حِرَاسَةُ التَّوحِيدِ
Тавҳидни ҳимоя қилиш
لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ
عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ
رَحِمَهُ اللهُ
Муаллиф
Шайх ҳазратлари
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيم
Биринчи рисола
Саҳиҳ эътиқод ва унинг зидди
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамду санолар, ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган Муҳаммадга, У кишининг аҳли-оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин!
Соғлом эътикод Ислом динининг асоси ва умматнинг пойдевори бўлгани учун бу суҳбатимизда ақийда ҳақида сўз юритиш, уни баёнлаш ва у ҳақида китоб ёзиш муҳим деб топдим.
Куръон ва суннатнинг шаръий далиллари орқали маълумки, сўз ва ҳаракатлар соғлом эътиқоддан содир бўлсагина тўғри ва қабул бўлади. Агар эътикод бузуқ бўлса, ундан келиб чиққан барча амаллар ботил бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَمَن يَكۡفُرۡ بِٱلۡإِيمَٰنِ فَقَدۡ حَبِطَ عَمَلُهُۥ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ﴾
«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали беҳуда кетадир ва охиратда зиён кўрувчилар-дан бўладир» [Моида: 5].
﴿وَلَقَدۡ أُوحِيَ إِلَيۡكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكَ لَئِنۡ أَشۡرَكۡتَ لَيَحۡبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٦٥﴾
«Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиёнкорлардан бўлурсан», деб ваҳий қилинган» [Зумар: 65].
Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина. Аллоҳнинг муборак китоби ва Расули соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг суннати шунга далолат қиладики, тўғри ақида олти асосий нарсани ўз ичига олади. Улар қуйидагилар: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва тақдирнинг яхшисию ёмонига иймон келтириш. Аллоҳ таолонинг азиз китоби нозил бўлган ва Унинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган тўғри ақида асослари ушбу олти арконга иймон келтиришдир.
Қуръон ва суннатда бу олти рукнга иймон келтириш керак эканига далолат қилган кўплаган далиллар бор. Қуйида улардан мисол тариқасида баъзи далилларни зикр қиламиз.
Биринчи: Қуръони каримда келган далилар-дан:
﴿لَّيۡسَ ٱلۡبِرَّ أَن تُوَلُّواْ وُجُوهَكُمۡ قِبَلَ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ وَلَٰكِنَّ ٱلۡبِرَّ مَنۡ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ وَٱلۡكِتَٰبِ وَٱلنَّبِيِّـۧنَ...﴾
«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, пайғамбарларга иймон келтириш-дир» [Бақара: 177].
﴿ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مِن رَّبِّهِۦ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّن رُّسُلِهِ...﴾
«Пайғамбар унга ўз Раббисидан нозил бўлган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобла-рига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтирди. Унинг пайғамбарларининг бирорта-ларини ажратмаймиз» [Бақара: 285].
﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ ءَامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلَّذِي نَزَّلَ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ مِن قَبۡلُۚ وَمَن يَكۡفُرۡ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ فَقَدۡ ضَلَّ ضَلَٰلَۢا بَعِيدًا ١٣٦﴾
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулига туширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг! Ким Аллоҳга, Унинг фариштала-рига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади» [Нисо: 136].
﴿أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ذَٰلِكَ فِي كِتَٰبٍۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ٧٠﴾
«Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсанми?!» [Ҳаж: 70].
Иккинчи: Суннатдан далиллар. Улардан бири имом Муслим Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Жаброил алайҳиссалом иймон ҳақида сўраганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«الإِيمَانُ أَنْ تُؤْمِنَ بِاللَّهِ، وَمَلَائِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ، وَرُسُلِهِ، وَاليَوْمِ الآخِرِ، وَتُؤْمِنَ بِالقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ».
«Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, китобла-рига, пайғамбарларига, қиёмат кунига ва тақдирнинг яхшисию ёмонига иймон келтири-шингдир»1 . Имом Бухорий ва Муслим ҳудди шу ҳадисни бир оз лафздаги ўзгартириш билан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилганлар.
Ушбу олти асосдан шундай масалалар келиб чиқадики, уларга мусулмон киши иймон келтириши ва ишончи комил бўлиши лозим. Бу масалалар Аллоҳ таолонинг Зоти ва сифатига, охират ишларига ҳамда ғайб ишларига тааллуқли бўлиб, улар ҳақида Аллоҳ таоло ва Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган.
Бу олти асоснинг баёни қуйидагича:
Биринчи асос
Аллоҳ таолога иймон келтириш
Бу ўз ичига бир қанча масалани олади. Улардан: У Зот ҳақиқий ибодатга лойиқ экани ва Ундан бошқа ҳеч ким ибодатга лойиқ эмаслигига иймон келтириш. Сабаби У Зот бандаларнинг яратувчиси, уларга барча яхшиликлар ва ризқларни берувчи, махфий ва ошкор амалларининг хабардори ҳамда итоат қилганларига мукофот, осий бўлганларига эса жазо берувчидир.
Аллоҳ таоло жин ва инсонни ибодат учун яратгани ва уларни ибодатга буюргани ҳақида шундай деди:
﴿وَمَا خَلَقۡتُ ٱلۡجِنَّ وَٱلۡإِنسَ إِلَّا لِيَعۡبُدُونِ ٥٦ مَآ أُرِيدُ مِنۡهُم مِّن رِّزۡقٖ وَمَآ أُرِيدُ أَن يُطۡعِمُونِ ٥٧ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلرَّزَّاقُ ذُو ٱلۡقُوَّةِ ٱلۡمَتِينُ ٥٨﴾
«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан ризқ хоҳламайман ва Мени овқатлантиришла-рини ҳам хоҳламасман. Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир» [Зориёт: 56-58].
﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ ٢١ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ فِرَٰشٗا وَٱلسَّمَآءَ بِنَآءٗ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزۡقٗا لَّكُمۡۖ فَلَا تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادٗا وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٢٢﴾
«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдинги-ларни яратган Раббингизга ибодат қилинг! Шоядки, тақводор бўлсангиз. У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг» [Бақара: 21-22].
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни баёнлаш, унга даъват қилиш ва унинг зиддидан қайтариш учун пайғамбарлар юборди ва китоблар нозил қилди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ...﴾
«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб пайғамбар юборганмиз» [Наҳл: 36].
﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِيٓ إِلَيۡهِ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدُونِ ٢٥﴾
«Сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз» [Анбиё: 25].
﴿الر كِتَابٌ أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ ١ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنَّنِي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ ٢﴾
«Алиф. Лаам. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал (баён) қилингандир. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман» [Ҳуд: 1-2].
Бу ибодатнинг ҳақиқати шундаки: бандалар бажариши керак бўлган барча ибодатларни ёлғиз Аллоҳ таолога сарфламоқдир. Улардан: дуо, қўрқув, умид, намоз, рўза, сўйиш, назр ва бошқа турли хил ибодатлар. Ибодатни У Зотга итоат қилиб, савобидан умид қилиб, жазосидан қўрқиб бажариш керак. Шунингдек, У Зотни комил даражада севиб, улуғлиги олдида ўзини хўр тутиш билан бажармоқ лозим.
Ким Қуръони каримни тадаббур қилса, унинг кўп қисми ушбу улуғ асос бўйича нозил бўлганини топади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ فَاعْبُدِ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ ٢ أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ ٣﴾
«Албатта, Биз сизга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сиз Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат этинг! Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 2-3].
﴿وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعۡبُدُوٓاْ إِلَّآ إِيَّاهُ...﴾
«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» [Исро: 23].
Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънода келган:
﴿فَٱدۡعُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡكَٰفِرُونَ١٤﴾
«Бас, гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлворинг» [Ғофир: 14].
Суннат ҳақида тафаккур қилган инсон ҳам бу асосга қаттиқ эътибор берилганини кўриши мумкин. Улардан бири – "Саҳиҳайн"да Муоз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«حَقُّ اللهِ عَلَى العِبَادِ أَن يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا».
«Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилишлари ва Унга ҳеч кимни шерик қилмасликларидир», деганлар.2
Аллоҳ таоло бандаларига фарз ва вожиб қилган барча зоҳирий Ислом арконларига иймон келтириш ҳам У Зотга иймон келтириш бобидан.
Улар: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг элчиси», деб гувоҳлик бериш, намозни тўлиқ қоим қилиш, закотни адо этиш, йўлга қодир бўлганлар Аллоҳнинг уйини ҳаж қилишлари ва пок шариат олиб келган бошқа фарз амаллар.
Бу рукнларнинг энг муҳими ва энг улуғи «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг расули», деб гувоҳлик бериш. Бу шаҳодатнинг мазмуни: Аллоҳга ибодатни холис қилиб, У Зотдан бошқага ибодат қилмаслик демакдир. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси-нинг маъноси ҳам Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ деганидир. Бундан ҳосил бўладики, Аллоҳдан ўзга сиғинилаётган инсонми, фариштами, жинми ёки подшоҳми барчаси ботил маъбуддир. Ҳақ маъбуд эса шериксиз, ёлғиз Аллоҳдир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلۡبَٰطِلُ...﴾
«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса, ботилдир» [Ҳаж: 62].
Юқорида баён қилинганидек, Аллоҳ таоло инсу жинни ушбу асос учун яратди, шунга буюрди ва шу асосни қоим қилиш учун пайғамбарлар юборди, китоблар нозил қилди. Шундай экан, банда бу ҳақиқатни яхшилаб англаб, кўп тафаккур қилиши лозим. Шунда кўп мусулмонлар бу асосни билмаганлари сабабли, Аллоҳдан бошқага ибодат қилаётганлари ва ёлғиз Аллоҳнинг ҳақларини бошқаларга сарфлаётганлари аён бўлади. Аллоҳул-мустаъаан.
Шу билан бирга, Унинг дунё ва охиратнинг подшоҳи, барча оламларнинг Рабби, Ундан ўзга яратувчи ҳам, Рабб ҳам йўқлигига иймон келтириш. У Зот бандаларни ислоҳ қилиш, дунё ва охиратдаги нажотлари ҳамда салоҳиятлари бўлмиш нарсага даъват қилишлари учун пайғамбарлар юборди ва китоблар нозил қилди. Буларнинг барчасида У Зотнинг шериги йўқ эканига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:
﴿ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ ٦٢﴾
«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» [Зумар: 62].
﴿إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٥٤﴾
«Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб тарзда) Аршга юксалган Раббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Униси бунисини шоши-либ қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Рабби — Аллоҳ буюкдир» [Аъроф: 54].
Яна Аллоҳ таолога иймон келтириш бобидан: У Зотнинг гўзал исм ва олий сифатларига Ўз китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатла-рида келгандай Ўзига лойиқ бўлган тарзда, ҳеч бир ўзгартиришсиз, инкорсиз, кайфиятсиз ва ўхшатишсиз иймон келтириш.
﴿...لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ﴾
«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчи Зотдир» [Шўро: 11].
Аллоҳ таолонинг сифатларини улуғ маъноларини билган ҳолда сифатнинг кайфия-тига киришмай, қандай ворид бўлган бўлса шундай иймон келтириш керак. Шу билан бирга У Зотнинг бирорта сифатини махлуқот-лар сифатига ўхшатмай, Ўзига лойиқ тарзда иймон келтириш лозим. Аллоҳ таоло айтади:
﴿فَلَا تَضۡرِبُواْ لِلَّهِ ٱلۡأَمۡثَالَۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ ٧٤﴾
«Аллоҳга мисол келтирманглар! Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмассизлар» [Наҳл: 74].
Мана шу Аллоҳ таолонинг исм сифатларига оид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари ва уларга яхшилик билан эргашган аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси. Мана шу сўзни имом Абу Ҳасан Ашъарий раҳимаҳуллоҳ «Мақолат» китобида ҳадис асҳоблари ва аҳли сунна уламоларидан нақл қилган ҳамда бошқа аҳли илмлар ҳам нақл қилганлар.
Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имом Зуҳрий ва Макҳул раҳимаҳумаллоҳлар (Аллоҳнинг сифатлари зикр қилинган) оятлар ҳақида сўралдилар. Шунда: «Қандай келган бўлса, шундай иймон келтиринглар!» дедилар».3
Авзоъий раҳимаҳуллоҳ яна айтади: «Биз ва биз билан бўлган тобеинлар Аллоҳ аршнинг устида ва суннатда келган Аллоҳнинг сифатларига иймон келтирамиз», дер эдик».4
Валид ибн Муслим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Имом Молик, Авзоий, Лайс ибн Саъд, Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳлар Аллоҳнинг сифатла-ри ҳақида ворид бўлган асарлар ҳақида сўралдилар. Барчалари: «Кайфиятига кириш-май, қандай келган бўлса шундай иймон келтиринглар», деганлар».5
Имом Моликнинг шайхи Рабиа ибн Абу Абдураҳмон Аллоҳнинг кўтарилиш, юксалиш сифати ҳақида сўралганда: «Кўтарилиш маълум, бироқ, кайфиятини акл идрок эта олмас. Аллоҳдан элчи юбориш, пайғамбардан етказиш ва биздан тасдиқлаш», деб жавоб берган.6
Имом Молик раҳимаҳуллоҳга ҳам Аршга кўтарилиш ҳақида савол берилганида: «Кўтарилиш маълум, кайфияти номаълум, унга иймон келтириш фарз ва у ҳақида сўраш бидъатдир», деб жавоб берди-да, савол берган одамга: «Мен сени ёмон одам деб билмоқдаман!» деди ва уни ҳузуридан чиқаришга амр этди.7 Бу маънодаги асар Мўминларнинг онаси Умму Салама разияллоҳу анҳодан ҳам ривоят қилинган.8
Имом Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: «Биз Раббимизни осмонлар тепасида, Арш устида, махлуқотлари-дан ажраган деб биламиз», деди.9
Бу борада имомларнинг сўзлари жуда кўп бўлиб, уни бу мажлисда тўлиқ келтиришнинг иложи йўқ. Ким бу мавзуда кўпроқ маълумот олишни истаса, аҳли сунна олимлари томони-дан ёзилган асарларга мурожаат қилсин.
Жумладан:
Имом Аҳмаднинг ўғли Абдуллоҳнинг «Ас-Сунна» китоби,
Улуғ имом Муҳаммад ибн Хузайманинг «Ат-Тавҳид» асари,
Абу Қосим Лалакоий ат-Табарийнинг «Ас-Сунна» китоби,
Абу Бакр ибн Абу Осимнинг «Ас-Сунна» асари,
Шунингдек, Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг Ҳама аҳлига берган жавоби.
Бу сўнгги асар жуда улкан ва фойдали жавоб бўлиб, аҳли сунна ақидасини ёрқин тушунти-риб берган, уларнинг кўплаб сўзларини ривоят қилган ва айтганларининг ҳақлигини, шунинг-дек, уларга хусуматчи бўлганларнинг сўзи ботил эканини шариат ва ақлий далиллар билан исбот қилган.
Шу билан бирга "Тадмурия" номли рисолала-ри ҳам шу бобдан. Унда мавзуни кенг айтиб берган ва Аҳли сунна вал жамоа ақидасини нақлий ва ақлий далиллар билан баёнлаб берган. Аҳли илмлардан ким яхши мақсадда, ҳақни билиш рағбатида китобни мутолаа қилса, ботилнинг бошини синдирганини кўради. Аҳли сунна вал жамоанинг исм ва сифатларга оид ақидасини қисқача маълум қилсак: Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотга Қуръон ва суннатда нимани исбот қилган бўлса, уларни ўзгартиришсиз исбот қилдилар, таътилдан холи равишда У Зотни ҳеч кимга ўхшатмасдан покладилар ва шу сабаб қарама-қаршиликдан саломат ҳолларида ютуққа эришдилар. Шундай қилиб Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан барча далил-ларга амал қилдилар. Чунки ким пайғамбарлар олиб келган ҳақни маҳкам ушласа, қўлдан келгунча ҳаракат қилган бўлса, Аллоҳга талаб қилишда ихлос қилса, Аллоҳ уни ҳаққа юришига тавфиқ беради ва ҳужжатини зоҳир қилади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿بَلۡ نَقۡذِفُ بِٱلۡحَقِّ عَلَى ٱلۡبَٰطِلِ فَيَدۡمَغُهُۥ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٞ...﴾
«Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Кўрибсанки, у(ботил) заволга учрабди» [Анбиё: 18].
﴿وَلَا يَأۡتُونَكَ بِمَثَلٍ إِلَّا جِئۡنَٰكَ بِٱلۡحَقِّ وَأَحۡسَنَ تَفۡسِيرًا ٣٣﴾
«Улар сенга бирор масал келтирсалар, Биз, албатта, сенга ҳақни ва гўзал шарҳини келтирурмиз». [Фурқон: 33]
Аҳли сунна вал жамоанинг исм ва сифатлар борасидаги эътиқодига қарши чиққан ҳар қандай шахс, нақлий ва ақлий далилларга хилоф иш тутиши аниқ. Шунингдек, у тасдиқлаган ва инкор этган барча нарсаларда очиқ-ойдин зиддиятга учрайди. Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг машҳур тафсирида:
﴿إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِ...﴾
«Албатта Раббингиз осмонлару ерни олти кунда яратди сўнгра аршга кўтарилди», оятига етганда гўзал сўзни зикр қилган. [Аъроф: 54].
Унинг фойдаси кўплиги учун бу ерда ўша сўзни нақл қиламиз. У киши раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Одамлар бу хақда турлича сўзлар айтган бўлиб, ҳозир батафсил айтишнинг ўрни эмас. Биз бу ишларда салаф солиҳлар: Имом Молик, Авзоий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Имом Шофиий, Имом Аҳмад, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ва бошқа яшаган ва яшаётган имомларнинг йулидан юрамиз. Яъни исм ва сифатларни ворид бўлгани каби, Аллоҳ таолога лойиқ бўлган суратда, ҳеч бир ўзгартиришсиз, инкорсиз, кайфиятсиз ва ўхшатишсиз исбот этамиз. Ўхшатувчиларнинг хаёлларига келаётган кури-нишлар Аллоҳда йўқдир. Чунки, махлуқларнинг бирортаси Аллоҳ таолога ўхшамайди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ﴾
«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчидир» [Шўро: 11]. Аксинча, бу масала имомлар айтгандай бўлиши лозим. Улардан имом Бухорийнинг устози Нуъайм ибн Ҳаммод Хузоий айтади: «Аллоҳни махлуқотларига ўхшатган киши кофир. Аллоҳ ўзини сифатлаган сифатларни инкор этган киши кофирдир».10 Аллоҳ ўзини қандай сифатлаган бўлса ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотни қандай сифатлаган бўлсалар, бунинг ҳеч бири ташбеҳ (ўхшатиш) эмас. Кимки Аллоҳ таолога Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин зикр қилинган сифатларни, Аллоҳнинг улуғлигига муносиб тарзда исбот қилса ва У Зотдан камчиликларни инкор этса, демак, у ҳидоят йўлини тутган бўлади». Шу ерда Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг сўзи тугади.11
Аллоҳга иймон келтириш жумласидан яна: Иймон сўз ва амал эканига, тоат билан зиёда бўлиши ва маъсият билан камайишига иймон келтиришдир. Мусулмонларнинг бирортасини ширк ва куфр амалидан ташқари бошқа маъсиятлар билан куфрга чиқарилмайди. Зино, ўғирлик, рибохўрлик, маст қилувчи ичимлик-лар ичиш, ота-онага оқ бўлиш каби бошқа кабира гуноҳларни бажарса ва ҳалол қилиб олмаса, кофир бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُ...﴾
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилиши-ни кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур» [Нисо: 48].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир ҳадисларда ҳам ушбу маъно собит бўлган. Улардан:
«إِنَّ اللهَ يُخْرِجُ مِنَ النَّارِ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةٍ مِنْ خَرْدَلٍ مِنْ إِيْمَانٍ».
«Аллоҳ таоло қалбида хантал уруғичалик бўлса ҳам иймони бор кишини дўзахдан чиқаради».12
Иккинчи асос
Фаришталарга иймон келтириш
У икки нарсани ўз ичига олади.
Биринчи: Фаришталарга умумий иймон келтириш. Бу Аллоҳ таоло ўз тоати учун яратган фаришталари бор эканига ва уларни қуйидагича васфлаганига иймон келтиришдир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَلَدٗاۗ سُبۡحَٰنَهُۥۚ بَلۡ عِبَادٞ مُّكۡرَمُونَ ٢٦ لَا يَسۡبِقُونَهُۥ بِٱلۡقَوۡلِ وَهُم بِأَمۡرِهِۦ يَعۡمَلُونَ ٢٧ يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَلَا يَشۡفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ٱرۡتَضَىٰ وَهُم مِّنۡ خَشۡيَتِهِۦ مُشۡفِقُونَ ٢٨﴾
«Улар: «Раҳмон фарзанд тутди», дедилар. У покдир. Йўқ! Икром этилган бандалардирлар. Улар Ундан олдин сўз айтмаслар. Улар Унинг амри ила амал қилурлар. У Зот уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Улар фақат У Зот рози бўлган шахсларгагина шафоат қилурлар. Улар У Зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар» [Анбиё: 26-28].
Улар турли хил: Аршни кўтариб турувчилар, жаннат ва дўзах посбонлари ва бандаларнинг амалларини сақловчилар.
Иккинчи: Фаришталарга батафсил иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ ва расули номларини зикр қилган фаришталарга иймон келтириш. Саҳиҳ ҳадисларда келгани каби, Жаброил алайҳиссаломга ваҳийни нозил қилиш, Мийкоил алайҳиссаломга ёмғир ёғди-риш, Исрофил алайҳиссаломга сурга пуфлаш топширилган. Молик эса дўзах посбонининг номи. Фаришталар ҳақида ворид бўлган саҳиҳ ҳадислардан: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадис. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«خُلِقَتِ الـمَلَائِكَةُ مِن نُورٍ، وَخُلِقَ الجَانُّ مِنْ مَارِجٍ مِنْ نَارٍ، وَخُلِقَ آدَمُ مِمَّا وُصِفَ لَكُم»
«Фаришталар нурдан, жинлар олов аланга-сидан, Одам алайҳиссалом эса сизларга васф қилинган нарсадан яралди», дедилар.13 Имом Муслим "Саҳиҳи Муслим"да ривоят қилган.
Учинчи асос
Китобларга иймон келтириш
Бу ҳам икки нарсани ўз ичига олади.
Биринчи: Китобларга ижмолий (умумий) иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ таоло пайғамбарларига Ўзининг ҳаққини баён қилишлари ва унга даъват қилишлари учун китоб нозил қилганига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади:
﴿لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلَنَا بِٱلۡبَيِّنَٰتِ وَأَنزَلۡنَا مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمِيزَانَ لِيَقُومَ ٱلنَّاسُ بِٱلۡقِسۡطِ...﴾
«Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози тушир-дик» [Ҳадид: 25].
﴿كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ...﴾
«Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи набийлар-ни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб нозил қилди» [Бақара: 213].
Иккинчи: Китобларга батафсил иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ номини зикр қилган китобларга иймон келтириш. Масалан, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони карим. Уларнинг ичида Қуръон энг афзали, хотами, ўзидан олдингиларни тасдиқловчи ва назорат қилувчи этиб нозил қилинганига эътиқод қилиш. Барча уммат шунга эргашиши ва шу билан ҳукм қилиши керак. Чунки Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни инсу жиннинг барчасига юборган ва улар орасида ҳукм қилиши, қалбларига шифо бўлиши, ҳар бир нарсани баён қилиши ҳамда мўминларга ҳидояту раҳмат бўлиши учун Қўръони каримни нозил қилди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَهَٰذَا كِتَٰبٌ أَنزَلۡنَٰهُ مُبَارَكٞ فَٱتَّبِعُوهُ وَٱتَّقُواْ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ ١٥٥﴾
«Биз туширган бу китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шояд-ки, раҳим қилинсангизлар» [Анъом: 155].
﴿...وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ﴾
«Сизга китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик» [Наҳл: 89].
﴿قُلۡ يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِيِّ ٱلۡأُمِّيِّ ٱلَّذِي يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ١٥٨﴾
«Сиз: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг пайғамба-ридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийсига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», деб айтинг!» [Аъроф: 158].
Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина.
Тўртинчи асос
Пайғамбарларга иймон келтириш
Бу ҳам икки масалани ўз ичига олади.
Биринчи масала: Пайғамбарларга умумий иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ таоло одамларга пайғамбарларни башоратчи, огоҳлантирувчи ва ҳаққа даъват қилувчи қилиб юборганига иймон келтириш. Ким уларга жавоб берса, бахту саодатга эришади. Ким уларга хилоф қилса, надомат ва бахтсизликка йўлиқади. Пайғамбарларнинг хотами ва афзали Набиййи-миз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ...﴾
«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб пайғамбар юборганмиз» [Наҳл: 36].
﴿رُّسُلٗا مُّبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى ٱللَّهِ حُجَّةُۢ بَعۡدَ ٱلرُّسُلِ...﴾
«Аллоҳ ҳузурида одамларга пайғамбарлар-дан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбарларни юбордик» [Нисо: 165].
﴿مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَآ أَحَدٖ مِّن رِّجَالِكُمۡ وَلَٰكِن رَّسُولَ ٱللَّهِ وَخَاتَمَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ...﴾
«Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг расули ва пайғамбарларнинг сўнгисидир» [Аҳзоб: 40].
Иккинчи масала: Пайғамбарларга батафсил иймон келтириш. Яъни, Аллоҳ ва расули исмларини зикр қилган бўлса, ҳар бирига батафсил иймон келтириш. Масалан: Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим ва бошқалар. У пайғамбарлар-га, оилалари ва уларга эргашганларга Аллоҳ таолонинг салавоту саломлари бўлсин.
Бешинчи асос
Қиёмат кунига иймон келтириш
Бу ўз ичига қуйидагиларни олади.
Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган, ўлимдан кейин содир бўладиган барча ишларга иймон келтириш. Булардан: қабр фитнаси, унинг азоби ва неъматлари, қиёмат куни юз берадиган даҳшатлар, қийинчиликлар, сирот кўприги, тарози, ҳисоб-китоб, жазо ва одамларга амал дафтарларининг тарқатилиши, яъни улардан кимдир ўз дафтарини ўнг қўли билан, кимдир эса чап қўли билан ёки орқасидан олишига иймон келтириш.
Шунингдек, қуйидагиларга иймон келтириш ҳам киради: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун тайёрланган Ҳавзи Кавсар, жаннат ва дўзах, мўминлар Аллоҳ таолони кўриши, Аллоҳ таолонинг улар билан сўзлаши-ши ва Қуръони карим ҳамда саҳиҳ ҳадисларда зикр қилинган бошқа барча ишлар. Бандалар бу нарсаларнинг барчасига иймон келтиришлари ҳамда Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган тарзда тасдиқлашлари шарт!
Олтинчи асос
Тақдирга иймон келтириш
Тўрт масалани ўз ичига олади.
Биринчи масала: Аллоҳ бўлган ва бўладиган барча нарсани билади. Бандаларининг аҳволла-ри, ризқлари, ажаллари, амаллари ва бошқа барча ишлари У Зотга маълум. Ўзи айтгани каби У Зотга ҳеч нарса махфий қолмайди:
﴿...وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ﴾
«Билингларки! Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир» [Бақара: 231].
﴿...لِتَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ وَأَنَّ ٱللَّهَ قَدۡ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عِلۡمَۢا﴾
«Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани Ўз илми ила ўраб олганини билишингиз учун» [Талоқ: 12].
Иккинчи масала: Аллоҳ таоло тақдир қиладиган ва тақдир қилган барча нарсани ёзиб қўйган. Аллоҳ таоло айтади:
﴿قَدۡ عَلِمۡنَا مَا تَنقُصُ ٱلۡأَرۡضُ مِنۡهُمۡۖ وَعِندَنَا كِتَٰبٌ حَفِيظُۢ ٤﴾
«Дарҳақиқат, Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор» [Қоф: 4].
﴿...وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ فِيٓ إِمَامٖ مُّبِينٖ﴾
«Ҳар бир нарсанинг ҳисобини очиқ-ойдин имомда олиб қўйганмиз» [Ёсин: 12].
﴿أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ذَٰلِكَ فِي كِتَٰبٍۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ٧٠﴾
«Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсизми?!» [Ҳаж: 70].
Учинчи масала: Аллоҳ таолонинг сўзсиз содир бўлувчи хоҳишига иймон келтириш. Яъни, У нимани хоҳласа, ўша албатта рўй беради ва У нимани хоҳламаса, ўша ҳаргиз содир бўлмайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَفۡعَلُ مَا يَشَآءُ﴾
«Албатта, Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади» [Ҳаж: 18].
﴿إِنَّمَآ أَمۡرُهُۥٓ إِذَآ أَرَادَ شَيۡـًٔا أَن يَقُولَ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ٨٢﴾
«Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур» [Ёсин: 82].
﴿وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ٢٩﴾
«Оламларнинг Рабби Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар» [Таквир: 29].
Тўртинчи масала: Аллоҳ таоло жамийки мавжудотларни яратган Зотдир. Ундан ўзга яратувчи ва Рабб йўқ. Аллоҳ таоло айтади:
﴿ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ ٦٢﴾
«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» [Зумар: 62].
﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡۚ هَلۡ مِنۡ خَٰلِقٍ غَيۡرُ ٱللَّهِ يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ٣﴾
«Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз?!» [Фотир: 3].
Тақдирга иймон келтириш ушбу тўрт масалани ўз ичига олади. Баъзи аҳли бидъатларга хилоф ўлароқ зикр қилганлари-миз аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодидир.
Аҳли сунна вал жамоа эътиқод қиладиган муҳим масалалардан: Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш. Аллоҳ учун дўст бўлиш ва Аллоҳ учун душман бўлиш. Мана шу Ал-вало вал-баро ва бу Аллоҳ таолога иймон келтиришга киради.
Мўмин киши мўминларни яхши кўриб, уларни дўст тутади. Кофирларни ёмон кўради ва уларни душман тутади. Ушбу умматнинг энг афзал мўминлари эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари. Шунинг учун аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, улар саҳобаларни яхши кўриб, уларни ўзларига дўст тутадилар ва уларни пайғамбарлардан кейинги энг афзал инсонлар деб ҳисоблайдилар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«خَيْرُ القُرُونِ قَرْنِي ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُم».
«Энг яхши аср – менинг асрим, сўнг улардан кейингилар, сўнг яна улардан кейингилар».14
Улар саҳобаларнинг энг афзали – Абу Бакр Сиддиқ, сўнгра Умар Форуқ, сўнгра Усмон Зуннурайн, сўнгра Али Муртазо разияллоҳу анҳум эканига иймон келтирадилар. Кейин эса жаннат ваъда қилинган саҳобалар, сўнгра барча саҳобалар разияллоҳу анҳум афзал деб эътиқод қиладилар.
Шунингдек, саҳобалар орасида содир бўлган ихтилофлар бўйича сукут сақлайдилар ва бу борада саҳобалар ўз ижтиҳодларига кўра амал қилганлар деб эътиқод қиладилар. Тўғри ижтиҳод килган саҳобаларга иккита, хато ижтиҳод килган саҳобаларга битта савоб бор деб эътикод киладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг аҳли оилаларини яхши кўрадилар, уларни дўст тутадилар ҳамда У зотнинг барча аёлларини она кўриб уларга розилик сўраб дуо қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларини ҳақорат қилиб, аҳли байтлари ҳақида ғулувга кетадиган ва уларни Аллоҳ берган ўриндан баландга кўтарадиган «Рофизалар» йўлидан юз ўгирадилар. Шу билан бирга, аҳли байтга сўзлари ва амаллари билан азият берадиган «Навосиблар» йўлидан ҳам юз ўгирадилар.
Юқорида зикр қилинган барча нарса Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам орқали юборган тўғри ақида ичига киради. Бу ҳар бир инсон ишониши, унга маҳкам ёпишиши, унда мустаҳкам туриши ва унга зид бўлган нарсалардан эҳтиёт бўлиши шарт бўлган ақидадир. Бу нажот топган фирқа, яъни аҳли сунна вал жамоа ақидасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:
«لَا تَـزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ عَلَى الحَقِّ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ».
«Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида давом этади. Уларни тарк қилган киши уларга зарар келтира олмас. Аллоҳнинг амри келгунича улар ўша ҳолда бўлурлар».15
Бошқа ривоятда шундай деганлар
«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الحَقِّ مَنْصُورَةٌ».
«Умматимдан бир тоифа ҳақ устида ғалаба қозонган ҳолда давом этади».16
Бошқа ҳадисда шундай деганлар:
«افْتَرَقَتِ اليَهُودُ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَافْتَرَقَتِ النَّصَارَى عَلَى اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَسَتَفْتَرِقُ هَذِهِ الأُمَّةُ عَلَى ثَلَاثِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلَّا وَاحِدَةً فَقَالَ الصَّحَابَةُ: مَنْ هِيَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: مَنْ كَانَ عَلَى مِثْلِ مَا أَنَا عَلَيْهِ وَأَصْحَابِي».
«Яҳудлар етмиш бир фирқага бўлинди. Насронийлар етмиш икки фирқага бўлинди. Бу уммат эса етмиш уч фирқага бўлинади. Уларнинг биттасидан ташқари барчаси дўзахда». Шунда саҳобалар у қайси фирқа эканлиги ҳақида сўрадилар. Шунда: «Мен ва асҳобларим йўлида бўлганлар», дедилар.17
Саҳиҳ эътиқодга зид эътиқодлар
Бу эътиқоддан оғиб, унинг зиддида юрган-лар турли синфларга бўлинганлар.
Улардан: буд-санам, фаришта, авлиё, жин, дарахт, тош ва бошқа нарсаларга сиғинаётган-лар бор. Улар пайғамбарларнинг даъватига лаббай демадилар, аксинча, уларга қарши чиқдилар ва худди Қурайш қабиласи ҳамда арабларнинг турли қатламлари бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши чиққанларидек, қарши чиқдилар. Улар ўзларининг бутларидан ҳожат-ларини раво қилиши, беморларига шифо бериши ва душманларга қарши ғалаба бериши-ни сўрар эдилар. Шунингдек, улар бу “илоҳларга” қурбонлик қилиб, ният ва назрлар атаб ибодат қилар эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг бу ишларини инкор қилиб, уларни фақатгина Аллоҳга холис ибодат қилишга буюрганларида бу нарсани ғалати деб ҳисобладилар, инкор қилдилар ва шундай дедилар:
﴿أَجَعَلَ ٱلۡأٓلِهَةَ إِلَٰهٗا وَٰحِدًاۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٌ عُجَابٞ٥﴾
«У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!» [Сод: 5].
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алай-ҳи ва саллам уларни Аллоҳга даъват қилишдан, ширкдан қайтаришдан ва уларга ўзларининг даъвати аслида нимани англатишини тушунти-ришдан ҳеч тўхтамадилар. Охир-оқибат, Аллоҳ кимни ҳидоятга лойиқ деб билган бўлса, уни тўғри йўлга бошлади. Кейин эса одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Аллоҳнинг динига кирдилар. Шу тариқа, узлуксиз даъват ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда У зотнинг саҳобалари разияллоҳу анҳум ва уларга эҳсон билан эргашган тобеинларнинг узоқ муддатли жиҳодлари натижасида Аллоҳнинг дини барча динлар устидан ғалаба қозонди. Сўнгра эса аҳволлар яна ўзгариб кетди. Жаҳолат ва илмсизлик кўпчиликка ҳукмронлик қилди. Кўпчилик яна жоҳилият динига қайтди. Улар пайғамбарлар ва авлиёларни ҳаддан ташқари улуғлашга, улардан ёрдам сўрашга ва турли хил ширк амалларига қайтдилар. Ҳатто улар «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг маъносини ҳам тушунмай қолдилар. Ҳолбуки, бу калиманинг маъносини араб мушриклари яхши англар эди-лар. Аллоҳул мустаъаан.
Жаҳолат ва илмсизлик ҳукмрон бўлгани ва нубувват асридан йироқлигимиз сабаб, ҳозирги замонгача ширк тарқалишда давом этмоқда.
Бу охирги замонда чиққанларнинг шубҳаси олдингиларнинг шубҳаси билан бир хил. У ҳам бўлса:
﴿...هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ...﴾
«Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» деган сўзлари [Юнус: 18].
﴿...مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ...﴾
«Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилур-миз», дейдилар» [Зумар: 3].
Аллоҳ таоло бу шубҳани ботил қилди. Ким Аллоҳдан ўзгага ибодат қилса, у ким бўлишидан қатъий назар, ширк келтириши ва кофир бўлишини баён қилди. У Зот шундай дейди:
﴿وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡ وَيَقُولُونَ هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ...﴾
«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар» [Юнус: 18].
Аллоҳ таоло шундай деб уларнинг сўзини рад этди:
﴿قُلۡ أَتُنَبِّـُٔونَ ٱللَّهَ بِمَا لَا يَعۡلَمُ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ١٨﴾
Сиз: «Аллоҳга У осмонлару ерда билмайди-ган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисиз-лар?!» деб айтинг. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак Зотдир» [Юнус: 18].
Аллоҳ таоло бу оятда ким пайғамбарлар, авлиёлар ёки бошқаларга сиғинган бўлса, ширк амалини бажарганлигини хабар берди. Бу ишини у нима деб аташидан қатъий назар, ширк бўлиб ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ...﴾
«Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» [Зумар: 3].
Аллоҳ ушбу сўзи билан уларга жавоб берди:
﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ﴾
«Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 3].
Аллоҳ таоло ушбу ояти билан Ундан бошқага дуо қилиш, бошқалардан қўрқиб улардан умид қилишларини ва шу каби ибодатларнинг барчасини Ўзига нисбатан куфр деб номлади ҳамда уларнинг «Олиҳалар бизни Аллоҳга янада яқин қилади» деган сўзларини ёлғонга чиқарди.
Тўғри эътиқодга зид ва пайғамбарлар алай-ҳимус салом олиб келган даъватга хилоф бўлган куфр эътиқодлардан бири: Худосизлик ва куфрга чақирувчи Маркс, Ленин каби мулҳид, худосиз шахсларнинг йўлига эргашиш. Улар бу эътиқодни «ижтимоий адолат», «коммунизм», «баъсчилик» ёки бошқа номлар билан атаган бўлсалар ҳам, уларнинг асосий ақидаларидан бири: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, ҳаёт – фақат моддиятдан иборат» демакдир.
Шунингдек, уларнинг бошқа асосий эътиқодларидан бири – охиратни инкор этиш, жаннат ва дўзахни рад қилиш ва барча динларга куфр келтиришдир. Кимки уларнинг китобларини ўқиса ва уларнинг фикрларини ўрганса, бу ҳақиқатни шубҳасиз тушуниб етади. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу ақида барча самовий динларга зид ва унга эргашган кишиларни дунё ва охиратда энг ёмон оқибатларга олиб боради.
Ҳаққа зид бўлган эътиқодлардан яна бири – баъзи сўфийлар ўйлаб топган эътиқодлар. Улар «авлиё» деб атаб олган баъзи кишилар Аллоҳ таоло билан бирга оламни бошқаради, дунё ишларини тартибга солади деб ишонадилар. Улар бу кишиларни «ақтоб», «автод», «ағвос» ва шу каби бошқа номлар билан атайдилар. Аслида, бу – рубубиятдаги ширк бўлиб, Аллоҳ таолога қилинган ширкнинг энг қабиҳ турларидан биридир.
Кимки олдинги жоҳилият аҳлининг ширкла-рини таҳлил қилиб, уни кейинги даврларда кенг тарқалган ширклар билан таққосласа, кейинги ширк аввалгисидан ҳам оғирроқ ва даҳшатлироқ эканини кўради. Бунинг тафсило-ти эса қуйидагича: Жоҳилият давридаги араб кофирлари икки жиҳатдан ажралиб турганлар: Биринчи жиҳат: улар рубубиятда ширк келтирмаганлар, аксинча, уларнинг ширклари ибодатда бўлган. Улар ягона Рабб сифатида Аллоҳ таолони тан олганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُ...﴾
«Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар» [Зухруф: 87].
Ва яна айтадики:
﴿قُلۡ مَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ أَمَّن يَمۡلِكُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَمَن يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَيُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّ وَمَن يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۚ فَسَيَقُولُونَ ٱللَّهُۚ فَقُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ٣١﴾
«Сиз: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради? Ишнинг тадбирини ким қилади?» деб айтинг. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сиз: «Тақво қилмайсизларми?» деб айтинг» [Юнус: 31].
Бу маънодаги оятлар жуда кўп.
Иккинчи жиҳат: уларнинг ибодатдаги ширклари доимий бўлмаган. Яъни, улар фақат тинчлик ва фаровонлик пайтидагина ширк қилар эдилар. Аммо қийинчилик ва муаммолар-га дуч келганларида эса, ибодатларини фақат Аллоҳга холис қилиб, Унгагина илтижо қилар эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿فَإِذَا رَكِبُواْ فِي ٱلۡفُلۡكِ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ إِذَا هُمۡ يُشۡرِكُونَ٦٥﴾
«Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирурлар» [Анкабут: 65].
Кейинги давр мушриклари эса олдинги жоҳилият аҳлидан икки жиҳатдан ёмонлашиб кетдилар.
Биринчи жиҳат: баъзилари рубубиятда ҳам ширк келтирдилар. (Яъни Аллоҳни ёлғиз Рабб эмас деб чиқдилар.)
Иккинчи жиҳат: улар ҳам тинчликда, ҳам қийинчиликда ширк келтирар эдилар. Буни улар билан яшаб кўрган, аҳволларини кузатган ҳар қандай киши билади. Улар Мисрда Ҳусайн ва Бадавийнинг қабрлари атрофида, Аднда Ийдрўс қабрида, Яманда Ҳодий қабрида, Шомда Ибн Арабий қабрида, Ироқда шайх Абдулқодир Жийлоний қабрида ва бошқа машҳур қабрлар атрофида ғулувга берилиб, Аллоҳ таолога хос бўлган ҳуқуқларни айнан ўша қабрларга бағишлаб юбордилар.
Ачинарлиси, уларни бу ишдан қайтарувчи, ҳақиқий тавҳидни тушунтириб берувчи кишилар жуда камайиб кетди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ундан олдинги барча пайғамбарларни айнан шу тавҳидга даъват қилиш учун юборган эди. Инна Лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Исм ва сифатлар борасида тўғри эътиқодга тескари бўлган ақидалардан бири: жаҳмиялар, муътазила ва уларнинг йўлидан юрганларнинг эътиқоди бўлиб, улар Аллоҳ таолонинг сифат-ларини инкор этадилар ва У Зотнинг камолот сифатларини ботил деб санайдилар. Улар Аллоҳ таолони ҳеч қандай сифатга эга бўлмаган мавжудотга, жисмсиз ва хаёлий нарсаларга ўхшатадилар. Аллоҳ уларнинг сўзларидан юксак ва улуғдир!
Шунингдек, Аллоҳнинг айрим сифатларини инкор қилиб, баъзиларини қабул қиладиганлар ҳам ушбу ботил эътиқодга киради. Ашъарий эътиқодини даъво қилувчилар шу бобдан. Улар айрим сифатларни тасдиқлаб, баъзиларини инкор қилганлар. Лекин, улар қабул қилган сифатлар ҳам, аслида, инкор қилган сифатлар билан бир хил. Демак, улар қочишга уринган нарсаларининг айнан ўзига қайта тушиб қолганлар. Шунинг учун ҳам улар нақлий ва ақлий далилларга хилоф иш тутиб, ўз эъти-қодларида очиқ-ойдин зиддиятга учраганлар.
Аҳли сунна вал жамоа эса Аллоҳ таоло Ўзига нисбат берган ва Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотга нисбат берган барча исм ва сифатларни комил ҳолатида тасдиқлайдилар. Шу билан бирга, Аллоҳни махлуқотларга ўхшатишдан мутлақо поклайдилар. Улар бу ишда на таҳриф (маъносини ўзгартириш), на таътил (сифатларни инкор) қиладилар ва шу тариқа бошқалар тушиб қолган зиддиятлардан халос бўлганлар. Бу ҳақда аввал ҳам баён қилинган эди.
Мана шу йўл – нажот ҳамда дунё ва охират саодатига эриштирувчи йўлдир. Бу ушбу умматнинг салафи ва улуғ имомлари тутган сиротул мустақимдир. Умматнинг кейинги авлодлари ҳам фақат аввалгилари ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўладилар. Бу эса Қуръон ва суннатга эргашиш ҳамда уларга хилоф бўлган ҳар қандай нарсани тарк этиш билан амалга ошади. Биз Аллоҳ таолодан умматни ўз ҳидоятига қайтаришини, ҳидоятга чорловчи даъватчиларни кўпайтиришини, етакчилари ва уламоларига ширкка қарши курашиш, уни йўқ қилиш ва унга олиб борувчи йўллардан огоҳлантиришда тавфиқ ато этиши-ни сўраймиз. Албатта, У Эшитувчи ва Яқин Зотдир! Аллоҳ Ўзи тавфиқ эгаси, У биз учун кифоя ва энг яхши вакилдир. Ундан ўзгада на куч ва на ҳолатни ўзгартиришга қувват йўқ. Аллоҳнинг бандаси ва расули, бизнинг Набий-миз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин!
***
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيم
Иккинчи рисола
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мадад сўрашнинг ҳукми
Аллоҳ таолога ҳамдлар, Расулуллоҳ ҳамда Уларнинг аҳли оилалари, асҳоблари ва тўғри йўлини йўл тутганларга салавот ва саломлар бўлсин.
Аммо баъд: «Кувайт жамияти» газетасининг 19/04/1390 ҳижрий йилининг 15-сонида «Набий алайҳиссалом мавлидларини эслаб» деган ном остида ўзини Омина деб номлаган аёлнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёрдам сўраш, умматларини сақлаб қолиш учун ёрдам, ихтилоф ва бўлинишдан умматни халос қилиш каби маъноларни ўз ичига олган шеър эълон қилинди. Қуйида шеърнинг маъноси:
Ё Расулуллоҳ, уруш ва ғазаб билан ёнаётган оламга етишинг!
Ё Расулуллоҳ, шак зулматларида узоқ юрган умматга етишинг!
Ё Расулуллоҳ, дард чўлларида ваҳийни зое қилган умматга етишинг!
Шеърида давом этиб ушбу мисраларга етиб келди:
Бадр куни Илоҳга нидо қилиб ғалабани тезлаштирганингиз каби тезлаштиринг.
Хўрлик гўзал ғалабага айланди. Албатта Аллоҳнинг кўринмайдиган қўшинлари бор.
Бу ёзувчи қиз ёрдам фақат Аллоҳдан эканини унутиб ёки билмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нусратни тезлаштиришла-рини сўраб нидо қилмоқда. Нусрат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бошқа бирорта банданинг қўлида эмас. Аллоҳ таоло Ўз китобида шундай марҳамат қилади:
﴿...وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ﴾
«Аслида, нусрат Азиз ва Ҳаким Аллоҳнинг ҳузуридандир» [Оли Имрон: 126].
Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ...﴾
«Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди» [Оли Имрон: 160].
Бу каби дуо ва паноҳ сўрашлар ибодатнинг бир турини Аллоҳдан бошқага сарфлаш демакдир. Қуръон, суннат ва ижмо билан маълум бўлганки, Аллоҳ таоло бандаларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратган. Ушбу ибодатни баёнлаш ва унга даъват учун пайғамбарлар юборди ҳамда китоблар нозил қилди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ٥٦﴾
«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56].
﴿وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ...﴾
«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз» [Наҳл: 36].
﴿وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ ٢٥﴾
«Сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз» [Анбиё: 25].
﴿الر كِتَابٌ أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ١ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنَّنِي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ٢﴾
«Алиф. Лом. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал (баён) қилингандир. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман» [Ҳуд: 1, 2].
Ушбу муҳкам оятларда Аллоҳ таоло инсон-лар ва жинларни ёлғиз, шериги бўлмаган Аллоҳ таолога ибодат қилиши учун яратгани ҳамда пайғамбарларни Аллоҳ таолонинг ибодатига буюришлари ва унинг зидди ширкдан қайта-ришлари учун юборганини баёнлади. Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага ибодат қилинмаслиги учун Қуръони Каримнинг оятларини батафсил ва муҳкам қилди.
Ибодат – буйруқларини бажариш, қайтарган-ларидан қайтиш орқали У Зотни яккалаш ва Унга итоат қилишдир. Аллоҳ таоло кўплаган оятларда шу нарсага буюрди. Жумладан:
﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ...﴾
«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка буюрил-ган эдилар...» [Баййина: 5].
﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ...﴾
«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» [Исро: 23].
﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ٢ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ٣﴾
«Албатта, Биз сизга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сиз Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат қилинг! Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 2-3].
Бундай мазмундаги оятлар кўп бўлиб, уларнинг барчаси ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан ўзгага ҳатто пайғамбар бўлса ҳам ибодат қилмасликка буюради.
Дуо энг муҳим ва жомеъ ибодатлардан эканлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Шунинг учун Аллоҳ таоло буюргани каби ўзига ихлос қилиб ибодат қилиш керак. У Зот марҳамат қилади:
﴿فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ١٤﴾
«Бас, гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлвориб дуо қилинг!» [Ғофир: 14].
﴿وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا١٨﴾
«Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир! Бас, Аллоҳдан бошқа бирортага дуо қилманг!» [Жин: 18].
Аллоҳни дуо қилишда яккалаш пайғамбар ва шулар каби барча махлуқотларни ўз ичига олади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِن فَعَلۡتَ فَإِنَّكَ إِذٗا مِّنَ ٱلظَّٰلِمِينَ١٠٦﴾
«Аллоҳдан ўзга — сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган — нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда, сен золимлардан бўласан» [Юнус: 106].
Бу оятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинаётгани билан, Аллоҳ таоло У зотни ширкдан поклагани барчага маълум. Аслида эса оятдан мурод бошқаларни огоҳлантириш. Шунинг учун оят давомида Аллоҳ таоло:
﴿...فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ﴾
«Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан», деб айтди. Агар зулм мутлоқ шаклда зикр қилинса, бундан мурод катта ширкдир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَالْكَافِرُونَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾
«Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир» [Бақара: 254].
Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ﴾
«Албатта, ширк катта зулмдир» [Луқмон 13]. Агар одам боласининг саййиди бўлмиш алайҳиссалоту вассалом Аллоҳдан бошқага дуо қилсалар золимлардан бўлишликлари айтилса, бошқаларнинг аҳволи қандай бўлар экан?
Бу оятлар орқали ўликлар, дарахтлар, санамлар ва шу кабиларга сиғиниш Аллоҳ таолога ширк экани бизга маълум бўлади. Ширк эса, Аллоҳ таоло инсонлар ва жинларнинг яратилишидан мақсад бўлган ибодатга ҳамда ибодатни баён қилиш учун нозил қилинган китобларга ва пайғамбарларнинг даъватига тескаридир. Лаа илааҳа иллаллоҳнинг ҳам маъноси шу, яъни, Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ демакдир. Бу калима Аллоҳдан бошқага қилинган ибодатни рад қилиб, фақат Аллоҳга бўлган ибодатни тасдиқловчи калима-дир. Аллоҳ таоло айтадики:
﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلۡبَٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡكَبِيرُ٦٢﴾
«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса, ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир» [Ҳаж: 62].
Мана шу нарса диннинг асли, миллатнинг асосидир. Манашу асл тузалмагунча ибодатлар тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло айтгани каби:
﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ٦٥﴾
«Батаҳқиқ, сизга ва сиздан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан», ваҳий қилинган» [Зумар: 65].
﴿...وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾
«Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетадир» [Анъом: 88].
Айтиб ўтган маълумотларимиздан маълум бўладики: Ислом дини ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг икки улуғ асоси бор:
Биринчи: Фақат ёлғиз Аллоҳга-гина ибодат қилишдир. Ким пайғамбарлар ёки бошқа ўликлардан ёрдам сўраса, ёки бутларга, дарахтларга, тошларга ёки бошқа махлуқотлар-га дуо қилса, улардан ёрдам сўраса, улар учун қурбонлик қилса ёки назр адо этса, улар учун намоз ўқиса ёки сажда қилса — у ҳолда у Аллоҳдан ўзгаларни Рабб тутган бўлади. Бу эса Аллоҳ таолога шерик қилиш бўлиб, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Яъни, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) калимасига зид ва хилоф ишдир.
Иккинчи: Аллоҳ таолога фақат Унинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариати билангина ибодат қилишдир. Ким динда Аллоҳ рухсат бермаган янгилик (бидъат)ни киритса, у «Муҳаммад — Аллоҳнинг расулидир» деган шаҳодат маъносини амалга оширмаган бўлади. Бундай шахснинг амали унга наф бермайди ва Аллоҳ томонидан қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا٢٣﴾
«Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборурмиз» [Фурқон: 23].
Бу оятдаги зикр қилинган амаллар Аллоҳга ширк қилиб (тавба қилмай) вофот этганлар-нинг амали.
Бидъатчиларнинг амаллари ҳам шу ҳолда бўлади. Уларнинг амаллари пок шариатимизга мувофиқ келмагани учун қиёмат куни сочиб юборилур. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган (янги) нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар. Муттафақун алайҳи.
Бу ёзувчи қиз дуо қилиш ва паноҳ сўрашни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўллади ва нусрат, наф ҳамда зарар Унинг қўлида бўлган оламларнинг Раббидан юз ўгирди. Гарчи бошқаларнинг қўлида буларнинг бирортаси бўлмаса ҳам.
Бу катта ва қўрқинчли зулм эканида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ахир Аллоҳ таоло ўзигагина дуо қилишга буюрди ва ким дуо қилса ижобат этишга ҳамда ким дуо қилишдан кибр қилса жаҳаннамга олиб киришни ваъда қилди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ ٦٠﴾
«Раббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» [Ғофир: 60].
Бу ояти карима дуонинг ибодат экани ҳамда ким ундан юз ўгирса, борар жойи дўзах эканига далолат қилади. Аллоҳ таолога дуо қилишдан кибр қилган инсоннинг аҳволи шу бўлса, бошқага дуо қилган ёки ундан юз ўгирган инсоннинг аҳволи қандай бўлар экан? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яқиндир! У борлиқнинг эгаси ва барча нарсага қодир Зотдир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ ١٨٦﴾
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар» [Бақара: 186].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг саҳиҳ ҳадисларида дуо ибодат эканини хабар қилдилар. Амакиларининг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумога:
«احْفَظِ اللهَ يَحْفَظْكَ، احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللهَ، وَإِذَا اسْتَعْنَتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ».
«Аллоҳнинг ҳақларини муҳофаза қилгин, У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла, Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила», деганлар. Имом Тирмизий ва бошқалар ривояти.
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ مَاتَ وَهُوَ يَدْعُو لِلَّهِ نِدًّا؛ دَخَلَ النَّارَ».
«Ким Аллоҳдан бошқага дуо қилиб вафот этса, дўзахга киради», деганлар. Имом Бухорий ривояти. Саҳиҳайнда келишича: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси гуноҳ улуғроқ?» деб сўралганларида:
«أَنْ تَجْعَلَ لِلَّهِ نِدًّا وَهُوَ خَلَقَكَ».
«Аллоҳ сени яратганига қарамай унга тенгхўр (ширк) қилишинг», деб жавоб бердилар.
Араб тилидаги "Нидд" сўзи, тенгхўр, ўхшаш деган маънони англатади. Аллоҳдан бошқага дуо қилган, паноҳ сўраган, назр қилган, сўйлиқ сўйган ёки шу каби бошқа ибодатларни қилган ҳар бир киши Аллоҳга бошқа нарсани тенглаштирган бўлади. Гарчи у (дуо қилган нарсаси) пайғамбар, валий, фаришта, жин, санам ёки шу каби бошқа махлуқотлар бўлса ҳам.
Бу ерда кимдир шундай дейиши мумкин: «У ҳолда, тирик ва ҳозир бўлган инсондан ўзи қодир бўлган нарсаларни сўраш, яъни моддий ва ҳиссий ишларида ундан ёрдам сўраш ҳукми қандай?»
Жавоб шундан иборатки: бу ширк ҳисоблан-майди, балки, мусулмонлар орасида жоиз бўлган оддий ишлардандир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақидаги қиссасида шундай деган:
﴿...فَاسْتَغَاثَهُ الَّذِي مِنْ شِيعَتِهِ عَلَى الَّذِي مِنْ عَدُوِّهِ...﴾
«Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундан ёрдам сўради» [Қасос: 15].
Яна Мусо алайҳиссалом қиссасида айтадики:
﴿فَخَرَجَ مِنْهَا خَائِفًا يَتَرَقَّبُ...﴾
«Бас, хавфсираб, аланглаган ҳолда у ердан чиқди» [Қасос: 21].
Ҳудди инсон шерикларидан жангда ёки бошқа ҳаётнинг қийинчиликларида ёрдам сўрагани каби, юқорида зикр қилинган ёрдамни сўраши жоиз. Инсонлар ҳаётда бир бирларига муҳтождирлар.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз ҳеч кимга наф ҳам зарар ҳам бера олмасликларини умматла-рига ҳабарлашларини буюриб айтади:
﴿قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا٢١ قُلْ إِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرًّا وَلَا رَشَدًا٢٢﴾
«Сиз: «Албатта, мен фақат ўз Раббимга ибодат қиламан ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», деб айтинг. Сиз: «Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, манфаатга ҳам молик эмасман», деб айтинг. Айтинг: «Албатта, мен сизларга на бир зиён ва на бир фойда беришга молик эмасман» [Жин: 21, 22].
Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلْ لَا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ١٨٨﴾
«Сиз: «Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос», деб айтинг» [Аъроф: 188].
Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам Раббиларидан бошқа ҳеч кимга дуо қилмайдилар. Бадр куни ҳам Аллоҳ таолодан паноҳ ва душманларига қарши нусрат сўраганлар. «Ё Раббим! Менга берган ваъдангни амалга ошир», деб ёлворганлар. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, етарли! Аллоҳ сизга берган ваъдасини амалга оширади», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу сўзини нозил қилди:
﴿إِذۡ تَسۡتَغِيثُونَ رَبَّكُمۡ فَٱسۡتَجَابَ لَكُمۡ أَنِّي مُمِدُّكُم بِأَلۡفٖ مِّنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ مُرۡدِفِينَ٩﴾
«Ўшанда Раббингиздан мадад сўраганингиз-да, сизни (сўровингизни) ижобат қилиб: «Албатта, мен сизларга кетма-кет келадиган мингта фаришта ила мадад берувчиман», деди» [Анфол: 9].
Бу оятларда Аллоҳ таоло мўъминларнинг Раббиларидан ёрдам сўраганларидан сўнг дуоларини ижобат қилган ҳолда уларга фаришталар билан мадад бергани ҳақида хабар берди. Сўнгра ғалаба фаришталар томонидан эмас, аксинча, Аллоҳ таоло томонидан бўлганини ҳамда фаришталарни хушхабар ва тинчлантириш учун юборганини баён қилиб берди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ...﴾
«Ғалаба эса, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир» [Оли Имрон: 126].
Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿وَلَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ بِبَدْرٍ وَأَنْتُمْ أَذِلَّةٌ فَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ١٢٣﴾
«Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсангизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз» [Оли Имрон: 123].
Аллоҳ таоло бу оятда Бадр куни ғалаба берган Зот Ўзи экани ҳақида айтмоқда. Бу билан бизга маълум бўладики, Аллоҳ таоло уларга берган қувват, қуроллар ва фаришталар билан мадад, буларнинг барчаси хотиржам бўлишлари учун ғалаба сабаблари холос. Ғалаба олиб келувчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир. Бу ёзувчи қиз ёки бошқаси қандай қилиб мадад ёки ғалабани Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраши ва оламларнинг Рабби, борлиқнинг подшоҳи ва барча нарсага қодир Зотдан юз ўгириши мумкин?
Шубҳа йўқки, бу жаҳолатнинг энг оғир кўринишларидан, балки, энг катта ширклардан биридир. Шунинг учун бу сўзларни ёзган аёлга Аллоҳ таолога чин қалбдан тавба қилиши вожиб бўлади.
Чин тавба эса бир нечта шартларни ўз ичига олади, улар қуйидагилар:
Биринчи: Ундан содир бўлган ишга надомат қилиши.
Иккинчи: У ишдан бутунлай воз кечиб юз ўгириш.
Учинчиси: Қилган гуноҳига қайта қайтмасликка қатъий ният қилиш. Бу Аллоҳни улуғлаш, Унга ихлос билан итоат этиш, Унинг буйруғига итоат қилиш ва қайтарган нарсаларидан эҳтиёт бўлиш учун бўлиши керак. Мана шу чин дилдан қилинган тавба (тавба насуҳ)дир.
Агар гуноҳ бошқа инсоннинг ҳаққига нисбатан қилинган бўлса, тўртинчи шарт ҳам мавжуд. У эса: зулм қилинган шахснинг ҳаққини эгасига қайтариш ёки ундан розилик олиш (яъни кечирим сўраб, ризолигини олиш).
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бандаларини тавбага буюрди ва тавбаларни қабул қилишга ваъда берди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ﴾
«Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар» [Нур: 31].
Аллоҳ таоло насронийлар ҳақида шундай деди:
﴿أَفَلَا يَتُوبُونَ إِلَى اللَّهِ وَيَسْتَغْفِرُونَهُ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ٧٤﴾
«Аллоҳга тавба қилиб, Унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир» [Моида: 74].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَامًا٦٨ يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا٦٩ إِلَّا مَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا٧٠﴾
«Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар, зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир» [Фурқон: 68-70].
﴿وَهُوَ الَّذِي يَقْبَلُ التَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ وَيَعْفُو عَنِ السَّيِّئَاتِ وَيَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ٢٥﴾
«Унинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилур, гуноҳларини афв этур ва нима қилаётга-нингизни билур» [Шуро: 25].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадис собит бўлган:
«الإِسْلَامُ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ، وَالتَّوْبَةُ تَجُبُّ مَا كَانَ قَبْلَهَا».
«Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни қулатади ва тавба ўзидан олдинги гуноҳларни ўчиради».
Бу қисқа рисолани ширкнинг хатари катта-лиги, у гуноҳларнинг энг каттаси экани, бу ёзувчи қиз ёзган нарсасидан ғурурланмаслиги ҳамда Аллоҳ ва бандаларига насиҳат вожиб бўлгани учун ёздим. Аллоҳ таолодан бу рисолани манфаатли қилишини, аҳволлари-мизни ва барча мусулмонларнинг аҳволини ислоҳ қилишини, барчамизга динда фиқҳ беришини ва унда собитқадам қилишини сўрайман. Бизга ва мусулмонларга нафсимиз ёмонлигидан ва ёмон амаллардан паноҳ беришини сўрайман, Албатта У бунга Валий ва Қодир Зотдир. Расулимиз ва набийимиз Муҳаммадга, Уларнинг аҳли-аёллари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
***
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيم
Учинчи рисола
Жин ва шайтонлардан мадад сўраш ва уларга атаб назр қилишнинг ҳукми
Абдулазиз ибн Боздан барча мусулмонларга! Аллоҳ мени ва сизларни ўз динини маҳкам тутувчилардан ва собит турувчилардан қилсин. Омин.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Аммо баъд: Баъзи биродарларимиз мендан баъзи жоҳилларнинг Аллоҳдан бошқага дуо қилиш, муҳим ишларида ёрдам сўраш, жинлардан мадад сўраш, уларга атаб жонлиқ сўйиш ва назр қилиш каби ишлари ҳақида сўрадилар. Баъзиларнинг: «Эй, еттита! Буни олинглар! (яъни жинларнинг бошчиларидан еттитаси) Эй еттита! Фалончини бундай қилинглар, суякларини синдиринглар, қонини ичинглар, мусла қилинглар!» Яна баъзиларининг: «Эй тушлик вақтининг жини! Эй аср вақтининг жини! Буни ол!» деган сўзлари каби. Бу нарсалар кўпинча жанубнинг баъзи томонларида мавжуд. Анбиёлар ёки солиҳлар каби ўликларга, фаришталарга дуо қилиш, улардан мадад сўраш ҳам шу бобдан. Буларнинг барчаси ва шунга ўхшаш ишлар ўзини Исломга нисбат берадиганлардан билмасдан ёки ўзидан олдингиларга тақлид қилган ҳолда содир бўлади. Баъзилари бу ишга енгил қараб: «Бу тилда айланадиган нарса халос, унга суянмаймиз ҳам, уни қасд қилмаймиз ҳам», деб айтадилар.
Яна мендан бу ишлар билан танилган одам билан никоҳ қилиш, сўйган жонлиғини ейиш, унга жаназа ўқиш, орқасидан намоз ўқиш, фолбин ва шу кабиларни тасдиқлаш, касални танасига тегиб турган салла, сирвол, рўмол кабиларни ушлаб кўриб қандай касаллиги борлигини аниқлаб беришни даъво қиладиганлар ҳақида сўрадилар.
Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар, ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган зотга ва У зотнинг аҳллари, асҳоблари ва Қиёмат кунига қадар яхшилик билан эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин.
Аммо баъд: Аллоҳ таоло инсонлар ва жинларни якка Унинг Ўзига ибодат қилишлари, Унгагина дуо қилишлари, Ундангина паноҳ сўрашлари, сўйлиқ ва назрларини фақат У Зот учун аташлари учун яратди. Пайғамбарларни ҳам шу мақсадда юборди ва тавҳидга буюрди. Самовий китоблар ва улардан бўлмиш Куръони Каримни ибодатни баёнлаш, унга даъват қилиш, инсонларни Аллоҳга ширк ҳамда Ундан бошқага ибодат қилишдан огоҳлантириш учун нозил қилди. Манашу аслларнинг асли, миллатнинг ва диннинг асоси ҳамда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Чунки бу калиманинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ», демакдир. Бу калима илоҳликни, яъни, ибодатни бошқа махлуқотларга аташни рад этиб, фақатгина Аллоҳга исбот қилади. Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида бунга далиллар жуда кўп. Улардан: Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ٥٦﴾
«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ...﴾
«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» [Исро: 23].
﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ...﴾
«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка буюрил-ган эдилар...» [Баййина: 5].
﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ٦٠﴾
«Раббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижо-бат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳоллари-да кирурлар», деди» [Ғофир: 60].
Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ...﴾
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан» [Бақара: 186].
Аллоҳ таоло бу оятларда инсонлар ва жинларни фақат Ўзигагина ибодат қилишлари учун яратгани ва фақатгина Ўзига ибодат қилишга буюрганини баён қилди.
Араб тилидаги (قضى) деган сўз буюрди, васият қилди деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло бандаларини Қуръоннинг муҳкам оятларида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида Раббиларигагина ибодат қилишга буюрди.
Аллоҳ таоло дуо улуғ ибодат экани ва ким дуо қилишдан кибр қилса дўзахга киришини баён қилди. Бандаларини фақатгина Унинг Ўзига ибодат қилишга буюрди. Аллоҳ таоло бандаларига яқин, уларнинг қилган дуоларини ижобат қилиши ҳақида хабар берди. Шунинг учун, барча бандалар Раббиларига холис дуо қилишлари вожибдир. Чунки дуо бандалар унинг учун яратилган ва буюрилган ибодатлардандир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ١٦٢ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ١٦٣﴾
«Сиз: «Албатта, менинг намозим, қурбонли-гим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Рабби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрил-ганман. Ва мен энг аввалги мусулмонлардан-ман», деб айтинг» [Анъом 162, 163].
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозлари, қурбонлик-лари, ҳаёт ва мамотлари ягона, шериги йўқ оламларнинг Рабби Аллоҳ учун эканини хабар беришга буюрди. Ким Аллоҳдан бошқага қурбонлик атаса, дарҳақиқат, Аллоҳга ширк қилибди. Аллоҳдан бошқага атаб намоз ўқиган киши ҳам шу ҳукмда. Чунки Аллоҳ таоло намоз ва қурбонликни бир-бирига боғлади ва улар фақат Аллоҳ таолога сарфланиши кераклигини хабар қилди. Ким Аллоҳдан бошқа жин, фаришта, ўликлар кабиларга жонлиқ сўйиб яқинлашса, Аллоҳдан бошқага намоз ўқигандай бўлади. Саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَعَنَ اللهُ مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللهِ».
«Аллоҳдан бошқага жонлиқ сўйганларни Аллоҳ лаънатлади», деганлар. Имом Аҳмад ҳасан санад билан Ториқ ибн Шиҳаб разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллалло-ҳу алайҳи ва саллам:
«مرَّ رَجُلَانِ عَلَى قَومٍ لَهُم صَنَمٌ لَا يَجُوزُهُ أَحَدٌ حَتَّى يُقرِّبَ لَهُ شَيئًا، فَقَالُوا لِأَحَدِهِمَا: قَرِّبْ. قَالَ: لَيسَ عِندِي شَيءٌ أَقَرِّبُهُ، قَالُوا: قَرِّبْ وَلَوْ ذَبَابًا، فَقَرَّبَ ذُبَابًا، فَخَلُّوا سَبِيلَهُ، فَدَخَلَ النَّارَ، وَقَالُوا لِلآخَرِ: قَرِّبْ. قَالَ: مَا كُنْتُ لِأُقَرِّبَ لِأَحَدٍ شَيْئًا دُونَ اللهِ جَلَّ جَلَالُهُ، فَضَرَبُوا عُنُقَه، فَدَخَلَ الجَنَّةَ».
Икки киши бир қавм олдидан ўтди. Уларни бир санами бўлиб, бирор кимса унга атаб бирор нарса қурбонлик қилмагунча ўтиб кетиши мумкин эмас эди. Шунда улардан бирига: «Қурбонлик қил», деб айтдилар. У эса: «Қурбонлик қиладиган бирор нарсам йўқ», деди. Унга: «Битта пашша бўлса ҳам қурбонлик қил», деб айтишганди, дарҳол пашшани қурбонлик қилди. Шунда у кишига йўлни очиб бердилар. Натижада дўзахга кирди. Бошқасига ҳам: «Қурбонлик қил», дедилар. У эса: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгага атаб бирор нарса қурбонлик қилмайман», деди. Шунда бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди», дедилар».
Пашшани санамга қурбонлик қилгани учун мушрик ва дўзахга киришга лойиқ бўлаётган бўлса, жинлар, фаришталар ва авлиёларга дуо қилиб мадад сўраётганлар, уларга назр қилаётганлар ҳамда қурбонлик сўяётганлар-нинг аҳволи қандай бўлади?! Улар бу ишлари орқали молларининг сақланиши, касаллари-нинг шифо топиши, экинлари ва ҳайвонлари саломат бўлишини умид қилиб ёки жинлар ёмонлигидан ва шунга ўхшаш нарсалардан қўрққанларидан бажарадилар. Бундай кимса-лар санамларга пашшани қурбонлик қилган кишидан кўра мушрикроқ деган номга ва дўзахга киришга лойиқроқлар.
Бу ҳақида ворид бўлган сўзлардан: Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи:
﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ٢ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ٣﴾
«Албатта, Биз сизга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сиз Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат қилинг. Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир! Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 2, 3].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللَّهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ١٨﴾
«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қилурлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дер-лар. Сиз: «Аллоҳга У осмонлару ерда билмай-диган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисиз-лар?!» деб айтинг. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак Зотдир» [Юнус: 18].
Бу икки оятда Аллоҳ таоло мушриклар махлуқотлардан ўзларига авлиёлар танлаб олганлари ҳақида хабар берди. Аллоҳ билан бирга уларга ҳам дуо, қўрқув, умид, сўйиш ва назр каби ибодатларни бажарар эдилар. Улар авлиёлари ҳақида "Улар Аллоҳга яқинлашти-ради ва шафоат қилади", деб даъво қилар эдилар. Аллоҳ уларни ёлғонга чиқарди, ботил-ларини баён қилди ва уларни ёлғончилар, кофирлар ва мушриклар деб атади. Аллоҳ таоло Ўзини уларнинг ширкидан поклади ва айтди:
﴿...سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ﴾
«У Зот улар келтираётган ширклардан пок ва олийдир» [Наҳл: 1].
Бу оятлар орқали бизга маълум бўладики, ким фаришта, пайғамбар, жин, дарахт ёки тош ва шу каби нарсалар Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилади, Унга яқинлаштиради, касалига шифо беради, молини сақлайди ёки сафардаги яқини эсон-омон қайтади деб умид қилиб Аллоҳ билан бирга уларга ҳам дуо қилса, мадад сўраса ёки унга назр ва сўйлиқлар билан яқинлашса ушбу катта ширк, қўрқинчли балога йўлиқибди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا٤٨﴾
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилиши-ни кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтир-са, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир» [Нисо: 48].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ﴾
«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир» [Моида: 72].
Шафоат қиёмат куни ширк аҳли учун эмас, аксинча, тавхид ва ихлос аҳли учун бўлади. Ҳудди Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Ё Расулуллоҳ! Шафоатингиз билан энг хурсанд бўладиган инсон ким», дейилганда:
«مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ خَالِصًا مِنْ قَلْبِهِ».
«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини холис қалбдан айтган киши», деганлари каби.
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لِكُلِّ نَبِيٍّ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ، فَتَعَجَّلَ كُلُّ نَبِيٍ دَعْوَتَهُ، وَإِنِّي اخْتَـبَأْتُ دَعْوَتِي شَفَاعَةً لِأُمَّتِي يَومَ القِيَامَةِ، فَهِيَ نَائِلَةٌ إِنْ شَاءَ اللهِ مَن مَاتَ مِنْ أُمَّتِي لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا».
«Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат қилинган дуоси бўлган. Барча пайғамбарлар ўша дуосини айтиб бўлишган. Мен эса дуоимни Қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун асраб қўйдим. Умматимдан ким Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаса, иншааллоҳ, ўша дуога ноил бўлади», деганлар.
Аввалги мушриклар Аллоҳ таоло уларнинг Рабби, яратувчиси, ризқ берувчиси эканига иймон келтирар эдилар. Лекин, йўқоридаги оятда айтилиб ўтилгандай улар анбиё, авлиё, фаришта, дарахт ва тош кабилар Аллоҳнинг ҳузурида бизни шафоат қилади, Унга яқинлаш-тиради деб уларга боғланиб қолишди. Аллоҳ таоло ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уларга узр бермадилар. Аксинча, Аллоҳ таоло Қуръони каримда буларни инкор қилди ҳамда бу ишни қилган кимсаларни кофирлар ва мушриклар деб атади. "Бу олиҳалар уларни шафоат қилади ва Аллоҳга яқинлаштиради", деган даъволарини ёлғонга чиқаради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳнинг қуйидаги сўзига амал қилган ҳолда ширкни тарк қилиб, ёлғиз Аллоҳга сиғингунларига қадар улар билан жанг қилдилар:
﴿وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ...﴾
«Фитна бўлмаслиги ва дин Аллоҳга бўлиши учун улар билан жанг қилинг!» [Бақара: 193].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ، وَيُؤتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُم وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الإِسْلَامِ، وَحِسَابُهُم عَلَى اللهِ».
«Одамлар «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», деб гувоҳлик бериб, намоз ўқиб, закотни бергунларигача уларга қарши урушишга буюрилдим. Агар бу(ишлар)ни қилсалар, қонлари ва молларини мендан сақлабдилар, бундан фақат Исломнинг ҳаққи мустасно. (Уларнинг) ҳисоб(бериш)лари эса Аллоҳгадир (бу амалларни хўжакўрсинга, мунофиқлик билан билан қилсалар ҳам уларга қарши урушмайман, қиёматда Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб-китоб қилиб олади)», дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«حَتَّى يَشْهَدُوا أَن لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ».
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бергунларигача», деган сўзларининг маъноси: Бошқа нарсаларни тарк қилиб Аллоҳгагина ибодат қилиш деганидир.
Мушриклар жинлардан қўрқар ва улардан паноҳ сўрар эдилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди:
﴿وَأَنَّهُ كَانَ رِجَالٌ مِنَ الْإِنْسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٍ مِنَ الْجِنِّ فَزَادُوهُمْ رَهَقًا٦﴾
«Албатта, инсонлардан баъзи кишилар, жин-ларнинг баъзи кишиларидан паноҳ сўрардилар. Бас, бу(жин)лар у(инс)ларнинг гуноҳ ва хорли-гини зиёда қилдилар» [Жин: 6].
Тафсир аҳли:
﴿...فَزَادُوهُمْ رَهَقًا﴾
«Бас, бу(жин)лар у(инс)ларнинг гуноҳ ва хорлигини зиёда қилдилар», деган ояти кариманинг маъноси ҳақида шундай деганлар: Чунки жин агар инсон ундан паноҳ сўраётганини кўрса, каттариб, қуввати ошади. Шунда янада кўпроқ ибодат қилиб уларга илтижо қилишлари учун уларни янада қўрқитиб ваҳимага соладилар.
Шунинг учун Аллоҳ таоло улардан паноҳ сўраш ўрнига Ўзи ва калималари билан паноҳ сўрашга буюрди ва бу ҳақида ушбу оятларни нозил қилди:
﴿وَإِمَّا يَنْزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ إِنَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ٢٠٠﴾
«Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир» [Аъроф: 200].
Ҳамда ушбу оятларни нозил қилди:
﴿قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ١﴾
«Тонг Раббидан паноҳ сўрайман», деб айтинг».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки:
«مَنْ نَزَلَ مَنْزِلًا فَقَالَ: (أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ)؛ لَم يَضُرَّهُ شَيءٌ حَتَّى يَرْتَحِلَ مِنْ مَنْزِلِهِ ذَلِكَ».
«Ким бир манзилга тушгач, "Аллоҳнинг бенуқсон калималари билан Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман», деса, то ўша ердан кетгунига қадар унга ҳеч нарса зиён қилмагай».
Нажот талаб қилган ва динини сақлаб ширкнинг каттаю кичигидан саломат қолишга рағбат қилган ҳар бир инсон зикр қилинган оят ва ҳадислар орқали ўликлар, фаришталар ва жинлар каби махлуқотларга боғланиб қолиш, уларга дуо қилиш ва паноҳ сўраш каби амаллар жоҳилият пайтидаги мушриклар амалидан ва ширкнинг энг қабиҳ туридан эканини билиб олади. Шунинг учун бу нарсадан огоҳ бўлиши, бошқаларни хам огоҳлантириши ҳамда бу ишни қилаётган кишига инкор қилиши лозим.
Ушбу ширкий амаллар билан танилган инсон тавбасини эълон қилиб, холис Аллоҳга дуо қилмагунча у билан никоҳ қилиш, қурбонлиги-ни ейиш, жанозасини ўқиш ва орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлари каби дуо айни ибодатдир, балки ибодатнинг аслидир. У зот:
«الدُّعَاءُ هُوَ العِبَادَةُ».
«Дуо айни ибодатдир», деганлар. Бошқа бир ривоятда:
«الدُّعَاءُ مُخُّ العِبَادَةِ».
«Дуо ибодатнинг аслидир», лафзи билан зикр қилинган. Мушриклар билан никоҳ ҳақида эса, Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتَّى يُؤْمِنَّ وَلَأَمَةٌ مُؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكَةٍ وَلَوْ أَعْجَبَتْكُمْ وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ٢٢١﴾
«Мушрика аёлларни иймон келтирмагунла-рича никоҳингизга олманг! Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизга ёқса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунла-рича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизга ёқса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирарлар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки, эсга олсалар» [Бақара: 221].
Аллоҳ таоло мусулмон эркакларга бут-санам, жин ва фаришталарга ибодат қиладиган муш-рика аёлларга токи холис Аллоҳга ибодат қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагунларича уларга уйланишдан қайтарди. Шунингдек, мушрик эркакларлар ҳам токи холис Аллоҳга ибодат қилиб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагунларича уларга муслималарни никоҳлаб беришни ман қилди.
Аллоҳ таоло чўри мўмина ҳур мушрикадан, гарчи унинг кўриниши чиройли, сўзи ширин бўлса ҳам яхшироқ эканини хабар берди. Қул мўмин эркак ҳур мушрик эркакдан, гарчи унга қараган чиройидан, сўзини эшитган фасоҳати-дан ва шижоатидан ажабланса ҳам мўмин яхшироқ эканини хабар берди. Сўнгра бу солиштирманинг сабабини:
﴿...أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ...﴾
«Анавилар дўзах ўтига чақирадилар», деган сўзи билан баёнлади [Бақара: 221].
Яъни: Мушрик эркак ва аёллар сўзлари, амаллари, юриш-туришлари ва ахлоқлари билан дўзахга даъват қиладилар. Мўмин эркак ва аёллар эса ахлоқлари, амаллари ва юриш туришлари билан жаннатга даъват қиладилар. Булар иккиси қандай қилиб тенг бўлади?
Мушрикларга намоз ўқишга келсак, Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди:
﴿وَلَا تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِنْهُمْ مَاتَ أَبَدًا وَلَا تَقُمْ عَلَى قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُوا وَهُمْ فَاسِقُونَ٨٤﴾
«Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқиманг, қабри устида турманг. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар» [Тавба: 84].
Бу ояти каримада Аллоҳ азза ва жалла кофир ва мунофиқлар Аллоҳ ва расулига иймон келтирмагани учун уларга жаноза ўқилмаслиги ҳақида хабар берди. Уларнинг куфри, хиёнати, мусулмонлар билан орасида катта душманлик борлиги сабабли орқаларида намоз ўқилмайди ва мусулмонларга имом этиб тайинланмайди. Чунки улар намоз ва ибодат аҳлидан эмаслар. Чунки куфр ва ширк билан солиҳ амални ҳабата қилиб ташлайди. Аллоҳ таоло бу нарсадан офият берсин! Мушрикларнинг сўйган гўштини ейиш масаласига келсак, Аллоҳ таоло ўлик ҳайвонлар ва мушрикларнинг сўйган нарсала-рининг ҳаромлигини баён қилиб шундай деган:
﴿وَلَا تَأْكُلُوا مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَائِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ١٢١﴾
«Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарса-ларни еманглар! Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар» [Анъом: 121].
Аллоҳ азза ва жалла ўлимтик ва мушрикнинг сўйганини ейишдан қайтарди. Чунки у нажас-дир. Унинг сўйган нарсаси, гарчи Аллоҳнинг исмини зикр қилса ҳам ўлимтанинг ҳукмида бўлиб қолаверади. Чунки Аллоҳнинг исмини зикр қилиш ибодат, ширк эса ибодатни йўққа чиқаради. Шунинг учун мушрик Аллоҳга тавба қилмагунча унинг тасмияси ботилдир. Аллоҳ азза ва жалла аҳли китобларнинг таомини қуйидаги сўзида ҳалол қилди:
﴿...وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ...﴾
«Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалол-дир» [Моида: 5].
Чунки улар осмондан нозил қилинган динга мансуб эканликларини даъво қиладилар ҳамда ўзларини Мусо ва Исо пайғамбарларнинг изи-дан борувчи деб ҳисоблайдилар. Аммо бу даъволари ёлғон. Аллоҳ таоло уларнинг динини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча инсониятга Пайғамбар қилиб юбориш орқали бекор қилди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло Китоб аҳлининг таомини ва уларнинг аёллари билан никоҳланишни ҳалол қилди. Бунинг ортида улкан ҳикмат ва сир бор бўлиб, уламолар томонидан шарҳланган.
Бу ҳолат бутпарастларга ёки ўликлар, пайғамбарлар ёки валийларга сиғиниб куфр келтирувчиларга тегишли эмас. Чунки улар-нинг динининг асл ҳақиқати йўқ ва унда ҳеч қандай шубҳа ҳам мавжуд эмас. Балки у динлар асл томиридан ботилдир. Шу сабабли, уларнинг сўйган ҳайвонлари ўлик ҳисобланади ва уни истеъмол қилиш ҳаромдир.
Энди бир киши бошқага: «Сени жин урсин», «Шайтон учирсин», каби сўзларни сўзлаши сўкиниш ва ҳақоратлаш бобидан бўлиб, бошқа сўкиниш турлари каби ҳаром ҳисобланади. Бу ширк бобидан эмас, магарам, шу сўзни айтаёт-ган инсон жинлар Аллоҳнинг изнисиз инсон-ларни бирор нарса қила олади деб эътиқод қилса ширк бобидан бўлади. Жин ва шу каби махлуқотлар шундай нарсаларга қодир деб эътиқод қилган киши кофир бўлади. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча нарсанинг молики ва барча нарсага қодир. Унинг ўзи манфаат ва зарар берувчи. Унинг изни, хоҳиши ва ёзиб қўйган тақдиридан бошқа нарса бўлмайди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини дин-нинг бу асосини барча одамларга етказишга буюрди:
﴿قُلْ لَا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ١٨٨﴾
«Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайти-риб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмас-ди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос», деб айтинг!» [Аъроф: 188].
Одамзотнинг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун на фойда ва на зарарга молик бўлмасалар, магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлса, бошқалар қаердан бир нарсага молик бўлсин?! Бу маънодаги оятлар кўп.
Фолбин, ҳийлакор ва муннажжим каби ғайбга тош отадиган фирибгарлардан ғайб ҳақида сўраш мункар, жоиз бўлмаган ишлар-дандир. Уларни тасдиқлаш оғирроқ ва мункарроқ. Аксинча, бу куфр шохларидан бири ҳисобланади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيءٍ؛ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ يَومًا».
«Ким фолбинга келиб бир нарса ҳақида сўраса, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди», деганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилган. Яна ўз «Саҳиҳ»ида Муовия ибн Ҳакам Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«أَنَّ النَّبيَّ ﷺ نَهَى عَنْ إِتْيَانِ الكُهَّانِ وَسُؤَالِهِم».
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам коҳинларга боришдан ва сўрашдан қайтарди-лар».
Сунан аҳли ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«مَنْ أَتَى كَاهِنًا، فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ؛ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».
«Ким коҳинга бориб айтаётган нарсасини тасдиқласа, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлиб-ди». Бу маънодаги ҳадислар ҳам кўп.
Юқорида зикр қилган Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтариқларидан кейин коҳин, фолбин ҳамда мусулмонларни бу тиббиёт деб алдаётган, ғайбга тош отадиган фирибгарлардан ғайб ҳақида сўрашдан мусул-мон киши эҳтиёт бўлиши керак. Баъзи инсонлар тиббиёт деб атайдиган ғайбий ишлар ҳам шулар жумласидандир. Касалнинг салла-сини ёки аёлнинг рўмолини ҳидлаб бу фалончи ишни қилган деб ғайбий ишларни айтиб беради. Ҳолбуки, на эркакнинг салласида ва на аёлнинг рўмолида унга далолат қиладиган бирор нарса йўқ. Бундан мақсад омма халқ уни касал турлари ва сабабларини биладиган табиб дейишлари учун алдаш, холос. Баъзида бировга дори берган бўлса, Аллоҳнинг тақдири билан шифо топаётган пайтига тўғри келиб қолганда бу касалликнинг давоси шу деб ўйлаб қолишади. Баъзида касаллик, табибликни даъво қилаётган инсонга хизмат қиладиган жинлар сабабли бўлган бўлса, ўзлари кўрган ғайбий ишлари ҳақида хабар берган бўлиш-лари, табиб эса уларнинг сўзларига таянаётган бўлиши мумкин. Сўнгра жину шайтонларни ўзларига хос ибодатлари билан рози қилгач бу касалдан чиқаётганлари ва ҳаёлидаги азият васвасаси кетган бўлиши ҳам мумкин. Бу услуб жину шайтонлар ва уларни ишлатадиганларда машҳур.
Шунинг учун мусулмонларга ундан эҳтиёт бўлиш, уни тарк қилишга бир-бирларини чақириш, барча ишларида Аллоҳ таолога суяниш ва таваккул қилиш вожиб бўлади. Шаръий руқия ва касални ҳиссий ва ақлга тўғри келадиган нарсалар билан текшириб мубоҳ дориларни истеъмол қилиш жоиз. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисда У зот:
«مَا أَنْزَلَ اللهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً، عَلِمَهُ مَنْ علِمه، وَجَهِلَهُ مَنْ جَهِلَهُ».
«Аллоҳ қандай дард тушурган бўлса, унинг шифосини ҳам нозил қилган. Шифосини билганлар билади, билмаганлар билмайди», деганлар.
Яна айтганларки:
«لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءٌ، فإِذَا أُصِيبَ دَوَاءٌ الدَّاءَ بََرَأَ بِإِذْنِ اللهِ».
«Ҳар бир дарднинг давоси бор. Агар дори дардга тўғри келса, Аллоҳнинг изни билан тузалади».
Яна айтганларки:
«عِبَادَ اللهِ، تَدَاوَوا وَلَا تَدَاوَوا بِحَرَامٍ».
«Эй Аллоҳнинг бандалари! Даволанинглар! Ҳаром билан даволанманглар!» Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.
Аллоҳ азза ва жалладан барча мусулмонлар-нинг аҳволини ислоҳ қилишини, қалблари ва таналарига шифо беришини, ҳидоят устида жамлашини, биз ва уларга адаштирувчи фитналардан ҳамда шайтон ва дўстларига итоат этишдан паноҳ беришини сўраймиз. Албатта, У барча нарсага қодир. Улуғ ва Олий Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, ҳолатни ўзгартириш-га қудрат ҳам йўқ.
Расулимиз Муҳаммадга, Уларнинг аҳли-аёл-лари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Тўртинчи рисола
Ширкий ва бидъат зикрлар билан ибодат қилишнинг ҳукми
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ҳурмат-ли биродарим (........) учун. Аллоҳ барча яхши-ликларда унга тавфиқ берсин! Омин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Аммо баъд: Аллоҳ сизни Ўз ҳидоятида бардавом қилсин! Менга мактубингиз етиб келди. Унда ёзилишича, сизларнинг диёрингиз-да Аллоҳ нозил қилмаган ширкий ёки бидъий зикрларни бажариб бу вирдларни Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳуга нисбат берадиганлар бор экан. Улар: «Эй Аллоҳнинг эркак бандалари, Аллоҳ ҳаққи билан, Аллоҳ ёрдами билан ёрдам беринглар! Аллоҳ ёрдами билан ёрдамчи бўлинглар!» каби вирдларни зикр мажлис-ларида ёки шом намозидан кейин масжидларда ўқиб, бу зикрлар Аллоҳга яқинлаштиради деб айтишар экан. Яна баъзилари: "Эй қутблар! Эй саййидлар! Эй мадад эгалари! Бизга жавоб беринглар! Мана! Қулингиз ҳузурингизда эшигингизга тирмашиб, камчиликларидан қўрқиб турибди. Ё Расулуллоҳ, бизга мадад беринг! Сиздан бошқа борадиган жойимиз, талабларимизга жавоб берадиган зотимиз йўқ. Сизлар ва шаҳидлар саййиди Ҳамза Аллоҳнинг аҳлисизлар. Сизлардан бошқа бизга мадад бергувчи йўқ. Бизга мадад беринг ё Расулуллоҳ!» дер экан.
Яна баъзилари: Аллоҳим қудрат сирларинг очилишига ва раҳмат нурларинг сочилишига сабаб бўлган зотга саловат айт. Шундан сўнг Рабб ҳузуридан ўринбосар, Зотий сирларинг халифасига айланди», деган сўзлари каби.
Қайси бири ширк ва қайси бири бидъат эканига ва бу дуолар билан дуо қилаётган кишилар ортидаги намоз дуруст бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида билишга рағбат қилганин-гиз бизга маълум бўлди.
Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар, ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган зот Набий соллалоҳу алайҳи ва салламга, У кишининг аҳли аёлларига ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд: Аллоҳ таоло бандаларни шериги бўлмаган ёлғиз Ўзига сиғинишлари ва Ўзидан ўзгасига ибодат қилмасликлари учун яратди ва уларга пайғамбарларни юборди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ٥٦﴾
«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56].
Ибодат – Аллоҳ таолога ва Унинг расулига итоатдир. Ибодат Аллоҳ таолога ва Унинг расулига иймон келтириш, амалда ихлос қилиб Аллоҳни чин кўнгилдан севиш, ўзини тўлиқ ҳокисор тутиб Аллоҳ ва расули буюрганини бажариш ва қайтариғидан қайтиш билан амалга ошади. Аллоҳ таоло айтгани каби:
﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ...﴾
«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» [Исро: 23].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ٢ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ٣ مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ٤ إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ٥﴾
«Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Рабби Аллоҳгадир. У Раҳмон ва Раҳим. У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз» [Фотиҳа: 2-5].
Аллоҳ таоло бу оятлар билан фақат Унинг Ўзи ибодатга лойиқ эканини, Унинг Ўзигагина ибодат қилиниши ва Ўзидангина ёрдам сўрали-шини баёнлади. Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ٢ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُ...﴾
«Албатта, Биз сизга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сиз Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингизда ибодат қилинг! Огоҳ бўлингизким, холис дин Аллоҳникидир...» [Зумар: 2, 3]
﴿فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ١٤﴾
«Бас, агар кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлворинг!» [Ғофир: 14].
﴿وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا١٨﴾
«Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқа бирортага дуо қилманг!» [Жин: 18].
Бу маънодаги оятлар талайгина бўлиб, барчаси Аллоҳни ибодатда ёлғизлашга далолат қилади.
Дуонинг барча турлари ибодатдир! Шунинг учун ҳам уни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга сарфлаш жоиз эмас. Юқорида зикр қилинган оятлар ва бошқа оятларга назар солсак, ёрдам ва мададни фақат Аллоҳдан сўраш кераклиги маълум бўлади. Аммо оддий ва ҳиссий ишларни ёнидаги тирик, қўлидан келадиган инсондан сўраш юқоридаги мавзуга кирмайди. Чунки бу ибодат эмас, аксинча, Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган далилларга биноан: Тирик ва қодир инсондан бошқа инсон ёки ҳайвон-нинг ёмонлигини даф қилиш учун ёрдам ва мадад сўраш жоиз. Тирик, қодир, ёнида ёки узоқдаги одам билан ёзишиш ёки шу каби ҳиссий нарсалар орқали алоқалашиб ундан уй қуриш, машинасини тузатиш ва шу каби ишларда ёрдам сўраши жоиз. Инсон жиҳодда ёки жангда асҳобларидан ёрдам сўраши ҳам шу бобга киради. Мусо алайҳиссалом қиссасидаги Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам шу бобдан-дир:
﴿...فَاسْتَغَاثَهُ الَّذِي مِنْ شِيعَتِهِ عَلَى الَّذِي مِنْ عَدُوِّهِ...﴾
«Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундан ёрдам сўради» [Қасос: 15].
Энди ўлик, жин, фаришта, дарахт ва тош кабилардан мадад сўрашга келсак, булар катта ширкдир! Аввалги мушриклар ҳам Уззо ва Лот каби ўз олиҳаларига шундай амалларни қилар эдилар. Тирик бўлса ҳам уни валий деб эътиқод қилиб, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг қудрати етмайдиган шифо, ҳидоят, жаннатга киргизиш ёки дўзахдан сақлаш каби ишларда улардан ёрдам ва мадад сўраш жоиз эмас.
Зикр қилинган оятлар ва шу маънодаги бошқа оятларнинг барчаси қалблар барча ишларда Аллоҳга йўлланишига ҳамда У Зотга ихлос қилишига далолат қилади. Чунки бандалар шу мақсад учун яратилганлар ва буюрилганлар. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا...﴾
«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга бирон нарсани шерик қилманглар!» [Нисо: 36].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ...﴾
«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка буюрил-ган эдилар...» [Баййина: 5].
Муоз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари ҳам шунга далолат қилади:
«حَقُّ اللهِ عَلَى العِبَادِ أَنْ يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا».
«Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилишлари ва Унга ҳеч кимни шерик қилмасликларидир». Муттафақун алай-ҳи.
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг ҳадиси-даги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари ҳам шунга далолат қилади:
«مَنْ مَاتَ وَهُوَ يَدْعُو لِلَّهِ نِدًّا؛ دَخَلَ النَّارَ».
«Ким Аллоҳдан бошқага муқобил ўхшашга илтижо қилаётган ҳолида вафо этса, дўзахга киради» Имом Бухорий ривояти.
Яна «Саҳиҳайн»да Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Набий сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам Муозни Яманга юбораётиб:
«إِنَّكَ تَأْتِي قَومًا أَهْلَ كِتَابٍ، فَلْيَكُنْ أَوَّلَ مَا تَدْعُوهُم إِلَيهِ شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ».
«Сиз аҳли китоблар олдига кетмоқдасиз. Уларни энг аввал «Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ йўқ», деган калимага даъват қилинг», деганлар. Бошқа лафзда:
«اُدْعُهُمْ إِلَى شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ».
«Аллохдан ўзга илоҳ йўқлиги ва мени Расулуллоҳ эканимга гувоҳлик беришга даъват қилинг», дейилган.
Бухорий ривоятида эса:
«فَلْيَكُنْ أَوَّلَ مَا تَدْعُوهُم إِلَى أَنْ يُوَحِّدُوا اللهَ».
«Аллоҳни яккалашга даъват қилинг!» дейилган. «Саҳиҳи Муслим»да Ториқ ибн Ашям Ашжаъий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ قَالَ: لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ، وَكَفَرَ بِمَا يُعْبَدُ مِن دُونِ اللهِ؛ حَرُمَ مَالُهُ وَدَمُهُ، وَحِسَابُهُ عَلَى اللهِ جَلَّ جَلَالُهُ».
«Ким Аллоҳни яккаласа, Аллоҳдан бошқа маъбудларга куфр келтирса, унинг моли ва қони ҳаром бўлади ва ҳисоби Аллоҳ таолога қолади», деганлар. Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.
Оятларда айтиб ўтилганидай тавҳид – Ислом динининг асли, миллатнинг асоси, ишнинг боши, фарзларнинг энг муҳими, инсонлар ва жинларнинг яралишидаги ва пайғамбарлар юборилишидаги ҳикматдир. Бунга далолат қиладиган оятларни эслатиб ўтсак, улардан:
﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ٥٦﴾
«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56].
﴿وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ...﴾
«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб пайғамбар юборганмиз» [Наҳл: 36].
﴿وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ٢٥﴾
«Сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз» [Анбиё: 25].
Яна Аллоҳ таоло Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ ва Шуайб (уларга Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин) қавмларига айтган қуйидаги сўзларини зикр қилади:
﴿...اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ...﴾
«Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ» [Аъроф: 59].
Юқоридаги икки оятда зикр қилингани каби барча пайғамбарларнинг даъвати шудир. Дарҳақиқат, пайғамбарларнинг душманлари пайғамбарлар Аллоҳни яккалашга ва бошқа олиҳаларни тарк қилишга буюрганини эъти-роф этишган. Бунга далил Од қавмининг қисса-сида улар Ҳуд алайҳиссаломга шундай дейди-лар:
﴿...أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا...﴾
«Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?!» [Аъроф: 70].
Яна Аллоҳ таоло Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшни Аллоҳ-гагина ибодат қилиш хамда Ундан ўзга фаришта, авлиё, санам ва дарахт каби илоҳларни тарк қилишга чақирганларидаги Қурайшнинг сўзларини ҳикоя қилиб берди:
﴿أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ٥﴾
«У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!» [Сод: 5].
Улар ҳақида яна Аллоҳ таоло Соффот сурасида шундай деган:
﴿إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ٣٥ وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوٓاْ ءَالِهَتِنَا لِشَاعِرٖ مَّجۡنُونِۭ٣٦﴾
«Чунки, уларга қачонки «Лаа илааҳа Иллаллоҳ», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар. Ахир, биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» дер эдилар» [Соффот: 35, 36].
Бу маънога далолат қиладиган оятлар жуда кўп.
Аллоҳ сизу менга динда фиқҳ ҳамда ҳақда бардавом бўлишга тавфиқ берсин! Айтиб ўтилган оят ва ҳадислардан кейин, саволин-гиздаги дуо ва паноҳ сўраш турларининг барчаси катта ширк экани баён бўлди. Чунки улар Аллоҳдан бошқага ибодат, У Зотдан бошқа ҳеч ким қодир бўлмаган нарсаларни талаб қилишди. Бу эса аввалгиларнинг ширкидан қабиҳроқдир. Чунки аввалгилар фақат фаро-вонлик пайтида ширк қилганлар. Қийинчилик пайтида эса, Аллоҳга ихлос билан ибодат қилганлар. Чунки улар Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бу шиддатдан уларни халос қилмаслигини билар эдилар. Ҳудди Аллоҳ таоло у мушриклар ҳақида айтгани каби:
﴿فَإِذَا رَكِبُواْ فِي ٱلۡفُلۡكِ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ إِذَا هُمۡ يُشۡرِكُونَ٦٥﴾
«Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирурлар» [Анкабут: 65].
Бошқа оятда Аллоҳ таоло мушрикларга мурожат қилиб шундай дейди:
﴿وَإِذَا مَسَّكُمُ ٱلضُّرُّ فِي ٱلۡبَحۡرِ ضَلَّ مَن تَدۡعُونَ إِلَّآ إِيَّاهُۖ فَلَمَّا نَجَّىٰكُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ أَعۡرَضۡتُمۡۚ وَكَانَ ٱلۡإِنسَٰنُ كَفُورًا٦٧﴾
«Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижо қиладиганларингиз ғойиб бўлур. Қачонки сизга нажот бериб қуруқликка чиқар-са, юз ўгирасиз. Инсон ўзи неъматга нонкўрлик қилгувчидир» [Исро: 67].
Агар бу мушриклардан бирортаси: «Биз анавилар ўзлари фойда беради, ўзлари касалларга шифо беради, ўзлари фойда ва зарар беради деб айтаётганимиз йўқ, балки, улар Аллоҳ билан орамиздаги ўртамчимиз», деса, унга жавобан шундай дейилади:
«Аввалги кофирларнинг ҳам мақсади ва муроди шу бўлган. Улар олиҳалар ўзлари яратади, ризқ беради ёки манфаат ва зарар беради деб эътиқод қилмасдилар. Бу даъво Аллоҳ таолонинг улар ҳақида Қуръонда айтган сўзини ботилга чиқаради. Аксинча, улар олиҳа-ларининг шафоати, нуфузи ва Аллоҳга яқин-лаштиришини хоҳлар эдилар. Аллоҳ таоло Юнус сурасида шундай дейди:
﴿وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡ وَيَقُولُونَ هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ...﴾
«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дер-лар» [Юнус: 18].
Сўнгра Аллоҳ таоло сўзларига шундай деб жавоб берди:
﴿...قُلۡ أَتُنَبِّـُٔونَ ٱللَّهَ بِمَا لَا يَعۡلَمُ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ﴾
Сиз: «Аллоҳга у осмонлару ерда билмайди-ган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисиз-лар?!» деб айтинг. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак Зотдир» [Юнус: 18].
Аллоҳ таоло осмону ерларда мушриклар мақсад қилаётган шафоатчини билмаслигини баён қилди. Аллоҳ таоло ниманинг борлигини билмаса, у нарса йўқ демакдир. Чунки Аллоҳ таолодан ҳеч нарса махфий қолмайди. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَكِيمِ ١ إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ٢ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ٣﴾
«Китоб туширилиши Fолиб ва ҳикматли Аллоҳ тарафидандир. Албатта, Биз сизга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сиз Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингизда ибодат қилинг! Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир! Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 1-3].
Оятдаги дин сўзидан мақсад ибодатдир. Ибодат эса, айтиб ўтилгандай, Аллоҳ ва расулига итоат демак. Бунга дуо, мадад сўраш, қўрқув, умид, сўйлиқ сўйиш ва назр қилиш ҳамда шу билан бирга намоз, рўза ҳамда Аллоҳ ва расули буюрган бошқа ибодатлар ҳам киради. Аллоҳ таоло ибодат ёлғиз Унга сарфланишини ва бандалар У Зотга ихлос қилишлари кераклигини ойдинлаштирди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ибодатда ихлосга буюриши, Унинг бошқа барча инсонларга буйруғи демакдир.
Сўнгра Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деб баён қилди:
﴿...وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ...﴾
«Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» [Зумар: 3]. Бу сўзларидан кейин Аллоҳ шундай жавоб қайтарди:
﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ﴾
«Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 3].
Шундай қилиб Аллоҳ таоло ояти каримада кофирлар авлиёларга ўзларини Аллоҳ таолога яқин қилишлари учун ибодат қилганларини баёнлади. Қадимги ва ҳозирги кофирларнинг мақсади ҳам шудир. Аллоҳ таоло ушбу сўзи билан уларнинг бу даъволарини ботилга чиқарди:
﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ﴾
«Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 3].
Бу оят билан Аллоҳ таоло "Олиҳаларнинг бандаларни Аллоҳга яқин қилади" деган даъволарини ёлғонга чиқарди ва уларга ибодат қилиш билан У Зотга кофир бўлганларини баёнлади. Бу нарсалар ҳақида озгина тафаккур қилган инсон аввалги кофирларнинг куфри анбиёлар, авлиёлар ҳамда тошу дарахтларни Аллоҳ билан ўзларининг ўрталарида ўртамчи қилганлари сабабли эканини билиб олади. Улар Аллоҳни подшоҳ ва амирларга ўхшатдилар. Ҳудди вазирлар подшоҳлар олдида шафоат қилганлари каби, олиҳалари ҳам Аллоҳнинг изни ва розилигисиз ҳожатларини ўтайди деб эътиқод қилиб олдилар. Улар шундай дедилар: «Ҳудди подшоҳ ва амирларда ҳожати бор киши ўзининг хос одамлари ва вазирларини ўртага солгандай, биз ҳам Аллоҳнинг анбиёю авлиёла-рига ибодат қилиш билан У Зотга яқинлаша-миз». Бу эса ботилларнинг энг ботилидир. Чунки У Зотга ҳеч нарса ўхшамайди ва У Зотга ҳеч ким қиёс қилинмайди. У Зот подшоҳлардан хилоф ўлароқ барча нарсага қодир, барча нарсани билувчи, меҳрибонлар меҳрибони ва ҳеч кимдан қўрқмайдиган Зот. Чунки У бандалари устидан ғолиб ва уларни хоҳлаган-дай бошқаради. Подшоҳлар эса барча нарсага қодир эмаслар. Шунинг учун ожиз қолган нарсаларида ёрдам берадиган вазир, хос инсон-ларга ҳамда аскарларга муҳтожлар. Шу билан бирга, эҳтиёжи бор инсоннинг эҳтиёжини етказадиган инсонга ҳамда уларни рози қила-диган, кўнгилларини оладиган вазирлар ва хос инсонларга муҳтожлар. Рабб таоло эса барча махлуқотларидан беҳожат, уларга ўз оналари-дан кўра меҳрибонроқ, барча нарсани ҳикмати, илми, қудратига тўғри келадиган равишда ўз ўрнига қўядиган ҳаким ва адолатли Зот. Уни Ўзининг махлуқотларига бирор томонлама қиёс қилиш жоиз эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло ўз китобида мушриклар У Зотни яратувчи, ризқлантирувчи, бошқарувчи, ночор одам дуо қилганда ижобат этувчи, мушкулини осон қилувчи, тирилтирувчи, ўлдирувчи каби сифатларини тасдиқлаганлари ҳақида баён қилди. Ҳақиқат шундаки, мушриклар билан пайғамбарлар ўртасидаги ихтилоф — фақат Аллоҳнинг Ўзига ихлос билан ибодат қилиш масаласида бўлган. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай марҳамат қилади:
﴿وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُ...﴾
«Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар» [Зухруф: 87].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلۡ مَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ أَمَّن يَمۡلِكُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَمَن يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَيُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّ وَمَن يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۚ فَسَيَقُولُونَ ٱللَّهُۚ فَقُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ٣١﴾
Сиз: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради? Ишнинг тадбирини ким қила-ди?» деб айтинг. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сиз: «Тақво қилмайсизларми?» деб айтинг» [Юнус: 31]. Зикр қилсак бу маънодаги оятлар ҳам кўп.
Юқорида пайғамбарлар ва умматлари орасидаги хилоф ёлғиз Аллоҳга ихлос билан ибодатда эканига далолат қиладиган оятлар зикр қилинди. Аллоҳ таолонинг:
﴿وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ...﴾
«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз», деган оятлари каби. [Наҳл: 36]. Бу маънодаги оятлар ҳам кўпгина.
Аллоҳ таоло Ўз китобининг кўплаган ўринларида шафоат масаласини баёнлаб берди. Масалан, Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деди:
﴿...مَن ذَا ٱلَّذِي يَشۡفَعُ عِندَهُۥٓ إِلَّا بِإِذۡنِهِ...﴾
«Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас» [Бақара: 255].
Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿وَكَم مِّن مَّلَكٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغۡنِي شَفَٰعَتُهُمۡ شَيۡـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ أَن يَأۡذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرۡضَىٰٓ٢٦﴾
«Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берса» [Нажм: 26].
Анбиё сурасида фаришталарни сифатлаб шундай дейди:
﴿...وَلَا يَشۡفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ٱرۡتَضَىٰ وَهُم مِّنۡ خَشۡيَتِهِۦ مُشۡفِقُونَ﴾
«Улар фақат У Зот рози бўлган шахслар-гагина шафоат қилурлар. Улар У Зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар» [Анбиё: 28].
Яна Аллоҳ таоло куфр келтирган бандалари-дан рози бўлмаслиги, аксинча, улар шукр келтирса, рози бўлишини хабар берди.
Шукр – У Зотни яккалаш ва итоат қилиш демакдир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِن تَكۡفُرُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَنِيٌّ عَنكُمۡۖ وَلَا يَرۡضَىٰ لِعِبَادِهِ ٱلۡكُفۡرَۖ وَإِن تَشۡكُرُواْ يَرۡضَهُ لَكُمۡ...﴾
«Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга шукр келтир-сангиз, сиздан рози бўлур» [Зумар: 7].
Имом Бухорий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади, у киши: «Ё Расулуллоҳ, шафоатингизга етганларнинг энг бахтлиси ким?» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллалло-ҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ قَالَ: لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ خَالِصًا مِنْ قَلْبِهِ».
«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини холис қалбдан айтган киши», деб жавоб берганлар. Ёки:
«مِنْ نَفْسِهِ».
«Холис нафсдан», деб айтдилар.
Саҳиҳ ҳадисда Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لِكُلِّ نَبِيٍّ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ، فَتَعَجَّلَ كُلُّ نَبِيٍّ دَعْوَتَهُ، وَإِنِّي اخْتَبَأْتُ دَعْوَتِي شَفَاعَةً لِأُمَّتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَهِيَ نَائِلَةٌ إِنْ شَاءَ اللَّهُ مَنْ مَاتَ مِنْ أُمَّتِي لَا يُشْرِكُ بِاللَّهِ شَيْئًا».
«Ҳар бир пайғамбарнинг мустажоб дуоси бўлган. Барча пайғамбарлар ўша дуосини айтиб бўлишган. Мен эса дуоимни Қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун асраб қўйдим. Умматимдан ким Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаса, иншааллоҳ, ўша дуога ноил бўлади», деганлар». Бу маънодаги ҳадислар ҳам жуда кўп.
Зикр қилинган барча оят ва ҳадислар ибодат фақат Аллоҳнинг ҳаққи экани ва У Зотдан бошқага ҳатто у пайгамбар бўлса ҳам сарфлаш мумкин эмас эканига далолат қилади. Шафоат ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг мулки. Аллоҳ таоло айтадики:
﴿قُل لِّلَّهِ ٱلشَّفَٰعَةُ جَمِيعٗا...﴾
«Сиз: «Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир», денг» [Зумар: 44].
Ҳеч ким шафоат қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, фақат Аллоҳ ижозат бергандан сўнг ва Аллоҳ шафоат қилинадиган шахсдан рози бўлгандан кейингина. Аллоҳ таоло эса аввал айтилганидек, фақат тавҳиднигина рози бўлиб қабул қилади. Шу асосда айтиладиган бўлса: мушриклар шафоатдан ҳеч қандай насибага эга эмаслар. Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни Қуръонда шундай баён қилган:
﴿فَمَا تَنفَعُهُمۡ شَفَٰعَةُ ٱلشَّٰفِعِينَ ٤٨﴾
«Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайди» [Муддассир 48].
Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...مَا لِلظّٰلِمِينَ مِنۡ حَمِيمٖ وَلَا شَفِيعٖ يُطَاعُ﴾
«Золимлар учун ҳеч бир дўст ҳам, итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ» [Ғофир: 18].
Аллоҳ таоло айтгани каби зулм сўзи мутлоқ кўринишда келса, ширк маъносини англатади:
﴿...وَٱلۡكَٰفِرُونَ هُمُ ٱلظّٰلِمُونَ﴾
«Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир» [Бақа-ра: 254].
Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...إِنَّ ٱلشِّرۡكَ لَظُلۡمٌ عَظِيمٞ﴾
«Албатта, ширк катта зулмдир» [Луқмон 13].
Саволда зикр қилинган баъзи сўфиларнинг масжидда ва бошқа жойларда: «Эй Аллоҳқудрат сирларинг очилишига ва раҳмат нурларинг сочилишига сабаб бўлган зотга салавот айт! Шундан сўнг Рабб ҳузуридан ноиб, Зотий сирларинг халифасига айланди», деган сўзла-рига келсак, бунга жавобан айтамизки: «Бу ва шунга ўхшаш сўзлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Саҳиҳи Муслим»да Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда қайтарган ғулув ва такаллуф бобидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«هَلَكَ المُتَنَطِّعُونَ» قَالَهَا ثَلَاثًا.
«Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар», деб уч марта айтдилар».
Имом Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Мутанаттиъ: бирор нарсани чуқур ўрганишга ҳаракат қилувчи, аҳамиятсиз нарсалар ҳақида фикр юритувчи, аҳли калом мазҳабларига эргашган, ўзига тегишли бўлмаган ишларга аралашувчи ва ақли етмайдиган мавзуларда баҳс қиладиган одам.
Абу Саодат ибн Асир раҳимаҳуллоҳ ҳам айта-дилар: Гапиришда ғулув кетганлар. Томоқла-рини энг юқори қисми билан гапирувчилар. (Нитъ)деган сўздан олинган бўлиб, у танлай-нинг олд қисмини англатади. Шундан сўнг бу сўз амалда ва сўзда чуқур кетганларга ишлатилиб қолган.
Озгина ақли бор инсонга луғат имомлари-нинг зикр қилган сўзларидан Набиййимиз ва саййидимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу кайфиятда салавоту салом айтиш қайтарилган мутаноттеъликдан экани маълум бўлади. Мусулмон киши бу бобда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган кайфият ва сифатдаги салавотни танлаши керак. Шунинг ўзи унга етади.
Ворид бўлган салавотлардан: Имом Бухорий ва имом Муслим "Саҳиҳайн"да Каъб ибн Ужро разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салавот айтишга буюрди. Сизга қандай салавот айта-миз?», деб сўрашди. Шунда:
«قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ».
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Ибро-ҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамий-дун мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм иннака ҳамийдун мажийд», деб айтинглар», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Албат-та, сен Ҳамийдсан, Мажийдсан. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек бара-котли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».
«Саҳиҳайн»да Абу Ҳумайд Соъидий разиял-лоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Улар: «Ё Расулуллоҳ, сизга қандай салавот айтамиз», деб сўрашди. Шунда:
«قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ».
«Эй Аллоҳ! Иброҳим оиласи-умматига салавот йўллаганинг каби Муҳаммадга ва унинг аёллари ва зурриётларига ҳам салавот йўлла. Иброҳим оиласи-умматига хайр-баракот ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг аёллари ва зурриётларига ҳам хайр-баракот ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан», деб айтинглар», деганлар».
Саҳиҳ Муслимда Абу Масъуд Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Башир ибн Саъд: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салавот айтишга буюрди. Қандай қилиб салавот айтамиз?» деди. Шунда сукут қилиб турдилар-да сўнгра шундай дедилар:
«قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ؛ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ؛ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ فِي العَالَمِينَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَالسَّلَامُ كَمَا عَلِمتُم».
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳийм, Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳийма фил-ъааламийна иннака ҳамийдун-мажийд», деб айтинглар», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни оламларда баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».
Мусулмон киши салавот ва салом айтаётган-да, шу ва шу каби Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган лафзларни қўллаши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ва Раббилари ҳақида қандай сўзлар ишлатилиши кераклигини яхшироқ биладилар.
Аммо саволда зикр қилинган лафзлар каби янги чиққан такаллуфли ва тўғри эмас маъно бериш эҳтимоли бўлган сўзлар эса, қўлланил-маслиги керак. Чунки унда такаллуф бор ва ботил маънолар билан тафсирланиши мумкин. Шу билан бирга бу лафзлар бандаларнинг энг билувчиси, энг насиҳатгўйи, такаллуфдан энг йироғи бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун танлаган ва шунга йўллаган лафзларга хилоф.
Тавҳид ва ширкнинг ҳақиқати, аввалги ва ҳозирги мушриклар орасидаги фарқ ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш кайфияти ҳақида зикр қилган далил-ларимиз ҳақ талаб қилувчи инсон учун етарли ва қониқарли бўлди деб умид қиламан. Аммо ким ҳақни билишга рағбат қилмаса, дарҳа-қиқат, у ҳавои нафсига эргашибди. Аллоҳ азза ва жалла айтганки:
﴿فَإِن لَّمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَكَ فَٱعۡلَمۡ أَنَّمَا يَتَّبِعُونَ أَهۡوَآءَهُمۡۚ وَمَنۡ أَضَلُّ مِمَّنِ ٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ بِغَيۡرِ هُدٗى مِّنَ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ٥٠﴾
«Агар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки, улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳи-доятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас» [Қасос: 50].
Аллоҳ бу оятда баёнламоқдаки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ҳидоят ва ҳақ динга нисбатан одамлар икки қисмга бўлинади:
Биринчи: Аллоҳ ва расулига ижобат қилган.
Иккинчи: Ҳавои нафсига эргашган. Аллоҳ таоло Унинг ҳидоятига эмас, аксинча, ўз ҳавосига эргашиб кетган кимсадан кўра адашганроқ кимса йўқ эканини хабар берди.
Аллоҳ азза ва жалладан ҳавои нафсга эргашишдан паноҳ беришини сўраймиз. Бизни, сизларни ва бошқа биродарларимизни Аллоҳ ва расулига ижобат қилувчи, шариатини улуғлов-чи, бидъат ва ҳавои нафс каби шариатга хилоф нарсалардан сақлашини сўраймиз. Албатта У Саҳий ва Карим Зотдир.
Аллоҳнинг бандаси ва расули Набийимиз Муҳаммадга, У кишининг аҳли аёллари, асҳоб-лари ва қиёматгача яхшилик билан эргашувчи-ларга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!
***
Бешинчи рисола
Мавлид ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми
Аллоҳ таолога ҳамдлар, Расулуллоҳга ҳамда Уларнинг аҳли оилалари, асҳоблари ва У зот-нинг йўлларини йўл тутганларга салавот ва саломлар бўлсин.
Аммо баъд: Менга кўп инсонлардан: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг туғилган кунларини нишонлаш, бу тад-бирда У киши учун ўринлардан туриш ва У зотга салом йўллаш каби амалларнинг ҳукми қандай?», деган савол қайта қайта берилмоқда.
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидини (туғилган кунини) ёки бошқа кишиларнинг туғилган кунларини нишонлаш жоиз эмас. Чунки бу динда янги пайдо бўлган бидъатлардандир. Бунга далил шуки: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, тўғри йўлдаги тўрт халифа ҳам, саҳобалар ва уларга яхшилик йўлида эргаш-ганлар ҳам бу амални қилмаганлар. Улар сун-натни энг яхши билган, Пайғамбаримизга бўлган муҳаббатлари ва шариатга эргашиш-лари кейинги авлодларга нисбатан кўпроқ бўлган қавм эдилар. Аллоҳ таоло Ўзининг Мубийн (очиқ-ойдин баёнловчи) китобида шундай деб марҳамат қилган:
﴿...وَمَآ ءَاتَىٰكُمُ ٱلرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَىٰكُمۡ عَنۡهُ فَٱنتَهُواْ...﴾
«Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қай-тинглар» [Ҳашр: 7].
Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿...فَلۡيَحۡذَرِ ٱلَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنۡ أَمۡرِهِۦٓ أَن تُصِيبَهُمۡ فِتۡنَةٌ أَوۡ يُصِيبَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾
«Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар» [Нур: 63].
﴿لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا٢١﴾
«Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» [Аҳзоб: 21].
﴿وَٱلسّٰبِقُونَ ٱلۡأَوَّلُونَ مِنَ ٱلۡمُهَٰجِرِينَ وَٱلۡأَنصَارِ وَٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوهُم بِإِحۡسَٰنٖ رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ وَرَضُواْ عَنۡهُ وَأَعَدَّ لَهُمۡ جَنّٰتٖ تَجۡرِي تَحۡتَهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ١٠٠﴾
«Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргаш-ганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир» [Тавба: 100].
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугун Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қил-дим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3]. Зикр қилсак бу маънодаги оятлар ҳам кўп.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадисда шундай дейилган:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنهُ فَهُوَ رَدٌّ».
«Кимки бизнинг бу ишимизда (динимизда) ундан бўлмаган бир нарсани ихтиро қилса, у рад этилур».
Бошқа ҳадисда шундай дейилган:
«عَلَيكُم بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ المَهْدِيَّينَ مِنْ بَعدِي، تَمَسَّكُوا بِهَا، وَعَضُّوا عَلَيهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ، فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالةٌ».
«Сизлар менинг суннатим ва ортимда қолган тўғри йўлдаги, ҳаққа ҳидоят қилинган халифаларимнинг ( яъни саҳобаларнинг) сун-натини маҳкам тутишингиз вожиб. Уни (суннатни) озиқ тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар! Ишларнинг янгиларидан сақланинглар! Чунки ҳар бир (диндаги) янгилик бидъатдир. Ҳар бир бидъат эса залолатдир». Бу икки ҳадисда бидъатлардан ва уларга амал қилишдан қаттиқ қайтарилмоқда.
Бу каби мавлидларни ихтиро қилишдан шундай деган хулоса келиб чиқади: Гўёки Аллоҳ таоло бу уммат учун динини комил қилмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммат амал қилиши керак бўлган зарур нарсаларни баёнламаганлар. Шунинг учун, кейинги авлод келиб Аллоҳ таоло шариатида изн бермаган нарсаларни ихтиро қилиб, бу амаллар Аллоҳга яқинлаштиради деб даъво қилишмоқда. Бу, шубҳасиз, катта хавфли иш бўлиб, Аллоҳ таолога ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга эътироз қилиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўз бандалари учун динини комил қилиб берган ва уларга Ўз неъматларини тўкис қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шариатни тўлиқ, очиқ-ойдин етказганлар ва уммат учун жаннатга етаклайдиган ва дўзахдан узоқлаш-тирадиган ҳар қандай йўлни баён қилиб берганлар. Бу Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда қайд этилган. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«مَا بَعَثَ اللهُ مِن نَبِيٍ إِلَّا كَانَ حَقًّا عَلَيهِ أَن يَدُلَّ أُمَّتَهُ عَلَى خَيرِ مَا يَعْلَمُهُ لَهُم، وَيُنْذِرَهُمْ شَرَّ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ».
«Аллоҳ таоло бирон бир пайғамбарни юборган экан, у пайғамбар умматига яхшилик-ни ўргатиш ва ёмонликдан қайтаришни ўз зиммасига олган». Имом Муслим ривоят қил-ган.
Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам анбиёларнинг энг афзали, хотами ва насиҳатию балоғати комилроқ экани бизга маълум. Агар мавлидни нишонлаш Аллоҳ рози бўладиган диндан бўлганда эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаб берган, тириклик-ларида нишонлаган ёки асҳоблари қилган бўлар эди. Улар бу ишларни қилмагач, Исломда унинг ўрни йўқ экани маълум бўлади. Аксинча, юқорида зикр қилинган ҳадислардаги Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматла-рини огоҳлантирган ишлардан. Юқорида зикр қилинган ҳадислар бунга далил. Бу бобга оид оят ва ҳадислар талайгина.
Бир қанча уламолар юқоридаги далилларга биноан, мавлидни инкор қилганлар ва ундан огоҳлантирганлар. Баъзи кейинги уламолар буни яхши бидъатлардан деб гумон қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ғулувга кетиш, аёл ва эркаклар аралашиши, мусиқа асболарини ишлатиш каби шариат инкор қилган мункарларни ўз ичига олмаса жоиз дейишган.
Шаръий қоида: Инсонлар тортишган мавзу-ларда Аллоҳ таолонинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари-га қайтилади. Аллоҳ таоло айтадики:
﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا٥٩﴾
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошчиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир» [Нисо: 59].
﴿وَمَا ٱخۡتَلَفۡتُمۡ فِيهِ مِن شَيۡءٖ فَحُكۡمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ ...﴾
«Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир» [Шуро: 10].
Мавлидни нишонлашни Аллоҳ таолонинг китобига қайтарган эдик у (Қуръон) бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага эргашишга ва қайтарган нарсасидан қайтишга буюрди. Аллоҳ таоло бу умматнинг динини комил қилгани ва бу байрам эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динда йўқ эканини хабар берди. Шундай қилиб, бу байрам Аллоҳ комил қилган ва бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга буюрган динидан эмас-лиги баён бўлди.
Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига ҳам қайтардик, У зот бунга амал қилганлари, буюрганлари ёки ас-ҳоблари қилганлари ҳақида бирор нарса топма-дик. Шунинг учун, бу амал диндан эмаслиги, аксинча, янги чиққан ишлардан ҳамда яҳуд ва насронийлар байрамларига ўзини ўхшатиш бобидан экани бизга маълум бўлди.
Озроқ ақли, ҳаққа рағбати ва уни талаб қилишда инсофи бор инсонга мавлидни нишон-лаш Ислом динидан эмаслиги, аксинча, бу Аллоҳ ва Расули тарк қилишга буюрган ва огоҳлантирган янги ишларданлиги маълум бўлади. Оқил инсон дунёнинг ҳар бурчагида кўп одамлар нишонлаётганини кўриб алданиб қол-маслиги керак. Чунки, ҳақ кўп инсонлар эрга-шиши билан эмас, балки шаръий далиллар билан билинади. Аллоҳ таоло яҳуд ва насро-нийлар ҳақида айтадики:
﴿وَقَالُواْ لَن يَدۡخُلَ ٱلۡجَنَّةَ إِلَّا مَن كَانَ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰۗ تِلۡكَ أَمَانِيُّهُمۡۗ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ١١١﴾
«Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насроний-лардан бошқа ҳеч ким кирмас», дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. Сиз: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», деб айтинг» [Бақара: 111].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ...﴾
«Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар» [Анъом: 116].
Шунингдек, мавлидларни нишонлашнинг аксарияти – бидъат бўлишидан ташқари – бош-қа ёмонликларни ҳам ўз ичига олади. Масалан, аёллар ва эркакларнинг аралашиб кетиши, қўшиқ ва мусиқа асбобларидан фойдаланиш, маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд модда-лар истеъмол қилиниши каби ёмон ишлар амалга оширилади. Бундан ҳам каттароқ гуноҳлар содир бўлиши мумкин. Яъни, катта ширкка тушиш. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бошқа авлиёларни ҳаддан ташқари улуғлаш, уларга дуо қилиш, улардан ёрдам сўраш, мадад талаб қилиш, ғайбни билишини эътиқод қилиш каби куфр амаллар бўлиши мумкин. Бундай ишлар кўпчилик томо-нидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудларини ёки авлиё деб аталувчи бошқа шахсларнинг таваллудини нишонлаш пайтида содир этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинганки, У зот айтганлар:
«إِيَّاكُم وَالغُلُوُّ فِي الدِّينِ، فَإِنَّمَا أَهْلَكَ مَن كَانَ قَبْلَكُم الغُلُوَّ فِي الدِّينِ».
«Динда ғулувдан сақланинг-лар, чунки сизлардан олдинги умматларни диндаги ғулув ҳалок қилди».
Бошқа ҳадисда шундай деганлар:
«لَا تُطْرُونِي كَمَا أَطْرَتِ النَّصَارَى ابْنَ مَرْيَمَ، إِنَّمَا أَنَا عَبدٌ، فَقُولُوا: عَبدُ اللهِ وَرَسُولُه».
«Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мақтагани каби мақтаманглар! Мен Аллоҳнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар». Имом Бухорий Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Ажабланарли ва ғаройиб ҳолатлардан бири шундаки, кўплаб одамлар бу бидъат саналган байрамларда фаоллик кўрсатиб, ҳарис бўлиб иштирок этадилар ва уларни ҳимоя қиладилар. Лекин Аллоҳ уларга вожиб қилган жума намозлари ва жамоат намозларини адо этишда сусткашлик қиладилар, бунга аҳамият ҳам бермайдилар. "Катта ва мункар иш қилдим" деб ўйлаб ҳам қўймайдилар. Бу шубҳасиз иймон-нинг заифлиги, басиратнинг ноқислиги ҳамда қалбларга гуноҳ ва маъсиятлар тўхтовсиз ёғилиб уни қоплаб олиш натижасидир. Биз ўзимиз ва барча мусулмонлар учун Аллоҳдан офият сўраймиз.
Шу каби ҳолатлардан яна бири шундаки, баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу мавлидга ташриф буюрадилар деб ўйлайдилар. Шунинг учун улар У зотга ҳурмат кўрсатиш ва қарши олиш учун ўринларидан турадилар. Бу эса энг катта ботил ва қабиҳ жаҳолатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат куни келмасидан олдин қабрларидан чиқмайдилар, бирорта билан боғланмайдилар ва мажлисларга қат-нашмайдилар. Аксинча, Қиёматгача қабрлари-да қоладилар ва руҳлари эса Раббиларининг ҳузурида энг олий даражада, мукаррам диёрда қолади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:
﴿ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ١٥ ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ١٦﴾
«Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчидирсиз. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсиз» [Мўминун: 15, 16].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«أَنَا أَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ القَبْرُ يَومَ القِيَامَةِ، وَأَنَا أَوَّلُ شَافِعٍ، وَأَوًّلُ مُشَفَّعٍ».
«Мен қиёматда қабрдан энг биринчи бўлиб чиқувчиман, биринчи шафоат қилувчиман ва биринчи шафоати қабул қилинувчиман». Раббиларидан У зотга салавоту саломлар бўл-син.
Бу ояти карима, ҳадиси шариф ҳамда шулар каби бошқа оят ва ҳадисларнинг барчаси шунга далолат қиладики, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа марҳумлар қабрларидан фақат қиёмат куни чиқадилар. Бу масалада барча мусулмон уламолари иттифоқ қилган бўлиб, улар орасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ушбу масалаларга эътиборли бўлиши, Аллоҳ таоло бирор далил нозил қилмаган бўлсада жоҳиллар ва уларга ўхшаганлар томонидан пайдо қилинган бидъат ва хурофотлардан эҳтиёт бўлиши керак. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз ва Унга суянамиз. Ундан ўзгада на куч ва на ҳолатни ўзгарти-ришга қудрат бор.
Энди Расулуллоҳга салавоту саломлар айтишга келсак, у энг яхши қурбатлардан ва солиҳ амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّۚ يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا٥٦﴾
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтир-ганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» [Аҳзоб: 56].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса:
«مَنْ صَلَّى عَلَيَّ وَاحِدَةً؛ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ بِهَا عَشْرًا».
«Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ унга ўнта салавот айтади», деганлар. Салавот айтиш ҳар доим машруъдир. Ҳар бир намоз охирида, хусусан, охирги ташаҳҳудда айтиш айрим уламолар наздида вожиб. Шунингдек, кўп ўринларда суннати муаккада ҳисобланади. Жумладан, кўплаб хадислар далолат қилган азондан кейин, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинганларида, жума куни ва жума кечаси салавот айтиш.
Аллоҳ таолодан барчамизни Унинг динини тушуниш ва унда собит қолишда тавфиқ беришини сўраймиз. Шунингдек, ҳаммамизга суннатга амал қилишни ва бидъатдан сақла-нишни насиб айласин. Албатта, У карамли ва саҳий Зотдир.
Аллоҳ таоло бизнинг набийимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
***
Олтинчи рисола
Исро ва меърож кечасини нишонлашнинг ҳукми
Аллоҳ таолога ҳамдлар, Расулуллоҳга ҳамда У зотнинг аҳли оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд: Шубҳасиз, Исро ва меърож воқеалари Аллоҳнинг буюк оятларидан бўлиб, Унинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўйлигига ва Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги олий мақомига далолат қилади. Шунингдек, у Аллоҳнинг буюк қудратига ва Унинг барча махлуқотларидан устунлигига далиллардан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِيٓ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَيۡلٗا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِي بَٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ لِنُرِيَهُۥ مِنۡ ءَايَٰتِنَآۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ١﴾
«Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир» [Исро: 1].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам осмонга кўтарилганлари, унинг эшиклари очилиб еттинчи осмондан ҳам ўтганлари, Аллоҳ таоло У зот билан ўзи хоҳлаган мавзу ҳақида гаплашгани ва беш вақт намозни фарз қилгани ҳақида ҳадислар мутавотир ворид бўлган. Аллоҳ таоло аввалда эллик маҳал намоз ўқишни фарз қилган эди. Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайта-қайта бориб енгиллатишни сўрайвердилар. Ниҳоят, намоз беш вақт қилиб белгиланди. Бу беш вақт фарз бўлса-да, савоб жиҳатидан эллик вақтга тенг, чунки ҳар бир яхшилик ўн баробар қилиб ҳисобланади. Аллоҳнинг барча неъмат-лари учун Унга ҳамд ва шукрлар бўлсин!
Ҳадис илми уламоларининг сўзларига кўра, Исро ва меърож воқеаси содир бўлган кечанинг аниқ қайси куни, Ражаб ойида ёки бошқа вақтда бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот саҳиҳ ҳадисларда келмаган. Аниқлиги хақида айтилган ҳадислар эса саҳиҳ эмас.
Инсонлар бу кун қайси эканлигини унутиш-ларида Аллоҳ таолонинг буюк ҳикмати бор. Агар бу кечанинг аниқ куни маълум бўлганида ҳам мусулмонларга буни махсус ибодатлар билан ўтказиш, байрам қилиш ёки бошқа бирор нарса билан хослаш мумкин бўлмас эди. Сабаби шундаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобалари бу кунни байрам қилмаганлар ва уни алоҳида ибодат билан ўтказмаганлар. Агар У зотдан бу амал собит бўлганда, саҳобаи киромлар бизга нақл қилган бўлардилар. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уммат муҳтож бўладиган барча нарсаларни нақл қилганлар ва бирор нарсани эътиборсиз ташлаб қўймаганлар. Аксинча, улар барча яхшиликларга қувиб ўтувчи-дирлар. Агар бу тунни нишонлаш машруъ бўлганда, улар нишонлашда аввалги-лардан бўлар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг насиҳатгўйи бўл-ганлар, пайгамбарликни энг мукаммал равиш-да бажарганлар ва омонатни ўтаганлар. Агар бу тунни улуғлаш ва уни нишонлаш Аллоҳ таолонинг динидан бўлганда эди, Набий сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам бундан ҳеч қачон ғафлатда қолмаган ва яширмаган бўлар эдилар. Демак, бу кечани байрам қилиш ва улуғлаш Исломдан эмас. Аллоҳ таоло бу умматга динини комил қилди ва барча неъматларини тўкис қилди. Шунингдек, шариатда Аллоҳ таоло рухсат бермаган нарсани ихтиро қилганларни қоралаган. Каломи шарифнинг Моида сурасида шундай дейилган:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугун Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қил-дим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3].
Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْ شَرَعُواْ لَهُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا لَمۡ يَأۡذَنۢ بِهِ ٱللَّهُۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةُ ٱلۡفَصۡلِ لَقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۗ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ٢١﴾
«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик-(худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўл-маганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилин-ган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир» [Шуро: 21].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадисларда бидъатларнинг хавфидан огоҳлантириш ва уларни залолат эканининг очиқ-ойдин баёни ворид бўлган. Ҳадислар бу умматни бидъатларнинг улкан хатаридан огоҳ-лантириш ва уларни содир этишдан қайтариш мақсадида айтилган. Шу жумладан, Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоб-ларида келтирилган Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир».
Муслим ривоятида эса:
«مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيهِ أَمْرَنَا؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг ишимизда бўлмаган бир амални қилса, у рад қилинади», деган лафзда ворид бўлган. Саҳиҳи Муслимда Жобир разиял-лоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунининг хутбасида:
«أَمَا بَعْدَ، فَإِنَّ خَيرَ الحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَخَيرَ الهَدْيِ هَدْيُ مُحَمَّدٍ ﷺ، وَشَرَّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Аммо баъд: Энг яхши сўз Аллоҳнинг китобидир. Энг яхши ҳидоят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони бидъат. Ҳар бир бидъат залолатдир», дер эдилар.
Имом Насоий ҳасан санад билан қилган ривоятида:
«وَكُلَّ ضَلَالَةٍ فِي النَّارِ».
«Ва ҳар бир залолат дўзахдадир», деган жойи зиёда қилинган.
Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан «Су-нан» китобида ривоят қилинишича: «Расу-луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мавъиза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган киши-нинг мавъизасидек бўлди. Бизга насиҳат қилинг!» дедик.
«أُوصِيكُم بِتَقْوَى اللهِ وَالسَّمعِ وَالطَّاعَةِ وَإِنْ تَأَمَّرَ عَلَيكُم عَبدٌ، فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُم فَسَيَرَى اخْتِلَافًا كَثِيرًا، فَعَلَيكُم بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخلُفَاءِ الرَّاشِدِينَ المَهْدِيِّينَ مِنْ بَعْدِي، تَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُم وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ، فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٍ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз! Уни озиқ тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар. Бу маънодаги ҳадислар ҳам жуда кўп.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг асҳоблари ва улардан кейинги салаф уламолар бидъатлардан огоҳлантирганлари ва қаттиқ қайтарганлари собит бўлган. Чунки бу динга қўшимча қўшиш, Аллоҳ рухсат бермаган нарсани шариат қилиб олишдир.
Шунингдек, Аллоҳ таоло изн бермаган нарсани динга қўшиш ва бидъатлар ихтиро қилиш Аллоҳнинг душмани яҳудий ва насронийларга ўзини ўхшатиш бўлиб қолади. Бундан ташқари, бидъатлар Ислом динига камчилик нисбат беришни ва уни номуккаммал деб айблашни англатади. Бу эса катта бузғун-чилик, оғир гуноҳ ҳамда Аллоҳ таолонинг:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ...﴾
«Бугун сизларга динингизни комил қилиб бердим» деган сўзига ҳамда бидъатлардан огоҳ бўлишга чақирувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига очиқ-ойдин қарши чиқишдир.
Ҳақни талаб қилувчи киши учун Исро ва меърож кечасини нишонлаш бидъатлиги, ундан огоҳ бўлиш, Ислом динига унинг тааллуқли жойи йўқ экани ҳақида қаноатли даражада далиллар олиб келдик деб умид қиламиз.
Аллоҳ таоло мусулмонларга насиҳат қилишни, улар учун тузиб берган динини баён этишни вожиб қилгани ҳамда илмни яшириш-ни ҳаром қилгани сабабли, мен бу бидъатдан мусулмон биродарларимни огоҳлантиришни лозим топдим. Чунки бу бидъат кўпгина диёр-ларда кенг тарқалди ва айрим одамлар уни диндан деб ўйлаб қолдилар.
Аллоҳдан сўраймизки, барча мусулмонлар-нинг аҳволларини ислоҳ қилсин, уларга динда фиқҳ (тушунча) берсин, бизларни ва уларни ҳақда мустаҳкам туришга, унга амал қилишга ҳамда унга зид бўлган нарсаларни тарк этишга муваффақ қилсин. Албатта, Аллоҳ шунинг ҳомийси ва бунга қодир Зотдир.
Расулимиз ва набийимиз Муҳаммадга, Улар-нинг аҳли-аёллари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
***
Еттинчи рисола
Шаъбоннинг ярмидаги тунни нишонлашнинг ҳукми
Динни мукаммал ва неъматини комил қилиб берган Аллоҳга хамдлар бўлсин. Тавба ва раҳмат пайғамбари Муҳаммадга салавоту са-ломлар бўлсин.
Аммо баъд: Дарҳақиқат Аллоҳ таоло айтади-ки:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугун Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿أَمۡ لَهُمۡ شُرَكٰٓؤُاْ شَرَعُواْ لَهُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا لَمۡ يَأۡذَنۢ بِهِ ٱللَّهُ...﴾
«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик (худо)лари борми?!» [Шуро: 21].
«Саҳихайн»да Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», деганлар».
Саҳиҳи Муслимда Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума хутбасида:
«أَمَّا بَعْدُ: فَإِنَّ خَيرَ الحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَخَيرَ الهَدْيِ هَدْيُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَشَرَّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Аммо баъд: Энг яхши сўз Аллоҳнинг китобидир. Энг яхши ҳидоят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони бидъат. Ҳар бир бидъат залолатдир», дер эдилар». Бу маънодаги оят ва ҳадислар ҳам кўп.
Бу оят ва ҳадислар Аллоҳ таолонинг бу умматга динини мукаммал, неъматини комил қилганига далолат қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам динни очиқ ойдин етказмагунча ва Аллоҳ таоло шариат қилган сўзлар ва амалларни баён қилмагунча вафот этмадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларидан сўнг инсонлар томонидан Ислом динига мансуб қилиб келтириладиган барча сўз ёки амаллар бидъат эканлигини ҳамда уни амалга оширган инсоннинг нияти яхши бўлса ҳам, рад этилишини баён қилганлар. Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳам бу ишнинг мағизини тушуниб етганлар. Шунингдек, Ислом олимлари ҳам шу йўлдан бориб, бидъатларни инкор қилганлар ва улардан огоҳлантирганлар. Бу ҳақда суннат-ни улуғлаш ва бидъатни инкор қилишга бағишлаб китоб ёзган олимлар, масалан, Ибн Ваддоҳ, Тартуший, Абу Шома ва бошқалар ўз асарларида таъкидлаб ўтганлар.
Баъзи одамлар ихтиро қилган бидъатлар-дан: Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасини нишонлаш ва кундузини хослаб рўза тутиш. Бу ҳақида таянса бўладиган саҳиҳ ҳадис келмаган. Тўғри, унинг фазли ҳақида заиф хадислар ворид бўлган, лекин уларга суяниш жоиз эмас.
Энди унда намоз ўқиш ҳақида келган ҳадисларга келсак, аҳли илмлар айтиб ўтгани каби, уларнинг барчаси тўқима ҳадислардир. Кейинчалик у ҳадислардан баъзиларини зикр қиламиз иншааллоҳ.
Яна у ҳақида Шом ва бошқа ердаги уламолардан асарлар ҳам ворид бўлган.
Жумҳур уламолар у бидъат эканига ижмоъ қилганлар. Унинг фазли ҳақидаги ҳадислар-нинг баъзиси заиф ва баъзиси тўқимадир. Ҳофиз Ибн Ражаб ўзининг «Латоифул-маъориф» китоби ва бошқа китобларида бу хақида сўз юритган уламолардан. Заиф ҳадисларга, фақат асоси саҳиҳ далиллар билан собит бўлган ибодатларда амал қилинади. Шаъбоннинг ярим кечасини нишонлашнинг саҳиҳ асоси йўқ. Шунинг учун бу ҳақда заиф ҳадисларга таяниш мумкин эмас. Бу қоидани имом Абул Аббос шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ зикр қилганлар.
Эй китобхон, бу хақда аниқ маълумотга эга бўлишингиз учун баъзи уламоларнинг бу масаладаги сўзларини нақл қиламан.
Уламолар раҳматуллоҳи алайҳим иттифоқ қилганларки, одамлар ўртасида ихтилоф қилинган масалаларда вожиб бўлган иш ― уларни Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига қайтаришдир. Агар Қуръон ёки суннат улар ҳақида ҳукм чиқарган бўлса, у шариат бўлиб, унинг бажарилиши вожибдир. Қуръон ва суннатга зид бўлган ҳар қандай нарса рад этилиши лозим. Агар уларда маълум бир ибодат ҳақида ҳеч қандай далил келтирилма-ган бўлса, у бидъат бўлиб, уни қилиш жоиз эмас, қолаверса, унга чақириш ёки уни маъқуллаш ҳам жоиз эмас. Бу ҳақида Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деган:
﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا٥٩﴾
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир» [Нисо: 59].
﴿وَمَا ٱخۡتَلَفۡتُمۡ فِيهِ مِن شَيۡءٖ فَحُكۡمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ...﴾
«Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир» [Шуро: 10].
﴿قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡ...﴾
«Сиз: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир», деб айтинг» [Оли Имрон: 31].
﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا٦٥﴾
«Йўқ, Раббингизга қасамки, сизни ўз орала-рида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қил-магунларича, кейин, чиқарган ҳукмингизга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!» [Нисо: 65]. Бу маънода оятлар кўп.
Улар ихтилофли масалаларни Қуръон ва суннатга қайтариш, уларнинг ҳукмига рози бўлиш вожиблигига, бу эса иймоннинг талаби эканлигига далилдир. Бу банда учун ҳам бу дунёда, ҳам охиратда яхшидир ва энг яхши оқибатга олиб борур.
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Латоифул-маъориф» китобида бу масала ҳақида, олдинги сўзлардан кейин, шундай деган:
«Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасини Шом аҳлидан бўлган Холид ибн Маъдон, Макҳул ва Луқмон ибн Омир каби тобеинлар улуғлашар ва ибодатда тиришишар эди. Одамлар ҳам фазли хақидаги маълумотларни шулардан олганлар. Аслида, уларга бу ҳақида исроилиёт ҳикоялари етиб келган дейилган. Ривоятлар улар томони-дан шаҳарларда машҳур бўлиб кетгач, одамлар ўртасида ихтилоф пайдо бўлди. Улардан баъзилари Шом аҳлининг бу амалига қўшилиб, бу кечани улуғлашди. Буларнинг орасида Басра обидлари ва бошқалар ҳам бор эди. Аммо Ҳижознинг кўплаб уламолари буни инкор қилишган. Улардан: Ато, Ибн Абу Мулайка. Абдураҳмон ибн Зайд ибн Аслам ҳам Мадина аҳлидан шу инкорни нақл қилган. Бу имом Молик асҳоблари ва бошқаларнинг сўзидир. Улар: «Бунинг барчаси бидъат», дейишган.
Шом аҳлининг уламолари эса, у тунни тирилтириш сифатида иккига бўлинганлар:
Биринчи: Масжидда жамоат билан уни тирилтириш мустаҳаб дейишган. Холид ибн Маъдон ва Луқмон ибн Омин каби имомлар энг яхши кийимларини кийишар, хушбўйланар, куҳл суртишар ва туни билан масжидда қиёмда турар эдилар. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ҳам бу ишда уларга мувофиқ келган ва масжидда қиёмда туриб намоз ўқиш ҳақида: «Бу бидъат эмас», деган. Ҳарб Кармоний ўз масалаларида ушбу сўзни нақл қилган.
Иккинчи: Бу тунни хослаб масжидларда намоз, қиссалар ва дуо учун йиғилиш макруҳ, лекин киши ўзи уйда намоз ўқиши макруҳ саналмайди. Бу эса Шом аҳлининг имоми, фақиҳи ва олими Авзоъийдан ривоят қилинган. Ушбу сўз тўғрироқ иншааллоҳ». Сўзининг охирида: «Имом Аҳмаддан Шаъбон ойининг ярим кечаси ҳақида бирон-бир сўз маълум эмас. Ушбу кечани бедор ўтказишнинг мустаҳаблиги, байрам кечаларини бедор ўтказиш тўғрисидаги икки ривоятга асосланади. Бир ривоятда, бу кечаларни жамоат бўлиб ўтказишни мустаҳаб санамаган, чунки бу ҳақда Пайғамбар саллал-лоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаларидан бирор нарса нақл қилинмаган. Иккинчи ривоятда эса, тобеинлардан бири Абдураҳмон ибн Язид ибн Асвад бажаргани учун буни жоиз деган. Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасини бедор ўтказиш ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаларидан собит бўлмаган, лекин бу ҳақда Шом аҳли фақиҳлари-нинг бир нечта тобеинларидан ривоят қилин-ган». Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ сўзининг мақсад қилинган ўрни тугади.
Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда асҳобларидан Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси хақида ҳеч нарса собит бўлмагани ҳақида очиқ ойдин айтилган.
Энди имом Авзоий ва Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳумаллоҳнинг бу сўзни танлашларига келсак, бу ғариб ва заифдир. Чунки ҳар қандай нарса шариат далиллари билан машруълиги исботланмаган бўлса, мусулмон учун уни динда янги нарса қилиб киритиши жоиз эмас. Бу амални хоҳ якка ҳолда қилсин, хоҳ жамоат билан, яширин ҳолда амалга оширсин ёки ошкора – фарқи йўқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари умумий маънода айтилган:
«مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيهِ أَمْرُنَا؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг ишимизда бўлмаган бир амални қилса, у рад қилинади». Бидъатларни инкор қилган ва улардан огоҳлантирган бошқа далиллар ҳам шунга далолат қилади.
Имом Абу Бакр Тартуший раҳимаҳуллоҳ «Ҳаводис ва бидаъ» китобида айтади:
«Ибн Ваддоҳ Зайд ибн Асламдан шундай деган сўзини ривоят қилади: «На шайхларимиз ва на фуқаҳоларимиз Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига эътибор берганларини кўрмадик. Улар Макҳулнинг хадисига эътибор бермасди-лар ва бошқа кунлардан афзал ўлароқ кўрмас эдилар»
Ибн Абу Мулайкага: «Зиёд Намирий: «Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасининг ажри Лайлатул қадр кечасининг ажри каби», деб айтмоқда», дейилди. Шунда: «Агар шундай деганини эшитсам ва қўлимда таёқ бўлиб қолса, урардим», деди. Зиёд қиссачи эди. Мақсад қилинган ўрни тугади.
Аллома Шавконий раҳимаҳуллоҳ «Фавоидул мажмуъа» китобида шундай деган:
«Ҳадис: «Ё Али, ким Шаъбон ойининг ярим кечасида юз ракат намоз ўқиса, ҳар бир ракъатда Фотиҳа сурасини ва «Қул ҳува Аллоҳу аҳад» сурасини ўн марта ўқиса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳожатини адо этади» ва ҳоказо... Бу ҳадис мавзуъ (тўқима) бўлиб, унинг лафзларида амал қилувчи одам эришадиган ажр ҳақидаги сўзлар борки, фаросатли киши буни сохта эканлиги-дан шубҳаланмайди. Унинг ривоят қилувчила-ри номаълум шахслар. Бу ҳадис икки уч хил йўллар орқали ҳам ривоят қилинган, уларнинг барчаси сохта бўлиб, ровийлари номаълум.
«Ал-Мухтасар» китобида: «Шаъбоннинг ярим кечасида ўқиладиган намоз ҳақидаги ҳадис ботилдир», деб айтилган. Ибн Ҳиббон Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилган: «Шаъбоннинг ярим кечаси бўлса, унинг кечасида ибодат қилинг ва кундузида рўза тутинг», деган ҳадис ҳам заифдир.
«Ал-Лаоли» китобида: «Шаъбоннинг ярим кечасида юз ракат намоз ўқиб, ҳар бир ракатда ўн марта «Ихлос» сурасини ўқиш ҳақидаги ҳадис, Дайламий ва бошқалар томонидан кўп фазилатлари билан ривоят қилинган, лекин у тўқима. Унинг уччала санадидаги ровийлари-нинг аксари номаълум ва заиф. Шунингдек, «Ўн икки ракатда ўттиз марта «Ихлос» сурасини ўқиш» ҳақидаги ҳадис ҳам тўқима. «Ўн тўрт ракат» ҳақидаги ҳадис ҳам тўқима», дейилган.
Бу ҳадисга фақиҳлардан, масалан, «Иҳё» китобининг муаллифи ва бошқа баъзи муфас-сирлар алданганлар. Шаъбон ойининг ярим кечасида ўқиладиган намоз ҳақида турли ривоятлар келтирилган бўлиб, уларнинг барча-си сохта ва тўқилган.
Бу ҳолат имом Термизийнинг Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисини, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг Бақий қабристонига боргани, шу кечада Рабб таолонинг дунё осмонига тушиши ва Калб қабиласи қўйларининг жунидан ҳам кўпроқ кишиларнинг гуноҳларини мағфират қилиши-ни инкор этмайди. Чунки гап айнан шу кечадаги тўқима намоз ҳақида кетмоқда. Шуни айтиш керакки, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ушбу ҳадис заиф ва санади узилган. Шу билан бирга, ушбу кечани ибодат билан ўтказиш ҳақида Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ҳам бу намознинг тўқима эканлигини инкор этмайди. Бу ҳадис ҳам заиф эканлиги ҳақида юқорида баён қилинган» деб, мақсад якунланди.
Ҳофиз Ироқий: «Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида ўқиладиган намознинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилиши ёлғон ва тўқима», деганлар. Имом Нававий «Мажмуъ» китобида: Ражаб ойининг биринчи жумасида шом ва ҳуфтон намозлари орасида ўқиладиган Рағоиб номи билан машҳур ўн икки ракат намоз ҳам, Шаъбон ойининг ярмида ўқиладиган тунги юз ракат намоз ҳам мункар ва бидъатдир! «Қувтул қулуб» ва «Иҳё улумуд дин» китоблари ва унда зикр қилинган ҳадислар билан одам алданиб қолмаслиги керак. Буларнинг барчаси ботил. Баъзи уламоларнинг наздида иккисининг ҳукми ноаниқ бўлиб мустаҳаблиги ҳақида бироз саҳифалар ёзган бўлса-да, унга алданиб қолмаслиги керак, чунки улар бу борада хато қилган», деб айтган.
Шайх, имом Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Исмоил Мақдисий бу икки намознинг ботилли-ги ҳақида нафис китоб ёзган. Китобни жуда яхши ва чиройли ёзган. Бу масалада аҳли илмларнинг сўзлари жуда кўп. Агар бу масалага оид ўқиган барча сўзларни нақл қилганимизда, сўзимиз чўзилиб кетар эди. Зикр қилган нақлларимиз хақ талаб қилувчи учун етарли деб умид қиламиз.
Зикр қилинган оятлар, ҳадислар ва аҳли илмларнинг сўзларидан хақ талаб қилувчига баён бўладики, Шаъбон ойининг ярмидаги тунни намоз билан, кунни рўза билан хослаш кўп аҳли илмлар наздида мункар, бидъатдир. Пок шариатимизда унинг асоси йўқ. Аксинча, у саҳобалар асридан кейин содир бўлган ишлар-дан. Хақни талаб қилган инсон учун бу ва бошқа бобларда Аллоҳ таолонинг:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ...﴾
«Бугун сизларга динингизни комил қилиб бердим», деган сўзи кифоя. [Моида: 3].
Ва шу маънодаги бошқа оятлар билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган (янги) нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», деган сўзлари ва шу маънодаги бошқа ҳадислар етарли.
«Саҳиҳи Муслим»да Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَا تَخُصُّوا لَيْلَةَ الْجُمُعَةِ بِقِيَامٍ مِنْ بَيْنِ اللَّيَالِي، وَلَا تَخُصُّوا يَوْمَهَا بِالصِّيَامِ مِنْ بَيْنِ الْأَيَّامِ، إِلَّا أَنْ يَكُونَ فِي صَوْمٍ يَصُومُهُ أَحَدُكُمْ».
«Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодат билан хослаб олманглар! Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар! Аммо бирортангизнинг тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно», дедилар.
Агар бирор тунни бирор ибодат билан хослаш мумкин бўлганда, жума кечаси бошқалардан авлороқ бўлар эди. Чунки унинг кундузи қуёши чиққан кунларнинг энг яхшиси экани саҳиҳ ҳадислар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуманинг тунини намоз билан хослашдан қайтарганлари-дан кейин, бошқа тунларни хослаш мумкин эмаслиги авлороқ. Шунинг учун, хослаш ҳақида саҳиҳ далил келмагунча бирор кечани ибодат билан хослаш мумкин эмас.
Лайлатул қадр ва Рамазон кечалари намоз ўқиш ва ибодатда тиришиш машруъ бўлгани учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматни огоҳлантирдилар, унга ундадилар ва ўзлари ҳам бажардилар. «Саҳиҳайн»да Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган-ки:
«مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَمَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».
«Ким Рамазон кечасини иймон ва ажр умидида қоим ўтказса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким лайлатул қадр кечасини иймон ва ажр умидида қоим ўтказса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Шаъбоннинг ярмидаги тун, Ражаб ойининг биринчи жумасидаги тун ҳамда Исро ва меърож кечасини нишонлаш ёки бирор ибодат билан хослаш машруъ бўлганда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бунга йўллаган ва ўзлари қилган бўлар эдилар. Агар булардан бирортаси содир бўлганда саҳобалар яширмас-дан бизга нақл қилган бўлар эдилар. Чунки улар анбиёлардан кейинги энг яхши ва энг насиҳатгўй одамлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ-нинг асҳобларидан рози бўлсин ва уларни рози қилсин.
Юқорида зикр қилинган уламолар сўзлари-дан маълум бўладики, Ражаб ойининг биринчи жумаси, Шаъбон ойининг ярмидаги тунни нишонлаш ёки бирор ибодат билан хослаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларидан собит бўлмаган. Шундай қилиб, уларни нишонлаш Исломдаги янги бидъатлар-дан ва ибодат билан хослаш мункар бидъатлар-дан экани маълум бўлади. Баъзи одамлар Исро ва меърож кечаси деб ўйлайдиган Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси ҳам шулар жумласидан. Зикр қилинган далиллар сабабли бирор ибодат билан хослаш ёки нишонлаш мумкин эмас. Бу ҳам қайси кеча эканлиги маълум бўлса. Энди қайси кеча экани номаълум бўлсачи?! Уламолар сўзлари ичидаги тўғрироқ сўз, у қайси кеча экани номаълумдир. Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси дейилган сўз эса ботил сўз. Унга сахиҳ хадислардан асос йўқ.
Ишларнинг энг яхшиси ҳидоятга эргашмоқ,
Уларнинг энг ёмони динда бидъат яратмоқ.
Аллоҳ таоло бизни ва барча мусулмонларни суннатга, унда собит туришга, унга хилоф келадиган нарсадан ҳазар қилишга тавфиқ берсин. У Зот саҳий ва каримдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммадга ва У кишининг аҳли аёлларига ва асҳобларига Аллоҳ таоло-нинг саломи ва салавоти бўлсин.
Саккизинчи рисола
Муҳим огоҳлантириш
Мадинаи Мунавварада Масжиди Набавийнинг хизматкори бўлмиш Шайх Аҳмад номидан тўқилган васият ёлғон эканлиги ҳақида
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан барча мусулмонларга. Аллоҳ уларни ҳам, бизни ҳам Ислом билан муҳофаза қилсин ва жоҳил ва аҳмоқларнинг ёлғонларидан асрасин! Омин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Аммо баъд: Мадинаи Мунавварада Набавий масжидининг хизматкори шайх Аҳмадга нисбат берилган «Мадинаи Мунавварада Масжиди Набавийнинг хизматкори бўлмиш Шайх Аҳмад васияти» номли рисолани ўқиб чиқдим. Унда:
«Жума кечаси Қуръон тиловат қилиб, Аллоҳнинг гўзал исмларини ўқиб чиқдим. Буларни адо этиб бўлганимдан сўнг уйқуга тайёрландим. Шунда мен кўркам нурли бўлган, Қуръоний оятларни ва олий ҳукмларни инсониятга раҳмат қилиб келтирган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам менга шундай дедилар: «Эй шайх Аҳмад!» Мен: «Лаббайка, ё Расулуллоҳ, эй Аллоҳнинг энг шарафли бандаси», дедим. Шунда У зот: «Мен одамларнинг ёмон ишларидан хижолатдаман ва Раббимга ҳам, фаришталарга ҳам юзлана олмаяпман. Чунки жума кунидан жума кунигача 160 минг киши Ислом динисиз ўлди», дедилар. Кейин У зот одамлар орасида содир бўлган баъзи гуноҳлар ҳақида сўзладилар. Шундан сўнг дедилар: «Бу васият улар учун Азиз ва Жаббор бўлган Зотнинг раҳмати билан нозил қилинди». Кейин У зот Қиёматнинг баъзи аломатлари ҳақида айтиб ўтдилар ва: «Эй шайх Аҳмад, одамларга бу васиятни етказинг, чунки у Лавҳул-Маҳфузда тақдир қалами билан битилган. Уни ёзиб, бир шаҳардан бошқа шаҳарга, бир макондан бошқа маконга юборган одам учун жаннатда қаср қурилади. Ким уни ёзмаса ва тарқатмаса, қиёмат куни менинг шафоатимдан маҳрум бўлади. Ким уни ёзса, қашшоқ бўлса, Аллоҳ уни бой қилади. Қарздор бўлса, Аллоҳ унинг қарзини адо қилади. Гуноҳкор бўлса, Аллоҳ унинг ва ота-онасининг гуноҳларини кечиради. Кимки Аллоҳнинг бандаларидан бўлиб уни ёзмаса, дунё ва охиратда юзи қора бўлади», дедилар. У: «Уч марта Аллоҳга қасамки, бу ҳақиқатдир. Агар мен сўзимда ёлғончи бўлсам, Исломсиз ҳолда дунёни тарк этаман. Кимки бунга ишонса, дўзах азобидан қутулади. Кимки ёлғон деб ҳисобласа, кофир бўлади», деди.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламга тўқилган васиятнинг хулосаси. Дарҳақи-қат, бу ёлғон васиятни бир неча йилдан бери бир неча бор эшитдик. Одамлар орасида ора-орада тарқалиб туради. Кўплаб омма орасида тарқатилинади. Лафзлари ҳар хил. Бу ёлғонни тўқиб олган кимса тушида Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб, ушбу васиятни У зотдан юклатилганини даъво қилмоқда. Биз сизнинг эътиборингизга ҳавола қилган сўнгги нашрида эса, бу ёлғончи Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни ухлашга ҳозирланаётгани-да кўрганини даъво қилди. Демак, бу ҳолатда У зотни уйғоқ ҳолда кўрганини даъво қилмоқда!
Бу ёлғончи ушбу васиятда кўплаб даъволар-ни қилган. Бу даъволар эса энг очиқ ёлғон ва энг равшан ботилдир. Бу ҳақида иншааллоҳ яқинда сизга тўлиқ маълумот бераман. Илгари ҳам бу ҳақида огоҳлантириб, одамларга унинг энг очиқ ёлғон ва энг равшан ботил эканини тушунтирганман. Бу сўнгги нашрни кўриб чиққанимдан кейин ёзиш ёки ёзмаслик бораси-да иккиландим. Чунки унинг ёлғонлиги аён эди ва унинг тузувчиси ёлғонга жуда катта жасорат қилган эди. Мен унинг ёлғонлиги ҳеч бўлмаган-да озгина идрок ёки соф фитратга эга бўлган одамларга таъсир қилади деб ўйламаган эдим. Аммо кўпгина биродарлар менга ушбу гап кўпчилик орасида тарқалиб, уларнинг ўзаро муҳокамасида бўлганини ва баъзилар уни тасдиқлаганини айтишди. Шунинг учун мен каби кишилар бундай масалалар ҳақида ёзишлари лозим деб билдим. Бундан мақсад унинг ботиллигини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга туҳмат эканлигини очиб беришдир. Илм ва иймон соҳибларидан ёки тўғри фитрат ва соғлом ақл эгаларидан бўлган инсонлар бу рисолани диққат билан ўрганса, унинг бир неча жиҳатдан ёлғон ва туҳмат эканини англайди.
Туҳмат нисбат берилган шайх Аҳмаднинг баъзи қариндошларидан бу васият ҳақида сўрадим. Шунда улар: «Шайх Аҳмадга нисбат берилган бу хабар ёлғон ва шайх у сўзларни асло айтмаган», деб жавоб бердилар. Зикр қилинган шайх Аҳмад бир қанча муддат олдин вафот этган. Шайх Аҳмад ёки ундан каттароқ бўлган бирорта Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида ёки ўнгида кўрган ва ушбу нарсаларни васият қилган деб тасаввур қилсак, бу бир неча жиҳатдан аниқ ёлғон ёки бу сўзлар-ни унга Расулуллоҳ эмас, шайтон айтган дер эдик.
Биринчи жиҳат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин кўринмайдилар! Жоҳил суфийлардан қайси бири Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўнгида кўраётгани, мавлидга қатнашишлари ёки шу кабиларни даъво қилса, энг жирканч хато қилган, одамларни қаттиқ алдаган ва улкан хатога йўл қўйган бўлади. Бу билан Қуръон ва Суннатга ҳамда уламоларнинг ижмоъларига хилоф қилган бўлади. Чунки ўликлар бу дунёда эмас, фақат қиёмат куни қабрларидан чиқадилар. Ким бунга тескари нарсани даъво қилса, очиқ-ойдин ёлғончи ёки алданган хатокордир. У салафи солиҳлар билган ҳақиқатни билмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ҳамда уларга яхшилик билан эргашганлар йўлига эргашмаган бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿ثُمَّ إِنَّكُم بَعۡدَ ذَٰلِكَ لَمَيِّتُونَ١٥ ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ١٦﴾
«Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар Қиёмат куни қайта тирилтирилурсизлар» [Мўминун: 15, 16].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«أَنَا أَوَّلُ مَنْ تَنْشَقُّ عَنْهُ الْأَرْضُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَنَا أَوَّلُ شَافِعٍ وَأَوَّلُ مُشَفَّعٍ».
«Қабри энг биринчи ёриладиган одам менман. Энг биринчи шафоатчиман ва шафоати қабул қилинадиганларнинг биринчисиман». Бу маънодаги оят ва ҳадислар кўп.
Иккинчи жиҳат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хақиқатга тескари нарсани айтмайдилар. Тирикликларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам. Бу васият эса, бир неча жиҳатдан У зотнинг шариатларига очиқ-ойдин қаршидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам-ни инсон тушида кўриши мумкин. Ўзларининг шарафли сўратларида кўрган инсон хақиқатан У зотни кўрган бўлади. Чунки ҳадиси шарифда келгани каби шайтон У зотнинг суратларига кира олмайди. Лекин барча иш кўрган киши-нинг иймони, содиқлиги, адолати, диёнати ва омонатида. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз суратларида кўрдими ёки бошқа суратдами?!
Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис келган бўлса, лекин у ишончли, одил ва хотираси мустаҳкам ровий-лар орқали етказилмаган бўлса унга таянил-майди ва ҳужжат сифатида қабул қилинмайди. Агар у ишончли ва хотираси мустаҳкам ровийлар орқали етказилган бўлса-ю, лекин улардан ҳам яхшироқ хотирага ва ишончга эга бўлган ровийларнинг ривоятига қарши келса ва бу икки ривоятни бир-бирига мослаштириш мумкин бўлмаса, унда улардан бири насх қилинган (бекор қилинган) бўлиб, унга амал қилинмайди. Иккинчиси эса насх қилувчи (бекор қилувчи) бўлиб, унга амал қилинади. Агар ривоятларни бир-бирига мослаштириш ёки насх қилишни иложи бўлмаса, унда хотираси камроқ ва адолати пастроқ бўлган ровийнинг ривояти қабул қилинмайди ва у «шоз» ҳадис деб ҳисобланиб, унга амал қилинмайди.
Шундай экан, агар бир васиятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берувчи кишининг шахсияти маълум бўлмаса, унинг адолатлилиги ва омонатдорлиги номаълум бўлса, бундай васият рад этилиши ва унга эътибор берилмаслиги керак. Гарчи ичида шариатга зид нарса бўлмаса ҳам. Энди, агар у васият кўплаб ботилларни, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламга тўқилган ёлғонларни ва Аллоҳ изн бермаган янги ташриъларни ичига олган бўлса қандай уни қабул қилиш мумкин?
Ахир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ قَالَ عَلَيَّ مَا لَمْ أَقُلْ؛ فَلْيَتَـبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ».
«Ким мен айтмаган нарсани айтди деса, жойини дўзахдан тайёрлаб қўйсин!» деганлар.
Бу ёлғончи эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам айтмаган нарсани "Айтди", демоқда ва У зотга очиқ-ойдин хатарли ёлғон тўқимоқда. Агар тавба қилиб, одамларга бу васият ёлғон эканини айтмаса, бу улкан таҳдидга лойиқ бўлади. Чунки одамлар орасида ботилни тарқатиб ёлғонини динга нисбат берган инсон, ўзини ёлғончига чиқариб, ёлғонидан қайтганини одамларга эълон қилма-гунча тавбаси қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلۡهُدَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أُوْلَٰٓئِكَ يَلۡعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلۡعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ١٥٩ إِلَّا ٱلَّذِينَ تَابُواْ وَأَصۡلَحُواْ وَبَيَّنُواْ فَأُوْلَٰٓئِكَ أَتُوبُ عَلَيۡهِمۡ وَأَنَا ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ١٦٠﴾
«Албатта, Биз нозил қилган равшан оятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни — ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънатловчилар лаънатлайдир. Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳимлидирман» [Бақара: 159-160].
Аллоҳ таоло бу ояти каримада ким бирорта ҳақни яширган бўлса, уни баён қилиб ислоҳ қилмагунча тавбаси қабул бўлмаслигини баён қилмоқда. Аллоҳ таоло бандаларига Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юбориш ва У зотга комил шариатни ваҳий қилиш билан неъматини тўлиқ ва динини комил қилиб берди. У зот бу динни тўлиқ баёнлаб етказмагунларигача вафот этмадилар. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугун Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3].
Бу ёлғончи ўн тўртинчи асрда келиб, одамларга янги динни кийдирмоқчи бўлмоқда. Инсон унинг динига амал қилиш ёки қилмас-ликка қараб жаннатга кириш-кирмаслиги ҳамда унинг "шариатига" бўйсунмаганлар жаҳаннамга киришини даъво қилмоқда. Бу ёлғончи ўзининг ёлғон васиятини Қуръони каримдан ҳам улуғ ва афзалроқ қилмоқчи. Чунки унда шундай деб ёзган: «Ким уни ёзиб бошқа шаҳарга ёки бошқа маҳаллага юборса, жаннатда унга уй қурилади, ким ёзмаса ва бошқа ерларга юбормаса, қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларидан маҳрум бўлади». Бу эса ўта хунук ёлғон ва ёлғонлигига далолат қилувчи энг катта далиллардан биридир. Буни тўқиган кишининг ҳаёси йўқлиги ва ёлғон гапиришдаги жуда катта журъатидан дарак беради. Чунки бирор киши Қуръонни ёзса ва уни бир шаҳардан бошқа шаҳарга кўчирса ёки бир жойдан бошқа жойга юборса ва Қуръонга амал қилмаса, бу фазилатга эриша олмайди. Энди қандай қилиб, бу уйдирмани ёзган ва уни бир шаҳардан бошқа шаҳарга тарқатган одам шундай улуғ фазилатга эришиши мумкин?! Ким Қуръонни ёзмаган ва бирор шаҳарга юбормаган бўлса ҳам, аммо, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирар ва шариатига эргашар экан, Аллоҳ-нинг изни билан У кишининг шафоатларидан маҳрум бўлмайди. Зикр қилинган битта тўқима ёлғонининг ўзи бунинг ботиллиги ва ёзувчиси-нинг ёлғончилиги, ахмоқлиги ҳамда Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ҳидоятдан қанчалик узоқлигига далил бўлади.
Бу васиятда зикр қилинган нарсалардан ташқари яна бошқа ишлар ҳам борки, уларнинг ҳаммаси бу васиятнинг ботил ва ёлғонлигига далолат қилади. Агар уни тўқиб олган кимса ёлғонининг ҳақлигини исботлаш учун минг марта ёки ундан ҳам кўпроқ қасам ичса ҳам, агар ростгўй бўлмаса, ўзини энг қаттиқ азоб ва жазоларга дучор этишни сўраса ҳам, у ростгўй бўла олмайди ва бу васият ҳақиқатга айланмай-ди. Аксинча, Аллоҳга қасамки сўнгра яна қасамки, у энг катта ва энг жирканч ёлғонлар-дан биридир. Биз бунга Аллоҳни, бизнинг олдимиздаги фаришталарни ва ушбу рисола-мизни мутолаа қилган барча мусулмонларни ҳам гувоҳ қиламизки, бу васият Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат қилин-ган ёлғон ва бўҳтондир. Аллоҳ бу ёлғонни тўқиб олганларни хор қилсин ва ўзларига муносиб жазо берсин.
Зикр қилганларимиздан ташқари яна унинг ёлғонлигига кўплаган ишлар далолат қилади:
Улардан биринчиси: «Чунки ўтган жумадан бу жумагача бир юз олтмиш минг киши Ислом динига кирмай ўлди», деган сўзи. Чунки бу ғайб илмидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг ваҳий тўхта-ган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига кўра тирикликла-рида ғайбни билмас эдилар. Вафот этганлари-дан сўнг қандай билсинлар?! Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُل لَّآ أَقُولُ لَكُمۡ عِندِي خَزَآئِنُ ٱللَّهِ وَلَآ أَعۡلَمُ ٱلۡغَيۡبَ...﴾
«Сиз: «Сизларга, ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор, демайман. Ғайбни биламан ҳам, демайман», деб айтинг» [Анъом: 50] .
﴿قُل لَّا يَعۡلَمُ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلۡغَيۡبَ إِلَّا ٱللَّهُ...﴾
«Сиз: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», деб айтинг» [Намл: 65].
Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда:
«يُذَادُ رِجَالٌ عَنْ حَوْضِي يَوْمَ القِيَامَةِ، فَأَقُولُ: يَا رَبِّ! أَصْحَابِي أَصْحَابِي، فَيُقَالُ لِي: إِنَّكَ لَا تَدْرِي مَا أَحْدَثُوا بَعْدَكَ، فَأَقُولُ كَمَا قَالَ العَبْدُ الصَّالِحُ: ﴿وَكُنتُ عَلَيۡهِمۡ شَهِيدٗا مَّا دُمۡتُ فِيهِمۡۖ فَلَمَّا تَوَفَّيۡتَنِي كُنتَ أَنتَ ٱلرَّقِيبَ عَلَيۡهِمۡۚ وَأَنتَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ﴾ [المائدة: ١١٧]».
«Қиёмат куни кишилар ҳовузимдан ҳайдаладилар. Шунда: «Ё Рабб! Асҳобларим, асҳобларим», дейман. Шунда: «Сендан кейин нималарни пайдо қилганини билмайсан», дейилади. Шунда солиҳ банда айтгандай: «Ва модомики ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг, Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, сен ҳар бир нарсага гувоҳсан», деб айтаман», дедилар. [Моида: 117].
Бу васиятнинг ботил ва ёлғонлигига далолат қилувчи нарсалардан яна бири: «Ким уни ёзса, бу васиятнинг баракаси билан Аллоҳ уни камбағал бўлса, бой қилади. Қарзи бўлса, қарзини ўтайди. Унинг ва ота-онасининг бирор гуноҳи бўлса кечиради...» деган жумла. Бу ҳам энг катта ёлғон. Бу тўқимачининг ёлғончи ҳамда Аллоҳ ва бандаларидан ҳаё қилмаслигига далилдир. Чунки бу ишлар ҳаттоки Қуръони каримни ёзиб қўйиш билан ҳам ҳосил бўлмайди. Энди бу ботил васиятни ёзиш билан қандай ҳосил бўлсин?! "Одамлар бу ёлғон даъвога ишонсинлар, ёзсинлар, Аллоҳнинг бандаларига тузиб берган шариатини тарк қилсинлар", дея одамларни ёлғонига ишонтир-моқчи бўлмоқда. Ҳаттоки, васиятни бойликка етказувчи, қарзларни узувчи ва гуноҳларни кечирилишига олиб борувчи қилиб қўйди. Аллоҳдан хижолат ва мағлубият сабаблари, нафс ҳавоси ва шайтонга бўйсунишдан паноҳ тилаймиз.
Бу васиятнинг ботиллигига далолат қилувчи ишларнинг учинчиси: «Қайси банда уни ёзмаса, дунё ва охиратда юзи қора бўлур». Бу ҳам энг ёмон ёлғонлардан бири бўлиб, мазкур васият-нинг ботиллиги ва унинг тўқиб чиқарилганини кўрсатувчи очиқ-ойдин далиллардан бўлиб саналади. Қандай қилиб ақлли одам ўн тўртинчи асрда яшаган номаълум бир шахс томонидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан тўқиб чиқарилган бу васиятни ёзиши мумкин? Қандай қилиб уни ёзмаган кишининг дунё ва охиратда юзи қора бўлиши, уни ёзганнинг эса қашшоқликдан кейин бой бўлиши, қарзларидан халос бўлиши ва қилган гуноҳлари мағфират қилиниши даъво қилина-ди?!
Субҳаналлоҳ! Бу буюк туҳматдир! Далиллар ҳам, воқеълик ҳам бу даъволарни тўқима экани ва уни тўқиб чиқарган кишининг Аллоҳга қарши жуда катта журъат қилгани ва Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам уялмаслигини исботлай-ди. Қанча-қанча умматлар борки, улар бу васиятни ёзмаганлар, аммо юзлари қора бўлган эмас. Шунингдек, сонини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган қанчалаган одамлар бу васиятни бир неча марта ёзганлар, аммо уларнинг қарзлари тўланмаган, қашшоқликла-ри ҳам кетмаган. Қалбларнинг оғишидан ва уларни гуноҳ қоплашидан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз. Бунга ўхшаш фазилат ва мукофотлар шариатда энг афзал ва улуғ китоб бўлмиш Қуръони каримни ёзганлар учун ҳам ваъда қилинмаган. Бас, қандай қилиб турли ботил ва куфрга асосланган тўқима васиятни ёзганлар учун бундай фазилатлар бўлиши мумкин? Субҳаналлоҳ! Унга қарши ёлғон тўқиб чиқар-ганларга нисбатан ҳам У Зот қанчалар меҳрибондир!
Тўртинчи масала: ушбу васиятнинг ботил ва ёлғон эканлигини кўрсатувчи энг муҳим ишлардан бири: «Ким унга ишонса, дўзах азобидан қутулади, кимки ишонмаса, кофир бўлади», деб айтилганидир. Бу ҳам ёлғонга нисбатан энг катта журъат ва энг хунук ботилдир. Бу тўқима васиятнинг муаллифи барча инсонларни унинг ёлғонига ишонишга чақириб, бу васият орқали улар дўзах азобидан қутулишларини ҳамда унга ишонмаганлар эса кофир бўлишларини даъво қилмоқда. Аллоҳга қасамки, бу ёлғончи Аллоҳга нисбатан энг катта ёлғон тўқимоқда ва ҳақиқатга мутлақо зид гапирмоқда. Аслида, унга ишонмаган эмас, аксинча, ишонган киши кофир бўлишга лойиқдир. Чунки бу ёлғон, ботил ва асло ҳақиқатга асосланмаган тўқимадир. Биз Аллоҳни гувоҳ қилиб айтамизки, бу васият ёлғон ва уни тўқиб чиқарган киши ёлғончидир. У одамларга Аллоҳ изн бермаган нарсаларни динга қўшишни ва динларига тегишли бўлма-ган нарсаларни киритишни истамоқда. Аллоҳ эса бу уммат учун динини бу ёлғон тўқилиши-дан ўн тўрт аср аввал тўкис ва комил қилиб қўйган.
Эй китобхонлар ва биродарлар! Хушёр бўлинглар! Бундай тўқималарга ишонишдан ва уларни ораларингизда тарқалишидан эҳтиёт бўлинглар. Шуни билингки, ҳақда доимо нур бўлади ва ҳақни истаган киши уни танимай қолмайди. Ҳақни унинг далили билан изланг-лар ва тушунмаган нарсаларингиз ҳақида уламолардан сўранглар. Ёлғончиларнинг қасамларига алданманглар, чунки лаънатлан-ган Иблис ҳам ота-онангиз Одам алайҳиссалом ва Ҳавога уларга насихатгўй эканини айтган ҳолда қасам ичган эди. Аслида эса, у энг катта хиёнаткор ва ёлғончи эди. Аллоҳ унинг бу ҳийласини «Аъроф» сурасида шундай баён қилган:
﴿وَقَاسَمَهُمَآ إِنِّي لَكُمَا لَمِنَ ٱلنَّٰصِحِينَ٢١﴾
«Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди» [Аъроф: 21].
Шунинг учун шайтон ва унинг ёлғон тўқувчи издошларидан эҳтиёт бўлинглар. Шайтон ва унга эргашганларнинг қанча-қанча ёлғон қасамлари, хиёнатли аҳдлари ва одамларни йўлдан уриш ва адаштириш учун безалган қасамлари бор! Ушбу тўқимачи томонидан маъсиятларнинг кўпайгани ҳақида айтилган гапларга келсак, бу ҳақиқатда мавжуд ҳолат-дир. Қуръони карим ва пок суннат бундай ишлардан қаттиқ огоҳлантирган. У иккаласида етарли даражада ҳидоят ва насиҳат бор.
Қиёмат аломатлари ҳақида айтилган гаплар-га келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида қиёматнинг аломат-лари батафсил баён қилинган. Қуръони карим ҳам айрим аломатларга ишора қилган. Ким буни билишни хоҳласа, суннат китоблари ҳамда илм ва иймон аҳлининг асарларидан топади. Одамлар бу каби тўқимачи ва унинг ҳақиқатни ботилга аралаштириб, одамларни адаштириш-га уринишларига муҳтож эмас. Аллоҳ мени, сизларни ва барча мусулмонларни шайтонлар-нинг ёвузлигидан, адаштирувчиларнинг фит-наларидан, қалби оғганларнинг оғдиришидан ва Аллоҳнинг душманлари бўлган ботил кимсаларнинг макрларидан сақласин! Улар Аллоҳнинг нурини ўз оғизлари билан ўчириш-ни ва одамларнинг динларини бузишни хоҳлайдилар. Аммо Аллоҳ ўз нурини тўкис қилади ва динини ғалаба билан нусрат этади, гарчи Аллоҳнинг душманлари — шайтонлар ва уларнинг кофир ҳамда худосиз издошлари буни ёқтирмасалар ҳам. Биз Аллоҳдан мусулмонлар-нинг ҳолини ислоҳ қилишини, уларга ҳақ йўлга эргашиш, унда барқарор туриш ва барча гуноҳлардан тавба қилиш неъматини бериши-ни сўраймиз. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли ва ҳар нарсага қодир Зотдир. Бизга Аллоҳ кифоя қилади ва У қандай ҳам яхши вакил! Улуғ ва Олий Аллоҳдан бошқада на куч ва на ҳолатни ўзгартиришга қувват бор.
Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Унинг содиқ ва ишончли Расули, У кишининг аҳли байти, саҳобалари ва қиёмат кунигача яхшиликда уларга эргашувчиларга салавот ва саломлар бўлсин.
***
Сеҳргарлик, коҳинлик ва шунга оид масалалар18
Динни мукаммал ва неъматини комил қилиб берган Аллоҳга хамдлар бўлсин. Тавба ва раҳмат пайғамбари Муҳаммадга салавоту са-ломлар бўлсин!
Аммо баъд:
Сўнгги пайтларда ўзини табиб деб даъво қиладиган, аммо, сеҳр ёки коҳинлик орқали даволашга уринадиган фирибгарлар кўпайиб кетгани, айрим мамлакатларда жуда тарқал-гани ва оддий, илмсиз одамларни алдаш орқали фойда олаётганини инобатга олиб, Аллоҳ ва Унинг бандаларига насиҳат мақсадида бу ҳолатнинг Ислом ва мусулмонлар учун улкан хатар эканини баён қилишни лозим топдим. Чунки бу – Аллоҳдан ўзгага боғланиш, У Зот ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига хилоф иш тутиш каби оғир гуноҳларни ўз ичига олади.
Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб сўзимни бошлайман: даволаниш жоизлигида шубҳа йуқ. Мусулмон киши ички касалликлар, жарроҳлик ёки асаб касалликлари бўйича шифокорга ёки шу каби мутахассисга мурожаат қилиши мумкин. Шифокор унинг хасталигини аниқлаб, тиббий билимлари асосида шариатда рухсат этилган дорилар билан даволаши мумкин. Чунки бу – одатий сабабларга амал қилиш бўлиб, Аллоҳга таваккул қилишга зид эмас. Дардни ҳам, унинг давосини ҳам Аллоҳ туширган. Буни баъзилар билади, баъзилар эса билмайди. Лекин Аллоҳ таоло бандалари учун шифони ҳаром қилинган нарсалар ичига жойлаштирмаган.
Бемор касалини билиши учун ғайбни билишни даъво қиладиган коҳинларга бориши жоиз эмас. Хабар берган нарсаларини тасдиқ-лаш ҳам мумкин эмас. Улар гаплари билан ғайбга тош отадилар ёки қилмоқчи бўлган ишларига жинлардан ёрдам сўрайдилар. Агар ғайб илмини даъво қилсалар уларнинг ҳукми куфрдир.
Имом Муслим ўз «Саҳиҳи»да Набий соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган:
«مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ، لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ يَوْمًا».
«Ким фолбинга келиб бир нарса ҳақида сўраса, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ، فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».
«Ким коҳинга бориб айтаётган нарсасини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлиб-ди». Имом Абу Довуд ва тўрт сунан эгалари ривоят қилганлар.
Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу лафз билан саҳиҳида ривоят қилган. У зот:
«مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ، فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».
«Ким фолбинга ёки коҳинга бориб айтаётган нарсасини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди», деганлар.
Имрон ибн Ҳусайн разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам:
«لَيْسَ مِنَّا مَنْ تَطَيَّرَ أَوْ تُطُيِّرَ لَهُ، أَوْ تَكَهَّنَ أَوْ تُكُهِّنَ لَهُ، أَوْ سَحَرَ أَوْ سُحِرَ لَهُ، وَمَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ، فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».
«Ким ирим қилса ва ўзига қилдирса, ким фол очса ва ўзига очтирса, ким сеҳр қилса ва ўзига қилдирса, бас, у биздан эмасдир! Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган Исломга кофир бўлибди!» дедилар. Имом Баззор яхши санад билан ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифларда фолбин, коҳин, сеҳр-гарларга боришдан ва уларни тасдиқлашдан қайтарилмоқда ва қаттиқ уқубатлар билан таҳдид қилинмоқда.
Баъзи ишларни тўғри айтиши ва кўп одам-лар боришидан алданиб қолмаслиги керак. Аслида улар жоҳилдирлар ва ҳеч нарсани билмайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам уларга боришдан, сўрашдан ҳамда тасдиқ-лашдан қайтарганлар. Чунки бу катта мункар, улкан хатар қўрқинчли оқибатга олиб келади. Чунки улар ёлғончи ва фожирлар.
Шу билан бирга бу ҳадислар коҳин ва сеҳргарлар кофирлигига далил. Чунки у икка--ласи ғайбни билишни даъво қилишади, бу эса куфрдир. Чунки улар бу мақсадларига фақат жинларга ибодат ва хизмат қилиш билан етадилар. Бу ҳам куфр ва Аллоҳга ширк. Ғайб ҳақида қилган даъволарини тасдиқлаган инсон ҳам улар каби (кофир) бўлади. Шу нарсалар билан шуғулланганларнинг сўзини нақл қил-ган барчадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юз ўгирганлар.
Мусулмон киши учун қуйидагилар ҳам мумкин эмас: улар даволаш деб даъво қилади-ган нарсаларга бўйсуниш. Масалан, тиласимлар билан пичирлаш, қўрғошин эритиб уни солиш каби хурофий амалларга ишониш мумкин эмас. Чунки булар коҳинлик ва одамларни алдашдан иборатдир. Ким бундай ишларга рози бўлса, уларнинг ботил ишига ёрдам берган ва кофирликка йўл очган бўлади.
Шунингдек, ҳеч қайси мусулмонга бундай одамларга бориб, ўғли ёки қариндоши кимга уйланиши ёхуд эр-хотин ва уларнинг оилалари ўртасида муҳаббат, вафо ёки адоват ва ажралиш бўлиши ҳақида сўраши жоиз эмас. Чунки бу Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган ғайб ишлардандир.
Шу сабабли, ҳокимлар, ҳисба аҳли (одамлар-ни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаради-ганлар) ҳамда бошқа қудрат ва ҳокимият соҳиблари коҳинлар, фолбинлар ва шунга ўхшаганларга боришдан одамларни қайтариш-лари, бозорлар ва бошқа жойларда бундай ишларга аралашадиганларни тўхтатишлари, уларга қаттиқ қарши чиқишлари шарт. Шунингдек, уларга борадиганларни ҳам қаттиқ қайтаришлари керак.
Шунингдек, сеҳр ҳам куфрий гуноҳлардан бири ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло икки фаришта ҳақида шундай деган:
﴿...وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنۡ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَآ إِنَّمَا نَحۡنُ فِتۡنَةٞ فَلَا تَكۡفُرۡۖ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنۡهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِۦ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَزَوۡجِهِۦۚ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِۦ مِنۡ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡۚ وَلَقَدۡ عَلِمُواْ لَمَنِ ٱشۡتَرَىٰهُ مَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنۡ خَلَٰقٖۚ وَلَبِئۡسَ مَا شَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ﴾
«Икковлари ҳатто: «Биз фитна-синов учун-миз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрга-нишар эди. Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва икковларидан зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганадилар. Ва, батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон!» [Бақара: 102].
Бу ояти карима сеҳр куфр эканига ва сеҳргарлар эру хотин орасини бузишига далолат қилмоқда. Шу билан бирга сеҳр ўзи мустақил бирор манфаат ва зарар етказа олмаслигига, аксинча, фақат Аллоҳнинг қада-рий изни билангина таъсир этишига далолат қилади. Чунки яхшилигу ёмонликни Аллоҳ яратган.
Ояти карима шунга ҳам далолат қиладики: сеҳр ўрганадиганлар аслида ўзига фақат зарар етказадиган нарсани ўрганадилар, улар учун ҳеч қандай фойда йўқ. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳузурида уларга ҳеч қандай насиба йўқ (яъни, улар охиратда ҳеч қандай улушга эга эмаслар).
Бу эса улкан таҳдид бўлиб, уларнинг дунё ва охиратда катта зиёнга учрашларига далолат қилади. Улар ўз жонларини энг арзон нарса эвазига сотиб юбордилар. Шу сабабли, Аллоҳ таоло уларни қаттиқ танқид қилиб, шундай дейди:
﴿...وَلَبِئۡسَ مَا شَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ﴾
«Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон!» [Бақара: 102].
Бу туҳматчи фосиқлар – сеҳр ва жоду илмларини мушриклардан мерос қилиб олиб, у билан ақли заиф одамларни алдаб жуда катта зарар етказдилар. Ҳамда улар сабабли мусибат янада оғирлашди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя ва У энг яхши вакилдир.
Аллоҳ таолодан бизни барча сеҳргарлар, коҳинлар ва фирибгарларнинг ёмонлигидан сақлашини сўраймиз. Шунингдек, У Зотдан мусулмонларни уларнинг ёмонлигидан асра-шини, мусулмон раҳбарларни улардан эҳтиёт бўлишга ва уларга нисбатан Аллоҳнинг ҳукми-ни жорий қилишга муваффақ этишини сўраймиз-ки, одамлар уларнинг зараридан ва ёмон ишларидан халос бўлсин. Албатта, У Сахий ва Карим Зотдир.
Аллоҳ таоло бандалар сеҳрга йўлиқишидан олдин ундан қандай сақланишни ўргатди. Йўлиққандан кейин қандай даволанишни ҳам баёнлаб берди. Албатта, бу У Зотнинг бандала-рига бўлган раҳмати ва уларга эҳсон ҳамда неъматларини баркамол қилиб берганидандир.
Қуйида биз сеҳрга йўлиқишдан олдин қан-дай ўзини сақлашни ва йўлиққандан кейин уни қандай шаръий мубоҳ йўллар орқали муолажа қилишни баёнлаймиз.
Биринчи: Сеҳрга йўлиқишдан олдин ун-дан сақланиш йўллари.
Уларнинг энг муҳими ва энг манфаатлиси: Шаръий асарларда келган зикр ва дуолар.
Улардан: Қуръони каримдаги энг улуғ оят «Оятал курси»ни ҳар бир фарз намоздан кейин ўқиш:
﴿ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡحَيُّ ٱلۡقَيُّومُۚ لَا تَأۡخُذُهُۥ سِنَةٞ وَلَا نَوۡمٞۚ لَّهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ مَن ذَا ٱلَّذِي يَشۡفَعُ عِندَهُۥٓ إِلَّا بِإِذۡنِهِۦۚ يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡۖ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيۡءٖ مِّنۡ عِلۡمِهِۦٓ إِلَّا بِمَا شَآءَۚ وَسِعَ كُرۡسِيُّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۖ وَلَا يَـُٔودُهُۥ حِفۡظُهُمَاۚ وَهُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡعَظِيمُ٢٥٥﴾
«Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илми-дан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У олий ва буюк Зотдир». [Бақара: 255].
Уйқудан олдин ўқиш ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган. У зот айтадилар:
«مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِيِّ فِي لَيْلَةٍ، لَمْ يَزَلْ عَلَيْهِ مِنَ اللَّهِ حَافِظٌ، وَلَا يَقْرَبُهُ شَيْطَانٌ حَتَّى يُصْبِحَ».
«Ким «Оятал курси»ни тунда ўқиса, Аллоҳ томонидан тонгача унга бир қўриқчи қўйилади ва унга шайтон яқинлаша олмайди».
Улардан яна:
﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ١﴾
«Қул ҳуваллоҳу Аҳад».
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ١﴾
«Қул аъуузу бироббилфалақ».
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ١﴾
«Қул аъузу бироббиннаас».
Бу уч сурани ҳар бир фарз намоз ортидан ва бомдод ҳамда туннинг биринчи қисми шом намозидан кейин ўқиш.
Улардан: Туннинг биринчи бўлимида Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиш. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари:
﴿ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مِن رَّبِّهِۦ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّن رُّسُلِهِۦۚ وَقَالُواْ سَمِعۡنَا وَأَطَعۡنَاۖ غُفۡرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ٢٨٥﴾
«Пайғамбар унга ўз Раббидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтир-ди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва: «Эшитдик ва итоат қилдик, (ё Раббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир», дедилар» суранинг то охиригача.
Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам собит бўлганки:
«مَنْ قَرَأَ الآيَتَيْنِ مِنْ آخِرِ سُورَةِ البَقَرَةِ فِي لَيْلَةٍ كَفَتَاهُ».
«Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини туни ўқиса, унга кифоя қилади».
Унинг маъноси (Аллоҳ билгувчи): барча ёмонликлардан сақланишга кифоя. Улардан яна бири куну тунда, бирор манзилга борганда, саҳро ёки ҳавода юрганда: Аллоҳнинг комил калималари билан ёмон нарсалардан паноҳ сўраш. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَن نَزَلَ مَنْزِلًا فَقالَ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِن شَرِّ ما خَلَقَ، لَمْ يَضُرَّهُ شَيءٌ حتَّى يَرْتَحِلَ مِن مَنْزِلِهِ ذَلِكَ».
«Ким бир манзилга тушгач, "Аллоҳнинг бенуқсон калималари билан Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман», деса, то ўша ердан кетгунига қадар унга ҳеч нарса зиён қилмагай», деганлар.
Улардан мусулмон киши куннинг ёки тун-нинг бошида уч марта:
«بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيءٌ فِي الأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ».
«Бисмиллаҳиллази лаа ядурру маъасмиҳи шайъун фил-арди ва лаа фис-самааи ваҳувас-самиъул-ъалийм».
Маъноси: Унинг исми билан бирга бўлганда на ердаги ва на осмондаги бирор нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳ исми билан паноҳлана-ман. У эшитувчи, билувчи Зотдир.
Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам-дан бунга тарғиб ва буни айтса барча ёмонлик-лардан саломат бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадис собит бўлган.
Иккинчи: Сеҳрга йўлиққандан кейин уни муолажа қилиш.
Бу бир нечта ишлар билан бўлади:
А: Аллоҳдан бу зарардан халос қилишини ва мусибатни аритишини сўраб ёлвориш.
Б: Қўлдан келгунча сеҳр ўрнатилган ерни топиш керак, у ердами, тоғдами ёки бошқа жойдами топишга қўлдан келгунча ҳаракат қилиш керак. Агар жойини билса, уни чиқаради ва йўқ қилади, шу билан сеҳр ботил бўлади. Бу сеҳрни даволашнинг энг манфаатли услублари-дан.
В: Шаръий зикр ва вирдлар билан руқя қилиш. Улар жуда кўп.
Улардан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган:
«اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ، أَذْهِبِ الْبَأْسَ، وَاشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا».
«Аллоҳумма Роббан-наас азҳибил-ба'с. Ваш-фи анташ-шаафии, лаа шифаа'а иллаа шифаук, шифаа'ан лаа юғоодиру сақоман».
Маъноси: Эй Аллоҳ! Одамлар Рабби, қийинчиликни кетказ, шифо бергин, албатта, Сен шифо берувчисан. Сени шифоингдан ўзга шифо йўқ. Шундай шифо берки, бирор касаллик қолмасин. Буни уч маротаба айтади.
Улардан: Жаброил алайҳиссалом Набий сол-лаллоҳу алайҳи ва салламни руқя қилгандаги дуоси:
«بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيكَ، مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيكَ، وَمِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنِ حَاسِدٍ، اللَّهُ يَشْفِيكَ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيكَ».
«Бисмиллаҳ арқийка, мин кулли шайъин йў'зийка, ва мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳ арқийка».
Маъноси: «Бисмиллоҳ» деб сизга руқя ўқийман, сизга озор берувчи ҳар қандай нарсадан, ҳар бир нафс ёки ҳасадгўй кўзнинг ёмонлигидан. Аллоҳ сизни даволайди. «Бис-миллоҳ» деб дам соламан. Буни уч марта такрорлайди.
Шу жумладан, агар эркак ўз аҳли (хотини) билан яқинлик қилишдан тўсилиб қолган бўлса, қуйидаги дори унга фойдали даво ҳисобланади: у яшил сидр (лотинча: Ziziphus lotus) дарахтининг етти та баргини олиб, тош ёки шунга ўхшаш нарса билан майдалайди. Кейин уни идишга солиб, таҳорат ёки ғусл қилиш учун етарли миқдорда сув қуйиб, у сувга «Оятул курсий»ни
﴿قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡكَٰفِرُونَ١﴾
«Қул яаа аййуҳал каафирун» [Кофирун: 1].
﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ١﴾
«Қул ҳуваллоҳу Аҳад» [Ихлос: 1].
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ١﴾
«Қул аъуузу бироббилфалақ» [Фалақ: 1].
﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ١﴾
«Қул аъузу бироббиннаас» сураларини ўқийди [Нас: 1].
Аъроф сурасидаги сеҳр оятларини ўқийди:
﴿وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَلۡقِ عَصَاكَۖ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ١١٧ فَوَقَعَ ٱلۡحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ١١٨ فَغُلِبُواْ هُنَالِكَ وَٱنقَلَبُواْ صَٰغِرِينَ١١٩﴾
«Биз Мусога: «Асонгни ташла», деб ваҳий юбордик. Бирдан у улар уйдираётган нарсани юта бошлади. Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботил бўлди. Ўша ерда енгилди-лар ва беобрў бўлдилар» [Аъроф: 117-119].
Юнус сурасидаги оятларни ҳам:
﴿وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ ٱئۡتُونِي بِكُلِّ سَٰحِرٍ عَلِيمٖ٧٩ فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ٨٠ فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ قَالَ مُوسَىٰ مَا جِئۡتُم بِهِ ٱلسِّحۡرُۖ إِنَّ ٱللَّهَ سَيُبۡطِلُهُۥٓ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُصۡلِحُ عَمَلَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ٨١ وَيُحِقُّ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ بِكَلِمَٰتِهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُجۡرِمُونَ٨٢﴾
«Фиръавн: «Менга барча билимдон сеҳргар-ни келтиринглар», деди. Сеҳргарлар келганида, Мусо уларга: «Сизлар ташламоқчи бўлган нарсангизни ташлангиз», деди. Улар ташлаган-ларида, Мусо: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас. Ва Аллоҳ Ўз калимаси ила, гарчи жиноятчилар ёқтирмаса ҳам, ҳақни рўёбга чиқарур», деди». [Юнус: 79-82].
Ҳамда Тоҳа сурасидаги оятларни ўқийди:
﴿قَالُواْ يَٰمُوسَىٰٓ إِمَّآ أَن تُلۡقِيَ وَإِمَّآ أَن نَّكُونَ أَوَّلَ مَنۡ أَلۡقَىٰ٦٥ قَالَ بَلۡ أَلۡقُواْۖ فَإِذَا حِبَالُهُمۡ وَعِصِيُّهُمۡ يُخَيَّلُ إِلَيۡهِ مِن سِحۡرِهِمۡ أَنَّهَا تَسۡعَىٰ٦٦ فَأَوۡجَسَ فِي نَفۡسِهِۦ خِيفَةٗ مُّوسَىٰ٦٧ قُلۡنَا لَا تَخَفۡ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡأَعۡلَىٰ٦٨ وَأَلۡقِ مَا فِي يَمِينِكَ تَلۡقَفۡ مَا صَنَعُوٓاْۖ إِنَّمَا صَنَعُواْ كَيۡدُ سَٰحِرٖۖ وَلَا يُفۡلِحُ ٱلسَّاحِرُ حَيۡثُ أَتَىٰ٦٩﴾
«Улар: «Эй Мусо, сен ташлайсанми ёки биз аввал ташловчи бўлайликми?» дедилар. У: «Йўқ. Сизлар ташланг», деди. Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди. Бас, Мусо ичида хавф ҳис этди. Биз: «Қўрқма, албатта, сен устунсан. Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас», дедик» [Тоҳа: 65-69].
Шу оят ва дуолар сувга ўқиб бўлингач, у сувдан уч қултум ичилади, қолгани эса ғусл қилиш учун ишлатилади. Шунда, Аллоҳнинг изни билан касаллик йўқолади. Агар уни икки ёки ундан кўпроқ марта такрорлаш керак бўлса, ҳеч қандай зарари йўқ, токи касаллик тузалгун-ча, ишлатса бўлади.
Ушбу зикр, дуо ва услублар сеҳрнинг ёмонли-гидан ва бошқа ҳар хил ёмонликлардан сақла-ниш учун энг яхши сабаблардан бири ҳисобла-нади. Шунингдек, улар сеҳрга йўлиққан одам учун ундан қутқаришда энг кучли қуролдир. Бу услубларни ихлос, иймон, Аллоҳга тўлиқ ишонч, таваккул ва зикрлар ҳақиқатда ёрдам беришига қалбан иймон келтирган ҳолда қўл-лаган инсон учун катта фойда беради
Бу ерда сеҳрдан сақланиш ва уни даволашга оид масалаларни қўлдан келгунча баён қилдик. Аллоҳ Ўзи тавфиқ бергувчи.
Бу ерда жуда муҳим бир масала бор: сеҳрнинг ўзига хос усуллари билан, яъни сеҳргарлар амалга оширадиган йўллар билан даф қилиш. Бундай услублар жинлар учун қурбонлик қилиш ёки бошқа ибодатлар орқали ўзларига яқин қилиш асосида амалга оширилади. Бу эса мутлақо жоиз эмас, аксинча, шайтоннинг иши ва катта ширк ҳисобланади. Шунингдек, сеҳрни даф қилиш мақсадида фолбинлар, кўзбўямачи-лар ва сеҳргарларга мурожаат қилиш, улар айтган нарсаларни қўллаш ҳам жоиз эмас. Чунки уларга ишониб бўлмайди. Улар ёлғончи ва фожирдирлар. Улар ғайб илмларини билиш-ни даъво қилиб, одамларни алдаб, уларни ҳақ йўлдан оздирадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ҳузурига бориш, улардан сўраш ва айтганларига ишонишдан қаттиқ огоҳлантирганлар. Бу ҳақда ушбу рисоланинг аввалида баён қилиб ўтилди. Шунинг учун бу ишлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Нушра (сеҳрни ечиш) ҳақида сўралганларида У зот шундай дедилар:
«هِيَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ».
«Бу шайтон ишларидан биридир». Имом Аҳмад ва Абу Довуд яхши санад билан ривоят қилган.
Нушра – сеҳр таъсирига учраган одамни ундан қутқариш амалиётидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзлари билан жоҳилият аҳли қўллаган нушрани назарда тутганлар. Улар сеҳргарнинг ҳузурига бориб, сеҳрни ечишни сўрашарди ёки бошқа бир сеҳргар орқали сеҳрни бошқа сеҳр билан даф қилар эдилар.
Бироқ, юқорида баён қилингани каби сеҳрни Қуръоний руқиялар, шаръий дуолар ва ҳалол дорилар орқали даф қилишда ҳеч қандай зарар йўқ. Бу ҳақда буюк уламолардан Ибн Қаййим ва шайх Абдураҳмон ибн Ҳасан «Фатҳул Мажид» китобида баён қилганлар. Шунингдек, бошқа уламолар ҳам бу ҳақда таъкидлаганлар.
Аллоҳдан мусулмонларни ҳар қандай ёмонликлардан сақлашини, динларини ҳимоя қилишини, динда фиқҳ беришини ва шариатига хилоф ҳар қандай ишлардан офият беришини сўраймиз.
Аллоҳнинг бандаси, расули Муҳаммадга, У кишининг оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
***
Ўнинчи рисола
Қабрларнинг устига масжид қуришдан огоҳлантириш
Бисмиллоҳ, Аллоҳ таолога ҳамд ва Расулуллоҳга Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.
Аммо баъд: Исломий илмлар уюшмаси журналининг учинчи сонидаги (Ой ичидаги мусулмонлар хабарлари) бўлимида чоп этилган хабарларни ўқиб чиқдим. Унда шундай дейилган: «Исломий илмлар уюшмаси Иордания Ҳошимийлар қироллигида яқинда топилган Раҳиб қишлоғидаги ғор устида масжид қуришни режалаштирмоқда. Бу ғор «Қуръони каримда зикр қилинган Каҳф аҳлининг ухлаган жойи», деб айтилмоқда», деб якунланган.
Аллоҳга ва Унинг бандаларига насиҳат қилиш бобидан, Иордания Ҳошимийлар қирол-лигидаги Исломий Фанлар Уюшмасига ушбу журналда бир мурожаат йўллашни лозим деб топдим. Мазкур мурожаатнинг мазмуни: Уюшмани ўша маъруф ғор устида масжид қуриш ниятидан воз кечишга чақиришдир. Чунки пайғамбарлар, солиҳ кишилар ва уларнинг қабрлари устида масжидлар қуриш Ислом шариатида тақиқланган ва бу ишлардан қайтарилган. Бунинг сабаби, бундай ишлар ширкка олиб борувчи восита экани ва пайғам-барлар ҳамда солиҳларнинг ҳақларида ғулувга йўл очишидир. Шариат бундай иш қилувчилар-ни лаънатлаган. Ҳозирги кунда бўлаётган ҳодисалар шариат олиб келган нарсалар тўғрилигига гувоҳ, Аллоҳ томонидан эканига далил ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу динни Аллоҳдан олиб келганларига ва уни тўлиқ ҳолда етказганларига очиқ-ойдин ҳужжатдир. Кимки Ислом оламидаги ҳолатлар-ни, зиёратгоҳлар устидаги масжидларни, улар-ни улуғлаш, безатиш ҳамда хизматчи ва қўриқчилар тайинлаш каби ишлар сабабли содир бўлган ширк ва ғулувни диққат билан ўрганса, шубҳасиз, уларнинг ширкка олиб борувчи восита эканини тушунади. Ислом шариатининг бу ишлардан қайтариши ва уларни тақиқлаши унинг мукаммаллигини намоён қилади.
Бу нарсада ворид бўлган ҳадислардан имом Бухорий ва имом Муслим раҳимаҳуллоҳлар Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳа-дисдир. Унда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى، اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسَاجِدَ، قالَتْ عَائِشَةُ: يُحَذِّرُ مَا صَنَعُوا، قالَتْ: وَلَوْلَا ذَلِكَ لَأُبْرِزَ قَبْرُهُ، غَيْرَ أَنَّهُ خُشِيَ أَنْ يُتَّخَذَ مَسْجِدًا».
«Аллоҳ яҳудий ва насороларни лаънатласин, пайғамбарларининг қабрини масжид қилиб олишди!» деб, улар сингари иш қилишдан огоҳлантирар эдилар. Оиша разияллоҳу анҳо яна айтадилар: «Агар шу (сўзлари) бўлмага-нида, У зотнинг қабрлари кўринадиган қилиб қўйилар эди. Бироқ унинг масжид қилиб олинишидан қўрқилди».
«Саҳиҳайн»да Умму Салама ва Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда ичида сурат-лар бор бир черков кўришганини айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам:
«أُولَئِكَ إِذَا مَاتَ فِيهِمُ الرَّجُلُ الصَّالِحُ؛ بَنَوْا عَلَى قَبْرِهِ مَسْجِدًا، وَصَوَّرُوا فِيهِ تِلْكَ الصُّوَرَ، أُولَئِكَ شِرَارُ الْخَلْقِ عِنْدَ اللَّهِ».
«Ана ўшалар ораларида солиҳ киши бўлиб, у ўлса, қабри устига масжид қуришар ва унинг ичига ўша суратларни солишарди. Ана ўшалар Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон одамлардир», дедилар.
«Саҳиҳи Муслим»да Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишла-ридан беш кун олдин шундай деганларини эшитдим:
«إِنِّي أَبْرَأُ إِلَى اللَّهِ أَنْ يَكُونَ لِي مِنْكُمْ خَلِيلٌ، فَإِنَّ اللَّهَ قَدِ اتَّخَذَنِي خَلِيلًا، كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلًا، وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أُمَّتِي خَلِيلًا، لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا، أَلَا وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ، أَلَا فَلَا تَتَّخِذُوا الْقُبُورَ مَسَاجِدَ، فَإِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِكَ».
«Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди. Агар умматимдан халил тутинсам, Абу бакр билан халил тутинган бўлар эдим. Билиб қўйинглар, сизлардан олдин ўтганлар пайғам-барлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайта-раман!» Бу бобга оид хадислар ҳам кўп.
Ислом уламоларидан бўлган имомлар (тўрт мазҳаб ва бошқаларнинг барчаси) қабрлар устига масжид қуришдан қайтарганлар ва бундан огоҳлантирганлар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига амал қилиш, умматни яҳудий ва насронийлар-нинг ғулуви каби ғулувдан ҳамда уларга ўхшаган бу умматнинг адашганлари каби адашишдан ҳимоя қилиш учун қилинган.
Иорданиядаги Исломий илмлар уюшмаси ва бошқа мусулмонлар суннатни маҳкам ушлаши, имомлар йўлидан юриши ҳамда Аллоҳ ва расули қайтарган ишдан қайтиши вожиб. Бандаларнинг салоҳияти, саодати ҳамда дунё ва охиратдаги нажоти шу ишдадир. Бу бобда баъзи одамлар Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига боғланиб қолган:
﴿...قَالَ ٱلَّذِينَ غَلَبُواْ عَلَىٰٓ أَمۡرِهِمۡ لَنَتَّخِذَنَّ عَلَيۡهِم مَّسۡجِدٗا﴾
«Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар» [Каҳф: 21].
Бунга жавоб: Аллоҳ таоло ўша замондаги бошлиқлар ва султонлар шу сўзни айтгани ҳақида хабар берди. Улардан рози бўлиш ва ишларини мақуллаш бобидан эмас. Аксинча, ёмонлаш, айблаш ва ишларидан огоҳлантириш учун зикр қилди. Бу оят нозил бўлган ва тафсирини энг яхши билган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар устига масжид қуришдан қайтаришлари, ундан огоҳлантиришлари, бу ишни қилган инсонни айблаб, лаънатлашлари ҳам, Аллоҳнинг назди-да энг ёмон инсон дейишлари ҳам шунга далолат қилади.
Агар бу нарса мумкин бўлганида эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга нисбатан бунчалик қаттиққўллик қилмасдилар ва бундан шунчалик қаттиқ огоҳлантирмасди-лар. Ҳатто буни қилган кимсани лаънатлаган-лар ва уни Аллоҳнинг наздида энг ёмон махлуқлардан эканини хабар қилганлар. Бу эса ҳақиқатни изловчи киши учун етарли далил ва ишончли огоҳлантиришдир. Агар қабрлар усти-да масжидлар қуриш биздан олдинги умматлар учун мумкин бўлган деб тасаввур қилсак ҳам, бизга бу борада уларга эргашиш жоиз эмас. Чунки бизнинг шариатимиз олдинги шариат-ларнинг барчасини насх (бекор) қилувчидир. Бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг сўнгиси бўлиб, У зот-нинг шариати тўлиқ ва умумийдир. Дарҳақи-қат, У зот қабрлар устида масжидлар қуришни бизга тақиқладилар. Шундай экан, У зотнинг бу кўрсатмаларига зид иш қилишимиз жоиз эмас. Биз У зотга эргашишимиз, келтирган шариати-га амал қилишимиз ва унга зид бўлган барча олдинги шариатлар ва баъзилар наздида яхши деб ҳисобланган одатлардан воз кечишимиз лозим. Чунки Аллоҳнинг шариатидан тўлиқроқ шариат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятларидан яхшироқ ҳидоят йўқ.
Аллоҳга дуо қиламизки, биз ва бошқа мусулмонларга то Ўзига йўлиққинимизга қадар очиқ ва хуфёна бўлган сўз ва амалларимизда пайғамбаримизга эргашиб яшашимизни насиб қилсин ва динида собит қилсин.
Аллоҳнинг бандаси ва Расули Муҳаммадга ва у кишининг оиласи, саҳобалари ҳамда қиёмат кунигача Унинг ҳидоятига эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин!
***
Ўн биринчи рисола
Маййитларни масжидларга дафн қилиш
Бисмиллоҳ. Аллоҳ таолога ҳамдлар, Расулул-лоҳга ва уларнинг аҳллари ҳамда У зотнинг йўлидан юрганларга салавоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Мен "Хартум" газетасининг 1415-ҳижрий йил, 17-Рабиул ахир ойида нашр қилинган сонини кўриб чиқдим. Унда, шундай маълум қилинган эдики, жаноб Муҳаммад Ҳасан Идрисий ўз отасининг ёнида, Умму Дарман шаҳридаги масжидларида дафн қилинган... ва ҳоказо.
Аллоҳ таоло мусулмонларга насиҳат қилиш-ни, мункарни инкор қилиш ва баёнлаб беришни вожиб қилгани учун масжидларга дафн қилиш мумкин эмаслигини баёнлаш керак деб топтим. Аксинча, бу амал (қабрлар устига масжид қуриш) ширк амалларидан ҳамда Аллоҳ ва расули қоралаган, лаънатлаган амаллардандир.
«Саҳиҳайн»да Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى، اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسَاجِدَ».
«Яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Пайғамбарларининг қабрини масжид қилиб олишди», деганлар.
«Саҳиҳ Муслим»да Жундуб ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«أَلَا وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ، أَلَا فَلَا تَتَّخِذُوا الْقُبُورَ مَسَاجِدَ؛ فَإِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِكَ».
«Билиб қўйинглар! Сизлардан олдин ўтган-лар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман!», дедилар. Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.
Ҳамма ердаги мусулмонларга, ҳукуматлару халқларга Аллоҳ таолога тақво, қайтарган ишидан қайтиш ва маййитларни масжид ташқарисига дафн қилиш вожиб бўлади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари разияллоҳу анҳум вафот этган-ларни масжиддан ташқарида дафн қилар эдилар. Шунингдек, уларга яхшилик билан эргашганлар ҳам шундай қилганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва икки асҳоблари Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумоларнинг қабри У зотнинг масжидларида экани вафот этганларни масжидга дафн қилиш учун ҳужжат эмас. Чунки Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам ўз уйларида, Оиша разияллоҳу анҳонинг хонасида дафн қилинган эдилар. Кейин икки асҳоблари ҳам у ерга дафн қилинди. Валид ибн Абдулмалик ҳижратнинг биринчи асри охирида масжидни кенгайтир-ганда, бу ҳужрани масжидга киритди. Бу ишни уламолар инкор қилганлар, аммо, у киши бу кенгайтиришга тўсқинлик қилмайди, бу масалада тушунмовчилик йўқ деб ҳисоблаган.
Шу билан ҳар бир мусулмонга ойдин бўладики: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари масжидда дафн қилинмаганлар. Уларни масжидга киритиш кенгайтириш сабабли бўлган, бу эса масжидларда дафн қилиш мумкинлигига далил бўла олмайди. Чунки улар масжидда эмас, аксинча, У зотнинг уйларида дафн қилинган-лар. Валид ибн Абдулмаликнинг амали эса бу масалада ҳеч ким учун ҳужжат бўла олмайди. Ҳақиқий ҳужжат фақат Қуръон ва суннат ҳамда умматнинг салафи солиҳларининг ижмоъси-дир. Аллоҳ улардан рози бўлсин ва бизларни уларга гўзал тарзда эргашганлардан қилсин.
Насиҳат ва зиммадан халос қилиш учун бу 14/ 5/ 1415 ҳижрий йилда ёзилди.
Аллоҳнинг ўзи тавфиқ берувчи. Пайғамбари-миз Муҳаммадга ва У зотнинг оилалари, асҳоб-лари ва уларга гўзал тарзда эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин.
Ўн иккинчи рисола
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан чиқиш мумкин», деган даъвонинг куфр ва залолат эканининг баёни
Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Пайғамбарларнинг энг охиргиси Муҳаммадга, У зотнинг аҳли-оилаларию асҳобларининг барча-сига Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин.
Аммо баъд: «Яқин шарқ» газетасининг 5824-нашридаги мақолани ўқиб қолдим. 5/6/1415 ҳижрий санада ёзилган, ўзини Абдулфаттоҳ Ҳоик деб номлаган киши «Хато тушунча» деган ном остида мақола ёзибди.
Мақоланинг қисқача мазмуни шундай: У инсон Ислом динининг зарурат ила маълум бўлган илмларини, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча инсониятга юбо-рилган пайғамбар эканлигини, Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган ҳақиқатни инкор этган. Шунингдек, у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаган, итоат қилма-ган, аксинча, яҳудий ёки насроний бўлиб қолган киши ҳам ҳақ динда деб даъво қилган. Сўнгра бутун оламларнинг Рабби Аллоҳ таоло кофир ва осийлар учун жазо беришидаги ҳикматини ҳам ерга урган ва буни беҳуда ишлар қаторига киргизган.
Шу билан бирга, у шаръий матнларни ўзгартириб, уларни нотўғри ўринларга қўйган. Ўз ҳавойи нафси хоҳлагандай уларни нотўғри тафсирлаган. Жоҳил кимсалар унинг гапи билан алданиши учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларининг барча учун экани, рисолатлари ҳақида эшитган, аммо, У зотга эргашмаган инсон кофир бўлиши ҳамда Аллоҳ Ислом динидан бошқа динни қабул қилмаслигига далолат қилувчи шаръий далиллардан юз ўгирган. Бу қилмишлари очиқ-ойдин куфр, Исломдан чиқиш ҳамда Аллоҳ ва расулини ёлғонга чиқаришдир. Илм ва иймон аҳли мақолани ўқибоқ бу нарсани англаб оладилар.
Мусулмонларнинг бошида турган инсоннинг вазифаси уни қозига олиб бориб, тавбага чақириши ва шариат қоидаларига кўра ҳукм чиқаришидир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатининг умумийлигини ва унга барча инсу жинлар итоат қилишлари шарт эканини очиқ баён қилиб берган. Бу ҳақиқатни мусулмонлардан энг оддий билимга эга бўлган киши ҳам билади.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلۡ يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِيِّ ٱلۡأُمِّيِّ ٱلَّذِي يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ١٥٨﴾
Сиз: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамба-ридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг калимала-рига иймон келтирадиган уммий пайғамбарига иймон келтиринг ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», деб айтинг» [Аъроф: 158].
﴿...وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ لِأُنذِرَكُم بِهِۦ وَمَنۢ بَلَغَ...﴾
«Менга ушбу Қуръонни, унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди» [Анъом: 19].
﴿قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ٣١﴾
«Сиз: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қи-ладир», деб айтинг» [Оли Имрон: 31].
﴿وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينٗا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ٨٥﴾
«Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўлур» [Оли Имрон: 85].
﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا كَآفَّةٗ لِّلنَّاسِ بَشِيرٗا وَنَذِيرٗا...﴾
«Биз сизни барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбор-дик» [Сабаъ: 28].
﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا رَحۡمَةٗ لِّلۡعَٰلَمِينَ١٠٧﴾
«Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» [Анбиё: 107].
﴿...وَقُل لِّلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡأُمِّيِّـۧنَ ءَأَسۡلَمۡتُمۡۚ فَإِنۡ أَسۡلَمُواْ فَقَدِ ٱهۡتَدَواْۖ وَّإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا عَلَيۡكَ ٱلۡبَلَٰغُۗ وَٱللَّهُ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ﴾
«Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: «Исломга кирдингизми?» деб айтинг. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топди-лар. Агар юз ўгирсалар, сизнинг зиммангизда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир» [Оли Имрон: 20].
﴿تَبَارَكَ ٱلَّذِي نَزَّلَ ٱلۡفُرۡقَانَ عَلَىٰ عَبۡدِهِۦ لِيَكُونَ لِلۡعَٰلَمِينَ نَذِيرًا١﴾
«Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир» [Фурқон: 1].
Имом Бухорий ва имом Муслим Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«أُعْطِيتُ خَمْسًا لَمْ يُعْطَهُنَّ أَحَدٌ قَبْلِي: نُصِرْتُ بِالرُّعْبِ مَسِيرَةَ شَهْرٍ، وَجُعِلَتْ لِيَ الْأَرْضُ مَسْجِدًا وَطَهُورًا، فَأَيُّمَا رَجُلٍ مِنْ أُمَّتِي أَدْرَكَتْهُ الصَّلَاةُ، فَلْيُصَلّ، وَأُحِلَّتْ لِيَ الْمَغَانِمُ، وَلَمْ تُحَلَّ لِأَحَدٍ قَبْلِي، وَأُعْطِيتُ الشَّفَاعَةَ، وَكَانَ النَّبِيُّ يُبْعَثُ إِلَى قَوْمِهِ خَاصَّةً، وَبُعِثْتُ إِلَى النَّاسِ عَامَّةً».
Аллоҳ таоло томонидан менга илгариги пайғамбарларнинг бирортасига ҳам ато қилинмаган бешта имтиёз ато қилинди: Душманларим қалбига бир ойлик масофада турганимдаёқ, Аллоҳ томонидан қўрқинч солиниб, ғолиб этиламан. Ер юзи менга намозгоҳ қилинган ва сув йўқ бўлганда таҳорат воситаси қилингандир. Умматимнинг қайси бирига намоз вақти қаерда тўғри келиб қолса, ўша ерда ўқийверсин! Ўлжалар менга ҳалол қилингандир. Мендан аввалги ҳеч бир пайғамбарга ҳалол қилинмаган эди. Менга шафоат қилишлик ҳуқуқи берилди. Аввалги ҳар бир пайғамбар фақат ўз қавмига пайғамбар қилиб юборилган эди. Мен эса одамларнинг ҳаммасига пайғамбар қилиб юборилдим», деганлар.
Бу оят ва ҳадислар Пайғамбаримиз Муҳам-мад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолати барча инсоният учун умумий ва тўлиқ эканини баёнламоқда. Шу билан бирга У зотнинг шариатлари олдинги барча шариатларни насх (бекор) қилгани, энди ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмаса ҳамда итоат этмаса, кофир ва осий бўлиб, жазога лойиқ бўлишини баёнлаб бермоқда. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَمَن يَكۡفُرۡ بِهِۦ مِنَ ٱلۡأَحۡزَابِ فَٱلنَّارُ مَوۡعِدُهُۥ...﴾
«Гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой жаҳаннамдир» [Ҳуд: 17].
﴿...فَلۡيَحۡذَرِ ٱلَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنۡ أَمۡرِهِۦٓ أَن تُصِيبَهُمۡ فِتۡنَةٌ أَوۡ يُصِيبَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾
«Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар» [Нур: 63].
﴿وَمَن يَعۡصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُۥ يُدۡخِلۡهُ نَارًا خَٰلِدٗا فِيهَا وَلَهُۥ عَذَابٞ مُّهِينٞ١٤﴾
«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У Зот уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир» [Нисо: 14].
﴿...وَمَن يَتَبَدَّلِ ٱلۡكُفۡرَ بِٱلۡإِيمَٰنِ فَقَدۡ ضَلَّ سَوَآءَ ٱلسَّبِيلِ﴾
«Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади» [Бақара: 108]. Зикр қилсак бу маънодаги оятлар ҳам талайгина.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатни Ўзига итоат қилишга тенглаштирди. Ким Ислом диндан бошқа динга итоат қилса, зиён кўрувчилардан бўлишини ҳамда ундан на тавбасини ва на фарз амалла-рини қабул қилмаслигини баён қилди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ ٨٥﴾
«Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўлур» [Оли Имрон: 85].
﴿مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ...﴾
«Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади» [Нисо: 80].
﴿قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُمْ مَا حُمِّلْتُمْ وَإِنْ تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا...﴾
Сиз: «Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбар-га итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз», деб айтинг» [Нур: 54].
﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أُولَئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ ٦﴾
«Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар жаҳаннам ўтидадур-лар, у ерда абадий қолурлар. Ундайлар халойиқ-нинг энг ёмонидирлар» [Баййина: 6].
Имом Муслим ўз саҳиҳида ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ لَا يَسْمَعُ بِي أَحَدٌ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ، يَهُودِيٌّ وَلَا نَصْرَانِيٌّ، ثُمَّ يَمُوتُ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ؛ إِلَّا كَانَ مِنْ أَهْلِ النَّارِ».
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ушбу умматдан бирор киши – у яҳудий бўладими ё насронийми, мен ҳақимда эшитиб, кейин мен келтирган нарсага (динга) иймон келтирмай ўлса, албатта, дўзах аҳлидан бўлади», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг сўзлари ва амаллари орқали Ис-ломдан ўзга диннинг ботил эканини баёнлади-лар. Бошқа кофирлар билан урушганлари сингари яҳуд ва насоролар билан ҳам урушдилар. Агар улардан бирортаси жизя беришни танласа уларнинг қавмларидан Исломга кирмоқчи бўлганларни тиймасликла-ри, бошқаларга даъватнинг етиб боришини тўсмасликлари ва ким хоҳласа бирортадан қўрқмасдан мусулмон бўлишлиги учун жизяни қабул қилдилар.
Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Биз мас-жидда эдик, олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб:
«انْطَلِقُوا إِلَى يَهُودَ، فَخَرَجْنَا مَعَهُ حَتَّى جِئْنَا بَيْتَ الْمِدْرَاسِ، فَقَامَ النَّبِيُّ ﷺ، فَنَادَاهُمْ فَقَالَ :يَا مَعْشَرَ يَهُودَ، أَسْلِمُوا تَسْلَمُوا، فَقَالُوا: قَدْ بَلَّغْتَ يَا أَبَا الْقَاسِمِ، فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: ذَلِكَ أُرِيدُ، أَسْلِمُوا تَسْلَمُوا، فَقَالُوا: قَدْ بَلَّغْتَ يَا أَبَا الْقَاسِمِ، فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: ذَلِكَ أُرِيدُ، ثُمَّ قَالَهَا الثَّالِثَةَ...».
«Яҳудийлар томон отланинглар!» дедилар. Биз У зот билан бирга чиқиб «Байтул Мидросга» етиб келганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб шундай хитоб қилдилар: «Эй яҳудийлар жамоаси! Мусулмон бўлинглар, омонда бўласизлар», дедилар. Улар: «Бўлди, етказдинг, Абул Қосим!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Мен шуни истайман. Мусулмон бўлинглар, омонда бўласизлар», дедилар. Улар: «Бўлди, етказдинг, эй Абул Қосим!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен шуни истайман» деб, учинчи мартасида уларга...» ҳадиснинг қолгани.
Бу ҳадисдан мақсад: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийларнинг «Байтул Мидрос»ига бориб Ислом динига чақирдилар ва уларга: «Мусулмон бўлинглар, омонда бўласиз-лар!» деб бир неча марта такрорладилар.
Шу билан бирга Ҳирақлни Исломга чақириб мактуб юбордилар. Агар Исломдан бош тортса, у сабабли Исломдан бош тортганларнинг гуноҳи юкланишини хабар бердилар. Имом Бухорий ва имом Муслим саҳиҳларида Ҳирақл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мактубларини олиб келишга буюрди. Уни ўқиди, унда:
«بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، مِنْ مُحَمَّدٍ رَسُولِ اللَّهِ إِلَى هِرَقْلَ عَظِيمِ الرُّومِ، سَلَامٌ عَلَى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدَى، أَمَّا بَعْدُ: فَإِنِّي أَدْعُوكَ بِدِعَايَةِ الْإِسْلَامِ، أَسْلِمْ تَسْلَمْ، وَأَسْلِمْ يُؤْتِكَ اللَّهُ أَجْرَكَ مَرَّتَيْنِ، فَإِنْ تَوَلَّيْتَ، فَإِنَّ عَلَيْكَ إِثْمَ الْأَرِيسِيِّينَ»
«Бисмиллаҳир роҳманир рохийм. Аллоҳнинг расули Муҳаммаддан Рум ҳукмдори Ҳирақлга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин!
Аммо баъд: Мен сени Исломга чақираман. Мусулмон бўл, омонда бўласан! Мусулулмон бўл, Аллоҳ сенга икки марта ажр беради. Агар юз ўгирсанг «Арийсийлар»нинг гуноҳи ҳам сенинг зиммангда бўлади», деб ёзилган эди.
﴿يٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ كَلِمَةٖ سَوَآءِۭ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمۡ أَلَّا نَعۡبُدَ إِلَّا ٱللَّهَ وَلَا نُشۡرِكَ بِهِۦ شَيۡـٔٗا وَلَا يَتَّخِذَ بَعۡضُنَا بَعۡضًا أَرۡبَابٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِۚ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُولُواْ ٱشۡهَدُواْ بِأَنَّا مُسۡلِمُونَ٦٤﴾
«Сиз: «Эй, аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», деб айтинг. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар» [Оли Имрон: 64].
Сўнгра улар Ислом динига киришдан юз ўгириб рад қилганларида Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари уларга қарши урушдилар ва жизя тўлашни талаб қилдилар.
Улар залолатда экани ва уларнинг динини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатлари насх қилгач ботил динга айланга-нини таъкидлаш учун Аллоҳ таоло мусулмон-ларни ҳар куни ҳар бир намознинг ҳар бир ракатида Сиротул мустақим, яъни, Исломга йўллашини сўрашга буюрди. Шу билан бирга ғазаб қилинганлар, яъни яҳудлар ва шулар каби ботил йўлда эканини билиб, унга тармашиб оладиганлар йўлидан узоқлатишини сўрашга буюрди. Шу билан бирга илмсиз ибодат қилиб залолатга кетганлар, залолат йўлида бўла туриб ўзларини тўғри йўлдамиз деб даъво қиладиган насронийлар ва шулар каби жоҳило-на ибодат қиладиганлар йўлидан четлатишни сўрашга буюрди. Буларнинг барчаси мусулмон киши Исломдан бошқа барча динлар ботил эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши учун айтилган. Аллоҳга Ислом динидан бошқа дин билан ибодат қилган барчанинг дини ботилдир. Ким манашу ақийдага эътиқод қилмаса, у мусулмонлардан эмас. Китоб ва суннатда бунга далиллар жуда кўп.
Бу мақоланинг эгаси Абдулфаттоҳ холис тавбага шошилиши, тавбасини эълон қилади-ган мақола ёзиши вожибдир. Ким Аллоҳга сидқидилдан тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَتُوبُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ﴾
«Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар» [Нур: 31].
﴿وَٱلَّذِينَ لَا يَدۡعُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ وَلَا يَقۡتُلُونَ ٱلنَّفۡسَ ٱلَّتِي حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَلَا يَزۡنُونَۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ يَلۡقَ أَثَامٗا٦٨ يُضَٰعَفۡ لَهُ ٱلۡعَذَابُ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَيَخۡلُدۡ فِيهِۦ مُهَانًا٦٩ إِلَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ عَمَلٗا صَٰلِحٗا فَأُوْلَٰٓئِكَ يُبَدِّلُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِهِمۡ حَسَنَٰتٖۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا٧٠﴾
«Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир» [Фурқон: 68-70].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари ҳам чин қалбдан тавба қилган инсоннинг тавбаси қабул эканига далолат қилади:
«الإِسْلَامُ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ، وَالتَّوبَةُ تَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهَا».
«Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни қулатади ва тавба ўзидан олдинги гуноҳларни ўчиради». Яна айтганларки:
«التَّائِبُ مِنَ الذَّنْبَ كَمَنْ لَا ذَنْبَ لَهُ».
«Гуноҳдан тавба қилган инсон, гуноҳи йўқ киши каби». Бу маънодаги оят ва ҳадислар ҳам кўп.
Аллоҳ таолодан ҳақни ҳақлигича кўрсатиб унга эргашишни насиб қилишини, ботилни ботиллигича кўрсатиб ундан четлашишимизни насиб қилишини сўраймиз. Бизга, ёзувчи Абдуфаттоҳга ва барча мусулмонларга сидқи-дилдан тавба қилишга тавфиқ берсин. Барча-мизни адаштирувчи фитналардан, ҳавои наф-симиз ва шайтонга итоат қилишдан паноҳ беришини сўрайман. Албатта У Зот бунга қодир ва бу ишнинг бошчисидир.
Набиййимиз Муҳаммадга, аҳли оилаларига, асҳобларига ҳамда қиёматгача уларга яхшилик билан эргашганларга Аллоҳнинг салавоту са-ломлари бўлсин.
***
Мундарижа
Саҳиҳ эътиқод ва унинг зидди 2
Биринчи асос: Аллоҳ таолога иймон келтириш. 6
Иккинчи асос: Фаришталарга иймон келтириш. 23
Учинчи асос: Китобларга иймон келтириш. Бу ҳам икки нарсани ўз ичига олади: 25
Тўртинчи асос: Пайғамбарларга иймон келтириш. 28
Бешинчи асос: Қиёмат кунига иймон келтириш. 30
Олтинчи асос: Тақдирга иймон келтириш. 31
Саҳиҳ эътиқодга зид эътиқодлар 38
Иккинчи рисола: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мадад сўрашнинг ҳукми 50
Учинчи рисола : Жин ва шайтонлардан мадад сўраш ва уларга атаб назр қилишнинг ҳукми. 72
Тўртинчи рисола: Ширкий ва бидъат зикрлар билан ибодат қилишнинг ҳукми 98
Бешинчи рисола : Мавлид ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми 129
Олтинчи рисола : Исро ва меърож кечасини нишонлашнинг ҳукми 143
Еттинчи рисола : Шаъбоннинг ярмидаги тунни нишонлашнинг ҳукми 152
Саккизинчи рисола 170
Муҳим огоҳлантириш: Мадинаи Мунавварада Масжи-ди Набавийнинг хизматкори бўлмиш Шайх Аҳмад номидан тўқилган васият ёлғон эканлиги ҳақида. 170
Сеҳргарлик, коҳинлик ва шунга оид масалалар 191
Ўнинчи рисола: Қабрларнинг устига масжид қуришдан огоҳлантириш. 212
Ўн биринчи рисола : Маййитларни масжидларга дафн қилиш 220
Ўн иккинчи рисола: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан чиқиш мумкин», деган даъвонинг куфр ва залолат эканининг баёни. 224
***
Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
Имом Лолакоий «Шарҳ усулул эътиқод» китобида ривоят қилган. Имом Ибн Абдулбарр эса «Жомиъул илми ва фазлиҳ» китобида ривоят қилган, лекин сифат оятлари лафзи ўрнига ҳадислар лафзи билан ривоят қилган. Унинг лафзи: «Бу ҳадисларни қандай келган бўлса, ўшандай ривоят қилинглар».
Имом Байҳақий «Ал-Асмо вас сифот» китобида ривоят қилган. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ «Ҳамавия» китобида ҳадиснинг санадини саҳиҳ санаган. Имом Заҳабий «Арш» китобида ривоят қилиб ровийлари ишончли деган.
Лалакоий «Шарҳ усулул эътиқод» ва Байҳақий «Ал-Асмо вас сифот» китобида келтирган.
Лалакоий «Шарҳ усулул эътиқод» ва Байҳақий «Ал-Асмо вас сифот» китобида келтирган.
Лалакоий «Шарҳ усулул эътиқод», Абу Нуайм «Ҳилятул авлиё»да ва Байҳақий «Ал-Асмо вас сифот» китобида келтирган.
Бу ҳадисни Музаккий «Музаккиёт»да, Ибн Батто «Ал-Ибона» китобида ва Лалакоий «Шарҳ усулулэътиқод»да ривоят қилган.
Доримий ва Байҳақий ривояти.
Заҳабий «Ал-Улув» китобида келтирган. Шунингдек, Албоний «Мухтасар ал-Улув» асарида: «Бу санад саҳиҳ бўлиб, ровийлари ишончли ва маълум шахслардир», деб айтган.
Ибн Касир ўзининг «Тафсир» китобида шу ривоятни зикр қилган.
Имом Бухорий Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Имом Муслим Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган.
Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
Имом Муслим ривояти.
Имом Ибн Можа ривоят қилган. Ибн Ҳиббон ва Ҳоким саҳиҳ деган.
Бу ҳадисни Термизий Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган. Мановий «Файзул-Қодир» асарида шундай дейди: «Унда Абдурраҳмон ибн Зиёд ал-Африқий бор, Заҳабий: «Уни заиф деб топишган», деган. Лекин Албоний «Саҳиҳул-Жомеъ»да уни саҳиҳ деб атаган.
Имом Муслим ривояти.
Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.