التَّحْذِيرُ مِنَ البِدَعِ
Бидъатлардан огоҳлантириш
لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ
عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ
رَحِمَهُ اللهُ
Муаллиф Шайх ҳазратлари
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Бешинчи рисола:
Мавлид ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми
Аллоҳ таолога ҳамдлар, Расулуллоҳ ҳамда Уларнинг аҳли оилалари, асҳоблари ва тўғри йўлини йўл тутганларга салавот ва саломлар бўлсин.
Аммо баъд: Менга кўп инсонлардан «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаш, бу тадбирда У киши учун ўринлардан туриш ва У зотга салом йўллаш каби амалларнинг ҳукми қандай?», деган савол қайта қайта берилмоқда.
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидини (туғилган кунини) ёки бошқа кишиларнинг туғилган кунларини нишонлаш жоиз эмас. Чунки бу динда янги пайдо бўлган бидъатлардандир. Бунга далил шуки: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, тўғри йўлдаги тўрт халифа ҳам, саҳобалар ва уларга яхшилик йўлида эргашганлар ҳам бу амални қилмаганлар. Улар суннатни энг яхши билган, Пайғамбаримизга бўлган муҳаббатлари ва шариатга эргашишлари кейинги авлодларга нисбатан кўпроқ бўлган қавм эдилар. Аллоҳ таоло Ўзининг Мубийн (очиқ-ойдин баёнловчи) китобида шундай деб марҳамат қилган:
﴿...وَمَآ ءَاتَىٰكُمُ ٱلرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَىٰكُمۡ عَنۡهُ فَٱنتَهُواْ...﴾
«Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар»
[Ҳашр: 7]. Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿...فَلۡيَحۡذَرِ ٱلَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنۡ أَمۡرِهِۦٓ أَن تُصِيبَهُمۡ فِتۡنَةٌ أَوۡ يُصِيبَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾
«Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар» [Нур: 63]. .
﴿لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا21﴾
«Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» [Аҳзоб: 21]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلۡأَوَّلُونَ مِنَ ٱلۡمُهَٰجِرِينَ وَٱلۡأَنصَارِ وَٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوهُم بِإِحۡسَٰنٖ رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ وَرَضُواْ عَنۡهُ وَأَعَدَّ لَهُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي تَحۡتَهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ100﴾
«Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир» [Тавба: 100] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугун Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3]. Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадисда шундай дейилган:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنهُ فَهُوَ رَدٌّ».
«Кимки бизнинг бу ишимизда (динимизда) ундан бўлмаган бир нарсани ихтиро қилса, у рад этилур». . Бошқа ҳадисда шундай дейилган:
«عَلَيكُم بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ المَهْدِيَّينَ مِنْ بَعدِي، تَمَسَّكُوا بِهَا، وَعَضُّوا عَلَيهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ، فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالةٌ».
«Сизлар менинг суннатим ва ортимда қолган тўғри йўлдаги, ҳаққа ҳидоят қилинган халифаларимнинг ( яъни саҳобаларнинг) суннатини маҳкам тутишингиз вожиб. Уни (суннатни) озиқ тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар! Ишларнинг янгиларидан сақланинглар! Чунки ҳар бир (диндаги) янгилик бидъатдир. Ҳар бир бидъат эса залолатдир». Бу икки ҳадисда бидъатлардан ва уларга амал қилишдан қаттиқ қайтарилмоқда.
Бу каби мавлидларни ихтиро қилишдан шундай деган хулоса келиб чиқади: Гўёки Аллоҳ таоло бу уммат учун динини комил қилмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммат амал қилиши керак бўлган зарур нарсаларни баёнламаганлар. Шунинг учун, кейинги авлод келиб Аллоҳ таоло шариатида изн бермаган нарсаларни ихтиро қилиб, бу амаллар Аллоҳга яқинлаштиради деб даъво қилишмоқда. Бу, шубҳасиз, катта хавфли иш бўлиб, Аллоҳ таолога ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга эътироз қилиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўз бандалари учун динини комил қилиб берган ва уларга Ўз неъматларини тўкис қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шариатни тўлиқ, очиқ-ойдин етказганлар ва уммат учун жаннатга етаклайдиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган ҳар қандай йўлни баён қилиб берганлар. Бу Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда қайд этилган. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«مَا بَعَثَ اللهُ مِن نَبِيٍ إِلَّا كَانَ حَقًّا عَلَيهِ أَن يَدُلَّ أُمَّتَهُ عَلَى خَيرِ مَا يَعْلَمُهُ لَهُم، وَيُنْذِرَهُمْ شَرَّ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ».
«Аллоҳ таоло бирон бир пайғамбарни юборган экан, у пайғамбар умматига яхшиликни ўргатиш ва ёмонликдан қайтаришни ўз зиммасига олган». Имом Муслим ўз саҳиҳида ривоят қилган.
Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам анбиёларнинг энг афзали, хотами ва насиҳатию балоғати комилроқ экани бизга маълум. Агар мавлидни нишонлаш Аллоҳ рози бўладиган диндан бўлганда эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаб берган, тирикликларида нишонлаган ёки асҳоблари қилган бўлар эди. Улар бу ишларни қилмагач, Исломда унинг ўрни йўқ экани маълум бўлади. Аксинча, юқорида зикр қилинган ҳадислардаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини огоҳлантирган ишлардан. Юқорида зикр қилинган ҳадислар бунга далил. Бу бобга оид оят ва ҳадислар талайгина.
Бир қанча уламолар юқоридаги далилларга биноан, мавлидни инкор қилганлар ва ундан огоҳлантирганлар. Баъзи кейинги уламолар буни яхши бидъатлардан деб гумон қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ғулувга кетиш, аёл ва эркаклар аралашиши, мусиқа асболарини ишлатиш каби шариат инкор қилган мункарларни ўз ичига олмаса жоиз дейишган.
Шаръий қоида: Инсонлар тортишган мавзуларда Аллоҳ таолонинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига кайтилади. Аллоҳ таоло айтадики:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا59﴾
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошчиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир» [Нисо: 59]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا ٱخۡتَلَفۡتُمۡ فِيهِ مِن شَيۡءٖ فَحُكۡمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ ...﴾
«Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир» [Шуро: 10].
Мавлидни нишонлашни Аллоҳ таолонинг китобига қайтарган эдик у (Қуръон) бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага эргашишга ва қайтарган нарсасидан қайтишга буюрди. Аллоҳ таоло бу умматнинг динини комил қилгани ва бу байрам эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динда йўқ эканини хабар берди. Шундай қилиб, бу байрам Аллоҳ комил қилган ва бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга буюрган динидан эмаслиги баён бўлди.
Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига ҳам қайтардик, У зот бунга амал қилганлари, буюрганлари ёки асҳоблари қилганлари ҳақида бирор нарса топмадик. Шунинг учун, бу амал диндан эмаслиги, аксинча, янги чиққан ишлардан ҳамда яҳуд ва насронийлар байрамларига ўзини ўхшатиш бобидан экани бизга маълум бўлди.
Озроқ ақли, ҳаққа рағбати ва уни талаб қилишда инсофи бор инсонга мавлидни нишонлаш Ислом динидан эмаслиги, аксинча, бу Аллоҳ ва Расули тарк қилишга буюрган ва огоҳлантирган янги ишларданлиги маълум бўлади. Оқил инсон дунёнинг ҳар бурчагида кўп одамлар нишонлаётганини кўриб алданиб қолмаслиги керак. Чунки, ҳақ кўп инсонлар эргашиши билан эмас, балки шаръий далиллар билан билинади. Аллоҳ таоло яҳуд ва насронийлар ҳақида айтадики:
﴿وَقَالُواْ لَن يَدۡخُلَ ٱلۡجَنَّةَ إِلَّا مَن كَانَ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰۗ تِلۡكَ أَمَانِيُّهُمۡۗ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ111﴾
«Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмас», – дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. Сиз: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», – деб айтинг» [Бақара: 111]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ...﴾
«Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар» [Анъом: 116]
Шунингдек, мавлидларни нишонлашнинг аксарияти – бидъат бўлишидан ташқари – бошқа ёмонликларни ҳам ўз ичига олади. Масалан, аёллар ва эркакларнинг аралашиб кетиши, қўшиқ ва мусиқа асбобларидан фойдаланиш, маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиниши каби ёмон ишлар амалга оширилади. Бундан ҳам каттароқ гуноҳлар содир бўлиши мумкин. Яъни, катта ширкка тушиш. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бошқа авлиёларни ҳаддан ташқари улуғлаш, уларга дуо қилиш, улардан ёрдам сўраш, мадад талаб қилиш, ғайбни билишини эътиқод қилиш каби куфр амаллар бўлиши мумкин. Бундай ишлар кўпчилик томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудларини ёки авлиё деб аталувчи бошқа шахсларнинг таваллудини нишонлаш пайтида содир этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинганки, У зот айтганлар:
«إِيَّاكُم وَالغُلُوُّ فِي الدِّينِ، فَإِنَّمَا أَهْلَكَ مَن كَانَ قَبْلَكُم الغُلُوَّ فِي الدِّينِ».
«(Эй одамлар!)Динда ғулувдан сақланинглар, чунки сизлардан олдинги умматларни диндаги ғулув ҳалок қилди». Бошқа ҳадисда шундай деганлар:
«لَا تُطْرُونِي كَمَا أَطْرَتِ النَّصَارَى ابْنَ مَرْيَمَ، إِنَّمَا أَنَا عَبدٌ، فَقُولُوا: عَبدُ اللهِ وَرَسُولُه».
«Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мақтагани каби мақтаманглар! Мен Аллоҳнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар». Имом Бухорий Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Ажабланарли ва ғаройиб ҳолатлардан бири шундаки, кўплаб одамлар бу бидъат саналган байрамларда фаоллик кўрсатиб, ҳарис бўлиб иштирок этадилар ва уларни ҳимоя қиладилар. Лекин Аллоҳ уларга вожиб қилган жума намозлари ва жамоат намозларини адо этишда сусткашлик қиладилар, бунга аҳамият ҳам бермайдилар. "Катта ва мункар иш қилдим" деб ўйлаб ҳам қўймайдилар. Бу шубҳасиз иймоннинг заифлиги, басиратнинг ноқислиги ҳамда қалбларга гуноҳ ва маъсиятлар тўхтовсиз ёғилиб уни қоплаб олиш натижасидир. Биз ўзимиз ва барча мусулмонлар учун Аллоҳдан офият сўраймиз.
Шу каби ҳолатлардан яна бири шундаки, баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу мавлидга ташриф буюрадилар деб ўйлайдилар. Шунинг учун улар У зотга ҳурмат кўрсатиш ва қарши олиш учун ўринларидан турадилар. Бу эса энг катта ботил ва қабиҳ жаҳолатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат куни келмасидан олдин қабрларидан чиқмайдилар, бирорта билан боғланмайдилар ва мажлисларга қатнашмайдилар. Аксинча, Қиёматгача қабрларида қоладилар ва руҳлари эса Раббиларининг ҳузурида энг олий даражада, мукаррам диёрда қолади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:
﴿ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ15 ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ16﴾
«Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчидирсиз.
Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсиз» [Мўминун: 15, 16].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«أَنَا أَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ القَبْرُ يَومَ القِيَامَةِ، وَأَنَا أَوَّلُ شَافِعٍ، وَأَوًّلُ مُشَفَّعٍ».
«Мен Қиёматда қабрдан энг биринчи бўлиб чиқувчиман, биринчи шафоат қилувчиман ва биринчи шафоати қабул қилинувчиман». Раббиларидан У зотга салавоту саломлар бўлсин.
Бу ояти карима, ҳадиси шариф ҳамда шулар каби бошқа оят ва ҳадисларнинг барчаси шунга далолат қиладики, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа марҳумлар қабрларидан фақат қиёмат куни чиқадилар. Бу масалада барча мусулмон уламолари иттифоқ қилган бўлиб, улар орасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ушбу масалаларга эътиборли бўлиши, Аллоҳ таоло бирор далил нозил қилмаган бўлсада жоҳиллар ва уларга ўхшаганлар томонидан пайдо қилинган бидъат ва хурофотлардан эҳтиёт бўлиши керак. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз ва Унга суянамиз. Ундан ўзгада на куч ва на ҳолатни ўзгартиришга қудрат бор.
Энди Расулуллоҳга салавоту саломлар айтишга келсак, у энг яхши қурбатлардан ва солиҳ амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا56﴾
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» [Аҳзоб: 56]. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса:
«مَنْ صَلَّى عَلَيَّ وَاحِدَةً؛ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ بِهَا عَشْرًا».
«Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ унга ўнта салавот айтади», – деганлар. Салавот айтиш ҳар доим машруъдир. Ҳар бир намоз охирида, хусусан, охирги ташаҳҳудда айтиш айрим уламолар наздида вожиб. Шунингдек, кўп ўринларда суннати муаккада ҳисобланади. Жумладан, кўплаб хадислар далолат қилган азондан кейин, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинганларида, жума куни ва жума кечаси салавот айтиш.
Аллоҳ таолодан барчамизни Унинг динини тушуниш ва унда собит қолишда тавфиқ беришини сўраймиз. Шунингдек, ҳаммамизга суннатга амал қилишни ва бидъатдан сақланишни насиб айласин. Албатта, У карамли ва саҳий Зотдир.
Аллоҳ таоло бизнинг набийимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва салом йўлласин.
***
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Олтинчи рисола:
Исро ва меърож кечасини нишонлашнинг ҳукми
Аллоҳ таолога ҳамдлар, Расулуллоҳга ҳамда У зотнинг аҳли оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд: Шубҳасиз, Исро ва Меърож воқеалари Аллоҳнинг буюк оятларидан бўлиб, у Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўйлигига ва Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги олий мақомига далолат қилади. Шунингдек, у Аллоҳнинг буюк қудратига ва Унинг барча махлуқотларидан устунлигига далиллардан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِيٓ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَيۡلٗا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِي بَٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ لِنُرِيَهُۥ مِنۡ ءَايَٰتِنَآۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ1﴾
«Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир» [Исро: 1].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам осмонга кўтарилганлари, унинг эшиклари очилиб еттинчи осмондан ҳам ўтганлари, Аллоҳ таоло У зот билан ўзи хоҳлаган мавзу ҳақида гаплашгани ва беш вақт намозни фарз қилгани ҳақида ҳадислар мутавотир ворид бўлган. Аллоҳ таоло аввалда эллик маҳал намоз ўқишни фарз қилган эди. Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайта-қайта бориб енгиллатишни сўрайвердилар. Ниҳоят, намоз беш вақт қилиб белгиланди. Бу беш вақт фарз бўлса-да, савоб жиҳатидан эллик вақтга тенг, чунки ҳар бир яхшилик ўн баробар қилиб ҳисобланади. Аллоҳнинг барча неъматлари учун Унга ҳамд ва шукрлар бўлсин!
Ҳадис илми уламоларининг сўзларига кўра, Исро ва Меърож воқеаси содир бўлган кечанинг аниқ қайси куни, Ражаб ойида ёки бошқа вақтда бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот саҳиҳ ҳадисларда келмаган. Аниқлиги хақида айтилган ҳадислар эса саҳиҳ эмас.
Инсонлар бу кун қайси эканлигини унутишларида Аллоҳ таолонинг буюк ҳикмати бор. Агар бу кечанинг аниқ куни маълум бўлганида ҳам мусулмонларга буни махсус ибодатлар билан ўтказиш, байрам қилиш ёки бошқа бирор нарса билан хослаш мумкин бўлмас эди. Сабаби шундаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобалари разияллоҳу анҳум бу кунни байрам қилмаганлар ва уни алоҳида ибодат билан ўтказмаганлар. Агар У зотдан бу амал собит бўлганда, саҳобаи киромлар бизга нақл қилган бўлардилар. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уммат муҳтож бўладиган барча нарсаларни нақл қилганлар ва бирор нарсани эътиборсиз ташлаб қўймаганлар. Аксинча, улар барча яхшиликларга қувиб ўтувчидирлар. Агар бу тунни нишонлаш машруъ бўлганда, улар нишонлашда аввалгилардан бўлар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг насиҳатгўйи бўлганлар, пайгамбарликни энг мукаммал равишда бажарганлар ва омонатни ўтаганлар. Агар бу тунни улуғлаш ва уни нишонлаш Аллоҳ таолонинг динидан бўлганда эди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан ҳеч қачон ғафлатда қолмаган ва яширмаган бўлар эдилар. Демак, бу кечани байрам қилиш ва улуғлаш Исломдан эмас. Аллоҳ таоло бу умматга динини комил қилди ва барча неъматларини тўкис қилди. Шунингдек, шариатда Аллоҳ таоло рухсат бермаган нарсани ихтиро қилганларни қоралаган. Каломи шарифнинг Моида сурасида шундай дейилган:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугун Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3]. Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْ شَرَعُواْ لَهُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا لَمۡ يَأۡذَنۢ بِهِ ٱللَّهُۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةُ ٱلۡفَصۡلِ لَقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۗ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ21﴾
«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик(худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир» [Шуро: 21].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадисларда бидъатларнинг хавфидан огоҳлантириш ва уларни залолат эканининг очиқ-ойдин баёни ворид бўлган. Ҳадислар бу умматни бидъатларнинг улкан хатаридан огоҳлантириш ва уларни содир этишдан қайтариш мақсадида айтилган. Шу жумладан, Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида келтирилган Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир». Муслим ривоятида эса:
«مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيهِ أَمْرَنَا؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг ишимизда бўлмаган бир амални қилса, у рад қилинади», деган лафзда ворид бўлган. Саҳиҳи Муслимда Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунининг хутбасида:
«أَمَا بَعْدَ، فَإِنَّ خَيرَ الحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَخَيرَ الهَدْيِ هَدْيُ مُحَمَّدٍ ﷺ، وَشَرَّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Аммо баъд: Энг яхши сўз Аллоҳнинг китобидир. Энг яхши ҳидоят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони бидъат. Ҳар бир бидъат залолатдир», – дер эдилар. Имом Насоий ҳасан санад билан қилган ривоятида:
«وَكُلَّ ضَلَالَةٍ فِي النَّارِ».
«Ва ҳар бир залолат дўзахдадир», деган жойи зиёда қилинган. Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан «Сунан» китобида ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мавъиза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг мавъизасидек бўлди. Бизга насиҳат қилинг!» дедик.
«أُوصِيكُم بِتَقْوَى اللهِ وَالسَّمعِ وَالطَّاعَةِ وَإِنْ تَأَمَّرَ عَلَيكُم عَبدٌ، فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُم فَسَيَرَى اخْتِلَافًا كَثِيرًا، فَعَلَيكُم بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخلُفَاءِ الرَّاشِدِينَ المَهْدِيِّينَ مِنْ بَعْدِي، تَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُم وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ، فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٍ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз! Уни озиқ тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», – дедилар. Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ва улардан кейинги салаф уламолар бидъатлардан огоҳлантирганлари ва қаттиқ қайтарганлари собит бўлган. Чунки бу динга қўшимча қўшиш, Аллоҳ рухсат бермаган нарсани шариат қилиб олишдир.
Шунингдек, Аллоҳ таоло изн бермаган нарсани динга қўшиш ва бидъатлар ихтиро қилиш Аллоҳнинг душмани яҳудий ва насронийларга ўзини ўхшатиш бўлиб қолади. Бундан ташқари, бидъатлар ислом динига камчилик нисбат беришни ва уни номуккаммал деб айблашни англатади. Бу эса катта бузғунчилик, оғир гуноҳ ҳамда Аллоҳ таолонинг:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ...﴾
«Бугун сизларга динингизни комил қилиб бердим» [Моида: 3]. деган сўзига ҳамда бидъатлардан огоҳ бўлишга чақирувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига очиқ-ойдин қарши чиқишдир.
Ҳақни талаб қилувчи киши учун Исро ва Меърож кечасини нишонлаш бидъатлиги, ундан огоҳ бўлиш, Ислом динига унинг тааллуқли жойи йўқ экани ҳақида қаноатли даражада далиллар олиб келдик деб умид қиламиз.
Аллоҳ таоло мусулмонларга насиҳат қилишни, улар учун тузиб берган динини баён этишни вожиб қилгани ҳамда илмни яширишни ҳаром қилгани сабабли, мен бу бидъатдан мусулмон биродарларимни огоҳлантиришни лозим топдим. Чунки бу бидъат кўпгина диёрларда кенг тарқалди ва айрим одамлар уни диндан деб ўйлаб қолдилар.
Аллоҳдан сўраймизки, барча мусулмонларнинг аҳволларини ислоҳ қилсин, уларга динда фиқҳ (тушунча) берсин, бизларни ва уларни ҳақда мустаҳкам туришга, унга амал қилишга ҳамда унга зид бўлган нарсаларни тарк этишга муваффақ қилсин. Албатта, Аллоҳ шунинг ҳомийси ва бунга қодир Зотдир.
Расулимиз ва набийимиз Муҳаммадга, Уларнинг аҳли-аёллари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
***
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Еттинчи рисола:
Шаъбоннинг ярмидаги тунни нишонлашнинг ҳукми
Динни мукаммал ва неъматини комил қилиб берган Аллоҳга хамлар бўлсин. Тавба ва раҳмат пайғамбари Муҳаммадга салавоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд: Дарҳақиқат Аллоҳ таоло айтадики:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْ شَرَعُواْ لَهُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا لَمۡ يَأۡذَنۢ بِهِ ٱللَّهُ...﴾
«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик (худо)лари борми?!» [Шуро: 21] Саҳихайнда Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», деганлар». Саҳиҳи Муслимда Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума хутбасида:
«أَمَّا بَعْدُ: فَإِنَّ خَيرَ الحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَخَيرَ الهَدْيِ هَدْيُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَشَرَّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Аммо баъд: Энг яхши сўз Аллоҳнинг китобидир. Энг яхши ҳидоят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони бидъат. Ҳар бир бидъат залолатдир», – дер эдилар». Бу маънодаги оят ва ҳадислар кўп. Бу ояту ҳадислар Аллоҳ таолонинг бу умматга динини мукаммал, неъматини комил қилганига далолат қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам динни очиқ ойдин етказмагунча ва Аллоҳ таоло шариат қилган сўзлар ва амалларни баён қилмагунча вафот этмадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларидан сўнг инсонлар томонидан ислом динига мансуб қилиб келтириладиган барча сўз ёки амаллар бидъат эканлигини ҳамда уни амалга оширган инсоннинг нияти яхши бўлса ҳам, рад этилишини баён қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳам бу ишнинг мағизини тушуниб етганлар. Шунингдек, ислом олимлари ҳам шу йўлдан бориб, бидъатларни инкор қилганлар ва улардан огоҳлантирганлар. Бу ҳақда суннатни улуғлаш ва бидъатни инкор қилишга бағишлаб китоб ёзган олимлар, масалан, Ибн Ваддоҳ, Тартуший, Абу Шома ва бошқалар ўз асарларида таъкидлаб ўтганлар.
Баъзи одамлар ихтиро қилган бидъатлардан: Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасини нишонлаш ва кундузини хослаб рўза тутиш. Бу ҳақида таянса бўладиган саҳиҳ ҳадис келмаган. Тўғри, унинг фазли ҳақида заиф хадислар ворид бўлган, лекин уларга суяниш жоиз эмас.
Энди унда намоз ўқиш ҳақида келган ҳадисларга келсак, аҳли илмлар айтиб ўтгани каби уларнинг барчаси тўқима ҳадислар. Кейинчалик у ҳадислардан баъзиларини зикр қиламиз иншааллоҳ.
Яна у ҳақида Шом ва бошқа ердаги уламолардан асарлар ҳам ворид бўлган.
Жумҳур уламолар у бидъат эканига ижмоъ қилганлар. Унинг фазли ҳақидаги ҳадисларнинг баъзиси заиф ва баъзиси тўқимадир. Ҳофиз Ибн Ражаб ўзининг «Латоифул-маъориф» китоби ва бошқа китобларида бу хақида сўз юритган уламолардан. Заиф ҳадисларга, фақат асоси саҳиҳ далиллар билан собит бўлган ибодатларда амал қилинади. Шаъбоннинг ярим кечасини нишонлашнинг саҳиҳ асоси йўқ. Шунинг учун бу ҳақда заиф ҳадисларга таяниш мумкин эмас. Бу улуғ қоидани имом Абу Аббос шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ зикр қилганлар.
Эй китобхон, бу хақда аниқ маълумотга эга бўлишингиз учун баъзи уламоларнинг бу масаладаги сўзларини нақл қиламан.
Уламолар ― раҳматуллоҳи алайҳим ― иттифоқ қилганларки, одамлар ўртасида ихтилоф қилинган масалаларда вожиб бўлган иш ― уларни Аллоҳнинг Китобига ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига қайтаришдир. Агар Қуръон ёки Суннат улар ҳақида ҳукм чиқарган бўлса, у шариат бўлиб, унинг бажарилиши вожибдир. Қуръон ва Суннатга зид бўлган ҳар қандай нарса рад этилиши лозим. Агар уларда маълум бир ибодат ҳақида ҳеч қандай далил келтирилмаган бўлса, у бидъат бўлиб, уни қилиш жоиз эмас, қолаверса, унга чақириш ёки уни маъқуллаш ҳам жоиз эмас. Бу ҳақида Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деган:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا59﴾
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир» [Нисо: 59]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا ٱخۡتَلَفۡتُمۡ فِيهِ مِن شَيۡءٖ فَحُكۡمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ...﴾
«Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир» [Шуро: 10] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡ...﴾
«Сиз: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир», деб айтинг» [Оли Имрон: 31] Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا65﴾
«Йўқ, Раббингизга қасамки, сизни ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингизга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!» [Нисо: 65]. Бу маънода оятлар кўп. Улар ихтилофли масалаларни Китоб ва Суннатга қайтариш, уларнинг ҳукмига рози бўлиш вожиблигига, бу эса иймоннинг талаби эканлигига далилдир. Бу банда учун ҳам бу дунёда, ҳам охиратда яхшидир ва энг яхши оқибатга олиб борур.
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Латоифул-маъориф» китобида бу масала ҳақида, олдинги сўзлардан кейин, шундай деган:
«Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасини Шом аҳлидан бўлган Холид ибн Маъдон, Макҳул ва Луқмон ибн Омир каби тобеинлар улуғлашар ва ибодатда тиришишар эди. Одамлар ҳам фазли хақидаги маълумотларни шулардан олганлар. Аслида, уларга бу ҳақда исроилият ҳикоялари етиб келган дейилган. Ривоятлар улар томонидан шаҳарларда машҳур бўлиб кетгач, одамлар ўртасида ихтилоф пайдо бўлди. Улардан баъзилари Шом аҳлининг бу амалига қўшилиб, бу кечани улуғлашди. Буларнинг орасида Басра обидлари ва бошқалар ҳам бор эди. Аммо ҳижознинг кўплаб уламолари буни инкор қилишган. Улардан: Ато, ибн Абу Мулайка. Абдураҳмон ибн Зайд ибн Аслам ҳам Мадина аҳлидан шу инкорни нақл қилган. Бу Имом Молик асҳоблари ва бошқаларнинг сўзидир. Улар: «Бунинг барчаси бидъат», – дейишган.
Шом аҳлининг уламолари эса, у тунни тирилтириш сифатида иккига бўлинганлар:
Биринчиси: Масжидда жамоат билан уни тирилтириш мустаҳаб дейишган. Холид ибн Маъдон ва Луқмон ибн Омин каби имомлар энг яхши кийимларини кийишар, хушбўйланар, куҳл суртишар ва туни билан масжидда қиёмда турар эдилар. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ҳам бу ишда уларга мувофиқ келган ва масжидда қиёмда туриб намоз ўқиш ҳақида: «Бу бидъат эмас», деган. Ҳарб Кармоний ўз масалаларида ушбу сўзни нақл қилган.
Иккинчиси: Бу тунни хослаб масжидларда намоз, қиссалар ва дуо учун йиғилиш макруҳ. Лекин киши ўзи уйда намоз ўқиши макруҳ саналмайди. Бу эса Шом аҳлининг имоми, фақиҳи ва олими Авзоъийдан ривоят қилинган. Ушбу сўз тўғрироқ ин шаа Аллоҳ». Сўзининг охирида: «Имом Аҳмаддан Шаъбон ойининг ярим кечаси ҳақида бирон-бир сўз маълум эмас. Ушбу кечани бедор ўтказишнинг мустаҳаблиги, байрам кечаларини бедор ўтказиш тўғрисидаги икки ривоятга асосланади. Бир ривоятда, бу кечаларни жамоат бўлиб ўтказишни мустаҳаб санамаган, чунки бу ҳақда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаларидан бирор нарса нақл қилинмаган. Иккинчи ривоятда эса, тобеинлардан бири Абдураҳмон ибн Язид ибн Асвад бажаргани учун буни жоиз деган. Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасини бедор ўтказиш ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаларидан собит бўлмаган, лекин бу ҳақда Шом аҳли фақиҳларининг бир нечта тобеинларидан ривоят қилинган».
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳмаҳуллоҳ сўзининг мақсад қилинган ўрни тугади. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда асҳобларидан Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси хақида ҳеч нарса собит бўлмагани ҳақида очиқ ойдин айтилган.
Энди имом Авзоий ва Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳнинг бу сўзни танлашларига келсак, бу ғариб ва заифдир. Чунки ҳар қандай нарса шариат далиллари билан машруълиги исботланмаган бўлса, мусулмон учун уни динда янги нарса қилиб киритиши жоиз эмас. Бу амални хоҳ, якка ҳолда қилсин хоҳ жамоат билан, яширин ҳолда амалга оширсин ёки ошкора – фарқи йўқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари умумий маънода айтилган:
«مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيهِ أَمْرُنَا؛ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг ишимизда бўлмаган бир амални қилса, у рад қилинади». Бидъатларни инкор қилган ва улардан огоҳлантирган бошқа далиллар ҳам шунга далолат қилади.
Имом Абу Бакр Тартуший раҳимаҳуллоҳ «Ҳаводис ва бидаъ» китобида айтади:
«Ибн Ваддоҳ Зайд ибн Асламдан шундай деган сўзини ривоят қилади: «На шайхларимиз ва на фуқаҳоларимиз Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига эътибор берганларини кўрмадик. Улар Макҳулнинг хадисига эътибор бермасдилар ва бошқа кунлардан афзал ўлароқ кўрмас эдилар»
Ибн Абу Мулайкага: «Зиёд Намирий: «Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасининг ажри Лайлатул қадр кечасининг ажри каби», деб айтмоқда», – дейилди. Шунда: «Агар шундай деганини эшитсам ва қўлимда таёқ бўлиб қолса, урардим», – деди. Зиёд қиссачи эди. Мақсад қилинган ўрни тугади.
Аллома Шавконий раҳимаҳуллоҳ «Фавоидул мажмуъа» китобида шундай деган:
«Ҳадис: «Ё Али, ким Шаъбон ойининг ярим кечасида юз ракат намоз ўқиса, ҳар бир ракъатда Фотиҳа сурасини ва «Қул ҳува Аллоҳу аҳад» сурасини ўн марта ўқиса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳожатини адо этади» ва ҳоказо.... Бу ҳадис мавзуъ (тўқима) бўлиб, унинг лафзларида амал қилувчи одам эришадиган ажр ҳақидаги сўзлар борки, буни фаросатли киши сохта эканлигидан шубҳаланмайди. Унинг ривоят қилувчилари номаълум шахслар. Бу ҳадис икки уч хил йўллар орқали ҳам ривоят қилинган, уларнинг барчаси сохта бўлиб, ровийлари номаълум. «Ал-Мухтасар» китобида: «Шаъбоннинг ярим кечасида ўқиладиган намоз ҳақидаги ҳадис ботилдир», деб айтилган. Ибн Ҳиббон Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Шаъбоннинг ярим кечаси бўлса, унинг кечасида ибодат қилинг ва кунида рўза тутинг», бу ҳадис ҳам заифдир. «Ал-Лаоли» китобида: «Шаъбоннинг ярим кечасида юз ракат намоз ўқиб, ҳар бир ракатда ўн марта «Ихлос» сурасини ўқиш ҳақидаги ҳадис, Дайламий ва бошқалар томонидан кўп фазилатлари билан ривоят қилинган, лекин у тўқима. Унинг уччала санадидаги ровийларининг аксари номаълум ва заиф. Шунингдек, «Ўн икки ракатда ўттиз марта «Ихлос» сурасини ўқиш» ҳақидаги ҳадис ҳам .тўқима «Ўн тўрт ракат» ҳақидаги ҳадис ҳам тўқима», – деган.
Бу ҳадисга фақиҳлардан, масалан, «Иҳё» китобининг муаллифи ва бошқа баъзи муфассирлар алданганлар. Шаъбон ойининг ярим кечасида ўқиладиган намоз ҳақида турли ривоятлар келтирилган бўлиб, уларнинг барчаси сохта ва тўқилган. Бу ҳолат имом Термизийнинг Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисини, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Бақий қабристонига боргани, шу кечада Рабб таолонинг дунё осмонига тушиши ва Калб қабиласи қўйларининг жунидан ҳам кўпроқ кишиларнинг гуноҳларини мағфират қилишини инкор этмайди. Чунки гап айнан шу кечадаги тўқима намоз ҳақида кетмоқда. Шуни айтиш керакки, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ушбу ҳадис заиф ва санади узилган. Ҳудди шундай, ушбу кечани ибодат билан ўтказиш ҳақида Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ҳам бу намознинг тўқима эканлигини инкор этмайди. Бу ҳадис ҳам заиф эканлиги ҳақида юқорида баён қилинган» – деб, мақсад якунланди.
Ҳофиз Ироқий: «Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида ўқиладиган намознинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилиши ёлғон ва тўқима», деганлар. Имом Нававий «Мажмуъ» китобида: Ражаб ойининг биринчи жумасида шом ва ҳуфтон намозлари орасида ўқиладиган Рағоиб номи билан машҳур ўн икки ракат намоз ҳам, Шаъбон ойининг ярмида ўқиладиган тунги юз ракат намоз ҳам мункар ва бидъатдир! «Қувтул қулуб» ва «Иҳё улумуд дин» китоблари ва унда зикр қилинган ҳадислар билан одам алданиб қолмаслиги керак. Буларнинг барчаси ботил. Баъзи уламоларнинг наздида иккисининг ҳукми ноаниқ бўлиб мустаҳаблиги ҳақида бироз саҳифалар ёзган бўлса-да, унга алданиб қолмаслиги керак, чунки улар бу борада хато қилган», – деб айтган.
Шайх, имом Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Исмоил Мақдисий бу икки намознинг ботиллиги ҳақида нафис китоб ёзган. Китобни жуда яхши ва чиройли ёзган. Бу масалада аҳли илмларнинг сўзлари жуда кўп. Агар бу масалага оид ўқиган барча сўзларни нақл қилганимизда сўзимиз чўзилиб кетар эди. Зикр қилган нақлларимиз хақ талаб қилувчи учун етарли деб умид қиламиз.
Зикр қилинган оятлар, ҳадислар ва аҳли илмларнинг сўзларидан хақ талаб қилувчига баён бўладики, Шаъбон ойининг ярмидаги тунни намоз билан, кунни рўза билан хослаш кўп аҳли илмлар наздида мункар, бидъатдир. Пок шариатимизда унинг асоси йўқ. Аксинча, у саҳобалар асридан кейин содир бўлган ишлардан. Хақни талаб қилган инсон учун бу ва бошқа бобларда Аллоҳ таолонинг:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ...﴾
«Бугун сизларга динингизни комил қилиб бердим», – деган сўзи кифоя. [Моида: 3]. Ва шу маънодаги бошқа оятлар билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган (янги) нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», –деган сўзлари ва шу маънодаги бошқа ҳадислар етарли.
Саҳих Муслимда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَا تَخُصُّوا لَيْلَةَ الْجُمُعَةِ بِقِيَامٍ مِنْ بَيْنِ اللَّيَالِي، وَلَا تَخُصُّوا يَوْمَهَا بِالصِّيَامِ مِنْ بَيْنِ الْأَيَّامِ، إِلَّا أَنْ يَكُونَ فِي صَوْمٍ يَصُومُهُ أَحَدُكُمْ».
«Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодат билан хослаб олманглар! Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар! Аммо бирортангизнинг тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно», дедилар. Агар бирор тунни бирор ибодат билан хослаш мумкин бўлганда, жума кечаси бошқалардан авлороқ бўлар эди. Чунки унинг кундузи қуёши чиққан кунларнинг энг яхшиси экани саҳиҳ ҳадислар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуманинг тунини намоз билан хослашдан қайтарганларидан кейин, бошқа тунларни хослаш мумкин эмаслиги авлороқ. Шунинг учун, хослаш ҳақида саҳиҳ далил келмагунча бирор кечани ибодат билан хослаш мумкин эмас.
Лайлатул қадр ва рамазон кечалари намоз ўқиш ва ибодатда тиришиш машруъ бўлгани учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматни огоҳлантирдилар, унга ундадилар ва ўзлари ҳам бажардилар. Саҳиҳайнда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки:
«مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَمَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».
«Ким Рамазон кечасини иймон ва ажр умидида қоим ўтказса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким лайлатул қадр кечасини иймон ва ажр умидида қоим ўтказса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар. Шаъбоннинг ярмидаги тун, Ражаб ойининг биринчи жумасидаги тун ҳамда Исро ва меърож кечасини нишонлаш ёки бирор ибодат билан хослаш машруъ бўлганда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бунга йўллаган ва ўзлари қилган бўлар эдилар. Агар булардан бирортаси содир бўлганда саҳобалар яширмасдан бизга нақл қилган бўлар эдилар. Чунки улар анбиёлардан кейинги энг яхши ва энг насиҳатгўй одамлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳнинг асҳобларидан рози бўлсин ва уларни рози қилсин.
Юқорида зикр қилинган уламолар сўзларидан маълум бўладики, Ражаб ойининг биринчи жумаси, Шаъбон ойининг ярмидаги тунни нишонлаш ёки бирор ибодат билан хослаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва асҳобларидан собит бўлмаган. Шундай қилиб уларни нишонлаш Исломдаги янги бидъатлардан ва ибодат билан хослаш мункар бидъатлардан экани маълум бўлади. Баъзи одамлар Исро ва меърож кечаси деб ўйлайдиган Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси ҳам шулар жумласидан. Зикр қилинган дадиллар сабабли бирор ибодат билан хослаш ёки нишонлаш мумкин эмас. Бу ҳам қайси кеча эканлиги маълум бўлса. Энди қайси кеча экани номаълум бўлсачи?! Уламолар сўзлари ичидаги тўғрироқ сўз, у қайси кеча экани номаълумдир. Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси дейилган сўз эса ботил сўз. Унга сахиҳ хадислардан асоси йўқ.
Ишларнинг энг яхшиси ҳидоятга эргашмоқ,
Уларнинг энг ёмони динда бидъат яратмоқ
Аллоҳ таоло бизни ва барча мусулмонларни суннатга, унда собит туришга, унга хилоф келадиган нарсадан ҳазар қилишга тавфиқ берсин. У Зот саҳий ва каримдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммадга ва У кишининг аҳли аёлларига ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг саломи ва салавоти бўлсин.
***
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Саккизинчи рисола:
Муҳим огоҳлантириш:
Мадинаи Мунавварада Масжиди Набавийнинг хизматкори бўлмиш Шайх Аҳмад номидан тўқилган васият ёлғон эканлиги ҳақида.
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан барча мусулмонларга. Аллоҳ уларни ҳам бизни ҳам Ислом билан муҳофаза қилсин ва жоҳил ва аҳмоқларнинг ёлғонларидан асрасин, омин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Аммо баъд: Мадинаи Мунавварада Набавий масжидининг хизматкори шайх Аҳмадга нисбат берилган «Мадинаи Мунавварада Масжиди Набавийнинг хизматкори бўлмиш Шайх Аҳмад васияти» номли рисолани ўқиб чиқдим. Унда:
«Жума кечаси Қуръон тиловат қилиб, Аллоҳнинг гўзал исмларини ўқиб чиқдим. Буларни адо этиб бўлганимдан сўнг уйқуга тайёрландим. Шунда мени кўркам нурли бўлган, Қуръоний оятларни ва олий ҳукмларни инсониятга раҳмат қилиб келтирган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар: «Эй шайх Аҳмад!» Мен: «Лаббайка, ё Расулуллоҳ, эй Аллоҳнинг энг шарафли бандаси», – дедим. Шунда У зот: «Мен одамларнинг ёмон ишларидан хижолатдаман ва Раббимга ҳам, фаришталарга ҳам юзлана олмаяпман. Чунки жума кунидан жума кунигача 160 минг киши Ислом динисиз ўлди», дедилар. Кейин У зот одамлар орасида содир бўлган баъзи гуноҳлар ҳақида сўзладилар. Шундан сўнг дедилар: «Бу васият улар учун Азиз ва Жаббор бўлган Зотнинг раҳмати билан нозил қилинди». Кейин у зот Қиёматнинг баъзи аломатлари ҳақида айтиб ўтдилар ва: «Эй шайх Аҳмад, одамларга бу васиятни етказинг, чунки у Лавҳул-Маҳфузда тақдир қалами билан битилган. Уни ёзиб, бир шаҳардан бошқа шаҳарга, бир макондан бошқа маконга юборган одам учун жаннатда қаср қурилади. Ким уни ёзмаса ва тарқатмаса, Қиёмат куни менинг шафоатимдан маҳрум бўлади. Ким уни ёзса, қашшоқ бўлса, Аллоҳ уни бой қилади. Қарздор бўлса, Аллоҳ унинг қарзини адо қилади. Гуноҳкор бўлса, Аллоҳ унинг ва ота-онасининг гуноҳларини кечиради. Кимки Аллоҳнинг бандаларидан бўлиб уни ёзмаса, дунё ва охиратда юзи қора бўлади», – дедилар. У: «Уч марта Аллоҳга қасамки, бу ҳақиқатдир. Агар мен сўзимда ёлғончи бўлсам, Исломсиз ҳолда дунёни тарк этаман. Кимки бунга ишонса, дўзах азобидан қутулади. Кимки ёлғон деб ҳисобласа, кофир бўлади», – деди.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўқилган васиятнинг хулосаси. Дарҳақиқат, бу ёлғон васиятни бир неча йилдан бери бир неча бор эшитдик. Одамлар орасида ора-орада тарқалиб туради. Кўплаб омма орасида тарқатилинади. Лафзлари ҳар хил. Бу ёлғонни тўқиб олган кимса тушида Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб, ушбу васиятни У зотдан юклатилганини даъво қилмоқда. Биз сизнинг эътиборингизга ҳавола қилган сўнгги нашрида эса, бу ёлғончи Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни ухлашга ҳозирланаётганида кўрганини даъво қилди. Демак, бу ҳолатда У зотни уйғоқ ҳолда кўрганини даъво қилмоқда!
Бу ёлғончи ушбу васиятда кўплаб даъволарни қилган. Бу даъволар эса энг очиқ ёлғон ва энг равшан ботилдир. Бу ҳақида иншааллоҳ яқинда сизга тўлиқ маълумот бераман. Илгари ҳам бу ҳақда огоҳлантириб, одамларга унинг энг очиқ ёлғон ва энг равшан ботил эканини тушунтирганман. Бу сўнгги нашрни кўриб чиққанимдан кейин ёзиш ёки ёзмаслик борасида иккиландим. Чунки унинг ёлғонлиги аён эди ва унинг тузувчиси ёлғонга жуда катта жасорат қилган эди. Мен унинг ёлғонлиги ҳеч бўлмаганда озгина идрок ёки соф фитратга эга бўлган одамларга таъсир қилади деб ўйламаган эдим. Аммо кўпгина биродарлар менга ушбу гап кўпчилик орасида тарқалиб, уларнинг ўзаро муҳокамасида бўлганини ва баъзилар уни тасдиқлаганини айтишди. Шунинг учун мен каби кишилар бундай масалалар ҳақида ёзишлари лозим деб билдим. Бундан мақсад унинг ботиллигини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга туҳмат эканлигини очиб беришдир. Илм ва иймон соҳибларидан ёки тўғри фитрат ва соғлом ақл эгаларидан бўлган инсонлар бу рисолани диққат билан ўрганса, унинг бир неча жиҳатдан ёлғон ва туҳмат эканини англайди.
Туҳмат нисбат берилган шайх Аҳмаднинг баъзи қариндошларидан бу васият ҳақида сўрадим. Шунда улар: «Шайх Аҳмадга нисбат берилган бу хабар ёлғон ва шайх у сўзларни асло айтмаган», – деб жавоб бердилар. Зикр қилинган шайх Аҳмад бир қанча муддат олдин вафот этган. Шайх Аҳмад ёки ундан каттароқ бўлган бирорта Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида ёки ўнгида кўрган ва ушбу нарсаларни васият қилган деб тасаввур қилсак, бу бир неча жиҳатдан аниқ ёлғон ёки бу сўзларни унга Расулуллоҳ эмас шайтон айтган дер эдик.
Биринчи жиҳат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин кўринмайдилар! Жоҳил суфийлардан қайси бири Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўнгида кўраётгани, мавлидга қатнашишлари ёки шу кабиларни даъво қилса, энг жирканч хато қилган, одамларни қаттиқ алдаган ва улкан хатога йўл қўйган бўлади. Бу билан Қуръон ва Суннатга ҳамда уламоларнинг ижмоларига хилоф қилган бўлади. Чунки ўликлар бу дунёда эмас, фақат Қиёмат куни қабрларидан чиқадилар. Ким бунга тескари нарсани даъво қилса, очиқ-ойдин ёлғончи ёки алданган хатокордир. Салафи солиҳлар билган ҳақиқатни билмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ҳамда уларга яхшилик билан эргашганлар йўлига эргашмаган бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿ثُمَّ إِنَّكُم بَعۡدَ ذَٰلِكَ لَمَيِّتُونَ15 ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ16﴾
«Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар.
Сўнгра, албатта, сизлар Қиёмат куни қайта тирилтирилурсизлар» [Мўминун: 15, 16]. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«أَنَا أَوَّلُ مَنْ تَنْشَقُّ عَنْهُ الْأَرْضُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَنَا أَوَّلُ شَافِعٍ وَأَوَّلُ مُشَفَّعٍ».
«Қабри энг биринчи ёриладиган одам менман. Энг биринчи шафоатчиман ва шафоати қабул қилинадиганларнинг биринчисиман». Бу маънодаги оят ва ҳадислар кўп.
Иккинчи жиҳат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хақиқатга тескари нарсани айтмайдилар. Тирикликларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам. Бу васият эса, бир неча жиҳатдан У зотнинг шариатларига очиқ-ойдин қаршидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни инсон тушида кўриши мумкин. Ўзларининг шарафли сўратларида кўрган инсон хақиқатан У зотни кўрган бўлади. Чунки ҳадиси шарифда келгани каби шайтон У зотнинг суратларига кира олмайди. Лекин барча иш кўрган кишининг иймони, содиқлиги, адолати, диёнати ва омонатида. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз суратларида кўрдими ёки бошқа суратдами?!
Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис келган бўлса, лекин у ишончли, одил ва хотираси мустаҳкам ровийлар орқали етказилмаган бўлса унга таянилмайди ва ҳужжат сифатида қабул қилинмайди. Агар у ишончли ва хотираси мустаҳкам ровийлар орқали етказилган бўлса-ю, лекин улардан ҳам яхшироқ хотирага ва ишончга эга бўлган ровийларнинг ривоятига қарши келса ва бу икки ривоятни бир-бирига мослаштириш мумкин бўлмаса, унда улардан бири насх қилинган (бекор қилинган) бўлиб, унга амал қилинмайди. Иккинчиси эса насх қилувчи (бекор қилувчи) бўлиб, унга амал қилинади. Агар ривоятларни бир-бирига мослаштириш ёки насх қилишни иложи бўлмаса, унда хотираси камроқ ва адолати пастроқ бўлган ровийнинг ривояти қабул қилинмайди ва у «шоз» ҳадис деб ҳисобланиб, унга амал қилинмайди.
Шундай экан, агар бир васиятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берувчи кишининг шахсияти маълум бўлмаса, унинг адолатлилиги ва омонатдорлиги номаълум бўлса, бундай васият рад этилиши ва унга эътибор берилмаслиги керак. Гарчи ичида шариатга зид нарса бўлмаса ҳам. Энди, агар у васият кўплаб ботилларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўқилган ёлғонларни ва Аллоҳ изн бермаган янги ташриъларни ичига олган бўлса қандай уни қабул қилиш мумкин?
Ахир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ قَالَ عَلَيَّ مَا لَمْ أَقُلْ؛ فَلْيَتَـبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ».
«Ким мен айтмаган нарсани айтди деса, жойини дўзахдан тайёрлаб қўйсин!» деганлар. Бу ёлғончи эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаган нарсани "Айтди", деяпти ва У зотга очиқ-ойдин хатарли ёлғон тўқимоқда. Агар тавба қилиб, одамларга бу васият ёлғон эканини айтмаса, бу улкан таҳдидга лойиқ бўлади. Чунки одамлар орасида ботилни тарқатиб ёлғонини динга нисбат берган инсон, ўзини ёлғончига чиқариб, ёлғонидан қайтганини одамларга эълон қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلۡهُدَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أُوْلَٰٓئِكَ يَلۡعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلۡعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ159 إِلَّا ٱلَّذِينَ تَابُواْ وَأَصۡلَحُواْ وَبَيَّنُواْ فَأُوْلَٰٓئِكَ أَتُوبُ عَلَيۡهِمۡ وَأَنَا ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ160﴾
«Албатта, Биз нозил қилган равшан оятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни — ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънатловчилар лаънатлайдир.
Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳимлидирман» [Бақара: 159-160]. Аллоҳ таоло бу ояти каримада ким бирорта ҳақни яширган бўлса, уни баён қилиб ислоҳ қилмагунча тавбаси қабул бўлмаслигини баён қилмоқда. Аллоҳ таоло бандаларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юбориш ва У зотга комил шариатни ваҳий қилиш билан неъматини тўлиқ ва динини комил қилиб берди. У зот бу динни тўлиқ баёнлаб етказмагунларигача вафот этмадилар. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا...﴾
«Бугун Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» [Моида: 3]
Бу ёлғончи ўн тўртинчи асрда келиб, одамларга янги динни кийдирмоқчи бўлмоқда. Инсон унинг динига амал қилиш ёки қилмасликка қараб жаннатга кириш-кирмаслиги ҳамда унинг "шариатига" бўёсунмаганлар жаҳаннамга киришини даъво қилмоқда. Бу ёлғончи ўзининг ёлғон васиятини Қуръони каримдан ҳам улуғ ва афзалроқ қилмоқчи. Чунки унда шундай деб ёзган: «Ким уни ёзиб бошқа шаҳарга ёки бошқа маҳаллага юборса жаннатда унга уй қурилади, ким ёзмаса ва бошқа ерларга юбормаса, Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларидан маҳрум бўлади». Бу эса ўта хунук ёлғон ва ёлғонлигига далолат қилувчи энг катта далиллардан биридир. Буни тўқиган кишининг ҳаёси йўқлиги ва ёлғон гапиришдаги жуда катта журъатидан дарак беради. Чунки бирор киши Қуръонни ёзса ва уни бир шаҳардан бошқа шаҳарга кўчирса ёки бир жойдан бошқа жойга юборса ва Қуръонга амал қилмаса, бу фазилатга эриша олмайди. Қандай қилиб, энди, бу уйдирмани ёзган ва уни бир шаҳардан бошқа шаҳарга тарқатган одам шундай улуғ фазилатга эришиши мумкин?! Ким Қуръонни ёзмаган ва бирор шаҳарга юбормаган бўлса ҳам, аммо, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирар ва шариатига эргашар экан, Аллоҳнинг изни билан У кишининг шафоатларидан маҳрум бўлмайди. Зикр қилинган битта тўқима ёлғонининг ўзи бунинг ботиллиги ва ёзувчисининг ёлғончилиги, ахмоқлиги ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ҳидоятдан қанчалик узоқлигига далил бўлади.
Бу васиятда зикр қилинган нарсалардан ташқари яна бошқа ишлар ҳам борки, уларнинг ҳаммаси бу васиятнинг ботил ва ёлғонлигига далолат қилади. Агар уни тўқиб олган кимса ёлғонининг ҳақлигини исботлаш учун минг марта ёки ундан ҳам кўпроқ қасам ичса ҳам, агар ростгўй бўлмаса ўзини энг қаттиқ азоб ва жазоларга дучор этишни сўраса ҳам, у ростгўй бўла олмайди ва бу васият ҳақиқатга айланмайди. Аксинча, Аллоҳга қасамки сўнгра яна қасамки, у энг катта ва энг жирканч ёлғонлардан биридир. Биз бунга Аллоҳни, бизнинг олдимиздаги фаришталарни ва ушбу рисоламизни мутолаа қилган барча мусулмонларни ҳам гувоҳ қиламизки, бу васият Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат қилинган ёлғон ва бўҳтондир. Аллоҳ бу ёлғонни тўқиб олганларни хор қилсин ва ўзларига муносиб жазо берсин.
Зикр қилганларимиздан ташқари яна унинг ёлғонлигига кўплаган ишлар далолат қилади:
Улардан биринчиси: «Чунки ўтган жумадан бу жумагача бир юз олтмиш минг киши Ислом динига кирмай ўлди», деган сўзи. Чунки бу ғайб илмидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг ваҳий тўхтаган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига кўра тирикликларида ғайбни билмас эдилар. Вафот этганларидан сўнг қандай билсинлар?! Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُل لَّآ أَقُولُ لَكُمۡ عِندِي خَزَآئِنُ ٱللَّهِ وَلَآ أَعۡلَمُ ٱلۡغَيۡبَ...﴾
«Сиз: «Сизларга, ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор, демайман. Ғайбни биламан ҳам, демайман», – деб айтинг» [Анъом: 50] .
﴿قُل لَّا يَعۡلَمُ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلۡغَيۡبَ إِلَّا ٱللَّهُ...﴾
«Сиз: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», деб айтинг» [Намл: 65]. Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда:
«يُذَادُ رِجَالٌ عَنْ حَوْضِي يَوْمَ القِيَامَةِ، فَأَقُولُ: يَا رَبِّ! أَصْحَابِي أَصْحَابِي، فَيُقَالُ لِي: إِنَّكَ لَا تَدْرِي مَا أَحْدَثُوا بَعْدَكَ، فَأَقُولُ كَمَا قَالَ العَبْدُ الصَّالِحُ: ﴿وَكُنتُ عَلَيۡهِمۡ شَهِيدٗا مَّا دُمۡتُ فِيهِمۡۖ فَلَمَّا تَوَفَّيۡتَنِي كُنتَ أَنتَ ٱلرَّقِيبَ عَلَيۡهِمۡۚ وَأَنتَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ﴾ [المائدة: 117]».
«Қиёмат куни кишилар ҳовузимдан ҳайдаладилар. Шунда: «Ё Рабб! Асҳобларим, асҳобларим», –дейман. Шунда: «Сендан кейин нималарни пайдо қилганини билмайсан», – дейилади. Шунда солиҳ банда айтгандай: «Ва модомики ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг, Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, сен ҳар бир нарсага гувоҳсан», – деб айтаман», – дедилар. [Моида: 117].
Бу васиятнинг ботил ва ёлғонлигига далолат қилувчи нарсалардан яна бири: «Ким уни ёзса, бу васиятнинг баракаси билан Аллоҳ уни камбағал бўлса, бой қилади. Қарзи бўлса, қарзини ўтайди. Унинг ва ота-онасининг бирор гуноҳи бўлса кечиради...» деган жумла. Бу ҳам энг катта ёлғон. Бу тўқимачининг ёлғончи ҳамда Аллоҳ ва бандаларидан ҳаё қилмаслигига далилдир. Чунки бу ишлар ҳаттоки Қуръони каримни ёзиб қўйиш билан ҳам ҳосил бўлмайди. Энди бу ботил васиятни ёзиш билан қандай ҳосил бўлсин?! "Одамлар бу ёлғон даъвога ишонсинлар, ёзсинлар, Аллоҳнинг бандаларига тузиб берган шариатини тарк қилсинлар", дея одамларни ёлғонига ишонтирмоқчи бўлмоқда. Ҳаттоки, васиятни бойликка етказувчи, қарзларни узувчи ва гуноҳларни кечирилишига олиб борувчи қилиб қўйди. Аллоҳдан хижолат ва мағлубият сабаблари, нафс ҳавоси ва шайтонга бўйсунишдан паноҳ тилаймиз.
Бу васиятнинг ботиллигига далолат қилувчи ишларнинг учинчиси: «Қайси банда уни ёзмаса, дунё ва охиратда юзи қора бўлур». Бу ҳам энг ёмон ёлғонлардан бири бўлиб, мазкур васиятнинг ботиллиги ва унинг тўқиб чиқарилганини кўрсатувчи очиқ-ойдин далиллардан бўлиб саналади. Қандай қилиб ақлли одам ўн тўртинчи асрда яшаган номаълум бир шахс томонидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан тўқиб чиқарилган бу васиятни ёзиши мумкин? Қандай қилиб уни ёзмаган кишининг дунё ва охиратда юзи қора бўлиши, уни ёзганнинг эса қашшоқликдан кейин бой бўлиши, қарзларидан халос бўлиши ва қилган гуноҳлари мағфират қилиниши даъво қилинади?!
Субҳаналлоҳ! Бу буюк туҳматдир! Далиллар ҳам, воқеълик ҳам бу даъволарни тўқима экани ва уни тўқиб чиқарган кишининг Аллоҳга қарши жуда катта журъат қилгани ва Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам уялмаслигини исботлайди. Қанча-қанча умматлар борки, улар бу васиятни ёзмаганлар, аммо юзлари қора бўлган эмас. Шунингдек, сонини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган қанчалаган одамлар бу васиятни бир неча марта ёзганлар, аммо уларнинг қарзлари тўланмаган, қашшоқликлари ҳам кетмаган. Қалбларнинг оғишидан ва уларни гуноҳ қоплашидан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз. Бунга ўхшаш фазилат ва мукофотлар шариатда энг афзал ва улуғ китоб бўлмиш Қуръони Каримни ёзганлар учун ҳам ваъда қилинмаган. Бас, қандай қилиб турли ботил ва куфрга асосланган тўқима васиятни ёзганлар учун бундай фазилатлар бўлиши мумкин? Субҳаналлоҳ! Унга қарши ёлғон тўқиб чиқарганларга нисбатан ҳам У Зот қанчалар юмшоқдир!
Тўртинчи масала: ушбу васиятнинг ботил ва ёлғон эканлигини кўрсатувчи энг муҳим ишлардан бири: «Ким унга ишонса, дўзах азобидан қутулади, кимки ишонмаса, кофир бўлади», деб айтилганидир. Бу ҳам ёлғонга нисбатан энг катта журъат ва энг хунук ботилдир. Бу тўқима васиятнинг муаллифи барча инсонларни унинг ёлғонига ишонишга чақириб, бу васият орқали улар дўзах азобидан қутулишларини ҳамда унга ишонмаганлар эса кофир бўлишларини даъво қилмоқда. Аллоҳга қасамки, бу ёлғончи Аллоҳга нисбатан энг катта ёлғон тўқимоқда ва ҳақиқатга мутлақо зид гапирмоқда. Аслида, унга ишонмаган эмас, аксинча, ишонган киши кофир бўлишга лойиқдир. Чунки бу ёлғон, ботил ва асло ҳақиқатга асосланмаган тўқимадир. Биз Аллоҳни гувоҳ қилиб айтамизки, бу васият ёлғон ва уни тўқиб чиқарган киши ёлғончидир. У одамларга Аллоҳ изн бермаган нарсаларни динга қўшишни ва динларига тегишли бўлмаган нарсаларни киритишни истамоқда. Аллоҳ эса бу уммат учун динини бу ёлғон тўқилишидан ўн тўрт аср аввал тўкис ва комил қилиб қўйган. Эй китобхонлар ва биродарлар! Хушёр бўлинглар! Бундай тўқималарга ишонишдан ва уларни ораларингизда тарқалишидан эҳтиёт бўлинглар. Шуни билингки, ҳақда доимо нур бўлади ва ҳақни истаган киши уни танимай қолмайди. Ҳақни унинг далили билан изланглар ва тушунмаган нарсаларингиз ҳақида уламолардан сўранглар. Ёлғончиларнинг қасамларига алданманглар, чунки лаънатланган Иблис ҳам ота-онангиз Одам алайҳиссалом ва Ҳавога, уларга насихатгўй эканини айтган ҳолда қасам ичган эди. Аслида эса, у энг катта хиёнаткор ва ёлғончи эди. Аллоҳ унинг бу ҳийласини «Аъроф» сурасида шундай баён қилган:
﴿وَقَاسَمَهُمَآ إِنِّي لَكُمَا لَمِنَ ٱلنَّٰصِحِينَ21﴾
«Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», – деб қасам ичди» [Аъроф: 21]. Шунинг учун шайтон ва унинг ёлғон тўқувчи издошларидан эҳтиёт бўлинглар. Шайтон ва унга эргашганларнинг қанча-қанча ёлғон қасамлари, хиёнатли аҳдлари ва одамларни йўлдан уриш ва адаштириш учун безалган қасамлари бор! Ушбу тўқимачи томонидан маъсиятларнинг кўпайгани ҳақида айтилган гапларга келсак, бу ҳақиқатда мавжуд ҳолатдир. Қуръони карим ва пок Суннат бундай ишлардан қаттиқ огоҳлантирган. У иккаласида етарли даражада ҳидоят ва насиҳат бор.
Қиёмат аломатлари ҳақида айтилган гапларга келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида қиёматнинг аломатлари батафсил баён қилинган. Қуръони карим ҳам айрим аломатларга ишора қилган. Ким буни билишни хоҳласа, суннат китоблари ҳамда илм ва иймон аҳлининг асарларидан топади. Одамлар бу каби тўқимачи ва унинг ҳақиқатни ботилга аралаштириб, одамларни адаштиришга уринишларига муҳтож эмас Аллоҳ мени, сизларни ва барча мусулмонларни шайтонларнинг ёвузлигидан, адаштирувчиларнинг фитналаридан, қалби оғганларнинг оғдиришидан ва Аллоҳнинг душманлари бўлган ботил кимсаларнинг макрларидан сақласин! Улар Аллоҳнинг нурини ўз оғизлари билан ўчиришни ва одамларнинг динларини бузишни хоҳлайдилар. Аммо Аллоҳ ўз нурини тўкис қилади ва динини ғалаба билан нусрат этади, гарчи Аллоҳнинг душманлари — шайтонлар ва уларнинг кофир ҳамда мулҳид издошлари буни ёқтирмасалар ҳам. Биз Аллоҳдан мусулмонларнинг ҳолини ислоҳ қилишини, уларга ҳақ йўлга эргашиш, унда барқарор туриш ва барча гуноҳлардан тавба қилиш неъматини беришини сўраймиз. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли ва ҳар нарсага қодир Зотдир. Бизга Аллоҳ кифоя қилади ва У қандай ҳам яхши вакил! Улуғ ва Олий Аллоҳдан бошқада на куч ва на ҳолатни ўзгартиришга қувват бор.
Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Унинг содиқ ва ишончли Расули, аҳли байти, саҳобалари ва қиёмат кунигача яхшиликда уларга эргашувчиларга салавот ва саломлар бўлсин.
***