PHPWord

 

 

 

العَقِيدَةُ الصَّحِيْحَةُ وَمَا يُضَادُّهَا

 

 

Саҳиҳ эътиқод ва унинг зидди

 

 

لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ

عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ

رَحِمَهُ اللهُ

 

 

Муаллиф Шайх ҳазратлари

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

 


بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ

Биринчи рисола:

Саҳиҳ эътиқод ва унинг зидди

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамду санолар, ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган Муҳаммадга, У кишининг аҳли-оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин!

Соғлом эътикод Ислом динининг асоси ва умматнинг пойдевори бўлгани учун бу суҳбатимизда ақийда ҳақида сўз юритиш, уни баёнлаш ва у ҳақида китоб ёзиш муҳим деб топтим.

Куръон ва суннатнинг шаръий далиллари орқали маълумки, сўз

ва ҳаракатлар соғлом эътиқоддан содир бўлсагина тўғри ва қабул

бўлади. Агар эътикод бузуқ бўлса ундан келиб чиққан барча

амаллар ботил бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَمَن يَكۡفُرۡ بِٱلۡإِيمَٰنِ فَقَدۡ حَبِطَ عَمَلُهُۥ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ﴾

«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали бехуда кетадир ва охиратда зиён кўрувчилардан бўладир». [Моида: 5]

Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَقَدۡ أُوحِيَ إِلَيۡكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكَ لَئِنۡ أَشۡرَكۡتَ لَيَحۡبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ 65﴾

«Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиёнкорлардан бўлурсан», деб ваҳий қилинган». [Зумар: 65]

Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина. Аллоҳнинг муборак Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати шунга далолат қиладики, тўғри ақида олти асосий нарсани ўз ичига олади. Улар қуйидагилар: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва тақдирнинг яхшисию ёмонига иймон келтириш. Аллоҳ таолонинг азиз Китоби нозил бўлган ва Унинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган тўғри ақида асослари ушбу олти арконга иймон келтиришдир.

Қуръон ва суннатда бу олти рукнга иймон келтириш керак эканига кўплаган далиллар бор. Қуйида улардан мисол тариқасида баъзи далилларни зикр қиламиз.

Биринчи: Қуръони каримда келган далилардан:

﴿لَّيۡسَ ٱلۡبِرَّ أَن تُوَلُّواْ وُجُوهَكُمۡ قِبَلَ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ وَلَٰكِنَّ ٱلۡبِرَّ مَنۡ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ وَٱلۡكِتَٰبِ وَٱلنَّبِيِّـۧنَ...﴾

«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтиришдир». [Бақара: 177]

﴿ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مِن رَّبِّهِۦ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّن رُّسُلِهِ...﴾

«Пайғамбар унга ўз Раббисидан нозил бўлган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз». [Бақара: 285]

Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ ءَامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلَّذِي نَزَّلَ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ مِن قَبۡلُۚ وَمَن يَكۡفُرۡ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ فَقَدۡ ضَلَّ ضَلَٰلَۢا بَعِيدًا 136﴾

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулига туширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг! Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади». [Нисо: 136]

Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ذَٰلِكَ فِي كِتَٰبٍۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ 70﴾

«Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва, албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсанми?!» [Ҳаж: 70].

Иккинчи: Суннатдан далиллар. Улардан бири имом Муслим Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Жаброил алайҳиссалом иймон ҳақида сўраганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«الإِيمَانُ أَنْ تُؤْمِنَ بِاللَّهِ، وَمَلَائِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ، وَرُسُلِهِ، وَاليَوْمِ الآخِرِ، وَتُؤْمِنَ بِالقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ».

«Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига ва тақдирнинг яхшисию ёмонига иймон келтиришингдир»1 . Имом Бухорий ва Муслим ҳудди шу ҳадисни бир оз лафздаги ўзгартириш билан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилганлар.

Ушбу олти асосдан шундай масалалар келиб чиқадики, уларга мусулмон киши иймон келтириши ва ишончи комил бўлиши лозим. Бу масалалар Аллоҳ таолонинг Зоти ва Сифатига, охират ишларига ҳамда ғайб ишларига тааллуқли бўлиб, улар ҳақида Аллоҳ таоло ва Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар.

Бу олти асоснинг баёни қуйидагича:

Биринчи асос: Аллоҳ таолога иймон келтириш.

Бу ўз ичига бир қанча масалани олади; Улардан: У Зот ҳақиқий ибодатга лойиқ экани ва Ундан бошқа ҳеч ким ибодатга лойиқ эмас эканига иймон келтириш. Сабаби У Зот бандаларнинг яратувчиси, уларга барча яхшиликлар ва ризқларни берувчиси, махфий ва ошкор амалларининг хабардори ҳамда итоат қилганларига мукофот, осий бўлганларига эса жазо берувчидир.

Аллоҳ таоло жин ва инсонни ибодат учун яратди ҳамда унга буюрди: Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا خَلَقۡتُ ٱلۡجِنَّ وَٱلۡإِنسَ إِلَّا لِيَعۡبُدُونِ 56 مَآ أُرِيدُ مِنۡهُم مِّن رِّزۡقٖ وَمَآ أُرِيدُ أَن يُطۡعِمُونِ 57 إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلرَّزَّاقُ ذُو ٱلۡقُوَّةِ ٱلۡمَتِينُ 58﴾

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим.

Мен улардан ризқ хоҳламайман ва Мени овқатлантиришларини ҳам хоҳламасман.

Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир». [Зориёт: 56-58]

Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ 21 ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ فِرَٰشٗا وَٱلسَّمَآءَ بِنَآءٗ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزۡقٗا لَّكُمۡۖ فَلَا تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادٗا وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ 22﴾

«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Раббингизга ибодат қилинг! Шоядки, тақводор бўлсангиз.

У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг». [Бақара: 21-22]

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни баёнлаш, унга даъват қилиш ва унинг зиддидан қайтариш учун пайғамбарлар юборди ва китоблар нозил қилди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб пайғамбар юборганмиз». [Наҳл: 36]

Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِيٓ إِلَيۡهِ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدُونِ 25﴾

«Сиздан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз». [Анбиё: 25].

Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿الر كِتَابٌ أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ1 أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنَّنِي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ2﴾

«Алиф. Лаам. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал (баён) қилингандир.

Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман». [Ҳуд: 1-2]

Бу ибодатнинг ҳақиқати шундаки: Бандалар бажариши керак бўлган барча ибодатларни ёлғиз Аллоҳ таолога сарфлаш. Улардан: дуо, қўрқув, умид, намоз, рўза, сўйиш, назр ва бошқа турли хил ибодатлар. Ибодатни У Зотга итоат қилиб, савобидан умид қилиб, жазосидан қўрқиб бажариш керак. Шунингдек, У Зотни комил даражада севиб, улуғлиги олдида ўзини хўр тутиш билан бажармоқ лозим.

Ким Қуръони каримни тадаббур қилса, унинг кўп қисми ушбу улуғ асос бўйича нозил бўлганини топади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ فَاعْبُدِ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ 2 أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ3﴾

«Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт!

Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас». [Зумар: 2-3]

﴿وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعۡبُدُوٓاْ إِلَّآ إِيَّاهُ...﴾

«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди». [Исро: 23]

Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънода келган:

﴿فَٱدۡعُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡكَٰفِرُونَ14﴾

«Бас, гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлворинг». [Ғофир: 14]

Суннат ҳақида тафаккур қилган инсон ҳам бу асосга қаттиқ эътибор берилганини кўриши мумкин. Улардан бири – "Саҳиҳайн"да Муоз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«حَقُّ اللهِ عَلَى العِبَادِ أَن يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا».

«Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилишлари ва Унга ҳеч кимни шерик қилмасликларидир», – деганлар.2

Аллоҳ таоло бандаларига фарз ва вожиб қилган барча зоҳирий Ислом арконларига иймон келтириш ҳам У Зотга иймон келтириш бобидан.

Улар: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг элчиси», – деб гувоҳлик бериш, намозни тўлиқ қоим қилиш, закотни адо этиш, йўлга қодир бўлганлар Аллоҳнинг уйини ҳаж қилишлари ва пок шариат олиб келган бошқа фарз амаллар.

Бу рукнларнинг энг муҳими ва энг улуғи «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг расули», деб гувоҳлик бериш. Бу шаҳодатнинг мазмуни: Аллоҳга ибодатни холис қилиб, У Зотдан бошқага бодат қилмаслик демакдир. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг маъноси ҳам Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ деганидир. Бундан ҳосил бўладики, Аллоҳдан ўзга сиғинилаётган инсонми, фариштами, жинми ёки подшоҳми барчаси ботил маъбуддир. Ҳақ маъбуд эса шериксиз ёлғиз Аллоҳдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلۡبَٰطِلُ...﴾

«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса, ботилдир» [Ҳаж: 62]

Юқорида баён қилинганидек, Аллоҳ таоло инсу жинни ушбу асос учун яратди, шунга буюрди ва шу асосни қоим қилиш учун пайғамбарлар юборди, китоблар нозил қилди. Шундай экан, банда бу ҳақиқатни яхшилаб англаб, кўп тафаккур қилиши лозим. Шунда кўп мусулмонлар бу асосни билмаганлари сабабли, Аллоҳдан бошқага ибодат қилаётганлари ва ёлғиз Аллоҳнинг ҳақларини бошқаларга сарфлаётганлари аён бўлади. Аллоҳул-мустаъаан.

Шу билан бирга, Унинг дунё ва охиратнинг подшоҳи, барча оламларнинг Рабби, Ундан ўзга яратувчи ҳам, Рабб ҳам йўқлигига иймон келтириш. У Зот бандаларни ислоҳ қилиш, дунё ва охиратдаги нажотлари ҳамда салоҳиятлари бўлмиш нарсага даъват қилишлари учун пайғамбарлар юборди ва китоблар нозил қилди. Буларнинг барчасида У Зотнинг шериги йўқ эканига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ 62﴾

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир». [Зумар: 62]

Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ54﴾

«Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб тарзда) Аршга юксалган Раббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Униси бунисини шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Рабби — Аллоҳ буюкдир». [Аъроф: 54]

Яна Аллоҳ таолога иймондан: У Зотнинг гўзал исм ва олий сифатларига Ўз китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида келгандай Ўзига лойиқ бўлган тарзда, ҳеч бир ўзгартиришсиз,

инкорсиз, кайфиятсиз ва ўхшатишсиз иймон келтириш.

﴿...لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ﴾

«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчи Зотдир».

[Шўро: 11]

Аллоҳ таолонинг сифатларини улуғ маъноларини билган ҳолда сифатнинг кайфиятига киришмай, қандай ворид бўлган бўлса шундай иймон келтириш керак. Шу билан бирга У Зотнинг бирорта сифатини махлуқотлар сифатига ўхшатмай, Ўзига лойиқ тарзда иймон келтириш лозим. Аллоҳ таоло айтади: Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿فَلَا تَضۡرِبُواْ لِلَّهِ ٱلۡأَمۡثَالَۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ74﴾

«Аллоҳга мисол келтирманглар! Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмассизлар». [Наҳл: 74]

Мана шу Аллоҳ таолонинг исм сифатларига оид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари ва уларга яхшилик билан эргашган аҳли сунна ва жамоанинг ақидаси. Мана шу сўзни имом Абу Ҳасан Ашъарий раҳимаҳуллоҳ «Мақолат» китобида ҳадис асҳоблари ва аҳли сунна уламоларидан нақл қилган ҳамда бошқа аҳли илмлар ҳам нақл қилганлар.

Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имом Зуҳрий ва Макҳул раҳимаҳумаллоҳлар (Аллоҳнинг сифатлари зикр қилинган) оятлар ҳақида сўралдилар. Шунда: «Қандай келган бўлса, шундай иймон келтиринглар!», дедилар».3

Авзоъий раҳимаҳуллоҳ яна айтади: «Биз ва биз билан бўлган тобеинлар Аллоҳ аршнинг устида ва суннатда келган Аллоҳнинг сифатларига иймон келтирамиз», дер эдик».4

Валид ибн Муслим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Имом Молик, Авзоий, Лайс ибн Саъд, Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳлар Аллоҳнинг сифатлари ҳақида ворид бўлган асарлар ҳақида сўралдилар. Барчалари: «Кайфиятига киришмай, қандай келган бўлса шундай иймон келтиринглар», – деганлар».5

Имом Моликнинг шайхи Рабиа ибн Абу Абдураҳмон Аллоҳнинг кўтарилиш, юксалиш сифати ҳақида сўралганда: «Кўтарилиш маълум, бироқ, кайфиятини акл идрок эта олмас. Аллоҳдан элчи юбориш, пайгамбардан етказиш ва биздан тасдиқлаш» – деб жавоб берган.6 Имом Молик раҳимаҳуллоҳга ҳам Аршга кўтарилиш ҳақида савол берилганида: «Кўтарилиш маълум, кайфияти номаълум, унга иймон келтириш фарз ва у ҳақида сўраш бидъатдир» – деб жавоб берди-да, савол берган одамга: «Мен сени ёмон одам деб билмоқдаман!» – деди ва уни ҳузуридан чиқаришга амр этди.7 Бу маънодаги асар Мўминларнинг онаси Умму Салама разияллоҳу анҳодан ҳам ривоят қилинган.8

Имом Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: «Биз Раббимизни осмонлар тепасида, Арш устида, махлуқотларидан ажраган деб биламиз»– деди.9

Бу борада имомларнинг сўзлари жуда кўп бўлиб, уни бу мажлисда тўлиқ келтиришнинг иложи йўқ. Ким бу мавзуда кўпроқ маълумот олишни истаса, аҳли сунна олимлари томонидан ёзилган асарларга мурожаат қилсин. Жумладан:

Имом Аҳмаднинг ўғли Абдуллоҳнинг «Ас-Сунна» китоби,

Улуғ имом Муҳаммад ибн Хузайманинг «Ат-Тавҳид» асари,

Абу Қосим Лалакоий ат-Табарийнинг «Ас-Сунна» китоби,

Абу Бакр ибн Абу Осимнинг «Ас-Сунна» асари,

Шунингдек, Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг Ҳама аҳлига берган жавоби.

Бу сўнгги асар жуда улкан ва фойдали жавоб бўлиб, аҳли сунна ақидасини ёрқин тушунтириб берган, уларнинг кўплаб сўзларини ривоят қилган ва айтганларининг ҳақлигини, шунингдек, уларга хусуматчи бўлганларнинг сўзи ботил эканини шариат ва ақлий далиллар билан исбот қилган.

Шу билан бирга "Тадмурия" номли рисолалари ҳам шу бобдан. Унда мавзуни кенг айтиб берган ва Аҳли сунна вал жамоа ақидасини нақлий ва ақлий далиллар билан баёнлаб берган. Аҳли илмлардан ким яхши мақсадда, ҳақни билиш рағбатида китобни мутолаа қилса, ботилнинг бошини синдирганини кўради. Аҳли сунна вал жамоанинг исм ва сифатларга оид ақидасини қисқача маълум қилсак: Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотга Қуръон ва суннатда нимани исбот қилган бўлса исбот қилишади. Уларни ўзгартиришсиз исбот қиладилар, таътилдан холи равишда У Зотни ҳеч кимга ўхшатмасдан поклайдилар ва шу сабаб қарама-қаршиликдан саломат ҳолларида ютуққа эришдилар. Шундай қилиб Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан барча далилларга амал қилдилар. Чунки ким пайғамбарлар олиб келган ҳақни маҳкам ушласа, қўлдан келгунча ҳаракат қилган бўлса, Аллоҳга талаб қилишда ихлос қилса, Аллоҳ уни ҳаққа юришига тавфиқ беради ва ҳужжатини зоҳир қилади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿بَلۡ نَقۡذِفُ بِٱلۡحَقِّ عَلَى ٱلۡبَٰطِلِ فَيَدۡمَغُهُۥ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٞ...﴾

«Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Кўрибсанки, у(ботил) заволга учрабди». [Анбиё: 18]

Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَا يَأۡتُونَكَ بِمَثَلٍ إِلَّا جِئۡنَٰكَ بِٱلۡحَقِّ وَأَحۡسَنَ تَفۡسِيرًا33﴾

«Улар сенга бирор масал келтирсалар, Биз, албатта, сенга ҳақни ва гўзал шарҳини келтирурмиз». [Фурқон: 33]

Аҳли сунна вал жамоанинг исм ва сифатлар борасидаги эътиқодига қарши чиққан ҳар қандай шахс, нақлий ва ақлий далилларга хилоф иш тутиши аниқ. Шунингдек, у тасдиқлаган ва инкор этган барча нарсаларда очиқ-ойдин зиддиятга учрайди. Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг машҳур тафсирида:

﴿إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِ...﴾

«Албатта Раббингиз осмонлару ерни олти кунда яратди сўнгра аршга кўтарилди», – оятига етганда гўзал сўзни зикр қилган. [Аъроф: 54]

Унинг фойдаси кўплиги учун бу ерда ўша сўзни нақл қиламиз. У киши раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Одамлар бу хақда турлича сўзлар айтган бўлиб, ҳозир батафсил айтишнинг ўрни эмас. Биз бу ишларда салаф солиҳлар: Имом Молик, Авзоий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Имом Шофиий, Имом Аҳмад, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ва бошқа яшаган ва яшаётган имомларнинг йулидан юрамиз. Яъни исм ва сифатларни ворид бўлгани каби Аллоҳ таолога лойиқ

бўлган суратда, ҳеч бир ўзгартиришсиз,

инкорсиз, кайфиятсиз ва ўхшатишсиз исбот

этамиз. Ўхшатувчиларнинг хаёлларига келаётган куринишлар Аллоҳда йўқдир. Чунки, махлуқларнинг бирортаси Аллоҳ таолога ўхшамайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ﴾

«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчидир» [Шўро: 11] Аксинча, бу масала имомлар айтгандай бўлиши лозим. Улардан имом Бухорийнинг устози Нуъайм ибн Ҳаммод Хузоий айтади: «Аллоҳни махлуқотларига ўхшатган киши – кофир. Аллоҳ ўзини сифатлаган сифатларни инкор этган киши – кофирдир».10 Аллоҳ ўзини қандай сифатлаган бўлса ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотни қандай сифатлаган бўлсалар, бунинг ҳеч бири ташбеҳ (ўхшатиш) эмас. Кимки Аллоҳ таолога Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин зикр қилинган сифатларни, Аллоҳнинг улуғлигига муносиб тарзда исбот қилса ва У Зотдан камчиликларни инкор этса, демак, у ҳидоят йўлини тутган бўлади».

Шу ерда Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг сўзи тугайди.11

Аллоҳга иймон келтириш жумласидан яна: Иймон сўз ва амал эканига, тоат билан зиёда бўлиши ва маъсият билан камайишига иймон келтиришдир. Мусулмонларнинг бирортасини ширк ва куфр амалидан ташқари бошқа маъсиятлар билан куфрга чиқарилмайди. Зино, ўғирлик, рибохўрлик, маст қилувчи ичимликлар ичиш, ота-онага оқ бўлиш каби бошқа кабира гуноҳларни бажарса ва ҳалол қилиб олмаса, кофир бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُ...﴾

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур». [Нисо: 48] Ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир ҳадисларда собит бўлгани учун. Улардан:

«إِنَّ اللهَ يُخْرِجُ مِنَ النَّارِ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةٍ مِنْ خَرْدَلٍ مِنْ إِيْمَانٍ».

«Аллоҳ таоло қалбида хантал уруғичалик бўлса ҳам иймони бор кишини дўзахдан чиқаради».12

Иккинчи асл: Фаришталарга иймон келтириш.

У икки нарсани ўз ичига олади: Биринчи: Фаришталарга умумий иймон келтириш. Бу Аллоҳ таоло ўз тоати учун яратган фаришталари бор эканига ва уларни қуйидагича васфлаганига иймон келтиришдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَلَدٗاۗ سُبۡحَٰنَهُۥۚ بَلۡ عِبَادٞ مُّكۡرَمُونَ 26 لَا يَسۡبِقُونَهُۥ بِٱلۡقَوۡلِ وَهُم بِأَمۡرِهِۦ يَعۡمَلُونَ27 يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَلَا يَشۡفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ٱرۡتَضَىٰ وَهُم مِّنۡ خَشۡيَتِهِۦ مُشۡفِقُونَ28﴾

«Улар: «Раҳмон фарзанд тутди», дедилар. У покдир. Йўқ! Икром этилган бандалардирлар.

Улар Ундан олдин сўз айтмаслар. Улар Унинг амри ила амал қилурлар.

У Зот уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Улар фақат У зот рози бўлган шахсларгагина шафоат қилурлар. Улар У Зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар» [Анбиё: 26-28].

Улар турли хил: Аршни кўтариб турувчилар, жаннат ва дўзах посбонлари ва бандаларнинг амалларини сақловчилари. Иккинчи: Фаришталарга батафсил иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ ва расули номларини зикр қилган фаришталарга иймон келтириш. Саҳиҳ ҳадисларда келгани каби, Жаброил алайҳиссаломга ваҳийни нозил қилиш, Мийкоил алайҳиссаломга ёмғир ёғдириш, Исрофил алайҳиссаломга сурга пуфлаш топширилган. Молик эса дўзах посбонининг номи. Фаришталар ҳақида ворид бўлган саҳиҳ ҳадислардан: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадис. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«خُلِقَتِ الـمَلَائِكَةُ مِن نُورٍ، وَخُلِقَ الجَانُّ مِنْ مَارِجٍ مِنْ نَارٍ، وَخُلِقَ آدَمُ مِمَّا وُصِفَ لَكُم»

«Фаришталар нурдан, жинлар олов алангасидан, Одам алайҳиссалом эса сизларга васф қилинган нарсадан яралди», – дедилар.13 Имом Муслим "Саҳиҳ Муслим"да ривоят қилган.

Учинчи асос: Китобларга иймон келтириш. Бу ҳам икки нарсани ўз ичига олади:

Биринчи: Китобларга ижмолий (умумий) иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ таоло пайғамбарларига Ўзининг ҳаққини баён қилишлари ва унга даъват қилишлари учун китоб нозил қилганига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:

﴿لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلَنَا بِٱلۡبَيِّنَٰتِ وَأَنزَلۡنَا مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمِيزَانَ لِيَقُومَ ٱلنَّاسُ بِٱلۡقِسۡطِ...﴾

«Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик». [Ҳадид: 25] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ...﴾

«Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб нозил қилди». [Бақара: 213].

Иккинчи: Китобларга батафсил иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ номини зикр қилган китобларга иймон келтириш. Масалан: Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони карим. Уларнинг ичида Қуръон энг афзали, хотами, ўзидан олдингиларни тасдиқловчи ва назорат қилувчи этиб нозил қилинганига эътиқод қилиш. Барча уммат шунга эргашиши ва шу билан ҳукм қилиши керак. Чунки Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни инсу жиннинг барчасига юборган ва улар орасида ҳукм қилиши, қалбларига шифо бўлиши, ҳар бир нарсани баён қилиши ҳамда мўминларга ҳидояту раҳмат бўлиши учун Қўръони каримни нозил қилди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَهَٰذَا كِتَٰبٌ أَنزَلۡنَٰهُ مُبَارَكٞ فَٱتَّبِعُوهُ وَٱتَّقُواْ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ155﴾

«Биз туширган бу китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳим қилинсангизлар». [Анъом: 155] .

﴿...وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ﴾

«Сизга китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик». [Наҳл: 89] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِيِّ ٱلۡأُمِّيِّ ٱلَّذِي يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ158﴾

«Сиз: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийсига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», – деб айтинг!». [Аъроф: 158]

Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина.

Тўртинчи асос: Пайғамбарларга иймон келтириш.

Бу ҳам икки масалани ўз ичига олади: Биринчи масала: Пайғамбарларга умумий иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ таоло одамларга пайғамбарларни башоратчи, огоҳлантирувчи ва ҳаққа даъват қилувчи қилиб юборганига иймон келтириш. Ким уларга жавоб берса, бахту саодатга эришади. Ким уларга хилоф қилса, надомат ва бахтсизликка йўлиқади. Пайғамбарларнинг хотами ва афзали Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Аллоҳ таоло айтгани каби:

﴿وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб пайғамбар юборганмиз». [Наҳл: 36] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿رُّسُلٗا مُّبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى ٱللَّهِ حُجَّةُۢ بَعۡدَ ٱلرُّسُلِ...﴾

«Аллоҳ ҳузурида одамларга пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбарларниюбордик». [Нисо: 165] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَآ أَحَدٖ مِّن رِّجَالِكُمۡ وَلَٰكِن رَّسُولَ ٱللَّهِ وَخَاتَمَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ...﴾

«Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг расули ва пайғамбарларнинг сўнгисидир». [Аҳзоб: 40]

Иккинчи масала: Пайғамбарларга батафсил иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ ва расули исмларини зикр қилган бўлса, ҳар бирига батафсил иймон келтириш. Масалан: Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим ва бошқалар. У пайғамбарларга, оилалари ва уларга эргашганларга Аллоҳ таолонинг салавоту саломлари бўлсин.

Бешинчи асос: Қиёмат кунига иймон келтириш.

Бу ўз ичига қуйидагиларни олади:

Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган, ўлимдан кейин содир бўладиган барча ишларга иймон келтириш. Булардан: қабр фитнаси, унинг азоби ва неъматлари, қиёмат куни юз берадиган даҳшатлар, қийинчиликлар, сирот кўприги, тарози, ҳисоб-китоб, жазо ва одамларга амал дафтарларининг тарқатилиши – улардан кимдир ўз дафтарини ўнг қўли билан, кимдир эса чап қўли билан ёки орқасидан олишига иймон келтириш.

Шунингдек, қуйидагиларга иймон келтириш ҳам киради: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун тайёрланган Ҳавзи Кавсар, жаннат ва дўзах, мўминлар Аллоҳ таолони кўриши, Аллоҳ таолонинг улар билан сўзлашиши ва Қуръони карим ҳамда саҳиҳ ҳадисларда зикр қилинган бошқа барча ишлар. Бандалар бу нарсаларнинг барчасига иймон келтиришлари ҳамда Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган тарзда тасдиқлашлари шарт!

Олтинчи асос: Тақдирга иймон келтириш.

Тўрт масалани ўз ичига олади:

Биринчи масала: Аллоҳ бўлган ва бўладиган барча нарсани билади. Бандаларининг аҳволлари, ризқлари, ажаллари, амаллари ва бошқа барча ишлари У Зотга маълум. Ўзи айтгани каби У Зотга ҳеч нарса махфий қолмайди:

﴿...وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ﴾

«Билингларки! Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир». [Бақара: 231] .

﴿...لِتَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ وَأَنَّ ٱللَّهَ قَدۡ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عِلۡمَۢا﴾

«Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани Ўз илми ила ўраб олганини билишингиз учун». [Талоқ: 12]

Иккинчи масала: Аллоҳ таоло тақдир қиладиган ва тақдир қилган барча нарсани ёзиб қўйган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قَدۡ عَلِمۡنَا مَا تَنقُصُ ٱلۡأَرۡضُ مِنۡهُمۡۖ وَعِندَنَا كِتَٰبٌ حَفِيظُۢ 4﴾

«Дарҳақиқат, Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор». [Қоф: 4] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ فِيٓ إِمَامٖ مُّبِينٖ﴾

«Ҳар бир нарсанинг ҳисобини очиқ-ойдин имомда олиб қўйганмиз». [Ёсин: 12] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ذَٰلِكَ فِي كِتَٰبٍۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ70﴾

«Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсизми?!» [Ҳаж: 70].

Учинчи масала: Аллоҳ таолонинг сўзсиз содир бўлувчи хоҳишига иймон келтириш. Яъни, У нимани хоҳласа, ўша албатта рўй беради ва У нимани хоҳламаса, ўша ҳаргиз содир бўлмайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَفۡعَلُ مَا يَشَآءُ﴾

«Албатта, Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади». [Ҳаж: 18] .

﴿إِنَّمَآ أَمۡرُهُۥٓ إِذَآ أَرَادَ شَيۡـًٔا أَن يَقُولَ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ82﴾

«Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур». [Ёсин: 82] .

﴿وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ29﴾

«Оламларнинг Рабби Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар». [Таквир: 29]

Тўртинчи масала: Аллоҳ таоло жамийки мавжудотларни яратган Зотдир. Ундан ўзга яратувчи ва Рабб йўқ. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ62﴾

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир». [Зумар: 62] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡۚ هَلۡ مِنۡ خَٰلِقٍ غَيۡرُ ٱللَّهِ يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ3﴾

«Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз?!» [Фотир: 3]

Тақдирга иймон келтириш ушбу тўрт масалани ўз ичига олади. Баъзи Аҳли бидъатларга хилоф ўлароқ зикр қилганларимиз Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди.

Аҳли сунна вал жамоа эътиқод қиладиган муҳим масалалардан: Аллоҳ учун севиш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш. Аллоҳ учун дўст бўлиш ва Аллоҳ учун душман бўлиш. Мана шу Ал-вало вал-баро ва бу Аллоҳ таолога иймон келтиришга киради.

Мўмин киши мўминларни яхши кўриб, уларни дўст тутади. Кофирларни ёмон кўради ва уларни душман тутади. Ушбу умматнинг энг афзал мўминлари эса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари. Шунинг учун Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, улар саҳобаларни яхши кўриб, уларни ўзларига дўст тутадилар ва уларни пайғамбарлардан кейинги энг афзал инсонлар деб ҳисоблайдилар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«خَيْرُ القُرُونِ قَرْنِي ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُم».

«Энг яхши аср – менинг асрим, сўнг улардан кейингилар, сўнг яна улардан кейингилар».14 Муттафақун алайҳи

Улар саҳобаларнинг энг афзали – Абу Бакр Сиддиқ, сўнгра Умар Форуқ, сўнгра Усмон Зуннурайн, сўнгра Али Муртазо розияллоҳу анҳум эканига иймон келтирадилар. Кейин эса жаннат ваъда қилинган саҳобалар, сўнгра барча саҳобалар розияллоҳу анҳум афзал деб эътиқод қиладилар.

Шунингдек, саҳобалар орасида содир бўлган ихтилофлар бўйича сукут сақлайдилар ва бу борада саҳобалар ўз ижтиҳодларига кўра амал қилганлар деб эътиқод қиладилар. Тўғри ижтиҳод килган саҳобаларга иккита, хато ижтиҳод килган саҳобаларга битта савоб бор деб эътикод киладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли оилаларини яхши кўрадилар ва уларни дўст тутадилар ҳамда У зотнинг барча аёлларини она кўриб уларга розилик сўраб дуо қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларини ҳақорат қилиб, аҳли байтлари ҳақида ғулувга кетадиган ва уларни Аллоҳ берган ўриндан баландга кўтарадиган Рофизалар йўлидан юз ўгирадилар. Шу билан бирга, аҳли байтга сўзлари ва амаллари билан азият берадиган навосиблар йўлидан ҳам юз ўгирадилар.

Юқорида зикр қилинган барча нарса Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқали юборган тўғри ақида ичига киради. Бу ҳар бир инсон ишониши, унга маҳкам ёпишиши, унда мустаҳкам туриши ва унга зид бўлган нарсалардан эҳтиёт бўлиши шарт бўлган ақидадир. Бу – нажот топган фирқа, яъни аҳли сунна ва жамоа ақидасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:

«لَا تَـزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ‌ظَاهِرِينَ ‌عَلَى ‌الحَقِّ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ».

«Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида давом этади. Уларни тарк қилган киши уларга зарар келтира олмас. Аллоҳнинг амри келгунича улар ўша ҳолда бўлурлар».15 Бошқа ривоятда шундай деганлар

«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الحَقِّ مَنْصُورَةٌ».

«Умматимдан бир тоифа ҳақ устида ғалаба қозонган ҳолда давом этади».16 Бошқа ҳадисда шундай деганлар:

«افْتَرَقَتِ اليَهُودُ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَافْتَرَقَتِ النَّصَارَى عَلَى اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَسَتَفْتَرِقُ هَذِهِ الأُمَّةُ عَلَى ثَلَاثِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلَّا وَاحِدَةً فَقَالَ الصَّحَابَةُ: مَنْ هِيَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: مَنْ كَانَ عَلَى مِثْلِ مَا أَنَا عَلَيْهِ وَأَصْحَابِي».

«Яҳудлар етмиш бир фирқага бўлинди. Насронийлар етмиш икки фирқага бўлинди. Бу уммат эса етмиш уч фирқага бўлинади. Уларнинг биттасидан ташқари барчаси дўзахда». Шунда саҳобалар у қайси фирқа эканлиги ҳақида сўрадилар. Шунда «Мен ва асҳобларим йўлида бўлганлар», – дедилар.17

Саҳиҳ ақидага зид ақидалар

Бу эътиқоддан оғиб, унинг зиддида юрганлар турли синфларга бўлинганлар. Улардан: буд-санам, фаришта, авлиё, жин, дарахт, тош ва бошқа нарсаларга сиғинаётганлар бор. Улар пайғамбарларнинг даъватига лаббай демадилар, аксинча, уларга қарши чиқдилар ва худди Қурайш қабиласи ҳамда арабларнинг турли қатламлари бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши чиққанларидек, қарши чиқдилар. Улар ўзларининг бутларидан ҳожатларини раво қилиши, беморликларига шифо бериши ва душманларга қарши ғалаба беришини сўрар эдилар. Шунингдек, улар бу илоҳларга қурбонлик қилиб, ният ва назрлар атаб ибодат қилар эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг бу ишларини инкор қилиб, уларни фақатгина Аллоҳга холис ибодат қилишга буюрганларида бу нарсани ғалати деб ҳисобладилар, инкор қилдилар ва шундай дедилар:

﴿أَجَعَلَ ٱلۡأٓلِهَةَ إِلَٰهٗا وَٰحِدًاۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٌ عُجَابٞ5﴾

«У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!» [Сод: 5]

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Аллоҳга даъват қилишдан, ширкдан қайтаришдан ва уларга ўзларининг даъвати аслида нимани англатишини тушунтиришдан ҳеч тўхтамадилар. Охир-оқибат, Аллоҳ кимни ҳидоятга лойиқ деб билган бўлса, уни тўғри йўлга бошлади. Кейин эса одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Аллоҳнинг динига кирдилар. Шу тариқа, узлуксиз даъват ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у зотнинг саҳобалари – розияллоҳу анҳум – ва уларга эҳсон билан эргашган тобеинларнинг узоқ муддатли жиҳодлари натижасида Аллоҳнинг дини барча динлар устидан ғалаба қозонди. Сўнгра эса аҳволлар яна ўзгариб кетди. Жаҳолат ва илмсизлик кўпчиликка ҳукмронлик қилди. Кўпчилик яна жоҳилият динига қайтди. Улар пайғамбарлар ва авлиёларни ҳаддан ташқари улуғлашга, улардан ёрдам сўрашга ва турли хил ширк амалларига қайтдилар. Ҳатто улар «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг маъносини ҳам тушунмай қолдилар. Ҳолбуки, бу калиманинг маъносини араб мушриклари яхши англар эдилар. Аллоҳул-мустаъаан.

Жаҳолат ва илмсизлик ҳукмрон бўлгани ва нубувват асридан йироқлигимиз сабаб, ҳозирги замонгача ширк тарқалишда давом этмоқда.

Бу охирги замонда чиққанларнинг шубҳаси олдингиларнинг шубҳаси билан бир хил. У ҳам бўлса:

﴿...هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ...﴾

«Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!», – деган сўзлари. [Юнус: 18]. Яна:

﴿...مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ...﴾

«Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», дейдилар». [Зумар: 3]. Аллоҳ таоло бу шубҳани ботил қилди. Ким Аллоҳдан ўзгага ибодат қилса, у ким бўлишидан қатъий назар, ширк келтириши ва кофир бўлишини баён қилди. У Зот шундай дейди:

﴿وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡ وَيَقُولُونَ هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ...﴾

«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар». [Юнус: 18] Аллоҳ таоло шундай деб уларнинг сўзини рад этди:

﴿قُلۡ أَتُنَبِّـُٔونَ ٱللَّهَ بِمَا لَا يَعۡلَمُ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ18﴾

Сиз: «Аллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айтинг. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак Зотдир». [Юнус: 18]

Аллоҳ таоло бу оятда ким пайғамбарлар, авлиёлар ёки бошқаларга сиғинган бўлса, ширк амалини бажарганлигини хабар берди. Бу ишини у нима деб аташидан қатъий назар, ширк бўлиб ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ...﴾

«Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» [Зумар: 3] Аллоҳ ушбу сўзи билан уларга жавоб берди:

﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ﴾

«Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас». [Зумар: 3]

Аллоҳ таоло ушбу ояти билан Ундан бошқага дуо қилиш, бошқалардан қўрқиб улардан умид қилишларини ва шу каби ибодатларнинг барчасини Ўзига нисбатан куфр деб номлади ҳамда уларнинг «Олиҳалар бизни Аллоҳга янада яқин қилади» деган сўзларини ёлғонга чиқарди.

Тўғри эътиқодга зид ва пайғамбарлар – алайҳимус салом – олиб келган даъватга хилоф бўлган куфр эътиқодлардан бири: Худосизлик ва куфрга чақирувчи Маркс, Ленин каби мулҳид, худосиз шахсларнинг йўлига эргашиш. Улар бу эътиқодни «ижтимоий адолат», «коммунизм», «баъсчилик» ёки бошқа номлар билан атаган бўлсалар ҳам, уларнинг асосий ақидаларидан бири: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, ҳаёт – фақат моддиятдан иборат» демакдир.

Шунингдек, уларнинг бошқа асосий эътиқодларидан бири – охиратни инкор этиш, жаннат ва дўзахни рад қилиш ва барча динларга куфр келтиришдир. Кимки уларнинг китобларини ўқиса ва уларнинг фикрларини ўрганса, бу ҳақиқатни шубҳасиз тушуниб етади. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу ақида барча самовий динларга зид ва унга эргашган кишиларни дунё ва охиратда энг ёмон оқибатларга олиб боради.

Ҳаққа зид бўлган эътиқодлардан яна бири – баъзи сўфийлар ўйлаб топган эътиқодлар. Улар «авлиё» деб атаб олган баъзи кишилар Аллоҳ таоло билан бирга оламни бошқаради, дунё ишларини тартибга солади деб ишонадилар. Улар бу кишиларни «ақтоб», «автод», «ағвос» ва шу каби бошқа номлар билан атайдилар. Аслида, бу – рубубиятдаги ширк бўлиб, Аллоҳ таолога қилинган ширкнинг энг қабиҳ турларидан биридир.

Кимки олдинги жоҳилият аҳлининг ширкларини таҳлил қилиб, уни кейинги даврларда кенг тарқалган ширклар билан таққосласа, кейинги ширк аввалгисидан ҳам оғирроқ ва даҳшатлироқ эканини кўради. Бунинг тафсилоти эса қуйидагича: Жоҳилият давридаги араб кофирлари икки жиҳатдан ажралиб турганлар: Биринчи жиҳат: улар рубубиятда ширк келтирмаганлар, аксинча, уларнинг ширклари ибодатда бўлган. Улар ягона Рабб сифатида Аллоҳ таолони тан олганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُ...﴾

«Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар». [Зухруф: 87] Ва яна айтадики:

﴿قُلۡ مَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ أَمَّن يَمۡلِكُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَمَن يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَيُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّ وَمَن يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۚ فَسَيَقُولُونَ ٱللَّهُۚ فَقُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ31﴾

«Сиз: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради? Ишнинг тадбирини ким қилади?» деб айтинг. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сиз: «Тақво қилмайсизларми?» деб айтинг». [Юнус: 31] Бу маънодаги оятлар жуда кўп.

Иккинчи жиҳат: уларнинг ибодатдаги ширклари доимий бўлмаган. Яъни, улар фақат тинчлик ва фаровонлик пайтидагина ширк қилар эдилар. Аммо қийинчилик ва муаммоларга дуч келганларида эса, ибодатларини фақат Аллоҳга холис қилиб, Унгагина илтижо қилар эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿فَإِذَا رَكِبُواْ فِي ٱلۡفُلۡكِ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ إِذَا هُمۡ يُشۡرِكُونَ65﴾

«Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирурлар». [Анкабут: 65]

Кейинги давр мушриклари эса олдинги жоҳилият аҳлидан икки жиҳатдан ёмонлашиб кетдилар: Биринчи жиҳат: баъзилари рубубиятда ҳам ширк келтирдилар.

(Яъни Аллоҳни ёлғиз Рабб эмас деб чиқдилар) Иккинчи жиҳат: улар ҳам тинчликда, ҳам қийинчиликда ширк келтирар эдилар. Буни улар билан яшаб кўрган, аҳволларини кузатган ҳар қандай киши билади. Улар Мисрда Ҳусайн ва Бадавийнинг қабрлари атрофида, Аднда Ийдрўс қабрида, Яманда Ҳодий қабрида, Шомда Ибн Арабий қабрида, Ироқда шайх Абдулқодир Жийлоний қабрида ва бошқа машҳур қабрлар атрофида ғулувга берилиб, Аллоҳ таолога хос бўлган ҳуқуқларни айнан ўша қабрларга бағишлаб юбордилар.

Ачинарлиси, уларни бу ишдан қайтарувчи, ҳақиқий тавҳидни тушунтириб берувчи кишилар жуда камайиб кетди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ундан олдинги барча пайғамбарларни айнан шу тавҳидга даъват қилиш учун юборган эди. Инна Лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Исм ва сифатлар борасида тўғри эътиқодга тескари бўлган ақидалардан бири: жаҳмиялар, муътазила ва уларнинг йўлидан юрганларнинг эътиқоди бўлиб, улар Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор этадилар ва У Зотнинг камолот сифатларини ботил деб санайдилар. Улар Аллоҳ таолони ҳеч қандай сифатга эга бўлмаган мавжудотга, жисмсиз ва хаёлий нарсаларга ўхшатадилар. Аллоҳ уларнинг сўзларидан юксак ва улуғдир!

Шунингдек, Аллоҳнинг айрим сифатларини инкор қилиб, баъзиларини қабул қиладиганлар ҳам ушбу ботил эътиқодга киради. Ашъарий эътиқодини даъво қилувчилар шу бобдан. Улар айрим сифатларни тасдиқлаб, баъзиларини инкор қилганлар. Лекин, улар қабул қилган сифатлар ҳам, аслида, инкор қилган сифатлар билан бир хил. Демак, улар қочишга уринган нарсаларининг айнан ўзига қайта тушиб қолганлар. Шунинг учун ҳам улар нақлий ва ақлий далилларга хилоф иш тутиб, ўз эътиқодларида очиқ-ойдин зиддиятга учраганлар.

Аҳли сунна вал жамоа эса Аллоҳ таоло Ўзига нисбат берган ва Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотга нисбат берган барча исм ва сифатларни комил ҳолатида тасдиқлайдилар. Шу билан бирга, Аллоҳни махлуқотларга ўхшатишдан мутлақо поклайдилар. Улар бу ишда на таҳриф (маъносини ўзгартириш), на таътил (сифатларни инкор) қиладилар ва шу тариқа бошқалар тушиб қолган зиддиятлардан халос бўлганлар. Бу ҳақда аввал ҳам баён қилинган эди.

Мана шу йўл – нажот ҳамда дунё ва охират саодатига эриштирувчи йўлдир. Бу – ушбу умматнинг салафи ва улуғ имомлари тутган сиротул мустақимдир. Умматнинг кейинги авлодлари ҳам фақат аввалгилари ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўладилар. Бу эса Қуръон ва суннатга эргашиш ҳамда уларга хилоф бўлган ҳар қандай нарсани тарк этиш билан амалга ошади. Биз Аллоҳ таолодан умматни ўз ҳидоятига қайтаришини, ҳидоятга чорловчи даъватчиларни кўпайтиришини, етакчилари ва уламоларига ширкка қарши курашиш, уни йўқ қилиш ва унга олиб борувчи йўллардан огоҳлантиришда тавфиқ ато этишини сўраймиз. Албатта, У Эшитувчи ва Яқин Зотдир! Аллоҳ Ўзи тавфиқ эгаси, У биз учун кифоя ва энг яхши вакилдир. Ундан ўзгада на куч ва на ҳолатни ўзгартиришга қувват йўқ. Аллоҳнинг бандаси ва расули, бизнинг Набиймиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин!

 

***

 


Имом Бухорий 2856, Муслим 30.

Имом Лолакоий «Шарҳ усулул эътиқод» китобида (735- рақам билан) ривоят қилган. Имом Ибн Абдулбарр эса «Жомиъул илми ва фазлиҳ» (1801–рақам билан) ривоят қилган лекин сифат оятлари лафзи ўрнига ҳадислар лафзи билан ривоят қилган. Унинг лафзи: «Бу ҳадисларни қандай келган бўлса, ўшандай ривоят қилинглар».

Имом Байҳақий «Ал-Асмо вас сифот» китобида (865-рақам) билан ривоят қилган. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ «Ҳамавия» китобида ҳадиснинг санадини саҳиҳ санаган. Имом Заҳабий «Арш» китобида (2/223) рақамда ривоят қилиб ровийлари ишончли деган.

Лалакоий «Шарҳ усулул эътиқод» (930) ва Байҳақий «Ал-Асмоу вас-Сифот» (955) китобларида келтирган.

Лалакоий «Шарҳ усулул эътиқод» (665) ва Байҳақий «Ал-Асмоу вас-Сифот» (868) китобларида келтирган.

Лалакоий «Шарҳ усулул эътиқод» (664), Абу Нуайм «Ҳилятул авлиё»да (6/325) ва Байҳақий «Ал-Асмоу вас-Сифот» (867) китобларида келтирган.

Бу ҳадисни Музаккий «Музаккиёт» (29)-да, Ибн Батто «Ал-Ибана» (120)-да ва Лалакоий «Шарҳ усулул-эътиқод» (663)-да ривоят қилган.

Доримий 67 ва Байҳақий 903.

Аз-Заҳабий «Ал-Улув» (464) китобида келтирган. Шунингдек, Албоний «Мухтасар ал-Улув» (184-бет) асарида: «Бу санад саҳиҳ бўлиб, ровийлари ишончли ва маълум шахслардир», — деб айтган.

Ибн Касир ўзининг «Тафсир» китобида (3/426-427) шу ривоятни зикр қилган.

Имом Бухорий «Саҳиҳ» да (22-рақамли ҳадис) Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳунинг ривоятидан келтирган.

Имом Муслим 2996-рақам билан Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

Имом Бухорий 3651 ва Муслим 2533.

Имом Муслим 1920.

Ибн Можа 3952-рақам билан ривоят қилган ва Ибн Ҳиббон (6714) ҳамда Ҳоким (8653) саҳиҳ деган.

Бу ҳадисни Термизий (2641), рақам билан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Мановий «Файзул-Қодир» (5/347) асарида шундай дейди: «Унда Абдурраҳмон ибн Зиёд ал-Африқий бор, Заҳабий: «Уни заиф деб топишган», –деган. Лекин Албоний «Саҳиҳул-Жомеъ» (5343)да уни саҳиҳ деб баҳолаган.

Имом Муслим ривояти (8)