بَيَانُ كُفْرِ وَضَلَالِ مَنْ زَعَمَ أَنَّهُ يَجُوزُ لِأَحَدٍ الخُرُوجُ مِنْ شَرِيعَةِ مُحَمَّدٍ ﷺ
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан чиқиш мумкин», деган даъвонинг куфр ва залолат эканининг баёни
لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ
عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ
رَحِمَهُ اللهُ
Муаллиф Шайх ҳазратлари
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Ўн иккинчи рисола:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан чиқиш мумкин», деган даъвонинг куфр ва залолат эканининг баёни.
Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Пайғамбарларнинг энг охиргиси Муҳаммадга, У зотнинг аҳли-оилаларию асҳобларининг барчасига Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин.
Аммо баъд: «Яқин шарқ» газетасининг 5824-нашридаги мақолани ўқиб қолдим. 5/6/1415 ҳижрий санада ёзилган, ўзини Абдулфаттоҳ Ҳоик деб номлаган киши «Хато тушунча» деган ном остида мақола ёзибди.
Мақоланинг қисқача мазмуни шундай: У инсон Ислом динининг зарурат ила маълум бўлган илмларини, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча инсониятга юборилган пайғамбар эканлигини, Қуръону суннат ва ижмоъ билан собит бўлган ҳақиқатни инкор этган. Шунингдек, у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаган, итоат қилмаган, аксинча, яҳудий ёки насроний бўлиб қолган киши ҳам ҳақ динда деб даъво қилган. Сўнгра бутун оламларнинг Рабби Аллоҳ таоло кофир ва осийлар учун жазо беришидаги ҳикматини ҳам ерга урган ва буни беҳуда ишлар қаторига киргизган.
Шу билан бирга, у шаръий матнларни ўзгартириб, уларни нотўғри ўринларга қўйган. Ўз ҳавойи нафси хоҳлагандай уларни нотўғри тафсирлаган. Жоҳил кимсалар унинг гапи билан алданиши учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларининг барча учун экани, рисолатлари ҳақида эшитган, аммо, У зотга эргашмаган инсон кофир бўлиши ҳамда Аллоҳ Ислом динидан бошқа динни қабул қилмаслигига далолат қилувчи шаръий далиллардан юз ўгириган. Бу қилмишлари очиқ-ойдин куфр, Исломдан чиқиш ҳамда Аллоҳ ва расулини ёлғонга чиқаришдир. Илм ва иймон аҳли мақолани ўқибоқ бу нарсани англаб оладилар.
Мусулмонларнинг бошида турган инсоннинг вазифаси уни қозига олиб бориб, тавбага чақириши ва шариат қоидаларига кўра ҳукм чиқаришидир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатининг умумийлигини ва унга барча инсу жинлар итоат қилишлари шарт эканини очиқ баён қилиб берган. Бу ҳақиқатни мусулмонлардан энг оддий билимга эга бўлган киши ҳам билади.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِيِّ ٱلۡأُمِّيِّ ٱلَّذِي يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ158﴾
Сиз: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий пайғамбарига иймон келтиринг ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», – деб айтинг. [Аъроф: 158] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ لِأُنذِرَكُم بِهِۦ وَمَنۢ بَلَغَ...﴾
«Менга ушбу Қуръонни, унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди» [Анъом: 19] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ31﴾
«Сиз: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир», деб айтинг» [Оли Имрон: 31] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينٗا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ85﴾
«Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўлур» [Оли Имрон: 85] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا كَآفَّةٗ لِّلنَّاسِ بَشِيرٗا وَنَذِيرٗا...﴾
«Биз сизни барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик» [Сабаъ: 28] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا رَحۡمَةٗ لِّلۡعَٰلَمِينَ107﴾
«Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» [Анбиё: 107] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَقُل لِّلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡأُمِّيِّـۧنَ ءَأَسۡلَمۡتُمۡۚ فَإِنۡ أَسۡلَمُواْ فَقَدِ ٱهۡتَدَواْۖ وَّإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا عَلَيۡكَ ٱلۡبَلَٰغُۗ وَٱللَّهُ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ﴾
«Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: «Исломга кирдингизми?» деб айтинг. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар, сизнинг зиммангизда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир» [Оли Имрон: 20] .
﴿تَبَارَكَ ٱلَّذِي نَزَّلَ ٱلۡفُرۡقَانَ عَلَىٰ عَبۡدِهِۦ لِيَكُونَ لِلۡعَٰلَمِينَ نَذِيرًا1﴾
«Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир» [Фурқон: 1]
Имом Бухорий ва имом Муслим Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«أُعْطِيتُ خَمْسًا لَمْ يُعْطَهُنَّ أَحَدٌ قَبْلِي: نُصِرْتُ بِالرُّعْبِ مَسِيرَةَ شَهْرٍ، وَجُعِلَتْ لِيَ الْأَرْضُ مَسْجِدًا وَطَهُورًا، فَأَيُّمَا رَجُلٍ مِنْ أُمَّتِي أَدْرَكَتْهُ الصَّلَاةُ، فَلْيُصَلّ، وَأُحِلَّتْ لِيَ الْمَغَانِمُ، وَلَمْ تُحَلَّ لِأَحَدٍ قَبْلِي، وَأُعْطِيتُ الشَّفَاعَةَ، وَكَانَ النَّبِيُّ يُبْعَثُ إِلَى قَوْمِهِ خَاصَّةً، وَبُعِثْتُ إِلَى النَّاسِ عَامَّةً».
Аллоҳ таоло томонидан менга илгариги пайғамбарларнинг бирортасига ҳам ато қилинмаган бешта имтиёз ато қилинди:
Душманларим қалбига бир ойлик масофада турганимдаёқ, Аллоҳ томонидан қўрқинч солиниб, ғолиб этиламан. Ер юзи менга намозгоҳ қилинган ва сув йўқ бўлганда таҳорат воситаси қилингандир. Умматимнинг қайси бирига намоз вақти қаерда тўғри келиб қолса, ўша ерда ўқийверсин! Ўлжалар менга ҳалол қилингандир. Мендан аввалги ҳеч бир пайғамбарга ҳалол қилинмаган эди. Менга шафоат қилишлик ҳуқуқи берилди.
Илгариги ҳар бир пайғамбар фақат ўз қавмига пайғамбар қилиб юборилган эди. Мен эса одамларнинг ҳаммасига пайғамбар қилиб юборилдим», – деганлар.
Бу оят ва ҳадислар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолати барча инсоният учун умумий ва тўлиқ эканини баёнламоқда. Шу билан бирга У зотнинг шариатлари олдинги барча шариатларни насх (бекор) қилгани, энди ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмаса ҳамда итоат этмаса, кофир ва осий бўлиб, жазога лойиқ бўлишини баёнлаб бермоқда. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَمَن يَكۡفُرۡ بِهِۦ مِنَ ٱلۡأَحۡزَابِ فَٱلنَّارُ مَوۡعِدُهُۥ...﴾
«Гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой жаҳаннамдир» [Ҳуд: 17] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...فَلۡيَحۡذَرِ ٱلَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنۡ أَمۡرِهِۦٓ أَن تُصِيبَهُمۡ فِتۡنَةٌ أَوۡ يُصِيبَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾
«Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар» [Нур: 63] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَن يَعۡصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُۥ يُدۡخِلۡهُ نَارًا خَٰلِدٗا فِيهَا وَلَهُۥ عَذَابٞ مُّهِينٞ14﴾
«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У Зот уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир» [Нисо: 14]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَمَن يَتَبَدَّلِ ٱلۡكُفۡرَ بِٱلۡإِيمَٰنِ فَقَدۡ ضَلَّ سَوَآءَ ٱلسَّبِيلِ﴾
«Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади» [Бақара: 108]. Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатни Ўзига итоат қилишга тенглаштирди. Ким Ислом диндан бошқа динга итоат қилса, зиён кўрувчилардан бўлишини ҳамда ундан на тавбасини ва на фарз амалларини қабул қилмаслигини баён қилди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ 85﴾
«Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўлур» [Оли Имрон: 85] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ...﴾
«Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади» [Нисо: 80] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُمْ مَا حُمِّلْتُمْ وَإِنْ تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا...﴾
Сиз: «Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз», – деб айтинг» [Нур: 54]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أُولَئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ 6﴾
«Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар жаҳаннам ўтидадурлар, у ерда абадий қолурлар. Ундайлар халойиқнинг энг ёмонидирлар» [Баййина: 6].
Имом Муслим ўз саҳиҳида ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ لَا يَسْمَعُ بِي أَحَدٌ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ، يَهُودِيٌّ وَلَا نَصْرَانِيٌّ، ثُمَّ يَمُوتُ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ؛ إِلَّا كَانَ مِنْ أَهْلِ النَّارِ».
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ушбу умматдан бирор киши – у яҳудий бўладими ё насронийми, мен ҳақимда эшитиб, кейин мен келтирган нарсага (динга) иймон келтирмай ўлса, албатта, дўзах аҳлидан бўлади», – дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ўзларининг сўзлари ва амаллари орқали Исломдан ўзга диннинг ботил эканини баёнладилар. Бошқа кофирлар билан урушганлари сингари яҳуд ва насоролар билан ҳам урушдилар. Агар улардан бирортаси жизя беришни танласа уларнинг қавмларидан Исломга кирмоқчи бўлганларни тиймасликлари, бошқаларга даъватнинг етиб боришини тўсмасликлари ва ким хоҳласа бирортадан қўрқмасдан мусулмон бўлишлиги учун жизяни қабул қилдилар.
Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Биз масжидда эдик, олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб:
«انْطَلِقُوا إِلَى يَهُودَ، فَخَرَجْنَا مَعَهُ حَتَّى جِئْنَا بَيْتَ الْمِدْرَاسِ، فَقَامَ النَّبِيُّ ﷺ، فَنَادَاهُمْ فَقَالَ :يَا مَعْشَرَ يَهُودَ، أَسْلِمُوا تَسْلَمُوا، فَقَالُوا: قَدْ بَلَّغْتَ يَا أَبَا الْقَاسِمِ، فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: ذَلِكَ أُرِيدُ، أَسْلِمُوا تَسْلَمُوا، فَقَالُوا: قَدْ بَلَّغْتَ يَا أَبَا الْقَاسِمِ، فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: ذَلِكَ أُرِيدُ، ثُمَّ قَالَهَا الثَّالِثَةَ...».
«Яҳудийлар томон отланинглар!» дедилар. Биз У зот билан бирга чиқиб «Байтул Мидросга» етиб келганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб шундай хитоб қилдилар: «Эй яҳудийлар жамоаси! Мусулмон бўлинглар, омонда бўласизлар», дедилар. Улар: «Бўлди, етказдинг, Абул Қосим!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Мен шуни истайман. Мусулмон бўлинглар, омонда бўласизлар», дедилар. Улар: «Бўлди, етказдинг, эй Абул Қосим!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен шуни истайман» деб, учинчи мартасида уларга...» ҳадиснинг қолгани.
Бу ҳадисдан мақсад: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийларнинг «Байул Мидрос»ига бориб Ислом динига чақирдилар ва уларга: «Мусулмон бўлинглар, омонда бўласизлар!», деб бир неча марта такрорладилар.
Шу билан бирга Ҳирақлни Исломга чақириб мактуб юбордилар. Агар Исломдан бош тортса, у сабабли Исломдан бош тортганларнинг гуноҳи юкланишини хабар бердилар. Имом Бухорий ва имом Муслим саҳиҳларида Ҳирақл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мактубларини олиб келишга буюрди. Уни ўқиди, унда:
«بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، مِنْ مُحَمَّدٍ رَسُولِ اللَّهِ إِلَى هِرَقْلَ عَظِيمِ الرُّومِ، سَلَامٌ عَلَى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدَى، أَمَّا بَعْدُ: فَإِنِّي أَدْعُوكَ بِدِعَايَةِ الْإِسْلَامِ، أَسْلِمْ تَسْلَمْ، وَأَسْلِمْ يُؤْتِكَ اللَّهُ أَجْرَكَ مَرَّتَيْنِ، فَإِنْ تَوَلَّيْتَ، فَإِنَّ عَلَيْكَ إِثْمَ الْأَرِيسِيِّينَ وَ
«Бисмиллаҳир роҳманир рохийм. Аллоҳнинг расули Муҳаммаддан Рум ҳукмдори Ҳирақлга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин!
Аммо баъд: Мен сени Исломга чақираман. Мусулмон бўл, омонда бўласан! Мусулулмон бўл, Аллоҳ сенга икки марта ажр беради. Агар юз ўгирсанг арийсийларнинг гуноҳи ҳам сенинг зиммангда бўлади», деб ёзилган эди.
﴿يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ كَلِمَةٖ سَوَآءِۭ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمۡ أَلَّا نَعۡبُدَ إِلَّا ٱللَّهَ وَلَا نُشۡرِكَ بِهِۦ شَيۡـٔٗا وَلَا يَتَّخِذَ بَعۡضُنَا بَعۡضًا أَرۡبَابٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِۚ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُولُواْ ٱشۡهَدُواْ بِأَنَّا مُسۡلِمُونَ64﴾
«Сиз: «Эй, аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», деб айтинг. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар». [Оли Имрон: 64].
Сўнгра улар Ислом динига киришдан юз ўгириб рад қилганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари уларга қарши урушдилар ва жизя тўлашни талаб қилдилар.
Улар залолатда экани ва уларнинг динини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатлари насх қилгач ботил динга айланганини таъкидлаш учун Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳар куни ҳар бир намознинг ҳар бир ракатида Сиротул мустақим, яъни, Исломга йўллашини сўрашга буюрди. Шу билан бирга ғазаб қилинганлар, яъни яҳудлар ва шулар каби ботил йўлда эканини билиб, унга тармашиб оладиганлар йўлидан узоқлатишини сўрашга буюрди. Шу билан бирга илмсиз ибодат қилиб залолатга кетганлар, залолат йўлида бўла туриб ўзларини тўғри йўлдамиз деб даъво қиладиган насронийлар ва шулар каби жоҳилона ибодат қиладиганлар йўлидан четлатишни сўрашга буюрди. Буларнинг барчаси мусулмон киши Исломдан бошқа барча динлар ботил эканига илмул яқин ҳосил қилиши учун айтилган. Аллоҳга Ислом динидан бошқа дин билан ибодат қилган барчанинг дини ботилдир. Ким манашу ақийдага эътиқод қилмаса, у мусулмонлардан эмас. Китоб ва суннатда бунга далиллар жуда кўп.
Бу мақоланинг эгаси Абдулфаттоҳ холис тавбага шошилиши, тавбасини эълон қиладиган мақола ёзиши вожибдир. Ким Аллоҳга сидқидилдан тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَتُوبُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ﴾
«Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар» [Нур: 31]. Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَٱلَّذِينَ لَا يَدۡعُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ وَلَا يَقۡتُلُونَ ٱلنَّفۡسَ ٱلَّتِي حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَلَا يَزۡنُونَۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ يَلۡقَ أَثَامٗا68 يُضَٰعَفۡ لَهُ ٱلۡعَذَابُ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَيَخۡلُدۡ فِيهِۦ مُهَانًا69 إِلَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ عَمَلٗا صَٰلِحٗا فَأُوْلَٰٓئِكَ يُبَدِّلُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِهِمۡ حَسَنَٰتٖۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا70﴾
«Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.
Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур.
Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир» [Фурқон: 68-70]. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари ҳам чин қалбдан тавба қилган инсоннинг тавбаси қабул эканига далолат қилади:
«الإِسْلَامُ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ، وَالتَّوبَةُ تَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهَا».
«Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни қулатади ва тавба ўзидан олдинги гуноҳларни ўчиради», – деганлар. Яна айтганларки:
«التَّائِبُ مِنَ الذَّنْبَ كَمَنْ لَا ذَنْبَ لَهُ».
«Гуноҳдан тавба қилган инсон, гуноҳи йўқ киши каби».
Бу маънодаги оят ва ҳадислар кўп.
Аллоҳ таолодан ҳақни ҳақлигича кўрсатиб унга эргашишни насиб қилишини, ботилни ботиллигича кўрсатиб ундан четлашишимизни насиб қилишини сўраймиз. Бизга, ёзувчи Абдуфаттоҳга ва барча мусулмонларга сидқидилдан тавба қилишга тавфиқ берсин. Барчамизни адаштирувчи фитналардан, ҳавои нафсимиз ва шайтонга итоат қилишдан паноҳ беришини сўрайман. Албатта У Зот бунга қодир ва бу ишнинг бошчисидир.
Набиййимиз Муҳаммадга, аҳли оилаларига, асҳобларига ҳамда қиёматгача уларга яхшилик билан эргашганларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.
***