PHPWord

 

 

 

 

 

 

 

فضل عشر ذي الحجة

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ

 


Муқаддима

Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамдлар ва оламларга раҳмат қилиб юборилган Зотга, аҳли оилаларига, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача суннатлари ва йўлларига эргашганларга салавоту саломлар бўлсин!

Бу мўжаз рисола Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳақида ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган нарсаларни ўз ичига олган. Бу рисолани шарафли Ҳарамайн (Макка ва Мадина) зиёратчилари ўз динлари ҳақида илмга ва басиратга эга бўлишлари учун жамладим. Карим ва Маннон бўлган Аллоҳ таолодан бу рисолани манфаатли қилишини ва Унинг юзини истаб ёзилган рисолалардан қилишини сўрайман. Албатта, У Зот сўралганларнинг энг яхшиси ва умид қилинганларнинг энг саҳийсидир.

Ҳар хил тиллардаги исломий мазмунга эга хизматлар бўйича илмий қўмита

 

Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати

Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати улуғ бўлиб, буни Аллоҳ таоло Ўз китобида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз суннатларида баён қилганлар. Аллоҳ таоло ўз китобида бу кунлар билан қасам ичиб шундай дейди:

﴿وَٱلۡفَجۡرِ ١ وَلَيَالٍ عَشۡر٢ [الفجر: 1-2]

«Фажр билан қасам. Ва ўн кеча билан қасам». [Фажр: 1-2]

Бу тунлардан мурод Ибн Аббос, Ибн Зубайр, Мужоҳид, Ибн Касир, Ибн Қаййим ва яна бошқа олдинги ва ҳозирги уламолар сўзларига кўра Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир.1

Бу кунлардаги амаллар Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳам афзалдир. Сабаби Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга мана шу кунларда, яъни, Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунида қилинадиган эзгу ишдан кўра суюклироқ амал йўқдир», дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам тенг келмайдими», деб сўрашди. «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам. Фақат, бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, эвазига ҳеч нарса олиб қайтмасагина (шаҳид бўлиб қайтмоғи) мустасно», дедилар.2

Зул-ҳижжа ойининг авалги ўн кунида бажариладиган амалларнинг фазилати

1. Ҳаж ва умра амалларини бажариш. Бу амаллар Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида қилинадиган энг яхши амаллар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу байтуллоҳга ҳаж қилса, беодоблик ва фосиқлик қилмаса, онасидан туғилгандай (гуноҳсиз) бўлиб қайтади», – дедилар. Имом Муслимнинг ривоятидаги лафзда: «Ким бу байтуллоҳга келса, беодоблик ва фосиқлик қилмаса, онасидан тўғилгандай (бегуноҳ) бўлиб қайтади», – дейилган.3 «Ким бу байтуллоҳга келса», деган сўзлари ҳажни ҳам, умрани ҳам ўз ичига олгани тушунилади. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир умра кейинги умрагача бўлган оралиқдаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир!», – деганлар.4

2. Биринчи тўққиз кунининг барчаси ёки бир қисмида рўза тутиш. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга мана шу кунларда, яъни, Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунида қилинадиган эзгу ишдан кўра суюклироқ амал йўқдир», деганлар. Рўза эса, солиҳ амалларнинг энг буюкларидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам рўзага тарғиб қилганлар ундаганлар. Жумладан: «Қайси бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ ўша кунги рўзаси учун унинг юзини дўзахдан етмиш йилга узоқлаштирур», деган сўзлари.5

3. Ҳайит ва ташриқ кунлари қурбонлик сўйиш машруъ қилингандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки шохли ола қўчқорни қурбонлик қилдилар. Уларни ўз қўллари билан сўйдилар, "бисмиллоҳ"ни айтдилар, такбир айтдилар ва оёқларини (қўйнинг) бўйнига қўйдилар», деган ҳадис собит бўлган.6

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қурбон-лик куни одам боласи қурбонлик қилишидан кўра бирор бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброқ эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнлари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузузиридаги хос мақомга тушади. Шунинг учун мамнуният билан қурбонлик қилинглар», – деганлар.7

Агар Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги кирса, қурбонлик қилмоқчи бўлган инсон сочи, тирноқ ва тукларини олишдан тийилиши лозим! Чунки, Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Зул-ҳижжанинг ҳилолини (янги ойини) кўрсангиз ва бирингиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноқларини олишдан тўхтасин», – деганлар. Бошқа бир лафзда: «... Қурбонликни сўймагунча сочи ва тирноқларини олмасин!».8

4. Бу ўн кун ва ташриқ кунларида такбир, таҳлил ва зикр қилиш. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга мана шу кунларда, яъни, Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунида қилинадиган эзгу ишдан кўра суюклироқ амал йўқдир. Бу кунларда : Таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринг!», – деганлар.9

Такбир икки қисмга бўлинади. Улар қуйидагилар:

Биринчи қисм: Мутлақ такбир. У намозлардан кейин ёки бошқа бир вақтга боғланмаган, аксинча, барча вақтларда айтиш машруъдир.

Мутлоқ такбир ўн кунликнинг биринчи кунидан ташриқ кунларининг охиригача давом этади. Ҳар доим, куну тунда, йўлда, бозорда, масжидларда, уйларда ва зикр қилиш жоиз бўлган барча жойларда такбир айтиш машруъдир.

Иккинчи қисм: Муқайяд такбир. У хусусан Қурбон ҳайитда намозларнинг охирида айтиладиган зикр. Унинг вақти ва айтилиш тарзи қуйидагича:

1. Муқайяд такбир Арафа куни бомдод намозидан кейин бошланади ва ташриқ кунларининг учунчи кунида аср намозида тугайди. Бу ҳажга бормаган инсонга тегишли. Ҳожилар эса, муқайяд такбирни ҳайит куни пешиндан кейин бошлайди.

2. Такбирнинг айтилиш сифати: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳ, вАллоҳу акбар Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд».10

5. Ҳажга бормаган киши ҳайит намозини ўқишга, эртароқ боришга ва хутбани тинглашга ҳарис бўлиши лозим. Албатта, у исломнинг энг улуғ шиорларидандир. Шунчалик улуғлигидан унга аёллар, ҳатто, бокиралар ва ой кунидаги аёллар ҳам чиқишга буюрилган. Умму Атийя разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизлар ҳайит куни (намозгоҳга) чиқишга буюрилардик, ҳатто, бўйқизлар ва ҳайзли аёллар ҳам чиқишар ва одамларнинг орқасида туриб, улар такбир айтса, такбир айтишар, дуоларига шерик бўлишар, шу куннинг баракоти ва поклигидан умидвор бўлишарди». Бошқа бир лафзда: «Ҳайзли аёлларни мусулмонлар намозгоҳидан четланишга буюрдилар».11

6. Солиҳ амалларни кўпайтириш. Масалан, нафл ибодатлар: Намоз, садақа, Қуръони карим тиловати, яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариш, қўшниларга яхшилик қилиш, силаи раҳм ва шу каби кўпгина солиҳ амаллар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари умумий айтилган: «Аллоҳга мана шу кунларда, яъни, Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунида қилинадиган эзгу ишдан кўра суюклироқ амал йўқдир», дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам тенг келмайдими», деб сўрашди. «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам. Фақат бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, эвазига ҳеч нарса олиб қайтмасагина, мустасно», дедилар.12

Аллоҳ таолодан билган нарсалиримизни манфаатли қилишини, манфаатли нарсаларни ўргатишини сўраймиз. Албатта, У Саҳий ва Карим Зотдир. Набиййимиз Муҳаммадга ва оилаларига кўпдан кўп салавоту саломлар бўлсин!

 

 

 

***

Мундарижа

 

Муқаддима 2

Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати 2

Зул-ҳижжа ойининг авалги ўн кунида бажариладиган амалларнинг фазилати: 4


Имом Бухорий ва Тирмизий ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Тирмизий ривояти.

Имом Муслим ривояти.

Аҳмад ривояти.

Ибн Қудоманинг «Мўғний» китоби (3/290) Шарҳул кабийр маъал Мўқниъ вал инсоф (5/380).

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Имом Бухорий ва Тирмизий ривояти.

Тафсир Ибн Касир (4/106) ва Задул маъод (1/56).