Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди? (Ўзбек)

«Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди?» номли китоб коинот ва инсоннинг пайдо бўлиш манбаси ҳақида сўз олиб боради. Унда коинот тасодифан ёки ўз-ўзидан пайдо бўлмагани, аксинча, уни буюк яратувчи — Аллоҳ яратиб, ундаги ҳаёт ва коинотни аниқ қонунлар асосида бошқариши айтилган. Китобда Аллоҳнинг сифатлари, пайғамбарлар ва илоҳий китобларга иймон келтиришнинг аҳамияти баён этилган. Шунингдек, Ислом – ҳақ дин экани, у барча пайғамбарлар рисолатини ўзида жамлагани ҳамда дунё ва охиратда ҳақиқий бахтга етишиш учун иймон келтириш керак эканига чақиради.

  • earth Тил
    (Ўзбек)
  • earth Муаллиф:
    اللجنة العلمية برئاسة الشؤون الدينية بالمسجد الحرام والمسجد النبوي
PHPWord

 

 

مَنْ خَلَقَ الكَونَ؟ وَمَنْ خَلَقَنِي؟ وَلِمَاذَا؟

 

 

Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди?

 

 

 

 

 

 

 

 

اللَّجْنَةُ العِلْمِيَّةُ

بِرِئَاسَةِ الشُّؤُونِ الدِّينِيَّةِ بِالمَسْجِدِ الحَرَامِ وَالمَسْجِدِ النَّبَوِيِّ

 

Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийдаги диний ишлар бошқармасининг илмий қўмитаси

 


بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ

Муқаддима

Мен тўғри йўлдаманми?

Осмону ерларни ва улардаги қуршаб бўлмай-диган улуғ мавжудотларни ким яратди?

Осмону ердаги бу аниқ ва пухта тизимни ким тузган?

Инсонни ким яратди? Ким унга кўз, қулоқ ва ақл берди? Ким уни илм олишга ва ҳақиқат-ларни идрок қилишга қодир қилиб қўйди?

Ким жисмингиздаги аъзоларни пухта қилиб ясади ва сизга энг чиройли сўратни берди?

Тирик мавжудотлар қанчалик хилма хил эканлиги ҳақида бир тааммул қилинг! Ким уларга чексиз янгидан янги қиёфаларни берди?

Қандай қилиб, бу улуғ борлиқ, шунча йил ўтишига қарамасдан аниқ ва пухта бўлган қонунларига мунтазам равишда амал қилиб келмоқда?

Бу оламда ҳукм сураётган бу тизимни ким қўйди?

(Ҳаёт, ўлим, насл қолдириш, кун-тун, мавсум-лар алмашиши ва ҳоказолар)

Бу борлиқ ўзини ўзи яратдими ёки йўқдан бор бўлдими ёки тўсатдан пайдо бўлдими? Бунинг жавобини, Аллоҳ таоло қуйдагича изоҳлаб айтади:

﴿‌أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ٣٥ أَمۡ خَلَقُواْ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۚ بَل لَّا يُوقِنُونَ ٣٦

«Балки, улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчилар-ми? Балки, улар осмонлару ерни яратгандир-лар?! Йўқ, улар ишонмаслар» [Тур: 35, 36].

Биз ўзимизни ўзимиз яратмаган эканмиз, йўқ жойдан ёки тўсатдан пайдо бўлишимиз ҳам ақлга сиғмас экан, шак-шубҳасиз ҳақиқат шуки, бу оламнинг барча нарсага қодир улуғ яратув-чиси бор. Чунки бу олам ўзини ўзи яратиши, йўқ жойдан ёки тўсатдан пайдо бўлиши мумкин эмас.

Нима учун инсон (Идрок, ақл, руҳ, ҳис-туйғу ва муҳаббат каби) кўрмаган нарсаларига ишо-нади? Чунки у бу нарсаларнинг асоратини кўраяпти.

Энди шу нарсага қиёс ўлароқ қандай қилиб инсон бу улуғ оламнинг яратувчисини инкор қилиши мумкин? Ахир у Аллоҳ таолонинг мах-луқотларини, У Зотнинг санъати ва марҳама-тининг асоратини кўрмаяптими?!

Зарра қадар ақли бор киши «Бир уй ҳеч ким уни қурмасдан пайдо бўлди ёки йўқлик уни пайдо қилди», деган сўзни қабул қилмайди. Энди, қандай қилиб, баъзи одамлар бу улуғ борлиқ яратувчисиз пайдо бўлган деган сўзни тасдиқлашади? Қандай қилиб оқил киши бу аниқ пухта тизим тўсатдан пайдо бўлганини қабул қилади?

Буларнинг барчаси, бизни ягона натижага, у ҳам бўлса, бу оламнинг қудратли, барча иш-ларни бошқарувчи улуғ Рабби борлиги ва У Зот-нинг Ўзигина ибодатга ҳақли, У Зотдан бошқа маъбудлар (ибодат қилинадиган нарсалар) бо-тил ва ибодатга лойиқ эмаслигига далолат қи-лади.

Рабб, Холиқ, Азийм

Ёлғиз яратувчи Рабб бор. У подшоҳ, барча ишларни бошқарувчи, ризқ берувчи ва тирил-тириб ўлдирувчидир. У Зот ерни яратиб, бўй-сундириб уни махлуқотларига яроқли қилиб қўйди. У Зотнинг улуғлигига далолат қилувчи осмонлар ва ундаги улуғ мавжудотларни, қуёш, ой, кун ва тунни шундай пухта шаклда яратди.

У Зот, бизга ундан беҳожат бўла олмайдиган ҳавони, ёмғирни, дарё ва денгизларни бўйсун-дириб қўйди. У Зот онамизнинг қорнида ҳеч нарсага кучимиз етмай ётганимизда озуқалан-тирди, ҳимоя қилди ҳамда туғилганимиздан ўлгунимизга қадар томирларимиздан қонлар-ни оқизиб қўйди.

Яратувчи, ризқ берувчи Рабб Аллоҳ таолодир

Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ٥٤

«Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Раббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг РаббиАллоҳ буюкдир» [Аъроф: 54].

Аллоҳ таоло, биз бу борлиқдаги кўрган ва кўрмаган барча нарсанинг яратувчиси. У Зот-дан бошқа барчаси унинг махлуқотларидан би-ри. У Зотнинг Ўзигина ибодатга ҳақли Зот. У Мулк, яратиш, бошқариш ёки ибодатда шериги йўқ Зотдир.

Агар Рабб азза ва жалладан бошқа илоҳлар бор деб тасаввур қилиб кўрадиган бўлсак, бу оламнинг бузилиб кетганига гувоҳ бўламиз. Чунки бир вақтнинг ўзида икки илоҳ бир оламни бошқара олмайди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿لَوۡ كَانَ فِيهِمَآ ءَالِهَةٌ إِلَّا ٱللَّهُ لَفَسَدَتَا...﴾

«Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга «илоҳ»лар бўлганида, бузулиб кетар эдилар» [Анбиё: 22].

Яратувчи Раббнинг сифатлари

Рабб таолонинг камолотига далолат қилувчи ҳисобсиз гўзал исмлари, кўп олий сифатлари бор. Исмларидан: Ал-Холиқ, Аллоҳ (ёлғиз Ўзи ибодатга лойиқ шериги йўқ Зот), Ал-Ҳайй, Ал-Қаййўм, Ар-Раҳийм, Ар-Розиқ, Ал-Карим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади:

﴿ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡحَيُّ ٱلۡقَيُّومُۚ لَا تَأۡخُذُهُۥ سِنَةٞ وَلَا نَوۡمٞۚ لَّهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ مَن ذَا ٱلَّذِي يَشۡفَعُ عِندَهُۥٓ إِلَّا بِإِذۡنِهِۦۚ يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡۖ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيۡءٖ مِّنۡ عِلۡمِهِۦٓ إِلَّا بِمَا شَآءَۚ وَسِعَ كُرۡسِيُّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۖ وَلَا يَـُٔودُهُۥ حِفۡظُهُمَاۚ وَهُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡعَظِيمُ٢٥٥

«Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илми-дан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим Зотдир» [Бақара: 255].

Ва яна айтадики:

﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ١ ٱللَّهُ ٱلصَّمَدُ ٢ لَمۡ يَلِدۡ وَلَمۡ يُولَدۡ ٣ وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ ٤

«Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган» [Ихлос: 1-4].

Ибодат қилинувчи Рабб комил сифатлар билан сифатланган

У Зотнинг сифатларидан: маъбудлик, яъни ибодатга лойиқ Зот. У Зотдан бошқа барча яратилган, зиммасига масъулиятлар юкланган, буюрилган ва бўйсунадиган махлуқотлардир.

У Зотнинг сифатларидан: ҳаёт ва ишларни хар доим бошқариб туриш, борлиқда қандай тирик зот бўлмасин, унга Аллоҳ таоло ҳаёт берган ва йўқдан бор қилган. Борлиғи, ризқи ва эҳтиёжларини У Зот таъминлаб туради. Рабб, тирикдир У ҳеч қачон ўлмайди ва ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Абадий тирик, ухламайди, ҳатто мудроқ ҳам босмайди.

У Зотнинг сифатларидан: Илм (барча нарса-ни билиб туриш). Осмонлару ердаги ҳеч нарса Унга махфий қолмайди.

У Зотнинг сифатларидан: барча мавжудот-ларни кўриб, эшитиб туриш. Нафс нима деб васваса қилаётгани, қалблар нимани яширгани-ни билади. Осмонлару ерда ҳеч нарса, Унга махфий қолмайди.

У Зот барча нарсага қодир, ҳеч нарсадан ожиз эмас ва ҳеч ким У Зотнинг иродасига қарши чиқа олмайди. Чексиз ҳикмати ила хоҳлаган ишини бажаради, хоҳлаганини ман қилади, бир нарсани эрталатиб, бошқасини кечиктиради.

У Зот яратувчи, ризқ берувчи, мавжудотлар-ни яратиб ишларини бошқариб турувчи. Барча мавжудотлар Унинг қабзаси–чангали(да) ва бошқаруви остидадир.

У Зот ночор одам дуо қилганда ижобат қи-либ, оғир аҳволда қолганга ёрдам беради ва ғамдан халос қилади. Қайсики мавжудотга бир ғам ёки қийинчилик етса, У Зотга илтижо қила-ди.

Ибодат фақатгина Аллоҳ таолога қилинади. У Зотгина ибодатга тўлиқ ҳақли. Бошқалар эса бунга лойиқ эмаслар. У Зотдан бошқа барча маъбудлар ботил, ноқис, ўлимга ва йўқ бўлишга маҳкумдир.

У Зот бизга Унинг улуғлигини идрок қила-диган ақл, яхшиликни яхши кўрадиган, ёмонликни ёмон кўрадиган ва оламлар Раббига илтижо қилганда ҳотиржам бўладиган фитрат берди. Бу фитрат У Зотнинг камолотига ва нуқсон билан сифатланиши мумкин эмаслигига далолат қилади.

Ақлли инсон қандай қилиб ноқис зотга ёки ўзидан ҳам паст бўлган махлуққа ибодат қили-ши мумкин?! У фақат комил Зотга ибодат қила-ди.

Одам, санам, дарахт ёки ҳайвон ҳеч қачон маъбуд бўлиши мумкин эмас.

Рабб осмонлари устида, Аршга олий бўлган Зотдир. Махлуқотлардан бирортаси У Зотни ичига ёки У Зот бирорта махлуқни ичига кириб олгани йўқ. Махлуқотларнинг жисми билан шаклланиб олмайди ва уларни ичига кириб олмайди. (Масалан, баъзи насронийлар Аллоҳ Исо алайҳиссаломнинг ичига кириб олган деган эътиқодда бўлишади. Ёки баъзи ўзини мусул-монман деганлар Аллоҳ фалончи авлиёни ичига кириб олган деб эътиқод қилишади. Буларнинг барчаси ботил эътиқод.)

Аллоҳга ўхшаш ёки тенг келадиган ҳеч нарса йўқ, У барча нарсани эшитувчи, кўрувчи, улуғ сифатлар эгаси ва Яратувчи. Махлуқотларидан беҳожат, ухламайди, емайди, ичмайди, Унинг аёли ёки боласи бўлиши, нуқсон ёки эҳтиёж билан сифатланиши мумкин эмас.

﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٞ فَٱسۡتَمِعُواْ لَهُۥٓۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَن يَخۡلُقُواْ ذُبَابٗا وَلَوِ ٱجۡتَمَعُواْ لَهُۥۖ وَإِن يَسۡلُبۡهُمُ ٱلذُّبَابُ شَيۡـٔٗا لَّا يَسۡتَنقِذُوهُ مِنۡهُۚ ضَعُفَ ٱلطَّالِبُ وَٱلۡمَطۡلُوبُ ٧٣ مَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ ٧٤

«Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди. (Бошқа катта жонзотларни қўйсинлар-у, энг кичик, энг ҳақир, энг аҳамиятсиз кўринган пашшани яратишга уриниб кўрсинлар. Ярата олмаслар. Хўш, энди бир дона пашшани ярата олмаган бутга қандай қилиб топиниш, сиғи-ниш, айтганини (агар айтолса,) қилиш мумкин? Асло мумкин эмас. Умуман ақлга, мантиққа тўғри келмайди. Пашша жуда заиф, ҳақир жон. Аммо, у сабаб бўлиб баъзи бир касалликларни ташиб келтирса, ҳаммаси тўпланиб, ҳаракат қилса ҳам, ўша касалликдан зарар кўраётганни ёки ўлаётганни қутқариб қололмайдилар. Буни ҳамма ҳаётда кўрган. «Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди». Яъни, Аллоҳдан ўз-ганинг ибодатини талаб қилувчи ҳам, ибодати талаб қилинган нарсалар ҳам ожиздирлар. Қўлларидан бирор нарса келмас.) Улар Аллоҳ-нинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир» (Яъни, улар ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига эътиқод қилишлари, фақат Унгагина ибодат қилишлари лозим эди. Аммо улар Аллоҳнинг қадрини билмадилар, унга ширк келтирдилар, Ундан ўзгаларга топинди-лар.) [Ҳаж: 73, 74].

Улуғ Холиқ таоло бизни нимага яратди ва биздан нимани хоҳлайди?

Аллоҳ шунча мавжудотларни ҳеч қандай ғоясиз яратиши ақлга сиғадими? Ўта ҳикматли ва ўта билувчи бўлган Зот бекордан-бекорга яратдими?

Бизни бунчалик пухта кўринишда яратиб осмонлару ердаги нарсаларни бизга бўйсунди-риб қўйган Зот бизни ғоясиз ва энг кўп машғул қиладиган: «Нима учун биз бу ердамиз? Ўлим-дан кейин нима бўлади? Нима учун яратил-дик?», каби энг муҳим саволларга жавобсиз яратиши мумкинми?

Золим учун жазо, муҳсин банда учун мукофот бўлмаслиги ақлга сиғадими?

Аллоҳ таоло айтади:

﴿أَفَحَسِبۡتُمۡ أَنَّمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ عَبَثٗا وَأَنَّكُمۡ إِلَيۡنَا لَا تُرۡجَعُونَ١١٥

«Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳу-да бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!» (Эй мушриклар, наҳотки Биз сизни беҳудага яратган бўлсак? Наҳотки сиз охиратда бизга қайтарилмасангиз?!) [Мўъми-нун: 115].

Аксинча, Аллоҳ таоло яратилишимиздан бўлган ғояни билишимиз, У Зотга қандай ибодат қилишимиз, қурбат ҳосил қилишимиз, биздан нима хоҳлашини англашимиз, У Зот розилигига қандай етишимиз ва ўлимдан кейин борар жойимизни ўрганишимиз учун бизга пайғамбарларни юборди.

Аллоҳгина ибодатга ҳақли эканини, қандай ибодат қилиш, буйруқлари ва қайтариқларини бизга етказишлари хамда ҳаётимизга барака ва яхшиликларни олиб келадиган фазилатли қад-риятларни ўргатишлари учун пайғамбарларни юборди.

Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Исо каби кўп пайғам-барларни юборди ва уларни ҳақиқий пайғамбар эканликларига далолат қилувчи оят ва мўъжи-залар билан қўллаб қўвватлади. Уларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни эса бизга пайғамбар қилиб юборди.

Пайғамбарлар бизга бу ҳаёт синовлиги ва ҳақиқий ҳаёт ўлимдан кейин бошланишини очиқ ойдин далиллар билан хабар бердилар.

Ёлғиз Аллоҳга шерик қўшмай ибодат қилган ва барча пайғамбарларга иймон келтирган мўминлар учун жаннатни, бошқа "олиҳаларга" ибодат қилиб пайғамбарларга куфр келтирган-лар учун дўзахни тайёрлаб қўйгандир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿يَٰبَنِيٓ ءَادَمَ إِمَّا يَأۡتِيَنَّكُمۡ رُسُلٞ مِّنكُمۡ يَقُصُّونَ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِي فَمَنِ ٱتَّقَىٰ وَأَصۡلَحَ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ ٣٥ وَٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَٱسۡتَكۡبَرُواْ عَنۡهَآ أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ ٣٦

«Эй Одам болалари, агар сизларга ўзингиз-дан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар»

[Аъроф: 35, 36].

﴿يٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ ٢١ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ فِرَٰشٗا وَٱلسَّمَآءَ بِنَآءٗ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزۡقٗا لَّكُمۡۖ فَلَا تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادٗا وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٢٢ وَإِن كُنتُمۡ فِي رَيۡبٖ مِّمَّا نَزَّلۡنَا عَلَىٰ عَبۡدِنَا فَأۡتُواْ بِسُورَةٖ مِّن مِّثۡلِهِۦ وَٱدۡعُواْ شُهَدَآءَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٢٣ فَإِن لَّمۡ تَفۡعَلُواْ وَلَن تَفۡعَلُواْ فَٱتَّقُواْ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلۡحِجَارَةُۖ أُعِدَّتۡ لِلۡكَٰفِرِينَ ٢٤ وَبَشِّرِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ أَنَّ لَهُمۡ جَنّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ كُلَّمَا رُزِقُواْ مِنۡهَا مِن ثَمَرَةٖ رِّزۡقٗا قَالُواْ هَٰذَا ٱلَّذِي رُزِقۡنَا مِن قَبۡلُۖ وَأُتُواْ بِهِۦ مُتَشَٰبِهٗاۖ وَلَهُمۡ فِيهَآ أَزۡوَٰجٞ مُّطَهَّرَةٞۖ وَهُمۡ فِيهَا خَٰلِدُون ٢٥

«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдинги-ларни яратган Раббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз. (Ушбу оятда умум-башарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган Раббингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақли-дир. Ибодатдан мақсад-шоядки тақводор бўлса-ларингиз.) У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг. Ва агар бандамизга туширил-ган нарсамизга шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг. Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар. (Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг, "ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам", дейиши улкан мўъжизадир. Бу ерда Қуръон суралари-дан биттасига ўхшаш сурани ҳеч қачон келтира олмаслиги таъкидлаб айтилмоқда.) Иймон кел-тирган ва солиҳ амаллар қилганларга, улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини беринг. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бун-дан аввал ҳам ризқланган эдик, дейишади. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга бу ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар» (Ушбу ояти каримада Аллоҳ субҳона-ҳу ва таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳисса-ломга хитоб қилиб, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга башорат-суюнчилик хабар беришни буюрмоқда. Демак, дарахтлари ости-дан анҳорлар оқиб турувчи жаннатга кириш учун иймон келтириш, яъни, Аллоҳга, Пайғам-барга, Қуръонга ва иймон лозим бўлган бошқа нарсаларга иймон келтириш ҳамда амали солиҳларни, яъни, Қуръон ва суннатда яхши деб таърифланган ишларни қилиш зарурдир.) [Бақара: 21-25].

Нима учун пайғамбарларнинг сони кўп?

Қандай бир уммат бўлмасин, Аллоҳ таолога даъват, унинг қайтариқ ва буйруқларини етказишлари учун пайғамбар юборилган. Ягона Аллоҳ таолога ибодат қилиш пайғамбарлар даъватининг ғояси бўлган. Қайси бир уммат пайғамбари олиб келган буйруқларни тарк қилиб бузулишни бошласа, уларни қайтадан тавҳидга ва Аллоҳга итоат қилишга чақириши учун бошқа пайғамбарни юборар эди.

Шундай қилиб Аллоҳ таоло пайғамбар-ларнинг хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан пайғамбарларни якунлади. У зот қиёмат кунигача қоладиган, ўзидан олдин-ги шариатларни тўлдириб насх қилувчи, комил динни ва абадий шариатни олиб келдилар ва Аллоҳ таоло боқий қолиши учун уни Ўз зимма-сига олди.

Киши барча пайғамбарларга иймон келтирмагунча мўмин бўлмайди

Аллоҳ барча пайғамбарларни юбориб банда-ларни уларга итоат қилишга буюрди. Ким улар-дан бирортасига куфр келтирса, дарҳақиқат, барчасига куфр келтирган бўлади. Аллоҳнинг наздида ваҳйини рад этишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Жаннатга кириш учун эса барча пайғамбарларга иймон келтириши лозим.

Ҳозирги замонда, ҳар бир киши, Аллоҳга, барча пайғамбарларга ва Қиёмат кунига иймон келтириши фарз. Бу эса мангу қолувчи Қуръо-ни карим мўъжизаси билан қўллаб қувватлан-ган пайғамбарларнинг охиргиси ва хотами Му-ҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб эргашиш билангина бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ким пайғам-барларнинг бирортасига иймон келтиришдан бош тортса, кофир ва ваҳийни ёлғонга чиқарув-чи эканини хабар берди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡفُرُونَ بِٱللَّهِ وَرُسُلِهِۦ وَيُرِيدُونَ أَن يُفَرِّقُواْ بَيۡنَ ٱللَّهِ وَرُسُلِهِۦ وَيَقُولُونَ نُؤۡمِنُ بِبَعۡضٖ وَنَكۡفُرُ بِبَعۡضٖ وَيُرِيدُونَ أَن يَتَّخِذُواْ بَيۡنَ ذَٰلِكَ سَبِيلًا١٥٠ أُوْلٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ حَقّٗاۚ وَأَعۡتَدۡنَا لِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٗا مُّهِينٗا ١٥١

«Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарлари-га куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғам-барлари орасида айримчиликни ирода қилади-ганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзила-рига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар. Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Ва кофирларга хорлов-чи азобни тайёрлаб қўйганмиз» [Нисо: 150, 151].

Шунинг учун биз мусулмонлар Аллоҳга, киёмат кунига, барча пайғамбарлару китоблар-га иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مِن رَّبِّهِۦ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّن رُّسُلِهِۦۚ وَقَالُواْ سَمِعۡنَا وَأَطَعۡنَاۖ غُفۡرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ٢٨٥

«Пайғамбар унга ўз Раббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтир-ди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва: «Эшитдик ва итоат қилдик, (эй Раббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир», дедилар» [Бақара: 285].

Қуръони карим қандай китоб?

Қуръони карим Аллоҳ таоло пайғамбарлари-нинг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган каломи ва ваҳийсидир. У ҳақиқатан пайғамбар эканларига далолат қи-лувчи энг улуғ муъжиза.

Қуръони каримнинг ҳукмлари ҳақ ва ҳабар-лари ростдир. Аллоҳ таоло Қуръонни ёлғонга чиқарганлардан у каби ёки ҳеч бўлмаса шунга ўхшаш битта сура олиб келишларини талаб қилди, лекин улар бундан ожиз қолдилар. Чунки, Қуръони карим, инсон иймон келтири-ши керак бўлган барча иймон ҳақиқатлари ҳамда унинг дунё ва охиратига тегишли бўлган барча нарсаларни ўз ичига олган.

Шунингдек, Қуръони карим инсоннинг наф-си, бошқа мавжудотларга тааллуқли буйруқ ва қайтариқдан ташкил топган вожиботларини ўз ичига олган ва бу мавзуларнинг барчасини, олий услубдаги балоғат билан баёнлаб берган.

Банданинг эмас, аксинча Раббининг сўзи эканига далолат қилувчи кўпгина илмий ва ақлий далилларни ўз ичига олган.

Ислом нима?

Ислом – Аллоҳ таолога уни ибодатда якка-лаш билан таслим бўлиш, тоат билан бўйсуниш, шариатини қабул қилиб рози бўлган ҳолда унга амал қилиш ва У Зотдан бошқа барча маъбуд-ларга куфр келтириш демакдир.

Аллоҳ таоло пайғамбарларни ягона рисолат билан юборди. У ҳам бўлса, шериги бўлмаган ягона Аллоҳ таолога ибодат ва У Зотдан бошқа барча маъбудларни инкор қилиш рисолати.

Ислом барча пайғамбарларнинг дини.

Уларнинг дини бир, шариатлари эса бошқа-бошқа. Ҳозирги кунда фақатгина мусулмонлар пайғамбарлар олиб келган тўғри динни, дин тутадилар. Ҳозирги замондаги ҳақ Ислом, бутун инсоният учун Аллоҳ таолонинг охирги рисола-тидир.

Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссаломни юбор-ган Рабб, пайғамбарларнинг охиргиси Муҳам-мад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам юбор-гандир. Ислом шариати ўзидан олдинги барча шариатларни насх қилиб келди. (Яъни улар-нинг ҳукми энди яроқсиздир.)

Ислом динидан бошқа барча динларни инсонлар ўзлари тузиб олган ёки бошида илоҳий дин бўлиб, кейинчалик ўзгартириб ташланган динлардир. Сўнгра у динлар бутун-лай хурофотга, мерос бўлиб ўтган достонларга ва инсонлар ийжодига айланди.

Энди мусулмонларнинг динига келсак, ҳудди Аллоҳга бўлган ибодатлари бир хил бўлгани каби динлари ҳам ўзгармас ягона диндир. Барчалари беш вақт намоз ўқиб, бойликлари-дан закот бериб, Рамазонда рўза тутадилар. Қонунларини эса барча мамлакатларда бир хил бўлган Қуръони каримдан оладилар. Келинг энди бу нарсалар ҳақида бир тааммул қилиб кўрайлиг-а. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗاۚ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ فِي مَخۡمَصَةٍ غَيۡرَ مُتَجَانِفٖ لِّإِثۡمٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ﴾

«Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир» [Моида: 3].

Яна бошқа бир оятда Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلۡ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ عَلَيۡنَا وَمَآ أُنزِلَ عَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ وَٱلۡأَسۡبَاطِ وَمَآ أُوتِيَ مُوسَىٰ وَعِيسَىٰ وَٱلنَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمۡ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّنۡهُمۡ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ ٨٤ وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينٗا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ٨٥

«Сиз: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва Набийларга Раббиларидан берилган нарсага иймон келтир-дик, улардан бирортасини ажратмаймиз ва биз Унгагина мусулмонмиздеб айтинг! («Ибро-ҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туши-рилган нарсага». Яъни, саҳифа ва ваҳийларга иймон келтирдик.) Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир» (Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўрини-ши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Энди ундан бошқа динни истаб, ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилиб юрилмайди. Улар охиратда зиён кўрувчилар бўлади. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди, балки лаънатлайди.) [Оли Имрон: 84-85].

Ислом дини фитрат ва ақлга тўғри келади-ган, тоза нафслар қабул қиладиган ва ҳаётни барча соҳасини ўз ичига олган дин. Аллоҳ таоло бу динни Ўз бандалари учун тузиб берди. У Инсонларга дунё ва охиратда бахт-саодат олиб келадиган, яхшилик дини. Унда барча тенг. Инсонларни бир-биридан, ирқни ирқдан ранг-ни рангдан ажратмасдан яхши амалига қараб баҳолайди.

﴿مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَلَنُحۡيِيَنَّهُۥ حَيَوٰةٗ طَيِّبَةٗۖ وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ٩٧

«Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз» [Наҳл: 97].

Ислом саодат йўли

Ислом Арабларгагина хос эмас, аксинча, барча пайғамбарлар олиб келган Аллоҳнинг барча инсонлар учун жорий қилган динидир.

Дунёда ҳақиқий саодат, охиратда эса абадий неъмат йўли, инсоний муаммоларни ҳал қила-диган, руҳ ва жасад эҳтиёжларига лаббай дей-диган ягона дин Исломдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قَالَ ٱهۡبِطَا مِنۡهَا جَمِيعَۢاۖ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞۖ فَإِمَّا يَأۡتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدٗى فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ ١٢٣ وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ١٢٤

«У Зот: «Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди» [Тоҳа: 123, 124].

Мусулмон дунё ва охиратда қандай фойдаларга эришади?

Исломнинг катта манфаатлари бор. Улардан:

Дунёда шайтон ва ҳавои-нафс қуллигидан чиқиб, Аллоҳ таолога қуллик шарафига эри-шиш ютуғи.

Охиратда дўзах азобидан қутилиб, Аллоҳ таолонинг мағфирати ва розилигига эришиш билан бирга, Аллоҳ таолонинг абадий неъмати жаннат ютуғи.

Қиёмат куни мўмин киши касаллик, алам, қарилик ва ғамдан ҳоли бўлган, балки барча рағба-лари қонадиган неъматлари мўл-кўл абадий жаннатда пайғамбарлару сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади. Бу қанчалик ҳам улуғ дўстлик?! Ким иймон келтирмаган бўлса, абадий, узлуксиз дўзах азобида тоғуту фасодчи гуноҳкорлар билан бирга бўлади.

Жаннатда инсон кўзи кўрмаган, қулоғи эшитмаган ва ҳаёлига хам келмаган неъматлар бор. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бунинг яққол далили:

﴿مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَلَنُحۡيِيَنَّهُۥ حَيَوٰةٗ طَيِّبَةٗۖ وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ٩٧

«Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз» [Наҳл: 97].

Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَلَا تَعۡلَمُ نَفۡسٞ مَّآ أُخۡفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعۡيُنٖ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٧

«Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас» (Яъни, ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин деб амалларни кечасида, махфий равишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, берки-тиб қўйган.) [Сажда: 17].

 

Мусулмон эмас одам нималарни йўқотади?

Энг улуғ илм Аллоҳни таниш илмидан, дунёда ҳотиржамлик ва охиратда эса абадий неъмат олиб келадиган Аллоҳ таолога иймон-дан қуруқ қолади.

Аллоҳ таоло туширган энг улуғ китобни ўрганишдан ва унга иймон келтиришдан қуруқ қолади.

Улуғ пайғамбарларга иймон келтириш ва улар билан жаннатда бирга бўлишдан қуруқ қолади. Шайтонлару мужримлар ва тоғутлар билан дўзахда шерик бўлади. У жаҳаннам қандоқ ҳам ёмон жой ва қандоқ хам ёмон қўшничилик! Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلۡ إِنَّ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَأَهۡلِيهِمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۗ أَلَا ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡخُسۡرَانُ ٱلۡمُبِينُ ١٥ لَهُم مِّن فَوۡقِهِمۡ ظُلَلٞ مِّنَ ٱلنَّارِ وَمِن تَحۡتِهِمۡ ظُلَلٞۚ ذَٰلِكَ يُخَوِّفُ ٱللَّهُ بِهِۦ عِبَادَهُۥۚ يَٰعِبَادِ فَٱتَّقُونِ ١٦

«Сиз: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкор-ликдир», деб айтинг. Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур: «Эй бандаларим, менга тақво қилинглар!» (Аллоҳ таоло қиёматнинг азоблари ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўя-ди. Бошларига мусибат тушганда, эй Раббимиз, аввалроқ айтмаган экансан, демасинлар.)

[Зумар: 15-16].

Ким охиратда нажотга етишмоқчи бўлса, Аллоҳга итоат қилувчи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчи мусулмон бўлиши лозим

Аллоҳ таолога иймон келтириб, У Зотга ҳеч кимни шерик қилмаган, барча пайғамбарларга иймон келтириб, уларга эргашганлар ва тас-диқлаганларгина жаннатга кирадилар ҳамда дўзахдан қутуладилар. Улардан бошқа ҳеч ким нажот топмайди. Бу нарса, барча пайғамбарлар иттифоқ қилган ҳақиқатдир.

Мусо алайҳиссалом даврида яшаб унга ий-мон келтирган ва у кишининг таълимотларига эргашганлар ўша замонда мусулмон, мўмин ва солиҳ ҳисобланадилар. Аммо Исо алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилгандан кейин, Мусо алайҳиссаломга эргашган кишилар, энди Исо алайҳиссаломга эргашишлари лозим.

Энди, ким Исо алайҳиссаломга иймон кел-тирса, улар мусулмон ва солиҳлардир. Кимки Исо алайҳиссаломга иймон келтирмай Мусо алайҳиссалом динида қоламан деса, у мусулмон бўлиб ҳисобланмайди. Чунки у Аллоҳ юборган пайғамбарга эргашишдан бош тортди.

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборганидан кейин барча инсонлар У кишига иймон келтиришлари керак. Мусо ва Исо алайҳиссаломларни юборган Рабб, пайғам-барлар охиргиси бўлмиш Муҳаммад соллалло-ҳу алайҳи ва салламни ҳам юборган Зотдир. Мусо ёки Исо алайҳиссаломларга эргашиб қола-ман деган инсон мўмин бўлмайди.

Кишининг «мусулмонларни ҳурмат қила-ман», дейиши ёки мискинларга ёрдам бериши ва садақа қилиши охиратда нажот топишига етмайди. Балки Аллоҳга, китобларига, пайғам-барларига ва қиёмат кунига иймон келтириши керак. Аллоҳга ширк, куфр, ҳамда У Зот тушир-ган ваҳий ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликларини рад қилишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ.

Пайғамбаримиз хақида эшитиб Исломга ки-ришни рад қилган Яҳудийлар, Насронийлар ва яна бошқа дин эгалари жаҳаннам ўтида абадий қоладилар. Бу бирорта банданинг эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳукмидир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمۡ شَرُّ ٱلۡبَرِيَّةِ٦

«Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар жаҳаннам ўтидадур-лар, у ерда абадий қолурлар. Ана ўшалар халойиқнинг энг ёмонларидир» [Баййина: 6].

Чунки, бандаларга Аллоҳ таолонинг охирги рисолати тушди. Ислом ва охирги пайғамбар Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисо-лати ҳақида эшитган киши У зотга иймон келтириши, шариатига эргашиши ва буйруғи ва қайтариғида итоат қилиши лозим. Ким охирги рисолат хақида эшитсарад қилса, Аллоҳ ундан бирор нарсани қабул қилмайди ва охиратда буюк азоб билан азоблайди.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ушбу сўзи-мизнинг дадилларидан:

﴿‌وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينٗا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ٨٥

Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир» (Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўриниши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Энди ундан бошқа динни истаб, ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилиб юрил-майди. Улар охиратда зиён кўрувчилар бўлади. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди, балки лаънатлайди.) [Оли Имрон: 85].

﴿قُلۡ يٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ كَلِمَةٖ سَوَآءِۭ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمۡ أَلَّا نَعۡبُدَ إِلَّا ٱللَّهَ وَلَا نُشۡرِكَ بِهِۦ شَيۡـٔٗا وَلَا يَتَّخِذَ بَعۡضُنَا بَعۡضًا أَرۡبَابٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِۚ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُولُواْ ٱشۡهَدُواْ بِأَنَّا مُسۡلِمُونَ64﴾

«Сен: «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Рабб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар» [Оли Имрон: 64].

Мусулмон киши нималар қилиши лозим?

Мусулмон киши бу олти арконга иймон келтириши лозим:

Аллоҳ таолога иймон келтириш: У Зотни яратувчи, ризқ берувчи, ишларни бошқариб турувчи, подшоҳ; У Зотда аёли, боласи ва Унга ўхшаш ҳеч нарса йўқ; У Зотдан бошқага ибодат қилинмайди ва ёлғиз Ўзи ибодатга ҳақли; У Зотдан бошқага қилинган ибодатлар ботил деб эътиқод қилишдир.

Фаришталарга иймон келтириш: Улар Аллоҳнинг нурдан яратган қуллари ва пайғам-барларга ваҳий олиб тушиш уларнинг ишлари-дан деб эътиқод қилиш.

Аллоҳ таоло туширган Таврот, Инжил ва самовий китобларнинг охиргиси Қуръони ка-рим каби барча китобларга иймон келтириш.

Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо ва уларнинг охир-гиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва барча пайғамбарларга иймон келтириш. Аллоҳ уларни инсонлар ичидан танлаб олди, ваҳий билан қўллаб қувватлади ва ростгўйлик-ларига далолат қилувчи муъжиза ва оятларни берди.

Аллоҳ олдингилару охиргиларни тирилти-риб, бандалари орасида ҳукм қиладиган ва мўминлар жаннатга, кофирлар эса, дўзахга кирадиган қиёмат кунига иймон келтириш.

Ҳамда Аллоҳга У буюрганидек ибодат қилиши керак, яъни намоз, закот, рўза ва агар имкони бўлса ҳаж қилиши лозим. Шунингдек, инсон ўз динини ўрганиши лозим-ки, айнан шу дин уни дунёда бахтли бўлиши, охиратда эса нажот топишининг асосидир.

 

 

***

Мундарижа

 

Рабб, Холиқ, Азийм 4

Яратувчи, ризқ берувчи Рабб Аллоҳ таолодир. 5

Яратувчи Раббнинг сифатлари. 6

Ибодат қилинувчи Рабб комил сифатлар билан сифатланган. 8

Улуғ Холиқ таоло бизни нимага яратди ва биздан нимани хоҳлайди? 12

Нима учун пайғамбарларнинг сони кўп? 17

Киши барча пайғамбарларга иймон келтирмагунча мўмин бўлмайди 18

Қуръони карим қандай китоб? 20

Ислом нима? 21

Ислом саодат йўли 25

Мусулмон дунё ва охиратда нима фойдаларга эришади? 26

Мусулмон эмас одам нималарни йўқотади? 28

Ким охиратда нажотга етишмоқчи бўлса, Аллоҳга итоат қилувчи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчи мусулмон бўлиши лозим. 29

Мусулмон киши нималар қилиши лозим? 33

 

 

***