رِسَالَتَانِ مُوجَزَتَانِ فِي الزَّكَاةِ وَالصِّيَامِ
Закот ва рўза ҳақида рисола
سَمَاحَةُ الشَّيْخِ
عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بَازٍ
رَحِمَهُ اللَّهُ
Шайх ҳазратлари
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
раҳимаҳуллоҳ
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Биринчи рисола
Закотга оид муҳим асарлар ҳақида
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамду санолар, ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган Муҳаммадга, У кишининг аҳли-оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:
Ушбу сўзни ёзишга туртки бўлган сабаб — закот фарзини эслатиш ва унда насиҳат қилишдир. Чунки кўп мусулмонлар бу масалада бепарволик қилиб, уни шариат белгилаган тарзда бажармаябдилар. Ҳолбуки, закот Исломнинг беш устунидан бири бўлиб, унга амал қилинмасдан Ислом биноси қоим бўлмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ، وَحَجِّ البَيْتِ».
«Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг элчиси ва пайғамбари деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб боришдир».1 Муттафақун алайҳ.
Мусулмонларга закот фарз қилиниши Ислом динининг энг гўзал жиҳатларидан бири. Шунингдек, у ўз аҳлининг манфаатларини қай даражада ҳимоя қилишига далилдир. Чунки закотнинг фойдалари жуда кўп бўлиб, камбағал мусулмонлар унга ниҳоятда муҳтождирлар.
Унинг фойдаларидан: бой ва камбағал ўртасида муҳаббат ришталарини мустаҳкамлаш. Чунки инсон фитратан унга яхшилик қилган кишини яхши кўради.
Улардан: нафсни поклаш ва тарбиялаш. Қуръони карим ишора қилгани каби киши бу амал орқали бахиллик ва хасисликдан узоқлашади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿خُذۡ مِنۡ أَمۡوَٰلِهِمۡ صَدَقَةٗ تُطَهِّرُهُمۡ وَتُزَكِّيهِم بِهَا...﴾
«Уларнинг молларидан садақа олинг. Бу билан уларни поклайсиз, тозалайсиз» [Тавба: 103].
Улардан: Закот мусулмон кишини эҳтиёж эгаларига нисбатан саҳийлик, каримлик ва хайрихоҳликка одатлантиради.
Улардан: Барака, зиёда ва чиқарилган закотнинг ўрнини тўлдиришини Аллоҳдан умид қилиш. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَمَآ أَنفَقۡتُم مِّن شَيۡءٖ فَهُوَ يُخۡلِفُهُۥۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلرَّٰزِقِينَ﴾
«Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ бергувчилар-нинг яхшисидир» [Сабаъ: 39].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисдаги сўзлари: Аллоҳ таоло айтади:
«يَا ابْنَ آدَمَ أَنْفِقْ نُنْفِقْ عَلَيْكَ...».
«Эй одам боласи! Инфоқ қил, сенга инфоқ қилурман...».2 Бундан ташқари яна бир қанча фойдалар.
Унга бахиллик қилган ёки уни чиқаришда камчиликка йўл қўйган одам ҳақида қаттиқ таҳдид келган. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَٱلَّذِينَ يَكۡنِزُونَ ٱلذَّهَبَ وَٱلۡفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٖ ٣٤ يَوۡمَ يُحۡمَىٰ عَلَيۡهَا فِي نَارِ جَهَنَّمَ فَتُكۡوَىٰ بِهَا جِبَاهُهُمۡ وَجُنُوبُهُمۡ وَظُهُورُهُمۡۖ هَٰذَا مَا كَنَزۡتُمۡ لِأَنفُسِكُمۡ فَذُوقُواْ مَا كُنتُمۡ تَكۡنِزُونَ٣٥﴾
«Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга алам-ли азобнинг башоратини беринг. Бир куни ўша(олтин-кумуш)ларни жаҳаннам ўтида қизитилади ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» дейилур» [Тавба: 34-35].
Закоти ўталмаган ҳар бир бойлик Қиёматда эгаси азобланадиган хазина бўлиб ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадис шунга далолат қилади. У зот айтадилар:
«مَا مِنْ صَاحِبِ ذَهَبٍ وَلَا فِضَّةٍ لَا يُؤَدِّي حَقَّهَا إِلَّا إِذَا كَانَ يَوْمُ القِيَامَةِ صُفِّحَتْ لَهُ صَفَائِحُ مِنْ نَارٍ؛ فَأُحْمِيَ عَلَيْهَا فِي نَارِ جَهَنَّمَ، فَيُكْوَى بِهَا جَنْبُهُ وَجَبِينُهُ وَظَهْرُهُ كُلَّمَا بَرَدَتْ أُعِيدَتْ لَهُ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ حَتَّى يُقْضَى بَيْنَ العِبَادِ، فَيُرَى سَبِيلَهُ: إِمَّا إِلَى الجَنَّةِ، وَإِمَّا إِلَى النَّارِ».
«Қайси бир олтин ёки кумуш соҳиби бойлигининг ҳақини (закотини) бермас экан, қиёмат куни унинг бойлиги жаҳаннам оловида қиздирилади-да, у билан пешонаси, ёнбоши ва орқа томонига тамға босилади. Агар у совуб қолса, дарҳол қайтадан қиздирилади. Бу миқдори эллик минг йилга тенг бўлган кунда, то бандалар орасида ҳукм қилингунича давом этади. Сўнг жаннатга ёки дўзахга элтувчи йўлини кўради».3
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам закотини бермайдиган туя, сигир ва қўй эгаларини зикр қилдилар. Қиёмат куни шу билан азобланиши ҳақида хабар бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки:
«مَنْ آتَاهُ اللهُ مَالًا فَلَمْ يُؤَدِّ زَكَاتَهُ مُثِّلَ لَهُ شُجَاعًا أَقْرَعَ لَهُ زَبِيبَتَانِ يُطَوِّقُهُ يَوْمَ القِيَامَةِ، ثُمَّ يَأْخُذُ بِلَهْزِمَتَيْهِ (يَعْنِي شِدْقَيْهِ)، ثُمَّ يَقُولُ: أَنَا مَالُكَ، أَنَا كَنْزُكَ»، ثُمَّ تَلَا النَّبِيُّ ﷺ قَوْلَهُ تَعَالَى: ﴿وَلَا يَحۡسَبَنَّ ٱلَّذِينَ يَبۡخَلُونَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦ هُوَ خَيۡرٗا لَّهُمۖ بَلۡ هُوَ شَرّٞ لَّهُمۡۖ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُواْ بِهِۦ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ...﴾
«Аллоҳ кимга бойлик ато этган бўлса-ю, унинг закотини бермаса, қиёмат кунида бойлиги икки кокилли аждарга айлантирилади. Сўнг у соҳибининг бўйнига ўралади-да, икки лунжидан тутиб: «Мен сенинг молингман, сенинг хазинангман», дейди», – дедилар ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни ўқидилар: «Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак» [Оли Имрон: 180].4
Тўрт хил мол-мулкдан закот бериш фарз қилинган:
1. Ердан етиштирилган дон ва мевалар.
2. Подаси билан ўтлаб юрадиган чорва моллар.
3. Олтин ва кумуш.
4. Юриб турган савдо маҳсулотлари ва моллари.
Бу тўрт турдаги молнинг ҳар бири учун белгилаб қўйилган муайян нисоб бор. Агар мол миқдори шу нисобдан кам бўлса, унга закот фарз бўлмайди.
Дон ва меваларнинг нисоби – беш васақ. Бир васақ – олтмиш соъга тенг. Демак, хурмо, майиз, буғдой, шоли, арпа ва шу каби бошқа дон-маҳсулотлар учун закот нисоби уч юз соъ бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соъ ўлчовига кўра, бир соъ – ўртача қоматли одамнинг икки қўли тўла ҳолда тўрт марта олгандаги миқдорга тенг.
Агар хурмозор ва экинлар ёмғир, оқиб турувчи булоқ ҳамда ариқлар орқали суғорилса, эгаси уни суғориш учун нафақа ишлатмаса, чиқарилиши керак бўлган миқдор-нинг ўндан биридир.
Агар экин ерлари сув ташиш, қудуқ қазиш, насослар ёки бошқа қурилмалар орқали сунъий суғорилса ва бу иш харажат ҳамда меҳнат талаб қилса, чиқариладиган закот ўндан бирининг ярми – яъни йигирмадан бири бўлади. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисга асосланган.
Подаси билан ўтлаб юрадиган туя, қорамол ва қўй-эчкининг нисобига келсак, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида батафсил баён қилинган. Бу ҳақда батафсил маълумот олишни истаган киши илм аҳлидан сўраши мумкин. Агар китобни қисқа ёзишни кўзламаганимизда эди, фойдаси тўлиқ бўлиши учун бу маълумотларни ҳам зикр қилган бўлар эдик.
Кумушнинг нисоби эса, бир юз қирқ мисқол. Унинг миқдори Сауд Арабистон дирҳамига солиштирганда эллик олти риал. (Кумушнинг нисобини билиш учун ўз юртидаги аҳли илмларга мурожаат қилишни маслаҳат берилади.)
Олтиннинг нисоби – йигирма мисқол бўлиб, бу Саудия жунайҳлари бўйича ўн бир жунайҳ ва еттидан уч жунайҳга тенг. Грамм ҳисобида эса 92 граммни ташкил қилади.
Ким шунча миқдорда олтин ёки кумушга эга бўлса ёки улардан бирига эга бўлиб, унинг қўлида бир йил тўлиқ ўтган бўлса, ўндан бирининг тўртдан бирини (яъни 2,5%) закот бериш вожиб бўлади.
Фойда (даромад) асосий молга боғлиқ бўлгани сабабли унинг учун янги ҳисоб даври (ҳавл) керак бўлмайди. Худди шундай, подаси билан ўтлаб юрадиган чорванинг насли ҳам она чорвага тобе ҳисобланади. Агар она чорва нисобга етган бўлса, унинг боласи учун алоҳида янги ҳисоб даври талаб этилмайди.
Олтин ва кумушнинг ҳукмига бугунги кунда одамлар муомалада қўллайдиган қоғоз пуллар ҳам киради. Улар «дирҳам», «дийнор», «доллар» ёки бошқа номлар билан аталишидан қатъий назар, агар уларнинг қиймати олтин ёки кумуш нисобига етса ва қўлда бир йил тўлиқ турса, унга ҳам закот бериш вожиб бўлади.
Пуллар қаторига аёлларнинг олтин ва кумушдан тайёрланган тақинчоқлари ҳам киради. Агар улар нисобга етса ва бир йил тўлиқ ўтса, ундан ҳам закот бериш вожиб бўлади. Бу, ҳатто, тақинчоқлар шахсий тақиш ёки қарзга бериш учун мўлжалланган тақдирда ҳам шу ҳукмни олади. Олимлар сўзларининг ичидаги тўғрироғи шу, янаям Аллоҳ билгўвчи. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умумий сўзлари бунга далолат қилади:
«مَا مِنْ صَاحِبِ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ لَا يُؤَدِّي زَكَاتَهَا إِلَّا إِذَا كَانَ يَوْمُ القِيَامَةِ صُفِّحَتْ لَهُ صَفَائِحُ مِنْ نَارٍ».
«Кимки олтин ёки кумушга эга бўлиб, унинг закотини бермаса, Қиёмат куни унинг учун бу олтин ва кумушдан дўзах оловидан тайёрланган лавҳалар қилинади...».5
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки, улар бир аёлнинг қўлида иккита билагузук кўрганларида:
«أَتُعْطِينَ زَكَاةَ هَذَا؟». قَالَتْ: لَا. قَالَ: «أَيَسُرُّكِ أَنْ يُسَوِّرَكِ اللهُ بِهِمَا يَوْمَ القِيَامَةِ سِوَارَيْنِ مِنْ نَارٍ!». فَأَلْقَتْهُمَا، وَقَالَتْ: «هُمَا لِلَّهِ وَلِرَسُولِهِ».
«Бунинг закотини берасанми», – дедилар. У: «Йўқ», деди. «Қиёмат куни уларнинг ўрнига Аллоҳ оловдан икки билагузук кийгизиши сени хурсанд қиладими», – дедилар. Шунда ҳалиги аёл билагузукни ирғитиб: «Булар Аллоҳ ва расули йўлида», деди.6
Яна Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинадики, у олтиндан ясалган тақинчоқлар тақиб юрар эди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
«Ё Расулуллоҳ, бу (тақинчоқлар) хазина (яъни сақлаб қўйилган бойлик) ҳисобланадими?» деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَا بَلَغَ أَنْ يُزَكَّى فَزُكِّيَ فَلَيْسَ بِكَنْزٍ».
«Агар у нисобга етса ва закоти бериб турилса, хазина эмас», дедилар.7 Шу маънодаги яна бошқа ҳадислар ҳам бор.
Тижорат моллари – яъни сотиш учун тайёрланган маҳсулотлар – йил охирида баҳоланади ва уларнинг қийматидан қирқдан бир (2,5%) закот чиқарилади. Бу молларнинг қиймати уларнинг сотиб олинган нархига тенг бўлишидан, кўпроқ ёки камроқ бўлишидан қатъий назар, шу ҳукм амал қилади. Бу ҳақда Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:
«كَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ يَأْمُرُنَا أَنْ نُخْرِجَ الصَّدَقَةَ مِنَ الَّذِي نُعِدُّهُ لِلْبَيْعِ».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга сотиш учун тайёрлаган молларимиздан закот чиқаришни буюрар эдилар».8
Сотиш учун тайёрланган молларга сотиладиган ерлар, бинолар, автомашиналар, сув чиқариш учун мўлжалланган ускуналар ва шу каби савдо мақсадида тайёрланган ҳар хил тижорат маҳсулотлари ҳам киради.
Агар бинолар сотиш учун эмас, ижарага бериш учун бўлса, уларнинг ўзидан закот чиқарилмайди. Лекин улардан тушган ижара пули нисобга етса ва бир йил тўлса, унинг закоти чиқарилади. Шунингдек, шахсий фойдаланиш ёки ижарага бериш учун олинган автомашиналарга ҳам, агар улар сотиш учун мўлжалланмаган бўлса закот йўқ.
Бироқ, агар киракаш ёки бошқа бир киши қўлида нисоб миқдорига етган пул бўлса ва бу пул бир йил турган бўлса, у ҳолда пулдан закот чиқариши вожиб бўлади. Бу пулни у кундалик эҳтиёжлар, уйланиш, ер сотиб олиш, қарз тўлаш ёки бошқа мақсадлар учун тайёрлаган бўлса ҳам, унинг закотини бериши керак. Чунки шаръий далиллар шунга далолат қилади.
Олимларнинг тўғри фикрига кўра, қарз закот бериш мажбуриятини йўққа чиқармайди.
Шунингдек, етимлар ва ақли ноқис кишиларнинг молларига ҳам закот вожиб бўлади. Жумҳур уламоларнинг фикрига кўра, агар бу моллар нисобга етса ва бир йил тўлса, улардан закот чиқариш керак бўлади. Вакиллик қилувчи шахслар йил тамомланганда улар номидан ният билан закот чиқаришлари шарт. Умумий шаръий далиллар шунга далолат қилади. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яман аҳлига элчи қилиб юборганларида шундай деганлар:
«إِنَّ اللَّهَ افْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً فِي أَمْوَالِهِمْ تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ، وَتُرَدُّ فِي فُقَرَائِهِمْ».
«Аллоҳ таоло уларнинг молларидан закот олишни фарз қилди. У (закот) бойларидан олиниб, камбағалларига берилади».9
Закот – Аллоҳнинг ҳаққи, уни закот олишга лойиқ бўлмаган кишиларга бериш ёки ундан манфаат кўриш мақсадида ишлатиш мумкин эмас. Шунингдек, киши закот орқали ўз молини ҳимоя қилиш, ўзини айбловлардан сақлаш ёки ўзини зарардан қутқариш мақсадида ҳам уни бермаслиги керак.
Аксинча, мусулмон киши закотини фақат ҳақиқий муҳтожларга бериши шарт, чунки улар бу ҳаққа эгадирлар. Закот беришда ҳеч қандай бошқа мақсад бўлмаслиги, уни ихлос ва очиқ кўнгил билан Аллоҳ учун адо этиши лозим. Шундагина унинг зиммаси покланади ва улкан савоб ҳамда Аллоҳ томонидан мукофотга эришади.
Аллоҳ таоло ўз китобида закот аҳлининг турларини баёнлаб берди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّمَا ٱلصَّدَقَٰتُ لِلۡفُقَرَآءِ وَٱلۡمَسَٰكِينِ وَٱلۡعَٰمِلِينَ عَلَيۡهَا وَٱلۡمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمۡ وَفِي ٱلرِّقَابِ وَٱلۡغَٰرِمِينَ وَفِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِيلِۖ فَرِيضَةٗ مِّنَ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ٦٠﴾
«Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир» [Тавба: 60].
Ушбу ояти кариманинг «Алим» ва «Ҳаким» исмлари билан якунланиши – Аллоҳ таолонинг бандаларига танбеҳидир-ки, У Зот бандаларининг ҳолатларини тўлиқ билиб турибди: ким садақага лойиқ ва ким лойиқ эмаслигини илми билан иҳота қилган. Шунингдек, У шариати ва тақдири борасида ҳикмат эгаси – ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўяди. Гоҳида Унинг ҳикматининг баъзи сирлари одамларга махфий қолса-да, бу бандаларни Унинг шариатига ишонч билан қарашга ва ҳукмига таслим бўлишга чорлайди.
Аллоҳ таолодан сўраймизки, бизга ва барча мусулмонларга Унинг динида фиқҳни, тушунишни, У Зот билан муносабатда сидқидил бўлишни, У рози бўладиган амалларда пешқадамлик қилишни ва Унинг ғазабига сабаб бўлувчи нарсалардан саломат бўлишни насиб этсин. Албатта, У Зот ҳамма нарсани эшитувчи ва яқиндир!
Пайғамбаримиз Муҳаммадга ҳамда У зотнинг оилалари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин!
Илмий тадқиқотлар, фатво, даъват ва йўл-йўриқ бериш ишлари бошқармаларининг умумий раиси
Шайх: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
***
Иккинчи рисола
Рамазон рўзаси ва ундагитунларни ибодат билан ўтказишнинг фазилати ҳамда баъзи кишилар билмай қолиши мумкин бўлган муҳим ҳукмларнинг баёни
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан барча мусулмонларга мурожаат! Аллоҳ таоло барчамизни иймон аҳлининг йўлига йўлласин ҳамда Қуръон ва суннатни тушунишга тавфиқ берсин, омин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ
Аммо баъд: Ушбу рисола рамазон рўзаси, ундаги тунги намознинг фазли ҳамда яхши амалларга шошилишнинг фазилати билан бирга баъзи одамлар билмайдиган Рамазон аҳкомлари ҳақида.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган-ки, У зот асҳобларини Рамазон келса табриклаб бу ойда жаннат ва раҳмат эшиклари очилишини, дўзах эшиклари эса қулфланишини ҳамда шайтонлар кишанлани-шини айтиб башорат берар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«إِذَا كَانَتْ أَوَّلُ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الجَنَّةِ فَلَمْ يُغْلَقْ مِنْهَا بَابٌ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ فَلَمْ يُفْتَحْ مِنْهَا بَابٌ، وَصُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ، وَيُنَادِي مُنَادٍ: يَا بَاغِيَ الخَيْرِ أَقْبِلْ، وَيَا بَاغِيَ الشَّرِّ أَقْصِرْ. وَلِلَّهِ عُتَقَاءُ مِنَ النَّارِ، وَذَلِكَ كُلَّ لَيْلَةٍ».
«Рамазон ойининг биринчи кечаси кириши билан жаннат эшиклари очилади бирортаси ҳам беркилмайди. Жаҳаннам эшиклари беркилади, бирортаси ҳам очилмайди. Шайтонлар кишанланади. Нидо қилувчи нидо қилади: "Ҳой яхшилик истаганлар, келинг! Ҳой ёмонлик истаганлар ўзингизни тийинг!" Бу ойда Аллоҳ таоло кўплаб одамларни дўзахдан озод қилади. Бу нарса ҳар кечада содир бўлади».
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«جَاءَكُمْ شَهْرُ رَمَضَانَ شَهْرُ بَرَكَةٍ يَغْشَاكُمُ اللهُ فِيهِ: فَيُنْزِلُ الرَّحْمَةَ وَيَحُطُّ الخَطَايَا، وَيَسْتَجِيبُ الدُّعَاءَ، يَنْظُرُ اللهُ إِلَى تَنَافُسِكُمْ فِيهِ فَيُبَاهِي بِكُمْ مَلَائِكَتَهُ؛ فَأَرُوا اللهَ مِنْ أَنْفُسِكُمْ خَيْرًا؛ فَإِنَّ الشَّقِيَّ مَنْ حُرِمَ فِيهِ رَحْمَةَ اللهِ».
«Сизларга Рамазон ойи келди – у муборак ойдир. Аллоҳ таоло бу ойда сизларни ўз раҳмати билан қоплайди, раҳматини нозил қилади, гуноҳларни ўчиради ва дуоларни ижобат қилади. Аллоҳ таоло бу ойдаги сизларнинг эзгу ишларда мусобақалаши-шингизга назар солади ва сизлар билан фаришталар олдида фахрланади. Бас, Аллоҳга ўзингиздан яхшиликни кўрсатинг! Чунки, ҳақиқий бадбахт – бу ойда Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган кишидир».
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَمَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَمَنْ قَامَ لَيْلَةَ القَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».
«Ким Рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутса, унинг ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Ким Рамазонда иймон ва савоб умидида тунлари намозда қоим бўлса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Ким Қадр кечасида иймон ва ажр умидида қоим турса ўтган барча гуноҳлари кечирилади», дейилган.
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«يَقُولُ اللهُ: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ الحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا إِلَى سَبْعِمِائَةِ ضِعْفٍ إِلَّا الصِّيَامَ فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ؛ تَرَكَ شَهْوَتَهُ وَطَعَامَهُ وَشَرَابَهُ مِنْ أَجْلِي. لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ: فَرْحَةٌ عِنْدَ فِطْرِهِ، وَفَرْحَةٌ عِنْدَ لِقَاءِ رَبِّهِ. وَلَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ مِنْ رِيحِ المِسْكِ».
«Аллоҳ таоло айтади: «Одам боласининг ҳар бир яхши амалига ўнтадан етти юзга қадар ортиғи билан мукофот берилади. Магарам рўза бундан мустаснодир. Чунки рўза Мен учундир ва унга Ўзим ажр бераман. Рўзадор Мени деб шаҳвати ва таомидан воз кечади. Рўзадорга икки марта шодлик бор. Бири ифторлик чоғида, иккинчиси Раббига йўлиққан пайтида. Шубҳасизки, рўзадорнинг оғзидан чиққан ҳид Аллоҳнинг наздида мушки анбарнинг ҳидидан ҳам ҳушбўйроқдир».
Агар зикр қилсак, Рамазоннинг рўзаси, унда ўқилган намоз ва уларнинг фазилати ҳақидаги ҳадислар жуда кўп.
Шу боис, мўмин киши бу фурсатни ғанимат билиши лозим. Чунки Аллоҳ уни Рамазон ойига етказди. Энди у тоат-ибодатларга шошилиши, ёмон ишлардан эҳтиёт бўлиши, Аллоҳ унга фарз қилган нарсаларни бажаришда тиришиши, хусусан, беш вақт намозга тиришиши лозим. Чунки у диннинг устуни, икки шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз. Шунинг учун ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёл уни муҳофаза қилиши ҳамда вақтида хушуъ ва ҳотиржамлик билан бажариши керак.
Намознинг эркакларга нисбатан энг муҳим вожиботларидан бири бу Аллоҳ уларни баланд қилиб қурилиши ва Ўзининг исми зикр қилинишига изн берган масжидларда адо этишдир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱرۡكَعُواْ مَعَ ٱلرّٰكِعِينَ ٤٣﴾
«Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг» [Бақара: 43].
﴿حَٰفِظُواْ عَلَى ٱلصَّلَوَٰتِ وَٱلصَّلَوٰةِ ٱلۡوُسۡطَىٰ وَقُومُواْ لِلَّهِ قَٰنِتِينَ ٢٣٨﴾
«Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг» [Бақара: 238].
﴿قَدۡ أَفۡلَحَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ١ ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي صَلَاتِهِمۡ خَٰشِعُونَ ٢﴾
«Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир» [Мўъминун: 1-2]. То ушбу сўзигача:
﴿وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَوَٰتِهِمۡ يُحَافِظُونَ ٩ أُوْلٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡوَٰرِثُونَ ١٠ ٱلَّذِينَ يَرِثُونَ ٱلۡفِرۡدَوۡسَ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ ١١﴾
«Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир. Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир. Улар Фирдавсни мерос олурлар, улар унда абадий қолгувчилардир» [Мўъминун: 9-11].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«العَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمُ الصَّلَاةُ فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ».
«Биз ва кофирларнинг ўртамизни ажратиб турадиган нарса - намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса, дарҳақиқат, кофир бўлибди», деганлар.
Намоздан кейинги энг муҳим фарзлардан бири - закотдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿وَمَآ أُمِرُوٓاْ إِلَّا لِيَعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ حُنَفَآءَ وَيُقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُواْ ٱلزَّكَوٰةَۚ وَذَٰلِكَ دِينُ ٱلۡقَيِّمَةِ ٥﴾
«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу, тўғри(миллат)нинг динидир» [Баййина: 5].
﴿وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ٥٦﴾
«Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилинсангиз» [Нур: 56].
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг улуғ китоби ва Расулининг суннати ким молининг закотини ўтамаса Қиёмат куни азобланишига далолат қилди.
Намоз ва закоттан кейинги энг муҳим иш, Рамазоннинг рўзасини тутиш. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида зикр қилган беш Ислом арконларининг биридир:
«بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ، وَحَجِّ البَيْتِ».
«Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг элчиси пайғамбари деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо қилиш, закотни бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб боришдир».
Мусулмон киши рўзаси ва тунги намозларини Аллоҳ ҳаром қилган сўз ва амаллардан сақлаши керак. Чунки Рўзадан мақсад, Аллоҳ таолони ва У муқаддас санаган нарсаларини улуғлашдир. Шу билан бирга ҳавоий нафсига қарши чиқиб, Аллоҳ таолога итоат қилишни, У харом қилган нарсалардан четланишда нафсига сабрни ўргатишдир. Рўзадан мақсади фақатгина еб ичиш ва рўзани бузадиган бошқа нарсаларни ташлаш бўлмаслиги керак. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«الصِّيَامُ جُنَّةٌ، فَإِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَصْخَبْ، فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ أَوْ قَاتَلَهُ فَلْيَقُلْ: إِنِّي صَائِمٌ».
«Рўза қўрғондир. Қайси бирингиз рўза тутган бўлса, бировни ҳақоратламасин ва овозини кўтариб бақирмасин. Уни биров сўкса ёки урушса, унга: «Мен рўзадорман», – десин». Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки:
«مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالعَمَلَ بِهِ وَالجَهْلَ فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ».
«Кимки ёлғон гапириш, ёлғонга амал қилиш ва жоҳиллик қилишни тарк этмаса, унинг овқатини ва ичимлигини ташлашга Аллоҳнинг ҳеч қандай эҳтиёжи йўқ». Демак, ушбу далиллар ва бошқа шариат матнларидан маълум бўлади-ки, рўзадор учун Аллоҳ ҳаром қилган барча нарсалардан эҳтиёт бўлиш ва Аллоҳ фарз қилган барча амалларни бажариш вожибдир. Шундан кейин у кишига мағфират, дўзахдан нажот, рўза ва таровеҳи қабул бўлиши умид қилинади.
Бу ерда баъзи одамларга махфий қолиши мумкин бўлган яна бошқа амаллар ҳам бор.
Улардан бири шуки: мусулмон рўзани иймон ва ихлос билан тутиши фарздир. У риё, ном қозониш, одамларга тақлид қилиш ёки оиласи ёки юртига эргашиш учун рўза тутмаслиги керак. Балки, рўза тутишга унинг иймони – яъни, Аллоҳ уни фарз қилганига ишончи ва бу амал учун ажрни фақат Раббисидан умид қилиши сабаб бўлиши керак. Шунингдек, Рамазоннинг таровеҳини ҳам мусулмон банда иймон ва ихлос билан адо этиши керак. Бошқа сабабларга асосланмаслиги лозим. Шу боис, Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар:
«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَمَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَمَنْ قَامَ لَيْلَةَ القَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».
Ким Рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутса, унинг ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Ким Рамазонда иймон ва савоб умидида қоим турса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Ким Қадр кечасида иймон ва ажр умидида қоим турса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади».
Баъзи рўзадорлар учун ҳукми билинмай қолиши мумкин бўлган ишлардан бири – унинг бошидан жароҳат олиши, бурнидан қон келиши, қусиши ёки ўз ихтиёрида бўлмаган ҳолда сув ёки бензин томоққа кириб кетиши каби ҳолатлардир. Ушбу ҳолатларнинг ҳеч бири рўзани бузмайди. Лекин ким атайлаб қайт қилса, унинг рўзаси бузилади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар:
«مَنْ ذَرَعَهُ القَيْءُ فَلَا قَضَاءَ عَلَيْهِ، وَمَنِ اسْتَقَاءَ فَعَلَيْهِ القَضَاءُ».
«Ким беихтиёр қайт қилиб юборса, қазо қилиш вожиб эмас. Ким қасддан ўзини мажбурлаб қайт қилса, қазосини тутсин».
Шулар жумласидан: рўзадорда ғусл қилишни кечиктириш ҳолати ҳам юз бериши мумкин. Масалан, бирор киши жунублик ҳолида бўлиб, ғусл қилишни бомдод вақти киргунига қадар кечиктириб туриши ёки аёл киши ҳайз ёки нифосдан покланганидан кейин ғуслни тонг отгунига қадар кечиктириб қўйиши мумкин. Агар у покланганини бомдод киришидан олдин кўрган бўлса, унга рўза тутиш фарз бўлади. Ғуслни бомдод вақти киргандан кейин қилиш жоиз, аммо, қуёш чиққунча кечиктириш мумкин эмас. Аксинча, у қуёш чиқишидан олдин ғусл қилиб, бомдод намозини ўқиши шарт. Жунуб бўлган эркак ҳам қуёш чиққунга қадар ғуслни кечиктириши мумкин эмас. Аксинча, у қуёш чиққунга қадар ғусл олиб бомдод ўқиши керак. Эркак киши бомдодни жамоат билан ўқиши учун эртароқ ҳаракат қилмоғи лозим.
Рўзани бузмайдиган нарсалардан: таҳлил учун қон олдириш, озуқа бермаган уколларни олиш. Агар шу нарсаларни туни қилишни иложи бўлса, туни олган эҳтиётлироқ ва афзалроқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ».
«Сени шубҳалантирган нарсани шубҳалан-тирмайдигани билан тарк қилгин», деганлар.
Яна айтадиларки:
«مَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ فَقَدِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ».
«Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди».
Баъзи одамларга ҳукми номаълум бўлган ишлардан бири — намозда хотиржамликка риоя қилмасликдир. Хоҳ у фарз бўлсин, хоҳ нафл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисларда хотиржамлик намознинг рукнларидан бири экани ва ҳотиржамликсиз намознинг дуруст бўлмаслиги баён қилинган. Хотиржамлик — намозда сокинлик, хушуъ ва шошилмаслик бўлиб, ҳар бир бўғим ўз ўрнига қайтиши учун етарли вақт ажратишдир.
Кўпчилик одамлар Рамазон ойида таровиҳ намозини шошилиб, англамасдан ва хотиржамликка риоя қилмасдан ўқийдилар. Балки, уни тез-тез, тафаккур қилмай адо қиладилар. Намозни бундай тарзда ўқиш ботил бўлиб, уни адо этган киши гуноҳкор бўлади ва савоб олмайди.
Баъзи одамларга ҳукми номаълум бўлган масалалардан бири — таровиҳ намозининг ракатлари ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлишидир. Улардан баъзилари таровиҳни йигирма ракатдан кам ўқиш мумкин эмас деб ҳисоблайдилар. Бошқалари эса уни ўн бир ёки ўн уч ракатдан ошириш мумкин эмас деб ўйлайдилар.
Бу каби фикрлар ҳақиқатга тўғри келмайди, балки, далилларга хилоф бўлган хатодир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисларда тунги намозни (яъни, таровиҳ ва таҳажжудни) адо этишда кенглик борлиги баён қилинган. Бу намозда қатъий бир чеклов белгиланмаган бўлиб, унинг аксини даъво қилиш тўғри эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одатда кечаси ўн бир ракат намоз ўқир эдилар. Баъзан ўн уч ракат ўқиганлари ҳам собит бўлган, баъзан эса бундан ҳам камроқ ўқиганлар — хоҳ Рамазонда, хоҳ бошқа вақтларда. Шунингдек, У зотдан тунги намоз ҳақида сўралганида шундай жавоб берганлар:
«مَثْنَى مَثْنَى، فَإِذَا خَشِيَ أَحَدُكُمُ الصُّبْحَ صَلَّى رَكْعَةً وَاحِدَةً تُوتِرُ لَهُ مَا قَدْ صَلَّى».
«Икки ракатдан, икки ракатдан ўқилади. Агар сизлардан кимдир тонг отишидан қўрқса, ўқиб ўтган намозларини битирувчи сифатида бир ракат витр ўқисин». Муттафақун алайҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам на Рамазонда ва на бошқа вақтларда кеча намози учун муайян ракaт сонини белгиламаганлар. Шунинг учун саҳобалар Умар разияллоҳу анҳунинг халифалик даврида баъзи вақтларда ўн уч ракат, баъзи вақтларда эса йигирма уч ракат таровиҳ намозини ўқиганлар. Бунинг барчаси Умар разияллоҳу анҳу ва унинг даврида яшаган саҳобалардан саҳиҳ ҳолда ривоят қилинган.
Салафлардан баъзилари Рамазон ойида ўттиз олти ракат таровиҳ ўқиб, уч ракат витр билан якунлар эдилар. Бошқалари эса қирқ бир ракат ўқиганлар. Бу ҳақда Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар зикр қилганлар.
Шунингдек, Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ бу масалада кенглик борлигини таъкидлаган. Унинг сўзларидан келиб чиқадиган маъно шундайки, кимки намозда қироат, рукуъ ва саждани узайтирса, ракатлар сонини камайтиргани афзал. Кимки қироат, рукуъ ва саждани енгилроқ қилса, ракатлар сонини кўпроқ ўқиши мумкин.
Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини диққат билан ўрганса, Рамазонда ҳам, бошқа вақтларда ҳам энг афзал тарзда кечки намозни ўқиш – ўн бир ёки ўн уч ракат эканини тушуниб етади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча шу тарзда ўқиганлар.
Шунингдек, бу ракат сони намозхонлар учун енгилроқ бўлиб, хушуъ ва хотиржамликка яқинроқдир. Бироқ, кимки бундан кўпроқ ўқиса, унга ҳеч қандай хилофлик ёки макруҳлик йўқ. Юқорида зикр қилинганидек, бу борада кенглик мавжуд.
Рамазон ойида имом билан бирга таровиҳ ўқиган киши имом намозни тугатмагунча кетмаслиги афзалроқ. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноандир:
«إِنَّ الرَّجُلَ إِذَا قَامَ مَعَ الإِمَامِ حَتَّى يَنْصَرِفَ كَتَبَ اللَّهُ لَهُ قِيَامَ لَيْلَةٍ».
«Ким имом билан бирга туриб, у кетмагунча намоз ўқиса, Аллоҳ унга бутун бир кечани қоим (ибодатда ўтказган) деб ёзади».
Барча мусулмонлар бу муборак ойда турли ибодатларга фаол тарзда ҳаракат қилиши ва тиришиши машруъ қилинган. Жумладан, нафл намозларни ўқиш, Қуръонни тадаббур ва тафаккур билан тиловат қилиш, тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, такбир ва истиғфорни кўпайтириш, шаръий дуолар қилиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш, Аллоҳга даъват қилиш, камбағал ва муҳтожларга ёрдам бериш, ота-онани ҳурмат қилиш, қариндошлар билан алоқани мустаҳкамлаш, қўшниларга эҳсон қилиш, беморларни зиёрат қилиш ва бошқа турли хайрли амалларда фаол бўлиш керак.
Бунинг сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аввалги ҳадисларидан бирида айтилган сўзларидир:
«يَنْظُرُ اللهُ إِلَى تَنَافُسِكُمْ فِيهِ، فَيُبَاهِي بِكُمْ مَلَائِكَتَهُ؛ فَأَرُوا اللهَ مِنْ أَنْفُسِكُمْ خَيْرًا، فَإِنَّ الشَّقِيَّ مَنْ حُرِمَ فِيهِ رَحْمَةَ اللهِ».
«Аллоҳ таоло бу ойдаги сизларнинг эзгу ишларда мусобақалашишингизга назар солади ва сизлар билан фаришталар олдида фахрланади. Бас, Аллоҳга ўзингиздан яхшиликни кўрсатинг! Чунки, ҳақиқий бадбахт – бу ойда Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган кишидир».
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинганки:
«مَنْ تَقَرَّبَ فِيهِ بِخَصْلَةٍ مِنْ خِصَالِ الخَيْرِ كَانَ كَمَنْ أَدَّى فَرِيضَةً فِيمَا سِوَاهُ، وَمَنْ أَدَّى فِيهِ فَرِيضَةً كَانَ كَمَنْ أَدَّى سَبْعِينَ فَرِيضَةً فِيمَا سِوَاهُ».
«Ким бу ойда бирор яхшилик амалини бажарса, гўёки бошқа вақтда бир фарз амални адо этгандек бўлади. Ким бу ойда бир фарз амални адо этса, гўёки бошқа вақтда етмишта фарз амални бажаргандек бўлади».
Яна саҳиҳ ҳадисда собит бўлганки:
«عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً، أَوْ قَالَ: حَجَّةً مَعِي».
«Рамазонда адо қилинган умра ҳажга тенгдир». Ёки: «Мен билан бирга қилинган ҳажга тенг», деганлар.
Зикр қилсак, бу муборак ойда ҳар хил яхшиликлар учун мусобақалашиш ва ўзаро рақобат қилишнинг жорий қилинганини баён қилувчи ҳадислар ва асарлар жуда кўп.
Аллоҳдан бизга ва барча мусулмонларга Ўзининг розилигига элтувчи барча ишларга муваффақият беришини, тутган рўзамиз ва ўқиган намозларимизни қабул қилишини, ҳолатларимизни ислоҳ этишини ва барчамизни фитна ва залолатдан асрашини сўраймиз.
Шунингдек, У Зотдан мусулмон раҳбарларини ислоҳ этишини, уларнинг сўзини ҳақиқат устида бирлаштиришини сўраймиз. Албатта, У — бунинг ҳомийси ва унга қодир Зотдир.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
***
Мундарижа
Биринчи рисола 2
Закотга оид муҳим асарлар ҳақида 2
Иккинчи рисола 17
Рамазон рўзаси ва ундаги тунларни ибодат билан ўтказишнинг фазилати ҳамда баъзи кишилар билмай қолиши мумкин бўлган муҳим ҳукмларнинг баёни. 17
***
Имом Муслим (993).
Имом Муслим (987).
Имом Бухорий (1338).
Имом Муслим (987).
Абу Довуд (1563) ва Насоий (2270), санади ҳасан.
Абу Довуд (1564).
Абу Довуд (1562).
Имом Бухорий (1395) ва имом Муслим (19).
Имом Бухорий (8) ва имом Муслим (16).