُ السِّحْرِ وَالكِهَانَةِ
وَمَا يَتَعَلَّقُ بِهَا
Сеҳргарлик, коҳинлик ва шунга оид масалалар ҳукми
لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ
عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ
رَحِمَهُ اللهُ
Муаллиф Шайх ҳазратлари
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Сеҳргарлик, коҳинлик ва шунга оид масалалар1
Ягона бўлган Аллоҳ таолога мақтовлар ва ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган Муҳаммад саллоллоҳу алаҳи ва салламга салавот ва саломлар бўлсин! Аммо баъд:
Сўнгги пайтларда ўзини табиб деб даъво қиладиган, аммо, сеҳр ёки коҳинлик орқали даволашга уринадиган фирибгарлар кўпайиб кетгани, айрим мамлакатларда жуда тарқалгани ва оддий, илмсиз одамларни алдаш орқали фойда олаётганини инобатга олиб, Аллоҳ ва Унинг бандаларига насиҳат мақсадида бу ҳолатнинг Ислом ва мусулмонлар учун улкан хатар эканини баён қилишни лозим топдим. Чунки бу – Аллоҳдан ўзгага боғланиш, У Зот ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига хилоф иш тутиш каби оғир гуноҳларни ўз ичига олади.
Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб сўзимни бошлайман: даволаниш жоизлигида шубҳа йуқ. Мусулмон киши ички касалликлар, жарроҳлик ёки асаб касалликлари бўйича шифокорга ёки шу каби мутахассисга мурожаат қилиши мумкин. Шифокор унинг хасталигини аниқлаб, тиббий билимлари асосида шариатда рухсат этилган дорилар билан даволаши мумкин. Чунки бу – одатий сабабларга амал қилиш бўлиб, Аллоҳга таваккул қилишга зид эмас. Дардни ҳам, унинг давосини ҳам Аллоҳ туширган. Буни билган киши билади, билмаган эса билмайди. Лекин Аллоҳ таоло бандалари учун шифони ҳаром қилинган нарсалар ичига жойлаштирмаган.
Бемор касалини билиши учун ғайбни билишни даъво қиладиган коҳинларга бориши жоиз эмас. Хабар берган нарсаларини тасдиқлаш ҳам мумкин эмас. Улар гаплари билан ғайбга тош отадилар ёки қилмоқчи бўлган ишларига жинлардан ёрдам сўрайдилар. Агар ғайб илмини даъво қилсалар уларнинг ҳукми куфрдир.
Имом Муслим ўз «Саҳиҳи»да Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган:
«مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ، لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ يَوْمًا».
«Ким фолбинга келиб бир нарса ҳақида сўраса, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди», деганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ، فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».
«Ким коҳинга бориб айтаётган нарсасини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди». Имом Абу Довуд ва тўрт сунан эгалари ривоят қилганлар. Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу лафз билан саҳиҳида ривоят қилган. У зот:
«مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ، فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».
«Ким фолбинга ёки коҳинга бориб айтаётган нарсасини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди», деганлар».
Имрон ибн Ҳусайн разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَيْسَ مِنَّا مَنْ تَطَيَّرَ أَوْ تُطُيِّرَ لَهُ، أَوْ تَكَهَّنَ أَوْ تُكُهِّنَ لَهُ، أَوْ سَحَرَ أَوْ سُحِرَ لَهُ، وَمَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ، فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».
«Ким ирим қилса ва ўзига қилдирса, ким фол очса ва ўзига очтирса, ким сеҳр қилса ва ўзига қилдирса, бас, у биздан эмасдир! Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган исломга кофир бўлибди!» дедилар. Имом Баззор яхши санад билан ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифларда фолбин, коҳин, сеҳргарларга боришдан ва уларни тасдиқлашдан қайтарилмоқда ва қаттиқ уқубатлар билан таҳдид қилинмоқда.
Баъзи ишларни тўғри айтиши ва кўп одамлар боришидан алданиб қолмаслиги керак. Аслида улар жоҳилдирлар ва ҳеч нарсани билмайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга боришдан, сўрашдан ҳамда тасдиқлашдан қайтарганлар. Чунки бу катта мункар, улкан хатар қўрқинчли оқибатга олиб келади. Чунки улар ёлғончи фожирлар.
Шу билан бирга бу ҳадислар коҳин ва сеҳргарлар кофирлигига далил. Чунки у иккаласи ғайбни билишни даъво қилишади, бу эса куфрдир. Чунки улар бу мақсадларига фақат жинларга ибодат ва хизмат қилиш билан етадилар. Бу ҳам куфр ва Аллоҳга ширк. Ғайб ҳақида қилган даъволарини тасдиқлаган инсон ҳам улар каби (кофир) бўлади. Шу нарсалар билан шуғулланганларнинг сўзини нақл қилган барчадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юз ўгирганлар.
Мусулмон киши учун қуйидагилар ҳам мумкин эмас: улар даволаш деб даъво қиладиган нарсаларга бўйсуниш. Масалан: тиласимлар билан пичирлаш, қўрғошин эритиб уни солиш каби хурофий амалларга ишониш мумкин эмас. Чунки булар коҳинлик ва одамларни алдашдан иборатдир. Ким бундай ишларга рози бўлса, уларнинг ботил ишига ёрдам берган ва кофирликка йўл очган бўлади.
Шунингдек, ҳеч қайси мусулмонга бундай одамларга бориб, ўғли ёки қариндоши кимга уйланиши ёхуд эр-хотин ва уларнинг оилалари ўртасида муҳаббат, вафо ёки адоват ва ажралиш бўлиши ҳақида сўраши жоиз эмас. Чунки бу Аллоҳдан Ўзга ҳеч ким билмайдиган ғайб ишлардандир.
Шу сабабли, ҳокимлар, ҳисба аҳли (одамларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарадиганлар) ҳамда бошқа қудрат ва ҳокимият соҳиблари – коҳинлар, фолбинлар ва шунга ўхшаганларга боришдан одамларни қайтаришлари, бозорлар ва бошқа жойларда бундай ишларга аралашадиганларни тўхтатишлари, уларга қаттиқ қарши чиқишлари шарт. Шунингдек, уларга борадиганларни ҳам қаттиқ қайтаришлари керак.
Шунингдек, сеҳр ҳам куфрий гуноҳлардан бири ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло икки фаришта ҳақида шундай деган:
﴿...وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنۡ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَآ إِنَّمَا نَحۡنُ فِتۡنَةٞ فَلَا تَكۡفُرۡۖ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنۡهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِۦ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَزَوۡجِهِۦۚ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِۦ مِنۡ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡۚ وَلَقَدۡ عَلِمُواْ لَمَنِ ٱشۡتَرَىٰهُ مَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنۡ خَلَٰقٖۚ وَلَبِئۡسَ مَا شَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ﴾
«Икковлари ҳатто: «Биз фитна-синов учунмиз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва икковларидан зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганадилар. Ва, батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон!» [Бақара: 102].
Бу ояти карима сеҳр куфр эканига ва сеҳргарлар эру хотин орасини бузишига далолат қилмоқда. Шу билан бирга сеҳр ўзи мустақил бирор манфаат ва зарар етказа олмаслигига, аксинча, фақат Аллоҳнинг қадарий изни билангина таъсир этишига далолат қилади. Чунки яхшилигу ёмонликни Аллоҳ яратган.
Оят карима шунга ҳам далолатки: сеҳр ўрганадиганлар аслида ўзига фақат зарар етказадиган нарсани ўрганадилар, улар учун ҳеч қандай фойда йўқ. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳузурида уларга ҳеч қандай насиба йўқ (яъни, улар охиратда ҳеч қандай улушга эга эмаслар).
Бу эса улкан таҳдид бўлиб, уларнинг дунё ва охиратда катта зиёнга учрашларига далолат қилади. Улар ўз жонларини энг арзон нарса эвазига сотиб юбордилар. Шу сабабли, Аллоҳ таоло уларни қаттиқ танқид қилиб, шундай дейди:
﴿...وَلَبِئۡسَ مَا شَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ﴾
«Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон!» [Бақара: 102]. .
Бу туҳматчи фосиқлар – сеҳр ва жоду илмларини мушриклардан мерос қилиб олиб, у билан ақли заиф одамларни алдаб жуда катта зарар етказдилар. Ҳамда улар сабабли мусибат янада оғирлашди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя ва У – энг яхши вакилдир.
Аллоҳ таолодан бизни барча сеҳргарлар, коҳинлар ва фирибгарларнинг ёмонлигидан сақлашини сўраймиз. Шунингдек, У Зотдан мусулмонларни уларнинг ёмонлигидан асрашини, мусулмон раҳбарларни улардан эҳтиёт бўлишга ва уларга нисбатан Аллоҳнинг ҳукмини жорий қилишга муваффақ этишини сўраймиз-ки, одамлар уларнинг зараридан ва ёмон ишларидан халос бўлсин. Албатта, У – Саҳий ва Карим Зотдир.
Аллоҳ таоло бандалар сеҳрга йўлиқишидан олдин ундан қандай сақланишни ўргатди. Йўлиққандан кейин қандай даволанишни ҳам баёнлаб берди. Албатта, бу У Зотнинг бандаларига бўлган раҳмати ва уларга эҳсон ҳамда неъматларини баркамол қилиб берганидандир.
Қуйида биз сеҳрга йўлиқишдан олдин қандай ўзини сақлашни ва йўлиққандан кейин уни қандай шаръий мубоҳ йўллар орқали муолажа қилишни баёнлаймиз.
Биринчи: Сеҳрга йўлиқишдан олдин ундан сақланиш йўллари. Уларнинг энг муҳими ва энг манфаатлиси: Шаръий асарларда келган зикр ва дуолар.
Улардан Қуръони каримдаги энг улуғ оят «Оятал курси»ни ҳар бир фарз номаоздан кейин ўқиш:
﴿ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡحَيُّ ٱلۡقَيُّومُۚ لَا تَأۡخُذُهُۥ سِنَةٞ وَلَا نَوۡمٞۚ لَّهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ مَن ذَا ٱلَّذِي يَشۡفَعُ عِندَهُۥٓ إِلَّا بِإِذۡنِهِۦۚ يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡۖ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيۡءٖ مِّنۡ عِلۡمِهِۦٓ إِلَّا بِمَا شَآءَۚ وَسِعَ كُرۡسِيُّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۖ وَلَا يَـُٔودُهُۥ حِفۡظُهُمَاۚ وَهُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡعَظِيمُ255﴾
«Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим Зотдир». [Бақара: 255]. Уйқудан олдин ўқиш ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган. У зот айтадилар:
«مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِيِّ فِي لَيْلَةٍ، لَمْ يَزَلْ عَلَيْهِ مِنَ اللَّهِ حَافِظٌ، وَلَا يَقْرَبُهُ شَيْطَانٌ حَتَّى يُصْبِحَ».
«Ким «Оятал курси»ни тунда ўқиса, Аллоҳ томонидан тонгача унга бир қўриқчи қўйилади ва унга шайтон яқинлаша олмайди».
Улардан яна:
﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ1﴾
«Қул ҳуваллоҳу Аҳад».
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ1﴾
«Қул аъуузу бироббилфалақ».
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ1﴾
«Қул аъузу бироббиннаас». [Нас: 1]. Бу уч сурани ҳар бир фарз намоз ортидан ва бомдод ҳамда туннинг биринчи қисми шом намозидан кейин ўқиш.
Улардан: Туннинг биринчи бўлимида Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиш. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари:
﴿ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مِن رَّبِّهِۦ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّن رُّسُلِهِۦۚ وَقَالُواْ سَمِعۡنَا وَأَطَعۡنَاۖ غُفۡرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ285﴾
«Пайғамбар унга ўз Раббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва: «Эшитдик ва итоат қилдик, (ё Раббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир», дедилар» суранинг то охиригача.
Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам собит бўлганки:
«مَنْ قَرَأَ الآيَتَيْنِ مِنْ آخِرِ سُورَةِ البَقَرَةِ فِي لَيْلَةٍ كَفَتَاهُ».
«Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини туни ўқиса, унга кифоя қиладилар». Унинг маъноси (Аллоҳ билгувчи): барча ёмонликлардан сақланишга кифоя. Улардан яна бири куну тунда, бирор манзилга борганда, саҳро ёки ҳавода юрганда: Аллоҳнинг комил калималари билан ёмон нарсалардан паноҳ сўраш. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَن نَزَلَ مَنْزِلًا فَقالَ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِن شَرِّ ما خَلَقَ، لَمْ يَضُرَّهُ شَيءٌ حتَّى يَرْتَحِلَ مِن مَنْزِلِهِ ذَلِكَ».
«Ким бир манзилга тушгач, "Аллоҳнинг бенуқсон калималари билан Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман», –деса, то ўша ердан кетгунига қадар унга ҳеч нарса зиён қилмагай», деганлар.
Улардан мусулмон киши куннинг ёки туннинг бошида уч марта:
«بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيءٌ فِي الأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ».
«Бисмиллаҳиллази лаа ядурру маъас-миҳи шайъун фил-арди ва лаа фис-самааи ваҳувас-самиъул-ъалийм».
Маъноси: Унинг исми билан бирга бўлганда на ердаги ва на осмондаги бирор нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳ исми билан паноҳланаман. У эшитувчи, билувчи Зотдир.
Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бунга тарғиб ва буни айтса барча ёмонликлардан саломат бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадис собит бўлган.
Иккинчи: Сеҳрга йўлиққандан кейин уни муолажа қилиш. Бу бир нечта ишлар билан бўлади:
Биринчиси: Аллоҳдан бу зарардан халос қилишини ва мусибатни аритишини сўраб ёлвориш.
Иккинчи: Қўлдан келгунча сеҳр ўрнатилган ерни билиш керак, у ердами, тоғдами ёки бошқа жойдами билишга қўлдан келгунча ҳаракат қилиш керак. Агар жойини билса, уни чиқаради ва йўқ қилади, шу билан сеҳр ботил бўлади. Бу сеҳрни даволашнинг энг манфаатли услубларидан.
Учинчи: Шаръий зикр ва вирдлар билан руқя қилиш. Улар жуда кўп. Улардан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган:
«اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ، أَذْهِبِ الْبَأْسَ، وَاشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا».
«Аллоҳумма Роббан-наас азҳибил-ба'с. Вашфи анташ-шаафии, лаа шифаа'а иллаа шифаук, шифаа'ан лаа юғоодиру сақоман». Маъноси: Аллоҳим, Одамлар Рабби, қийинчиликни кетказ, шифо бергин, албатта, сен шифо берувчисан. Сени шифоингдан ўзга шифо йўқ. Шундай шифо берки, бирор касаллик қолмасин. Буни уч маротаба айтади.
Улардан: Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни руқя қилгандаги дуоси:
«بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيكَ، مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيكَ، وَمِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنِ حَاسِدٍ، اللَّهُ يَشْفِيكَ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيكَ».
«Бисмиллаҳ арқийка, мин кулли шайъин йў'зийка, ва мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳ арқийка».
Маъноси: «Бисмиллаҳ» деб сизга руқя ўқийман, сизга озор берувчи ҳар қандай нарсадан, ҳар бир нафс ёки ҳасадгўй кўзнинг ёмонлигидан. Аллоҳ сизни даволайди. «Бисмиллаҳ» деб дам соламан. Буни уч марта такрорлайди.
Шу жумладан, агар эркак ўз аҳли (хотини) билан яқинлик қилишдан тўсилиб қолган бўлса, қуйидаги дори унга фойдали даво ҳисобланади: у яшил сидр (лотинча: Ziziphus lotus) дарахтининг етти та баргини олиб, тош ёки шунга ўхшаш нарса билан майдалайди. Кейин уни идишга солиб, таҳорат ёки ғусл қилиш учун етарли миқдорда сув қуйиб, у сувга «Оятул курсий»ни
﴿قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡكَٰفِرُونَ1﴾
«Қул яаа аййуҳал каафирун» [Кофирун: 1] ва
﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ1﴾
«Қул ҳуваллоҳу Аҳад» [Ихлос: 1] ва
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ1﴾
«Қул аъуузу бироббилфалақ» [Фалақ: 1] ва
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ1﴾
«Қул аъузу бироббиннаас» сураларини ўқийди [Нас: 1].
Аъроф сурасидаги Сеҳр оятларини ўқийди:
﴿وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَلۡقِ عَصَاكَۖ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ117 فَوَقَعَ ٱلۡحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ118 فَغُلِبُواْ هُنَالِكَ وَٱنقَلَبُواْ صَٰغِرِينَ119﴾
«Биз Мусога: «Асонгни ташла», деб ваҳий юбордик. Бирдан у улар уйдираётган нарсани юта бошлади. Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботил бўлди. Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлдилар.
Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботил бўлди.
Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлиб қайтдилар» [Аъроф: 117-119].
Юнус сурасидаги оятларни ҳам:
﴿وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ ٱئۡتُونِي بِكُلِّ سَٰحِرٍ عَلِيمٖ79 فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ80 فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ قَالَ مُوسَىٰ مَا جِئۡتُم بِهِ ٱلسِّحۡرُۖ إِنَّ ٱللَّهَ سَيُبۡطِلُهُۥٓ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُصۡلِحُ عَمَلَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ81 وَيُحِقُّ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ بِكَلِمَٰتِهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُجۡرِمُونَ82﴾
«Фиръавн: «Менга барча билимдон сеҳргарни келтиринглар», деди. Сеҳргарлар келганида, Мусо уларга: «Сизлар ташламоқчи бўлган нарсангизни ташлангиз», деди. Улар ташлаганларида, Мусо: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас. Ва Аллоҳ Ўз калимаси ила, гарчи жиноятчилар ёқтирмаса ҳам, ҳақни рўёбга чиқарур», деди.
Сеҳргарлар келганида Мусо уларга: «Ташламоқчи бўлган нарсангизни ташлангиз», деди.
Улар ташлагач, Мусо деди: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас.
Гарчи жиноятчилар ёқтирмасалар-да, Аллоҳ Ўз сўзлари билан ҳақни рўёбга чиқарур» [Юнус: 79-82].
Ҳамда Тоҳа сурасидаги оятларни ўқийди:
﴿قَالُواْ يَٰمُوسَىٰٓ إِمَّآ أَن تُلۡقِيَ وَإِمَّآ أَن نَّكُونَ أَوَّلَ مَنۡ أَلۡقَىٰ65 قَالَ بَلۡ أَلۡقُواْۖ فَإِذَا حِبَالُهُمۡ وَعِصِيُّهُمۡ يُخَيَّلُ إِلَيۡهِ مِن سِحۡرِهِمۡ أَنَّهَا تَسۡعَىٰ66 فَأَوۡجَسَ فِي نَفۡسِهِۦ خِيفَةٗ مُّوسَىٰ67 قُلۡنَا لَا تَخَفۡ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡأَعۡلَىٰ68 وَأَلۡقِ مَا فِي يَمِينِكَ تَلۡقَفۡ مَا صَنَعُوٓاْۖ إِنَّمَا صَنَعُواْ كَيۡدُ سَٰحِرٖۖ وَلَا يُفۡلِحُ ٱلسَّاحِرُ حَيۡثُ أَتَىٰ69﴾
«Улар: «Эй Мусо, сен ташлайсанми ёки биз аввал ташловчи бўлайликми?» дедилар. У: «Йўқ. Сизлар ташланг», деди. Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди. Бас, Мусо ичида хавф ҳис этди. Биз: «Қўрқма, албатта, сен устунсан. Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас», дедик.
У: «Йўқ. Сизлар ташланг», деди. Бирдан уларнинг арқонлари ва ҳассалари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди.
Бас, Мусо ичида хавф ҳис этди.
Биз: «Қўрқма, албатта, сен устунсан..
Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юбораур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас», дедик» [Тоҳа: 65-69].
Шу оят ва дуолар сувга ўқиб бўлингач, у сувдан уч қултум ичилади, қолгани эса ғусл қилиш учун ишлатилади. Шунда, Аллоҳнинг изни билан касаллик йўқолади. Агар уни икки ёки ундан кўпроқ марта такрорлаш керак бўлса, ҳеч қандай зарари йўқ, токи касаллик тузалгунча, ишлатса бўлади.
Ушбу зикр, дуо ва услублар сеҳрнинг ёмонлигидан ва бошқа ҳар хил ёмонликлардан сақланиш учун энг яхши сабаблардан бири ҳисобланади. Шунингдек, улар сеҳрга йўлиққан одам учун ундан қутқаришда энг кучли қуролдир. Бу услубларни ихлос, иймон, Аллоҳга тўлиқ ишонч, таваккул ва зикрлар ҳақиқатда ёрдам беришига қалбан иймон келтирган ҳолда қўллаган инсон учун катта фойда беради
Бу ерда сеҳрдан сақланиш ва уни даволашга оид масалаларни қўлдан келгунча баён қилдик. Аллоҳ Ўзи тавфиқ бергувчи.
Бу ерда жуда муҳим бир масала бор: сеҳрнинг ўзига хос усуллари билан, яъни сеҳргарлар амалга оширадиган йўллар билан даф қилиш. Бундай услублар жинлар учун қурбонлик қилиш ёки бошқа ибодатлар орқали ўзларига яқин қилиш асосида амалга оширилади. Бу эса мутлақо жоиз эмас, аксинча, шайтоннинг иши ва катта ширк ҳисобланади. Шунингдек, сеҳрни даф қилиш мақсадида фолбинлар, кўзбўямачилар ва сеҳргарларга мурожаат қилиш, улар айтган нарсаларни қўллаш ҳам жоиз эмас. Чунки уларга ишониб бўлмайди. Улар ёлғончи ва фожирдирлар. Улар ғайб илмларини билишни даъво қилиб, одамларни алдаб, уларни ҳақ йўлдан оздирадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ҳузурига бориш, улардан сўраш ва айтганларига ишонишдан қаттиқ огоҳлантирганлар. Бу ҳақда ушбу рисоланинг аввалида баён қилиб ўтилди. Шунинг учун бу ишлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Нушра (сеҳрни ечиш) ҳақида сўралганларида У зот шундай дедилар:
«هِيَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ».
«Бу – шайтон ишларидан биридир». Имом Аҳмад ва Абу Довуд яхши санад билан ривоят қилган.
Нушра – сеҳр таъсирига учраган одамни ундан қутқариш амалиётидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзлари билан жоҳилият аҳли қўллаган нушрани назарда тутганлар. Улар сеҳргарнинг ҳузурига бориб, сеҳрни ечишни сўрашарди ёки бошқа бир сеҳргар орқали сеҳрни бошқа сеҳр билан даф қилар эдилар.
Бироқ, юқорида баён қилингани каби сеҳрни Қуръоний руқиялар, шаръий дуолар ва ҳалол дорилар орқали даф қилишда ҳеч қандай зарар йўқ. Бу ҳақда буюк уламолардан Ибн Қаййим ва шайх Абдураҳмон ибн Ҳасан «Фатҳул Мажид» китобида баён қилганлар. Шунингдек, бошқа уламолар ҳам бу ҳақда таъкидлаганлар.
Аллоҳдан мусулмонларни ҳар қандай ёмонликлардан сақлашини, динларини ҳимоя қилишини, динда фиқҳ беришини ва шариатига хилоф ҳар қандай ишлардан офият беришини сўраймиз.
Аллоҳнинг бандаси, расули Муҳаммадга, У кишининг оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
***
Ушбу васият 1402 ҳижрий йили Исломий тадқиқотлар, фатволар, даъват ва иршод бош бошқармаси томонидан 17-рақамли дафтарча сифатида нашр қилинган.