التَّحْقِيقُ وَالإِيضَاحُ لِكَثِيرٍ مِنْ مَسَائِلِ الحَجِّ وَالعُمْرَةِ وَالزِّيَارَةِ عَلَى ضَوءِ الكِتَابِ وَالسُّنَّة
Ҳаж, умра ва зиёратга оид Қуръон ва суннат ҳукмлари
لِسَمَاحَةِ الشَّيْخِ العَلَّامَةِ
عَبْدِ العَزِيزِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَازٍ
رَحِمَهُ اللهُ
Шайх Аллома
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
بِسْمِ اللهِ الرَّحمَنِ الرَّحِيمِ
Муаллиф муқаддимаси
Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, оқибат тақводорларникидир. Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алаҳи ва салламга ва у кишининг аҳли оилалари ва асҳобларига салавот ва саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Бу ҳаж ва унинг фазли, ундаги одоблар ва ҳаж учун сафар қилмоқчи бўлганлар нималар қилиши кераклиги ҳақида қисқача қўлланма. Шу билан бирга ҳаж, умра ва зиёратга оид кўп масалаларнинг қисқача баёнини ҳам ўз ичига олган. Дарҳақиқат, мен бу китобда Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари далолат қилган масалаларни мусулмонларга насиҳат ва Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига амал қилган ҳолда жамладим. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنْفَعُ الْمُؤْمِنِينَ ٥٥﴾
«Ва эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» [Зориёт: 55].
Бошқа оятда:
﴿وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُ...﴾
«Аллоҳ китоб берилганлардан, албатта, уни одамларга баён қиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олганини эсланг» [Оли-Имрон: 187].
﴿...وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى...﴾
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» [Моида: 2].
Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда:
«الدِّينُ النَّصِيحَةُ، ثَلَاثًا، قِيلَ: لِمَنْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ المُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ».
«Дин насиҳатдир», деб уч марта айтдилар. «Ким учун», дейилди. «Аллоҳга, китобига, расулига, мусулмонлар имомлари ва оммала-рига», дедилар.1
Табароний Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْرِ المُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ، وَمَنْ لَمْ يُصْبِحْ وَيُمْسِ نَاصِحًا لِلَّهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِإِمَامِهِ وَلِعَامَّةِ المُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ».
«Мусулмонларнинг ишларига эътибор бермаган киши улардан эмас. Аллоҳ, китоби, расули, мусулмонлар имомлари ва оммаларига насиҳатчи бўлган ҳолда тонг оттириб кеч киргизмаганлар улардан эмас», деганлар».2
Аллоҳдан бу рисолани ўзим ва мусулмонлар учун манфаатли қилишини, Унинг йўлидаги меҳнатларимизни Ўзи учун холис қилишга тавфиқ беришини ва Унинг ҳузурида ютуққа эришиб наъим жаннатларига киритишини сўраймиз. У Зот эшитувчи, дуоларни ижобат қилувчи. Унинг Ўзи бизга кифоя ва У қанчалик ҳам яхши вакил.
Боб
Ҳаж ва умранинг вожиблиги ҳамда уни адо этишга шошилиш ҳақидаги далиллар
Аллоҳ менга ва сизларга ҳақни билиб унга эргашишга тавфиқ берсин! Билинг-ки, Аллоҳ таоло бандаларига ҳажни фарз ва Ислом динининг арконларидан бири қилди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ﴾
«Ва йўлга қодир бўлган кишилар Аллоҳ учун байтни ҳаж қилиши бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожатдир» [Оли-Имрон: 97].
Саҳиҳайнда Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ، وَحَجِّ بَيْتِ اللَّهِ الحَرَامِ».
«Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо қилиш, закотни бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб бориш», деганлар.3
Саид ўзларининг Сунанларида Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу шундай деганларини ривоят қилганлар: «Мана шу шаҳарларга шундай кишиларни юборсам, кимнинг қудрати бўла туриб ҳаж қилмаган бўлса ўша кишиларга жизя тўлатса. Улар мусулмон эмаслар, улар мусулмон эмаслар».45
Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: «Ким ҳажга қодир бўлса-ю тарк қилса, яҳудий ёки насроний бўлиб ўлаверсин».6
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисга кўра, ким ҳаж қилмаган бўлса ва бажаришга кучи етса, ҳажга шошилиши лозим:
«تَعَجَّلُوا إِلَى الحَجِّ - يَعْنِي الفَرِيضَةَ - فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَا يَدْرِي مَا يَعْرِضُ لَهُ».
«Ҳажга шошилинглар! Албатта сизлардан ҳеч бирингиз нимага дучор бўлишини билмайди». (Аҳмад ривояти)7
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзининг зоҳири қўлидан келган инсон тезда ҳажни адо этиши вожиблигига далолат қилади:
﴿...وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ﴾
«Ва йўлга қодир бўлган кишилар Аллоҳ учун байтни ҳаж қилиши бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожатдир» [Оли-Имрон: 97].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хутбаларидаги сўзлари ҳам:
«أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّ اللَّهَ فَرَضَ عَلَيْكُمُ الحَجَّ فَحُجُّوا».
«Эй одамлар! Албатта, Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз қилди, бас, ҳаж қилинглар!».8
Шунингдек, умра ҳам вожиб эканлигига далолат қилган ҳадислар ворид бўлган.
Улардан: Жаброил алайҳиссаломнинг Ислом ҳақидаги саволларига Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан шундай деганлар:
«الإِسْلَامُ أَنْ تَشْهَدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَتُقِيمَ الصَّلَاةَ، وَتُؤْتِيَ الزَّكَاةَ، وَتَحُجَّ البَيْتَ وَتَعْتَمِرَ، وَتَغْتَسِلَ مِنَ الجَنَابَةِ، وَتُتِمَّ الوُضُوءَ، وَتَصُومَ رَمَضَانَ».
«Ислом, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси деб гувоҳлик беришинг, намозни тўкис адо этишинг, закот беришинг, Аллоҳнинг байтини ҳаж ва умра қилишинг, жунуб бўлганда ғусл олиб таҳоратни тўлиқ бажаришинг ва Рамазон рўзасини тутишинг».9 Ибн Хузайма ва Дороқутний Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ҳадисидан ривоят қилганлар. Дороқутний: «Бу санад собит, саҳиҳдир», деган.
Ва яна бу бобдаги ҳадислардан: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«يَا رَسُولَ اللَّهِ، هَلْ عَلَى النِّسَاءِ مِنْ جِهَادٍ؟ قَالَ: عَلَيْهِنَّ جِهَادٌ لَا قِتَالَ فِيهِ: الحَجُّ وَالعُمْرَةُ».
«Ё Расулуллоҳ, аёллар ҳам жиҳод қилиши керакми?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларга урушсиз жиҳод, яъни, ҳаж ва умра фарздир», дедилар.10 Аҳмад ва Ибн Можа саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан ҳаж ҳам умра ҳам умрда бир марта қилиниши фарздир:
«الحَجُّ مَرَّةٌ، فَمَنْ زَادَ فَهُوَ تَطَوُّعٌ».
«Ҳаж бир мартадир, ким қўшимча қилса, у нафл!».11
Саҳиҳайнда собит бўлган ҳадисга кўра ҳаж ва умрани кўп қилиш суннатдир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«العُمْرَةُ إِلَى العُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا، وَالحَجُّ المَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الجَنَّةُ».
«Умра (кейинги) умрагача иккаласи орасидагиларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир», дедилар.12
Боб
Маъсият ва зулмдан тавба қилиш вожиб
Мусулмон киши ҳаж ёки умра сафарига азму қарор қилса, аҳли оиласи ва дўстларига Аллоҳга тақво қилишни, яъни, У Зот буюрган амалларни бажариб, қайтарган нарсаларидан қайтишни насиҳат қилиши мустаҳабдир.
Олди-берди қарзларини ёзиб, унга гувоҳ қолдириши керак. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига биноан барча гуноҳларига чин дилдан тавба қилиши вожиб:
﴿...وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ﴾
«Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар». [Нур: 31].
Ҳақиқий тавба: Гуноҳни ташлаб ва тарк қилиб, қилган ишига надомат чекиб у ишга қайтиб қадам босмасликка азм қилишдир. Агар бошқа одамларнинг нафсига, обрўсига ёки молига путур етказган бўлса, сафаридан олдин қайтариб бериши ёки ундан рухсат олиши лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга оид ҳадис ривоят қилинган:
«مَنْ كَانَتْ عِنْدَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَخِيهِ مِنْ مَالٍ أَوْ عِرْضٍ فَلْيَتَحَلَّلِ اليَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ».
«Ким бировга (хоҳ маънавий, хоҳ моддий ва хоҳ жисмоний) зулм қилган бўлса, бугуноқ, динору дирҳам бўлмасидан (кун - Қиёмат келмасидан) олдинроқ унинг олдида ўз гуноҳини ювсин! Агар золим бу дунёда солиҳ амаллар қилган бўлса, у амалига етадиган савоблардан қилган зулмига ярашаси олиб қўйилади. Агар солиҳ амаллари бўлмаса, ўзи зулм қилган кишининг гуноҳларидан олиниб бунга юклатилади».13
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадисга кўра, ҳаж ва умраси учун ҳалол ва пок маблағ танлаши керак. У зот айтадилар:
«إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى طَيِّبٌ لَا يَقْبَلُ إِلَّا طَيِّبًا».
«Албатта, Аллоҳ покдир, фақат покнигина қабул қилади».14
Табароний Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ حَاجًّا بِنَفَقَةٍ طَيِّبَةٍ وَوَضَعَ رِجْلَهُ فِي الغَرْزِ فَنَادَى: لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، نَادَاهُ مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ، زَادُكَ حَلَالٌ، وَرَاحِلَتُكَ حَلَالٌ، وَحَجُّكَ مَبْرُورٌ غَيْرُ مَأْزُورٍ، وَإِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ بِالنَّفَقَةِ الخَبِيثَةِ فَوَضَعَ رِجْلَهُ فِي الغَرْزِ فَنَادَى: لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، نَادَاهُ مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: لَا لَبَّيْكَ وَلَا سَعْدَيْكَ، زَادُكَ حَرَامٌ، وَنَفَقَتُكَ حَرَامٌ، وَحَجُّكَ غَيْرُ مَبْرُورٍ».
«Агар киши ҳалол-пок нафақа билан ҳажга отланиб узангига оёғини қўйса ва «Лаббайкаллоҳумма лаббайк», деб нидо қилса, осмондан нидо қилувчи: «Лаббайка ва саъадайк, озуқанг ҳалол, уловинг ҳалол ҳамда ҳажинг гуноҳсиз мақбулдир», деб нидо қилади. Агар нопок нафақа билан йўлга отланса ва оёғини узангига қўйса ва «Лаббайкаллоҳумма лаббайк», деб нидо қилса, осмондан нидо қилувчи: «Лаббай ҳам ёрдам ҳам йўқ сенга, озуқанг ҳаром, нафақанг ҳаром ҳамда ҳажинг мақбул эмас», деб айтади», деганлар».15
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан, ҳожи, одамларнинг қўлидаги нарсадан беҳожат бўлиши ва одамлардан сўрашдан тийилиши керак:
«وَمَنْ يَسْتَعْفِفْ يُعِفَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ يَسْتَغْنِ يُغْنِهِ اللَّهُ».
«Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким ўзини беҳожат тутса, Аллоҳ уни беҳожат қилур».16
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَسْأَلُ النَّاسَ حَتَّى يَأْتِيَ يَوْمَ القِيَامَةِ وَلَيْسَ فِي وَجْهِهِ مُزْعَةُ لَحْمٍ».
«Киши одамлардан тинмай тиланаверса, Қиёмат куни юзида бир парча ҳам гўшти йўқ ҳолда келади», деганлар.17
Ҳажга борадиган киши ҳаж ва умрасидан ундай шарафли ерларда Аллоҳнинг юзини ва охират диёрини қасд қилиб У Зотга Уни рози қиладиган сўзлар ва амаллар билан яқинлашишни қасд қилиши лозим. Ҳаж амалидан дунё матоларини исташдан ёки ҳўжакўрсинлик билан фахрланиб юрай деган нарсадан жуда қаттиқ сақланиши керак. Чунки бундай мақсад энг қабиҳ мақсадлардан бўлиб, амалнинг ҳабата бўлишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтгани каби:
﴿مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَالَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ 15 أُولَئِكَ الَّذِينَ لَيْسَ لَهُمْ فِي الاخِرَةِ إِلَّا النَّارُ وَحَبِطَ مَا صَنَعُوا فِيهَا وَبَاطِلٌ مَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ ١٦﴾
«Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амалларининг (самараси)ни тўлиқ берурмиз. Улар бунда камситилмаслар. Ана ўшаларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқдир. Бу дунёда қилган ишлари ҳабата бўлди ва қилган амаллари ботил бўлди» [Ҳуд: 15-16].
Яна Аллоҳ таоло айтади:
﴿مَّنْ كَانَ يُرِيدُ الْعَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ فِيهَا مَا نَشَاءُ لِمَنْ نُرِيدُ ثُمَّ جَعَلْنَا لَهُ جَهَنَّمَ يَصْلَاهَا مَذْمُومًا مَدْحُورًا ١٨ وَمَنْ أَرَادَ الْاخِرَةَ وَسَعَى لَهَا سَعْيَهَا وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَئِكَ كَانَ سَعْيُهُمْ مَشْكُورًا ١٩﴾
«Ким нақд (дунё)ни кўзловчи бўлса, Биз (шу дунёда улардан) Ўзимиз истаган кимсалар учун Ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб берурмиз. Сўнгра (яъни, Охиратда) унинг учун ўзи мазаммат ва қувғинга дучор бўлган ҳолда кирадиган жаҳаннамни жой қилиб берурмиз. Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ҳаракатини қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир» [Исро: 18-19].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда У зот айтадилар:
«قَالَ اللَّهُ تَعَالَى: أَنَا أَغْنَى الشُّرَكَاءِ عَنِ الشِّرْكِ، مَنْ عَمِلَ عَمَلًا أَشْرَكَ مَعِي فِيهِ غَيْرِي تَرَكْتُهُ وَشِرْكَهُ».
«Аллоҳ таоло айтди: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман».18
Сафарида тоат, тақво ва фиқҳ аҳлига шерик бўлиши ҳамда аҳмоқ ва фосиқлардан эҳтиёт бўлиши керак.
Ҳаж ва умрага оид шариат аҳкомларини ўрганиши, тушиниши ва тушунмаган нарсаларини сўраши керак. Агар улов, машина, самолёт ёки бошқа минадиган нарсага минса, Аллоҳнинг исмини аташи, У Зотга ҳамд айтиши сўнгра уч марта такбир айтиб шундай дейиши мустаҳабдир:
﴿...سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ ١٣ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ ١٤﴾
«Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, Биз Раббимизга қайтгувчидирмиз» [Зухруф: 13-14].
«اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ فِي سَفَرِي هَذَا البِرَّ وَالتَّقْوَى، وَمِنَ العَمَلِ مَا تَرْضَى، اللَّهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ، وَالخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ، وَكَآبَةِ المَنْظَرِ، وَسُوءِ المُنْقَلَبِ فِي المَالِ وَالأَهْلِ»؛
«Аллоҳим! Мен Сендан ушбу сафаримда тоат-ибодатларни, тақвони ва Сен рози бўладиган амалларни сўрайман. Аллоҳим, Сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда ўринбосар-халифа ҳам Ўзингдирсан! Аллоҳим! Мен Сендан сафар машаққатларидан, қайғули, ёмон нарсалар (кўринишлар)дан ҳамда мол-мулк ва оилага етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».19
Чунки бу дуони Ибн Умар разияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадисда ривоят қилган.
Сафарида зикр, истиғфор, Аллоҳ таолога дуо, ёлвориш ва Қуръон тиловатини кўпайтиради ҳамда унинг маъноларини тадаббур қилиб, жамоат намозига муҳофаза қилади. Ҳамда тилини ҳар хил гаплардан, ўзига тегишли бўлмаган нарсалардан, ошиқча ҳазиллашишдан, ёлғон, ғийбат, гап ташиш ва бошқаларнинг устидан кулиш каби нарсалар-дан тийиши лозим.
Ёнидагиларга кўпроқ яхшилик қилиши, зарар беришдан сақланиши, қўлдан келгунча ҳикмат ва яхши мавъиза билан яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариши керак.
Боб
Ҳожи мийқотга етгач нима қилади?
Мийқотга етгач ғусл қилиб ҳушбўйланиши мустаҳаб бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳром пайтида тикилган кийимларини ечиб, ғусл қилганлар. Саҳиҳайнда ривоят қилинган ҳадисда Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар:
«كُنْتُ أُطَيِّبُ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ لِإِحْرَامِهِ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ، وَلِحَلِّهِ قَبْلَ أَنْ يَطُوفَ بِالبَيْتِ».
«Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эҳром боғлашларидан олдин эҳром учун, Каъбани тавоф қилишларидан олдин эса эҳромдан чиқаётганлари учун хушбўйлик суриб қўяр эдим».20 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша разияллоҳу анҳо умра учун эҳром боғлаган, аммо ой кўриб қолган вақтларида (ҳайз масаласи) ғусл олиб, ҳажга эҳром боғлашга буюрадилар. Асмо бинт Умайс ҳам Зул ҳулайфада кўзлари ёриган вақтда ғусл олиб, қон келаётган ўринга бир мато қўйиб олиб эҳромга киришга буюрганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша ва Асмо разияллоҳу анҳумоларни буюрганлари каби аёл киши ой кўрган ёки нифоси келган ҳолида мийқотга борса, ғусл олиб одамлар билан эҳром боғлайди ва тавофдан ташқари ҳожилар бажарадиган барча ҳаж амалларини бажаради.21
Эҳром боғламоқчи бўлган одам эҳромга киргач тукларни олмаслиги учун мўйлаби, тирноқлари, қов супачаси, қўлтиғини ва кўздан кечирилиши керак бўлган тукларни олиши мустаҳаб. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни ҳар доим бу ўринларни кўздан кечириб туришга буюрганлар. Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«الفِطْرَةُ خَمْسٌ: الخِتَانُ، وَالِاسْتِحْدَادُ، وَقَصُّ الشَّارِبِ، وَقَلْمُ الأَظْفَارِ، وَنَتْفُ الإِبْطِ».
«Беш нарса соф фитраттан: Хатна қилиш, қовуқни қириш, мўйлабни қисқартиш, тирноқларни олиш ва қўлтиқ остидаги тукларни юлиш», деганлар.22
Саҳиҳ Муслимда Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«وَقَّتَ لَنَا فِي قَصِّ الشَّارِبِ، وَقَلْمِ الأَظْفَارِ، وَنَتْفِ الإِبْطِ، وَحَلْقِ العَانَةِ: أَنْ لَا نَتْرُكَ ذَلِكَ أَكْثَرَ مِنْ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً».
«Биз учун мўйлабни қисқартириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ тукларини юлиш ва қовуқ тукларини қириш муддатини қирқ кечадан оширмаслик белгиланди».23
Имом Насоий:
«وَقَّتَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб бердилар», деган лафз билан ривоят қилган.24 Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Имом Тирмизийлар ҳам Имом Насоий лафзи билан ривоят қилганлар. Сочга келадиган бўлсак, эҳром боғлашдан олдин эркаклар ҳам, аёллар ҳам ундан бирор нарсани олиши машруъ қилинмаган.
Соқолга келадиган бўлсак, соқолни ҳамма вақт қириш ёки бирор қисмини олиш ҳаромдир. Аксинча, соқолни ўстириш, кўпайтириш вожиб. Саҳиҳайнда собит бўлган ҳадисда Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«خَالِفُوا المُشْرِكِينَ، وَفِّرُوا اللِّحَى، وَأَحْفُوا الشَّوَارِبَ».
«Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолни ўстиринглар, мўйлабни тарошланглар», деганлар».25 Имом Муслим ўз саҳиҳида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«جُزُّوا الشَّوَارِبَ، وَأَرْخُوا اللِّحَى، خَالِفُوا المَجُوسَ».
«Мўйлабни калта қилинглар, соқолни қўйинглар! Мажусийларга хилоф қилинглар», деганлар».26
Замонимиздаги кўпчилик одамлар суннатга хилоф иш қилишлари, соқолга қарши курашишлари, ўзларини кофирлар ва аёлларга ўхшашларига рози бўлишлари, хусусан ўзларини илм ва таълимга нисбат берадиган-лардан бундай ишлар содир бўлиши, мусибатни янада оғирлаштирмоқда. Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун. Аллоҳ таолодан бизни ва барча мусулмонларни гарчи кўпчилик бундан юз ўгирса ҳам, суннатни маҳкам ушлашга ва унга даъват қилишга йўллашини сўраймиз. Аллоҳ ўзи бизга кифоя ва У қанчалик ҳам яхши вакил. Олий, Улуғ бўлган Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, ҳолатни ўзгартиришга қудрат ҳам йўқдир.
Сўнгра эркак киши изор ва ридо, яъни, белдан пасига бир мато, белдан юқорисига эса бошқа мато ўрайди. Кийим тоза, оқ бўлиши ва оёққа шиппак кийиши ҳам мустаҳабдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«وَلْيُحْرِمْ أَحَدُكُمْ فِي إِزَارٍ وَرِدَاءٍ وَنَعْلَيْنِ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ نَعْلَيْنِ فَلْيَلْبَسْ خُفَّيْنِ وَلْيَقْطَعْهُمَا حَتَّى يَكُونَا أَسْفَلَ مِنَ الكَعْبَيْنِ».
«(Эҳром боғламоқчи бўлган) Бирингиз изор, ридо ва икки шиппакда эҳром боғласин. Агар шиппак тополмаса, маҳси кийсин ва уни тўпиғдан паст қилиб қисқартирсин», деганлар.27 Бу ҳадисни имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоят қилганлар.
Энди аёл кишига келсак, қора, яшил ёки бошқа хоҳлаган кийимида эҳромга кириши мумкин. Шу билан бирга, эркакларга ўхшаб қолишдан эҳтиёт бўлиши лозим. Аёл киши эҳромга киргач ниқоб ёки қўлқоп кийиши мумкин эмас. Лекин юзини ва икки кафтини ниқоб ва қўлқопсиз беркитади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳромдаги аёлни ниқоб ва қўлқоп кийишдан қайтарганлар. Шунингдек, баъзи авом кишиларнинг аёл кишининг эҳромдаги кийимини фақат қора ёки яшил қилиб олишлари шариатимизда асли йўқ бўлган амалдир.
Ғусл олиб, тозаланиб, эҳром кийимларини кийгач умра ёки ҳаж, қайси амални қилмоқчи бўлса, ўшанга киришни қалби билан ният қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى».
«Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси бўлади», деганлар.28
Ният қилган нарсасини талаффуз қилиши жоиз. Агар умрага ният қилган бўлса: «Лаббайка умротан» ёки «Аллоҳумма лаббайка умротан», дейди. Агар ҳажга ният қилган бўлса: «Лаббайка ҳажжан» ёки «Аллоҳумма лаббайка ҳажжан», дейди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Агар иккаласига ҳам ният қилса: «Аллоҳумма лаббайка умротан ва ҳажжан», деб айтади. Улов, машина ёки бошқа маркабга мингандан кейин талаффуз қилиши афзалроқ. Чунки аҳли илмларнинг сўзлари орасидаги энг тўғрироғи Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларига ўтиргач, мийқоттан йўлга отлангач талбия айтишни бошлаганлар.
Ният қилган нарсасини талаффуз қилиши фақатгина эҳромда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлгани учун жоиздир.
Намоз, тавоф ва бошқа амалларда ниятини талаффуз этмаслиги керак. «Шундай-шундай намоз ўқишни ёки шундай-шундай тавоф қилишни ният қилдим», деб айтмайди. Аксинча, талаффуз қилиш янги чиққан бидъатлардан, уни жаҳрий айтиш эса каттароқ гуноҳдир. Агар талаффуз қилиш машруъ бўлганда эди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам амаллари ёки сўзлари билан умматларига баёнлаб берган ва салафи солиҳлар бажарган бўлар эдилар.
На Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва на асҳобларидан ворид бўлмагандан кейин, бу ишнинг бидъат эканлиги аён бўлади. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«وَشَرُّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Ишларнинг энг ёмони янги чиққанлари ва ҳар бир янги бидъат залолатдир», деганлар.29 Имом Муслим ривояти. Бошқа ҳадисда шундай деганлар:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир».30 Муттафақун алайҳ. Имом Муслим якка ўзи ривоят қилган лафзда:
«مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган ишни қилса, у (қилган иши) рад қилингандир», тарзида келган.31
Боб
Мийқот – Эҳром боғлайдиган жой ва унинг ҳудудлари
Мийқотлар бешта:
1. Зул ҳулайфа: Мадина аҳлининг мийқоти. Бугун одамлар у ерни «Абяар Али» деб аташади.
2. Жуҳфа: Шом аҳлининг мийқоти. Робиғга яқин бир овлоқ жойга айтилади. Ҳозирги кунда одамлар Робиғдан эҳром боғлашади. Ким Робиғдан эҳром боғласа, мийқоттан эҳром боғлаган деб ҳисобланаверади. Чунки Робиғ ундан сал олдинроқда жойлашган.
3. Қорнул манозил: Нажд аҳлининг мийқоти. Ҳозирги кунда у «Сайл» деб аталади.
4. Яламлам: Яман аҳлининг мийқоти.
5. Зоту ирқ: Ироқ аҳлининг мийқоти.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу мийқотларни ҳаж ёки умрага ўша ерда яшайдиган ёки ўша томондан келадиганларга белгилаб берганлар.
Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун келадиганлар юқорида зикр қилинган мийқотлардан осмондан ўтса ҳам, ердан ўтса ҳам эҳромсиз ошиб ўтиши ҳаромдир. Шунинг учун ҳожилар ёки умрачилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига биноан мийқотдан эҳром ҳолларида ўтишлари керак:
«هُنَّ لَهُنَّ، وَلِمَنْ أَتَى عَلَيْهِنَّ مِنْ غَيْرِ أَهْلِهِنَّ، مِمَّنْ أَرَادَ الحَجَّ وَالعُمْرَةَ».
«Бу Ҳаж ва умра қилмоқчи бўлган ўша ер аҳолисининг ва ўша ердан ўтадиган бошқа аҳолилар учун мийқотдир».32
Маккага ҳаж ёки умра қилиш учун ҳаво йўллари орқали отланган киши тайёрага минишдан олдин ғусл олиш ва шунга ўхшаш ишларни қилиб тайёрланиши керак. Мийқотга яқинлашгач изор ва ридосини кияди. Сўнгра ҳаж пайтигача анча вақт бўлса, умрага талбия айтади. Агар ҳаж вақтига оз қолган бўлса, ҳажга талбия айтади. Агар минишдан ёки мийқотга яқинлашишдан олдин изор ва ридосини кийиб олса бунинг зиёни йўқ. Лекин, мийқотга яқинлашмагунча ёки қаршилашмагунча ҳаж амалларига киришга ният қилмайди ва унга талбия ҳам айтмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина мийқоттан эхромга ният қилганлар. Умматлари эса, У зотга бу ва диннинг бошқа барча ишларида эргашиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло айтганки:
﴿لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ...﴾
«Батаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» [Аҳзоб: 21].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хам "Видолашув ҳажида" шундай деганлар:
«خُذُوا عَنِّي مَنَاسِكَكُمْ».
«Ҳаж амалларингизни мендан ўрганиб олинглар!»33
Энди ким Маккага ҳаж ёки умра учун эмас, балки тижорат, ўтин, хат ёки бошқа мақсад учун борса, эҳром билан кириши шарт эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мийқотларни зикр қилиб:
«هُنَّ لَهُنَّ، وَلِمَنْ أَتَى عَلَيْهِنَّ مِنْ غَيْرِ أَهْلِهِنَّ، مِمَّنْ أَرَادَ الحَجَّ وَالعُمْرَةَ».
«Булар ўша ерликлар учун ҳамда бу ерларга уларнинг аҳолисидан ташқари, ҳаж ва умра қилмоқчи бўлганлар учун», деганлар.34 Бу ҳадисдан Маккага ҳаж ва умра истагида бормаган киши эҳром боғламаслиги тушунилади.
Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳмати ва енгиллаштиришидандир. У Зотга ҳамд ва шукрлар бўлсин. Йўқоридаги сўзни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фатҳ йили Маккага кирганларида эҳром киймасдан, бошларига дубулға кийиб кирганлари ҳам қувватлайди. Чунки ўша вақтда умра ёки ҳаж қилишни эмас, аксинча, Маккани фатҳ қилишни ва ундаги ширкни йўқ қилишни истаган эдилар.
Энди кимнинг маскани мийқотнинг ичкарисида бўлса, Жидда, Умму Салам, Баҳро, Шароиъ, Бадр, Мастуро ва шу каби ерларда яшовчилар бешта мийқотнинг бирортасига ҳам бориши шарт эмас. Аксинча, ўзининг яшаган жойи унинг мийқоти бўлиб, ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлса ўша ердан эҳром боғлайди. Агар мийқотнинг ташқарисида бошқа уйи бўлса, унга танлов берилади. Хоҳласа мийқоттан, хоҳласа мийқотнинг ичкарисидаги уйидан эҳромга киради. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мийқотни зикр қилганларида шундай деганлар:
«فَمَنْ كَانَ دُونَهُنَّ، فَمُهَلُّهُ مِنْ أَهْلِهِ، وَكَذَلِكَ حَتَّى أَهْلُ مَكَّةَ يُهِلُّونَ مِنْ مَكَّةَ».
«Ким буларнинг (шу мийқотларнинг) ичида бўлса, унинг эҳром боғлайдиган жойи ўз еридандир. Шунингдек, ҳатто Макка аҳли ҳам ўша жойдан эҳром боғлайди».3536 Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Лекин Ҳарам ҳудудида яшовчи одам умра қилишни хоҳласа, Ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиб, умра қилиш учун эҳром боғлаши керак. Чунки Оиша онамиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан умра қилишга изн сўраганларида, Оиша онамизнинг акалари Абдураҳмонни улар билан Ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқишга ва ўша ердан эҳром боғлашга буюрганлар. Шундай қилиб бу қисса Ҳарам ҳудудида яшовчи киши унинг Ҳарамдан ташқарига чиқиб келиши кераклигига далолат қилади.
Ҳамда бу ҳадис Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг юқорида зикр қилинган умумий ҳадисларини хослайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«حَتَّى أَهْلُ مَكَّةَ يُهِلُّونَ مِنْ مَكَّةَ».
«Макка аҳли маккадан эҳром боғлайди», деган сўзлари37 умра қилувчиларга эмас, балки, ҳаж қилувчиларга тегишли эканлигига далолат қилади. Агар умра учун эҳром боғлаш Ҳарам ҳудудида туриб жоиз бўлганда Оиша разияллоҳу анҳони унинг ташқарисига чиқишга буюрмасдан ўша ердан эҳром боғлашга изн берган бўлар эдилар. Бу фикр кўпчилик уламоларнинг фикри бўлиб, мўмин учун энг эҳтиётли чорадир. Чунки шу фатвога амал қилиш билан икки ҳадисни жамлаган бўламиз. Аллоҳ ўзи тавфиқ берувчи.
Ҳозирги кундаги баъзи инсонлар ҳаж амалларини адо этганларидан сўнг кўпроқ умра қилиб олиш учун Танъим, Жиърона ёки бошқа жойга бориб келиб, ҳаждан олдин умра қилган бўлса ҳам яна умра қилишларига далил йўқ. Аксинча, далиллар бу ишни тарк қилиш афзаллигига далолат қилади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва уларнинг асҳоблари ҳаждан кейин умра қилмаганлар. Оиша онамизнинг Танъимдан умра қилганининг сабаби эса, улар Маккага кирганда ой кўрганлари сабабли, одамлар умра қилганда умра қила олмаганларидир. Олдин умрага ният қилиб эҳром боғлаганлари ва узр сабабли умра қила олмаганлари учун янгидан умра қилишга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн сўраганларида рухсат бердилар. Шундай қилиб иккита умра қилиб қолдилар, ҳаж билан бирга қилинган умралари ва ҳаж тугагач қилган умралари. Энди ким Оиша онамизнинг ҳолатига тушган бўлса, барча далилларга амал қилган ҳолда ва мусулмонларга кенглик яратиш бобидан ҳаждан кейин умра қилса бўлади.
Шубҳасиз, ҳаж тугагач ҳожилар Маккага киргандаги умраларидан ташқари яна умра қилишлари барчага машаққат яратади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига тескари иш қилишдан ташқари, ҳар хил ҳодисалар ва тиқилинчларга ҳам сабаб бўлади. Аллоҳ ўзи тавфиқ бергувчи.
Боб
Ҳаж ойларидан бошқа ойда мийқотга етиб борган кишининг ҳукми
Билинг-ки, мийқотга етган кишининг икки ҳолати бор:
Биринчиси: Ҳаж ойларидан бошқа Рамазон ва Шаъбон каби ойларда етиб бориши. Бу киши борасидаги суннат, умрага қалби билан ният қилиб: «Лаббайка умротан» ёки
«Аллоҳумма лаббайка умротан» каби лафзларни талаффуз этиш, сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг талбиялари билан талбия айтишдир:
«لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالمُلْكَ، لَا شَرِيكَ لَكَ».
«Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал-ҳамда ван-неъмата лака вал-мулк. Лаа шарийка лак!»38 Байтуллоҳга етгунга қадар ушбу талбияни ва Аллоҳнинг зикрини кўпайтиради. Байтуллоҳга етгач талбияни тўхтатади ва етти марта Каъбанинг атрофини тавоф қилади. Мақоми Иброҳим ортида икки ракат намоз ўқийди. Сўнгра, Сафога чиқиб Сафо ва Марва ўртасида етти марта саъй қилади. Сўнгра сочини қиради ёки қисқартиради. Шу билан умраси тамомига етади ва эҳром сабаб ҳаром бўлган барча нарсалар унга ҳалол бўлади.
Иккинчиси: Ҳаж ойларида: Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжанинг биринчи ўн кунида мийқотга етиш.
Бу ҳолатдаги кишига учта танлов берилади. Фақатгина ҳаж, фақатгина умра ёки иккаласини ҳам жамлаш. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Видолашув ҳажида" Зулқаъда ойида мийқотга етганларида асҳобларига ушбу учта нусукни баёнлаб берганлар. Аммо бу киши ҳам, агар ёнида сўйишлик учун қурбонлиги бўлмаса умрага эҳром боғлаши суннатдир. Ҳаж ойларидан бошқа ойда борган киши ҳақида нима деган бўлсак, ўша ишларни бажаради. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага яқинлашганларида асҳобларини умрага эҳром боғлашга буюрганлар ва Маккада буни яна таъкидлаганлар. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюруқларига биноан кимда қурбонлик йўқ бўлса, тавоф қилдилар, саъй қилдилар ва сочларини олиб эҳромларини ечдилар. Аммо кимда қурбонлик бўлса, сўйиш куни келгунча эҳромда қолишга ва сўйиш куни ечишга буюрилдилар. Қурбонлик эрчитиб олган инсон ҳаж ва умрани жамлаб эҳром боғлаши суннат. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонлик эрчитганлари учун шундай қилганлар. Ҳамда асҳобларидан қурбонлик эрчитиб умрага ният қилганларини ҳам ҳаж ва умрани жамлашга буюрган эдилар. Қурбонлик эрчитиб олган инсон фақат ҳаж қилишни ният қилган бўлса, Қирон ҳажини қилган инсон каби Наҳр куни эҳромдан чиқади.
Шундай қилиб, ким фақат ҳажни ёки ҳаж ва умрани ният қилса-ю, лекин қурбонлиги бўлмаса, эҳромида қолиши дуруст эмас. Аксинча, эҳромини умрага атаб, тавоф ва саъй амалларини бажариб, сочини олиб эҳромидан чиқиши суннатдир. Ҳудди Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари билан қурбонлик эрчитиб келмаган асҳобларини буюрганлари каби. Агар кечикиб келганлиги сабабли ҳаж вақти ўтиб кетишидан қўрқса, эҳромида қолса бўлади. Аллоҳ билгувчироқдир.
Агар эҳром боғлаган киши касаллик, душман хавфи ёки шу каби ишлар сабабли нусукларини тўлиқ бажара олмай қолишидан қўрқса, эҳром боғлаётганда шундай дейиши мустаҳаб бўлади: «Агар бирор тўсиқ мени тўсиб қолса, эҳромдан чиқиш жойим Ўзинг мени тўхтатган жойингдир». Зубоъа бинт Зубайр разияллоҳу анҳо ҳадисига кўра шундай қилиш жоиз, у: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳаж қилмоқчиман, лекин касалман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам:
«حُجِّي وَاشْتَرِطِي أَنَّ مَحِلِّي حَيْثُ حَبَسْتَنِي».
«Ҳажни бажаравер, шарт қилиб, «Аллоҳим, эҳромдан чиқиш жойим Ўзинг мени тўхтатган ердадир», дегин», деганлар.39 Муттафақун алайҳи.
Бу шартнинг фоидаси: Эҳром боғлаган киши касаллик ёки душман каби нарсалар ибодатини тўлиқ бажаришдан тўсиб қўйса, эҳромидан ҳеч қандай муаммосиз чиқаверади.
Боб
Ёш бола ҳажининг ҳукми
Саҳиҳ Муслимда келган Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг ҳадисларига кўра, бола ёки қизалоқнинг ҳажи саҳиҳ бўлади: «Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёш болани кўтариб: «Ё Расулуллоҳ, бунга ҳам ҳаж дурустми?» деди.
«نَعَمْ، وَلَكِ أَجْرٌ».
У зот: «Ҳа, сенга эса ажр бўлади», дедилар».40
Саҳиҳ Бухорийда Соиб ибн Язийд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Етти ёшлигимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳаж қилдирилдим», деганлар.41 Лекин бу ҳаж Исломдаги (фарз) ҳажининг ўрнини босмайди.
Қул ва чўрининг ҳам қилган ҳажи дурустдир, лекин Ислом ҳажи ўрнини босмайди. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади-ки: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«أَيُّمَا صَبِيٍّ حَجَّ، ثُمَّ بَلَغَ الحِنْثَ، فَعَلَيْهِ أَنْ يَحُجَّ حَجَّةً أُخْرَى، وَأَيُّمَا عَبْدٍ حَجَّ، ثُمَّ أُعْتِقَ، فَعَلَيْهِ حَجَّةٌ أُخْرَى».
«Қайси-ки ёш бола ҳаж қилса, сўнгра балоғатга етса, яна ҳаж қилиши фарздир. Қайси-ки қул ҳаж қилса, сўнгра озод қилинса, яна ҳаж қилиши фарздир», дедилар».42 Ибн Абу Шайба ва имом Байҳақий ҳасан санад билан ривоят қилган.
Агар бола ҳали жуда ёш бўлса, валийси унинг ўрнига ният қилади, тикилган кийимларини ечади ва унинг ўрнига талбия айтади. Шундай қилиб бола эҳромга киради. Унга эҳромдаги катта кишиларга ман қилинган барча нарса ман қилинади. Ёш қизча ҳам шундай. Унинг ўрнига валийси ният қилади, талбия айтади, шу билан эҳромга киради. Катта эҳромга кирган аёл нимадан ман қилинса, бу ҳам ман қилинади. Тавоф пайтида ёш боланинг кийимлари ва бадани пок бўлиши керак. Чунки тавоф намоз сингари бўлиб, унда ҳам ҳудди намозга таҳорат олингани каби таҳорат олиш шарт.
Агар ёш бола ва ёш қизалоқ ажрата олиш ёшига етган бўлса, валийсининг амри билан эҳромга киради. Катта одам каби эҳромга кираётиб ғусл олиш, хушбўйланиш ва шу каби бошқа ишларни бажаради. Валийси ота-онаси ёки бошқа одам бўлишидан қатъий назар, унинг ишларига қоим бўлиб ёрдам беради. Тош отиш ва шу каби қўлидан келмайдиган ишларни валийси бажаради. Арафада туриш, Мино ва Муздалифада тунаш, тавоф, саъй каби бошқа маносикларни ўзи бажариши керак. Агар тавоф ва саъйдан ожиз бўлса, қўлда кўтариб тавоф ва саъй бажарилади. Кўтариб олган инсон ибодатдаги эҳтиёткорлик ва: «Сени шубҳалантирган нарсани шубҳалантирмайди-гани билан тарк қил», ҳадисига биноан ўзи ва боланинг тавоф ва саъйини бирга қилмагани яхши. Балки унинг ўзига тавоф ва саъй бажаради. Сўнг ўзи учун мустақил равишда ният қилиб такроран амалларни бажаради.
Агар болани кўтариб олган киши ўзига ҳам, болага ҳам ният қилса, олимлар ихтилоф қилганлар, лекин, тўғрироқ сўзга кўра, дуруст бўлади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам боланинг ҳажи ҳақида сўраган аёлни болага алоҳида тавоф қилишга буюрмадилар. Агар вожиб бўлганда эди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу заҳоти баёнлаб берган бўлар эдилар. Аллоҳ ўзи тавфиқ бергувчи.
Ақли етган ёш бола ва ёш қиз катта эҳромдаги киши каби тавофдан аввал таҳорат олишга буюрилади. Ақли етмаган болаларга эҳром боғлаш валийларига вожиб эмас, аксинча, нафл холос. Агар шундай қилса, унга ажр бор, қилмаса муаммо йўқ. Аллоҳ билгувчидир.
Боб
Эҳромдаги кишига таъқиқланган ва рухсат берилган ишлар
Эҳромга кирган киши эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, ният қилгандан сўнг сочи ёки тирноғидан бирор нарсани олиши ёки хушбўйланиши мумкин эмас.
Эркак киши қирқилиб, атайин баданга мослашиб тикилган кўйлак, футболка, шим, маҳси ва пайпоқ каби нарсаларни кийиши жоиз эмас. Магарам, агар изор тополмаса, шим кийиши жоиз. Ҳудди шундай, ким шиппак топа олмаса, маҳсининг орқасини кесмай кийиши жоиз. Чунки, саҳиҳайнда Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадики: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ لَمْ يَجِدْ نَعْلَيْنِ، فَلْيَلْبَسِ خُفَّيْنِ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْ إِزَارًا، فَلْيَلْبَسْ سَرَاوِيلَ».
«Ким шиппак тополмаса, маҳси кийсин. Ким изор тополмаса, шалвор кийсин!» деганлар».43
Ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг шиппаги йўқлиги сабабли маҳси кийишга муҳтож бўлган киши маҳсининг орқасини кесиб кийиши ҳақидаги ҳадиси мансухдир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада эҳром боғлаган киши нима кийиши ҳақида сўралганларида бу нарсага буюрганлар. Сўнгра Арафот тоғида хутба қилганларида шиппаги йўқ киши маҳси кийиши жоизлиги ҳақида хабар бериб, уни кесишга буюрмаганлар.
Бу ерда маҳси сўзидан мурод, оёқни ўраб турадиган оёқ кийим демакдир. Бу хутба вақтида Мадинада У зотнинг жавобларини эшитмаганлар ҳам иштирок этган. Усул фиқҳ ва усул ҳадис илмларида айтилганидай: «Масаланинг баёнини ҳожат вақтидан кечиктириш жоиз эмас». Шундай қилиб, кесишга буюрган буйруқлари насх бўлди. Агар вожиб бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаган бўлар эдилар, Аллоҳ билгувчидир.
Эҳром боғлаган киши шиппак турига кирадиган, икки ошиқдан паст бўлган оёқ кийим кийиши ҳамда изорини ип ёки шу каби нарсалар билан боғлаши ҳам жоиз. Чунки, бу нарсани ман қиладиган бирорта далил ворид бўлмаган.
Шунингдек, эҳром боғлаган киши ғусл олиши, бошини ювиши ва оҳисталик билан юқалаши жоиз. Шу сабабли бошидан бирор соч толаси тушса бунинг зарари йўқ.
Эҳромдаги аёл юзга хослаб тикилган парда ва ниқоб тақиши, қўлига қўлқоп кийиши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан ҳаром қилинган:
«وَلَا تَنْتَقِبِ المَرْأَةُ المُحْرِمَةُ، وَلَا تَلْبَسِ القُفَّازَيْنِ».
«Эҳромдаги аёл ниқоб тутмасин, қўлқоп ҳам киймасин!»44 Имом Бухорий ривояти.
Қўлқоп: қўлга мослашиб пахта, жун ёки шу каби нарсалардан тикилган кийим.
Ундан ташқари, аёл кишига кўйлак, шарвол, маҳси, пайпоқ ва шу каби барча тикилган кийимлар жоиз.
Шунингдек, эҳтиёж тўғилса рўмолини юзига боғламай шунчаки ташлаб олиши ҳам жоиз. Рўмоли юзига текса ҳам ҳеч нарса бўлмайди. Чунки, Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар-ки: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан эҳром боғлаган ҳолда кетаётганимизда олдимиздан уловда инсонлар ўтиб қолар эди. Улар бизга яқинлашганларида биримиз рўмолини юзига ташлар ва ўтиб кетса юзини очар эди».45 Абу Довуд, Ибн Можа ривоят қилган ва Доруқутний эса Умму Саламадан ҳудди шундай ҳадисни ривоят қилган.
Қўлига кўйлагини тушуриб ёки бошқа нарса билан ёпса ҳам муаммо йўқ. Бошқа эркаклар олдида юзини ва кафтини ёпиши вожиб, чунки у аврат ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:
﴿...وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ...﴾
«Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига...» [Нур: 31]. Юз ва икки кафт энг кучли зийнат эканлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Юзнинг зийнати қўлга қараганда кучлироқ.
﴿...وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ ذَلِكُمْ أَطْهَرُ لِقُلُوبِكُمْ وَقُلُوبِهِنَّ...﴾
«Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир» [Аҳзоб: 53].
Аммо ҳозирги кундаги баъзи аёллар рўмолни юзидан кўтарилиб туриши учун пешонага боғич қилиб олишлари шариатда асли йўқ бўлган ишлардандир. Агар у машруъ бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаб берган бўлар эдилар.
Эркаклар ҳам, аёллар ҳам эҳром кийими кир бўлса ёки бошқа сабабга кўра уни ювиши ёки алмаштириши жоиздир.
Заъфарон ёки варс гули теккан кийим кийса бўлмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда бундан қайтарганлар.
Эҳром боғлаган киши одобсиз ва фисқ сўзларни сўзлаши ва тортишиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади:
﴿الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَّعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ...﴾
«Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир» [Бақара: 197].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда шундай деганлар:
«مَنْ حَجَّ، فَلَمْ يَرْفُثْ، وَلَمْ يَفْسُقْ، رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ».
«Ким ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (гуноҳсиз) бўлиб қайтади».46
Рафас: Жимо, фаҳш амал ва сўзларга ишлатилади.
Фосиқликдан мурод, маъсият. Тортишишдан мурод, ботил ёки фойдасиз нарсада тортишишдир. Аммо ҳақни зоҳир қилиш ва ботилни рад этиш учун тортишса, бўлаверади. Аксинча, бу нарсага буюрилган. Аллоҳ таоло айтади:
﴿ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ...﴾
«Раббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил» [Наҳл: 125].
Эркак киши эҳром боғлагач бошига тегиб турадиган дўппи, ёпинчиқ, салла ва шу каби нарсалар билан боши ёки юзини ёпиши ҳаромдир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни уловидан йиқилиб вафот этган киши ҳақида шундай деганлар:
«اغْسِلُوهُ بِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَكَفِّنُوهُ فِي ثَوْبَيْهِ، وَلَا تُخَمِّرُوا رَأْسَهُ، وَلَا وَجْهَهُ، فَإِنَّهُ يُبْعَثُ يَوْمَ القِيَامَةِ مُلَبِّيًا».
«Уни сув ва сидр билан ювиб, (эҳромининг) икки матосига кафанланглар! Унинг бошини ҳам, юзини ҳам ёпманглар! Албатта, у Қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилади».47 Муттафақун алайҳи ва бу имом Муслимдаги лафздир.
Шунингдек, машина, соябон, чодир, дарахт ва шу каби нарсаларнинг соясида туришда муаммо йўқ. Саҳиҳ ҳадисда собит бўлишича: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга жамротул ақобада тош отаётганларида кийим билан соябон қилиниб турилган».
Бошқа ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Арафа куни Намира деган жойда чодир турғизилган ва у ерда қуёш ботгунча бўлганлари собит бўлган.
Эҳромдаги эркакка ҳам аёлга ҳам қуруқликдаги жониворларни овлаш, овда ёрдам бериш, ҳайвонни турган жойидан қувиш, никоҳланиш, жимоъ қилиш, аёлларга совчи қўйиш ва шаҳват билан ушлаш ҳаром қилинади. Чунки Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَا يَنْكِحُ المُحْرِمُ وَلَا يُنْكِحُ وَلَا يَخْطُبُ».
«Эҳром боғлаган киши ҳеч кимни никоҳига олмайди, ҳеч кимнинг никоҳига ўтмайди ва унаштирилмайди», деганлар.48 Муслим ривояти.
Агар эҳром боғлаган киши унутиб ёки билмасдан тикилган кийим кийса, бошини ўраса ёки хушбўйланса фидя тўлаши шарт эмас. Уни билган ёки эсига тушган заҳоти олиб ташлайди. Шунингдек, унутиб ёки билмай сочини қирган, бирор қисмини олган ёки тирноғини олган бўлса ҳам, тўғрироқ сўзга кўра ҳеч нарса тўлаши шарт эмас.
Мусулмон киши эҳромда бўлса ҳам, эҳромда бўлмаса ҳам, эркак кишими ёки аёлми Ҳарам ҳудудидаги жониворларни овлаши, бирор асбоб, ишора ёки шу кабилар билан овлашда ёрдам бериши ҳамда қувиши ҳаромдир. Ҳарамнинг дарахти, яшил ўсимликлари ва йўқолғиларига тегишиш ҳам ҳаром магар муншид бундан мустасно. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«فَإِنَّ هَذَا البَلَدَ - يَعْنِي مَكَّةَ - حَرَامٌ بِحُرْمَةِ اللَّهِ إِلَى يَوْمِ القِيَامَةِ، لَا يُعْضَدُ شَوْكُهُ، وَلَا يُنَفَّرُ صَيْدُهُ، وَلَا يُلْتَقَطُ لُقَطَتُهُ إِلَّا مَنْ عَرَفَهَا، وَلَا يُخْتَلَى خَلَاهَا».
«Бу шаҳарни, (яъни Маккани) Аллоҳ таоло қиёмат кунига қадар муқаддас қилди. Дарахти синдирилмайди, ови чўчитилмайди, ўт-ўлани ҳам юлинмайди ва тушиб қолган нарсаси муншиддан ўзгасига ҳаромдир», деганлар.49 Муттафақун алайҳи.
Муншид – эълон қилувчи.
Ўт-ўландан мақсад, нам ўт-ўланлар. Мино ва муздалифа ҳаром ҳудудига кирса, Арафа бу ҳудудга кирмайди.
Боб
Ҳожи Маккага кираётиб нима қилиши, Ҳарам масжидига киргач тавоф ва шу каби амалларни қандай бажариши ҳақида
Эҳром боғлаган киши Маккага етгач, киришдан олдин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ ғусл олиши мустаҳаб амалдир. Қачон-ки у Ҳарам масжидига етса, ўнг оёғи билан кириб: «Бисмиллаҳ, вас-солаату вас-салааму ъалаа росулиллаҳ, Аъузу биллаҳил-ъазийм ва биважҳиҳил-карийм, ва султониҳил-қодийм минаш-шайтонир-рожийм, Аллоҳуммафтаҳли абвааба роҳматик», деб айтиши суннат. Бошқа масжидларга кирганда ҳам ушбу дуони айтади. Билишимча, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фақат шу масжидга кирганда айтиладиган махсус дуо ворид бўлмаган.
Агар таматтуъ ҳажи ёки умрага ният қилган бўлса, каабага етгач талбияни тўхтатади. Сўнгра, қора тош олдига бориб унга қарайди. Сўнгра, ўнг қўли билан ушлайди ва агар иложи бўлса одамларга озор бермасдан тошни ўпади. Ўпаётган вақтда «Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар» ёки «Аллоҳу акбар», дейди. Агар ўпа олмаса, қўли ёки ҳассасини теккизади ва тегизган нарсасини ўпади. Агар ушлашнинг ҳам иложи бўлмаса, унга ишора қилади ва «Аллоҳу акбар» дейди. Нима билан ишора қилишидан қатъий назар, уни ўпмайди. Кишининг тавофи қабул бўлиши учун, у катта ва кичик таҳоратсизликдан пок бўлиши шарт. Чунки тавоф унда гапиришликга рухсат берилганини эътиборга олмаса худди намознинг ҳукмини олади. Тавоф қилаётиб Байтуллоҳни чап томонида қилади. Тавоф бошида: «Аллоҳумма ийманан бика ва тасдийқон бикитабика ва вафааъан биъаҳдика, ват-тибааъан ли суннати набиййика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам», деса яхши амалдир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу амал ворид бўлган. Байтуллоҳни етти марта тавоф қилади. Фақат умра, таматтуъ, ифрод ёки умра ва ҳажни жамлашни ният қилган бўлса ҳам, Маккага биринчи кирганда бажарадиган тавофининг аввалги учтасида тез-тез майда қадам ташлаб юради. Қолган тўрттасида эса, оддий юраверади. Ҳар бир айланишни Ҳажарул асваддан бошлаб, унда тугатади.
Рамал: Майда қадам билан тез-тез юришдир. Бу тавофнинг барчасида изтибоъ қилиш мустаҳаб.
Изтибоъ: Ридонинг ўнг томонини елкасининг остига киргизиб икки томонини чап елкасига ташлаб олишдир.
Агар неча марта айланганини эсдан чиқариб қўйса, эслаганидан, камроғидан бошлаб тавофни давом эттиради. Яъни, учинчи ёки тўртинчи марта айлангани ҳақида шубҳа тўғилса, учта деб ҳисоблайди. Саъйга чиққанда ҳам худди шундай қилади.
Тавоф қилиб битгач тавофнинг икки ракат намозини ўқишдан олдин ридоси билан икки елкасини ёпади.
Аёлларни зийнат, хушбўй ҳидлар билан ва авратларини ёпмай тавоф қилишдан қайтариш керак, чунки улар авратдирлар. Улар тавоф ҳамда аёллар ва эркаклар аралашиб юрадиган ҳолатларда ёпиниб юришлари, зийнатланмас-ликлари вожиб. Чунки, булар номаҳрамлар учун аврат ва фитнадир. Аёлнинг юзи энг кучли зийнат бўлиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига кўра маҳрам бўлмаганларга кўрсатиши мумкин эмас:
﴿...وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ...﴾
«Зийнатларини эрларидан бошқаларига кўрсатмасинлар...!» [Нур: 31]. Агар аёллар қора тошни ўпаётганларида эркакларнинг уларга назари тушса, юзларини очишлари мумкин эмас. Агар қора тошни ушлашга ва уни ўпишга жой бўлмаса, эркаклар билан тиқилиш мумкин эмас. Аксинча, орқаларида туриб тавоф қилишлари керак. Каабага яқин жойда эркаклар билан тиқилишиб тавоф қилгандан кўра, узоқроқда тавоф қилгани яхшироқ. Рамал ва изтибоъ, шу тавофдан бошқасида ҳам, саъйда ҳам машруъ қилинмаган. Аёлларга тавофда ромал ва изтибоъ машруъ эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага келганларидаги биринчи тавофдагина рамал ва изтибоъ қилганлар. Тавофни бетаҳоратлик ва нажаслардан пок бўлиб, Аллоҳ таолога хузуъ ва ҳокисор ҳолида бажаради.
Тавоф пайтида Аллоҳ таолонинг зикри ва дуони кўпайтириш мустаҳаб. Қуръон ўқиса ҳам яхши. Тавофда, саъйда ёки шунга ўхшаш бошқа амалларда махсус бир зикрни айтиш шарт эмас.
Ҳозирги кунда баъзи одамларнинг ҳар бир тавофда махсус зикрлар ва махсус дуоларни айтишларининг далили йўқ. Аксинча, қанча зикр ва дуо қилса ўша етарли. Агар Яманий устун олдидан ўтса, уни ўнг қўли билан силаб: «Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар» дейди, лекин ўпмайди. Агар силаш қийин бўлса, уни тарк қилади ва ҳар ўтганда ишора қилиб такбир ҳам айтмайди. Аксинча, тавофида давом этади. Чунки билишимизча, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу нарса ворид бўлмаган. Яманий устун ва қора тош ўртасида шундай дейиши мустаҳаб:
﴿...رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْاخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ ٢٠١﴾
«Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин» [Бақара: 201].
Ҳар сафар қора тошнинг олдидан ўтган вақтида уни силайди, ўпади ва «Аллоҳу акбар» дейди. Агар ушлаш ва ўпиш қийин бўлса, ҳар ўтганда такбир айтади.
Замзам ва Мақом орқасидан тавоф қилиш жоиз. Айниқса тиқилинч пайтида айни муддао. Масжиднинг барча қисми тавоф учун макондир. Масжид томида тавоф қилса ҳам жоиз, лекин, каабага яқинроқ жойда тавоф қила олса ўша афзал.
Тавофни тамомлагандан сўнг, иложи бўлса Мақом орқасида икки ракат намоз ўқийди. Агар тиқилинч ва шу каби нарсалар сабабли Мақом орқасида ўқишнинг иложи бўлмаса, масжиднинг бошқа жойида ўқийверади. Намозда фотиҳадан сўнг биринчи ракатда
﴿قُلۡ يٰٓأَيُّهَا ٱلۡكَٰفِرُونَ١﴾
«Айтинг: «Эй кофирлар!» [Кофирун: 1]. иккинчи ракатда эса
﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ١﴾
«Ихлос» сурасини» [Ихлос: 1], ўқиш суннат. Бошқа сураларни ўқиса ҳам зарари йўқ. Сўнгра иложи бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда қора тошни силайди.
Сўнгра, Сафога униг эшигидан чиқади ёки олдига бориб туради. Иложи бўлса Сафога чиққани афзал. Юришни бошлаганда Аллоҳ таолонинг:
﴿إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ...﴾
«Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир», оятини тиловат қилади. [Бақара: 158].
Сафога чиққач, қибла томонга бурилиб Аллоҳга ҳамд, такбир ҳамда «Лаа илааҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, йўҳйий ва йўмийт ваҳўва ъала кўлли шайъин қодийр, лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, анжаза ваъдаҳ ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ», деб айтиш мустаҳаб.
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди, бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди». Сўнгра қўлини кўтариб, қўлидан келгунча дуо қилади. Ушбу зикр ва дуони уч марта қайтаради. Сўнгра Сафодан тушиб Марво томон йўл олади. Биринчи белгига етгач, иккинчи белгигача эркак киши тез юради. Аммо аёллар икки белги орасида тезлашиши машруъ эмас, чунки у аврат ҳисобланади. Аёл кишига машруъ қилинган нарса, саъй пайтида тўлиқ юришдир. Сўнгра Марва тоғига чиқади ёки олдида туради, иложи бўлса, устига чиқиши афзал. Сафо тоғида нима қилган ва нимани айтган бўлса, Марва тоғида ҳам шуларни бажаради ва айтади. Фақатгина, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзини ўқимайди:
﴿إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ...﴾
«Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир» [Бақара: 158].
Бу фақатгина Сафо тоғига биринчи чиқаётганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлари учун айтилади. Сўнгра ундан тушиб Сафо тоғига етгунча юрадиган ерда юради ва тезлашадиган ерда тезлашади. Шу нарсани етти марта такрорлайди. Сафодан Марвага бориши бир мартага, ундан Сафога қайтиши иккинчиси бўлиб ҳисобланади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинган нарсаларни бажариб шундай деганлар:
«خُذُوا عَنِّي مَنَاسِكَكُمْ».
«Ҳаж амалларингизни мендан ўрганиб олинглар».50 Саъй пайтида Зикр ва дуони кўпайтириш ва катта кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши мустаҳаб. Агар бетаҳорат саъй қилса, жоиз. Шунингдек, аёл киши тавофдан кейин ҳайз кўрса ёки нифос келса саъй қилиши жоиз. Чунки саъй пайтида таҳорат шарт эмас, балки, мустаҳабдир!
Саъйни тамомлагач, сочини қисқартиради ёки қиради. Эркак киши қириши афзал. Агар қисқартириб, қиришни ҳаж амалига олиб қўйса, у ҳам яхши. Агар Маккага ҳаж вақтига яқин келган бўлса, қисқартиргани яхшироқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари Зулҳижжа ойининг тўртинчи куни келганларида ўзи билан қурбонлик олиб келмаганларни сочини қиришга эмас, қисқартиришга буюрганлар. Сочининг барчасини қисқартириши керак. Сочининг баъзи ўринларини қириб, баъзи ўринларини тарк қилиш кифоя қилмагани каби, баъзи жойларини қисқартириб, баъзиларини қисқартирмаслик ҳам кифоя қилмайди. Аёл киши фақатгина қисқартириши машруъ. Ҳар бир ўрим сочидан бир унмула ёки ундан озроқ кесиши машруъ.
Унмула: бармоқ учининг бир бўғини. Аёл киши сочидан унмуладан ошиқ олмайди.
Агар эҳром боғлаган киши айтилган нарсаларни бажарган бўлса, эҳроми тамомига етди. Энди унга эҳром сабабидан ҳаром бўлган барча нарса ҳалол бўлади. Фақатгина, ўзи билан ташқаридан қурбонлик олиб келганлар ҳаж ва умра тўлиқ тамомига етгунига қадар эҳромларида қоладилар.
Кимки фақат ҳажга ёки ҳаж билан умрани жамлаган ҳолда эҳром боғлаган бўлса, эҳромини умрага хослаши суннат. Агар ўзи билан қурбонлик олиб келмаган бўлса, таматтуъ қилган киши каби қилади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини буюриб шундай деганлар:
«لَوْلَا أَنِّي سُقْتُ الهَدْيَ لَأَحْلَلْتُ مَعَكُمْ».
«Агар мен ҳам қурбонлик олиб келмаганимда, сизлар билан бирга эҳромдан чиққан бўлар эдим».51
Агар аёл киши умрага эҳром боғлагач ҳайз кўрса ёки нифоси келса, покланмагунча тавоф ҳам, Сафо ва Марвада саъй ҳам қилмайди. Пок бўлгач, тавоф ва саъй қилади ҳамда сочини қисқартиради. Шу билан унинг умраси тамомига етади. Тарвия куни келгунча покланмаса, турган маконидан ҳажга эҳром боғлаб одамлар билан Минога чиқади. Шундай қилиб ҳаж билан умрани қирон (яъни бир эҳром боғлаганда икки ибодатни) бажарган бўлади. Ҳожилар каби арафада ва Машъарул ҳаромда туради, Жамаротда тош отади, Муздалифа ва Минода тунайди, қурбонлик сўяди ва сочини қисқартиради. Сўнгра пок бўлгач, Байтуллоҳни бир марта тавоф ҳамда Сафо ва Марва тоғини бир марта саъй қилади. Манашу битта тавоф умраси ва ҳажига кифоя қилади. Чунки, Оиша разияллоҳу анҳо умрага эҳром боғлагач ой кўрганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«افْعَلِي مَا يَفْعَلُ الحَاجُّ غَيْرَ أَنْ لَا تَطُوفِي بِالبَيْتِ حَتَّى تَطْهُرِي».
«Ҳожилар нима қилса, ўшани қилавер! Фақат Байтуллоҳни пок бўлгунингча тавоф қилмай тур», деганлар.52 Муттафақун алайҳи.
Агар ой кўрган ёки нифоси келган аёллар наҳр куни Жамаротда тош отса ва сочини қисқартирса унга эҳром сабабли ҳаром бўлган хушбўйланиш ва шу каби барча нарсалар ҳалол бўлади. Фақатгина, то бошқа аёллар каби пок бўлгунча эрига яқинлашиш ҳаром бўлиб қолади. Пок бўлгач, тавоф ва саъй қилса, эрига яқинлашиш ҳам ҳалол бўлади.
Боб
Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳажга эҳром боғлаш ва Минога чиқиш ҳақида
Зулҳижжанинг саккизинчи куни бўлмиш тарвия куни келса, Маккага ҳаж учун келганлар ва ўша ерда яшовчилар уйларидан эҳром боғлашлари мустаҳаб. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ҳажга келганларида Абтоҳда яшаганлар ва У зотнинг буйруқлари сабабли ўша ердан эҳром боғлаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Байтуллоҳга ёки унинг тарновини остига бориб эҳром боғлашга буюрмадилар. Шу билан бирга Минога чиқишдан олдин видолашув тавофига ҳам буюрмаганлар. Агар машруъ бўлганда, уни ўргатган бўлар эдилар. Яхшиликнинг барчаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У зотнинг асҳобларига эргашишдадир.
Мийқоттан ҳажга эҳром боғлаётганда ғусл олганидай ғусл олиши, покланиши ва ҳушбўйланиши мустаҳаб. Ҳажга эҳром боғлагач тарвия куни қуёш осмоннинг қоқ ўртасига етгунича ёки етгач Минога чиқиш ҳамда Жамротул ақобада тош отгунча талбияни кўпайтириш ҳожиларга нисбатан суннат. Шундай қилиб, Минода пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдод намозларини ўқийди. Ҳар бир намозни ўз вақтида қаср қилиб жам қилмасдан ўқиш суннат. Шом ва бомдод эса аслида қаср қилинмайди.
Макка аҳли билан бошқаларнинг фарқи йўқ. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мино, Арафа ва Муздалифада барчага имом бўлиб бир хил қаср намоз ўқиганлар. Макка аҳлини намозни тўлиқ ўқишга буюрмаганлар. Агар улар тўлиқ ўқишлари вожиб бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаб берган бўлардилар.
Ҳожи Арафа куни қуёш чиққач Минодан Арафага отланади. Агар иложи бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш осмоннинг қоқ ўртасига қелгунча Намирода турганлари каби ўша ерда туриш суннатдир.
Қуёш осмоннинг қоқ ўртасидан оғгач, имом ёки унинг ноиби ҳолатга муносиб ҳолда хутба қилиши суннат. У хутбада ҳожи ўша куни ва ундан кейинги кунларда нима қилишини баёнлаб беради. Барча амалларда Аллоҳга тақво ва ихлос қилишга ҳамда Уни яккалашга буюради. Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатларини маҳкам ушлашга, у билан ҳукм қилишга, барча ишларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда Аллоҳ ва расулининг ҳукмини бажаришга буюради. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби пешин ва асрни биринчи вақтида бир азон ва икки иқома билан ўқишади. Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган.
Сўнгра ҳожилар Арафада турадилар. Арафанинг барчаси мавқифдир (яъни турса бўладиган жой) фақат, Батну Урона бундан мустасно. Иложи бўлса қиблага ва Раҳма тоғига юзланади. Агар иккаласига юзланишнинг иложи бўлмаса, қибланинг ўзига юзланади. Бу жойда ҳожи Аллоҳни зикр қилиши, қўлини кўтариб ва ёлвориб У Зотга дуо қилиши мустаҳабдир. Агар Қуръон ўқиса ёки талбия айтса, бу ҳам яхши. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилингани каби «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ лаҳул-мулку валаҳул-ҳамду йўҳйи ва йўмийт. Ва ҳува ъала кўлли шайъин қодийр», деб айтиш суннат. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«خَيْرُ الدُّعَاءِ دُعَاءُ يَوْمِ عَرَفَةَ، وَأَفْضَلُ مَا قُلْتُ أَنَا وَالنَّبِيُّونَ مِنْ قَبْلِي: لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ».
«Энг яхши дуо Арафа кунининг дуоси. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши зикр: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ лаҳул-мулку валаҳул-ҳамду йўҳйи ва йўмийт. Ва ҳува ъала кўлли шайъин қодийр», деганлар.53
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда У зот айтадилар:
«أَحَبُّ الكَلَامِ إِلَى اللَّهِ أَرْبَعٌ: سُبْحَانَ اللَّهِ، وَالحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ».
«Аллоҳга энг суйукли сўзлар тўрттадир: «Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллах, валаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар».54
Бу зикрни қалбда ҳозир тутиб, хушуъ билан кўп-кўп такрорлаши керак. Ундан ташқари бошқа вақтларда айтиладиган, шариатда ворид бўлган дуоларни кўпайтириши керак. Хусусан, ушбу ўринда, ушбу улуғ кунда ўзида кўп маъноларни жамлаган зикр ва дуоларни танлаши лозим.
Улардан: «Субҳаналлохи ва биҳамдиҳи ва субҳаналлоҳил-ъазийм».
Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман».
﴿...لَا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ ٨٧﴾
«Лаа илааҳа илла анта субҳаанака инни кунту миназ-золимийн».
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, сени (айбу нуқсонлардан) поклайман. Дарҳақиқат, мен золимлардан бўлдим» [Анбиё: 87].
«Лаа илааҳа иллаллоҳ, валаа наъбуду иллаа иййааҳ, лаҳун-неъмату ва лаҳул-фадл ва лаҳус-санааул-ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд-дина валав кариҳал-каафирун».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, фақатгина У Зотга ибодат қиламиз, неъмат Уники, фазилат Уники ва яхши сано Уники, гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолда (ибодат қиламиз) Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ».
«Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллааҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзгада на куч ва на ҳолатни ўзгартира олишга қудрат йўқ».55
﴿...رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْاخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ٢٠١﴾
«Роббанаа аатинаа фид-дуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азаабан-наар».
Маъноси: «Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин» [Бақара: 201].
اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِيَ الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِيَ الَّتِي فِيهَا مَعَادِي، وَاجْعَلِ الحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ، وَالمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ.
«Аллоҳумма аслиҳ лии дийний ал-лазии ҳува исмату амри ва аслиҳли дунйаайаа ал-лати фииҳаа маъааший, ва аслиҳ лий аахиротий, ал-латии фииҳаа маъаадий. Важъалил-ҳаяаата зиядатан лии фии кулли хойр вал-мавта рооҳатан мин кулли шарр»
Маъноси: «Аллоҳим! Борлиғимнинг асоси бўлган динимни ислоҳ қилгин. Тирикчилигим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёда бўлишига сабаб қилгин, ўлимни эса мен учун барча ёмонликлардан халос қилувчи роҳат қилгин».56
أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ جَهْدِ البَلَاءِ، وَدَرَكِ الشَّقَاءِ، وَسُوءِ القَضَاءِ، وَشَمَاتَةِ الأَعْدَاءِ.
«Аъуузу бил-лаҳи мин жаҳдил-балааъ, ва дарокиш-шақооъ, ва сууъил-қодооъ ва шамаа-татил-аъдааъ».
Маъноси: «Аллоҳим! Балонинг машаққати-дан, бахтсизлик етишидан, ёмон қисматдан ва ғанимларнинг шодланишидан паноҳ бери-шингни сўрайман».57
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الجُبْنِ وَالبُخْلِ، وَمِنَ المَأْثَمِ وَالمَغْرَمِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ.
«Аллоҳумма инни аъуузу бика минал-ҳамми вал-ҳазан, ва минал-ъажзи вал-касал, ва минал-жубни вал-бухл, ва минал-маъсами вал-мағром, ва мин-ғолабатиддайни ва қоҳрир-рижаал.
Маъноси: «Аллоҳим! Ғам-ғусса, маҳзунлик, ожизлик, дангасалик, қўрқоқлик, бахиллик, гуноҳ, тўлай олмайдиган қарз, қарзлар ғолиб келиши ва эркаклар қаҳридан паноҳ бери-шингни сўрайман».58
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ البَرَصِ وَالجُنُونِ وَالجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الأَسْقَامِ.
Аллоҳумма инни аъуузу бика минал-барос валжунуун вал-жузаам ва мин саййиъиласқоом.
Маъноси: Аллоҳим! Мохов, жиннилик, жузам ва бошқа ёмон касалликларидан паноҳ беришингни сўрайман».59
«Аллоҳумма инни асъалукал-ъафва вал-аафията фид-дунйаа вал-аахироҳ».
Маъноси: «Аллохим мен сендан дунё ва охи-ратда авф ва офият сўрайман».
Аллоҳумма инни асъалукал-ъафва вал-ъаафията фии дийнии ва дуняайаа ва аҳлии ва маалии.
Маъноси: «Аллоҳим! Мен сендан диним, дунёйим, аҳлим, молимда авф ва офийт беришингни сўрайман».
اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي.
«Аллоҳумма-стур ъавротий ва аамин ровъаатий ваҳфазнии мин байна ядаййа ва мин холфии ва ъан йамиинии ва ъан шимаалии ва мин фавқии ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин тахтии».
Маъноси: «Аллоҳим! Менинг авратимни беркит! Қўрқувимдан омонлик бер, кетказ! Аллоҳим! Мен олдимдан ҳам, ортимдан ҳам, ўнгимдан ҳам, чапимдан ҳам, тепамдан ҳам, Ўзинг сақла! Оёғим остидан ҳиёнатга учрашдан Сенинг улуғлигингла паноҳ сўрайман».60
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي جِدِّي وَهَزْلِي، وَخَطَئِي وَعَمْدِي، وَكُلَّ ذَلِكَ عِنْدِي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، أَنْتَ المُقَدِّمُ وَأَنْتَ المُؤَخِّرُ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Аллоҳуммағфир лии жиддий ва ҳазлий ва хотоии ва ъамдии ва куллу заалика ъиндии. Аллоҳумма, иғфирлий ма қоддамту ва маа аххорту, ва маа асрорту ва маа аъланту, ва маа анта аъламу биҳии минний. Антал-Муқоддиму ва антал-Муаххир, ва анта ъалаа кулли шайъин қодийр!»
Маъноси: Аллоҳим! Жиддий ва ҳазил қилиб қилганларимни, хато ва қасддан қилганла-римни мағфират қилгин — буларнинг ҳаммаси менда бор. Аллоҳим! Менинг аввалги ва кейинги, яширин ва ошкор гуноҳларимни ва Сен мендан кўра яхши биладиган гуноҳларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан. Сен ҳар нарсага қодирсан.61
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الأَمْرِ وَالعَزِيمَةَ عَلَى الرُّشْدِ، وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيمًا وَلِسَانًا صَادِقًا، وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ، إِنَّكَ عَلَّامُ الغُيُوبِ.
Аллоҳумма инни асъалукас-саббата фил-амр, вал-ъазиймата фир-рушд, ва асъалука шукро ниъматик, ва ҳусна ъибаадатик. Ва асъалука қолбан салииман ва лисаанан содиқо. Ва асъалука хойро ма таълам ва аъузу бика мин шарри маа таълам. Ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта ъалламул-ғуйууб.
Маъноси: Аллоҳим, Сендан ишда собитқадамлик ва тўғри йўлда қатъият сўрайман. Сенинг неъматларинг учун шукр қилиш ва Сенга гўзал ибодат қилишни сўрайман. Соғлом қалб ва ростгўй тил сўрайман. Сен билган ҳар қандай яхшиликдан сўрайман. Ва Сен билган ёмонликлардан паноҳ тилайман. Сен билган гуноҳларим учун Сендан мағфират сўрайман. Албатта, Сен ғайибларни билувчи Зотсан.62
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّبِيِّ مُحَمَّدٍ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ، اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنْ مُضِلَّاتِ الفِتَنِ مَا أَحْيَيْتَنَا.
«Аллоҳумма роббан-набиййи Муҳаммадин алайҳиссолаату вас салаам, иғфир лии занбии ва азҳиб ғойзо қолбии ва аъизнии мин музиллаатил-фитан маа абқойтании».
Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рабби! Гуноҳимни кечир, қалбимдаги ғазабни кетказ! Тирик эканман, залолатга олиб борувчи фитналардан сақлагин!».63
اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَاوَاتِ وَرَبَّ الأَرْضِ وَرَبَّ العَرْشِ العَظِيمِ، رَبَّنَا وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ، فَالِقَ الحَبِّ وَالنَّوَى، وَمُنْزِلَ التَّوْرَاةِ وَالإِنْجِيلِ وَالفُرْقَانِ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ شَيْءٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ البَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَيْءٌ، اقْضِ عَنَّا الدَّيْنَ وَأَغْنِنَا مِنَ الفَقْرِ.
«Аллоҳумма, Робас-самааваати ва Роббал-арди ва Роббал-Аршил-азим, Роббанаа ва Робба кулли шай, Фаалиқул-ҳабби ван-наваа, ва Мунзилат-Таврооти вал-Инжили вал-Фурқон! Аъуузу бика мин шарри кулли шайъин анта аахизун бинаасиятиҳи. Аллоҳумма антал-Аввалу ва лайса қоблака шай, ва Антал-Аахиру фа лайса баъдака шай. Ва антаз-Зооҳиру фа лайса фавқока шай, ва антал-Баатину фа лайса дуунака шай! Иқди ъаннид-дайна ва ағнинии минал-фақр».
Маъноси: «Аллоҳим, эй осмонларнинг Рабби, ернинг Рабби ва улуғ Аршнинг Рабби! Эй бизнинг Раббимиз ва барча нарсанинг Рабби! Эй донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи! Эй Таврот, Инжил ва Фурқонни нозил қилган Зот! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Аллоҳим! Сен Аввалдирсан, сендан аввал ҳеч нарса йўқ! Сен Охирдирсан, Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен Зоҳирдирсан, Сенинг тепангда ҳеч нарса йўқ! Сен Ботиндирсан, (яқиндирсан) Сендан яқин ҳам ҳеч нарса йўқ! Бизни қарзларимиздан халос қилиб фақирликдан қутқар!»64
اللَّهُمَّ أَعْطِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الجُبْنِ وَالهَرَمِ وَالبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ.
Аллоҳумма аъти нафси тақвааҳаа ва заккиҳаа Анта хойру ман заккааҳаа, анта валиййуҳаа ва мавлааҳаа, Аллоҳумма инни аъуузу бика минал-ъажзи вал-касал. Ва аъуузу бика минал-жубни вал-ҳароми вал-бухл, ва аъуузу бика мин ъазаабил-қобр».
Маъноси: «Аллоҳим! Нафсимга тақво бер. Уни поклагин Сен энг яхши Покловчисан. Сен унинг валийси ва мавлосисан. Аллоҳим! Ожизликдан ва дангасаликдан паноҳ беришингни сўрайман. Ҳамда қўрқоқлик, ёмон қарилик ва бахилликдан паноҳ сўрайман. (Аллоҳим!) Қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман».65
اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، أَعُوذُ بِعِزَّتِكَ أَنْ تُضِلَّنِي، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَنْتَ الحَيُّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، وَالجِنُّ وَالإِنْسُ يَمُوتُونَ.
«Аллоҳумма лака асламту, ва бика ааманту, ва ъалайка таваккалту, ва илайка анабту, ва бика хоосомту. Аъуузу биъиззатика ан тузиллании. Лаа илааҳа иллаа ант. Антал-ҳаййул-лазии лаа ямуут, вал-жинну вал-инсу ямуутуун».
Маъноси: «Аллоҳим сенга таслим бўлдим, сенга иймон келтирдим, сенга таваккул қилдим, сенга инобат қилдим, сен учун баҳслашдим. Азизлигингни ўртага қўйиб сўрайманки, менга адашишдан паноҳ бергин. Сендан ўзга илоҳ йўқ, ўлмайдиган тирик Зотсан. Инсу жинлар ўладилар».66
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا.
«Аллоҳумма иннии аъуузу бика мин ъилмин лаа янфаъ, ва мин қолбин лаа яхшаъ, ва мин нафсин лаа ташбаъ, ва мин даъватин лаа йустажабу лаҳаа».
Маъноси: «Аллоҳим! Фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ беришингни сўрайман».67
اللَّهُمَّ جَنِّبْنِي مُنْكَرَاتِ الأَخْلَاقِ وَالأَعْمَالِ وَالأَهْوَاءِ وَالأَدْوَاءِ.
«Аллоҳумма жаннибнии мункароотил-ахлаақ вал-аъмаал, вал-аҳваа вал-адваа».
Маъноси: «Аллоҳим! Мункар ахлоқлар, амаллар, ҳаваслар ва касалликлардан паноҳ бергин».68
اللَّهُمَّ أَلْهِمْنِي رُشْدِي، وَأَعِذْنِي مِنْ شَرِّ نَفْسِي.
«Аллоҳумма алҳимнии рушдии, ва аъизнии мин шарри нафсии».
Маъноси: «Аллоҳим! Мени тўғри йўлга илҳомлантир ва нафсимни ёмонлигидан сақла».69
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ.
«Аллоҳуммакфинии биҳалаалика ъан ҳароомик, ва ағнинии бифадлика ъамман сиваак».
Маъноси: «Аллоҳим ҳалолинг билан ҳаромингдан кифоя қилгин ва ўз фазлинг билан бошқалардан беҳожат қилгин».70
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الهُدَى وَالتُّقَى وَالعَفَافَ وَالغِنَى.
«Аллоҳумма иннии асъалукал-ҳудаа ват-туқоо вал-ъафаафа вал-ғинаа».
Маъноси: «Аллоҳим! Мен сендан ҳидоят, тақво, офият ва бойлик беришингни сўрайман».71
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الهُدَى وَالسَّدَادَ.
«Аллоҳумма инни асъалукал-ҳудаа вас-садаад».
Маъноси: Аллоҳим! Мен сендан ҳидоят ва тўғри йўл сўрайман».72
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنَ الخَيْرِ كُلِّهِ، عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ، مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ، عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ، مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ ﷺ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ ﷺ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الجَنَّةَ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَسْأَلُكَ أَنْ تَجْعَلَ كُلَّ قَضَاءٍ قَضَيْتَهُ لِي خَيْرًا.
«Аллоҳумма инни асъалука минал-хойри куллиҳ, ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузу бика минаш-шарри куллиҳ, ъаажилиҳи ва аажилиҳ маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам. Ва асъалука мин хойри маа саъалака минҳу ъабдука ва набиййўка Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ва аъуузу бика мин шарри мас-таъааза минҳу ъабдука ва набиййўка Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Аллоҳумма иннии асъалукал-жанната ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав ъамал. Ва аъуузу бика минан-наари ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав ъамал. Ва асъалука ан тажъала кулла қодооин қодойтаҳуу лии хойрон».
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг барчасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, билмайдиганимни ҳам. Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдига-нимдан ҳам. Аллоҳим, мен Сендан пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсанинг энг яхшисини сўрайман. Аллоҳим, мен Сендан пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмонликлардан паноҳ тилайман. «Аллоҳим, мен Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган ҳар қандай сўз ёки амал сўрайман. Аллоҳим, мен Сендан дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган ҳар қандай сўз ёки амалдан паноҳ беришингни сўрайман. Аллоҳим, мен учун қандай ҳукм қилган бўлсанг, унинг оқибатини мен учун яхши қилгин».73
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ بِيَدِهِ الخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، سُبْحَانَ اللَّهِ، وَالحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ العَلِيِّ العَظِيمِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, йўҳйий ва йўмийт, биядиҳил-хойру ваҳува ъала кулли шайъин қодийр. Субҳааналлоҳи валҳамдулиллах, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил-ъалийил-ъазийм».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ягона, шериги йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. Тирилтиради ва ўлдиради, барча яхшилик Унинг қўлида ва У барча нарсага қодир. Аллоҳ барча нуқсондардан пок, ҳамд Уникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ буюк, Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам ҳолатни ўзгартиришга қудрат ҳам йўқ».74
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдун- мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм иннака ҳамийдун-мажийд».
Маъноси: «Аллоҳим! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан».75
﴿...رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْاخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ٢٠١﴾
«Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин» [Бақара: 201].
Ҳожи шундай улуғ жойда турар экан, юқорида зикр қилинган дуо-зикрларни ва уларнинг маъносига ўхшаш бошқа зикрларни такрорлаши ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши, дуода ёлвориши, дунё ва охират яхшиликларини сўраши мустаҳаб. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар дуо қилсалар дуоларини уч марта такрорлар эдилар. Бу нарсада Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш лозим.
Мусулмон киши бундай улуғ ерда Раббига бошини эгиб, камтарин ва итоаткор ҳолида Аллоҳ таолонинг хузурида ўзини ҳокисор тутади. Унинг раҳмати ва мағфиратини умид қилиб, азоби ва ғазабидан қўрқиб, ўзини ҳисоб-китоб ҳамда чин юракдан тавба қилган ҳолда туради. Чунки бу улуғ кун, катта йиғилиш жойи. Аллоҳ таоло бу кунда бандаларига саҳийлигини кўрсатадиган, фаришталарига улар билан мақтанадиган, дўзахдан озод бўладиганлар кўпаядиган кун. Шайтон Арафа кунидаги каби ҳеч қайси кунда бунчалик мағлуб, кичик, ҳақир бўлмаган, магарам, бадр куни бундан мустасно. Шайтоннинг бунчалик хўр бўлишининг сабаби, Аллоҳ таолонинг бандаларига ниҳоятда саҳийлиги, бандаларини дўзахдан озод қилиши ва уларни мағфират қилишини кўришидир.
Саҳиҳи Муслимда Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَا مِنْ يَوْمٍ أَكْثَرَ مِنْ أَنْ يُعْتِقَ اللَّهُ فِيهِ عَبْدًا مِنَ النَّارِ مِنْ يَوْمِ عَرَفَةَ، وَإِنَّهُ لَيَدْنُو ثُمَّ يُبَاهِي بِهِمُ المَلَائِكَةَ، فَيَقُولُ: مَا أَرَادَ هَؤُلَاءِ؟».
«Арафа куничалик Аллоҳ таоло бандаларни дўзахдан кўп озод қиладиган кун йўқ. У Зот (Арафа куни Арафотдагиларга) яқинлашади ва улар билан фахрланиб, фаришталарга: «Булар нимани исташяпти», дейди».76
Мусулмонлар Аллоҳ таолога ўзларидан яхши хислатларни кўрсатишлари керак. Кўпроқ зикр, дуо, тавба ҳамда барча хато ва гуноҳларига истиғфор айтиш билан душманлари бўлмиш шайтонни хўрлашлари, хафа қилишлари керак. Ҳожилар бу улуғ жойда қуёш ботгунга қадар зикр ва дуолар билан машғул бўлиб турадилар. Қуёш ботгач, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари каби сакинат ва виқор билан Муздалифага чиқадилар, талбияни кўпайтирадилар, кенгроқ жой топишга шошиладилар. Қуёш ботишидан олдин Арафадан кетиш мумкин эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш ботгунга қадар турганлар ва шундай деганлар:
«خُذُوا عَنِّي مَنَاسِكَكُمْ».
«Ҳаж амалларингизни мендан ўрганиб олинглар».77
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ Муздалифага етгач у ерда Шомни уч ракат, Хуфтонни икки ракат қилиб бир азон ва икки иқома билан ўқийдилар. У ерга шом вақтида етадими ёки ҳуфтон вақтидами фарқи йўқ.
Баъзи авом одамлар Муздалифага етишлари билан намоз ўқишдан аввал Жамарот учун тош териши ва бу амални машруъ деб эътиқод қилишлари хато бўлиб, унинг шариатда далили йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Машъарул ҳаромдан Минога йўл олганларида тош йиғиб беришга буюрганлар. Қаердан тош териб олса ҳам жоиздир. Тошни фақат Муздалифадан олиш шарт эмас. Аксинча, Минодан ҳам олиши мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда Жамратул ақобада отиш учун еттитагина тош териб олиши суннат. Қолган уч кун эса, уччала Жамаротдан отиши учун Минодан ҳар кун йигирма битта тош териб олади.
Тошни ювиш мустаҳаб эмас, аксинча, ювмасдан отади. Чунки ювиш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларидан нақл қилинмаган. Шунингдек, бир марта отган тошини қайтадан отмайди.
Шундай қилиб, ҳожи ўша туни Муздалифада тунайди. Оиша, Умму Салама ва бошқа саҳобаларнинг ҳадисларига кўра, заиф аёллар, болалар ва шу каби узрли инсонлар Минога туннинг охирги қисмида йўл олишлари жоиз. Аммо бошқа ҳожилар Бомдод намозини ўқигунларича Муздалифада туришлари таъкидланган. Сўнгра, машъарул ҳаромда кун ёришгунча қиблага юзланиб Аллоҳни зикр қилиб, Унга такбир айтиб дуо қилиб туришади. Бу ерда дуо қилаётганда қўлни кўтариш мустаҳаб. Муздалифанинг қаерида турса ҳам жоиз (маълум бир чегара белгиланмаган). Машъарул ҳаромга кўтарилишлари ёки унга яқинроқ туришлари шарт эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«وَقَفْتُ هَاهُنَا - يَعْنِي عَلَى المَشْعَرِ الحَرَامِ - وَجَمْعٌ كُلُّهَا مَوْقِفٌ».
«Мен мана бу ерда турдим, лекин, Жамънинг ҳамма жойи мавқифдир», деганлар.78 Имом Муслим саҳиҳида ривоят қилган. Жамъ, яъни Муздалифадир.
Кун ёришгач, қуёш чиқишидан олдин Минога йўл олишади. Йўлларида талбияни кўпайтирадилар. Муҳассир водийсига етганларида озгина тезлашишлари мустаҳаб.
Минога етгач, Жамротул ақобада талбияни тўхтатадилар. Етишлари билан бирин кетин еттита тош отадилар. Ҳар бир тошни отаётганда қўлини кўтаради ва такбир айтади. Каабани чап томонида, Минони эса ўнг томонида қилиб Батнул водийдан отиши мустаҳаб. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Агар бошқа томонлардан отса ва отадиган ерига тош тушса, ўша кифоя қилади. Отадиган жойда тош қолиши шарт эмас, аксинча, тош ўша ерга тушиши шарт қилинган холос. Аҳли илмларнинг сўзларининг зоҳирига қарайдиган бўлсак, тош ўша ерга тушса, сўнгра ундан чиқиб кетса ҳам кифоя қилади. Бу нарсани очиқ айтган имомлардан имом Нававий бўлиб «Муҳаззаб» шарҳида зикр қилган. Жамарот тошлари чўзма тошларидай нухоттан сал каттароқ тошлар бўлади.
Отиб битгач олиб келган қурбонлигини сўяди. Сўяётиб уни қиблага қаратади ва: «Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳим! Бу сендан ўзинггадир», дейди. Туянинг чап қўлини боғлаб, турган ҳолида нахр қилиш, қўй ва молларни эса, чап томони билан ётқизиб бўғизлаш суннат. Агар қибла томонга йўналтирмасдан сўйса жоиз, аммо бу иш билан суннатни тарк қилган бўлади. Чунки сўйиш пайтида қиблага қаратиш вожиб эмас, суннат! Сўйган ҳайвонининг гўштидан ейиш, ҳадия қилиш ва садақа қилиш мустахаб. Чунки Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:
﴿...فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ﴾
«Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар» [Ҳаж: 28].
Аҳли илмларнинг сўзларининг энг тўғриро-ғига кўра: Ташриқ кунларининг учинчи кунидаги шом вақтигача сўйиш жоиздир. Шундай қилиб, сўйиш муддати наҳр ва ундан кейинги уч ташриқ кунлари ҳисобланади.
Қурбонликни наҳр қилгач ёки бўғизлагач, сочини қиради ёки қисқартиради. Қириш афзалроқ. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам маносикларда сочларини қирганларга уч марта, қисқартирганларга эса бир марта раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилганлар. Сочни баъзи қисмларини қисқартириш кифоя қилмайди. Аксинча, қирганда тўлиқ бажаргани каби қисқартирганда ҳам тўлиқ қисқартириш лозим. Аёл киши барча ўрим сочларидан бир унмула қисқартиради.
Ҳожига жамратул ақобада тош отиб сочни қиргач ёки қисқартиргач аёллардан бошқа ҳамма нарса мубоҳ бўлади. Бу биринчи таҳаллул деб аталади. Бу таҳаллулдан кейин хушбўйланиш ва ифоза тавофи учун Маккага йўл олиш суннатдир. Чунки Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда:
«كُنْتُ أُطَيِّبُ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ لِإِحْرَامِهِ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ، وَلِحَلِّهِ قَبْلَ أَنْ يَطُوفَ بِالبَيْتِ».
«Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эҳром боғлашларидан олдин эҳром учун, Каабани тавоф қилишларидан олдин эса эҳромдан чиқаётганлари учун хушбўйлик суриб қўяр эдим», деганлар.79 Имом Бухорий ва Муслим ривояти
Бу тавоф Ифоза ёки зиёрат тавофи деб аталади. Бу ҳаж рукнларининг бири бўлиб, ҳаж ибодати бу амалсиз қабул бўлмайди. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидан мурод қилинган тавоф ўшадир:
﴿ثُمَّ لْيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ وَلْيَطَّوَّفُوا بِالْبَيْتِ الْعَتِيقِ ٢٩﴾
«Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва «қадимги уй»ни тавоф қилсинлар» [Ҳаж: 29].
Агар нияти таматтуъ ҳажи бўлса, тавоф қилиб мақом орқасида икки ракат ўқигандан сўнг Сафо ва Марвада саъй қилади. Бу саъй ҳаж учун, аввалгиси эса умраси учун ҳисобланади.
Уламоларнинг тўғрироқ фикрларига кўра, бир марта саъй қилиш етмайди. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо айтадиларки: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан чиқдик» ҳадисининг қолган қисмини ҳам зикр қилиб айтадилар:
«وَمَنْ كَانَ مَعَهُ هَدْيٌ فَلْيُهِلَّ بِالحَجِّ مَعَ العُمْرَةِ ثُمَّ لَا يَحِلُّ حَتَّى يَحِلَّ مِنْهُمَا جَمِيعًا».
«Ким ўзи билан қурбонлик олиб олган бўлса, ҳаж билан умрага таҳлил айтсин. Иккаласини тамомламагунча эҳромдан чиқмасин» ...
Яна айтадиларки:
«فَطَافَ الَّذِينَ أَهَلُّوا بِالعُمْرَةِ بِالبَيْتِ وَبِالصَّفَا وَالمَرْوَةِ ثُمَّ حَلُّوا ثُمَّ طَافُوا طَوَافًا آخَرَ بَعْدَ أَنْ رَجَعُوا مِنْ مِنًى لِحَجِّهِمْ».
«Умрага таҳлил айтганлар Байтуллоҳ, Сафо ва Марвани тавоф қилдилар. Сўнгра эҳромдан чиқдилар. Сўнгра Минодан қайтгач яна бир марта ҳаж учун тавоф қилдилар».80 Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
Оиша онамизнинг умрага ният қилганлари ҳақида: «Сўнгра Минодан қайтгач ҳажлари учун яна бир марта тавоф қилдилар», деган ҳадисларининг энг тўғри тафсири: Сафо ва Марва орасида саъй қилишдир. Тавоф сўзидан мурод Ифоза тавофи деганларнинг сўзлари тўғри эмас. Чунки, Ифоза тавофи барчанинг ҳаққида рукн бўлиб, барча кишилар бажаришлари шарт. Йўқоридаги тавофдан мурод эса, таматтуъ қилганларга хосдир. Улар Минодан қайтгач Сафо ва Марва орасида ҳажни тўлиқлаш учун тавоф қиладилар. Бу нарса ҳадисда очиқ-ойдин айтилган. Бу аксар аҳли илмларнинг сўзлари.
Бу сўзнинг тўғрилигига Имом Бухорийнинг саҳиҳида муаллақ холда Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан қилган ривоятлари ҳам далолат қилади: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ҳаж мутъаси тўғрисида сўралганларида, у киши бундай деб жавоб бердилар: «Муҳожирлар, ансорлар ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари Ҳажжатул-Вадоъда ҳажга эҳром боғлашди. Биз ҳам ҳажга талбия айтдик. Маккага келганимизда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳажга боғлаган эҳромингиз-ни умрага айлантиринг! Ким Қурбонликка илги осган бўлса, бундан мустасно» дедилар. Байтни, Сафо ва Марвани тавоф қилдик, аёлларга яқинлик қилдик, (одатдаги) кийимларимизни кийдик. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳадийга илик осган бўлса, ҳадий ўз жойига етмагунча унга (эҳром таъқиқлаган нарсалар) ҳалол бўлмайди», дедилар. Сўнгра бизни тарвия кечаси ҳаж учун эҳром боғлашга буюрдилар. Ҳаж амалларидан фориғ бўлганимизда Байтни, Сафо ва Марвани тавоф қилдик ва ҳажимиз комил бўлди.81 Бу ҳадис Таматтуъ қилган одам икки марта саъй қилишига очиқ далил, Аллоҳ билгувчи.
Имом Муслим Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга келсак, у ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари Сафо ва Марва орасида фақат бир марта тавоф қилганлар», дейилган».82 Бунда зикр қилинган саҳобалардан мурод: Ўзлари билан қурбонликларини эргаштириб келган саҳобалардир. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга умра ва ҳажларини тамомлагунларича эҳромларида қолганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса умра ва ҳажга таҳлил айтган эдилар. Ким ўзи билан қурбонлик эргаштирган бўлса, умра ва ҳажни бир қилиб таҳлил айтишга ва иккаласини тамомламагунча эҳромдан чиқмасликка буюрганлар. Ҳудди Жобир разияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобалардан ривоят қилинган ҳадислар далолат қилгани каби ҳаж ва умрани қирон қилганлар фақат бир марта саъй қилишади.
Ифрод ҳажи, яъни, умрасиз фақат ҳажни ният қилиб Наҳр кунигача эҳромда қолганларга нисбатан ҳам бир марта саъй фарздир. Агар муфрид ва қорин Маккага келгач саъй қилган бўлса ифоза тавофидан кейин саъй қилиши шарт эмас. Оиша, Ибн Аббос ҳамда айтиб ўтилган Жобир разияллоҳу анҳумларнинг ҳадисларини жамлаганимизда ушбу ҳукм келиб чиқади. Шу билан ҳадислар орасидаги қарама қаршиликлар кетади ва барча ҳадисга амал қилган бўламиз.
Бу жамлашдан чиққан ҳукмларни қўллаб қувватловчи нарсалардан: Оиша ва Ибн Аббосларнинг ҳадисдари саҳиҳ бўлиши ва таматтуъ қилганлар учун иккинчи саъйни тасдиқлашидир. Жобир разияллоҳу анҳунинг ҳадисининг зоҳири эса иккинчи саъйни йўққа чиқормоқда. Усул ва мусталаҳ илмида қайд қилинган қоида бўйича: «Тасдиқловчининг гапи инкор қилувчиникидан устунроқ». Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тўғри йўлга тавфиқ бергувчи ҳамда Аллоҳдан ўзгада куч ҳам ҳолатни ўзгартиришга қудрат ҳам йўқ.
Боб
Ҳожи наҳр куни нима қилиши афзалроқ?
Ҳожи ушбу тўрт ишни Наҳр куни тартиби билан қилгани афзал:
Биринчи: Жамратул Ақабага бориб тош отиш билан бошлайди. Сўнгра жонлиғини сўяди, сочини қиради ёки қисқартиради, Байтуллоҳни тавоф қилади ва агар таматтуъ ҳажини бажарган бўлса, саъй қилади. Агар Қирон ва Ифрод ҳажига ният қилган бўлса ва биринчи тавофдан кейин саъй қилмаган бўлса, энди саъй қилади. Бу ишларни тартибини ўзгартириб бажарса ҳам бўлаверади. Ҳатто, саъйни тавофдан аввал қилса ҳам бўлаверади, чунки, у ҳам Наҳр кунида қилинадиган ишлар сарасига киради. Бу ҳам саҳобийнинг қуйидаги сўзининг ичига киради: «(Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ўша куни бирор амални кечиктирилгани ёки аввалроқ бажарилгани ҳақида сўралсалар:
«افْعَلْ وَلَا حَرَجَ».
«Қилавер, танглик йўқ», дер эдилар.83 Чунки тавоф ҳам, саъй ҳам инсон билмаслиги ва унутиши мумкин бўлган ишлардан бўлиб, инсонларга енгил бўлиши учун Наҳр кунидаги умумий масалалар қаторидан жой олиши керак.
Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисда: У зот тавоф қилишидан олдин саъй қилган киши ҳақида сўралганларида:
«لَا حَرَجَ».
«Танглик йўқ», деганлар.84 Абу Довуд Усама ибн Шарийкнинг ҳадисида саҳих санад билан ривоят қилган. Шу ҳадис орқали шак-шубҳасиз умумга кириши баён бўлди. Аллоҳ ўзи тавфиқ берувчи.
Ҳожи уч амални бажариши билан эҳромдан тўлиқ чиқади. Улар: Жамротул ақобада тош отиш, сочни қисқартириш ёки қириш ва ифоза тавофи билан йўқорида зикр қилинган одам саъй қилиши. Ушбу уч ишни қилган кишига эҳром сабабли ҳаром қилинган барча иш ҳалол қилинади. Булардан иккитасини қилган кишига эса эҳроми сабабли ҳаром қилинган нарсаларнинг аёллардан ташқари барчаси ҳалол бўлади ва бу биринчи эҳромдан чиқиш деб аталади.
Ҳожи Замзам сувидан ичиши, иложи бўлса ичини сув билан тўлдириши ҳамда манфаатли дуолар билан қўлидан келгунча дуо қилиши мустаҳабдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинганидек:
«مَاءُ زَمْزَمَ لِمَا شُرِبَ لَهُ».
«Замзам суви ичилган нарсаси учундир».85 Имом Муслим Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Замзам суви ҳақида:
«إِنَّهُ طَعَامُ طُعْمٍ».
«Албатта у овқат хоҳлаганнинг овқати», деганлар».86 Абу Довуд зиёда қилиб қўшган-ки:
«وَشِفَاءُ سُقْمٍ».
«У касалнинг шифоси».87
Ифоза тавофи ва саъйдан кейин ҳожилар Минога қайтадилар ва у ерда уч кун ва уч тун турадилар. Уч Жамаротнинг барчасида ҳар кун қуёш ботишга оғгандан сўнг тош отадилар. Отаётганда тартибни сақлаш керак.
Масжидул Хийфдан кейинги биринчи Жамаротдан бошлаб унга етти марта кетма-кет тош ирғитади. Ҳар отганда қўлини кўтаради. Ундан (Жамаротдан) сал узоқлашиб уни чап томонида қилиб, қиблага қараб, икки қўлини кўтариб дуо қилиши ва дуосида ёлвориши суннатдир.
Биринчисини отгандай иккинчи Жамаротга ҳам тош отади. Отгандан сўнг бир оз узоқлашиб, (Жамаротнинг) чап томонига туриб, қиблага қараб, икки қўлини кўтариб кўп дуо қилади.
Сўнгра, учинчи Жамаротни отади ва унинг олдида турмайди.
Сўнгра ташриқнинг иккинчи кунида биринчи куни каби Жамаротга тош отади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда биринчи ва иккинчи Жамаротда биринчи кундагидай амалларни бажаради.
Ташриқ кунларининг биринчи ва иккинчи кунида тош отиш ҳаж вожиботларидан ҳисболанади. Сув таъминлаб турувчилар ва жониворларни бошқариб турганлардан ташқари барча биринчи ва иккинчи тунлари Минода тунашлари ҳам вожиб.
Аввалги икки кунда тош отгандан сўнг Минодан кетмоқчи бўлганлар кетиши жоиз. Учинчи куни кечқурун қолиб у ерда тунаш афзалроқ ва ажри ҳам улуғроқ. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ تَعَجَّلَ فِي يَوْمَيْنِ فَلَا إِثْمَ عَلَيْهِ وَمَنْ تَأَخَّرَ فَلَا إِثْمَ عَلَيْهِ لِمَنِ اتَّقَى...﴾
«Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб, кетса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ» [Бақара: 203].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга эртароқ кетишга рухсат берганлар, лекин ўзлари ўн учинчи куни ҳам қолиб қуёш ботишга оғиб бошлаганда Жамаротга бориб тош отиб пешин ўқишдан олдин йўлга отланганлар.
Тош ота олмайдиган боланинг валийси Жамротул ақаба ва бошқа Жамаротларда ўзи учун тош отгандан сўнг боласига ният қилиб отса бўлади. Тош ота олмайдиган кичик қизча ҳам шу ҳукмда, валийиси унинг ўрнига отади. Чунки Жобир разияллоҳу анҳу ҳадисда айтадилар-ки:
«حَجَجْنَا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ ﷺ، وَمَعَنَا النِّسَاءُ وَالصِّبْيَانُ، فَلَبَّيْنَا عَنِ الصِّبْيَانِ وَرَمَيْنَا عَنْهُمْ».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳаж қилдик. Биз билан болалар ва аёллар ҳам бор эди. Болалар ўрнига талбия айтдик ва тош отдик».88 Ибн Можа ривояти.
Касаллик, қарилик ёки ҳомиладорлик сабабли тош отишдан ожиз қолганлар ўзининг ўрнига бошқани вакил қилиши жоиз. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ...﴾
«Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг» [Тағобун: 16].
Улар Жамаротда одамлар билан тиқилиша олмайдилар. Бунинг оқибатида эса тош отиш вақти ўтиб кетади аммо унинг қазосини ўтай олмайдилар. Шунинг учун бошқа удумларга хилоф ўлароқ бу нарсада вакил қилиши жоиз қилинди. Эҳром боғлаган киши нафл ҳаж қилаётган бўлса ҳам ўзининг ўрнига бирортани тайинлаши жоиз эмас. Чунки умра ёки ҳажга эҳром боғлаган киши уни ўзи тамомига етказиши лозим. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ...﴾
«Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг!» [Бақара: 196].
Тавоф ва саъй пайти тош отиш пайтидан фарқли ўлароқ ўтиб кетмайди.
Арафада туриш ҳамда Муздалифа ва Минода тунашга келсак, унинг ҳам вақти ўтиб кетиши мумкин. Лекин ожиз одам тош отишдан хилоф ўлароқ машаққат билан бўлса ҳам бу амалларни бажариши мумкин. Шунингдек тош отишда бошқани вакил қилиш мумкинлиги салаф солиҳлардан ворид бўлган. Бошқа (ҳаж) амалларда эса вакил қилиш ворид бўлмаган.
Ибодатлар тавқифий бўлиб, уни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Ўзгартириш фақатгина далил асосида бўлиши лозим. Уламолар сўзининг ичидаги энг саҳиҳ сўз, бировнинг ўрнига Жамаротда тош отаётган инсон учала Жамаротда ҳам аввал ўзига, кейин талаб қилган инсонига атаб тош отиши мумкин. Биринчи учаласини ҳам ўзи учун отиб олиб, кейин бошидан бошқа учун отиши шарт эмас. Чунки у нарсада қийинчилик ва машаққат бор. Аллоҳ таоло айтадики:
﴿...وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ...﴾
«Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади» [Ҳаж: 78].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«يَسِّرُوا وَلَا تُعَسِّرُوا».
«Енгиллаштиринглар, оғирлаштирманглар», деганлар.89 Бундай амал саҳобалар ўз болларига ва ожизларга тош отиб бераётганларида ҳам улардан ворид бўлмаган. Агар бундай қилганларида,бизга нақл қилинган бўлар эди. Чунки умматимиз салаф солиҳинлардан бундай дақиқ амалларни нақл қилишда ҳарис бўлган. Аллоҳу аълам.
Боб
Таматтуъ ёки Қирон ҳажига ният қилган инсон қурбонлик сўйиши вожиб
Таматтуъ ёки Қирон қилган ҳожи Ҳарам масжиди аҳлидан бўлмаса, сўйлиқ сўйиши керак.
Сўйлиқ: Қўй, туянинг ёки сигирнинг еттидан бири. Ҳалол маблағдан ва ҳалол касбдан бўлиши керак. Чунки Аллоҳ таоло Покдир ва фақатгина покни қабул қилади.
Мусулмон киши одамлардан қурбонлик ёки бошқа нарса сўрашдан ўзини тийиши ва иффатли бўлиши керак. Агар Аллоҳ таоло мусулмон кишини ўз номидан қурбонлик қилиши учун маблағ берган ва бошқаларни қўлидаги нарсадан беҳожат қилиб қўйган бўлса, сўраётган одами подшоҳ бўлса ҳам улардан сўраши мумкин эмас.
Таматтуъ ва Қирон ҳажини бажараётган киши қурбонлик қилишдан ожиз қолса, ҳажда уч кун уйига қайтгандан сўнг етти кун рўза тутиб бериши керак. Рўза тутиш вақти бўйича унга ихтиёр берилган. Хоҳласа Наҳр кунидан олдин ёки уч кун ташриқ кунлари тутади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...فَمَنْ تَمَتَّعَ بِالْعُمْرَةِ إِلَى الْحَجِّ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ فِي الْحَجِّ وَسَبْعَةٍ إِذَا رَجَعْتُمْ تِلْكَ عَشَرَةٌ كَامِلَةٌ ذَلِكَ لِمَنْ لَمْ يَكُنْ أَهْلُهُ حَاضِرِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ...﴾
«Агар тинч бўлсангиз, ким умрадан ҳажгача ҳузур қилган бўлса, муяссар бўлган қурбон-ликни қилсин. Ким топмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганингизда ҳаммаси ўн кун тўлиқ рўза тутсин. Бу аҳли Масжидул Ҳаромда яшамайдиганлар учун» [Бақара: 196].
Саҳиҳ Бухорийда Оиша ва Ибн Умар разияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«لَمْ يُرَخَّصْ فِي أَيَّامِ التَّشْرِيقِ أَنْ يُصَمْنَ إِلَّا لِمَنْ لَمْ يَجِدِ الهَدْيَ».
«Ташриқ кунлари қурбонлик қилишга қурби етмаганлардан бошқа ҳеч кимга рўза тутишга рўхсат берилмаган».90
Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга марфуъ ҳукмини олади. Арафа куни рўза тутмаслик учун уч кунлик рўзани Арафа кунидан олдинроқ тутгани афзалроқ. Чунки у куни рўза тутмаслик дуо ва зикрда тиришишга ёрдам беради. Уч кун рўзани кетма кет ёки бўлиб-бўлиб тутса ҳам бўлади. Ундан кейинги етти кун ҳам шу ҳукмда. Чунки Аллоҳ таоло ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кетма кетликни шарт қилмаганлар. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига кўра, етти кун рўзани уйига қайтганда тутгани афзалроқ:
﴿...وَسَبْعَةٍ إِذَا رَجَعْتُمْ...﴾
«Уйингизга қайтганингизда етти кун». [Бақара: 196].
Ожиз одамнинг рўза тутиши подшоҳ ёки бошқалардан ўзи учун сўйлиқ сўрашидан афзалроқ. Сўйлиқ ёки шу каби нарсалар бошқалардан сўрамасдан унга берилса олиш жоиз. Агар бировни номидан ҳаж қилаётган бўлса ҳам (яъни ҳаж қилишга маблағ берганлар берилган пулдан қурбонлик сотиб олишни шарт қилмаган бўлса) у учун пул сўрамаслиги афзалроқ. Баъзи инсонлар ҳукумат ва шунга ўхшаш жойлардан ёлғондан баъзи шахсларнинг номини айтиб сўйлиқ сўраши ҳаром эканлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Чунки бу ёлғон орқали ейиш бобидан. Аллоҳ таоло бизларга ва барча мусулмонларга бундан офият берсин.
Боб
Ҳожилар ва бошқалар яхшиликка буюришлари вожиб
Ҳожилар ва бошқаларга энг вожиб бўлган нарсалардан: Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганлари каби яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариш ҳамда жамоат билан беш вақт намоз ўқишга муҳофаза қилишдир.
Ҳозирги кунда кўпчилик Маккада яшовчилар ва шу каби инсонларнинг масжидга бормай уйларида намоз ўқишлари шариатга хилофдир. Одамларни бу нарсадан қайтариб уларни масжидда намоз ўқишга буюрмоқ лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан собит бўлган ҳадисга эътибор берайлик. Ибн Умми Мактум кўзи ожизлиги ва масжиддан узоқлиги учун уйида намоз ўқишга изн сўраганда:
«هَلْ تَسْمَعُ النِّدَاءَ بِالصَّلَاةِ؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: فَأَجِبْ».
«Намозга нидони эшитасанми?» дедилар. Шунда: «Ҳа», деди. Шунда: «Унга жавоб бер! (яъни, унга кел)» дедилар.91
Бошқа бир ривоятда:
«لَا أَجِدُ لَكَ رُخْصَةً».
«Сенга рухсат топа олмайман», деганлар.92
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَتُقَامَ، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيُؤُمَّ النَّاسَ، ثُمَّ أَنْطَلِقَ إِلَى رِجَالٍ لَا يَشْهَدُونَ الصَّلَاةَ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ بِالنَّارِ».
«Бир кишини одамларга намоз ўқиб беришга буюрсам-да, кейин ундан (намоздан) қолган одамларнинг ортларидан бориб, буюрсам-ки, боғ-боғ ўтин қалаб, устларидан ўт қўйиб, уйларини ёқиб юборишса, дейман», деганлар.93
Сунан Ибн Можа ва бошқалар яхши санад билан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ سَمِعَ النِّدَاءَ فَلَمْ يَأْتِ فَلَا صَلَاةَ لَهُ إِلَّا مِنْ عُذْرٍ».
«Ким азонни эшитса ва келмаса, унинг намози йўқдир, магарам узри бор кишилар бундан мустасно», деганлар.94
Саҳиҳ Муслимда Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким эртага Аллоҳга мусулмон ҳолида йўлиқишни истаса, мана бу намозларни уларга азон айтилган жойда адо қилиб борсин. Зеро, Аллоҳ таоло Набийингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳидоят йўлларини шариат қилиб берган. Албатта, ўша намозлар ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам манабу ҳонасаллот уйида намоз ўқигани-дек уйингизда намоз ўқисангиз, пайғамбари-нгизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Набийингизнинг суннатини тарк қилсангиз залолатга кетасиз. Қай бир киши яхшилаб таҳорат олиб, кейин масжидга отланар экан, Аллоҳ таоло унинг ҳар бир ташлаган қадамига бир ҳасанот ёзади, уни бир даражага кўтаради ва бир ёмонлигини ўчиради. Билганимиз шуки, бизнинг пайтимизда фақат нифоқи маълум мунофиқлар (жамоатдан) қолар эди. (Касал) одам икки кишининг орасида олиб келиниб, сафга турғизилар эди».
(*Хонасаллот – узри бўлмай туриб, жамоатга чиқмай, намозини уйида ўқийдиган одам. Кейинчалик бу сўз уйинг куйгур, бадбахт деган маънони англатадиган бўлиб кетган.)95
Ҳожилар ва бошқалар зино, лўттибозлик, ўғрилик, рибохўрлик, етимни молини ейиш, муомалада муттаҳамлик, омонатга хиёнат, ароқ ичиш, чекиш, кийимини осилтириб юриш, кибр, ҳасад, риё, ғийбат, бировларни уруштириш, мусулмонларни устидан кулиш, рўбоб, сурнай каби мусиқа асбобларини ишлатиш, мусиқа эшитиш, радио ва шу кабиларда мусиқий асбобларни эшитиш, нарда, шаҳмат, қимор ўйнаш, тирик нарсаларни чизиш, шу нарсаларга рози бўлиш ва шу каби Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан четланишлари ҳамда шу каби ишлардан эҳтиёт бўлишлари керак. Буларнинг барчаси Аллоҳ бандаларига ҳаром қилган мункар ишлардандир. Ҳожилар ва Байтуллоҳ атрофида яшовчилар бошқаларга қараганда кўпроқ бу нарсалардан эҳтиёт бўлишлари керак. Чунки бу улуғ макондаги маъсиятнинг гуноҳи қаттиқ ва оқибати ёмонроқдир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло айтади:
﴿...وَمَنْ يُرِدْ فِيهِ بِإِلْحَادٍ بِظُلْمٍ نُّذِقْهُ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ ٢٥﴾
«У ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирамиз» [Ҳаж: 25].
Агар Аллоҳ таоло у ерда зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилган кимсани азоблайман деган бўлса, шу ишни қилган кишининг оқибати қандай бўлар экан? Уларнинг азоби ёмонроқ ва қаттиқроқ эканида ҳеч шак-шубҳа йўқ. Зикр қилинган ва бошқа маъсиятлардан жуда эҳтиёт бўлиши керак.
Ҳожилар ҳаж яхшиликлари ва гуноҳлар кечирилишига Аллоҳ таоло ҳаром қилган маъсиятлардан четланмай туриб эриша олмайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда айтганлари каби:
«مَنْ حَجَّ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ».
«Ким ҳаж қилса ва бузғунчилик, фисқ ишларни бажармаса, онасидан янги тўғилган-дай бўлиб қайтади».96
Бу мункарлардан кўра ёмонроқ ва каттароғи, ўликлардан шафоат талабида касалларига шифо, йўқолган нарсасини топиб беришлари ёки шу кабилар учун уларга дуо қилиш ҳамда улардан паноҳ сўраш, уларга назр аташ ва сўйлиқ сўйишдир.
Бу Аллоҳ таоло ҳаром қилган катта ширклардандир. Бу жоҳилиятдаги мушриклар-нинг дини. Аллоҳ таоло шу нарсадан қайтариш учун пайғамбарларни юборди ва китобларни нозил қилди.
Ҳожи ва бошқалар бу нарсадан огоҳ бўлиши ҳамда, агар бу иш олдин ундан содир бўлган бўлса, тавба қилиши ва янгидан ҳаж қилиши вожиб. Чунки катта ширк Аллоҳ таоло айтгандек барча амалларни ҳабата қилиб юборади. У Зот айтади:
﴿...وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ ٨٨﴾
«Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетадир» [Анъом: 88].
Кичик ширкнинг турларидан: Набий, каъба, омонат ва шу каби Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш.
Шунингдек Риё, сумъа, Аллоҳ ва сен хоҳла-гандай бўлибди, Аллоҳ ва сен бўлмаганингда, Аллоҳ ва сендан каби сўзларни айтиш ҳам кичик ширк.
Бу ширкий мункарлардан эҳтиёт бўлиш ва бу ишни тарк қилишга бошқаларни ҳам ундаш керак. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисда У зот:
«مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللهِ فَقَدْ كَفَرَ أَوْ أَشْرَكَ».
«Ким Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичса, куфр келтирибди ёки ширк келтирибди», деганлар.97 Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Тирмизий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
Яна саҳих ҳадисда Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ كَانَ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاللهِ أَوْ لِيَصْمُتْ».
Ким қасам ичса, Аллоҳнинг номи билан қасам ичсин ёки жим турсин», деганлар».98 Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар-ки:
«مَنْ حَلَفَ بِالأَمَانَةِ فَلَيْسَ مِنَّا».
«Ким омонат билан қасам ичса, биздан эмас».99 Имом Абу Довуд ривояти
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«أَخْوَفُ مَا أَخَافُ عَلَيْكُمُ الشِّرْكَ الأَصْغَرَ، فَسُئِلَ عَنْهُ فَقَالَ: الرِّيَاءُ».
«Сизлар учун энг қўрққан нарсам кичик ширк», деганлар, шунда у ҳақида сўралдганларида: «Риё», деб жавоб бердилар.
(Риё – ҳўжакўрсин учун амал қилиш)100 Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки:
«لَا تَقُولُوا: مَا شَاءَ اللهُ وَشَاءَ فُلَانٌ، وَلَكِنْ قُولُوا مَا شَاءَ اللهُ ثُمَّ شَاءَ فُلَانٌ».
«Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди», деманглар! Аксинча: «Аллоҳ сўнгра фалончи хоҳлагандай бўлибди», денглар.101 Имом Насоий Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Бир киши: Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ ва сиз хоҳлаган нарса бўлди», деди. Шунда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки:
«أَجَعَلْتَنِي لِلَّهِ نِدًّا، بَلْ مَا شَاءَ اللهُ وَحْدَهُ».
«Аллоҳга мени шерик қилдингми?! (Ундай демагин) Балки ёлғиз Аллоҳ хоҳлабди», – дегин».102
Бу ҳадислар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавҳид қисмини қанчалик ҳимоя қилганлари, умматларини катта ва кичик ширкдан огоҳлантирганлари, иймонлари сало-мат қолиши, Аллоҳнинг азобидан ҳамда Унинг ғазабидан умматларини сақлашга қанчалик ҳарис бўлганларига далолат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло ва Унинг бандаларига насиҳатгўй бўлдилар. Аллоҳнинг У зотга қиёматгача доимо саломи ва салавоти бўлсин!
Аҳли илмлардан ташкил топган ҳожилар ва Аллоҳ таолонинг моборак шаҳрида ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаҳри-да яшовчи аҳли илмлар инсонларга Аллоҳ таолонинг уларга нозил қилган шариатини ўргатишлари лозим. Уларни Аллоҳ таоло ман қилган ширк ва маъсиятлардан далиллар билан очиқлаб огоҳлантиришлари ҳамда уларни зулматлардан нурга чиқаришлари лозим. Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг аҳли илмларнинг зиммаларига қўйган илм омонатининг ҳаққини адо этиш жумласидан-дир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُ...﴾
«Аллоҳ китоб берилганлардан, албатта, уни одамларга баён қиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олганини эсланг» [Оли Имрон: 187].
Бу сўзларимиздан мақсад, бу уммат уламоларини золим аҳли китоблар каби ҳақни беркитиб бу дунёни охиратдан устун қўйиш йўлидан огоҳлантиришдир. Аллоҳ таоло айта-ди:
﴿إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنْزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِنْ بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُولَئِكَ يَلْعَنُهُمُ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَ ١٥٩ إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَأُولَئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ ١٦٠﴾
«Албатта, Биз нозил қилган равшан оятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънатлов-чилар лаънатлайдир. Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшалар-нинг тавбасини қабул қиламан. Ва Мен тавба-ларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидир-ман». [Бақара: 159-160].
Қўръони карим оятлари ва набавий ҳадислар Аллоҳ таолога даъват қилиш, инсонларни нима учун яратилганларини баёнлаб бериш Аллоҳга яқинлаштирадиган энг афзал ибодат ва энг муҳим вожиботлардан эканига далолат қилди. Бу йўл пайғамбарлар ва уларга қиёматгача эргашувчиларнинг йўли. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ ٣٣﴾
«Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!» [Фуссилат: 33].
﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ ١٠٨﴾
«Сиз: «Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айтинг». [Юсуф: 108].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ».
«Ким яхшиликка далолат қилса, бажарган инсон каби ажр олади».103
«لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمْرِ النَّعَمِ».
«Сиз орқали бир кишини Аллоҳ ҳидоят қилиши қизил туялардан яхшироқдир», деганлар.104 Бу маънодаги оят ва ҳадислар кўпгина.
Аҳли иймон ва аҳли илмларнинг зиммаларига Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилишда кўплаган кучларини сарфлаш тушади. Хусусан, ҳавои нафслар, ҳалок қилувчи асослар, залолатга олиб борувчи шиорлар ғолиб келган, ҳидоятга чақирувчи даъватчилар озайиб, бузғунчилик ва худосизликка чақирувчилар кўпайган ҳозирги замонда яна ҳам кўпроқ масъулият юкланади.
Боб
Тоат-ибодатлар билан захираланиш мустаҳаб
Ҳожилар Маккадалик пайтларида Аллоҳ таолонинг зикри, тоат-ибодатлар ва солиҳ амалларни ўзларига лозим тутишлари, Байтуллоҳда эса намоз ва тавофни кўпайтиришлари керак. Чунки Ҳарам ҳудудида қилинган яхшиликнинг савоби бир неча баробар кўп ва ундаги ёмонликнинг гуноҳи эса каттароқ бўлади. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва саломаларни кўпайтириши керак.
Агар ҳожилар Маккадан чиқишни хоҳласалар, Байтуллоҳ билан охирги аҳдлари бўлиши учун видолашув тавофини қилишлари вожибдир. Фақат ҳайз ва нифос кўрган аёллар видолашмайдилар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«أُمِرَ النَّاسُ أَنْ يَكُونَ آخِرُ عَهْدِهِمْ بِالبَيْتِ، إِلَّا أَنَّهُ خُفِّفَ عَنِ المَرْأَةِ الحَائِضِ».
«Одамларнинг охирги амаллари Байтуллоҳ (тавофи) бўлиши буюрилди. Фақатгина ҳайзли аёлга енгиллаштирилди».105
Байтуллоҳ билан видолашиб масжиддан чиқишни хоҳласа, олдига қараб юриб чиқиб кетаверади. Орқаси билан каабага юзланган ҳолда чиқишлиги шарт эмас. Чунки бу нарса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам ривоят қилинмаган. Аксинча бу янги чиққан бидъатлардандир. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган ишни қилса, у (қилган иши) рад қилингандир», деганлар.106 Яна айтганларки:
«إِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ، فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ، وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«(Динда) Янги чиққан ишларга яқинлашманглар! Ҳар бир янги чиққан иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолат».107
Аллоҳ таолодан Унинг динида собит туришни ва унга хилоф келувчи нарсалардан саломатликни сўраймиз. Албатта У Саҳий ва Карийм Зотдир.
Боб
Зиёратнинг одоб ва аҳкомлари
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини ҳаждан олдин ёки кейин зиёрат қилиш суннат. Чунки саҳиҳайнда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан собит бўлган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا المَسْجِدَ الحَرَامَ».
«Менинг бу масжидимда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намоздан минг марта яхшироқ. Магарам Масжидул Ҳаром бундан мустасно», деганлар».108
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا المَسْجِدَ الحَرَامَ».
«Менинг бу масжидимда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намозлардан минг марта афзалроқ. Магарам Масжидул Ҳаром бундан мустасно».109 Имом Муслим ривояти.
Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا المَسْجِدَ الحَرَامَ، وَصَلَاةٌ فِي المَسْجِدِ الحَرَامِ أَفْضَلُ مِنْ مِائَةِ صَلَاةٍ فِي مَسْجِدِي هَذَا».
«Менинг бу масжидимда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намозлардан минг марта яхши. Магарам Масжидул Ҳаром бундан мустасно. Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз менинг масжидимда ўқилган намоздан юз марта афзалроқ», деганлар».110 Имом Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ривояти.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ، إِلَّا المَسْجِدَ الحَرَامَ، وَصَلَاةٌ فِي المَسْجِدِ الحَرَامِ أَفْضَلُ مِنْ مِائَةِ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ».
«Менинг бу масжидимда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намозлардан минг марта яхши. Магарам Масжидул Ҳаром бундан мустасно. Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намоздан юз минг марта афзалроқ», деганлар».111 Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. Бу маънодаги ҳадислар жуда кўп.
Зиёратчи масжидга етгач ўнг оёғи билан кириши ва шундай дейиши мустаҳаб:
«Бисмиллаҳ, вас-солаату вас-саламу ъалаа росулиллаҳ, Аъузу биллаҳил-ъазийм ва биважҳиҳил-карийм, ва султониҳил-қодийм минаш-шайтонир-рожийм, Аллоҳуммафтаҳли абвааба роҳматик».
Бу зикр бошқа масжидларга кираётиб ҳам айтилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларига кираётганда айтиладиган мах-сус зикр йўқ. Сўнгра икки ракат намоз ўқийди. Намозида хоҳлаган дунё ва охират яхшиликла-рини сўраб дуо қилади.
Намозини Равзаи шарифда ўқиши афзалроқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَا بَيْنَ بَيْتِي وَمِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الجَنَّةِ».
«Уйим ва минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор», деганлар.112
Намоздан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда икки саҳобалари Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумолар қабрларини зиёрат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларига қараб одоб билан овозини паслатиб туради. Сўнгра: «Ассалааму ъалайка яаа Расулуллоҳи ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ», деб салом беради. Бунинг далили имом Абу Довуд ҳасан санад билан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلَّا رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ».
«Қайси бир киши менга салом берса, саломига алик олишим учун Аллоҳ менга руҳимни қайтаради», деганлар.113 Агар зиёратчи салом айтаётганда: «Ассалааму алайка яаа Набий-йаллоҳ, ассалааму алайка яаа хийротул-лоҳи мин холқиҳ. Ассалааму алайка яаа саййидал-мурсалийн ва имаамил-муттақийн, ашҳаду аннака қод баллағтар-рисаалаҳ ва аддайтал-амаанаҳ ва насоҳтал-уммаҳ ва жааҳадта филлаҳи ҳаққо жиҳаадиҳ», деса ҳам бўлаверади. Чунки бу сифатларнинг барчаси У зотнинг сифатларидандир. Кейин У зотга салавот айтади ва ҳақларига дуо қилади. Чунки шариатда ўрнатилган қоидалардан: У зотга салавот ва саломни бирга айтишдир. Бу ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига амал қилган равишда:
﴿إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ٥٦﴾
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга (пайғамбарга) салавот айтинг ва салом юборинг» [Аҳзоб: 56].
Сўнгра Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумоларга салом айтади, уларни хақларига дуо қилади ва розилик тилайди.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва икки соҳибларига салом берса: «Ассалааму алайка яаа Расулаллоҳ, Ассалааму алайка яаа Абаа бакр, Ассалааму алайка яаа абатааҳ», деган сўздан оширмас эди.
Маъноси: Сизга салом бўлсин ё Аллоҳнинг расули, сизга салом бўлсин ё Абу Бакр, сизга салом бўлсин эй отажон. Сўнгра кетар эди.
Бу зиёрат фақатгина эркакларга хос жореъ қилинган. Аёлларга эса қабрларни зиёрат қилиш бўйича ҳеч нарса машруъ қилинмаган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганидай:
«لَعَنَ زُوَّارَاتِ القُبُورِ مِنَ النِّسَاءِ وَالمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا المَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ».
«У зот қабрларни кўп зиёрат қилувчи аёллар ва қабрларнинг устини масжид қилиб олиб устига чироқлар ёқадиганларни лаънатлаган-лар».114
Мадина шаҳрига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида намоз ўқиш, дуо қилиш ва шу каби бошқа масжидларда машруъ қилинган ибодатларни қилиш учун бориш юқорида зикр қилинган далиллар бўйича жоиздир.
Зиёратчи беш вақт намозни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидла-рида ўқиши, зикр, дуо ва нафл намозларни кўп савобларга эришиш учун вақтни ғанимат билиб бажариши суннатдир.
Юқорида фазилати ҳақида зикр қилинган саҳиҳ ҳадисларга кўра Равзаи шарифда нафл намозларни кўпайтириши мустаҳаб. Улардан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу сўзларини зикр қилган эдик:
«مَا بَيْنَ بَيْتِي وَمِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الجَنَّةِ».
«Уйим ва минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор».115
Фарз намозларга келсак, зиёратчилар ҳам бошқалар ҳам иложи борича аввалги сафларга ўтиши ва биринчи сафга муҳофаза қилиши мустаҳаб. Гарчи саф қибла томонга қўшилган қисмида бўлса ҳам. Чунки саҳиҳ ҳадисларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан биринчи сафга ундаш собит бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لَاسْتَهَمُوا».
«Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билиб, кейин унга (етишиш йўлида) қуръа ташлашдан бошқа йўл топ олмасалар, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар», деган сўзлари.116 Муттафақун алайҳ.
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки:
«تَقَدَّمُوا فَأْتَمُّوا بِي وَلْيَأْتَمَّ بِكُمْ مَنْ بَعْدَكُمْ، وَلَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَتَأَخَّرُ عَنِ الصَّلَاةِ حَتَّى يُؤَخِّرَهُ اللهُ».
«Олдинга ўтинглар ва менга иқтидо қилинглар! Сиздан кейингилар сизга иқтидо қилишсин. Қайси бир қавм ортда қолаверса, охири Аллоҳ уларни орқага суриб қўяди».117 Имом Муслим ривояти.
Имом Абу Довуд Оиша разияллоҳу анҳодан ҳасан санад билан ривоят қилган: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«لَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَتَأَخَّرُ عَنِ الصَّفِّ المُقَدَّمِ حَتَّى يُؤَخِّرَهُ اللهُ فِي النَّارِ».
«Киши биринчи сафдан кечикаверади, токи Аллоҳ уни дўзахда кечиктираверади», деган-лар.118 Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган-ки: «У зот асҳобларига:
«أَلَا تَصُفُّونَ كَمَا تَصُفُّ المَلَائِكَةُ عِنْدَ رَبِّهَا؟ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ تَصُفُّ المَلَائِكَةُ عِنْدَ رَبِّهَا؟ قَالَ: يُتِمُّونَ الصُّفُوفَ الأُوَلَ، وَيَتَرَاصُّونَ فِي الصَّفِّ».
«Фаришталар Раббиларининг ҳузурида саф тортганидек саф тортмайсизларми?!» дедилар. Саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ! Фаришталар Рабби-ларининг ҳузурида қандай саф тортишади?" дейишди. У зот: «(Фаришталар) Аввалги сафларни тўлдириб, сафда жиплашиб туриша-ди», дедилар».119 Муслим ривояти. Бу маънодаги ҳадислар талайгина.
Ҳадислардаги фазилат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларининг кен-гайтирилишидан олдинги ва кейинги ҳолат-ларни ҳам, бошқа масжидларни ҳам ўз ичига олади. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганки, У зот асҳобларини сафнинг ўнг қисмида туришга ундар эдилар. Бизга маълумки, ўша пайтдаги масжидларида биринчи саф ва сафнинг ўнг қисми масжиднинг ташқи қисмида жойлашган. Шундай қилиб, бизга намозни биринчи сафда ва сафнинг ўнг томонида ўқиш Равзаи шарифда ўқилган намоздан афзаллиги маълум бўлади. Бу бобда ворид бўлган ҳадисларни тааммул қилган кишига бу нарса очиқ аён бўлади. Аллоҳ ўзи тавфиқ берувчи.
Бирортага ҳужрага силаниши, уни ўпиши ёки тавоф қилиши мумкин эмас! Чунки бу нарса салаф солиҳлардан ворид бўлмаган, аксинча, бу мункар, бидъатдир.
Ҳеч ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳожатини ўташи, ғамини кетказиши, касалига шифо ёки шу кабиларни сўраши мумкин эмас. Чунки буларнинг барчаси фақат Аллоҳ таолодан сўралади. Ўликлардан сўраш, Аллоҳга ширк ва бошқага сиғинишга киради. Ислом дини эса икки асос устига қурилган:
Биринчиси: «Аллоҳдан бошқага сиғиниш мумкин эмас».
Иккинчиси: «Аллоҳга фақат Ўзи ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатгандай ибодат қилиш».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг расули деган сўзнинг маъноси ҳам шу.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳеч ким шафоат сўраши мумкин эмас. Чунки шафоат Аллоҳники бўлиб, Ундан бошқадан сўралмайди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلْ لِلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعًا...﴾
«Сиз: «Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир», – денг» [Зумар: 44].
Масалан: «Аллоҳим Набиййингни менга шафоат қилдир. Аллоҳим фаришталарингни ва солиҳ бандаларингни менга шафоат қилдир. Аллоҳим мендан олдин вафот этган болаларимни менга шафоат қилдир», ва шу кабиларни айтиш жоиз. Энди ўликларга келсак, пайғамбар бўлса ҳам, пайғамбар бўлмаса ҳам улардан шафоат ҳам, бошқа нарса ҳам талаб қилиш мумкин эмас. Бу нарса шариатимизда жорий қилинмаган. Чунки, ўликнинг шариат мустасно қилган амалидан бошқа амали тўхтаган.
Саҳиҳ Муслимда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«إِذَا مَاتَ ابْنُ آدَمَ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثٍ: صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ».
«Агар одам боласи вафот этса, унинг уч нарсадан бошқа барча амали тўхтайди: Садақаи жория ёки манфаат берадиган илм ёки орқасидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд», деганлар».120
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тирикликларида ва Қиёмат куни шафоат қилишга қодир бўлганликлари учун У зотдан шафоат талаб қилиш жоиз. Ким шафоат талаб қилса, Раббиларидан шафоат сўраб бера оладилар ва бу нарса Уларга хос эмас. Аксинча, бу барчага тегишли. Мусулмон киши бирода-рига бориб: «Фалон фалон нарса учун Раббим олдида менга шафоатчи бўл», дейиши жоиз. Маъноси: «Мени ҳаққимга дуо қил», деганидир. Кейин сўраётган нарсаси Аллоҳ сўрашга рўхсат берган нарса бўлса, дуо қилувчи Аллоҳдан сўраб бериши ва биродарини шафоат қилиши жоиз.
Қиёмат куни эса, ҳеч ким шафоат қила олмайди, магарам Аллоҳ изн бергач шафоат қила олади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿...مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ...﴾
«Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас» [Бақара: 255].
Инсоннинг ўлик ҳолатига келсак, бу хос ҳолат бўлиб, уни ўлимдан олдинги ҳолатига ҳам қайта тирилгандан кейинги ҳолатига ҳам солиштириб бўлмайди. Маййитнинг шариат истисно қилган амалидан ташқари барча амали тўхтагани ва энди у ўз амалининг гарови бўлгани учун ҳам бу солиштириш тўғри эмас. Ўликлардан шафоат талаб қилиш эса, шариат истисно қилган амаллардан эмас. Ҳеч шубҳа йўқ-ки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин барзахдаги ҳаётлари шаҳидларга қараганда комилроқ. Лекин у ҳаёт ўлимларидан олдинги ҳам, қайта тирилганла-ридан кейинги ҳам ҳаёт жинсидан эмас. Балки у ҳаётнинг ҳақиқатини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда айтиб ўтилдики:
«مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلَّا رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ».
«Қайси бир киши менга салом берса, саломига алик олишим учун Аллоҳ менга руҳимни қайтаради».121
Бу ҳадис У зот ўлик эканликларига ва руҳлари жасадларини тарк қилганига далолат қилади. Лекин, салом берганда руҳлари жасадларига қайтади. Қўръон ва суннатда У зотнинг ўлик эканликларига далолат қилади-ган матнлар маълум ва барча аҳли илмлар бунга иттифоқ қилишган. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти шаҳидларнинг барзах ҳаётини йўққа чиқармаганидай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлик дегани, У зотнинг барзах ҳаётида яшаётганларини йўққа чиқар-майди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا بَلْ أَحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ ١٦٩﴾
«Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки улар тирик, Раббилари ҳузурида ризқланмоқдалар» [Оли Имрон: 169].
Бу масалага кенгроқ киришишимиздан мақсад, бу бобда шубҳа қилувчилар, Аллоҳни қўйиб ўликларга ибодат қилишга ва ширкка чақирганлар кўп бўлгани ҳамда ҳожат тақазо қилганидир. Аллоҳ таоло бизни ва мусулмонларни шариатга хилоф келадиган барча нарсадан саломат қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам.
Баъзи зиёратчиларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида овозларини кўтаришлари ва унинг олдида узоқ туришлари шариатга хилофдир. Чунки, Аллоҳ таоло умматни овозини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларидан баланд қилишидан, бир бирига дағал сўз айтгандек У зотга ҳам айтишдан қайтарган ва овозларини пасайтиришга ундаган. Аллоҳ таоло айтади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَرْفَعُوا أَصْوَاتَكُمْ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِيِّ وَلَا تَجْهَرُوا لَهُ بِالْقَوْلِ كَجَهْرِ بَعْضِكُمْ لِبَعْضٍ أَنْ تَحْبَطَ أَعْمَالُكُمْ وَأَنْتُمْ لَا تَشْعُرُونَ ٢ إِنَّ الَّذِينَ يَغُضُّونَ أَصْوَاتَهُمْ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ أُولَئِكَ الَّذِينَ امْتَحَنَ اللَّهُ قُلُوبَهُمْ لِلتَّقْوَى لَهُمْ مَّغْفِرَةٌ وَأَجْرٌ عَظِيمٌ ٣﴾
«Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. Албатта, Расулуллоҳ ҳузурида овозларини пастлатганлар, ана ўша-лар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва улкан ажр бор» [Ҳужурот: 2-3].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида кўп туриш ва қайта-қайта салом айтиш тиқилинч, шовқин-сўрон ва қабрлари олдида овоз кўтарилишига сабаб бўлади. Бу эса, муҳкам оятларда келган Аллоҳ таолонинг мусулмонларга тузиб берган шариатига хилофдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тириклик чоғларида ҳам, ўлик чоғларида ҳам ҳурмат қилинишлари керак. Мўмин киши У зотнинг қабрлари олдида шаръий одобга хилоф иш қилиши мумкин эмас.
Баъзи зиёратчилар ва бошқалар қабрга қараб, икки қўлини кўтариб, Уларнинг қабри олдида дуо қилишлари саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашган салафлар йўлига хилоф ишдир. Аксинча, бу ишлар янги чиққан бидъатлардандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ المَهْدِيِّينَ مِنْ بَعْدِي، تَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ، فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».
«Сизлар менинг суннатим ва ортимда қолган тўғри йўлдаги, ҳаққа ҳидоят қилинган халифаларимнинг суннатини маҳкам тутишин-гиз вожиб. Уни озиқ тишларингиз билан тишлаб олинглар. Ишларнинг янгиларидан (янги чиққанларидан) сақланинглар. Чунки ҳар бир (диндаги) янгилик бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир», деганлар.122
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса у (иши) рад қилингандир».123
«مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ».
«Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган ишни қилса, у (қилган иши) рад қилингандир», тарзида келган.124
Али ибн Ҳусайн зайнул Обидин разияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг қабри олдида дуо қилаётган кишини кўрганларида уни бу ишдан қайтардилар ва айтдиларки:
«Мен отамдан, отам бобомдан, бобом эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисни айтиб берайми?! У зот:
«لَا تَتَّخِذُوا قَبْرِي عِيدًا، وَلَا بُيُوتَكُمْ قُبُورًا، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ تَسْلِيمَكُمْ يَبْلُغُنِي أَيْنَمَا كُنْتُمْ».
«Қабримни байрамга, уйларингизни эса қабрга айлантириб олманглар! Менга салавот айтинглар, албатта, саломинглар қаерда бўл-санглар ҳам менга етиб келади», деганлар».125
Яна баъзи зиёратчилар қиладигандай У зотга салом бераётганда намоздагидай қилиб ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб кўкраги устига ёки остига икки қўлини қўйиши жоиз бўлмаган кўринишлардан. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам, бошқа подшоҳ ва амирларга ҳам бундай кўринишда салом бериш мумкин эмас. Чунки имом Ибн Ҳажар раҳма-туллоҳи алайҳ Фатҳул Борий китобида уламо-лардан нақл қилганларидай бу кўриниш, ўзини хўр олиб хузуъ қилиш ва ибодат кўринишидир. Шунинг учун Аллоҳдан бошқанинг ҳузирида бундай туриш ярамайди. Мақсади салаф солиҳларга эргашиш ва бу мақом ҳақида тафаккур қилган киши учун бу мавзу очиқ ойдиндир.
Энди кимни таассуб, хавои нафс, кўркўрона эргашиш эгаллаб унга ғолиб келган ва салаф солиҳлар йўлига чақираётганлар ҳақида ёмон фикрда бўлса, унинг иши Аллоҳгадир. Аллоҳдан бизга ва унга ҳар доим ҳақни устун қўйишимиз учун ҳидоят ва тавфиқ беришини сўраймиз. Албатта, У Зот сўралганларнинг энг яхшисидир.
Ҳудди шундай, узоқдан туриб қабри шарифларига юз буриб, лабини қимирлатиб салом бериши ёки дуо қилиши, зикр қилинган диндаги янги ишлардандир. Мусулмон киши Аллоҳ таоло изн бермаган нарсани динида янги чиқариши мумкин эмас. Унинг бу амали динга ёндош бўлиш эмас, аксинча, динга қўпол муомалада бўлишдир. Имом Молик роҳима-ҳуллоҳ бу ва бу каби амалларни инкор қилиб айтадиларки: «Бу умматнинг охирини фақат-гина аввалини ислоҳ қилган нарса ислоҳ қила олади».126
Бу умматнинг аввалини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, хулофои рошидин, саҳобаи киромлар ва уларга яхшилик билан эргашган-лар йўлида юриш ислоҳ қилгани бизга маълум. Шунинг учун бу умматнинг охири фақат ўшалар тутган йўлни тутса ва ўша йўлда юрса ислоҳ бўлади.
Аллоҳ таоло мусулмонларни дунё ва охиратда нажоти, саодати ва иззати бўлган нарсага йўлласин ва тавфиқ берсин. Албатта У Зот Саҳий, Каримдир.
Танбеҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини зиёрат қилиш ҳукми
Баъзилар ўйлагандай, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини зиёрат қилиш вожиб эмас. Аксинча, бу амал Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилган ёки унга яқин бўлган инсонга нисбатан мустаҳабдир.
Ким Мадинадан узоқда бўлса, қабрни зиёрат қилиш учун бориши мумкин эмас! Лекин масжиди шарифни зиёрат қилиш учун бориш суннат. Агар масжидга борса, У зотнинг қабри шарифларини ва икки соҳибларининг қабрини зиёрат қилади. Шунда қабри шарифлари ва икки асҳобларининг зиёрати масжиди шариф сабабли машруъ қилинган бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳайнда собит бўлган ҳадисга кўра, шундай деганлар:
«لَا تُشَدُّ الرِّحَالُ إِلَّا إِلَى ثَلَاثَةِ مَسَاجِدَ: المَسْجِدِ الحَرَامِ، وَمَسْجِدِي هَذَا، وَالمَسْجِدِ الأَقْصَى».
«Учта масжиддан бошқасига кўч боғланмайди: Менинг масжидим, Масжидул Ҳаром ва Масжидул Асқсо».127
Агар кўч боғлаш У зотнинг ёки бошқанинг қабрига машруъ бўлганда умматни бунга далолат қилиб йўллаб қўяр эдилар. Чунки У зот инсонларнинг энг насиҳатгўйи, Аллоҳ таолони энг яхши таниган ва У Зотдан энг қўрқадигани-дирлар. Дарҳақиқат, (динни) очиқ ойдин етказ-дилар. Умматларини барча яхшиликка йўллад-илар ва барча ёмонликдан огоҳлантирдилар. Уч масжиддан бошқасига кўч боғлашдан қайтар-гандан кейин ҳам қандай қилиб бошқасига кўч боғлаймиз. Яна У зот айтганлар:
«لَا تَتَّخِذُوا قَبْرِي عِيدًا، وَلَا بُيُوتَكُمْ قُبُورًا، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنتُمْ».
«Қабримни ийдгоҳ қилиб олманглар! Уйингларни қабр қилиб олманглар! Менга салавот айтинглар, албатта салавотинглар қаерда бўлсанглар ҳам менга етиб келади».128
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг қабрларини зиёрат қилиш учун бориш жоиз деган эътиқоддаги кишиларнинг сўзлари У кишининг қабрларини ийдгоҳ қилиб олишга олиб борувчи йўлдир. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг қўрқган нарсалари ғулув ва мақтовда ҳаддан ошишга олиб боради. Воқийликда бу ҳолатга тушган кўпчиликни учратишимиз мумкин.
Қолаверса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига кўч боғлаш жоизлиги ҳақида ривоят қилинган ҳадисларнинг барчасининг санади заиф ва тўқимадир. Имом Дороқутний, Байҳақий, Ибн Ҳажар ва бошқа ҳофиз уламолар бу ҳадисларнинг заифлигини эслатиб ўтганлар. Бундай заиф ҳадислар учта масжиддан бошқа масжидга кўч боғлаш жоиз эмаслигига далолат қилувчи саҳих ҳадисларга қарши чиқа олмайди.
Ҳурматли китобҳон, билиб олишингиз ва адашиб қолмаслигингиз учун ўша тўқима ҳадисларнинг баъзисини сизга тақдим қиламиз:
1. «Ким ҳаж қилса ва мени зиёрат қилмаса, дарҳақиқат менга жафо қилибди».
2. «Ким мени ўлганимдан кейин зиёрат қилса, тириклигимда зиёрат қилгандай бўлади».
3. «Ким мени ва отам Иброҳимни бир йилда зиёрат қилса, Аллоҳ унга жаннат беришига кафилман».
4. «Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади».
Бу ва шу каби ҳадисларнинг ҳеч қайсиси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлмаган.
Имом Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ «Талхис» китобида кўпгина заиф ҳадисларни ривоят қилгач: «Бу ҳадисларнинг барча санадлари заиф», деганлар.
Ҳофиз Ўқойлий: «Бу бобдаги ҳеч нарса саҳиҳ эмас», деган.
Шейхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисларнинг барчаси тўқима эканлигига жазм қилган. Илмий, ҳифзий ва баҳсий томонлама шунинг ўзи кифоя.
Агар бу ҳақидаги ривоятларнинг бирортаси собит бўлганда эди, саҳобалар унга амал қилишга биздан ўзиб кетган ва бу нарсани умматга баёнлаб даъват қилган бўлар эдилар. Чунки улар анбиёлардан кейинги энг яхши инсонлар, Аллоҳ таолонинг ҳудудлари ва шариатини энг яхши билувчилар ҳамда Аллоҳ таоло ва Унинг бандаларига энг насиҳатгўй инсонлардир. Улардан бунга оид бирор нарса собит бўлмаганлиги машруъ эмаслигига дало-лат қилади.
Агар булардан бирортаси собит бўлганда, ҳадисларни жамлаш учун кўч боғлаш эмас шаръий зиёрат бобидан деб санаган бўлар эдик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билувчироқ.
Боб
Қубо масжиди ва Бақиъ қабристонининг зиёрати мустаҳаб
Саҳиҳайндаги Ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг ҳадисларига кўра Қубо масжидини зиёрат қилиб, у ерда намоз ўқиш мустаҳаб. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтадилар:
«كَانَ النَّبِيُّ ﷺ يَزُورُ مَسْجِدَ قُبَاءٍ رَاكِبًا وَمَاشِيًا وَيُصَلِّي فِيهِ رَكْعَتَيْنِ».
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қубо масжидини уловда ҳам, пиёда ҳам зиёрат қилиб, у ерда икки ракат намоз ўқир эдилар».129
Саҳл ибн Ҳунайф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«مَنْ تَطَهَّرَ فِي بَيْتِهِ ثُمَّ أَتَى مَسْجِدَ قُبَاءٍ فَصَلَّى فِيهِ صَلَاةً كَانَ لَهُ كَأَجْرِ عُمْرَةٍ».
«Ким таҳорат олиб сўнгра Қубо масжидига келса ва унда икки ракат намоз ўқиса, Умра ажричалик савоб олади», деганлар».130
Бақиъ қабрларини, шаҳидлар ва Хамза разияллоҳу анҳуларнинг қабрини зиёрат қилиш суннат. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилар эдилар. Ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«زُورُوا القُبُورَ فَإِنَّهَا تُذَكِّرُكُمْ بِالآخِرَةِ».
«Қабрларни зиёрат қилинглар, албатта у сизга охиратни эслатади», деганлар.131 Имом Муслим ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобла-рини қабрларни зиёрат қилсалар шундай дейишга ўргатар эдилар:
«السَّلَامُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ المُؤْمِنِينَ وَالمُسْلِمِينَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، نَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ العَافِيَةَ».
«Мўмин ва мусулмонлардан иборат бўлган эй диёр (қабристон) аҳли, сизларга салом бўлсин! Биз Аллоҳ хоҳласа, (бир куни) сизларнинг ёнингизга келамиз. Аллоҳдан ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият тилайман».132
Имом Муслим Сулаймон ибн Бурайданинг отасидан қилган ривоятда зикр қилган.
Имом Тирмизий Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда у киши шундай деганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина қабрларининг олдидан ўтаётиб уларга қарадилар ва шундай дедилар:
«السَّلَامُ عَلَيْكُمْ يَا أَهْلَ القُبُورِ، يَغْفِرُ اللهُ لَنَا وَلَكُمْ، أَنْتُمْ سَلَفُنَا وَنَحْنُ بِالأَثَرِ».
«Эй қабр эгалари! Сизларга салом бўлсин! Аллоҳ сизу бизни мағфират айласин! Сизлар биздан олдингилар ва биз эса изинглардамиз».133
Бу ҳадислардан бизга маълум бўлади-ки, қабрларга шаръий зиёратдан мақсад: Охиратни эслаш, ўликларга эҳсон қилиш, уларнинг ҳаққига дуо қилиш ва раҳмат тилашдир.
Қабрлар олдида дуо қилиш, эътикофга ўтириш, ҳожатларининг ўталиши, касалларига шифо, улар (ўликлар) орқали Аллоҳдан сўраш ёки уларнинг мартабаларини ўртага қўйиб сўраш каби нарсаларнинг ҳеч бирини Аллоҳ таоло ҳам, пайғамбари ҳам машруъ қилмаган ва салаф солиҳлар ҳам бундай қилмаганлар. Аксинча, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган ботил сўзлардандир. У зот айтадилар:
«زُورُوا القُبُورَ، وَلَا تَقُولُوا هُجْرًا».
«Қабрларни зиёрат қилинглар ва ботил сўз-ларни сўзламанглар».134
Бу зикр қилинган амалларнинг барчаси бидъат, аммо мартабалари ҳар хил. Қабрлар олдида Аллоҳга дуо қилиш, ўликни ҳаққини ёки мартабасини ўртага қўйиш каби баъзи ишлар бидъат, лекин ширк эмас. Ўликлардан дуо қилиб сўраш, улардан ёрдам сўраш каби баъзи ишлар эса катта ширк туридандир.
Бу нарсаларни йўқорида батафсил зикр қилиб ўтдик. Эътибор беринг ва эҳтиёт бўлинг. Раббингиздан ҳаққа ҳидоят ва тавфиқ сўранг! Ундан ўзга ҳидоятловчи илоҳ ва Ўзга Рабб йўқ.
Имло қилмоқчи бўлган охирги сўзимиз шу. Аввалги ҳамд ҳам кейинги ҳамд ҳам Аллоҳ таологадир. Аллоҳнинг бандаси, расули, махлуқотларининг энг яхшисига ҳамда оила-лари, саҳобалари ва Қиёматгача яхшилик билан уларга эргашганларга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин.
***
Мундарижа
Муаллиф муқаддимаси 2
Ҳаж ва умранинг вожиблиги ҳамда уни адо этишга шошилиш ҳақидаги далиллар 5
Маъсият ва зулмдан тавба қилиш вожиб 9
Ҳожи мийқотга етгач нима қилад? 17
Мийқот – Эҳром боғлайдиган жой ва унинг ҳудудлари. 25
Ҳаж ойларидан бошқа ойда мийқотга етиб борган кишининг ҳукми 32
Ёш боланинг ҳажинин ҳукми 36
Эҳромдаги кишига таъқиқланган ва рухсат берилган ишлар 39
Ҳожи Маккага кираётиб нима қилиши, Ҳарам масжидига киргач тавоф ва шунга ўхшаш амалларни қандай бажариши ҳақида. 48
Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳажга эҳром боғлаш ва Минога чиқиш ҳақида. 59
Ҳожи наҳр куни нима қилиши афзалроқ?. 91
Таматтуъ ёки Қирон ҳажига ният қилган инсон қурбонлик сўйиши вожиб. 99
Ҳожилар ва бошқалар яхшиликка буюришлари вожиб. 102
Тоат-ибодатлар билан захираланиш мустаҳаб 113
Зиёратнинг одоб ва аҳкомлари. 115
Танбеҳ 135
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини зиёрат қилиш ҳукми 135
Қубо масжиди ва Бақиъ қабристонининг зиёрати мустаҳаб 139
***
Табароний Авсот китоби (7469).
Имом Бухорий (8) ва имом Муслим (16).
Жомиул Аҳодис китобида (31221) рақам билан Саъид Ибн Мансур сунанида дейилган, лекин, мен ҳозирги нусхаларидан топмадим.
Яъни етадиган пули.
Имом Тирмизий (812).
Абу Довуд (1732).
Имом Муслим (1337).
Ибн Хузайма (1).
Имом Бухорий (1520).
Имом Насоий (2620).
Имом Бухорий (1773) ва имом Муслим (1349).
Имом Бухорий (2449).
Имом Муслим (1015).
Табароний Ал-Кабирда (2989)-рақам билан ривоят қилган.
Имом Бухорий (1427) ва имом Муслим (1035).
Имом Бухорий (1474) ва имом Муслим (4040).
Имом Муслим (2985).
Имом Муслим (1342).
Имом Бухорий (1539) ва имом Муслим (1189).
Имом Муслим (1218).
Имом Бухорий (5891) ва имом Муслим (257).
Имом Муслим (258).
Имом Насоий (14).
Имом Бухорий (2892) ва имом Муслим (259).
Имом Муслим (260).
Имом Муслим (1177).
Имом Бухорий (1) ва имом Муслим (1907).
Имом Муслим (867).
Имом Бухорий (2697) ва имом Муслим (1718).
Имом Бухорий (2550) ва имом Муслим (1718).
Имом Бухорий (1524) ва имом Муслим (1181).
Имом Муслим (1297).
Манбаси зикр қилинди.
Олдинги ҳадиснинг бир қисми.
Ҳадисдаги «Маҳиллуҳу» сўзи Эҳром ўраб талбия айтадиган ўрнини англатади.
Манбаси зикр қилинди.
Имом Бухорий (1549) ва имом Муслим (1184).
Манбаси айтилди.
Имом Муслим (1336).
Имом Бухорий (1858).
Ибн Абу Шайба (4/444).
Имом Бухорий (1841) ва имом Муслим (1179).
Имом Бухорий (1838).
Абу Довуд (1833).
Имом Бухорий (1521) ва имом Муслим (1350).
Имом Бухорий (1521) ва имом Муслим (1350).
Имом Муслим (1409).
Имом Бухорий (1834) ва имом Муслим (1353).
Манбаси зикр қилинди.
Имом Бухорий (1568).
Имом Бухорий (305) ва имом Муслим (1211).
Имом Тирмизий (3585).
Имом Муслим (2137).
Имом Муслим Ибн Зубайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилган (594).
Имом Муслим Абу Ҳурайра разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (2720).
Имом Бухорий Абу Ҳурайра разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (6347).
Имом Абу Довуд (1554)-рақам билан Абу Ўмома разиаллоҳу анҳудан (ва миналмаъсам валмағром) лафзисиз ривоят қилган.
Абу Довуд Анас ибн Молик дан (1554)-рақам билан ривоят қилган.
Абу Довуд Ибн Умар разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (5074).
Имом Муслим Абу Мусо разияллоҳу анҳудан (2719)-рақам билан ривоят қилган ҳадиснинг бир қисми.
Имом Тирмизий Шаддод ибн Авс разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (3407).
Имом Аҳмад Умму Салама разиялоҳу анҳодан ривоят қилган (6/301).
Имом Муслим Абу Ҳурайра разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (2713).
Имом Муслим Зайд ибн Арқом разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (2722).
Имом Муслим Ибн Аббос разиялоҳу анҳумодан (2717) - рақам билан ривоят қилган.
2722-рақам билан бу Зайд ибн Арқом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиснинг бир қисми.
Имом Тирмизий Зиёд ибн Алоқа амакисидан ривоят қилган ҳадисда зикр қилган (3591).
Имом Тирмизий Имрон ибн Ҳусойн разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (3483).
Имом Тирмизий Али разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (3563).
Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд разиялоҳу анҳудан (2721)-рақам билан ривоят қилган.
Имом Муслим Али разиялоҳу анҳудан ривоят қилган (2725).
Ибн Можа Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган (3846).
Имом Бухорий Убода ибн Собит разияллоҳу анҳодан ривоят қилган (1154).
Имом Бухорий Каъб ибн Ъужро разияллоҳу анҳудан ривоят қилган (3370).
Имом Муслим Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган (1348).
Манбаси зикр қилинди.
Имом Муслим Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилган (1218).
Имом Бухорий (1539) ва имом Муслим (1189).
Имом Бухорий (1556) ва имом Муслим (1211).
Имом Бухорий (1572).
Имом Муслим (1215).
Имом Бухорий (83) ва имом Муслим (1306).
Абу Довуд (2015).
Ибн Можа Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилган (3062).
Имом Муслим (2473).
Муснад Абу Довуд Таялисий Абу Зарр разияллоҳу анҳунинг Исломга кириш қиссасида ривоят қилга (459).
Имом Тирмизий (927).
Имом Бухорий Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилган (69).
Имом Бухорий (1998).
Имом Бухорий (2420) ва имом Муслим (651).
Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган (653).
Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Умм Мактумдан ривоят қилган (552).
Имом Муслим (654).
Абу Довуд Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан (551)-рақам билан ривоят қилган.
Имом Бухорий (1521) ва имом Муслим (1350).
Абу Довуд (3251).
Абу Довуд (3253).
Имом Бухорий (2679) ва имом Муслим (1646).
Аҳмад ривояти (5/428).
Абу Довуд (4980).
Ибн Можа (2117).
Имом Муслим (1893).
Имом Бухорий (3009) ва имом Муслим (2406).
Имом Бухорий (1755) ва имом Муслим (1328).
Манбаси зикр қилинди.
Имом Муслим (867).
Имом Бухорий (1190) ва имом Муслим (1394).
Имом Муслим (1395).
Аҳмад ривояти (4/5).
Ибн Можа (1406).
Имом Бухорий (1195) ва имом Муслим (1390).
Абу Довуд (2041).
Имом Абу Довуд (3236).
Манбаси зикр қилинди.
Имом Муслим (438).
Имом Бухорий (615) ва имом Муслим (437).
Имом Муслим (430).
Абу Довуд (679)-рақам билан ривоят қилган. Унинг лафзи: «Бир қавм биринчи сафдан кечикаверадилар шунинг учун Аллоҳ уларни дўзахда кечиктираверади».
Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган (1631).
Абу Довуд (2041).
Абу Довуд (4607).
Манбаси зикр қилинди.
Манбаси зикр қилинди.
«Зайнул-Обидин ривоятини шайх ҳофиз Мақдисийга нисбат берган. У ҳадисни ҳикоя (қисса)сиз ривоят қилган. Шунингдек, буни имом Аҳмад «Муснад» асарида ҳам ривоят қилган», (2/367).
Ибн Қаййимнинг «Иғосатул-лаҳфон фи масойидиш-шайтон» китобида (1/363) келтирилган.
Имом Бухорий (1189) ва имом Муслим (1397).
Манбаси зикр қилинди.
Имом Бухорий (1193) ва имом Муслим (1399).
Ибн Можа (1412).
Имом Муслим (976).
Имом Муслим (975).
Имом Тирмизий (1035).
Имом Муслим Ибн Бурайда Отасидан ривоят қилган ҳадисда зикр қилган (977).
Имом Муслим (55).