PHPWord

 

 

إِقََامَةُ البَرَاهِينِ عَلَى

حُكْمِ مَنِ اسْتَغَاثَ بِغَيرِ اللهِ

 

 

Аллоҳдан бошқадан паноҳ сўраган киши ҳукми ҳақида далиллар келтириш

 

 

لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ

عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ

رَحِمَهُ اللهُ

 

 

Муаллиф Шайх ҳазратлари

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

 


بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ

Иккинчи рисола:

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мадад сўрашнинг ҳукми

Аллоҳ таолога ҳамдлар, Расулуллоҳ ҳамда Уларнинг аҳли оилалари, асҳоблари ва тўғри йўлини йўл тутганларга салавот ва саломлар бўлсин.

Аммо баъд: «Кувайт жамияти» газетасининг 19/04/1390 ҳижрий йилининг 15-сонида «Набий алайҳиссалом мавлидларини эслаб» деган ном остида ўзини Омина деб номлаган аёлнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёрдам сўраш, умматларини сақлаб қолиш учун ёрдам, ихтилоф ва бўлинишдан умматни халос қилиш каби маъноларни ўз ичига олган шеър эълон қилинди. Қуйида шеърнинг маъноси:

Ё Расулуллоҳ, уруш ва ғазаб билан ёнаётган оламга етишинг!

Ё Расулуллоҳ, шак зулматларида узоқ юрган умматга етишинг!

Ё Расулуллоҳ, дард чўлларида ваҳийни зое қилган умматга етишинг!

Шерида давом этиб ушбу мисраларга етиб келди:

Бадр куни Илоҳга нидо қилиб ғалабани тезлаштирганингиз каби тезлаштиринг.

Хўрлик гўзал ғалабага айланди. Албатта Аллоҳнинг кўринмайдиган қўшинлари бор.

Бу ёзувчи қиз ёрдам фақат Аллоҳдан эканини унутиб ёки билмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нусратни тезлаштиришларини сўраб нидо қилмоқда. Нусрат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бошқа бирорта банданинг қўлида эмас. Аллоҳ таоло Ўз китобида шундай марҳамат қилади:

﴿...وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ﴾

«Аслида, нусрат Азиз ва Ҳаким Аллоҳнинг ҳузуридандир». [Оли Имрон: 126] Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ...﴾

«Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди». [Оли Имрон: 160]

Бу каби дуо ва паноҳ сўрашлар ибодатнинг бир турини Аллоҳдан бошқага сарфлаш демакдир. Қуръон, суннат ва ижмо билан маълум бўлганки, Аллоҳ таоло бандаларни ўзига ибодат қилишлари учун яратган. Ушбу ибодатни баёнлаш ва унга даъват учун пайғамбарлар юборди ҳамда китоблар нозил қилди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ56﴾

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз» [Наҳл: 36] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ 25﴾

«Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз» [Анбиё: 25]. Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿الر كِتَابٌ أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ1 أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنَّنِي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ2﴾

«Алиф. Лом. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал (баён) қилингандир.

Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман». [Ҳуд: 1,2]

Ушбу муҳкам оятларда Аллоҳ таоло инсонлар ва жинларни ёлғиз, шериги бўлмаган Аллоҳ таолога ибодат қилиши учун яратгани ҳамда пайғамбарларни Аллоҳ таолонинг ибодатига буюришлари ва унинг зидди ширкдан қайтаришлари учун юборганини баёнлади. Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага ибодат қилинмаслиги учун Қуръони Каримнинг оятларини батафсил ва муҳкам қилди.

Ибодат – буйруқларини бажариш, қайтарганларидан қайтиш орқали У Зотни яккалаш ва Унга итоат қилишдир. Аллоҳ таоло кўплаган оятларда шу нарсага буюрди. Жумладан:

﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ...﴾

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка буюрилган эдилар...» [Баййина: 5] .

﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ...﴾

«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» [Исро: 23] Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ2 أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ3﴾

«Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат қил!»

«Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас». [Зумар: 2-3]

Бундай мазмундаги оятлар кўп бўлиб, уларнинг барчаси ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан ўзгага ҳатто пайғамбар бўлса ҳам ибодат қилмасликка буюради.

Дуо энг муҳим ва жомеъ ибодатлардан эканлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Шунинг учун Аллоҳ таоло буюргани каби ўзига ихлос қилиб ибодат қилиш керак. У Зот марҳамат қилади:

﴿فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ14﴾

«Бас, гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлвориб дуо қилинг!» [Ғофир: 14]. Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا18﴾

«Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир! Бас, Аллоҳдан бошқа бирортага дуо қилманг!». [Жин: 18]. Аллоҳни дуо қилишда яккалаш пайғамбар ва шулар каби барча махлуқотларни ўз ичига олади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِن فَعَلۡتَ فَإِنَّكَ إِذٗا مِّنَ ٱلظَّٰلِمِينَ106﴾

«Аллоҳдан ўзга — сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган — нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда, сен золимлардан бўласан» [Юнус: 106] Бу оятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинаётгани билан, Аллоҳ таоло У зотни ширкдан поклагани барчага маълум. Аслида эса оятдан мурод бошқаларни огоҳлантириш. Шунинг учун оят давомида Аллоҳ таоло:

﴿وَلَا تَدۡعُ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ106﴾

«Аллоҳдан ўзга — сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган — нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда, сен золимлардан бўласан», – деди. [Юнус: 106] Бу оятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинаётгани билан, Аллоҳ таоло У зотни ширкдан поклагани барчага маълум. Аслида эса оятдан мурод бошқаларни огоҳлантириш. Шунинг учун оят давомида Аллоҳ таоло:

﴿...فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ﴾

«Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан», деб айтди. Агар зулм мутлоқ шаклда зикр қилинса, бундан мурод катта ширкдир. Аллоҳ таоло айтганки:

﴿...وَالْكَافِرُونَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир». [Бақара: 254] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿...إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ﴾

«Албатта, ширк катта зулмдир». [Луқмон 13] Агар одам боласининг саййиди бўлмиш алайҳиссалоту вассалом Аллоҳдан бошқага дуо қилсалар золимлардан бўлишликлари айтилса, бошқаларнинг аҳволи қандай бўлар экан?

Бу оятлар орқали ўликлар, дарахтлар, санамлар ва шу кабиларга сиғиниш Аллоҳ таолога ширк экани бизга маълум бўлади. Ширк эса, Аллоҳ таоло инсонлар ва жинларнинг яратилишидан мақсад бўлган ибодатга ҳамда ибодатни баён қилиш учун нозил қилинган китобларга ва пайғамбарларнинг даъватига тескаридир. Лаа илааҳа иллаллоҳнинг ҳам маъноси шу, яъни, Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ демакдир. Бу калима Аллоҳдан бошқага қилинган ибодатни рад қилиб, фақат Аллоҳга бўлган ибодатни тасдиқловчи калимадир. Аллоҳ таоло айтадики:

﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلۡبَٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡكَبِيرُ62﴾

«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса, ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир» [Ҳаж: 62]

Мана шу нарса диннинг асли, миллатнинг асосидир. Манашу асл тузалмагунча ибодатлар тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло айтгани каби:

﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ65﴾

«Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан» [Зумар: 65]. Яна Аллоҳ таоло айтадики:

﴿...وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾

«Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетадир» [Анъом: 88].

Айтиб ўтган маълумотларимиздан маълум бўладики: Ислом дини ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг икки улуғ асоси бор:

Бунинг биринчиси — фақат ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишдир. Ким пайғамбарлар ёки бошқа ўликлардан ёрдам сўраса, ёки бутларга, дарахтларга, тошларга ёки бошқа махлуқотларга дуо қилса, улардан ёрдам сўраса, улар учун қурбонлик қилса ёки назр адо этса, улар учун намоз ўқиса ёки сажда қилса — у ҳолда у Аллоҳдан ўзгаларни Рабб тутган бўлади. Бу эса Аллоҳ таолога шерик қилиш бўлиб, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Яъни, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) калимасига зид ва хилоф ишдир.

Иккинчиси — Аллоҳ таолога фақат Унинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариати билангина ибодат қилишдир. Ким динда Аллоҳ рухсат бермаган янгилик (бидъат)ни киритса, у «Муҳаммад — Аллоҳнинг расулидир» деган шаҳодат маъносини амалга оширмаган бўлади. Бундай шахснинг амали унга наф бермайди ва Аллоҳ томонидан қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا23﴾

«Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборурмиз» [Фурқон: 23]. Бу оятдаги зикр қилинган амаллар Аллоҳга ширк қилиб (тавба қилмай) вофот этганларнинг амали.

Бидъатчиларнинг амаллари ҳам шу ҳолда бўлади. Уларнинг амаллари пок шариатимизга мувофиқ келмагани учун Қиёмат куни сочиб юборилур. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ».

«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган (янги) нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар. Муттафақун алайҳи

Бу ёзувчи қиз дуо қилиш ва паноҳ сўрашни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўллади ва нусрат, наф ҳамда зарар Унинг қўлида бўлган оламларнинг Раббидан юз ўгирди. Гарчи бошқаларнинг қўлида буларнинг бирортаси бўлмаса ҳам.

Бу катта ва қўрқинчли зулм эканида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ахир Аллоҳ таоло ўзигагина дуо қилишга буюрди ва ким дуо қилса ижобат этишга ҳамда ким дуо қилишдан кибр қилса жаҳаннамга олиб киришни ваъда қилди. Аллоҳ таоло айтадики:

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ 60

«Раббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» [Ғофир: 60] . Бу ояти карима дуонинг ибодат экани ҳамда ким ундан юз ўгирса, борар жойи дўзах эканига далолат қилади. Аллоҳ таолога дуо қилишдан кибр қилган инсоннинг аҳволи шу бўлса, бошқага дуо қилган ёки ундан юз ўгирган инсоннинг аҳволи қандай бўлар экан? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яқиндир! У борлиқнинг эгаси ва барча нарсага қодир Зотдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ 186﴾

«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар» [Бақара: 186]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг саҳиҳ ҳадисларида дуо ибодат эканини хабар қилдилар. Амакиларининг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумога:

«احْفَظِ اللهَ يَحْفَظْكَ، احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللهَ، وَإِذَا اسْتَعْنَتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ».

«Аллоҳнинг ҳақларини муҳофаза қилгин, У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла, Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила», – деганлар. Имом Тирмизий ва бошқалар ривояти.

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ مَاتَ وَهُوَ يَدْعُو لِلَّهِ نِدًّا؛ دَخَلَ النَّارَ».

«Ким Аллоҳдан бошқага дуо қилиб вафот этса, дўзахга киради», – деганлар. Имом Бухорий ривояти. Саҳиҳайнда келишича: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси гуноҳ улуғроқ?» деб сўралганларида:

«أَنْ تَجْعَلَ لِلَّهِ نِدًّا وَهُوَ خَلَقَكَ».

«Аллоҳ сени яратганига қарамай унга тенгхўр (ширк) қилишинг», – деб жавоб бердилар. Араб тилидаги "Нидд" сўзи, тенгхўр, ўхшаш деган маънони англатади. Аллоҳдан бошқага дуо қилган, паноҳ сўраган, назр қилган, сўйлиқ сўйган ёки шу каби бошқа ибодатларни қилган ҳар бир киши Аллоҳга бошқа нарсани тенглаштирган бўлади. Гарчи у (дуо қилган нарсаси) пайғамбар, валий, фаришта, жин, санам ёки шу каби бошқа махлуқотлар бўлса ҳам.

Бу ерда кимдир шундай дейиши мумкин: «У ҳолда, тирик ва ҳозир бўлган инсондан ўзи қодир бўлган нарсаларни сўраш, яъни моддий ва ҳиссий ишларида ундан ёрдам сўраш ҳукми қандай?» Жавоб шундан иборатки: бу ширк ҳисобланмайди, балки, мусулмонлар орасида жоиз бўлган оддий ишлардандир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақидаги қиссасида шундай деган:

﴿...فَاسْتَغَاثَهُ الَّذِي مِنْ شِيعَتِهِ عَلَى الَّذِي مِنْ عَدُوِّهِ...﴾

«Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундан ёрдам сўради» [Қасос: 15]. Яна Мусо алайҳиссалом қиссасида айтадики:

﴿فَخَرَجَ مِنْهَا خَائِفًا يَتَرَقَّبُ...﴾

«Бас, хавфсираб, аланглаган ҳолда у ердан чиқди» [Қасос: 21]. Ҳудди инсон шерикларидан жангда ёки бошқа ҳаётнинг қийинчиликларида ёрдам сўрагани каби, юқорида зикр қилинган ёрдамни сўраши жоиз. Инсонлар ҳаётда бир бирларига муҳтождирлар.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз ҳеч кимга наф ҳам зарар ҳам бера олмасликларини умматларига ҳабарлашларини

буюриб айтади:

﴿قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا21 قُلْ إِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرًّا وَلَا رَشَدًا22﴾

«Сиз: «Албатта, мен фақат ўз Раббимга ибодат қиламан ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», деб айтинг. Сиз: «Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, манфаатга ҳам молик эмасман» - деб айтинг.

Айтинг: «Албатта, мен сизларга на бир зиён ва на бир фойда беришга молик эмасман» [Жин: 21, 22]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلْ لَا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ188﴾

«Сиз: «Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос», деб айтинг» [Аъроф: 188].

Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам Раббиларидан бошқа ҳеч кимга дуо қилмайдилар. Бадр куни ҳам Аллоҳ таолодан паноҳ ва душманларига қарши нусрат сўраганлар. «Ё Раббим! Менга берган ваъдангни амалга ошир», деб ёлворганлар. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, етарли! Аллоҳ сизга берган ваъдасини амалга оширади», – дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу сўзини нозил қилди:

﴿إِذۡ تَسۡتَغِيثُونَ رَبَّكُمۡ فَٱسۡتَجَابَ لَكُمۡ أَنِّي مُمِدُّكُم بِأَلۡفٖ مِّنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ مُرۡدِفِينَ9﴾

«Ўшанда Раббингиздан мадад сўраганингизда, сизни (сўровингизни) ижобат қилиб: «Албатта, мен сизларга кетма-кет келадиган мингта фаришта ила мадад берувчиман», деди» [Анфол: 9]. Бу оятларда Аллоҳ таоло мўъминларнинг Раббиларидан ёрдам сўраганларидан сўнг дуоларини ижобат қилган ҳолда уларга фаришталар билан мадад бергани ҳақида хабар берди. Сўнгра ғалаба фаришталар томонидан эмас, аксинча, Аллоҳ таоло томонидан бўлганини ҳамда фаришталарни хушхабар ва тинчлантириш учун юборганини баён қилиб берди.Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ...﴾

«Ғалаба эса, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир» [Оли Имрон: 126] Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿وَلَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ بِبَدْرٍ وَأَنْتُمْ أَذِلَّةٌ فَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ123﴾

«Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсангизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз» [Оли Имрон: 123] Аллоҳ таоло бу оятда Бадр куни ғалаба берган Зот Ўзи экани ҳақида айтмоқда. Бу билан бизга маълум бўладики, Аллоҳ таоло уларга берган қувват, қуроллар ва фаришталар билан мадад, буларнинг барчаси хотиржам бўлишлари учун ғалаба сабаблари холос. Ғалаба олиб келувчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир. Бу ёзувчи қиз ёки бошқаси қандай қилиб мадад ёки ғалабани Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраши ва оламларнинг Рабби, борлиқнинг подшоҳи ва барча нарсага қодир Зотдан юз ўгириши мумкин?

Шубҳа йўқки, бу жаҳолатнинг энг оғир кўринишларидан, балки, энг катта ширклардан биридир. Шунинг учун бу сўзларни ёзган аёлга Аллоҳ таолога чин қалбдан тавба қилиши вожиб бўлади. Чин тавба эса бир нечта шартларни ўз ичига олади, улар қуйидагилар: Биринчи: Ундан содир бўлган ишга надомат қилиши. Иккинчи: У ишдан бутунлай воз кечиб юз ўгириш. Учинчиси — Қилган гуноҳига қайта қайтмасликка қатъий ният қилиш. Бу — Аллоҳни улуғлаш, Унга ихлос билан итоат этиш, Унинг буйруғига итоат қилиш ва қайтарган нарсаларидан эҳтиёт бўлиш учун бўлиши керак. Мана шу — чин дилдан қилинган тавба (тауба насуҳ)дир. Агар гуноҳ бошқа инсоннинг ҳаққига нисбатан қилинган бўлса, тўртинчи шарт ҳам мавжуд. У эса: зулм қилинган шахснинг ҳаққини эгасига қайтариш ёки ундан розилик олиш (яъни кечирим сўраб, ризолигини олиш).

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бандаларини тавбага буюрди ва тавбаларни қабул қилишга ваъда берди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿...وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ﴾

«Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар» [Нур: 31]. Аллоҳ таоло насронийлар ҳақида шундай деди:

﴿أَفَلَا يَتُوبُونَ إِلَى اللَّهِ وَيَسْتَغْفِرُونَهُ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ74﴾

«Аллоҳга тавба қилиб, Унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир» [Моида: 74] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَامًا68 يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا69 إِلَّا مَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا70﴾

«Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар, зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.

Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур.

Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир». [Фурқон: 68-70] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَهُوَ الَّذِي يَقْبَلُ التَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ وَيَعْفُو عَنِ السَّيِّئَاتِ وَيَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ25﴾

«Унинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилур, гуноҳларини афв этур ва нима қилаётганингизни билур» [Шуро: 25].

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадис собит бўлган:

«الإِسْلَامُ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ، وَالتَّوْبَةُ تَجُبُّ مَا كَانَ قَبْلَهَا».

«Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни қулатади ва тавба ўзидан олдинги гуноҳларни ўчиради».

Бу қисқа рисолани ширкнинг хатари катталиги, у гуноҳларнинг энг каттаси экани, бу ёзувчи қиз ёзган нарсасидан ғурурланмаслиги ҳамда Аллоҳ ва бандаларига насиҳат вожиб бўлгани учун ёздим. Аллоҳ таолодан бу рисолани манфаатли қилишини, аҳволларимизни ва барча мусулмонларнинг аҳволини ислоҳ қилишини, барчамизга динда фиқҳ беришини ва унда собитқадам қилишини сўрайман. Бизга ва мусулмонларга нафсимиз ёмонлигидан ва ёмон амаллардан паноҳ беришини сўрайман, Албатта У бунга Валий ва Қодир Зотдир.

Расулимиз ва набийимиз Муҳаммадга, Уларнинг аҳли-аёллари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

 

***

 


بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ

Учинчи рисола:

Жин ва шайтонлардан мадад сўраш ва уларга атаб назр қилишнинг ҳукми

Абдулазиз ибн Боздан уни кўриб турган барча мусулмонларга. Аллоҳ мени ва сизларни ўз динини маҳкам тутувчилардан ва собит турувчилардан қилсин. Омин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Аммо баъд: Баъзи биродарларимиз мендан баъзи жоҳилларнинг Аллоҳдан бошқага дуо қилиш, муҳим ишларида ёрдам сўраш, жинлардан мадад сўраш, уларга атаб жонлиқ сўйиш ва назр қилиш каби ишлари ҳақида сўрадилар. Баъзиларнинг: «Эй, еттита! Буни олинглар! (яъни жинларнинг бошчиларидан еттитаси) Эй еттита! Фалончини бундай қилинглар, суякларини синдиринглар, қонини ичинглар, мусла қилинглар!» деган сўзлари каби. Яна баъзиларининг: «Эй тушлик вақтининг жини! Эй аср вақтининг жини! Буни ол!» деган сўзлари каби. Бу нарсалар кўпинча жанубнинг баъзи томонларида мавжуд. Анбиёлар ёки солиҳлар каби ўликларга, фаришталарга дуо қилиш, улардан мадад сўраш ҳам шу бобдан. Буларнинг барчаси ва шунга ўхшаш ишлар ўзини Исломга нисбат берадиганлардан билмасдан ёки ўзидан олдингиларга тақлид қилган ҳолда содир бўлади. Баъзилари бу ишга енгил қараб: «Бу тилда айланадиган нарса халос, унга суянмаймиз ҳам, уни қасд қилмаймиз ҳам» деб айтадилар.

Яна мендан бу ишлар билан танилган одам билан никоҳ қилиш, сўйган жонлиғини ейиш, унга жаназа ўқиш, орқасидан намоз ўқиш, фолбин ва шу кабиларни тасдиқлаш, касални танасига тегиб турган салла, сирвол, қарс кабиларни ушлаб кўриб қандай касаллиги борлигини аниқлаб беришни даъво қиладиганлар ҳақида сўрадилар.

Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган зотга ва У зотнинг аҳллари, асҳоблари ва Қиёмат кунига қадар яхшилик билан эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин.

Аммо баъд: Аллоҳ таоло инсонлар ва жинларни якка Унинг Ўзига ибодат қилишлари, Унгагина дуо қилишлари, Ундангина паноҳ сўрашлари, сўйлиқ ва назрларини фақат У Зот учун аташлари учун яратди. Пайғамбарларни ҳам шу мақсадда юборди ва тавҳидга буюрди. Самовий китоблар ва улардан бўлмиш Куръони Каримни ибодатни баёнлаш, унга даъват қилиш, инсонларни Аллоҳга ширк ҳамда Ундан бошқага ибодат қилишдан огоҳлантириш учун нозил қилди. Манашу аслларнинг асли, миллатнинг ва диннинг асоси ҳамда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Чунки бу калиманинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ», демакдир. Бу калима илоҳликни, яъни, ибодатни бошқа махлуқотларга аташни рад этиб фақатгина Аллоҳга исбот қилади. Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида бунга далиллар жуда кўп. Улардан: Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ56﴾

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56] Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ...﴾

«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» [Исро: 23] .

﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ...﴾

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка буюрилган эдилар...» [Баййина: 5] .

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ60﴾

«Раббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» [Ғофир: 60] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ...﴾

«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан» [Бақара: 186].

Аллоҳ таоло бу оятларда инсонлар ва жинларни фақат Ўзигагина ибодат қилишлари учун яратгани ва фақатгина Ўзига ибодат қилишга буюрганини баён қилди.

Араб тилидаги (قضى) деган сўз буюрди, васият қилди деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло бандаларини Қуръоннинг муҳкам оятларида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилида Раббиларигагина ибодат қилишга буюрди.

Аллоҳ таоло дуо улуғ ибодат экани ва ким дуо қилишдан кибр қилса дўзахга киришини баён қилди. Бандаларини фақатгина Унинг Ўзига ибодат қилишга буюрди. Аллоҳ таоло бандаларига яқин, уларнинг қилган дуоларини ижобат қилиши ҳақида хабар берди. Шунинг учун, барча бандалар Раббиларига холис дуо қилишлари вожибдир. Чунки дуо, бандалар унинг учун яратилган ва буюрилган ибодатлардандир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ162 لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ163﴾

«Сиз: «Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Рабби Аллоҳ учундир.

Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонларданман», – деб айтинг» [Анъом 162-163].

Аллоҳ таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозлари, сўйлиқлари, ҳаёт ва мамотлари шериги йўқ, ёлғиз бўлган оламларнинг Рабби Аллоҳ учун эканини хабар беришга буюрди. Ким Аллоҳдан бошқага қурбонлик атаса, дарҳақиқат, Аллоҳга ширк қилибди. Аллоҳдан бошқага атаб намоз ўқиган киши ҳам шу ҳукмда. Чунки Аллоҳ таоло намоз ва қурбонликни бир-бирига боғлади ва улар фақат Аллоҳ таолога сарфланиши кераклигини хабар қилди. Ким Аллоҳдан бошқа жин, фаришта, ўликлар кабиларга жонлиқ сўйиб яқинлашса, Аллоҳдан бошқага намоз ўқигандай бўлади. Саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«لَعَنَ اللهُ مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللهِ».

«Аллоҳдан бошқага сўйлиқ сўйганларни Аллоҳ лаънатлади», – деганлар. Имом Аҳмад ҳасан санад билан Ториқ ибн Шиҳаб разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مرَّ رَجُلَانِ عَلَى قَومٍ لَهُم صَنَمٌ لَا يَجُوزُهُ أَحَدٌ حَتَّى يُقرِّبَ لَهُ شَيئًا، فَقَالُوا لِأَحَدِهِمَا: قَرِّبْ. قَالَ: لَيسَ عِندِي شَيءٌ أَقَرِّبُهُ، قَالُوا: قَرِّبْ وَلَوْ ذَبَابًا، فَقَرَّبَ ذُبَابًا، فَخَلُّوا سَبِيلَهُ، فَدَخَلَ النَّارَ، وَقَالُوا لِلآخَرِ: قَرِّبْ. قَالَ: مَا كُنْتُ لِأُقَرِّبَ لِأَحَدٍ شَيْئًا دُونَ اللهِ جَلَّ جَلَالُهُ، فَضَرَبُوا عُنُقَه، فَدَخَلَ الجَنَّةَ».

Икки киши бир қавм олдидан ўтди. Уларни бир санами бўлиб, бирор кимса унга атаб бирор нарса қурбонлик қилмагунча ўтиб кетиши мумкин эмас эди. Шунда улардан бирига: «Қурбонлик қил», – деб айтдилар. У эса: «Қурбонлик қиладиган бирор нарсам йўқ», – деди. Унга: «Битта пашша бўлса ҳам қурбонлик қил», деб айтишганди, дарҳол пашшани қурбонлик қилди. Шунда у кишига йўлни очиб бердилар. Натижада дўзахга кирди. Бошқасига ҳам: «Қурбонлик қил», – дедилар. У эса: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгага атаб бирор нарса қурбонлик қилмайман», –деди. Шунда бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди», – дедилар».

Пашшани санамга қурбонлик қилгани учун мушрик ва дўзахга киришга лойиқ бўлаётган бўлса, жинлар, фаришталар ва авлиёларга дуо қилиб мадад сўраётганлар, уларга назр қилаётганлар ҳамда қурбонлик сўяётганларнинг аҳволи қандай бўлади?! Улар бу ишлари орқали молларининг сақланиши, касалларининг шифо топиши, экинлари ва ҳайвонлари саломат бўлишини умид қилиб ёки жинлар ёмонлигидан ва шунга ўхшаш нарсалардан қўрққанларидан бажарадилар. Бундай кимсалар санамларга пашшани қурбонлик қилган кишидан кўра мушрикроқ деган номга ва дўзахга киришга лойиқроқлар.

Бу ҳақида ворид бўлган сўзлардан: Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи:

﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ2 أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ3﴾

«Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат қил.

Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир! Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 2,3] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللَّهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ18﴾

«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қилурлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар. Сиз: «Аллоҳга У осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айтинг. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак Зотдир» [Юнус: 18]

Бу икки оятда Аллоҳ таоло мушриклар махлуқотлардан ўзларига авлиёлар танлаб олганлари ҳақида хабар берди. Аллоҳ билан бирга уларга ҳам дуо, қўрқув, умид, сўйиш ва назр каби ибодатларни бажарар эдилар. Улар авлиёлари ҳақида "Улар Аллоҳга яқинлаштиради ва шафоат қилади" деб даъво қилар эдилар. Аллоҳ уларни ёлғонга чиқарди, ботилларини баён қилди ва уларни ёлғончилар, кофирлар ва мушриклар деб атади. Аллоҳ таоло Ўзини уларнинг ширкидан поклади ва айтди:

﴿...سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ﴾

«У Зот улар келтираётган ширклардан пок ва олийдир» [Наҳл: 1]. Бу оятлар орқали бизга маълум бўладики, ким фаришта, пайғамбар, жин, дарахт ёки тош ва шунга каби нарсалар Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилади, Унга яқинлаштиради, касалига шифо беради, молини сақлайди ёки сафардаги яқини эсон-омон қайтади деб умид қилиб Аллоҳ билан бирга уларга ҳам дуо қилса, мадад сўраса ёки унга назр ва сўйлиқлар билан яқинлашса ушбу катта ширк, қўрқинчли балога йўлиқибди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا48﴾

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир» [Нисо: 48]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿...إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ﴾

«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир» [Моида: 72].

Шафоат Қиёмат куни ширк аҳли учун эмас, аксинча, тавхид ва ихлос аҳли учун бўлади. Ҳудди Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Ё Расулуллоҳ! Шафоатингиз билан энг хурсанд бўладиган инсон ким», – дейилганда:

«مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ خَالِصًا مِنْ قَلْبِهِ».

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини холис қалбдан айтган киши», – деганлари каби. Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«لِكُلِّ نَبِيٍّ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ، فَتَعَجَّلَ كُلُّ نَبِيٍ دَعْوَتَهُ، وَإِنِّي اخْتَـبَأْتُ دَعْوَتِي شَفَاعَةً لِأُمَّتِي يَومَ القِيَامَةِ، فَهِيَ نَائِلَةٌ إِنْ شَاءَ اللهِ مَن مَاتَ مِنْ أُمَّتِي لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا».

«Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат қилинган дуоси бўлган. Барча пайғамбарлар ўша дуосини айтиб қўйишган. Мен эса дуоимни Қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун уни асраб қўйдим. Умматимдан ким Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаса, иншааллоҳ, ўша дуога ноил бўлади», – деганлар.

Аввалги мушриклар Аллоҳ таоло уларнинг Рабби, яратувчиси, ризқ берувчиси эканига иймон келтирар эдилар. Лекин, йўқоридаги оятда айтилиб ўтилгандай улар анбиё, авлиё, фаришта, дарахт ва тошлар кабилар Аллоҳнинг ҳузурида бизни шафоат қилади Унга яқинлаштиради деб уларга боғланиб қолишди. Аллоҳ таоло ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уларга узр бермадилар. Аксинча, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда буларни инкор қилди ҳамда бу ишни қилган кимсаларни кофирлар ва мушриклар деб атади. "Бу олиҳалар уларни шафоат қилади ва Аллоҳга яқинлаштиради", деган даъволарини ёлғонга чиқаради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳнинг қуйидаги сўзига амал қилган ҳолда ширкни тарк қилиб, ёлғиз Аллоҳга сиғингунларига қадар улар билан жанг қилдилар:

﴿وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ...﴾

«Фитна бўлмаслиги ва дин Аллоҳга бўлиши учун улар билан жанг қилинг!». [Бақара: 193] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ، وَيُؤتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُم وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الإِسْلَامِ، وَحِسَابُهُم عَلَى اللهِ».

«Одамлар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», – деб гувоҳлик бериб, намоз ўқиб, закотни бергунларигача уларга қарши урушишга буюрилдим. Агар бу(ишлар)ни қилсалар, қонлари ва молларини мендан сақлабдилар, бундан фақат Исломнинг ҳаққи мустасно. (Уларнинг) ҳисоб(бериш)лари эса Аллоҳгадир (бу амалларни хўжакўрсинга, мунофиқлик билан билан қилсалар ҳам уларга қарши урушмайман, Қиёматда Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб-китоб қилиб олади)», –дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

«حَتَّى يَشْهَدُوا أَن لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ».

«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бергунларигача», деган сўзларининг маъноси: Бошқа нарсаларни тарк қилиб Аллоҳгагина ибодат қилиш деганидир.

Мушриклар жинлардан қўрқар ва улардан паноҳ сўрар эдилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди:

﴿وَأَنَّهُ كَانَ رِجَالٌ مِنَ الْإِنْسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٍ مِنَ الْجِنِّ فَزَادُوهُمْ رَهَقًا6﴾

«Албатта, инсонлардан баъзи кишилар, жинларнинг баъзи кишиларидан паноҳ сўрардилар. Бас, бу(жин)лар у(инс)ларнинг гуноҳ ва хорлигини зиёда қилдилар» [Жин: 6]. Тафсир аҳли:

﴿...فَزَادُوهُمْ رَهَقًا﴾

«Бас, бу(жин)лар у(инс)ларнинг гуноҳ ва хорлигини зиёда қилдилар», деган ояти кариманинг маъноси ҳақида шундай деганлар: Чунки жин агар инсон ундан паноҳ сўраётганини кўрса, каттариб қуввати ошади. Шунда янада кўпроқ ибодат қилиб уларга илтижо қилишлари учун уларни янада қўрқитиб ваҳимага соладилар.

Шунинг учун Аллоҳ таоло улардан паноҳ сўраш ўрнига Ўзи ва калималари билан паноҳ сўрашга буюрди ва бу ҳақида ушбу оятларни нозил қилди:

﴿وَإِمَّا يَنْزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ إِنَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ200﴾

«Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир» [Аъроф: 200]. Ҳамда ушбу оятларни ҳам нозил қилди:

﴿قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ1﴾

«Тонг Раббидан паноҳ сўрайман», – деб айтинг» Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки:

«مَنْ نَزَلَ مَنْزِلًا فَقَالَ: (أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ)؛ لَم يَضُرَّهُ شَيءٌ حَتَّى يَرْتَحِلَ مِنْ مَنْزِلِهِ ذَلِكَ».

«Ким бир манзилга тушгач, "Аллоҳнинг бенуқсон калималари билан Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман», –деса, то ўша ердан кетгунига қадар унга ҳеч нарса зиён қилмагай».

Нажот талаб қилган ва динини сақлаб ширкнинг каттаю кичигидан саломат қолишга рағбат қилган ҳар бир инсон зикр қилинган оят ва ҳадислар орқали ўликлар, фаришталар ва жинлар каби махлуқотларга боғланиб қолиш, уларга дуо қилиш ва паноҳ сўраш каби амаллар жоҳилият пайтидаги мушриклар амалидан ва ширкнинг энг қабиҳ туридан эканини билиб олади. Шунинг учун бу нарсадан огоҳ бўлиши, бошқаларни хам огоҳлантириши ҳамда бу ишни қилаётган кишига инкор қилиши лозим.

Ушбу ширкий амаллар билан танилган инсон тавбасини эълон қилиб, холис Аллоҳга дуо қилмагунча у билан никоҳ қилиш, сўйлиғини ейиш, жанозасини ўқиш ва орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлари каби дуо айни ибодатдир, балки ибодатнинг аслидир: У зот:

«الدُّعَاءُ هُوَ العِبَادَةُ».

«Дуо айни ибодатдир», – деганлар. Бошқа бир ривоятда:

«الدُّعَاءُ مُخُّ العِبَادَةِ».

«Дуо ибодатнинг аслидир», лафзи билан зикр қилинган. Мушриклар билан никоҳ ҳақида эса, Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتَّى يُؤْمِنَّ وَلَأَمَةٌ مُؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكَةٍ وَلَوْ أَعْجَبَتْكُمْ وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ221﴾

«Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг! Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизга ёқса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизга ёқса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирарлар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки, эсга олсалар» [Бақара: 221]. Аллоҳ таоло мусулмон эркакларга бут-санам, жин ва фаришталарга ибодат қиладиган мушрика аёлларга токи холис Аллоҳга ибодат қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагунларича уларга уйланишдан қайтарди. Шунингдек, мушрик эркакларлар ҳам токи холис Аллоҳга ибодат қилиб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагунларича уларга муслималарни никоҳлаб беришни ман қилди.

Аллоҳ таоло чўри мўмина ҳур мушрикадан, гарчи унинг кўриниши чиройли, сўзи ширин бўлса ҳам яхшироқ эканини хабар берди. Қул мўмин эркак ҳур мушрик эркакдан, гарчи унга қараган чиройидан, сўзини эшитган фасоҳатидан ва шижоатидан ажабланса ҳам мўмин яхшироқ эканини хабар берди. Сўнгра бу солиштирманинг сабабини:

﴿...أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ...﴾

«Анавилар дўзах ўтига чақирадилар», деган сўзи билан баёнлади [Бақара: 221]. Яъни: Мушрик эркак ва аёллар сўзлари, амаллари, юриш-туришлари ва ахлоқлари билан дўзахга даъват қиладилар. Мўмин эркак ва аёллар эса ахлоқлари, амаллари ва юриш туришлари билан жаннатга даъват қиладилар. Булар иккиси қандай қилиб тенг бўлади?

Мушрикларга намоз ўқишга келсак, Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди:

﴿وَلَا تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِنْهُمْ مَاتَ أَبَدًا وَلَا تَقُمْ عَلَى قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُوا وَهُمْ فَاسِقُونَ84﴾

«Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқиманг, қабри устида турманг. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар» [Тавба: 84]. Бу ояти каримада Аллоҳ азза ва жалла кофир ва мунофиқлар Аллоҳ ва расулига иймон келтирмагани учун уларга жаноза ўқилмаслиги ҳақида хабар берди. Уларнинг куфри, хиёнати, мусулмонлар билан орасида катта душманлик борлиги сабабли орқаларида намоз ўқилмайди ва мусулмонларга имом этиб тайинланмайди. Чунки улар намоз ва ибодат аҳлидан эмаслар. Чунки куфр ва ширк билан солиҳ амал қолмайди. Аллоҳ таоло бу нарсадан офият берсин! Мушрикларнинг сўйган гўштини ейиш масаласига келсак, Аллоҳ таоло ўлик ҳайвонлар ва мушрикларнинг сўйган нарсаларининг ҳаромлигини баён қилиб шундай деган:

﴿وَلَا تَأْكُلُوا مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَائِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ121﴾

«Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар! Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар» [Анъом: 121]. Аллоҳ азза ва жалла ўлимтик ва мушрикнинг сўйлиғини ейишдан қайтарди. Чунки у нажасдир. Унинг сўйлиғи гарчи Аллоҳнинг исмини зикр қилса ҳам ўлимтанинг ҳукмида бўлиб қолаверади. Чунки Аллоҳнинг исмини зикр қилиш ибодат, ширк эса ибодатни йўққа чиқаради. Шунинг учун мушрик Аллоҳга тавба қилмагунча унинг тасмияси ботилдир. Аллоҳ азза ва жалла аҳли китобларнинг таомини қуйидаги сўзида ҳалол қилди:

﴿...وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ...﴾

«Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» [Моида: 5]. Чунки улар осмондан нозил қилинган динга мансуб эканликларини даъво қиладилар ҳамда ўзларини Мусо ва Ийсо пайғамбарларнинг изидан борувчи деб ҳисоблайдилар. Аммо бу даъволари ёлғон бўлиб, Аллоҳ таоло уларнинг динини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча инсониятга Пайғамбар қилиб юбориш орқали бекор қилди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло Китоб аҳлининг таомини ва уларнинг аёллари билан никоҳланишни ҳалол қилди. Бунинг ортида улкан ҳикмат ва сир бор бўлиб, уламолар томонидан шарҳланган.

 

Бу ҳолат бутпарастларга ёки ўликлар, пайғамбарлар ёки валийларга сиғиниб куфр келтирувчиларга тегишли эмас. Чунки уларнинг динининг асл ҳақиқати йўқ ва унда ҳеч қандай шубҳа ҳам мавжуд эмас. Балки у динлар асл томиридан ботилдир. Шу сабабли, уларнинг сўйган ҳайвонлари ўлик ҳисобланади ва уни истеъмол қилиш ҳаромдир.

Энди бир киши бошқага: «Сени жин урсин», «Шайтон учирсин» каби сўзларни сўзлаши сўкиниш ва ҳақоратлаш бобидан бўлиб, бошқа сўкиниш турлари каби ҳаром ҳисобланади. Бу ширк бобидан эмас, магарам, шу сўзни айтаётган инсон жинлар Аллоҳнинг изнисиз инсонларни бирор нарса қила олади деб эътиқод қилса ширк бобидан бўлади. Жин ва шу каби махлуқотлар шундай нарсаларга қодир деб эътиқод қилган киши кофир бўлади. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча нарсанинг молики ва барча нарсага қодир. Унинг ўзи манфаат ва зарар берувчи. Унинг изни, хоҳиши ва ёзиб қўйган тақдиридан бошқа нарса бўлмайди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини диннинг бу асосини барча одамларга етказишга буюрди:

﴿قُلْ لَا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ188﴾

«Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос», деб айтинг!» [Аъроф: 188]. Одамзотнинг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун на фойда ва на зарарга молик бўлмасалар, магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлса, бошқалар қаердан бир нарсага молик бўлсин?! Бу маънодаги оятлар кўп.

Фолбин, ҳийлакор ва муннажжим каби ғайбга тош отадиган фирибгарлардан ғайб ҳақида сўраш мункар, жоиз бўлмаган ишлардандир. Уларни тасдиқлаш оғирроқ ва мункарроқ. Аксинча, бу куфр шохларидан бири ҳисобланади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيءٍ؛ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ يَومًا».

«Ким фолбинга келиб бир нарса ҳақида сўраса, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди», – деганлар. Имом Муслим саҳиҳида ривоят қилган. Яна ўз саҳиҳида Муовия ибн Ҳакам Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«أَنَّ النَّبيَّ ﷺ نَهَى عَنْ إِتْيَانِ الكُهَّانِ وَسُؤَالِهِم».

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам коҳинларга боришдан ва сўрашдан қайтардилар».

Сунан аҳли ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:

«مَنْ أَتَى كَاهِنًا، فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ؛ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ ﷺ».

«Ким коҳинга бориб айтаётган нарсасини тасдиқласа, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди». Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп. Юқорида зикр қилган Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтариқларидан кейин коҳин, фолбин ҳамда мусулмонларни бу тиббиёт деб алдаётган ғайбга тош отадиган фирибгарлардан ғайб ҳақида сўрашдан мусулмон киши эҳтиёт бўлиши керак. Баъзи инсонлар тиббиёт деб атайдиган ғайбий ишлар ҳам шулар жумласидандир. Касалнинг салласини ёки аёлнинг рўмолини ҳидлаб бу фалончи ишни қилган деб ғайбий ишларни айтиб беради. Ҳолбуки, на эркакнинг салласида ва на аёлнинг рўмолида унга далолат қиладиган бирор нарса йўқ. Бундан мақсад омма халқ уни табиб касал турлари ва сабабларини билади дейишлари учун алдаш, холос. Баъзида бировга дори берган бўлса, Аллоҳнинг тақдири билан шифо топаётган пайтига тўғри келиб қолганда бу касалликнинг давоси шу деб ўйлаб қолишади. Баъзида касаллик, табибликни даъво қилаётган инсонга хизмат қиладиган жинлар сабабли бўлган бўлса, ўзлари кўрган ғайбий ишлари ҳақида хабар берган бўлишлари, табиб эса уларнинг сўзларига таянаётган бўлиши мумкин. Сўнгра жину шайтонларни ўзларига хос ибодатлари билан рози қилгач бу касалдан чиқаётганлари ва ҳаёлидаги азият васвасаси кетган бўлиши ҳам мумкин. Бу услуб жину шайтонлар ва уларни ишлатадиганларда машҳур.

Шунинг учун мусулмонларга ундан эҳтиёт бўлиш, тарк қилишга бир-бирларини чақириш, барча ишларида Аллоҳ таолога суяниш ва таваккул қилиш вожиб бўлади. Шаръий руқия ва касални ҳиссий ва ақлга тўғри келадиган нарсалар билан текшириб мубоҳ дориларни истеъмол қилиш жоиз. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисда У зот:

«مَا أَنْزَلَ اللهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً، عَلِمَهُ مَنْ علِمه، وَجَهِلَهُ مَنْ جَهِلَهُ».

«Аллоҳ қандай дард тушурган бўлса, унинг шифосини ҳам нозил қилган. Шифосини билганлар билади, билмаганлар билмайди», – деганлар. Яна айтганларки:

«لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءٌ، فإِذَا أُصِيبَ دَوَاءٌ الدَّاءَ بََرَأَ بِإِذْنِ اللهِ».

«Ҳар бир дарднинг давоси бор. Агар дори дардга тўғри келса, Аллоҳнинг изни билан тузалади». Яна айтганларки:

«عِبَادَ اللهِ، تَدَاوَوا وَلَا تَدَاوَوا بِحَرَامٍ».

«Эй Аллоҳнинг бандалари! Даволанинглар! Ҳаром билан даволанманглар!» Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.

Аллоҳ азза ва жалладан барча мусулмонларнинг аҳволини ислоҳ қилишини, қалблари ва таналарига шифо беришини, ҳидоят устида жамлашини, биз ва уларга адаштирувчи фитналардан ҳамда шайтон ва дўстларига итоат этишдан паноҳ беришини сўраймиз. Албатта, У барча нарсага қодир. Улуғ ва Олий Аллоҳдан ўзгада куч ҳам ҳолатни ўзгартиришга қудрат ҳам йўқ.

Расулимиз ва набийимиз Муҳаммадга, Уларнинг аҳли-аёллари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ

Тўртинчи рисола:

Ширкий ва бидъат зикрлар билан ибодат қилишнинг ҳукми

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ҳурматли биродарим (........) учун. Аллоҳ барча яхшиликларда унга тавфиқ берсин! Омин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Аммо баъд: Аллоҳ сизни Ўз ҳидоятида бардавом қилсин! Менга мактубингиз етиб келди. Унда ёзилишича, сизларнинг диёрингизда Аллоҳ нозил қилмаган ширкий ёки бидъий зикрларни бажариб бу вирдларни Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳуга нисбат берадиганлар бор экан. Улар: «Эй Аллоҳнинг эркак бандалари, Аллоҳ ҳаққи билан, Аллоҳ ердами билан ёрдам беринглар! Аллоҳ ёрдами билан ёрдамчи бўлинглар!» каби вирдларни зикр мажлисларида ёки шом намозидан кейин масжидларда ўқиб, бу зикрлар Аллоҳга яқинлаштиради деб айтишар эканлар. Яна баъзилари: "Эй қутблар! Эй саййидлар! Эй мадад эгалари! Бизга жавоб беринглар! Мана! Қулингиз ҳузурингизда эшигингизга тирмашиб, камчиликларидан қўрқиб турибди. Ё Расулуллоҳ, бизга мадад беринг! Сиздан бошқа борадиган жойимиз, талабларимизга жавоб берадиган зотимиз йўқ. Сизлар ва шаҳидлар саййиди Ҳамза Аллоҳнинг аҳлисизлар. Сизлардан бошқа бизга мадад бергувчи йўқ. Бизга мадад беринг ё Расулуллоҳ!» дер экан. Яна баъзилари: Аллоҳим қудрат сирларинг очилишига ва раҳмат нурларинг сочилишига сабаб бўлган зотга саловат айт. Шундан сўнг Рабб ҳузуридан ўринбосар, Зотий сирларинг халифасига айланди», деган сўзлари каби.

Қайси бири ширк ва қайси бири бидъат эканига ва бу дуолар билан дуо қилаётган кишилар ортидаги намоз дуруст бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида билишга рағбат қилганингиз бизга маълум бўлди.

Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар, ўзидан кейин пайғамбар бўлмаган зот Набий соллалоҳу алайҳи ва салламга, У кишининг аҳли аёллари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Аммо баъд: Аллоҳ таоло бандаларни шериги бўлмаган ёлғиз Ўзига сиғинишлари ва Ўзидан ўзгасига ибодат қилмасликлари учун яратди ва уларга пайғамбарларни юборди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ56﴾

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56].

Ибодат – Аллоҳ таолога ва Унинг расулига итоатдир. Ибодат Аллоҳ таолога ва Унинг расулига иймон келтириш, амалда ихлос қилиб Аллоҳни чин кўнгилдан севиш, ўзини тўлиқ ҳокисор тутиб Аллоҳ ва расули буюрганини бажариш ва қайтариғидан қайтиш билан амалга ошади. Аллоҳ таоло айтгани каби:

﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ...﴾

«Раббингиз фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди» [Исро: 23] . Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ2 الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ3 مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ4 إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ5﴾

«Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Рабби Аллоҳгадир.

У Раҳмон ва Раҳим.

У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси.

Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз» [Фотиҳа: 2-5] Аллоҳ таоло бу оятлар билан фақат Унинг Ўзи ибодатга лойиқ эканини, Унинг Ўзигагина ибодат қилиниши ва Ўзидангина ёрдам сўралишини баёнлади. Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ2 أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُ...﴾

«Албатта, Биз сизга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сиз Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингизда ибодат қилинг!»

«Огоҳ бўлингизким, холис дин Аллоҳникидир...» [Зумар: 2,3] Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ14﴾

«Бас, агар кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлворинг!» [Ғофир: 14]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا18﴾

«Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқа бирортага дуо қилманг!». [Жин: 18]. Бу маънодаги оятлар талайгина бўлиб, барчаси Аллоҳни ибодатда ёлғизлашга далолат қилади.

Дуонинг барча турлари ибодатдир! Шунинг учун ҳам уни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга сарфлаш жоиз эмас. Юқорида зикр қилинган оятлар ва бошқа оятларга назар солсак, ёрдам ва мададни фақат Аллоҳдан сўраш кераклиги маълум бўлади. Аммо оддий ва ҳиссий ишларни ёнидаги тирик, қўлидан келадиган инсондан сўраш юқоридаги мавзуга кирмайди. Чунки бу ибодат эмас, аксинча, Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган далилларга биноан: Тирик ва қодир инсондан бошқа инсон ёки ҳайвоннинг ёмонлигини даф қилиш учун ёрдам ва мадад сўраш жоиз. Тирик, қодир, ёнида ёки узоқдаги одам билан ёзишиш ёки шу каби ҳиссий нарсалар орқали алоқалашиб ундан уй қуриш, машинасини тузатиш ва шу каби ишларда ёрдам сўраши жоиз. Инсон жиҳодда ёки жангда асҳобларидан ёрдам сўраши ҳам шу бобга киради. Мусо алайҳиссалом қиссасидаги Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам шу бобдандир:

﴿...فَاسْتَغَاثَهُ الَّذِي مِنْ شِيعَتِهِ عَلَى الَّذِي مِنْ عَدُوِّهِ...﴾

«Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундан ёрдам сўради» [Қасос: 15].

Энди ўлик, жин, фаришта, дарахт ва тош кабилардан мадад сўрашга келсак, булар катта ширкдир! Аввалги мушриклар ҳам Уззо ва Лот каби ўз олиҳаларига шундай амалларни қилар эдилар. Тирик бўлса ҳам уни валий деб эътиқод қилиб, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг қудрати етмайдиган шифо, ҳидоят, жаннатга киргизиш ёки дўзахдан сақлаш каби ишларда улардан ёрдам ва мадад сўраш жоиз эмас.

Зикр қилинган оятлар ва шу маънодаги бошқа оятларнинг барчаси қалблар барча ишларда Аллоҳга йўлланишига ҳамда У Зотга ихлос қилишига далолат қилади. Чунки бандалар шу мақсад учун яратилганлар ва буюрилганлар. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا...﴾

«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга бирон нарсани шерик қилманглар!» [Нисо: 36]. Яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ...﴾

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка буюрилган эдилар...» [Баййина: 5] Муоз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари ҳам шунга далолат қилади:

«حَقُّ اللهِ عَلَى العِبَادِ أَنْ يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا».

«Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилишлари ва Унга ҳеч кимни шерик қилмасликларидир» Муттафақун алайҳи Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари ҳам шунга далолат қилади:

«مَنْ مَاتَ وَهُوَ يَدْعُو لِلَّهِ نِدًّا؛ دَخَلَ النَّارَ».

«Ким Аллоҳдан бошқага муқобил ўхшашга илтижо қилаётган ҳолида вафо этса, дўзахга киради» Имом Бухорий ривояти. Яна саҳиҳайнда Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозни Яманга юбораётиб:

«إِنَّكَ تَأْتِي قَومًا أَهْلَ كِتَابٍ، فَلْيَكُنْ أَوَّلَ مَا تَدْعُوهُم إِلَيهِ شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ».

«Сиз аҳли китоблар олдига кетмоқдасиз. Уларни энг аввал «Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ йўқ", деган калимага даъват қилинг», – деганлар. Бошқа лафзда:

«اُدْعُهُمْ إِلَى شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ».

«Аллохдан ўзга илоҳ йўқлиги ва мени Расулуллоҳ эканимга гувоҳлик беришга даъват қилинг», дейилган. Бухорий ривоятида эса:

«فَلْيَكُنْ أَوَّلَ مَا تَدْعُوهُم إِلَى أَنْ يُوَحِّدُوا اللهَ».

«Аллоҳни яккалашга даъват қилинг!» – дейилган. Саҳих Муслимда Ториқ ибн Ашям ал Ашжаъий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ قَالَ: لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ، وَكَفَرَ بِمَا يُعْبَدُ مِن دُونِ اللهِ؛ حَرُمَ مَالُهُ وَدَمُهُ، وَحِسَابُهُ عَلَى اللهِ جَلَّ جَلَالُهُ».

«Ким Аллоҳни яккаласа, Аллоҳдан бошқа маъбудларга куфр келтирса, унинг моли ва қони ҳаром бўлади ва ҳисоби Аллоҳ таолога қолади», – деганлар. Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.

Оятларда айтиб ўтилганидай тавҳид – Ислом динининг асли, миллатнинг асоси, ишнинг боши, фарзларнинг энг муҳими, инсонлар ва жинларнинг яралишидаги ва пайғамбарлар юборилишидаги ҳикматдир. Бунга далолат қиладиган оятларни эслатиб ўтсак, улардан:

﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ56﴾

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим» [Зориёт: 56] .

﴿وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз» [Наҳл: 36] .

﴿وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ25﴾

«Сиздан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз» [Анбиё: 25]. Яна Аллоҳ таоло Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ ва Шуайб (уларга Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин) қавмларига айтган қуйидаги сўзларини зикр қилади:

﴿...اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ...﴾

«Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ» [Аъроф: 59] Юқоридаги икки оятда зикр қилингани каби барча пайғамбарларнинг даъвати шу-дир. Дарҳақиқат, пайғамбарларнинг душманлари пайғамбарлар Аллоҳни яккалашга ва бошқа олиҳаларни тарк қилишга буюрганини эътироф этишган. Бунга далил Од қавмининг қиссасида улар Ҳуд алайҳиссаломга шундай дейдилар:

﴿...أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا...﴾

«Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?!» [Аъроф: 70]. Яна Аллоҳ таоло Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшни Аллоҳгагина ибодат қилиш хамда Ундан ўзга фаришта, авлиё, санам ва дарахт каби илоҳларни тарк қилишга чақирганларидаги Қурайшнинг сўзларини ҳикоя қилиб берди:

﴿أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ5﴾

«У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!» [Сод: 5]. Улар ҳақида яна Аллоҳ таоло Соффот сурасида шундай деган:

﴿إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ35 وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوٓاْ ءَالِهَتِنَا لِشَاعِرٖ مَّجۡنُونِۭ36﴾

«Чунки, уларга қачонки «Лаа илааҳа Иллаллоҳ», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.

«Ахир, биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» – дер эдилар» [Соффот: 35, 36] Бу маънога далолат қиладиган оятлар жуда кўп.

Аллоҳ сизу менга динда фиқҳ ҳамда ҳақда бардавом бўлишга тавфиқ берсин! Айтиб ўтилган оят ва ҳадислардан кейин, саволингиздаги дуо ва паноҳ сўраш турларининг барчаси катта ширк экани баён бўлди. Чунки улар Аллоҳдан бошқага ибодат, У Зотдан бошқа ҳеч ким қодир бўлмаган нарсаларни талаб қилишди. Бу эса аввалгиларнинг ширкидан қабиҳроқдир. Чунки аввалгилар фақат фаровонлик пайтида ширк қилганлар. Қийинчилик пайтида эса, Аллоҳга ихлос билан ибодат қилганлар. Чунки улар Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бу шиддатдан уларни халос қилмаслигини билар эдилар. Ҳудди Аллоҳ таоло у мушриклар ҳақида айтгани каби:

﴿فَإِذَا رَكِبُواْ فِي ٱلۡفُلۡكِ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ إِذَا هُمۡ يُشۡرِكُونَ65﴾

«Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирурлар» [Анкабут: 65]. Бошқа оятда Аллоҳ таоло мушрикларга мурожат қилиб шундай дейди:

﴿وَإِذَا مَسَّكُمُ ٱلضُّرُّ فِي ٱلۡبَحۡرِ ضَلَّ مَن تَدۡعُونَ إِلَّآ إِيَّاهُۖ فَلَمَّا نَجَّىٰكُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ أَعۡرَضۡتُمۡۚ وَكَانَ ٱلۡإِنسَٰنُ كَفُورًا67﴾

«Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижо қиладиганларингиз ғойиб бўлур. Қачонки сизга нажот бериб қуруқликка чиқарса, юз ўгирасиз. Инсон ўзи неъматга нонкўрлик қилгувчидир» [Исро: 67].

Агар бу мушриклардан бирортаси: «Биз анавилар ўзлари фойда беради, ўзлари касалларга шифо беради, ўзлари фойда ва зарар беради деб айтаётганимиз йўқ, балки, улар Аллоҳ билан орамиздаги ўртамчимиз», – деса,

унга жавобан шундай дейилади:

«Аввалги кофирларнинг ҳам мақсади ва муроди шу бўлган. Улар олиҳалар ўзлари яратади, ризқ беради ёки манфаат ва зарар беради деб эътиқод қилмасдилар. Бу даъво Аллоҳ таолонинг улар ҳақида Қуръонда айтган сўзини ботилга чиқаради. Аксинча, улар олиҳаларининг шафоати, нуфузи ва Аллоҳга яқинлаштиришини хоҳлар эдилар. Аллоҳ таоло Юнус сурасида шундай дейди:

﴿وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡ وَيَقُولُونَ هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ...﴾

«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар» [Юнус: 18]. Сўнгра Аллоҳ таоло сўзларига шундай деб жавоб берди:

﴿...قُلۡ أَتُنَبِّـُٔونَ ٱللَّهَ بِمَا لَا يَعۡلَمُ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ﴾

Сиз: «Аллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айтинг. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак Зотдир» [Юнус: 18]. Аллоҳ таоло осмону ерларда мушриклар мақсад қилаётган шафоатчини билмаслигини баён қилди. Аллоҳ таоло ниманинг борлигини билмаса, у нарса йўқ демакдир. Чунки Аллоҳ таолодан ҳеч нарса махфий қолмайди. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَكِيمِ 1 إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ2 أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ3﴾

«Китоб туширилиши Fолиб ва ҳикматли Аллоҳ тарафидандир.

Албатта, Биз сизга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сиз Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингизда ибодат қилинг!

Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир! Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 1-3].

Оятдаги дин сўзидан мақсад ибодатдир. Ибодат эса, айтиб ўтилгандай, Аллоҳ ва расулига итоат демак. Бунга дуо, мадад сўраш, қўрқув, умид, сўйлиқ сўйиш ва назр қилиш ҳамда шу билан бирга намоз, рўза ҳамда Аллоҳ ва расули буюрган бошқа ибодатлар ҳам киради. Аллоҳ таоло ибодат ёлғиз Унга сарфланишини ва бандалар У Зотга ихлос қилишлари кераклигини ойдинлаштирди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ибодатда ихлосга буюриши, Унинг бошқа барча инсонларга буйруғи демакдир.

Сўнгра Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деб баён қилди:

﴿...وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ...

«Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» [Зумар: 3]. Бу сўзларидан кейин Аллоҳ шундай жавоб қайтарди:

﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ﴾

«Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 3]. Шундай қилиб Аллоҳ таоло ояти каримада кофирлар авлиёларга ўзларини Аллоҳ таолога яқин қилишлари учун ибодат қилганларини баёнлади. Қадимги ва ҳозирги кофирларнинг мақсади ҳам шу-дир. Аллоҳ таоло ушбу сўзи билан уларнинг бу даъволарини ботилга чиқарди:

﴿...إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ﴾

«Албатта, У Зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» [Зумар: 3]. Бу оят билан Аллоҳ таоло "Олиҳаларнинг бандаларни Аллоҳга яқин қилади" деган даъволарини ёлғонга чиқарди ва уларга ибодат қилиш билан У Зотга кофир бўлганларини баёнлади. Бу нарсалар ҳақида озгина тафаккур қилган инсон аввалги кофирларнинг куфри анбиёлар, авлиёлар ҳамда тошу дарахтларни Аллоҳ билан ўзларининг ўрталарида ўртамчи қилганлари сабабли эканини билиб олади. Улар Аллоҳни подшоҳ ва амирларга ўхшатдилар. Ҳудди вазирлар подшоҳлар олдида шафоат қилганлари каби, олиҳалари ҳам Аллоҳнинг изни ва розилигисиз ҳожатларини ўтайди деб эътиқод қилиб олдилар. Улар шундай дедилар: «Ҳудди подшоҳ ва амирларда ҳожати бор киши ўзининг хос одамлари ва вазирларини ўртага солгандай, биз ҳам Аллоҳнинг анбиёю авлиёларига ибодат қилиш билан У Зотга яқинлашамиз». Бу эса ботилларнинг энг ботилидир. Чунки У Зотга ҳеч нарса ўхшамайди ва У Зотга ҳеч ким қиёс қилинмайди. У Зот подшоҳлардан хилоф ўлароқ барча нарсага қодир, барча нарсани билувчи, раҳмдиллар раҳмдили ва ҳеч кимдан қўрқмайдиган Зот. Чунки У бандалари устидан ғолиб ва уларни хоҳлагандай бошқаради. Подшоҳлар эса барча нарсага қодир эмаслар. Шунинг учун ожиз қолган нарсаларида ёрдам берадиган вазир, хос инсонларга ҳамда аскарларга муҳтожлар. Шу билан бирга, эҳтиёжи бор инсоннинг эҳтиёжини етказадиган инсонга ҳамда уларни рози қиладиган, кўнгилларини оладиган вазирлар ва хос инсонларга муҳтожлар. Рабб таоло эса барча махлуқотларидан беҳожат, уларга ўз оналаридан кўра раҳмдилроқ, барча нарсани ҳикмати, илми, қудратига тўғри келадиган равишда ўз ўрнига қўядиган ҳаким ва адолатли Зот. Уни Ўзининг махлуқотларига бирор томонлама қиёс қилиш жоиз эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло ўз китобида мушриклар У Зотни яратувчи, ризқлантирувчи, бошқарувчи, ночор одам дуо қилганда ижобат этувчи, мушкулини осон қилувчи, тирилтирувчи, ўлдирувчи каби сифатларини тасдиқлаганлари ҳақида баён қилди. Ҳақиқат шундаки, мушриклар билан пайғамбарлар ўртасидаги ихтилоф — фақат Аллоҳнинг Ўзига ихлос билан ибодат қилиш масаласида бўлган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

﴿وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُ...﴾

«Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар» [Зухруф: 87]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلۡ مَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ أَمَّن يَمۡلِكُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَمَن يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَيُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّ وَمَن يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۚ فَسَيَقُولُونَ ٱللَّهُۚ فَقُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ31﴾

Сиз: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантиради? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқаради? Ишнинг тадбирини ким қилади?» деб айтинг. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сиз: «Тақво қилмайсизларми?» деб айтинг» [Юнус: 31]. Зикр қилсак бу маънодаги оятлар талайгина.

Юқорида пайғамбарлар ва умматлари орасидаги хилоф ёлғиз Аллоҳга ихлос билан ибодатда эканига далолат қиладиган оятлар зикр қилинди. Аллоҳ таолонинг:

﴿وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ...﴾

«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз», деган оятлари каби. [Наҳл: 36] Бу маънодаги оятлар кўпгина. Аллоҳ таоло Ўз китобининг кўплаган ўринларида шафоат масаласини баёнлаб берди. Масалан, Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деди:

﴿...مَن ذَا ٱلَّذِي يَشۡفَعُ عِندَهُۥٓ إِلَّا بِإِذۡنِهِ...﴾

«Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас» [Бақара: 255]. Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади:

﴿وَكَم مِّن مَّلَكٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغۡنِي شَفَٰعَتُهُمۡ شَيۡـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ أَن يَأۡذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرۡضَىٰٓ26﴾

«Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берса» [Нажм: 26].

Анбиё сурасида фаришталарни сифатлаб шундай дейди:

﴿...وَلَا يَشۡفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ٱرۡتَضَىٰ وَهُم مِّنۡ خَشۡيَتِهِۦ مُشۡفِقُونَ﴾

«Улар фақат У Зот рози бўлган шахсларгагина шафоат қилурлар. Улар У Зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар» [Анбиё: 28].

Яна Аллоҳ таоло куфр келтирган бандаларидан рози бўлмаслиги, аксинча, улар шукр келтирса, рози бўлишини хабар берди. Шукр – У Зотни яккалаш ва итоат қилиш демакдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿إِن تَكۡفُرُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَنِيٌّ عَنكُمۡۖ وَلَا يَرۡضَىٰ لِعِبَادِهِ ٱلۡكُفۡرَۖ وَإِن تَشۡكُرُواْ يَرۡضَهُ لَكُمۡ...﴾

«Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга шукр келтирсангиз, сиздан рози бўлур» [Зумар: 7].

Имом Бухорий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади, у киши сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, шафоатингизга етганларнинг энг бахтлиси ким?»

«مَنْ قَالَ: لَا إِلهَ إِلَّا اللهُ خَالِصًا مِنْ قَلْبِهِ».

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини холис қалбдан айтган киши», – деб жавоб берганлар. Ёки:

«مِنْ نَفْسِهِ».

«Холис нафсдан», деб айтдилар.

Саҳиҳ ҳадисда Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«لِكُلِّ نَبِيٍّ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ، فَتَعَجَّلَ كُلُّ نَبِيٍّ دَعْوَتَهُ، وَإِنِّي اخْتَبَأْتُ دَعْوَتِي شَفَاعَةً لِأُمَّتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَهِيَ نَائِلَةٌ إِنْ شَاءَ اللَّهُ مَنْ مَاتَ مِنْ أُمَّتِي لَا يُشْرِكُ بِاللَّهِ شَيْئًا».

«Ҳар бир пайғамбарнинг мустажоб дуоси бўлган. Барча пайғамбарлар ўша дуосини айтиб бўлишган. Мен эса дуоимни Қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун асраб қўйдим. Умматимдан ким Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаса, иншааллоҳ, ўша дуога ноил бўлади», – деганлар». Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.

Зикр қилинган барча оят ва ҳадислар ибодат фақат Аллоҳнинг ҳаққи экани ва У Зотдан бошқага ҳатто у пайгамбар бўлса ҳам сарфлаш мумкин эмас эканига далолат қилади. Шафоат ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг мулки. Аллоҳ таоло айтадики:

﴿قُل لِّلَّهِ ٱلشَّفَٰعَةُ جَمِيعٗا...﴾

«Сиз: «Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир», – денг» [Зумар: 44] Ҳеч ким шафоат қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, фақат Аллоҳ ижозат бергандан сўнг ва Аллоҳ шафоат қилинадиган шахсдан рози бўлгандан кейингина. Аллоҳ таоло эса — аввал айтилганидек — фақат тавҳиднигина рози бўлиб қабул қилади. Шу асосда айтиладиган бўлса: мушриклар шафоатдан ҳеч қандай насибга эга эмаслар. Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни Қуръонда шундай баён қилган:

﴿فَمَا تَنفَعُهُمۡ شَفَٰعَةُ ٱلشَّٰفِعِينَ 48﴾

«Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайди» [Муддассир 48]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿...مَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ حَمِيمٖ وَلَا شَفِيعٖ يُطَاعُ﴾

«Золимлар учун ҳеч бир дўст ҳам, итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ» [Ғофир: 18].

Аллоҳ таоло айтгани каби зулм сўзи мутлоқ кўринишда келса, ширк маъносини англатади:

﴿...وَٱلۡكَٰفِرُونَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ﴾

«Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир» [Бақара: 254]. Ва яна Аллоҳ таоло айтади:

﴿...إِنَّ ٱلشِّرۡكَ لَظُلۡمٌ عَظِيمٞ﴾

«Албатта, ширк катта зулмдир» [Луқмон 13]

Саволда зикр қилинган баъзи сўфиларнинг масжидда ва бошқа жойларда: Аллоҳим қудрат сирларинг очилишига ва раҳмат нурларинг сочилишига сабаб бўлган зотга салавот айт! Шундан сўнг Рабб ҳузуридан ноиб, Зотий сирларинг халифасига айланди», деган сўзларига келсак:

Бунга жавоб: «Бу ва шунга ўхшаш сўзлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳи Муслимда Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда қайтарган ғулув ва такаллуф бобидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«هَلَكَ المُتَنَطِّعُونَ» قَالَهَا ثَلَاثًا.

«Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар», деб уч марта айтдилар».

Имом Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Мутанаттиъ: бирор нарсани чуқур ўрганишга ҳаракат қилувчи, аҳамиятсиз нарсалар ҳақида фикр юритувчи, аҳли калом мазҳабларига эргашган, ўзига тегишли бўлмаган ишларга аралашувчи ва ақли етмайдиган мавзуларда баҳс қиладиган одам.

Абу Саодат ибн Асир раҳимаҳуллоҳ ҳам айтадилар: Гапиришда ғулув кетганлар. Томоқларини энг юқори қисми билан гапирувчилар. (Нитъ)деган сўздан олинган бўлиб, у танлайнинг олд қисмини англатади. Шундан сўнг бу сўз амалда ва сўзда чуқур кетганларга ишлатилиб қолган.

Озгина ақли бор инсонга луғат имомларининг зикр қилган сўзларидан Набиййимиз ва саййидимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу кайфиятда салавоту салом айтиш қайтарилган мутаноттеъликдан экани маълум бўлади. Мусулмон киши бу бобда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган кайфият ва сифатдаги салавотни танлаши керак. Шунинг ўзи унга етади.

Ворид бўлган салавотлардан: Имом Бухорий ва имом Муслим "Саҳиҳайн"да Каъб ибн Ужро разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салавот айтишга буюрди. Сизга қандай салавот айтамиз?», – деб сўрашди. Шунда:

«قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ».

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдун- мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм иннака ҳамийдун-мажийд», деб айтинглар», дедилар».

Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Албатта сен Ҳамийдсан, Мажийдсан. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».

Саҳиҳайнда Абу Ҳумайд Соъидий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Улар: «Ё Расулуллоҳ, сизга қандай салавот айтамиз», деб сўрашди. Шунда:

«قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ».

«Эй Аллоҳ! Иброҳим оиласи-умматига салавот йўллаганинг каби Муҳаммадга ва унинг аёллари ва зурриётларига ҳам салавот йўлла. Иброҳим оиласи-умматига хайр-баракот ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг аёллари ва зурриётларига ҳам хайр-баракот ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан», – деб айтинглар», – деганлар».

Саҳиҳ Муслимда Абу Масъуд Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Башир ибн Саъд: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салавот айтишга буюрди. Қандай қилиб салавот айтамиз?» деди. Шунда сукут қилиб турдилар-да сўнгра шундай дедилар:

«قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ؛ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ؛ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبرَاهِيمَ فِي العَالَمِينَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَالسَّلَامُ كَمَا عَلِمتُم».

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳийм, Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳийма фил-ъааламийна иннака ҳамийдун-мажийд», деб айтинглар», дедилар».

Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни оламларда баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».

Мусулмон киши салавот ва салом айтаётганда, шу ва шу каби Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган лафзларни қўллаши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ва Раббилари ҳаққида қандай сўзлар ишлатилиши кераклигини яхшироқ биладилар.

Аммо саволда зикр қилинган лафзлар каби янги чиққан такаллуфли ва тўғри эмас маъно бериш эҳтимоли бўлган сўзлар эса, қўлланилмаслиги керак. Чунки унда такаллуф бор ва ботил маънолар билан тафсирланиши мумкин. Шу билан бирга бу лафзлар бандаларнинг энг билувчиси, энг насиҳатгўйи, такаллуфдан энг йироғи бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун танлаган ва шунга йўллаган лафзларга хилоф.

Тавҳид ва ширкнинг ҳақиқати, аввалги ва ҳозирги мушриклар орасидаги фарқ ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш кайфияти ҳақида зикр қилган далилларимиз ҳақ талаб қилувчи инсон учун етарли ва қониқарли бўлди деб умид қиламан. Аммо ким ҳақни билишга рағбат қилмаса, дарҳақиқат, у ҳавои нафсига эргашибди. Аллоҳ азза ва жалла айтганки:

﴿فَإِن لَّمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَكَ فَٱعۡلَمۡ أَنَّمَا يَتَّبِعُونَ أَهۡوَآءَهُمۡۚ وَمَنۡ أَضَلُّ مِمَّنِ ٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ بِغَيۡرِ هُدٗى مِّنَ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ50﴾

«Агар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки, улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас» [Қасос: 50].

Аллоҳ бу оятда баёнламоқдаки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ҳидоят ва ҳақ динга нисбатан одамлар икки қисмга бўлинади:

Биринчиси: Аллоҳ ва расулига ижобат қилган.

Иккинчиси: Ҳавои нафсига эргашган. Аллоҳ таоло Унинг ҳидоятига эмас, аксинча, ўз ҳавосига эргашиб кетган кимсадан кўра адашганроқ кимса йўқ эканини хабар берди.

Аллоҳ азза ва жалладан ҳавои нафсга эргашишдан паноҳ беришини сўраймиз. Бизни, сизларни ва бошқа биродарларимизни Аллоҳ ва расулига ижобат қилувчи, шариатини улуғловчи, бидъат ва ҳавои нафс каби шариатга хилоф нарсалардан сақлашини сўраймиз. Албатта У Саҳий ва Карим Зотдир.

Аллоҳнинг бандаси ва расули Набийимиз Муҳаммадга, У кишининг аҳли аёллари, асҳоблари ва қиёматгача яхшилик билан эргашувчиларга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!

 

***